Российская военная полиция в освобожденном сирийском городе Маарет-Нууман в Идлибе

АҚШ Россияни турк ҳарбийлари ўлимида айблади - дунёнинг бу билан иши йўқ

438
(Янгиланган 16:45 19.03.2020)
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россияни ўнлаб турк ҳарбийлар ўлимида айблади. Бундан ташқари, у "НАТО иттифоқчиси"ни қўллаб-қувватлади ва АҚШ "Туркияни қўллаб-қувватлаш ва зўравонликни тўхтатиш учун янги чораларни кўриб чиқаётганини" билдирди

Бу Вашингтон томонидан Сурия Идлибида яқинда рўй берган инқироз юзасидан янграган биринчи кескин баёнотидир. Ҳозиргача Қўшма Штатлар турк аскарларининг ўлими учун бевосита жавобгарликни Москва зиммасига қўймаган.

Тўғри, Помпеонинг баёноти ўринли эмаслигини пайқаш қийин эмас, чунки "поезд аллақачон кетиб бўлган".

Идлиб атрофидаги инқироз - феврал ойининг иккинчи ярми ва март ойи бошида юз берди. Владимир Путин ва Тойиб Эрдўғон ўртасида 5 март куни Москвада бўлиб ўтган учрашув ва келишувлардан сўнг, кескинликлар пасайишни бошлаган эди.

Минтақадаги вазият ҳали ҳам кескин. Стратегик аҳамиятга эга М4 автомагистралининг Россия-Туркия қўшма патрули уни бошқараётган жангарилар томонидан жиддий қаршиликка дуч келмоқда. Шунга қарамай, жараён давом этмоқда.

Иккиёқлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишларига эса — Турк оқимидан тортиб, Аккую АЭС қурилишигача  — яқинда юз берган кескинлашув мутлақо таъсир қилмади.

Шу кунларда Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати (ФСВТС) директори Дмитрий Шугаев Анқара томонидан С-400нинг иккинчи партиясини сотиб олишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, амалдорнинг сўзларига кўра, қўшимча шартнома Туркиянинг зенит-ракета тизимини ишлаб чиқаришда иштирокини назарда тутади. Гарчи, тафсилотлар ошкор этилмаган бўлса-да, идора раҳбари бу Россиянинг миллий манфаатларига ҳеч қандай хавф-хатар етказмаслигини таъкидлади.

Умуман олганда, Россия-Туркия муносабатлари ҳозирги форматда муваффақиятли давом этмоқда, ва бунда алоҳида масалалар юзасидан энг кескин қарама-қаршиликлар ва тўқнашувлар ҳам самарали ҳамкорликка таъсир қилмайди.

Ушбу фонда, АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг нутқи узоқ вақт омадсиз жангдан кейин муштларининг урф-одатий силкитишига ўхшайди.

Аммо The Washington Post газетасида "Туркия қандай қилиб Россия ва Ғарбни йўқотди" сарлавҳаси остида янги чоп этилган мақола америкаликлар Туркияга нисбатан қандай мантиққа таянишларига ойдинлик киритди. Унда ёзилишича, айб Эрдўғоннинг ўзида ва у ўз танлови оқибатларини энди мустақил ҳал қилиши керак. Туркия президентини Анқара геосиёсий жиҳатдан ва держава сифатида кучайишига ишонтира олган Путин билан ўйнашиш, Эрдоғаннинг Ғарб иттифоқдошлар билан жанжаллашишига ва Москва билан яккама-якка қолишига олиб келди. Москва эса, албатта, мавжуд вазиятни ўз фойдасига ишлатиш имкониятини қўлдан бой бермайди.

Бироқ, энг қизиғи, мақола якуни бўлса керак. Унда Туркия раҳбари томонидан хатолар муқаррар тан олингани, бу тан олиши натижасида у кекса ва сахий Ғарб олдига ёрдам сўраб югуриб келгани - ва агар у ўзини яхши тутса, балки бу ёрдамни олиши ҳам мумкинлиги ҳақидаги прогнозлар йўқ. Аксинча, Тойиб Эрдўғанга "муҳим кечки тановвулдаги меню"нинг таомларидан бирини қисмати башорат қилинган.

Шу контекстда давлат котиби томонидан тилга олинган позиция Туркия президентига нисбатан нозик истеҳзоли тус олади. Америкаликлар учун муаммо шунда-ки, бу масхара жуда ҳам нозик.

Ташқи сиёсат соҳасидаги баландпарвоз гаплар яхши ва самарали бўлади, қачонки улар тегишли мамлакатнинг реал имкониятлари ва унинг мақсадларига эришиш қобилиятини акс эттирувчи янада таъсирчан далилларга қўшимча сифатида хизмат қилса.

Москванинг сўзлари доим амалда исботлангани ва Россия ҳатто энг ёмон шароитларда ҳам ўз мақсадига эришишга муваффақ бўлаётгани туфайли дунё Россия ташқи сиёсий оҳангига жиддийроқ эътибор бера бошлади. Бунга қадар, кўп йиллар кўпинча эътиборсизлик одатий муносабатга айланган эди: руслар истаганини гапиради, улар барибир бошқа нарсага қодир эмас кабилида.

Америка ташқи сиёсати кўз ўнгимизда тескари транзит тусини олмоқда: Вашингтон сўзлари тобора камроқ маънога эга ва улар умуман, Оқ уй хоҳлаганидек қабул қилинмаяпти. Содир бўлаётган ҳодисаларга АҚШ ўз хоҳиши ва мақсадидагидек таъсир қила олмаётгани тобора фош бўлмоқда.

АҚШ ўз давлат котибининг сўзларига истаганча чуқур маъно бериши мумкин - хусусан, Эрдўған учун аччиқ сабоқ ёки Россия учун қаттиқ огоҳлантириш. Аммо АҚШ томонидан Яқин Шарқдаги мавқенинг йўқотилиши Майк Помпео баёнотини шунчаки кечиктирилган, ҳеч нарсага таъсир кўрсатмайдиган, демакки ўз позициясини йўқотаётган йирик давлатнинг қуруқ сўзларига айлантирмоқда ва у эндиликда на хатти-ҳаракати ва на сўзи билан яқин-яқинларгача ўз ҳаётий манфаатлари доирасига кирган жараёнларга таъсир кўрсатиш имконига эга эмас.

438

Ғарб биринчи марта русларнинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятини тан олди

542
Америкаликлар айнан Москва ҳамда Эроннинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди.

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik, Андрей Коц. Агар руслар ёрдам бермаганида, Башар Асад урушда ютқазган бўлар эди – америкаликлар айнан Москва ҳамда Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди. Бундай хулосага Конгресс тадқиқот хизмати 49 саҳифадан иборат "Суриядаги қуролли низонинг шарҳи ва АҚШнинг бунга муносабати" ҳисоботида келган. Ҳарбий таҳлилчилар яна нималарга эътибор беришди ва улар қандай тахминлар билдирилди - РИА Новости материалида.

Кучларнинг тақсимланиши

Ҳужжатда Сурия харитаси таҳлил қилинган. АҚШнинг Ат-Танф ҳарбий базаси жойлашган, Иордания билан чегарадош кичик анклавдан ташқари, мамлакатнинг марказий, ғарбий ва жанубий қисмлари Башар Асад ҳукумати назорати остида. Шимолий-ғарбдаги Идлиб Муҳафазаси экстремистик гуруҳлар ва Туркия бошқаруви остида. Евфраатнинг шимолий ва шарқий ҳудудлари - Суриянинг деярли учдан бир қисми - курдларда.

Бу ерда таҳлилчилар айёрлик қилмоқдалар, чунки аслида бу ерларни айнан Вашингтон бошқармоқда. Бу ерда америкаликлар кўп эмас - ҳисоботга кўра, 600га яқин аскар. Бироқ, улар углеводородларга бой ушбу минтақадаги асосий нефт конларининг атрофидаги позицияларни эгалламоқда. Бундан ташқари, Сурия шарқида хусусий ҳарбий компанияларнинг бир неча юз жангчилари фаолият юритмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, расмий ҳукумат АҚШ ҳарбийларининг минтақада жойлашганини ноқонуний деб ҳисоблайди. Бироқ Вашингтон нефть конларини террорчилардан ҳимоялаш кераклигини таъкидламоқда.

Ҳисобот муаллифлари баъзан Асад армияси билан тўқнашувлар рўй беришини яширмайдилар. Уларнинг таъкидлашларича, шу йилнинг февраль ойида Қамишли қишлоғидаги назорат пунктида суриялик ҳарбийлар АҚШ қуролли кучларининг патрулига қарата ўқ узган. Ҳеч ким шикастланмаган. Бундан ташқари, улар мамлакатнинг шимолий-шарқида Россия ва Америка ҳарбий хизматчилари ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув ҳолатлари тез-тез рўй бериши қайд этилади.

Интернетда АҚШ армиясининг зирҳли машиналари Россия ҳарбий полицияси автомашиналари йўлини тўсиб қўйишга уринаётганининг ўнга яқин видеолавҳалари мавжуд. Яхшиямки, можаролар отишмагача бормади.

Россия тарк этмайди

Умуман олганда, америкаликлар мамлакатдаги Эроннинг иншооатларига Исроилнинг зарбалари ва Россияга қарши санкциялар Москва ва Теҳронни Башар Асадни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга ёки ҳеч бўлмаганда унга ёрдамни қайсидир маънода чеклашга мажбурламаганини тан олди.

"АҚШ Москванинг Суриядан Яқин Шарқдаги нуфузини кенгайтириш учун плацдарм сифатида фойдаланиш истагини ва имкониятларини тўлиқ баҳолай олмади, - деб ёзади таҳлилчилар. - Россия, Эрон ёки уларнинг "ишончли вакиллари" билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни истисно қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, Москва ўз иттифоқчиси бўлмиш Сурияни қўллаб-қувватлашда қанчалик чуқурлашиши мумкинлигини тушуниш керак".

Ҳисобот муаллифлари афсус билан Дамашққа босим ўтказиш тобора қийинлашаётганини тан олмоқдалар. Фронт чизиғини Сурия пойтахтидан нарироққа силжитиш, биринчи навбатда Россия авиацияси ва махсус кучларнинг ёрдами туфайли амалга оширилди, ҳозирда мамлакатнинг катта қисми "режим" назорати остида. Башар Асаднинг сиёсий мухолифларининг қўлларида деярли ҳеч қандай дастак қолмаган. Шу билан бирга, Дамашқ ва курдлар аста-секин яқинлашишмоқда. Бу марказий ҳукумат шарқ ва шимол устидан назоратни қайтариб олиши мумкинлигини англатади.

ИД* ҳамон хавфлидир

2018 йил декабрь ойида Дональд Трамп ИД* устидан ғалабани эълон қилди. Аммо таҳлилчилар фикрича, гуруҳ ҳали яксон қилинмаган. АҚШ иттифоқчилари 2019 йил март ойида Сурияда ИД*нинг оҳирги истеҳкомларини эгаллаб олишди. Аммо исломийчилар ҳам Сурияда, ҳам Ироқда исёнкорларнинг қумондонлик ва бошқарув тузилмасини сақлаб қолишган. Бу шуни англатадики, улар ҳали ҳам таъсирли зарбаларни беришга қодир.

"Узоқ истиқболда Суриядаги ИД* тақдири мамлакатда гуруҳни яна кучайишига тўсқинлик қила оладиган хавфсизлик идораларини ярата олишимиз қобилиятига боғлиқ, - деб таъкидлашади ҳисобот муаллифлари. – Аммо "Ислом давлати"*нинг таҳдиди узоқ вақт давом этади. Террорчиларга қарши курашишлари учун, биз курдларни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак".

Яна бир хавф - бу 10 мингга яқин ИД* жангчилари сақланаётган ҳарбий маҳбуслар лагерлари. Улар асосан мамлакатнинг шимолида жойлашган бўлиб, курд бўлинмалари томонидан қўриқланмоқда. Бундан ташқари, экстремистларнинг оила аъзолари сақланаётган лагерлар ҳам мавжуд. Улардан энг каттаси - Ал-Холда 66 мингга яқин террорчиларнинг аёллари ва фарзандлари жойлаштирилган. Таҳлилчилар фикрига кўра, бу ерларда жангарилар маҳбусларнинг жанговар руҳини қўллаб-қувватлаб турган ҳолда ўз тарғиботини давом эттирмоқдалар, ИД* эса ўз тарафдорларини озод қилиш мақсадида, ҳужумлар уюштиришни режалаштирмоқда.

Курд раҳбарияти маҳбусларни қўриқлаш учун кучлари етишмаётганини бир неча бор маълум қилган. Америкаликлар ёрдам беришга шошилмаяптилар - Вашингтон жангариларнинг ватанлари уларни жазосини ўташи учун уйларига қайтариб олиб кетишларини талаб қилмоқда. Аммо ҳеч ким "ўз" террорчиларини қайтаришни хоҳламаяпти ва бундан қочиш учун ҳар хил баҳоналарни топишмоқда.

Муаммоли провинция

Энг қайноқ жой - бу Идлиб провинцияси. Бу ерда ҳозирда Сурия, Россия, Эрон ва Туркия ҳаракат қилмоқда. Бу ерда АҚШ қўшинлари йўқ, аммо америкаликлар бир неча бор "Ал-Қоида"* билан боғлиқ бўлинмаларга зарбалар берган. “Ҳайят Таҳрир аш-Шам”*, “Хурас ад-Дин”*, Сурия миллий армияси, "Хизбуллоҳ" ва бошқа гуруҳларининг бу ерда нодавлат бўлинмалари мавжуд. Шунингдек, ИД* жангчилари ҳам бор.

"Идлибнинг шимолий туманлари мухолифат кучлари томонидан назорат қилинадиган ягона минтақадир, - деб таъкидлайди таҳлилчилар. – Маҳаллий гуруҳлар бу 2011 йилда Дамашққа қарши чиққанларнинг қолдиқларидир. Идлибда Туркия ва Россия президентлари келишиб олган вақтинча тинчлик битими 5-чи мартдан бошлаб амал қилмоқда. Уларнинг қўшинлари М4 стратегик трассасида қўшма патруллар ўтказмоқдалар".

Ҳисобот муаллифлари, жангариларнинг ўққа тутишига қарамай, тинчлик ҳозирча сақланиб турилганини таъкидламоқдалар. Бироқ, Туркия Идлибга қўшинларни кўчиришни тўхтатмади ва яқинда зарурият туғилса, жанговар ҳаракатларини тиклашга тайёрлигини билдирди. Демак, Суриядаги уруш ҳали бери тугамайди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

542
Американские военные на юго-востоке Афганистана

Афғонистон: толибонлашувдан сўнг америка оккупацияси жаннатдай кўринади

806
(Янгиланган 19:21 08.08.2020)
Афғонистон учун янги тинчликка эришиш осон кечмаяпти. Америкаликларсиз, жанглар ва террорчилик актлари билан рўй бермоқда бу. Бу тинчлик янги қуролли можаролар манбаига айланиш ва минтақадаги қўшниларнинг тинч ҳаётига раҳна солиш билан таҳдид қилмоқда

Афғонистондаги реал ҳолат тинчлик битими ҳақидаги декларацияларга мос эмас. АҚШ билан ушбу битимни имзолаганидан кейинги беш ой вақт давомида "Толибон"* Қобул билан ўт очишни тўхтатиш борасида келишувларга эриша олмади. Жангарилар янги аҳоли пунктларини ўз назоратига олишга уринмоқда, қатор провинциялардаги армия ва полиция блокпостларига, ҳарбий база ва полиция бўлинмаларига тез-тез ҳужум уюштирмоқда. Август ойи бошида 37 нафар ҳарбий хизматчи ва полициячилар, 61 жангари ва 43 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлишди.

Шимолий Боғлан провинциясида 5 август куни йўлга яқин жойдаги мина портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бир кун ўтгач, Боғлан-Саманган шоссесида толиблар иккита бензовозни ёқиб юборди, еттитасини эгаллаб олди ва ичидаги ёқилғисини Пули-Хумрида литрини 20 афғонийдан пуллади. Бу "бизнесга" ҳатто бир вақтнинг ўзида афғон хавфсизлик кучларига қарши олиб борилаётган ва фақатгина Қандаҳор ҳамда Ғазнида муваффақиятга эришилган жанглар ҳам ҳалал бера олмади.

"ИД" жангарилари ҳам "иккинчи нафас" очилганини ҳис қилдилар – Жалолободдаги қамоқхонага уюштирилган ҳужум оқибатида (шарқий Нангархар провинцияси) 2 август куни 29 киши ҳалок бўлди (10 террорчи шулар жумласидан) 800 нафар маҳбуслар - ИД аъзолари, толиблар ва оддий жиноятчилар қочиб кетди.

Тинчлик сари қўйилаётган қадамлар жуда кичик. Афғонистондаги ҳибсга олинган ва асирдаги куч тизимлари вакиллари ўртасида кечган мураккаб ва турлича шарҳ бериш мумкин бўлган ўзаро алмашув деярли якунланди. Озод этилган хавфсизлик кучлари вакилларининг умумий сони 1005 кишига етди, қамоқхоналардан 4750дан зиёд толиблар қўйиб юборилди. Озодликка чиқарилган жангарилар жанговар ҳаракатларга қайтмаслик ҳақида мажбуриятга имзо чеккан эди, аммо аксарияти берган ваъдасини бузди ва яна қўлига қурол олди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар рўйхатидаги 400 та энг ашаддий террорчиларни қамоқлардан озод этишдан бош тортди ва бу муаммони халқ билан муҳокама қилишни таклиф қилди. Аммо "Толибон" ҳаракати 5 август куни ҳукуматнинг Лойя Жирги (халқ вакиллари йиғини)ни ўтказиш қарорига қарши чиқди. Гўёки бу йиғин ҳуқуқий мақомга эга эмас ва "оккупация тугаганидан сўнг" афғон халқини тақдим этолмайди. Шу тариқа, толиблар ўзини мамлакат конституцияси ва жиноят кодексидан устун қўйиб, сўнгги инстанциядаги ҳақиқатга даъво қилмоқдалар, Кобулдаги "коллаборацион" ҳукуматнинг ноқонунийлигини таъкидламоқдалар. АҚШ эса буларнинг барчасига "қўлни ювиб, қўлтиққа артган".

Қайноқ шимол

Афғонистон шимоли нотинч. Тожикистон ва Ўзбекистонга туташ шимолий провинция бўлган Балх июл ойи охирида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида жанговар ҳаракатларнинг авж олиши сабабли энг хавфли ҳудудга айланди. Афғонлараро ноаниқ ички жараёнлар фонида Душанбе афғон-тожик чегарасидаги вазият кескин тус олганини қайд этмоқда. Бу ерга ўнлаб, шу жумладан, тожикистонлик жангарилар тўпланмоқда.

Президент Эмомали Рахмон ҳатто Тоғли-Бадахшон автоном вилоятидаги чегара ҳудудини мустаҳкамлаш топшириғини берди. Тожикистон шерик-давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тожик-афғон чегарасидаги хавфсизлик масалаларини мунтазам муҳокама қилади.

Воқеалар мантиғи шундан иборатки, борди-ю ғалаба толиблар томонида бўладиган бўлса - АҚШ билан келишув шартларига биноан - қўшни Марказий Осиё давлатларидан бўлган жангарилар Афғонистондан чиқариб юборилиши мумкин. Тайёргарликдан ўтган юзлаб жангариларнинг Тожикистон ва Ўзбекистонга қайтиши вазиятни радикаллаштириши ва издан чиқариши мумкин. Бу сингари сценарийларни фақатгина ҳамкорликдаги уринишлар билан, ОДКБ (КХШТ) ва Россияни жалб этган ҳолда тўхтатиш мумкин бўлади. Хўш, кейин-чи?

"Толибон" даставвал халқ иродаси маҳсули эмаслиги, балки Покистоннинг очиқ конфигурация лойиҳаси эканлигини ва у Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлар ҳудудларига "Марказий Осиё баҳори" ни трансляция қилиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. "Толибон" ташқи ўйинчилар учун уруш ва қирғин учун қулай воситадир. "Толибон" жангарилари - ташқи ўйинчилари учун қулай уруш ва бузиш воситасидир. Таркиби ва қарашлари жиҳатдан ушбу ранг-баранг террористик уюшманинг халқаро маънода қонунийлаштирилиши ўта хавфли.

Ҳатто "Толибон"нинг Қўшма Штатлар томонидан маъқулланган иккинчи бор ҳокимиятга келиши ҳам афғон халқи ва қўшни давлатлар учун - диний экстремизмдан тортиб, наркотрафик ва қуролланган терроризмгача бўлган маънода (бу уюшма асосидир) доимий таҳдид манбаи бўлиб қолади.

32 миллион аҳоли учун Афғонистоннинг "толибонлаштирилиши": дунёвий илм ва маданият, телевидение ва кинотеатрларнинг таъқиқланиши, аксарият мактаблар ва университетларнинг ёпилиши, конституциянинг шариат судларига алмаштирилиши, аёлларнинг ижтимоий ҳаётдан чегараланиши, ўрта асрларга хос бўлган оммавий қатл ва йўл қўйилган кичик бир тартибсизлик учун қўл-оёқлар ампутациясининг кенг жорий этилиши демакдир (1996 йилда толиблар ҳокимиятни қўлга олганида худди шундай бўлган).

Ёвузлик маскани

Умуман олганда, "Толибан" ўз ғалабасида шубҳаланган эмас, ва қонуний афғон ҳукуматини "тозалаб ташлашга" тайёр. Толиблар етакчиси Мавлави Хибатулла Охундзода ўтган ҳафтада: "Бизнинг жиҳодимиз босқинчиликни тугатиш ва Афғонистонда соф исломий ҳукуматни яратиш учун бўлган ва шундай бўлиб қолади", дея қайт этди. Шу боис, АҚШ ва халқаро ҳамжамият "муаммолар яратишда давом этишни бас қилишлари" шарт.

Ўта дағал баёнот бу. Аммо агар муаммоларга назар соладиган бўлсак, бугунги кунда толиблар ҳукмронлиги остида 15 миллионга яқин киши яшаб келмоқда, бу Афғонистон аҳолисининг деярли тенг ярмига тенг. Бу одамлар эрталаб уйларини тарк этаётганларида, тирик қайтиш-қайтмасликларини билмайдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) маълумотларига кўра, 2017 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш 87 %га ошди ва тўққиз минг тоннани ташкил қилди, Америка ҳарбий кучлари мавжуд бўлган даврда эса гиёҳванд хом-ашё ишлаб чиқариши 40 баравар ортди, афғон опиуми контрабандасининг йиллик ҳажми 3 миллиард долларга баҳоланади.

 

Буларнинг барчасига қарамай, "Толибон" мафкураси, режаси ва дастурларини баҳам кўрмасдан туриб, қандай қилиб толиблар билан тинчликка эришиш мумкин? Аввалроқ, Sputnik агентлигига берган интервьюсида, Афғонистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Алам Исидёр: "Афғон халқи учун Афғонистонда толиблар - бу террорчи уюшма эканлигини тушуниш жуда муҳим. Ва биз учун толибларнинг исталган давлат томонидан қўллаб-қувватланиши номаъқбулдир... Биз учун "Толибон" ва "Ислом давлати" террористик уюшмалари ўртасида қандайдир муҳим фарқ йўқ. 

Нуфузли афғон сиёсатдори ва мужоҳидлар ҳаракати фахрийси Изидёр шунингдек, "Толибон"ни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаш нотинчлик Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга кўчиши учун замин яратишини таъкидлади.

Ақл-идрок билан берилган баҳо бу. Афғонистонда ҳеч нарса ўзгарган эмас. Америка ўзининг террорчилар билан кечган узоқ йиллик жанговар ҳаракатлари режасини Пентагон бўлинмаларининг тезкор ва хавфсиз эвакуациясига (дунёни сув босса - ўрдакка не ғам қабилида) трансформация қилди, холос. Яқинда АҚШ Афғонистоннинг Гилменд, Урузғон, Пактика ва Лагман провинцияларида яна бешта ҳарбий базасини ёпди. Афғонистондаги америка қўшинлари сони тез фурсатда 4 минг кишигача қисқаради ва 2021 йилнинг май ойида бирорта аскар қолмайди. Энди президент Доналд Трамп администрацияси, Давлат котиби Майкл Помпеонинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазиятни нормаллаштириш учун Кремл кўмагига муҳтож. Бироқ, истиқболда нормаллашув юз бериши даргумон.

Россия Афғонистоннинг терроризм ва наркотиклардан ҳоли бўлган тинч, барқарор, мустақил ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлат сифатида шаклланишига кўмаклашиш сиёсатини изчиллик билан олиб бормоқда. Толиблар ҳаракатларига нисбатан танқидий қарашларнинг йўқлиги РФ ва КХШТга аъзо бошқа мамлакатларнинг афғон йўналишидаги ҳаракатлари учун тўсиқ  бўлмоқда. Ҳатто Афғонистон ТИВ раҳбари Ҳаниф Атмар кеча: "Биз эрта босқичда ярашув тўғрисида ўйлашимиз ва ўшанда толибларга муносиб имконият беришимиз керак эди... Биз уларга ярашувнинг муносиб вариантини таклиф эта олмадик ва улар Афғонистонни тарк этишларини талаб қилдик. Бу ёмон сиёсат эди", дея "гуноҳкорона" баёнот қилди (эҳтимол, Ҳаниф Атмар "соф" ҳукуматдан ўрин олишни режалаштирмоқда).

Аммо шу билан бирга, КХШТнинг "Толибон"га нисбатан аксарият даъволари ҳеч қаерга йўқолган эмас. Ҳаракат қонуний ҳукуматга қарши қуролли зўравонликни эътиқод қилади, "Ал-Қоида"* билан симбиозни йўқотмайди, гиёҳванд моддалар савдосидан фойдаланади ва бу рўйхатнинг бошланишидир.

 

* – РФ ва қатор бошқа давлатларда таъқиқланган террористик уюшма.

806
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

203
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

203