Ученик 1-го класса школы №75 Учтепинского района Темурбек Зуфаров стал абсолютным победителем второй республиканской олимпиады по ментальной арифметике

Ўзбекистон вундеркинд боласи билан дунёга чиқмоқда

1850
(Янгиланган 13:54 05.03.2020)
Етти ёшли, ментал арифметика билимдони Темурбек Республика фан олимпиадасининг “А” категорияси бўйича иштирок этиб, 49 сония ичида 50 та мисол ечишга улгурди. Айни кунда эса у бутунжаҳон халқаро фан олимпиадасига тайёргарлик кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Темурбек Зуфаров - менталь арифметикаси бўйича иккинчи республика олимпиадасининг мутлоқ ғолиби. Sputnik мухбири ёш билимдон уйида бўлиб, у қандай муҳит ва шароитда яшаётганлиги билан танишди.

Темурбек Зуфаров 2012 йилнинг 10 май ойида туғилган бўлиб, Учтепа туманида жойлашган 75-умумтаълим мактабининг 1 синфида ўқийди. Унинг ментал арифметика фанига бўлган қизиқиши ва қобилияти айни дамда кўпчиликни, оила аъзолари, ўқитувчи ва тенгдошларини ҳайратлантириб келмоқда. Оила аъзоларининг айтишига қараганда у ҳали мактаб ёшига етмай туриб, турли математик амалларни мустақил бажара олган, атрофдагиларни ҳайратга сола бошлаган.

Темурбек ментал арифметика сирларини ўзлаштириб бормоқда. Яқинда ўтказилган мусобақада туман, шаҳар босқичида ғолиб бўлди. Республика босқичида ҳам ментал арифметиканинг “А” категорияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаб, жаҳон олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Унинг бу ютуғи эса Учтепа тумани ҳокимлиги ва Халқ таълими бошқармаси томонидан хурсандчилик билан қабул қилиниб, Темурбек улар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Ученик 1-го класса школы №75 Учтепинского района Темурбек Зуфаров стал абсолютным победителем второй республиканской олимпиады по ментальной арифметике
Пресс-служба хокимията Учтепинского района Ташкента
Ученик 1-го класса школы №75 Учтепинского района Темурбек Зуфаров стал абсолютным победителем второй республиканской олимпиады по ментальной арифметике

“Фарзандимнинг халқаро мусобқаларда муваффақиятли қатнашиши учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз”, – дейди унинг онаси Зуҳра Зуфарова.

Жумладан, ёш она ўғлидаги арифметик қобилиятни қачон ва нималарда пайқай бошлаганини эса шундай эслайди:

Ўғлим Темурбекнинг 7 ёшдан бошлаб Ментал арифметикага қизиқиши бошланди. У 75-сонли ўрта мактабга қатнай бошлаганида ментал арифметика дарсларини яхши ўзлаштириб, қисқа фурсатда олимпиадаларга чиқишни бошлади. Ундаги мактематикага бўлган қизиқиш 5-6 ёшлигидан пайдо бўлган. У ўзича бармоқлари билан бир нималарни ҳисоб китоб қиларди, турли болалар картаси, кетка, шахмат ва шашка ўйнаб, нечта шахмат доналарини ютгани-ю, нечтаси қолганини ҳисоблаб ўтирарди.  Унинг дарс вақтларида математикадаги ўзлаштириши бўйича алоҳида ажралиб турганлигини ҳис қилган ўқитувчилар ўғлимни қўллаб-қувватлашга, юзага чиқаришга ҳаракат қилишди. Натижада болам секин-аста олимпиадаларга чиқа бошлади. Бундан ташқари у 28 март куни Наманган шаҳрида ташкил этилган мусобақага ҳам ўз тенгдошлари билан беллашишга таклиф қилинди.  

Ученик 1-го класса школы №75 Учтепинского района Темурбек Зуфаров стал абсолютным победителем второй республиканской олимпиады по ментальной арифметике
Пресс-служба хокимията Учтепинского района Ташкента
Ученик 1-го класса школы №75 Учтепинского района Темурбек Зуфаров стал абсолютным победителем второй республиканской олимпиады по ментальной арифметике

Мен уни қўллаб-қувватлаётган ўқитувчилари ва мактаб маъмуриятидан жуда ҳам миннатдорман, – дейди қувониб, ёш билимдоннинг онаси.

2020 йил 11 январида 2 босқичли Республика фан олимпиадаси ташкил этилди. Унда вилоятлараро “А”, “Б”, “С”, “Д”, категориялари бўйича 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қаторида 7 яшар Темурбек “А” категорияси бўйича иштирок этди. 1-босқичда ёш билимдонларга арифметик амалларни жуда ҳам тез ва тўғри ишлаш талаби қўйилиб, 1 дақиқада 50 та мисол ишлаш топшириғи берилди. Темурбек ушбу топшириқни 49 сониядаёқ тез ва аниқ бажариб, 1-натижани муваффақиятли якунлади. Шунингдек, олимпиаданинг 2 босқичида ҳам Темурбек омадни қўлдан бой бермади ва у ташкил этилган олимпиададан фахрли 1 ўринни эгаллади.

Ученик 1-го класса школы №75 Учтепинского района Темурбек Зуфаров стал абсолютным победителем второй республиканской олимпиады по ментальной арифметике
Sputnik
Ученик 1-го класса школы №75 Учтепинского района Темурбек Зуфаров стал абсолютным победителем второй республиканской олимпиады по ментальной арифметике

Онасининг айтишича, ҳозирги кунда Темурбекнинг олдида турган катта вазифалардан бири бутунжаҳон олимпиадасига қаттиқ тайёргарлик кўриш ва унда юқори натижани эгаллашдир.

Бунинг учун у ҳафтанинг беш кунидан ташқари, шанба ва якшанба кунларида ҳам асосий вақтини машғулотларга сарфлаб, ментал арифметика бўйича қўшимча дарсларга бормоқда.

Фанга бўлган меҳри ва юқори қизиқиши сабаб, у ёшига муносиб бўлганидек ўйинқароқ эмас, аксинча машғулотлар уни чарчатмайди ва зериктирмайди.

5 яшарлигиданоқ унга берилган предметларнинг нечталиги, нечта қолганлигини аниқ айта оларди. 6 яшарлигида эса унга бемалол у бу нарса харид қилиш учун қўлига пул бериб, дўконга юбора бошлаганмиз. У бўлса, қўлига  тушган пулдан сотувчи унга қанча қайтим бериши мумкинлигини аввалдан ҳисоблаб, бизни хайрон қолдирарди.

Математикага бўлган қизиқиш боламга икки томонлама бувиси ва бобосидан ўтган бўлса керак, деб ўйлайман. Сабаби бувиси, яъни қайнонам физик-математик бўлиб фаолият юритганлар. Ўғлимнинг бобоси, дадам —  эса бош ҳисобчи, қолаверса, мен ҳам ҳисобчи бўлиб ишлайман, – дейди Зуҳра ўғлининг математикага бўлган илк қизиқиши қандай пайдо бўлганлигини изоҳлаб.

Зуҳра ўғлининг севган математикаси билан шуғулланиши учун кун давомида икки соат вақт ажратади. Мактабдан келгач, овқатланиб уй ишларига онасига қарашгач, у ўз хоҳиши билан севимли машғулотига киришади.  Асосан берилган уй вазифаларни мактабнинг ўзидаёқ бажариб, уйда кўпинча севимли машғулотлари билан шуғулланишга одатланган.

Оила аъзоларига меҳрибон, айниқса синглисини эъзозлаб, уни ҳеч кимга хафа қилдирмасликка ҳаракат қиладиган жонкуяр ва оқкўнгил бола.

"Фан олимпиадасидан сўнг, 11 феврал куни ғолиб болаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўша куни қизиқ воқеа юз бериб, тақдирлаш маросимида менинг ўғлим билан бирга уч нафар Темурбек исмли болаларнинг ўз категориялари бўйича ғолиб бўлганликларига гувоҳ бўлдик. Темур ҳам бу ҳолатни ҳайрат билан қарши олди. Умуман Темур саркарда бобомиз Амир Темурни яхши кўради, унинг тарихи, ота-онаси ва фарзандлари ҳақида ўқишга қизиқади. Балки бу ўқитувчилари томонидан  Амир Темур ҳақида қизиқарли ибратли ҳикояларни эшитганлиги учундир, ҳар ҳолда мен бу ҳолатни ўғлимнинг аждодларидан шижоат олаётганлигига йўяман," – дейди яна Зуҳра фахрланиб.

Бувисининг айтишига қараганда Темур келажакда вазир бўлишни мақсад қилган. Оила аъзолари унинг математикага бўлган қизиқишидан келиб чиқиб, балки молия вазири бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Унинг ушбу орзу-ниятларига эришиши учун эса, имкон қадар ота-онаси томонидан етарли барча шарт-шароитлар билан таъминланмоқда.

Темурбек ўз ноутбуки ва мобиль аппаратидаги ўрнатилган махсус замонавий дастурлар орқали арифметик амалларни бажариб туради. Бундан ташқари арифметика китоблари, турли саноқ ва ҳисоблагич буюмлари (Абакус) ва турли туман ручкалар билан таъминланган.

Дарвоқе, Темурбек турли туман ручкалар коллекциясини тўплашни бошлаган, ҳозирда унинг ручкалари 30 га яқин йиғилган. Бундан ташқари унинг шанба ва якшанба кунлари қўшимча дарсларга бориши, фан олимпиадаларига рўйхатдан ўтиши ва барча молиявий масалаларда отаси қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Билимдон математикнинг диққатини бир жойга жамлаши учун уйда тинч муҳит яратилган.

"Яхши натижаларга эришганимда менга онам ва дадам ўзим севиб истеъмол қиладиган ширинлик ва  шарбатлар, фойдаланишим учун китоб ва электрон буюмлар билан рағбатлантиришади," - дейди Темурбек болаларча самимийлик билан.

Шунингдек, ўзининг айтишича, у бўш вақтларида ўғил болалар рақси, қўшиқ куйлаш, шеър айтишни яхши кўради. Спортнинг каратэ тури билан эса мунтазам шуғулланиб келади.

Қуйида эса у ҳақда бувиси Жамила Зуфарова самимий ва илиқ сўзларни айта туриб, набирасининг келажаги порлоқ бўлишига умид билдирмоқда:

"Темурбек жуда қобилиятли ва тиришқоқ бола. Мактабда ментал арифметика, инглиз ва рус тилларида (қўшимча) дарсларга қатнамоқда. Сентябр ойидан бошлаб эса у ментал арифметика билан шуғуллана бошлади ва атиги уч ой ичида яхши натижага эришди. 2-Республика олимпиадасида ғолиб бўлиб, биринчи ўринни эгаллади. Менинг набирам Олимпиадада ғолиб бўлганидан жуда ғурурланаман, унга янада катта муваффақиятлар тилайман. Унинг жорий йилнинг 2 май куни Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган олимпиадада иштирок этиши кутилмоқда, у ерда республиканинг барча ҳудудларидан 200 нафар ўқувчилар иштирок этади. Апрел ойида бутунжаҳон халқаро олимпиада бўлиб ўтади. Аммо мамлакатда коронавирус туфайли оғир вазият ҳукмронлиги боис, олимпиада онлайн тарзда ўтказилишига қарор қилинди. Умид қиламанки, набирам бу ерда муносиб фахрли ўринни эгаллайди," – дейди бахтиёр буви.

Бабушка Темурбека Зуфарова - Жамила Зуфарова
Sputnik
Бабушка Темурбека Зуфарова - Жамила Зуфарова
1850
Президент РФ В.Путин вручил государственные награды в Кремле

Александр Бастрыкин: неонацизм ва реваншизм ҳозирча, афтидан, Европани чўчитмаяпти

554
Сентябрь ойида Россия Тергов қўмитасида нацизмни оқлаш ва тарихни сохталаштириш билан боғлиқ бўлган жиноятларни тергов қилиш бўлими ташкил этилди

Алоҳида бўлинмага нима сабабдан эҳтиёж туғилди, бу сингари ишларни тафтиш қилишнинг қийин томонлари нимада, терговчилар қандай билимларга эга бўлишлари керак ва нега Россия чет элдаги ҳарбий шараф рамзлари таҳқирланишига муносабат билдиришга мажбурлиги ҳақида Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин РИА Новостига берган интервьюда гапириб ўтди.

— Александр Иванович, яқинда Тергов қўмитасида нацизмни реабилитация қилиш ва Ватан тарихини сохталаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланувчи янги бўлинма ташкил этилди. Бу хабар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни юзага келтирди. Айтингчи, бундай бўлинмани ташкил этиш зарурати нега юзага келди?

— Барчага маълумки, Нюрнберг ҳарбий трибунали ҳукми Иккинчи жаҳон уруши сабабларига баҳо беришда муҳим босқич бўлган эди. Иккинчи жаҳон урушини бошлашда ва олиб боришда жавобгар бўлган нацист жиноятчиларининг кирдикорлари жиноий деб тан олинганини барча ёдда сақламоғи лозим. Шунга қарамай, бугун давом этаётган ахборот уруши шароитида мамлакатимиз ичида каби, чет элда ҳам нацизмни реабилитация қилишга бўлган уринишлар сони ортиб бормоқда, шунингдек, биз фашизм устидан қозонилган ғалабада бизнинг мамлакатимиз ўйнаган ролга сохта баҳолар берилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Адолатни қайта тиклаш мақсадида бу сингари ҳолатларга қарши кураш фаолиятини фаоллаштириш лозим. Шунингдек, жамиятимизнинг Ватан ҳимоячилари хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва тарихий ҳақиқатни ҳимоя қилишга бўлган интилиши ўзининг қонуний аксини топди ва эндиликда Россия Федерацияси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.

— Бу сингари ҳаракатлар ҳозир қандай жазоланмоқда?

— Россия Жиноят кодексининг нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги моддаси нормалари (Россия ЖК 354.1-моддаси) ҳозирда нацизм рамзлар ва фашизм мафкурасини тарқатишга уринмоқчи бўлганларга нисбатан қўлланилмоқда. Сўнгги мисоллар сифатида "Ўлмас полк" онлайн акциясида содир бўлаётган воқеаларга муносабатимиздир: Россиянинг бир қанча субъектлари аҳолиси интернет-сайтда нацистлар ва Ватан хоинлари фотосуратларини жойлашган. Жиноят ишларининг бир қисми якуний босқичда, айрим фигурантлар судга тортилган, улардан бири, Пермьда яшовчи Даниил Симанов устидан аллақачон суд ҳукми ўқилди ва у 200 соатлик мажбурий ишларга жалб этилиши кўринишидаги жазони олди. Суд томонидан тайинланган жазо жиноятнинг ижтимоий хавфлилигига тўлиқ жавоб беради, деб ҳисоблайман, Симановга нисбатан эълон қилинган ҳукм ҳам шундан далолат беради. Шу сабабли, жиноят қонунининг ушбу нормасини жазолаш инструменти сифатида қўлланилаётгани тўғрисидаги айрим луқмалар ва концлагерлар билан боғлаб унчалик тушунарли бўлмаган чизиқларни ўтказилиши фақатгина таажжубни келтириб чиқармоқда.

— Бундай тергов ишларининг қийин томонлари нимада?

— Бир қарашда жиноятнинг бу таркибида ҳаммаси равшан ва оддийдек. Аммо бу ундай эмас, бу оддийликнинг ҳам ўзига хос хусусияти бор. Жиноят содир этиш ҳолатларини аниқлашда шунчаки у ёки бу гапнинг тарихий воқеаларга мос келмаслиги фактини аниқлашдан иборат эмас. Маъно айнан шахс ноқонуний ҳатти-ҳаракатларининг мотиви ва мақсадини аниқлашдир, ва бу ҳаракатлар СССР фаолияти ҳақида қасддан ёлғон маълумотларни тарқатишда ўз ифодасини топади.

Шу нуқтаи-назардан, нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги модда бўйича дастлабки терговнинг баъзи хусусиятлари, унинг ўзига хослиги, шунингдек, орттирилган тергов тажрибаси Тергов қўмитаси тузилмасида алоҳида бўлинма таркиб топишига олиб келди.

Аммо, алоҳида тергов қилинадиган фактлар ҳам кўникма ҳамда билим ўзаро уйғунлигини талаб этади. Ахир бу муаммонинг аҳамияти, бу қанчалик қайғули бўлмасин, ўсиш тенденциясига эга.

— Лекин тарихнинг чуқур таҳлилини талаб қилувчи бошқа бунданда мураккаброқ жиноятлар бўлиши мумкин-ку. Ходимларингиз бундай ҳолатларни ҳам тергов қила оладими?

— Янги бўлинма таркибига бу сингари жиноятларни тергов қилишда тажрибага эга Тергов қўмитаси терговчилари киритилади. Бу ходимлар, ўз навбатида, нафақат юриспруденция, халқаро ҳуқуқ, балки тарих бўйича ҳам кенг билимларга эгалар. Улар нациятлар жиноятлари ҳақидаги ишларни текшириш давомида уруш ва урушдан кейинги даврдаги кўплаб миқдордаги архив материалларини таҳлил қилганлар, зарурат туғилганида олимларни ҳамкорликка чорлаганлар.

Бундан ташқари, бундай ишлар бўйича биз томонимиздан зарур суд экспертизаларини, жумладан, тарихий экспертизаларни ўтказиш таъминланади. Дунё миқёсида ўрнатилган ва тан олинган тарихий фактларнинг лексик конструкцияларига баҳо беришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу ишнинг бутун ҳажми жиноятни малакалаш белгиларини аниқлашга қаратилган бўлиб, уларсиз жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Терговчи, шу жумладан, Нюрнберг ҳарбий трибунали қарорига асосланган халқаро ҳуқуқнинг амалда мавжуд нормаларига таянади. Ва албатта, бу йўналишдаги ишлар, фуқаролар томонидан амалга ошириладиган илмий-тарихий фаолиятга ўз таъсирини ўтказиши мумкин эмас. Нацистларни қаҳрамонлаштириш, уларнинг инсониятга қарши жиноятларини оқлаш, халқимиз хотирасини таҳқирлаш бу бошқа, бу учун жиноий жавобгарлик бор, буни пухта илмий фаолият билан таққослаб бўлмайди. Янги бўлинма жиноятларни бевосита тергов қилишдан ташқари мувофиқлаштириш маркази ролини бажаради, у минтақавий тергов органларига жиноий ишларни текширишда услубий-таҳлилий ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, ушбу фаолият йўналишида терговчиларнинг мавжуд тажрибаси умумлаштирилади ва бундай фактларни баҳолашда бирлаштирилган ҳуқуқий ёндашув таъминланади. Шуни таъкидлашни истардимки, ишнинг бу йўналиши билан бир қаторда бизнинг бошқа жиноятларни тергов қилиш билан боғлиқ устувор вазифаларимиз доимо диққат марказда бўлиб қолмоқда.

— Бошқа мамлакатларда бу сингари жиноятлар ёки нацистлар мафкурасини тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий таъқиб борми?

— ГФР Жиноят кодексида аксил-конституциявий ташкилотларнинг тарғибот материалларини тарқатганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган, "мазмуни миллий социализм мафкураси билан боғлиқ бўлган" материалларни тарқатганлик учун малакалаш белгисига кўра кучайтирилган жавобгарлик белгиланади. Исроилда холокостни рад этганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Беларус Республикасида ҳам нацизм реабилитацияси учун жиноий жавобгарлик бор. Айтганча, ҳозирда ГФР ерлар адлия бошқармаси Марказий идораси билан Людвигсбургдаги национал-социализм жиноятларини тергов қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқдамиз.

Шу билан бирга, биз Литва, Латвия ва Эстонияда фаолияти Нюрнберг трибунали томонидан жиноий деб топилган СС бўлинмалари собиқ ҳарбий хизматчилари ташкилотлари қай тарзда рағбатлантирилаётганини кўряпмиз. Украинада ўқувчиларни тинч аҳолининг оммавий қатл этилишига алоқадор бўлган нацистлар қабрига гулчамбарлар қўйишга олиб боришади, гитлер Германияси билан ҳамкорлик қилганлар қаҳрамонлар сифатида кўрсатилмоқда. Европада реваншистлар ва неонацистлар бош кўтармоқда, жумладан, улар Австрия, Италия, Испанияда фаоллашмоқда. Ҳозирча бу сингари ҳолатлар, чамаси, бу давлатлар раҳбариятини чўчитмаяпти, аммо келгусида улар жамоатчилик онгига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

— Чет элдаги воқеалар қайсидир маънода Россияга тегадими?

— Нацизмни реабилитация қилиш ва Россиянинг ҳарбий шон-шарафи рамзларини таҳқирлашга уринишлар чет элларда қайд этилмоқда. Амалдаги жиноий қонунчилик бизни бу сингари жиноятларга муносабат билдиришга мажбур этади. Тергов қўмитаси томонидан Украина миллий хотира институти раиси Владимир Вятровичга нисбатан очилган жиноий иш бўйича текширувлар давом этмоқда - у Халқаро ҳарбий трибуналнинг "ўқ мамлакатлар" асосий ҳарбий жиноятчиларини суд қилиш ва жазолаш тўғрисидаги ҳукмида белгиланган фактларни мунтазам равишда рад этишда айбланади, Латвия Республикаси фуқароси, "СС Латвия легиони" ветерани Висвалдис Лацисга нисбатан дастлабки тергов олиб борилмоқда. Маълум бўлишича, 2017 йилнинг ноябрида Ригада унинг муаллифлиги остида "Латвия легиони ҳақиқат нури шуъласида" китоби чоп этилган бўлиб, матнда у "СС Латвия легиони" полиция батальони томонидан тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳарбий жиноятларни маъқуллаган. 2020 йилнинг апрелида Лацис вафот этди, аммо фигурантнинг вафоти муносабати билан жиноий ишнинг тўхтатишга фақатгина унинг яқин қариндошлари розилиги мавжуд бўлганидагина йўл қўйилади. Яъни уни оқламайдиган асослар бўйича. Шу боис, жиноий иш бўйича текширув давом эттирилмоқда.

Жорий йил Чехия Республикасида Россиянинг ҳарбий шон-шарафининг рамзи бўлган Совет Иттифоқи маршали Иван Конев ёдгорлиги бузилиши бўйича жиноий иш қўзғатилди ва тергов қилинмоқда.

Яқинда Литва Республикасининг Жежмаряй шаҳрида қизил аскарлар биродарлар қабристони яқинида жойлашган, шаҳарни озод қилишда ҳалок бўлган Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги таҳқирланиши бўйича яна бир ҳолат қайд этилди. Шубҳасизки, ушбу ҳолатлар Россия ТҚ терговчилари учун муносабат билдиришга асос бўлди - айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан процессуал текширув ўтказилмоқда.

— Пировардида нимага эришмоқчисизлар?

— Бизнинг вазифамиз — тирик ва жон фидо қилган халоскор-жангчилар, тинч аҳоли, нацистлар қурбонларининг эзгу номини ҳимоялаш. Уруш сабоқларини ёдга олиш ва билиш - айни ҳозир фожиалар ва хатоларнинг олдини олиш имконига эга бўлиш демак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз томонимиздан яқинда Тергов қўмитасининг қидирув ва архив ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаби ташкил этилди, унинг таркибига ҳудудларида "Муддати йўқ" лойиҳаси бўйича архив, тарих-разведка ва  қидирув ишлари ўтказилиши режалаштирилган бошқа идоралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Россия Тергов қўмитаси марказий аппарати ва тергов органлари бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари киради.

Уруш очишда масъулиятни нацист жиноятчилари ва антигитлер коалицияси давлатлари зиммасига бирдек ағдариш, Нацист жиноятчилари ва уларнинг шерикларини оқлашга уриниш - бу шунчаки тарихни сохталаштириш, деб бўлмайди. Бу ҳаракатлар ғайриқонуний ва бир вақтнинг ўзида ахлоқ чегараларидан чиққан, бу дунёни бир қарашда аён бўлган ва юридик жиҳатдан ўз исботини топган ёвузликдан халос этганлар хотирасини таҳқирлашдир. Айнан шу учун ҳам бих тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатилишига, хусусан, жиноий-ҳуқуқий чоралар билан ҳам қаршилик кўрсатишимиз шарт.

554
Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии

Ҳимоями ёки тажриба. Америкаликларга Россия чегараларидаги биолабораториялар нега керак

449
(Янгиланган 15:13 17.09.2020)
Америкаликлар Марказий Осиё ва Кавказда биолабораторияларни СССР барҳам яратишни бошладилар. Эллигинчи йилларга келиб улар юқумли касалликларга ихтисослашди ва ўлат, тиф ва вабога қарши вакциналарни ишлаб чиқара бошладилар

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik, Галия Ибрагимова. "Вашингтон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига ёрдам баҳонасида биомаълумотлар тўплаш билан шуғулланмоқда", — деб баёнот қилди Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ШҲТ бўйича ҳамкасблари билан учрашувда. Қўшни давлатлардаги биологик хавфсизлик Москвани анчадан буён ташвишга солиб келади. Америка лабораторияларининг Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги фаолияти кўплаб саволларни туғдирмоқда. Бу лабораторияларда қандай тадқиқотлар ўтказилади, РИА Новости материалида ўқинг.

Ҳарбийдан фуқароликка

Америкаликлар Марказий Осиё ва Кавказдаги биолабораторияларни СССР барҳам топганидан сўнг яратишни бошлашган. Янги қурилишга ҳожат йўқ эди: аксарият тадқиқот марказлари совет институтлари негизида ташкил этилди. титутов. Эллигинчи йилларга келиб улар юқумли касалликларга ихтисослашди ва ўлат, тиф ва вабога қарши вакциналарни ишлаб чиқара бошладилар.

Москва ва Вашингтон ўртасидаги қурол-яроғ пойгаси етмишинчи йилларга келиб биологик ва кимё уруши билан тўлдирилди. Ижтимоий блок давлатларидаги лабораториялар совет ҳукумати Ғарбга қарши қўлламоқчи бўлаётган қуролни синовдан ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар юрарди. Аммо бундай таъкидларга қарши аниқ бир далиллар топилмади. Аммо, СССР барҳам топгач, тадқиқот марказларидан сизишлар рўй бермаслигининг олдини олиш муҳим эди.

Америкаликлар ўз ёрдамини таклиф этишди. Тўқсонинчи йиллар бошида улар Москвага собиқ иттифоқ давлатларидаги ядро, кимё ва биологик қуроллар захираларини йўқ қилишга ёрдам беришди. Сенаторлар Сэм Нанн ва Ричард Лугар томонидан бунинг учун махсус "Таҳдидни биргаликла камайтириш дастури" ишлаб чиқилди — ва айнан унинг доирасида Марказий Осиё ҳамда Кавказдаги биолабораторияларнинг модернизацияси амалга оширилди.

Ушбу, келиб чиқиши, аслида ҳарбий объектлар америкаликлар қўллаб-қувватлаши натижасида фуқаролик илмий-тадқиқот марказлари сифатида қайта жиҳозланди. Аммо Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузиядаги эпидемиологик ҳолат мураккаблигича қоларди. У ерларда тез-тез вабо, гепатит, тиф касалликлари эпидемияси қайд этиларди.

Вашингтон хавфли касалликларни ўрганиш учун маблағ ажратди, бироқ бир шарт билан - лабораторияларда америкалик мутахассислар ҳам ишлаши керак эди. Минтақаларда тўпланган штаммлар ғарб тадқиқот марказларига олиб чиқиб кетилди. Америкаликлар бу ҳолатни Европа ва АҚШда вирусни ўрганиш ва вакцинани яратиш учун имкониятлар кўплиги билан изоҳлардилар.

Москванинг лабораториялар учун грантлар нега Пентагон ва НАТО бюджетидан ажратилиши ҳақидаги саволларига америкаликлар жавоби ҳамиша бир хил янграрди: тадқиқотлар тинчлик мақсадларида ўтказилмоқда.

Пентагон буюртмасига кўра

Ушбу мавзу айниқса 2018 йилда, Грузия собиқ давлат хавфсизлиги вазири Игорь Гиоргадзе Ричард Лугар номидаги жамоат саломатлигини тадқиқ қилиш марказида даволанишдан сўнг ўнлаб одамлар вафот этишгани ҳақида гапирганидан сўнг, айниқса ўткир тус олди. Собиқ амалдор лабораторияда одамларга устида тажрибалар ўтказилганлигини истисно қилмаган эди.

Гиоргадзе яна бир деталга - биологик ҳимоянинг олий даражасига эътибор қаратган эди. Унинг сўзларига кўра, марказда "зарарли моддалар ва биологик фаол материалга эга ўқ-дориларни пуркаш учун ускуналар" мавжуд. "Мақсади - аҳолини ҳимоялаш бўлган бундай муассасага бундай нарсаларнинг нима кераги бор?", - дея савол беради собиқ вазир. У шунингдек, марказ ходимлари Пентагон буюртмаларини бажаришларини яширмаганликларини қўшимча қилади.

АҚШ Гиоргадзе айбловларини беъманилик, дея атади ва барча тадқиқотлар - фақатгина тинчлик мақсадларида амалга оширилмоқда, дея яна бир карра ишонтиришди. Аммо Россия ўз чегаралари сарҳадларида биологик экспериментларга тоқат қилмайди, дея огоҳлантиради ТИВнинг қуролни тарқатмаслик ва назорат қилиш масалалари бўйича департаменти раҳбари Владимир Ермаков.

Грузия ҳукумати барча гумонларга нуқта қўйиш учун россиялик мутахассисларни таклиф этганди. Аммо Москва ва Тбилиси ўртасида ўтган йили юз берган инфироз туфайли ташриф амалга ошмади.

Қозоғистон штаммлари

Москвани Қозоғистондаги биолабораториялар ҳам ташқишга солади. Май ойида бўлиб ўтган ОДКБга аъзо давлатларнинг ТИВ раҳбарлари учрашувида Сергей Лавров Россия ўз чегаралари бўйлаб биолабораториялар барпо этилишига қарши эканлиги ҳақида баёнот қилган эди.

Хитой ҳам кескин танқид билан чиқиб АҚШдан Марказий Осиёда Пентагон томонидан молиялаштириладиган барча тадқиқот объектларини ёпишни талаб қилди. Америкаликлар бунга жавобан минтақа мамлакатларини Америка-Хитой зиддиятига аралаштирмасликка чақирдилар.

Биолабораториялар масаласи ШҲТ саммитларида ҳам муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзолари бўлган — Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон - илмий марказлар америка ҳарбий ишланмалари билан боғлиқ эмаслигини айтиб, ишонтирсаларда, Россия ва Хитойни бу инонтира олмади. ШҲТ аъзолари бундай фаолият турларига эътиборлик билан қарашлари лозим, деган фикрда тўхталдилар.

Танқиддан бир оз вақт ўтиб, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонунни тайёрлашга фармон берди. У лабораторияларда чет эллик эмас, маҳаллий мутахассислар ишлашлари лозим, дея таъкидлади. Аммо давлат раҳбари, гап айнан қайси марказлар ҳақида бораётганига аниқлик киритмади. Аммо қозоғистонлик кузатувчиларнинг аниқлик киритишича: гап Олма-Отадаги Марказий референс-лаборатория ҳақида борган.

МРЛ Қозоғистон учун характерли бўлган вируслар штаммларини ўрганишга ихтисослашган, 2016 йилдан Қозоғистон карантин ва зооноз инфекциялари илмий маркази базасида фаолият юритади, гарчи Пентагон ҳисобидан қурилган бўлса-да, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади ва республика мулки саналади. АҚШ бу мақсад учун 108 миллион доллар ажратган.

Олма-отадаги ушбу биолаборатория Қозоғистонда кўплаб маротаба ташвишларга сабаб бўлган. 2018-йилда мамлакатда менингит билан оғриш сезиларли ошган. Ўшанда МРЛдан менингокок инфекцияси штамми сизиши юз бергани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Журналистлар ва блогерлар америкаликлар атайдан - тажриба учун вирус тарқалишига йўл қўйиб берган, деган жиддий фикрларни илгари суришганди.

Аммо Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ҳеч қандай эпидемия йўқ, дея барчани ишонтиришга уринди. "Қозоғистонда 58та менингит ҳолати қайд этилган, улардан 32таси Олма-Отада. Агар нисбий кўрсаткичларни ҳисобга олсак, БССТ ўлчовларига кўра, бу паст даража", - деди идора ўз баёнотида.

Коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳам шунга ўхшаш: интернетда у биолаборатория билан боғлиқлигини таъкидлашмоқда. Ҳукумат ушбу конспирологияни рад этди ва ваҳима солмасликка чақиришди.

Мураккаб эпидемиология

Чет эл биолабораториялари Тожикистонда ҳам бор. Улардан бири 2013-йилда Гастроэнтерология институти негизида, Душанбеда ташкил этилган. Лойиҳа франциянинг Мерьё хайрия фонди томонидан молиялаштирилган. Ушбу фонд бу сингари объектларни Хитой, Мьянма, Бангладеш ва Африка мамлакатларида ҳам барпо этган.

Францияликларга эса, қоидага кўра, БМТ ва АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) ёрдам берган. Инвестициялар уч миллион доллардан ошиқни ташкил қилди. Қозоғистон ва Грузия билан боғлиқ ҳолатдаги каби, чет эллик ҳомийлар: Тожикистонга бу мураккаб эпидемиологик вазият туфайли зарур, дея тушунтирардилар.

2019 йилда лабораторияларнинг яна бири сил касаллигига қарши курашиш Республика маркази негизида ташкил этилди. USAID ва Пентагон ҳомийлар сифатида иштирок этди. Маҳаллий биологлар чет эллик ҳамкасблари иштирокида у ерда ўпка касаллиги, безгак, гепатит ва вабони ўрганишади.

Ўтган йили Тожикистон шимоли - Исфара шаҳрида янги объект очилди. У ҳақда маълумот жуда оз, америкаликлар ҳомийлик қилган.

Американча тикланиш

АҚШнинг ҳарбий-биологик дастурида Ўзбекистон ҳам иштирок этади: 2018-йилда бу ҳақда РФ ҚКнинг радиация, кимё ва биологик муҳофаза қўшинлари раҳбари, генерал-майор Игорь Кириллов маълум қилган. Унинг тушунтиришича, Ўзбекистон томони америкаликларга патоген микроорганизмлар ҳақида маълумотлар тўплашда ёрдам беради.

Россия ҳарбийсининг бу сўзларига Тошкентда таажжубга сабаб бўлди. "Тўғрисини айтсак, бу ҳақда эшитмаган эканмиз", - Кирилловнинг бу сўзларига жавобан республика Мудофаа вазирлиги худди шундай изоҳ берди.

Аммо ўзбек ҳукумати 2007 йилда америкаликлар Тошкентдаги вирусология институтида грант ажратганини инкор этмади. Бу маблағларга маҳаллий мутахассислар америкаликлар билан ҳамкорликда минтақада тез-тез авж олиб турадиган бруцеллезни ўрганишга киришдилар. Аммо АҚШ ёрдами ҳолатни ўзгартира олмади — келгуси йилда касалланиш кўрсаткичи бурунги йиллардаги кўрсаткичлардан ошди ҳатто.

Америкаликлар кўп йиллар давомида Орол денгизидаги тикланиш оролида тадқиқотлар олиб бордилар. Совет вақтида у ерда бактериологик қуроллар синовдан ўтказилган биокимёвий полигон бўлган. 2000 йилларда АҚШ полигоннинг мини-омборларида сибир яраси (куйдирги) спораларини излаб топишга уринишган.

Вашингтон бундай фаолликни региондаги экологик ҳолатни яхшилашга интилиш билан изоҳлаган эди. Аммо, аксинча, Ўзбекистонда куйдирги билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бу атайдан сиздирилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо инфекциянинг Вирусология институти билан боғлиқлиги ҳақида далиллар ҳозирча йўқ.

449
Очередная группа узбекистанцев отправились в Россию на заработки

Яна 340 нафардан зиёд ўзбекистонлик Россияга ишлашга жўнаб кетди

17
Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун яна 346 нафар фуқаро жўнаб кетди. Бу ҳақда  Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланади. Улар 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Хабарда ёзилишича, улар Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлашади. Илгари ушбу заводда ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни 144, 12 август куни 84, 30 август куни эса 287 фуқаролар айнан мазкур завод қурилишида ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди.

Йил якунига қадар 5 мингга яқин фуқароларнинг мазкур завод қурилишга ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

17