"Пул пулни топади, кетмонни аҳмоқ чопади". Қишлоқ хўжалигига танқидий назар

Oбуна бўлиш
Халқнинг бир матали бор: пулни пул топади, кетмонни аҳмоқ чопади! Бу халқ англаган аччиқ ҳақиқат ва унинг асрлар ошган армони. Ўзбекдай меҳнаткаш халқ аслида бундай матални тўқимаслиги керак эди, лекин уям чарчаган кўринади.

Коронавирус пандемияси касбларга бўлган эҳтиёж ва муносабатниям бир силкитиб олди. Ўзбекистонда врачларга бўлган эътибор жиддий ўзгарди. Бугун уларнинг, кўча ибораси билан айтганда, "кетмони учмоқда".

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на страну - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус иқтисодий оқибатларини бартараф этишга 10 триллион сўм ажаратилади - президент

Интернет тармоқларида ҳам фойдаланувчиларнинг "шу пайтга қадар футболчиларга миллионлаб пул тўладинглар, энди уларнинг ёнига боринг, сизни ўшалар даволасин", қабилидаги киноялар кўпайди. Аслида спортчига бировни даволаш учун ҳақ тўлашмаган. Шунчаки, омонлик кунларда уларга эҳтиёж юқори эди, энди эса одамларнинг кўзига ўз соғлигидан ўзгаси кўринмаяпти. Шундан касбларга эътибор ва муносабат ўзгармоқда. Аслида шундай бўлиши керакми? Қачонгача бир соҳани улуғлаб, иккинчиси, токи бош деворга тегмагунча эътиборсиз қолдирилади?

Совет даврида касблар икки турга бўлинган: романтик ва оммавий.

Иккинчи жаҳон уруши олдидан учувчилик, кейинроқ космонавтлик, ундан сўнг журналистлик, ёзувчилик каби романтик касблар мавжуд эди.

Оммавий касбларга эса таъминот соҳаси, савдо, бухгалтер, таксичи, қурилишда бошқарув лавозимлари кирарди. Бу соҳаларда ойликдан ташқари, даромад ҳам бўларди-да.

Кейинчалик, қайта қуриш даврида ва мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳатто жиноятчилик, ўғрилик ҳам бир давра улуғланди. Жамиятда қонунлар оёқости бўлаётган эди.

Минтруда организует кооперативы - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги қишлоқларда кооперативлар ташкил қилишни бошлади

Бунинг орқасидан, қонунларга ҳурматни тиклаб олиш мақсадида, ҳуқуқшуносларга эътибор кучайтирилди. Ўшанда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш шиори ўртага ташланган.

Бугунга келиб жамият яна 30-40 йилга етадиган юристларни етиштириб бўлди. Албатта, жамиятда юристларнинг кўплиги яхши, лекин улар бюрократияни урчитиб юборади.

Сал ўтиб, банкирларнинг омади юришди. Ундан кейин ахборот технологиялари мутахассисларига эътибор кучайди… Кейинроқ тадбиркорларга, сўнг ўқитувчиларга… Мана, тиббиёт ходимларига навбат келди.

Жамиятнинг эҳтиёжи ва талабларига қараб касбларга муносабат ҳам шаклланиб боради. Бироқ соғлом жамиятда ҳали у, ҳали бу касбга эътибор қаратилавермайди. Жамият ҳаётида ҳар бир касбнинг ўз ўрни бўлиши лозим. Қайси соҳа, қайси касб эътибордан четда қолса, тез орада айнан шу йўналишда муаммолар бошланади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил поле фермерского хозяйства Юсупов Гофуржон файз Бекабадского района - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: деҳқон далага кирдими, даромад топиши зарур

Ўқитувчи четда қолганди, жамиятда билимсизлик кучайди. Тиббиёт эътиборсиз қолганда, касаллик авж олди. Тадбиркорларсиз иқтисод, ижодкорларсиз маънавият инқирозга учрайди.

Жамият ҳаётида керак бўлмаган касблар секин аста тараққиёт давомида ўз-ўзидан тарих саҳнидан тушиб қолаверади, лекин уларнинг "оқсуяк" ва "қора"ларга бўлиниши ривожланишга ёрдам бермайди.

Бизни ўйлантираётгани – касблар ўрни алмашиб, саҳнага чиқиб, эътибордан қолиб тураверди-ку, ҳеч қачон деҳқон ва чорвадор асосий касблар қаторига кўтарилмади.

Мана, шунча йиллик янги тарихда деҳқон бўлишни орзу қилган инсонни учратганмисиз? Деҳқончилик  касбига қизиққан, чорвачиликни улуғлаганларни-чи?

Йўқ!

Томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади >>>

Чунки, бу касблар билан обрў топиб бўлмайди? Улар ўзининг мустаҳкам асосига эга бўлгани ҳолда, деярли ривожланмайди. Уларни ривожлантириш учун давлат томонидан эътибор қаратилмайди ва бундай эътиборга эҳтиёж ҳам йўқ, деб саналади. Ҳали-ҳалигача деҳқоннинг асосий қуроли кетмон. Шу пайтгача ҳали ҳеч ким "бу билан яна қайгача бориш мумкин?" деб савол бермаган.

Шавкат Мирзиёев иштихонлик деҳқон Тошқувват Ражабов хонадонида бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев деҳқон билан суҳбатда бой бўлиш сирини айтди

Кўплаб йўналишларда тараққиёт шу қадар тез илдамламоқдаки, тасаввур ҳам қилиш қийин. Бироқ зироатчиликда ўтган юз йилдаги ўзгаришларни икки-уч оғиз сўз билан тарифлаб бериш мумкин. Ҳалигача, "зироатчи давлат" дейилганда қолоқ давлат англашилади. Ҳолбуки, инсониятни боқаётган, унинг бугуни, келажагини таъминлайдиган асосий соҳанинг ўзи шу. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда шундай. Бир-икки фарқни эътиборга олмаган-да, албатта.

Дейлик, Ўзбекистонда ерга ишлов бериш фақат фуқаронинг меҳнатсеварлиги ва ерга меҳри орқалигина муқим сақланиб турибди. Мамлакатда сув танқислиги юқори даражага чиқиб бораётгани, ҳар йили қанчалар экин-тикинлар қурғоқчилик сабабли нобуд бўлаётганига қарамай, соҳада сувни иқтисод қилиш борасида сезиларли натижага эришилмади.

Тўғри, томчилатиб суғориш ҳақида гапирамиз, лекин оддий томорқаларни суғоришда ишлатиш мумкин бўлган махсус суғориш ускуналарини ишлаб чиқариш хаёлимизга келмайди (бу асосан шаҳар шароитида ишлатилади). Қишлоқларда босимли сув тизими йўқ. Лекин бу ҳам керак. Хитойни сифатсиз сув пуркагич пистолетларига ҳам пул сарфлаяпти халқ. Чоралар кўрилмоқда, лекин натижа йўқ.

ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир қилади >>>

Ўзбекистон техник тараққиёт маҳсулотларининг истеъмолчисига айланиб қолган. Уларни яратиш, ихтиро қилиш соҳасида деярли ишлар қилинмаяпти. Яқин даврлар ичида оламни ларзага соладиган ихтиролар ҳақида эшитмаганимиз, деҳқонларнинг асосий иш қуроли ҳалигача кетмон ва капча бўлиб қолаётгани бу фикрни исботлайди.

Магистральный оросительный канал в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими қачон ишга тушиши маълум бўлди

Мамлакатда аниқ фанларга қизиқиш ва уларни ривожлантириш талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Тез-тез ўзбекистонлик ёшлар математика, кимё ва бошқа аниқ фанлардан нуфузли танловларда ғолиб бўлиб келаётганлари ҳақида кўп ўқиймиз, эшитамиз. Лекин бу ғалабалар охир-оқибатда ҳеч қандай натижа бермайди.

Мамлакатда аниқ фанлар, техникага қизиқиш ёшларда жуда тез барҳам топиб кетади. Математикадаги ютуқлари болани охир оқибат фақат бир ерга – банкирликка, ҳисобчиликка бошлаб келади. Техникага қизиқиши эса деярли ҳеч жойга олиб бормайди ҳам. Сабаби, мамлакатда муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида нормалар қоғозда бор, амалдачи? Нечта ихтиро қилинган?

Агар техника тарихига назар солсак, бугун инсоният ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган ҳар қандай янгиликлар, ихтироларнинг деярли барчаси АҚШда яратилганига гувоҳ бўламиз. Инсоният ўз тараққиёти учун АҚШдан миннатдор бўлиши лозим (тўғриси, бу давлатга сиғиниш тарафдори эмасман, лекин ҳақиқат, яъни биз билган ҳақиқат шундай, балки бу уларнинг тарғибот машинаси ўта кучлилигидандир. Эҳтимол…).

Сельские изобретатели обсуждают машину с местными фермерами - Sputnik Ўзбекистон
Бухоролик ихтирочи-усталар Алишер Усмоновдан умид қилишмоқда

Аслида гап АҚШ фуқароларининг ақллилигида ҳам эмас, гап улар яратган тизимда. Тизим кимдир, ким бўлишидан қатъий назар, нимадир яратган бўлса, уни тан олади ва албатта ҳимоя қилади. Ҳимоя қилганда ҳам, бор-йўғи тўрт-беш йил ва ўз маҳалланг, шаҳринг, мамлакатинг доирасида эмас.

Бу эса бутун дунёдан бориб, ўз ихтироларини АҚШда рўйхатдан ўтказишга ёки уларга сотишга сабаб бўлади. Қисқаси соғлом ижодий муҳит шаклланган.

Бир пайтлар Ўзбекистонда энг кўп мутахассисни ҳозирги Техника университети етказиб берарди. Унда 36 минг талаба таҳсил олишини айтишарди. Бу қанчалар ҳақиқатга яқин, аниқ бир нима дейиш мушкул, лекин бугун Ўзбекистоннинг хоҳлаган бурчагига бориб, Политехника институтини тугатган деҳқон, чорвадор, бекорчига дуч келиш мумкин. "Гастарбайтер"лар орасида қанча бўлса улар?

Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways 4 та Boeing самолётини сотувга қўйди

Бу нафақат иш ўринларининг камлиги (яхши муҳандис ҳар қандай шароитда ҳам ўзига иш ўрни яратиб олади) балки таълим сифатининг тушиб кетгани, таълимнинг ҳаётдан узилиб қолгани ва кадрлар сифати масаласини, қолаверса ихтиролар билан кун кўриб бўлмаслик натижаси.

Ўзбекистонда самолёт заводи бор эди, трактор заводи ишларди. Иккаласи ҳам банкротга учради. Самолёт майли, уни ишлаб чиқариш имкони бўлмаганини тушуниш мумкин, лекин Ўзбекистон истаймизми, йўқми, аграр давлат. Аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалигида банд. Шундай экан, нега трактор заводи ёпилиши керак?

Аслида фуқаронинг техникага қизиқиши йўқлиги сабабли эмас, айнан юқорида келтирилган ҳолат туфайли юзага келган – ҳеч ким янгилик қилишдан манфаатдор эмас. Бунинг устида тизим ҳам буни рағбатлантирмайди. Яратишдан кўра, сотиб олиш маъқул кўрилади.

Президент Шавкат Мирзиёев прокомментировал рост цен на автомобили - Sputnik Ўзбекистон
"Етмиш марта ўйлаш зарур": Мирзиёев автомобиллар нархи борасида ўз фикрини билдирди

Мана, Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқаради. Оқибатда эса фуқаро қиммат нархда машина олишга мажбур. Сабаби – ўша гап: Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқаради.

Бунақа ишлаб чиқаришнинг ижобий томони сифатида биринчи навбатда 20 мингдан ортиқ фуқаронинг иш билан таъминлангани кўрсатилади. Албатта, буям керак. Бора-бора, агар тўғри сиёсат юритилса, мутахассислар тайёрланса ва муаллифлик ҳуқуқи  таъминланса, Ўзбекистон ҳам ўз автомобилларини мустақил ишлаб чиқаришга эришар. Лекин қачон? Орадан ўтган йигирма беш йилдан кейин ҳам, мутахассислар автомобилнинг қимматлашиш сабабини четдан келтирилаётган эҳтиёт қисмларнинг қимматлигида деб кўрсатишмоқда. Демак, бу борада мустақил ишлаш учун бир қадам ҳам қўйилмаган.

Ҳозир жаҳон иқтисоди шундай – бир мамлакатнинг якка ўзи кўп нарсани эплолмаслиги мумкин, четда ишлаб чиқарилган жиҳозлар зарур бўлади. Ҳамма гап ўша жиҳознинг муаллифлиги кимга тегишлилигида.

Бугун, дунё бозорини йирик компаниялар эгаллаб олганда уларга қарши туриш мушкул, буниси тушунарли. Лекин тан олиш лозим, ҳар доим, ҳар қачон бозорларнинг ўз эгалари бўлган. Айтишади-ку, Хитой минглаб йиллар давомида ўз бозорларини ҳимоялаш мақсадида девор қурган, асло босқинчилардан ҳимояланиш учун эмас.

Тележка с запасами продуктов в Канаде - Sputnik Ўзбекистон
Вирусга зарба: Ўзбекистон бу йил озиқ-овқат масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

Яқин тарих кўрсатмоқдаки, агар бирон бир бозорга киришнинг имкони бўлмаса, янги бозор яратиш лозим.

Муаллифлик ҳуқуқининг яхши таъминланмаганлиги, ихтироларнинг давлат томонидан тўлиқ ҳимояланмаслиги техник тараққиётни оёғидан тортаётган бир ҳолат бўлса, иккинчиси, бу Ўзбекистонда илм-фаннинг амалиётдан деярли узилиб қолгани. Илм-фан ўз йўлича, амалиёт ўз ҳолича яшаб келмоқда. Уларнинг бир-бирига умуман алоқаси йўқдай тасаввур пайдо бўлади гоҳида.

Илм тўрачилик комига буткул ботиб бўлган. Эсингизда бўлса, юқори минбарлардан туриб, илмий ишларнинг маълум қисми кўчирмакашлик маҳсули экани айтилди. Қолганлари-чи?

Қишлоқ хўжалиги, техника йўналиши бўйича илмий ишлар қанча-ю, олимлар қанча? Нечта-нечта институтлар ишлайди. Лекин пахта етиштиришда йилдан йилга орқага кетилмоқда. Илгари теримда машиналар маълум даражада иштирок этарди, бугунга келиб у буткул қўл меҳнатига таяниб қолди.

Ўзбекистон аҳолиси: туғилганлар, миграция ва никоҳлар сони - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аҳолиси: туғилганлар, миграция, никоҳ ва ажрашганлар сони

Қишлоқ хўжалигини ноқулай об-ҳаво шароитидан ҳимоя қилиш тизими деярли яратилмаган, яратилган бўлса ҳам ишламайди. Куни кеча кузатилган қорли кунларнинг соҳага етказган зарари учун ким жавобгар. Нега бунга қарши тегишли чоралар кўрилмади. Қачонгача "об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли" деган сўзлар ортига яширинамиз?

Ўзбекистонда пахта теримини механизациялаш жадаллаштирилади >>>

Яқин йилларда мамлакат чегаралари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорти учун очилганда, халқ, нарх-наво ошишига қарамай, севинган: ниҳоят соҳага пул келади, ривожланиш бўлади, чет давлатларда ишлаб юрган миллионлаб ватандошлар ортга қайтади, деган умид бўлган. Бироқ ўзгариш сезилмади. Ҳалигача ўша кетмон, ҳалигача қишлоқ хўжалигининг бутун оғирлиги болалар ва аёллар зиммасида. Чунки бир вақтлар ерни тизгинлаб, замонни бешигини тебратган эрлар ҳаёт элагидан тушиб қолмаслик учун пул топиш мақсадида чет элларда юришибди.

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати миграцияни қисқартирмоқчи

Халқнинг бир матали бор: пулни пул топади, кетмонни аҳмоқ чопади!

Бу халқ англаган аччиқ ҳақиқат ва унинг асрлар ошган армони. Ўзбекдай меҳнаткаш халқ аслида бундай матални тўқимаслиги керак эди, лекин уям чарчаган кўринади.

Инновацион қишлоқ хўжалиги ҳақида гапириляпти, томчилатиб суғориш ҳақида сўз бормоқда. Қишлоқ хўжалигини бошқариш учун алоҳида иккита вазирлик ҳам ташкил этилди. Натижа эса кўринмаяпти.

Бир қарашда қишлоқ хўжалигида шундан ўзга иш қилиб бўлмайдигандай, ҳаммаси аниқ, ахир: уруғ унади, кўкаради, ҳосил беради, гоҳида совуқ ҳам уриб кетади. Цикл шу!

Бироқ, бир пайтлар АҚШда 3 фоиз аҳоли қишлоқ хўжалигида бандлигини айтишарди. Демак, 3 фоиз аҳоли 97 фоизини боққан.

Ўзбекистонда бу борада аниқ рақам айтиш имкони бўлмаса-да, вазият буткул ўзгача. Буям техника ва технологияларнинг жорий этилмаслиги ҳисобига.

Фуры на таможенном посту  - Sputnik Ўзбекистон
Яшил йўлак, ёхуд Россияга Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспортини қандай кўпайтириш мумкин

Ўзбекистон президенти кейинги кунларда ўтказилаётган селектор йиғилишларида, чиқишларида қишлоқ хўжалигига жиддий эътибор қаратмоқда. Боғлар, экин майдонлари яратиш, уларни лизинг асосида деҳқонларга бериш масаласи ўртага ташланди.

Анчадан буён қишлоқ хўжалиги давлатнинг кескин аралашувига муҳтож эди. Балки умуман давлат томонидан тинч қўйилишини истаётгандир? Шундай деймиз-ку, лекин глобал миқёсда ҳал этилиши лозим бўлган муаммо – сув муаммоси бор экан, давлат кескин аралашмаса бўлмас…

Ўтган асрнинг 50-60 йилларида қишлоқ меҳнаткашларини улуғлаш билан бирга уларнинг муаммоларини кўтариб чиқа олган йирик адабий асарлар яратилган (Ойбек - "Олтин водийдан шабадалар", А.Қаҳҳор – "Синчалак", Саид Аҳмаднинг қатор ҳикоялари). Нега бугун адабиётимизда бугунги қишлоқ ҳаётини, қишлоқдаги замондошларимизнинг кечинмаларини кўтариб чиққан асарлар яратилмаяпти? Яратилганлари эса ўқувчи "имтиҳонидан" ўта олмаяпти. Адабиётнинг ҳам тараққиётда ўз ўрни бор, ахир.

Ҳар ҳолда нимадир ўзгариши лозим. Кўчада нафақат коронавирус, балки XXI аср ҳам кезиб юрибди.

Янгиликлар лентаси
0