Нега Афғонистон АҚШ учун қопқонга айланди?

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистондаги ўн йилликларга чўзилган урушнинг нима билан тугашини умуман олдиндан айтиб бўлмайди, деб ёзади ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко.

Ҳарбий амалиётлар, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги узоқ йиллар давом этган давлат қурилиши тажрибалари кўзга кўринарли ютуқларга олиб келмади: маъмурий марказлар ва ҳарбий базаларга қарши террорчилик ҳужумлари давом этмоқда. "Толибон" ва бошқа террористик гуруҳлар мамлакат ҳудуди ва аҳолисининг катта қисмини назорат қилади. АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқишга интилмоқда, аммо бу осон эмас. Афғонистондаги можаро бутун Марказий Осиё минтақасини беқарорлаштириши мумкин.

Президент Афганистана Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Афғонистон президенти инаугурациясини кейинга қолдиришни сўрамоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 25 феврал куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вашингтон толиблар билан битим тузилгандан сўнг дарҳол АҚШ қўшинларини Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқишни режалаштираётганини (29 февралга режалаштирилган) айтди. Қисқартиришнинг биринчи босқичида Афғонистон Ислом Республикасида 8,600 га яқин АҚШ ҳарбийлари қолади. Кейинги ечимлар - вазиятга қараб.

Афғонистонда ўнлаб йиллар давом этган урушнинг оҳирини умуман олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Унинг давом этиши АҚШ бюджети учун оғир юкдир. Президент Трамп ўз аскарлари ҳаётини, пулларини ва мамлакатининг юзини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда: "Бу минтақа муаммоларнинг инкубатори ... Агар мен миллионлаб одамларни ўлдирмоқчи истагида бўлганимда, биз осонликча ғалаба қозонишимиз мумкин бўлар эди, аммо мен миллионлаб бегуноҳ одамларни ўлдиришни хоҳламайман."

Америкаликлар ва толиблар ўртасида етти кунлик "зўравонликни қисқартириш" тўғрисидаги келишув 22 февралда кучга кирди, аммо яхши ниятлар кўпинча ҳақиқатдан узоқлашади. Айбсиз афғонлар ҳамон ўлмоқда, бундан террористик ҳаракатлар ва қурбонлар ҳақида мунтазам хабарлар далолат бермоқда: Гильменд вилоятида уч аёл йўл бўйидаги минада портиллаб кетди, толиблар Саманган шимолий провинциясининг Дара-и-Суф туманининг ҳокимини ўғирлашган, етти кунлик "зўравонликни қисқартириш"нинг бешинчи кунида Кобулда бош прокуратура идораси яқинида кучли портлаш юз берди.

Президент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон президенти сайловида "Янги афғон патриотлари" ғолиб чиқди - эксперт

Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, ўтган ҳафта давомида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистонда "Толибон"нинг* 20 жангчисини йўқ қилган, аммо улар билан (беихтиёр) - 36 хавфсизлик кучлари ҳодими ва 32 тинч фуқаро ҳалоқ бўлган. Аввалроқ, АҚШнинг ҳужум авиацияси Афғонистондаги фаоллигини икки баравар оширган. 2019 йилда АҚШ самолётлари томонидан 7423 ўқ-дори туширилган - бу сўнгги ўн йилликдаги энг катта сон.

Ҳарбий сиёсий қозон

БМТ миссиясининг маълумотларига кўра, 2019 йилда Афғонистонда амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар натижасида 10 мингдан ортиқ одам, жумладан 3400 нафардан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Аёллар ва болалар орасида қурбонлар сони кўпайди. БМТ миссияси Афғонистонда тинч аҳоли ўлимининг 8 фоизи учун хорижий қўшинлар жавобгар деб ҳисоблайди. Тинчлик ва хавфсизликка ғалати йўл.

Қайсидир маънода Қўшма Штатлар Афғонистондаги "боғлиқ бўлган йўқотишлари" учун жавобгарликни коалиция иттифоқчиларига ўтказиши мумкин. Бу ерда Буюк Британия, Германия, Италия ва Германия муҳим кучларга эга. Афғонистонда ҳатто Грузиянинг ҳам 870 ҳарбий ҳизматчиси жойлаштирилган. АҚШ бошчилигидаги Халқаро хавфсизликка ёрдам кучлари (ISAF) олти асосий базада - Кобул, Баграм, Мозори-Шариф, Ҳирот, Қандаҳор ва Лагманда жойлашган. ISAF мутахассислари асосан афғон ҳамкасбларини ўқитадилар ва уларга маслаҳат берадилар, баъзан эса аксилтеррор операцияларида қатнашадилар. Шунга қарамай, расмий Кобул ва Толибон ўртасидаги "шартий низо" фақат америкаликлар томонидан "ҳал қилинишига" тўғри келяпти.

Транспортный вертолет в горах Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади

Толибон билан муҳим битим имзоланиши арафасида Вашингтон амалдаги Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва Бош вазир Абдулла Абдулладан илгари ваъда қилинган инаугурацияларни (иккаласи ҳам ўзларини яқинда бўлиб ўтган президент сайловларининг ғолиблари деб ҳисоблайди) толиблар билан музокараларни бузмаслик учун ўтказмасликни сўради. Ушбу ҳаракатлар Америка тинчлик ўрнатиш схемасининг ўта заифлигидан далолат беради.

Гарчи Вашингтон, Кобул ва Толибон* фақат бир томонлама манфаат топишга ва вақтдан ютишга ҳаракат қилар экан, 29 февралдаги музокараларнинг салбий натижасини тахмин қилиши қийин эмас.

Толибон мафкурасини (ўрта аср зўравонлиги) демократик меъёрларга киритиш (ҳокимиятни ажратиш тўғрисида келишув) деярли имконсиздир. Бундан ташқари, АҚШ-Толибон келишуви умумий манзаранинг бир қисмидир. Афғонистонда яна 30 га яқин террористик гуруҳлар, жумладан, ИШИД * фаоллашаётган қисмлари. Агар Толибон мўъжизавий равишда парламентга кирса, бошқа қуролли гуруҳлар "майдонда" ўз ўрнини эгаллайди, бунда ISАF кучсиздир.

Қўшни давлатларга таҳдид

Америка коалицияси Афғонистондаги урушни расман 2014 йилда тугатди, ва у ерда 2015 йил 1 январдан бери НАТОнинг ноҳарбий миссияси фаолият юритмоқда. АҚШ армияси ва расмий Кобул 2018 йил остонасида қонуний ҳукумат назорати остида яшайдиган аҳолининг нисбати 2020 йилга келиб 80% гача кўтарилишини ваъда қилишган эди.

Беженцы из провинции Газни в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон Ўзбекистонга Афғонистон учун мутахассислар тайёрлашда ёрдам беради

Ҳақиқат бошқача кўринишда. "Толибон" баланд овозда баёнот бермаса-да, йилдан-йилга мамлакатда назорат ҳудудларини кенгайтирмоқда, жойларда ўзига хос маъмурият аналогларини яратмоқда, иқтисодий муносабатларни тартибга солмоқда, солиқ ва суд функцияларини амалга оширмоқда. Энг муҳими, у мамлакатнинг 37 миллионлик аҳолисининг ярмидан кўпини (тахминий баҳо) назорат қилмоқда.

Пентагон ва унинг иттифоқчиларининг 19 йиллик операцион фаоллиги давомида эълон қилинган стратегик мақсадларнинг ҳеч бирига эришилмади. АҚШнинг минтақада давомий қолишилигининг натижаси хавфсизликни янада бузилиши бўлди. Бугунги кунда Афғонистонда янги урушлар авжига чиқмоқда ва бу Ўрта Осиёдаги қўшни давлатлар - Ўзбекистон ва Тожикистон учун тинчликни ваъда қилмайди. Афғонистон Ислом Республикасининг чегарадош шимолий ҳудудларида мунтазам равишда террористларнинг миллий армия ва полиция кучлари билан тўқнашувлари бўлиб турипти.

Взрыв мощностью около 1 кг тротила произошел в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон пойтахтида ИИВ биноси ёнида портлаш юз берди

Вашингтон Америка қўшинлари олиб чиқилишидан олдин аллақачон Кобулга ҳарбий ёрдамни қисқартиришни бошлади. АҚШ Мудофаа вазирлиги январ ойида Афғонистон ҳаво кучларига кўп мақсадли UH-60 Black Hawk вертолётлари ва енгил (аксил-исёнчи) АC-208 ҳужум самолётлари сонини уч бараварга камайтиришга қарор қилди. Натижада, Кобул 159та вертолёт ўрнига 53та ва 32та самолёт ўрнига 10та олади, фарқ жуда катта.

Афғонистоннинг барча хавфсизлик кучлари - миллий армия ва миллий полициянинг 352 минг ҳодими АҚШ бюджетидан таъминланади, ASFF жамғармаси 4,8 миллиард долларга тенг. Вашингтон республика қўшинларини таъминлаш, инфратузилма, ҳарбий техника ва ўқитиш харажатларини молиялаштиради. Агар америкаликлар ўзларининг молиявий ёрдамларини сусайтирсалар, ўзлари қурган демократик давлат, афғон армияси ва полицияси ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин. Халқаро террорчи гуруҳларнинг иккинчи нафаси очилади.

* Толибон, ИШИД - Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

 

Янгиликлар лентаси
0