"Бу фақат русларда бор": Америка Ракетага қарши мудофаа тизими нима учун кучсиз

1477
(Янгиланган 15:04 27.03.2020)
Бу йил баҳорда "Адмирал Горшков" фрегати бортидан истиқболли кемага қарши "Циркон" ракетасини гипертовуш тезлик, ракетага қарши мудофаа тизими синовдан ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik, Николай Протопопов. Бу йил баҳорда "Адмирал Горшков" фрегати бортидан истиқболли кемага қарши "Циркон" ракетасини гипертовуш тезлик, ракетага қарши мудофаа тизими синовдан ўтказилади. Россиялик конструкторлар дунёда биринчи бўлиб нафақат гипертовушни жиловлай олишди, балки бир неча йил ичида энг юқори аниқликдаги қуролларни ишлаб чиқаришда жуда катта ютуққа эришдилар. Энг қизиқарли намуналар ҳақида - РИА Новости материалида.

Гипертовушда парвоз

2010 йил бошида, 13 Мах тезликка эришадиган, кемаларга қарши ракетани яратиш бўйича лойиҳанинг бошланиши маълум бўлди. 2019 йилда Владимир Путин янги ракетанинг хусусиятларини маълум қилди ва қисман очиқлади: тезлиги 9 Мах, парвоз масофаси - минг километрдан кўпроқ. Қуруқликда ҳам, денгизда ҳам жойлаштирилиши мумкин.

Энг юқори тезлик ҳусусиятлари туфайли (Циркон товушдан 9 марта тезроқ ҳаракат қилади ва беш дақиқада 500 километр масофадаги нишонга олади) ракета ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимига дахлсиздир - уни фақатгина аниқлаш мумкин, лекин тутиб бўлмайди.

Масофанинг асосий қисмида, ракета бир неча 10 километр баландликда учади, доимий равишда ўз траекториясини ва ҳаракатланишини ўзгартиради. Зарб қисми нисбатан кичик - 200 килограмм атрофида. Аммо юқори тезликда ва улкан кинетик энергияни ҳисобга олган ҳолда, бу катта сув усти  кемасини йўқ қилиш учун етарли.

Бугунги кунда конструкторлар ва ҳарбийларнинг асосий мақсади - Цирконнинг денгиз версиясини кераклигича фойдаланиш. 2019 йил декабр ойида ракета биринчи марта ташувчи кема бортидан учирилди. Синовлар Шимолий флотда давом этади. Дастлаб, Цирконлар билан юриб турган фрегатлардан бири қуролланади ва келажакда деярли барча ҳарбий кемалар "Калибр" ва "Оникс" ларни учириш учун универсал кема комплексига эга бўлади. Бундан ташқари, янги зарба тизимини "Хаски" лойиҳасининг бешинчи авлод кўп мақсадли ядро сув ости кемалари ҳам олади.

Бироқ, гап нафақат янги кемалар ҳақида эмас. Россия Мудофаа вазири ўринбосари Алексей Криворучконинг сўзларига кўра, Тинч океани флоти учун модернизацияланаётган 1155 лойиҳасининг “Маршал Шапошников" сув ости кемаларига қарши кемаси ва 949А лойиҳасининг "Иркутск" кўп мақсадли ядро сув ости кемалари ҳам, шунингдек, энг янги гипертовуш қуроллари билан жиҳозланади.

Кўздан ташқари ҳудудида зарба

Гипертовуш технологияларнинг жадал ривожланишига қарамай, товушдан паст тезликдаги қанотли қуроллар ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди. Шундай қилиб, 1980 йилларда стратегик авиация учун ишлаб чиқилган Х-55 ракеталари ўта узоқ масофали Х-101 ва Х-102 билан алмаштирилди. Улар таркибидаги қурол қисми бир-бирларидан фарқ қиладилар - мос равишда ядросиз ва ядроли.

Биринчи бўлиб Х-101 ракеталари билан 2010 йил бошларида Ту-95 ва Ту-160 бомбардимончилари қуролланди. Деярли барча ракеталарнинг тактик-техник ҳусусиятлари ҳали ҳам сир остида. Очиқ маълумотларга кўра, Х-101 нинг бошланғич оғирлиги 2,4 тоннани ташкил этади, узунлиги 7,5 метр, зарба масофаси 5500 километр. Қурол қисмининг оғирлиги одатий версиясида 400 килограммни ташкил қилади ва ядровий қуролнинг қуввати 250 килотоннани ташкил этади.

Ракетанинг кучли томони юқори аниқлигида. Ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, нишондан оғиш атиги 10 метрга тенг. Бунга ривожланган инерцион нишонга олиш тизими ва нишонга олишнинг оптик ёки радиолокацион тизими билан жиҳозланиш ҳисобига эришилди. Х-101 ердан таҳминан олти километр баландликда учирилади, бир неча ўнлаб метрлардан бир неча минг метргача баландликда учади, маневрларни амалга ошириб ер усти эгриликларни четлаб ўтади. Ҳозирда ташувчи самолётларнинг жиҳозлари ракетани учирилгандан кейин ҳам нишонини ўзгартиришга имкон беради.

Х-101'нинг яна бир ўзига хос хусусияти - душманнинг радиоэлектрон ҳужум тизимларига сезилишнинг паст даражаси - бу махсус аэродинамик шакли ва радио ютувчи материаллардан фойдаланган корпус ҳисобига таъминланади. Самарали тарқалиш майдони кўринмас самолётлар майдони билан деярли бир хил.

Ракета аллақачон жанговар синовдан ўтди ва Сурияда рус учувчилари томонидан фаол фойдаланилмоқда. Ўнлаб нишонлар йўқ қилинди - базалар, жангариларнинг машғулот лагерлари ва мустаҳкамланган қўмондонлик пунктлари. Қурол-аслаҳаларнинг юқори самарадорлиги туфайли Сурияда учувчилар "битта нишон - битта бомба" тамойили асосида курашмоқдалар. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, объектив назорат ёрдамида кузатиладиган Х-101"нинг нишонга уриш аниқлиги ишлаб чиқарувчи томонидан эълон қилинган кўрсаткичга тўлиқ мос келади.

Авиаташувчилар қотиллари

Сув ости қуроллантирилиш соҳасида ҳам маҳаллий конструкторлар сифатли жадал қадамлар босдилар. Энг сўнгги ишланмалардан бири "Футляр" универсал чуқур сувости ўзи нишонга олувчи торпедаси. Юриш масофаси 60 километрдан ошади, тезлиги соатига 120 километрни ташкил этади. Чуқурлиги - 400 метргача. Режа бўйича "Футляр" 80-йилларда ишлатилган 533 ммлик "Физик" торпедасининг ўрнини эгаллайди. У соатига 100 километргача тезлашади ва атиги 50 километр юра олади. Биринчи навбатда, "Футляр"лар "Борей" ва "Ясень" синфидаги энг янги ядро сув ости кемаларига ўрнатилади.

Торпеда шовқин даражаси паст, бу эса кучли сонар тизимларидан фойдаланадиган замонавий денгиз жанги шароитида ҳал қилувчи рол ўйнайди. "Футляр"нинг двигатели – аксиал-поршенли, у вал орқали энергияни сув пуркагувчи қўзғатувчига ўтказади. Бу иш самарасини оширади ва шовқинни камайтиради.

Бундан ташқари, "Хишник" юқори тезликдаги торпедаси мавжуд. Баъзи маълумотларга кўра, у 1977 йилда хизматга қабул қилинган "Шквал" ўрнини эгаллайди. У соатига уч юз километргача тезлашга, лекин жуда шовқинли ва сонарларда "порлаган": душман ташувчини аниқлай олган. Бундан ташқари, торпеда ҳаво бўшлиғида ҳаракат қилган ва бошқарилишида юқори кўрсаткичларга эга бўлмаган. "Хишник" янада мукаммал бўлади.

Стратегик таъсир

Мутахассислар РС-28 "Сармат" янги авлод қитъалараро баллистик ракетаси ҳақида кўп баҳслашмоқдалар. Ушбу "стратег" Р-36М "Воевода" МБРни жанговар мажбуриятлардан озод қилади (Ғарб таснифига кўра - "Сатана"-"Иблис"). "Сармат"ларнинг биринчи серияси Стратегик мақсад Ракета Кучларига 2021 йилда юборилади.

Ушбу ракета Шимолий қутб орқали ҳам, Жанубий орқали ҳам ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимини енгиб ўтиб бошқа қитъадаги нишонга зарба бера олади. "Сармат" рекорд даражадаги 18 минг километр масофада суборбитал парвозни амалга ошириши мумкин, бу билан бутун дунёдаги ракета тизимларини ортда қолдиради.

Ракетанинг жанговар қисми айниқса диққатга сазовордир: ҳар бири 800 килотондан иборат индивидуал бошқарувга эга камида ўнта ядро снаряди. Бундан ташқари, келажакда "Сармат"лар "Авангард" жанговар блоклари билан жиҳозланади. Бу 15 Мах тезликгача тезлашадиган, ўзининг жанговар қисми бўлган гипертовуш планер. Энди уни учириш учун УР-100Н УТТХ қитъалараро ракеталаридан фойдаланилмоқда.

"Авангард" юқори бардошли композицион материаллар ҳисобига бир неча минг даражали аэродинамик қизишга бардош бера олади. Снаряд радиолокацион ва лазер нурланишидан ишончли ҳимояланган. Унинг асосий устунлиги маневрлигидадир. "Авангард" баллистик траектория бўйича эмас, балки вертикал ва горизонтал йўналишда фаол ҳаракат қилади.

Ҳатто биронта тутқич қаршисига учиб чиқса ҳам, у "қувлашмачоқ" ўйинига дош беролмайди. Мутлақ эҳтимоллик билан "Авангард" мақсадга етади.

1477

ЕИ мамлакатлари Беларус мухолифатини қўллашдан нима манфаат кўради - эксперт фикри

192
Сиёсатшунос, РФ жамоатчилик палатаси аъзоси Сергей Марков Евроиттифоқ Беларусга нисбатан қандай ўйин қўллаётгани ва бу Россия билан қандай боғлиқлигини тушунтирди

Яқинда Вильнюсда Франция президенти Эммануэль Макроннинг Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тихановскаянинг айтишича, француз етакчиси "беларусларни эркинлик учун курашда қўллаб-қувватлайди ва мамлакатдаги сиёсий инқирозни бартараф этишда ёрдам бериш учун барча ишни амалга оширишга ваъда берган".

Германия канцлери Ангела Меркель ҳам шунга ўхшаш позицияни эгаллади. Меркель Беларус сайловлари натижаларини тан олмаслигини маълум қилди ва Тихановская билан учрашиш истагини билдирди.

Беларусдаги тўнтаришга умид боғлаб ва Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаб, ЕИ мамлакатлари етакчилари "америка кун тартиби бўйича ҳаракатланишмоқда", деб ҳисоблайди сиёсатшунос Сергей Марков.

Унинг таъкидлашича, буларнинг барчаси - Россияга босим ўтказиш мақсадида амалга оширилаётганини пайқаш қийинмас.

"Нега Меркель ва Макрон Россия билан мулоқотни тобора яхшилаш ғоясига хоинлик қилиб, куч сценарийси, хусусан, Беларусдаги тўнтаришни қўллаб-қувватлаш ва Навальний заҳарланиши воқеасидан фойдаланиб Кремльни расво қилиб кўрсатишга умид боғлашмоқда? Бу Меркель ва Макроннинг даҳшатли хатосидир ва озод Европа ғоясига хоинлик қилиш ЕИдаги хавфсизлик ва тараққиётнинг барбод бўлишига олиб келади", - дея қайд этди Марков.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини радиоподкастда рус тилида тингланг.

Почему странам ЕС выгодно поддерживать оппозицию Беларуси — мнение политолога
192

Туркия Кавказ ортидан Россияни сиқиб чиқара оладими?

489
(Янгиланган 17:17 01.10.2020)
Тоғли Қорабоғ можаросида Туркия сиёсий аралашуви, албатта, бор, — у ҳозирда салмоқли кўлам олган. Анқарага бу нимага керак бўлди, у нимага эришмоқчи?

Петр Акопов

Қорабоғдаги уруш бизнинг Кавказ ортида ўз таъсиримизни йўқотишга олиб келиши мумкин - бу ҳақда Россияда баъзилар хавотир, бошқалари (рус империализмига қарши абадий курашчилар) умид билан тобора кўпроқ гапиришмоқда. Модомики, Россия бой берар экан, бундан Туркия ютади - шу боис, можаро томонлари бирини қатъий қўллаб-қувватлаш ва туркларни аралашиш мумкинмаслиги ҳақида огоҳлантириш лозим. Акс ҳолда ҳаммасини қўлдан бой берамиз — Арманистон ютқазиб, Россиядан хафсаласи сўнади (ва ўз нигоҳларини Ғарбга қаратади), турк кўмаги самарадорлилигига ишонч ҳосил қилган Озарбайжонда ҳам Москвага нисбатан совуққонлик пайдо бўлади.

Туркия Жанубий Кавказда энг обрўли кучга айланади ва ўз мақсадига эришиш истагида Россияга бошқа, биринчи навбатда, Сурия ва Ливия йўналишида қасддан халал бера бошлайди. Хуллас, рус-турк урушлари даври қайталайди.

Бу концепция умуман олганда зарарли ва нотўғри — Россия ушбу мантиқсиз урушда ҳеч кимни қўллаб-қувватламайди ва минтақада ўз таъсирини йўқотмаган ҳолда тез орада унинг якун топишига эришади. Аммо мақоламизнинг тепадаги қисмида баён этилган хавотирлар турк раҳбарларининг баланд овозда айтилаётган баёнотларини фаол озиқлантирмоқда. Улар Россия раҳбариятидан фарқли ўлароқ, урушни якунлашга чорламасликлари ҳам майли, балки йўл-йўлакай Россиядан гиналаган ҳолда, Бокуни ҳар қанақасига қўллаб-қувватламоқда. Бир қарасангиз, Эрдоған айнан ҳозир Тоғли Қорабоғ можароси абадий ўз ечимини топиши, буюк державалар эса бу масалада унга маслаҳат беришлари керакмаслиги ҳақида гапираётган бўлади:

"АҚШ, Россия ва Франция бу масалани 30 йилдирки ҳеч ҳал эта олишмаяпти. <...> "Минск учлиги" дея ном олган гуруҳ бу муаммога ечим топмади. Аниқроғи, у бу масалани ечмаслик учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Энди эса улар ақллилик қилишмоқда ва вақти-вақти билан таҳдид солишмоқда. Тўлов вақти келди. Озарбайжон ўз киндигини ўзи қирқиши лозим".

Бир қарасангиз Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу "Биз музокаралар столи атрофида ҳам, жанг майдонида ҳам Озарбайжон билан биргамиз. Бу сафсата эмас. Озарбайжонга қандай ёрдам керак бўлса, биз бу кўмакни кўрсатишга тайёрмиз", дейди ва шу билан бирга "бутун жаҳон ҳамжамиятига, хусусан, КХШТ (ОБСЕ)га" иккиталик стандартларга қарши норозилик билдиришини айтиб, мурожаат қилади:

"Бугун биз биргаликда Украина ва Грузия ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватламоқдамиз. Бу асосланган ва тўғри позиция. Аммо, иш Озарбайжонга бориб тақалгач, ерлари оккупация қилинган Озарбайжонни оккупант-мамлакат - Арманистон билан тарозининг битта палласига қўйишади. Бу позиция тубдан нотўғри ва адолатсиз".

Яъни бу билан Туркия Россияга ўзининг Қримни тан олмаганини эслатмоқда. Туркия Жанубий Осетия ва Абхазия масаласида ҳам Россияни қўллаб-қувватламайди, энди эса Москванинг оловга ёғ қуйишни бас қилишга доир чақириқларини инкор этмоқда.

Наҳотки Эрдоған Путин билан муносабатларда чизиқни кесиб, рус-турк ҳамкорлигини зарба остига қўйишга қарор қилди? Турклар 2015 йилнинг ноябрида бизнинг Су-25мизни уриб туширгач, тўққиз ойга музлатилган муносабатларни қайта тиклашга муваффақ бўлинган бўлса, янги можарога улар дош беролмасликлари мумкин.

Аммо, барча жанговар оҳангларга қарамай, Туркия Россия билан муносабатларни хатар остига қўйишни истамайди - ва арман-озарбайжон урушига аралашмайди. Суриядан олиб келиб можаро зонасига ташланган жангарилар ҳақидаги хабарлар, худди, арман Су-25нинг турк F-16си ёрдамида йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар сингари дезинформация. Аммо, Туркиянинг сиёсий аралашуви, албатта, бор — ва у ҳозирда салмоқли кўлам олган. Анқарага бу нимага керак, у нимага эришмоқчи?

Россияни Жанубий Кавказдан сиқиб чиқармоқчими? Аммо бу имконсиз — Кавказ бир неча асрлар давомида Россия ва Туркия учун рақобат ва тўқнашув зонаси бўлиб келган ва бу тўқнашув якунларига кўра, у бизнинг давлатимиз таркибига киритилди.

СССРнинг барҳам топиши Кавказ ортининг Россия таъсир зонасидан чиққанини англатмасди - ҳатто мураккаб муносабатлар, ундан сўнг Грузия билан кечган уруш (унинг қулаши оқибатида, СССР барҳам топганлиги, Грузиянинг ўзи шунга фаол интилганлиги) ҳақидаги фактни қабул қила олмаган) Москвани минтақадаги назорат пакетидан маҳрум қилмаган эди.

Ҳа, Туркия аллақачон Грузиянинг ярмини сотиб олган, ҳа, Озарбайжон билан "бир халқнинг икки давлати" муносабатларда — аммо бу уч республика тарихий, иқтисодий ва инсоний жиҳатдан Россия билан чамбарчас боғланган.

Ҳатто Россия Федерацияси билан дипломатик муносабатларга эга бўлмаган Грузия ҳам Россияга муҳтож: Россияда яшовчи грузинлар, шу жумладан, йирик бизнесга эгалари ҳам, келадиган рус туристлари сингари республиканинг ўзидаги Россиянинг катта хусусий бойлиги саналади. Ҳа, Грузия НАТО билан ўйинга киришишга уринмоқда — аммо географияни алдай олмайсан, Россия - давлат бўлиш режаси амалга ошмаган Грузиянинг Шимолий атлантика альянсига киришига кескин қарши.

Шу билан бирга Москвани грузин иқтисодиётининг секин-аста турклаштирилиши ишлари ҳам кўпам қизиқтирмайди.

Туркия Кавказ ортидаги таъсирини буёғига ҳам кучайтиришда давом этиши мумкин, аммо бунда у Россия позицияларини заифлаштириш ўйини эвазига минтақадан Россияни сиқиб чиқаришга уринмаслиги лозим. Эрдоған эса охирги вақтларда айнан шунга интилмоқда. Қорабоғдаги урушни қўллаб-қувватлаш Эрдоғанга Россия Қорабоғ масаласига ечим топиш учун Туркия билан ҳамкорликда ишлашга рози бўлиши учун керак.

Умуман олганда, Чавушоглу ҳам айнан шу ҳақда гапирган эди:

"Президентимиздан Путинга таклифлар бўлган эди, шунингдек, Лавров билан ҳам музокаралар ўтказилганди, аммо бу можаро ҳеч ҳам ўз ечимини топмади. Сурияда биргаликда ҳаракат қилганимиздек, бу ерда ҳам бирга ишлашга уриндик, аммо бунинг иложи бўлмади. Уруш тўхтасин, деб айтишади. Тўхтасин. Ярашув эълон қилиш керак, аммо шу билан бирга Арманистон оккупация қилинган ҳудудлардан кетиши лозим. Бу ҳақда айтиляптими? Йўқ. Унда масала қандай ечим топади? <...> Мана ўттиз йилдирки бу музокаралар давом этиб келмоқда. Улар ҳеч қандай натижа келтирмаяпти. Бу масалани ҳал этиш учун улар ҳеч қандай аниқ нарса таклиф этилаётгани йўқ. Биз яхши сўзлар билан бу маълумотни шерикларимизга етказишга уриняпмиз. Аммо бу ҳақда фақатгина музокаралар столи атрофида гапириш етарли эмас. Бу худди кар одамга мурожаатдек бўлиб қолади. Шу боис, бу каби жараёнларни музокаралар столи атрофида ҳам, жанг майдонида ҳам олиб бориш муҳим. Биз шундай қиляпмиз. Биз бу ёндашувдан кўплаб маротаба наф бўлганини кузатганмиз".

Туркия ТИВ раҳбари зиддиятларни кўрмаяпти — яъни, агар Сурияда Россия билан келиша олган эканмиз, бу ерда ҳам шундай қилиш нега мумкин бўлмасин? Мумкин эмас — негаки, Сурияда у ерда Россия пайдо бўлган вақтда тўрт йилдан буён уруш бораётган эди, Қорабоғда эса бу уруш 1994-йилда якун топган. Мумкин эмас - чунки Арманистон ва Озарбайжон Россия манфаатлари зонасига киргани каби, Сурия ҳам Туркия ҳаётий манфаатлари зонасига кирса-да, Туркия Сурияда ҳал қилувчи таъсирга эга эмас эди. У якка ўзи ҳеч қандай иш қилолмасди — фуқаролар уруши борар, "ИШИД"* жангарилари тобора кўпаяр, кўплаб ташқи ўйинчилар, жумладан, АҚШ ҳам у ерда ҳаракат қиларди. Башар Асаднинг мустаҳкамланишига олиб келган Россия билан ҳамкорлик, оқибатда Туркия учун фойдали эди, чунки унга Сурия шимолида ўз манфаатларини ҳимоялашга ёрдам берарди. Аммо Москвага Қорабоғда Анқара билан кооперация нега зарур? Россия бундан мутлақо манфаатдор бўлмаган урушни бошлаб юбориш учунми?

Қорабоғ масаласини музокаралар столи атрофида тартибга солишга ёрдам бериш учунми? Аммо Туркиянинг воситачи ёки Озарбайжон вакили сифатида пайдо бўлиши арманларни фақатгина қўрқитиб юборади. Энг асосийси: Россияга ўз манфаатлари зонасида Туркия позицияларининг мустаҳкамланишига ёрдам бериш нега керак? Турклар ва озарбайжонлар - бу деярли бир халқ бўлгани учунми?

Аммо руслар ва украинлар ҳам бир, бироқ Туркия Ғарбнинг Украинани атлантизациялаш ставкасини қўллаб-қувватламоқда. Туркия Эрдоған даврида мустақиллик динамикасини оширгани, оқибатда Ғарбга интилиш сусайгани ва Россия билан муносабатлар кучайгани (бунда С-400 хариди рамзий воқеа бўлди) билан, Туркия ҳамон НАТО аъзосилигича қолмоқда.

Мақсади фақатгина Россияни тийиб туриш эмас, балки давлатимизни бутун собиқ иттифоқ ҳудудидан сиқиб чиқаришга қаратилган Альянс аъзоси. Туркия Кавказда НАТО аъзоси эмас, балки миллий давлат сифатида қудратли кучга эга бўлмоқчими? Бу ҳозирча шундай, ўн йилдан кейинчи, нима бўлади? Ёки - мабодо Эрдоғанни содиқ наточилар алмаштирса-чи?

Туркия қачонки НАТОдан чиқиб, дейлик, Евроосиё иттифоқига кирганида, ўшанда у собиқ СССРнинг туркий халқлари - худди ўша Қозоғистон билан дейлик, ягона майдонда ҳозир бўлади, ўшанда Озарбайжон ҳам албатта, унга талпинади.

Ҳозирча Туркия Кавказ орти сиёсатида фақатгина битта усулда иштирок этиши мумкин — Озарбайжонни Қорабоғ тугунини куч билан ечишга чақиришдан тийилиш орқали. Арманистон-Озарбайжон можароси ҳарбий ечимга эга эмас, бу ўринда Россиянинг иштироки ва таъсири урушни маъносиз қилаётганини айтмаса ҳам бўлади. Россия ва Туркия биргаликда жуда кўп нарсаларга эришди — ва ўз ҳаракатларини жаҳон майдонида мувофиқлаштиришда давом этса, янада кўпроқ ишларни амалга оширишлари мумкин.

Ўта мураккаб, шу ондаёқ ечимни талаб этмайдиган (ва ечими бўлмаган) қорабоғ тугуни туфайли бутун бошли Россия-Туркия муносабатларини зарба остига қўйиш ўта телбалик бўлар эди ва ишонч билан айтиш мумкинки, Ражаб Эрдоған бундай ишга аниқ қодир эмас.

Кескин сўзлар, аммо стратегик қараш (биринчи навбатда Туркия миллий манфаатлари), оқилона ҳаракатлар ва Владимир Путин билан келиша олиш қобилияти - Россия-Туркия ҳамкорлигининг мисли кўрилмаган юксалиш даврига айланган 17 йиллик муносабатларини худди мана шу хусусият ажратиб турарди. Бу муносабатлар Кавказ учун рус-турк урушлари натижаларини кавказ ортига қайтаришга уринишгамас, балки келажакка йўналтирилган эди.

*Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.

489
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

0
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

0