Ғарб Россия туфайли очарчиликни бошдан кечиради

© Sputnik / Артем Креминский / Медиабанкка ўтишУборка зерновых.
Уборка зерновых. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғарб Россияни айбдор қилиш учун янги сабаб топди: бу сафар улар ички бозорда озиқ-овқат нархларини паст дражада сақлаб қолишга қаратилган чоралари учун айблашмоқда.

Чет эл оммавий ахборот воситаларининг ҳамма нарсада ва доимо Россияни айблаш хоҳиши - бу асрлар давомида шаклланиб келган ўзига хос ёмон анъанадир. Ғарбда коронавируснинг тарқалишида Россияни эмас, балки Хитойни айблаш одатдан ноёб истисно бўлди. Аммо бизнинг ғарбий ҳамкорларимиз анъаналардан шунчаки воз кечишолмайди. Ва энди хорижий манбалар матнларида Россия ўз ҳаракатлари билан глобал озиқ-овқат хавфсизлигини бузмоқда деган айбловлар пайдо бўлмоқда.РИА Новости хабарига асосан.

Будда в защитной маске на граффити в Мумбае - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия Ғарб мамлакатларининг энг заиф жойини фош қилди

Масалан, Американинг нуфузли Bloomberg агентлигининг сўнгги материалида Россия ҳукумати томонидан кўрилаётган чоралар, шунингдек, Қозоғистон ва Вьетнам расмийларининг чоралари "қўшнингни очликдан ўлдир" стратегияси сифатида тасвирланмоқда ва аниқ салбий тарзда талқин этилмоқда. 

Маълум бўлишича, бу сафар бизнинг мамлакатимиз жаҳон оммавий ахборот ва молиявий ҳамжамиятнинг илғор вакиллари олдида яна айбдор бўлди: ҳукумат коронавирус инқирози шароитида жамиятнинг озиқ-овқат бозорида нарх барқарорлигига муҳтожлигини мутлақо шаффоф сабаби билан Россиядан дон экспортини чеклаб қўйди. Бу ёндашув камида ўзига хосдир деб бўлмайди, чунки худди ўша америкалик журналистларнинг таъкидлашича, озиқ-овқат миллатчилиги (яъни ўз истеъмолчиларини ташқи харидорларга устувор бўлиши) одатда озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қиладиган мамлакатлар орасида кенг тарқалган амалиётдир, ва эпидемия даврида озиқ-овқат экспортини чеклаган биринчи мамлакат Вьетнам бўлди.

Айбловларнинг моҳияти шундан иборатки, эпидемия шароитида жаҳон бозорига озиқ-овқат экспортини чеклаш очарчиликка олиб келади, айниқса аҳолиси ушбу чекловлар туфайли муқаррар равишда кўтариладиган нархларда озиқ-овқат сотиб олиш имкониятига эга бўлмаган камбағал мамлакатларда,. Муаммо шундаки, бу ҳолатда айбловчилар айнан АҚШ ва Европа Иттифоқидир, чунки шу давлатларнинг дон экспортчиларининг ўзи бозорда бошқа мамлакатлар томонидан таклифлар бўлмаган тақдирда ўз маҳсулотларини нархини кўтарадилар.

Президент РФ В. Путин принимает участие в торжествах по случаю Дня ВМФ РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ғарб экспертлари "Ғарбни хароб қилиш"да Путинга ким ёрдам бераётганини айтишди

Бундан келиб чиқадики, америкалик экспортчилар (АҚШ ҳукумати томонидан шунга ўхшаш экспорт чекловларига аниқ дуч келмайдиганлари) ўз истеъмолчиларидан (пул етишмаслиги туфайли очликдан ўлмаганларини) қўшимча пул ишлашади, ва шу қаторда Америка оммавий ахборот воситалари эса Россия, Вьетнам ва Қозоғистонга (лекин, албатта, авваламбор Россияга) сайёрадаги озиқ-овқат инқирозига ҳисса қўшган давлатлар сифатида ишора қилишга ҳадди сиғаверади.

Американинг пул топишга бўлган интилиши ва ақл ўргатиши букиб бўлмас истаги аралаш туйғуларни, яъни такаббурликдан ажабланиш ва унга нафратланиш ўртасидаги ўзига ҳос туйғуни келтириб чиқаради.

Вазият, унга тарихий ретроспектива нуқтаи назардан қаралганда янада қизиқарли кўринади. Бизнинг европалик ва америкалик шерикларимизнинг россияликларни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва Россияни "озиқ-овқат йирик давлати" га айлантириши ёмонлик, шунингдек пул ва кучни беҳуда сарфи бўлишлигига ишонтиришга уринишларини эслаш ўринлидир. Тўсатдан аниқ бўлдики, бизнинг мамлакатимизда жаҳон бозорида шундай муҳим ўринни эгаллашга имкон берадиган экспорт салоҳияти яратилганки, ҳатто Россия экспортини вақтинча қисқартириш ёки чеклаши ҳам импорт қилувчиларни жиддий ташвишга солмоқда.

Ҳавотирлар кўламини тушуниш учун Қатарнинг "Ал-Жазира" телеканали томонидан кўрсатилган материалда келтирилган мантиқий занжирни кўриб чиқиш кифоя, унга кўра, айнан Россиянинг билвосита хатти-ҳаракатлари бир неча сиёсий режимларнинг қулаши ва араб дунёсидаги қонли "рангли инқилоблар"нинг бошланишига ҳисса қўшган.

Чеснок - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ҳудудидан айрим озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиш таъқиқланди

"Сўнгги ўн йил ичида биринчи марта, баъзи бир асосий харидорлар уни импорт қилишга шошаётган бир пайтда, дунё Россия буғдойидан халос бўлиши хавфи туғилмоқда". <...>  Гарчи таъкидланмоқда, йилнинг шу даврида чекловлар нормал савдо оқимини таъминлаш учун етарли жой қолдиради, Россия барча квотани ишлаттб бўлди. <...> Россия буғдой бозорини чекловлар ёки солиқлар туфайли вайрон қилиш маъносида бой тарихга эга, аммо охирги марта тўлиқ экспорт 2010 йилда қурғоқчилик экинларни қуритиб йўқ қилганидан кейин тақиқланган. Ушбу қадам буғдой фьючерслари нархининг кескин кўтарилишига олиб келди ва баъзи тадқиқотчилар бу тақиқни "Араб баҳори"да билвосита омил деб ҳисоблашди.

Гарчи глобал етказиб бериш ҳали етарли бўлса-да, ўтмишдаги озиқ-овқат танқислиги ҳақидаги хотиралар озиқ-овқат миллатчилиги ҳақидаги баҳсларни қайта бошлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европа Иттифоқи каби ташкилотлар ижтимоий кескинликни келтириб чиқарадиган пандемия туфайли ижтимоий ва сиёсий тартибсизликлар хавфи яна кучаяётганини таъкидлашди ва шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига зарар етказадиган ва (озиқ-овқат маҳсулотлари учун) нархларни  ошишишга олиб келадиган асоссиз чораларга қарши чиқишди".

Bloomberg маълумотларига кўра, ўз заҳираларини сотаётган француз дон экспорт қилувчиларнинг ўзлари нархларни кўтариб юбормоқдалар ва барибир барчасида озиқ-овқат миллатчилари айбдор. Вазият мутлақо қолипли тарзда ривожланиши учун, Европа ва Америка сиёсатчилари сайёрамизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги учун курашнинг бир қисми сифатида, Россия ва Вьетнамга дон ва гуруч нархини кўтаришгани учун санкцияларни талаб қилиш керак. Бироқ, анъанавий (аллақачон автоматик ва онгсиз бўлиб қолган) русофобияга қўшимча равишда, аста-секин сиёсий ва дипломатик текисликка ўтаётган ушбу медиа-кампания яна бир муҳим жиҳатга эга. Коронавирус туфайли юзага келган озиқ-овқат инқирози яқин ойларда ҳақиқатга айланиши мумкин. Мутахассислар "таърифи инжилда кўрсатилган очлик" ҳақида огоҳлантирганларида, улар хавфни кўпиртиришмаяпти - бу ҳақиқатан ҳам юз бериши мумкин, аммо Россия ва ўз истеъмолчиларини ҳимоя қиладиган бошқа давлатлар бунга умуман алоқаси йўқ.

Уборка пшеницы - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда Россия буғдойининг танқислиги юзага келиши мумкин - Bloomberg

Масалан, Европа Иттифоқи сўнгги йилларда ўз ер билан қандай ишлашни унутган ва мардикорларга муҳтож бўлган ўзига хос "латифундист"га айланди: Буюк Британия, Италия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари қишлоқ хўжалигида иш кучининг кескин етишмовчилигини бошдан кечирмоқда, бунинг натижасида ҳосилнинг катта қисми йўқолиши мумкин, йўқотилмаган қисми эса одатдагидан анча қиммат бўлади.

Масалан Forbes  журнали хабар беришича, руминиялик меҳнат муҳожирлари Буюк Британияга ҳосилни йиғиб олиш учун чартер рейсларида олиб келинмоқда.

АҚШда дўкон жавонларда гўшт танқислиги бошланиши мумкин, чунки йирик гўштни қайта ишлаш корхоналари коронавирус билан оммавий касалланишлар туфайли ёпилмоқда. Американинг NBC телеканали "дўконларда ҳафтанинг охирига келиб (гўштни қайта ишлаш) корхоналари ёпилиши фонида гўшт етишмаслиги пайдо бўлиши мумкинлигини" айтмоқда.

Бундай шароитда кимгадир барча донни яширган ва коронавирус ҳақида соҳта маълумот тарқатган ва эҳтимол, ҳатто гўштни ҳам еб ташлаган (ёки олиб кетиб қолган) ташқи душманни топиш ғоясини ёқиши мумкин. Аммо Хитой, Россия ёки ҳатто Вьетнам ҳақидаги медиа истериясидан қатъи назар, коронавирус билан боғлиқ муаммолар йўқ бўлмайди ва коронавирусга қарши санкциялар киритиб бўлмайди.

Янгиликлар лентаси
0