Боевое применение российского вертолета Ка-52 в Сирии

"Катта тимсоҳ" Сурияда синовдан ўтди: Ка-52 жанговар ва экспорт имкониятини оширмоқда

821
Россиянинг Ка-52 "Аллигатор" замонавий ва кўп қиррали ҳужум вертолёти яқинда 100 километргача масофага учадиган қанотли ракеталарини ишлатиш имкониятига эга бўлди, бу - янги технологик ютуқдир.

Сурия операцияси тасдиқлади: Ка-52 - дунёдаги энг талабгир ва энг яхши жанговар вертолётлардан бири. "Аллигатор" разведка ишларини самарали олиб бориш, яқин жангда нишонларни йўқ қилиш ва душманнинг кўчма зенит-ракета тизимларига ракета ҳужумларини амалга оширишга қодир. Россияда жанговар хизматда 140 га яқин бундай машина мавжуд, унинг жанговар қобилиятини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

Ка-52 учун яратилган янги "Маҳсулот 305" номли қанотли ракета Сурияда жанговар синовлардан муваффақиятли ўтди. Ракета "отдим - унутдим" тамойилини ўзида мужассам этган. Парвозда инерциал навигация тизимини қўллайди, нишон координаталари учирилишдан олдин киритилади. Учиш якунланиши қисмида ракета учи ёқилади, вертолёт кабинасига нишонни аниқлаштириш учун ҳимояланган видео трансляция қилиш мумкин.

Янги ракета Ка-52 га душманнинг ҳаво мудофааси етолмайдиган ҳудудда бўлишига ва Су-24М фронт бомбардимончиси ва Су-25М ҳужум самолётлари билан жанг майдонида "рақобатлашиш" имконини беради. Битта "Аллигатор" горизонт ортида зирҳли транспорт воситалари ва темир-бетон истеҳкомларини йўқ қилиш учун мўлжалланган 8та узоқ масофали ракеталарни (ҳар бир пилонга тўрттадан) кўтаришга қодир. Бугунги "вертолёт линияси"даги Россия ракеталарининг максимал масофаси - 15 километр.

Разведка ва ҳужум "маневр қироли"

Ка-52 вертолёти замонавий кузатув тизими билан жиҳозланган, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган қуролларнинг оғир тизими оддий қўшинлар, террористик гуруҳларга қарши самарали ҳисобланади.

Ка-52 нинг Россия ҳаво-космик кучларининг Суриядаги амалиётида иштироки Ғарбда катта резонансга сабаб бўлди. Американинг National Interest нашри муаллифларининг сўзларига кўра, вертолёт "келишган" ва "ўта хавфли". Business Insider портали "Аллигатор"ни ўз синфидаги энг оммавий ва кўп қиррали машинаси AH-64 Apache билан таққослади. Эътибор беринг, Apache қуролланиш, хавфсизлик, маневрлилик, тезлик ва амалий диапазон бўйича Россия машинасидан ортда қолади, унинг кўзга ташланмас устунлиги фақатгина дронлар билан бирга ишлаш имкониятидир.

Ка-52 вертолёти бортида 30 мм ҳаракатланувчи пушка ускунаси, 80 ва 122 мм бошқарилмайдиган ракеталар, "Вихрь" танкга қарши ракеталар (комплектида ҳатто 900 мм зирҳни урадиган 24 та товушдан тез ракеталар) тизими мавжуд. Шунингдек "Игла" (ҳаво-ҳаво), "Атака" (ердага нишонларга ҳужум қилиш учун) ва оғирлиги 100 кг дан 500 кг гача бўлган ҳаво бомбалари билан жиҳозланган. Аллигатор бортида улкан арсенални - 2,8 тонна ўқ-дориларни ташишга қодир ва бу ҳужум вертолётлари орасида жаҳон рекорди ҳисобланади.

Радиолектрон ҳимоялаш ва нишонга олишнинг энг янги тизими Ка-52 га исталган вақтда ва ҳар қандай иқлим шароитида ўн километргача масофадаги нишонларни аниқлашга, маршрут қуришга ва экипажни таҳдидлар ҳақида огоҳлантиришга имкон беради. Ка-52К "Катран" кема модификациясида янада кучли ракета қуроллари ва радиолокацион ускуналари мавжуд, "Жук-А" радиолокацион станциясининг аниқлаш масофаси 200 км гача.

Иккита ўринли зирҳли кабина учувчиларни 12,7 миллиметргача бўлган зирҳни урувчи ўқлардан ва 23 миллиметргача калибрли снарядлар парчаларидан ҳимоя қилади. Кабинани зирхлаш ва бошқарувнинг дубльлаштириш (экипаж икки аъзоси ўртасида) Ка-52 ни дунёдаги энг хавфсиз вертолётга айлантиради. Бундан ташқари, "Аллигатор" катапульталаш тизими ўрнатилган биринчи серияли жанговар вертолётдир.

Мақташга арзигули маневр қобилиятлари ҳам  "Аллигатор"га жанговар вазиятда устунлик қилиш ва ғалаба қозонишга ёрдам беради. Максимал тезлик - соатига 320 км. Ҳеч қандай вертолёт ўзи учун қулай бўлган ҳар қандай йўналишда шу қадар тез ҳаракат қила олмайди. Ка-52 ёнбоши билан ҳаракат йўналишида соатига 80 км тезликда, тистариш режимида - 100 км / соат тезликда учишга қодир ва самолётни сингари "ўлик ҳалқа" ясайди. Яна бир "оилавий ўзига ҳослик" - бу жуда паст баландликдаги иш. Юқори маневрлилик қобилиятини ҳар бири 2400 от кучига эга иккита двигател таъминлайди.

Муваффақиятга йўл

Мутахассислар "Аллигатор" жанговар самарадорлиги ва кўп функционаллигини жуда тез баҳоладилар, аммо Ка-52 серияли ишлаб чиқаришни бошлашда Россия Мудофаа вазирлигининг буюртмалари устуворликка эга бўлди (у 2010 йил декабрда харбий ҳизмат қабул қилинди).

"Аллигатор"нинг дунё премьераси Paris Air Show-2013 кўргазмасида бўлиб ўтди, машина мутахассисларнинг хаяжонли баҳоларига сазовор бўлди. У ерда Ка-52 биринчи навбатда Американинг АН–64D Apache Longbow ва француз-немис Eurocopter Tiger-лардан кўп жиҳатдан устунлигини намойиш этди. Ва Рособоронэкспортнинг расмий вакили Александр Михеев Ка-52 ни "турли хил конфигурацияларда - жанговар, разведка, терроризмга қарши"ларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Россия "Аллигатор"ларининг биринчи харидори Миср бўлди.

Ка-52 "Аллигатор" разведка ва ҳужум вертолёти бугунги кунда куч ва юқори технологияларнинг ғалабаси чамбарчаслигидир, аммо 2022 йилга келиб янада такомиллашган Ка-52М вертолёти яратилади - янгиланиш нишонга олиш ва навигация тизимига, авионикага ва винтлар гуруҳига тааллуқли бўлади. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 2020 йилда 114 та замонавийлаштирилган "Аллигатор"ларни етказиб бериш бўйича шартнома тузишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алексей Криворучко 2027 йилгача барча турдаги 420 дан ортиқ замонавий вертолётларни олиш бўуича вазирлик режаларини эълон қилди, “Камов” Конструкторлик бюросининг бош конструктори Сергей Михеев корхонанинг экспорт салоҳиятини  йилига 15 Ка-52 вертолёти билан белгилади.

Ка-52 вертолётлари, "Аллигатор" ва “Катран”лар МДҲ, Осиё ва Лотин Америкасидаги оғир иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Вертолётлар жиддий модернизация захирасига эга. Россиянинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари миллий қуролли кучларининг армия авиациясини сезиларли даражада кучайтириш имкониятига эга.

821

Қрим кўприги яна АҚШ томоғидаги суякка айланди

129
АҚШ Қора денгиздаги навигациядан шунчалик ташвишланмоқдаки, Қрим кўприги уларнинг томоғида суяк каби туриб қолди. Бирор жойда биронта муаммо чиқса, бунинг давоси битта: санкциялар. Вашингтон уларни юмшатмайди. Гўё кимдир бундан умид қилаётгандек.

Қрим кўприги бўйлаб юк поездлари ҳаракати бошланганига ҳали бир ҳафта бўлмади, АҚШнинг Киевдаги элчихонаси эса бунга ўз муносабатини билдирди. Гўёки, Россиянинг қитъа ва Қримни боғлайдиган “рухсатсиз” кўприги “навигацияга халақит бермоқда”. Америкаликлар Қора денгиздаги айнан қайси кемалар бўйича хавотирга тушгани аниқ эмас. Мабодо, унга вақти-вақти билан кириб турадиган эсминецлардан хавотирда эмасмикин?

​Эмишки, кўприк АҚШга ҳар куни “Қримни ноқонуний босиб олиниши ва оккупация”ни эслатиб турар экан, бу эса “кучли санкциялар”ни сақлаб қолишга сабабдир. Биринчидан, Қрим аҳолининг хоҳиш-истагига биноан, референдум натижасида Россия таркибига қайтган. Иккинчидан, ҳеч ким АҚШнинг санкцион амбицияларидан шубҳаланмайди. АҚШ бу билан ҳайратлантирмади. Аммо элчихонани тушунса бўлади, твиттерда бирор муносабат билдириш керак-ку ахир. Бунинг ўзи Американинг сиёсий қарамлигини кўрсатади.

Вашингтонни, шунингдек, юк поездлари Қримга қурилиш материалларини олиб келиши ҳам қайғуга солмоқда. Бу эса ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қуриб битказилишини англатади. Дон, нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кимёвий ўғитлар ва металлни ташиш нархи ўртача икки бараварга камаяди. Бўшаган маблағлар эса россияликлар орасида сайёҳлик йўналиши сифатида катта талабга эга бўлган минтақани ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Чет элликлар ҳам унга эътиборини қаратишмоқда.

Муаллиф Мила Журавлева, Sputnik радиоси

129
Драка

"Арматуралар жанги": Бухорода ёш йигит кекса отахонни уриб ўлдирди

490
Спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида отахон ва ёш йигит ўртасида жанжал юзага келган. Йигит отахоннинг қўлидан арматура бўлагини тортиб олиб, уни бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Бухорода кекса ва ёш йигит бир-бирини дўппослади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, 2 июль куни эрта тонгда Шофиркон тумани ИИБга туман касалхонаси томонидан 24 ёшли М.Ф. ва 65 ёшли Я.Н., лар тан жароҳатлари олиб, мурожаат қилганликлари тўғрисида хабар берилган.

Мазкур хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи юборилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича отахон ўз уйида ёш йигит билан спиртли ичимлик истеъмол қилгач, ўрталарида келишмовчилик ва жанжал келиб чиққан. Чол жанжал давомида темир арматура бўлаги билан М.Ф., ни бош қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. 

Шундан сўнг М.Ф. Я.Н., нинг қўлидан темир арматура бўлагини тортиб олиб, уни ҳам  танасининг бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган, Я.Н. туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

490

Ходимлар учун сотиб олинган шахсий ҳимоя воситалари солиқ базасидан чиқарилади - ДСҚ

6
(Янгиланган 11:33 06.07.2020)
Ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи базасидан чегирилади - ДСҚ. 

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Пандемия шароитида корхоналар томонидан ўз ходимлари учун харид қилинган шахсий ҳимоя ниқоблари, антибактериал воситалар фойда солиғи олинадиган базадан чиқариб ташланади. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Солиқ қўмитаси шунингдек Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ҳодимлар учун ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинганда солиқ базасидан чегирилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кун ҳолатига коронавирус қайд этилган фуқаролар сони 10143 нафарга етди. Коронавирусдан соғайиб кетган фуқаролар сони 6584 кишини, даволанаётганлар 3524 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вафот этганлар сони 34 кишини ташкил қилмоқда. 

6