Члены террористического движения Талибан в Афганистане

Қобулнинг сабри тугади: "Толибон"га уруш эълон қилинди

2046
(Янгиланган 18:28 13.05.2020)
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўзининг телевизион мурожаатида "Толибон"*нинг давом этаётган ҳужумларига жавобан, ҳарбийларга ташкилотнинг позицияларига ҳужум қилишни буюрди.

Тинч барқарорлаштиришнинг американча талқини "афғонлараро мулоқот" тамойиллари ва хусусиятларини ўзгартирмади, Афғонистон Ислом Республикасидаги (АИР) вазиятни кескин ёмонлаштирди, "Толибон"* ҳукумат кучлари билан қуролли курашининг кучайишига ва тинч аҳолининг янги қурбонларига олиб келди. Вашингтон ва Қобулнинг захира режаси йўқ. Минтақадаги қўшнилар Афғонистондаги янги авжланишларга тайёр бўлишлари керак.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўзининг телевизион мурожаатида "Толибон"*нинг давом этаётган ҳужумларига жавобан, ҳарбийларга ташкилотнинг позицияларига ҳужум қилишни буюрди.

Кобулда ҳафта бир қатор йирик терактлар билан бошланди. 11 май куни Таиа Маскан ҳудудида бир нечта портлашлар содир бўлди. Хавфсизлик кучларининг таъкидлашича, нишон Миллий хавфсизлик дирекцияси ва ҳукумат машиналари бўлган (қурбонлар ҳақида маълумот йўқ). Толибон ҳужумларга алоқадорлигини ошкор қилмади, аммо таниш услуб ва ташкиллаштириш даражаси бўйича толибларникига ўҳшайди.

12 май куни жангариларнинг Кобулдаги шифохонага ҳужуми пайтида беш киши ҳалок бўлди. Шифоҳонага кириш жойида худкуш ўзини портлатганидан сўнг у ерга қуролланган террорчилар бостириб кирди. Натижада 13 киши ҳалок бўлган (улардан иккитаси чақалоқ) ва 15 киши жароҳатланган. Ҳужумга "Чегара билмас шифокорлар" гуманитар ташкилотининг "чет эллик миссияси" бўлиши мумкин.

Мамлакатнинг шарқий ва шимолий провинцияларида фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланди. 11-май куни Лагман провинциясида толиблар билан тўқнашувда 20 дан ортиқ афғон ҳарбийлари ҳалок бўлди ва олти киши яраланди. Ғазни провинциясида олиб борилган ҳарбий операция давомида 100 дан ортиқ "Толибон"* жангарилари йўқ қилинди. Ҳукумат, шунингдек, ИД* гуруҳининг беш аъзоси йўқ қилинганини хабар қилди.

Ҳукумат кучларининг кенг кўламли аксилтеррор операцияси шимолдаги Фараҳ ва Балх провинцияларида давом этмоқда. Ўз навбатида, "Толибон"* армия ва полиция таянч пунктларига ҳужум қилмоқда.

Нангарҳар провинциясида 12 май куни туман полицияси бошлиғи (Ҳожи Шайх Икром)нинг дафн маросимида рўй берган портлаш натижасида 24 киши ҳалок бўлди ва 68 киши жароҳат олди. Жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда ва қурбонлар сони кўпайиши мумкин. Афтидан, АҚШнинг толиблар билан тинчлик шартномаси қуламоқда.

Жиноятчиларни озод қилиниши

Террорчилик фаолиятининг қайта жонланиши тасодифийга ўҳшамайди, жанговар ҳаракатлар маҳбус толибларни Афғонистондаги давлат қамоқларидан озод қилинишининг доимий ва мажбурий жараёни ҳисобига кучаймоқда. Доҳада имзоланган шартномага кўра, асирга олинган АИР аскарларини қонунга мувофиқ маҳкум қилинган жиноятчиларига алмашиш афғонлараро тўғридан-тўғри мулоқотнинг асосий шартидир. Мумкин бўлган беш минг нафардар бир мингдан ортиқ жангари "Толибон"* сафларига қайтиб бўлди. Уларнинг барчаси одатий "бизнес" билан шуғулланишда давом этишига ишонаман. ВВС маълумотларига кўра, террорчи гуруҳ ҳар йили ҳар хил ноқонуний ҳаракатлардан 1,5 миллиард доллардан кўпроқ даромад олади. Барча хавф-хатарларга қарамай, чексиз "жиҳод" автомати бор "талаба"га доимий даромад олишни кафолатлайди. "Толибон"*нинг Қўшма Штатлар билан тенг ҳуқуқли шериклиги эса ҳарбий-диний ҳаракатнинг қайта тикланиши, қонунийлаштирилиши ва давлат ҳаётида устунлик қилиш истиқболларини намойиш этади.

Айрим афғон парламенти аъзолари АҚШ президент маъмурияти гуруҳни Хусусий ҳарбий компанияга айлантириб, "Толибон"*нинг ҳарбий фаолиятини қонунийлаштириш ниятида, деб жиддий таъкидламоқдалар. Айтилишича, гўёки ушбу ноаниқ ташаббус 29 февралда Қатарда имзоланган тинчлик шартномаси матнида расмийлаштирилиб, мустаҳкамланган. Эҳтимол, "Толибон"* ҲҲК муболағадир, аммо жангариларнинг ҳаракатларида ҳаддан ташқари чегарасизлиги, америкаликларнинг Афғонистондан очиқчасига қочиши, Кобулдаги "икки ҳукуматлилик" Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши ва шафқатсиз Ўрта асрлиликка ҳос шариат маҳкамаларининг ҳамма жабҳаларга таъсир ўтказиши ва оммавий қатлларнинг қайта тикланиши имкониятларини сезиларли даражада оширади.

Жангариларнинг шафқатсизлиги ва уятсизлиги, уларнинг атиги 105 нафар ҳарбий хизматчилар ва полиция ходимларини озод қилганликларида намоён бўлади. Бу расмий Кобул ўзи амалга оширганидан 10 баравар кам. 11 май куни Афғонистон ҳукумати тенгсиз алмашинув жараёнини тўхтатди. Афғонистон Хавфсизлик Кенгаши вакили Жавид Фейсалнинг сўзларига кўра, Толибон* 200 хавфсизлик кучлари ҳодимини озод қилмагунча бошқа исламист асирлар озод қилинмайди. Таъкидлаш керакки, ультиматум шартлари анча юмшоқ кўринишга эга, толиблар ташаббусни йўқотмайди.

"Толибон"*нинг баъзи ютуқларини кузатаётган қўшни Тожикистон ва Ўзбекистонлик "ҳамфикрлари" ҳам ўзларининг фаоллигини оширмоқдалар ва афғон заминидаги жангариларни бевосита қўллаб-қувватламоқдалар. Режаларидаги чегаралари умуман Марказий Осиёда жойлашган давлатларнинг жорий чегараларига умуман тўғри келмаслиги мумкин бўлган "Ислом Амирлиги"нинг шаклланишига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Толибон* ғазабланди

Яқинда БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссиясининг (УНАМА) ҳисоботида айтилишича, 2020 йилнинг биринчи чорагида ҳарбий ҳаракатлар натижасида 533 тинч фуқаро, шу жумладан, 150 дан ортиқ ёш бола ҳалок бўлган. 55% ҳолларда тинч фуқароларни ўлдириш учун жавобгар ноқонуний қуролли гуруҳлардир. Хусусан, 533 кишининг 39 фоизи ўлимида айнан толиблар айбдор. "Исломий давлат" террорчилик гуруҳининг ҳаракатлари натижасида тинч аҳолининг 13 фоизи ҳалоқ бўлди.

Ҳолатларнинг 32%га ҳукуматпараст кучлар жавобгардир (табиийки, бу эвфемизм остида ким яширинганидан қатъий назар "ҳукуматпараст кучлар"нинг самарадорлиги борасида савол келиб чиқади).

Афғонистондаги зўравонлик кучайиб бораётган бир пайтда, толиблар ғазаб билан таъкидламоқда: уларнинг назорати остидаги ҳудудларда тинч аҳоли қурбонлари нолгача тушди. "Толибон"* вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг таъкидлашича, БМТнинг Афғонистонда тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақидаги ҳисобот шунчаки "тинч аҳоли орасида қурбонлар сонини кам кўрсатиш ва Исломий Амирлик мужоҳидлари зиммасига 39 фоиз қурбонларни ёзиш орқали АҚШ ҳарбийлари ва маъмурият қўшинлари, разведка, полиция ва кўнгиллилар томонидан Кобулда содир этилган кундалик жиноятларни яширишга қаратилган уринишдир".

Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) маълумотларига кўра, Доҳада (29 феврал) АҚШ билан тинчлик битими имзолангандан бери толиблар кунига ўртача 55тадан ҳужум амалга оширди. Афғонистон миллий хавфсизлик ва мудофаа кучлари (ANDSF) "Толибон"*га қарши 1200 дан ортиқ жавоб операцияларини ўтказди.

Миллий хавфсизлик  дирекциясининг (Афғонистон разведкаси) раҳбари Аҳмад Зия Саражнинг сўзларига кўра, толиблар ҳанузгача "ҳарбий йўл билан ҳокимиятга қайтиш" ҳақида ўйламоқдалар ва ўзаро бағрикенглик ва тинчликни қадрламаяптилар. Шу билан бирга, толибларнинг бошқа террорчи гуруҳлар билан алоқалари "яқин ва ўзаро фойдали бўлиб келмоқда, бу гуруҳнинг АҚШ билан имзолаган тинчлик битими руҳига зиддир". Албатта, Афғонистоннинг 407 минтақасининг 133 тасини назоратга ола туриб "Толибон"* жанг майдонида ғалаба қозона олмайди. Чексиз ва маъносиз уруш давом этмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

2046
Добыча сланцевой нефти в США

АҚШ "сланцевик"ларини нефт гигантлари қутқармоқда. Гигантларни ўзи чўкиб кетмасайди

285
(Янгиланган 13:21 31.10.2020)
АҚШда нефт қазиб олишнинг ҳозирги ҳолати ва прогнозлар - кузатувлар учун долзарб мавзудир. Ахир унинг каттагина қисми, жаҳон нефт бозорининг қайишқоқ посангиси саналади

Александр Собко

АҚШ Энергетика вазирлигининг ҳафталик ҳисоботларида эълон қилинган умумий картина тушунарли: уч ой ичида жуда кескин тушиш юз берди - март ойининг энг юқори чўққиси - кунига 13 миллион баррелдан суткасига 10,5 миллион (яъни 20 фоизга)ча. Кейинчалик, ушбу қиймат атрофида шу жумладан, бўронли мавсум билан боғлиқ бўлган (плюс-минус ярим миллион баррелга тенг) сезиларли тебранишлар юз бера бошлади, - ахир, бу нафақат сланец ёки қуруқликдаги бошқа қазиб олиш, балки Мексика кўрфазидаги денгиздаги қазиб олишни ҳисобга олган умумий статистикадир. 

Сўнгги рақамларга кўра, АҚШда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми суткасига ўн миллион баррелдан ҳам пастлаган, аммо такрорлаб ўтиш жоизки - ҳафталик маълумотлар кўпинча тузатилади, шу боис, улар умумий тенденцияни кўрсатаётгани эҳтимолга яқин.

Эндичи, нима бўлади? Ишлаб чиқаришнинг анъанавий етакчи кўрсаткичи - бу ишлайдиган бурғилаш дастгоҳлари сони ҳисобланади. Бу ерда ҳам март воқеаларидан сўнг тез пасайишни кўрдик, март ойида маҳаллий ҳудудларда ўз авж нуқтасида 682 дастгоҳ ишлаган бўлса, августда улар сони ўзининг энг минимум кўрсаткичи - 172 тага етган, шундан сўнг гарчи суст бўлсада, ўзини тиклаш юз берган ва дастгоҳлар сони айни вақтда 205тани ташкил этмоқда. Бурғилаш ускуналари уч карра қисқарди, қазиб олиш эса 20 %га пастлади - рақамларда зиддият йўқ: биринчидан, қазиб олинаётган нефтнинг ҳаммаси ҳам сланец эмас, иккинчидан эса, инерция (ҳаракатсизлик) мавжуд.

Қазиб олиш ишларига таъсир кўрсатадиган муҳим омил - бу аллақачон бурғиланган, аммо уларда қатлам гидроёриқ ўтказилмаган тугалланмаган деб аталмиш қудуқлардир. Уларнинг сони 7,7 мингтага етган - бу ўта жиддий ҳажм (ишлаётган 200 дона бурғулаш мосламалари билан таққослаганда), агар уларда гидроёриқ амалга оширилса, ҳатто янги бурғулашларнинг ўта паст кўрсаткичида ҳам қазиб олиш ишларини узоқ вақт ушлаб туриши мумкин.

Сўнгги бир йил давомида тугалланмаган қудуқлар ҳажми сезиларли даражада ўзгармади, яъни бундай қудуқларнинг ишга туширилиши аввалроқ бурғилаш қурилмалари сонининг қисқа муддатга бир неча карра пасайиши фонида ишлаб чиқаришни ушлаб турди, дея айтиб бўлмайди. Энди тугалланмаган қудуқлар сони бир оз озайишни бошлади ва энг муҳими, Америка Энергетика вазирлиги ўзининг сўнгги прогнозида тўғридан-тўғри ишора қилмоқда: энди улар оз сонли ишлайдиган бурғилаш қурилмалари фонида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун захира ҳосил қилади. Айтганча, ноябр ойи учун ушбу шарҳ АҚШда сланецли нефт қазиб олишнинг янги пасайишини назарда тутади.

Руководитель отдела исследования энергетического комплекса мира и России Института энергетических исследований РАН, директор Центра энергетических исследований Института проблем ценообразования и регулирования естественных монополий НИУ ВШЭ Вячеслав Кулагин
© Sputnik / Владимир Трефилов

Бир сўз билан айтганда, одатдагидек, сланец масалаларида бўлгани сингари, жуда кўп ноаниқликлар мавжуд, бунинг натижасида эса, обрўли ташкилотлар улкан миқдордаги прогнозларнинг тарқоқлигини намоён этмоқда: 2021 йил ўрталарига келиб умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 11,5-12 миллионгача ортишидан тортиб, кунига ўн миллион баррелгача (ҳафталик статистик маълумотларга кўра, у аллақачон содир бўлган) тушишигача.

Шу билан бирга, бу прогнозлар устидан сланец компанияларининг маълум молиявий муаммолари осилиб турмоқда. Ҳа, пулни тежаш мақсадида бурғулаш ҳажмлари қисқартирилмоқда, аммо бу ишлаб чиқариш пасайиши англатади, демакки қарзга хизмат кўрсатиш учун пул оқими пасаяди. Кичик компаниялар банкротликлари аллақачон бошланган - ва давом этмоқда.

Инқирозгача бўлган даврда Американинг иккита энг йирик нефт-газ гигантлари - ExxonMobil ва Chevron сланец ишлаб чиқаришга сармоя киритган ва ҳатто, мазмунан олганда, ўзаро махфий рақобатни уюштиришган эди. Натижада, агар бирор нарса юз бергудек бўлса, сланец қазиб олувчилар қарзлари ёки ҳатто банкротлигини йирик компаниялар сотиб олади, деган фикр шаклланди.

Қисман шундай бўлмоқда ҳам. Шу кунларда ConocoPhillips сланец қазиб олувчи Concho Resources'ни 9,7 миллиардга харид қилишини маълум қилди. Шу тариқа, америка нефт гигантларининг яна бири бир вақтнинг ўзида йирик сланец ишлаб чиқарувчисига айланмоқда.

Аммо, бу ерда қизиғи, харид пул шаклида эмас, балки акциялар билан ўзаро алмашув тарзида амалга оширилди.

Худди шунга ўхшаш воқеа октябр ойи бошида ҳам юз берган эди, бунда Chevron компанияси Noble Energyни сотиб олган (бу эса, нафақат сланец, балки ҳозирда ўта фаол муҳокамада бўлган Шарқий Ўртаер денгизи ҳудудидаги денгизда газ қазиб олиш ҳамдир).

Ўз навбатида ўрта ҳажмдаги Devon Energy компанияси WPX Energyни харид қилди, Pioneer Natural Resources эса Parsley Energyни ютиб юборишни муҳокама қилмоқда. Яна бир нечта сланец ишлаб чиқарувчилари муваффақиятли рақиблар ёки уларга нисбатан анча йирик компаниялар томонидан харид қилишга ёки ютиб юборилишга номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.

Яъни ушбу секторда бирлашув ёки ютиб юборилиш ҳолатлари анча очиқ тус олди. Компаниялар кўламлар, қазиб олиш ишларида яқин жойлашган ҳудудларнинг бирлашуви ва ҳоказоларда иқтисод қилиш орқали ютишни умид қилишмоқда. Айниқса, йирик "мейжорлар" томонидан амалга ошириладиган бу сингари ютиб юборишлар, табиийки қарз юки муаммосини иккинчи планга суришга имкон беради. Боз устига, йирик компаниялар мавжуд қарзни бозор шартлари асосида янги қарз мажбуриятига ўтишда сезиларли даражада арзон кредитланиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси йил бошида тахмин қилингани сингари рўй бермоқда - Трансмиллий компаниялар томонидан ютиб юборилиши натижасида соҳани сақлаб қолишмоқчи, пандемия эса бу жараёнларнинг барчасини тезлаштирди, холос. Бироқ, нефт соҳасидаги инқироз яна бир натижага олиб келди: сланец ишлаб чиқарувчиларни ютаётган компанияларнинг молиявий барқарорлиги анча пасайди, демак, муаммоли компанияларни оқибатларсиз "ҳазм қилиш" қийинроқ бўлади.

Бунинг ёрқин мисоли тариқасида ExxonMobilни келтириш мумкин. Йил бошида компаниянинг акциялар котировкалари ҳозирги вақтга нисбатан икки баравар юқори эди, шу билан бирга у аксарият европалик ҳамкасблардан фарқли ўлароқ, чораклик дивидендларни пасайтирмади.

Ҳозирда чораклик дивидендлар амалдаги котировкаларга (йиллик қийматларга ўгирилганда) нисбатан улкан - йиллик ўн фоиз ставкаларни ташкил қилмоқда, йил бошида у мос равишда икки баравар паст эди. Шуниси аниқ-ки, бир хил миқдордаги дивидендлар шароитида котировкаларнинг икки баравар пасайиши бир нарсани англатади - ошган хатарлар ва келажакда компания тўловларни ва умуман молиявий барқарорликни бир хил даражада ушлаб тура олмаслик бўйича хавфлар мавжудлигини. Худди шундай ҳолат бошқа йирик компаниялар учун ҳам кузатилмоқда.

Шуниси, қизиқки, инқироз бошида айнан ExxonMobil ишлаб чиқаришни бирлаштирган ҳолда қисқартирилишига қарши бўлган эди (шу пайтда у АҚШ учун ҳам муҳокама этилган), бу айрим кузатувчилар томонидан нефт нархларининг тушиши тўлқинида арзонлашиб кетган сланец ишлаб чиқарувчиларини таннархидан паст баҳоларда сотиб олиш истаги сифатида талқин қилинган эди. Аммо натижада, компания жуда оғир ва қўшимча харидларсиз шароитда. Умуман олганда, уни рад этиб ҳам бўлмайди, ахир энг яқин рақиблари инқироз даврида сланецли нефт сегментини сезиларли даражада кучайтириб олишди. Chevron "Noble Energy"ни ютиб юборгач, АҚШда сланец нефтини ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иккинчи ўринга чиқди.

Мазмунан олганда, йирик трансмиллий компаниялар ўз кўлами ва молиявий барқарорлигидан фойдаланиб, сланец нефтини ишлаб-чиқариш сегментини тортиб кетишни истаган эди — бу масала кун тартибидан тушган ҳам эмас, аммо тобора мураккаблашиб бормоқда. Демакки, молиявий интизом масалалари яна олд планга чиқмоқда, ва бунда биз яқинда сланец секторида кўрганимиз сингари - ўсиш учун ўсишни кутиш ярамайди.

Қўшимча қилиш лозимки, "Яшил кун тартиби" ҳам барча нефт-газ компанияларига, шу жумладан, энг йирикларига ҳам, босимни яратди. Банклар нефт қазиб олувчиларни ҳеч қандай ставка эвазига ҳам қарз бермасликлари (бу сал аввал баъзи банклар томонидан кўмир сектори соҳасига нисбатан кузатилганди), ҳақида гапиришга ҳали анча эрта, аммо "иқлимга доир кун тартиби" сланец қазиб олувчиларини харид қилиниши ҳолати билан биргаликда соҳадаги энг йирик компаниялар учун ҳам янги қарзлар нархини оширса ажабланмаса ҳам бўлади.

Хулоса. Сланец нефти саноати "коллапси", яъни қулаши кутиш керак эмас, аммо сланец конларининг янги эгалари молиявий интизомга қатъий риоя қилишлари ва сармоялар рентабеллигига янада масъулиятли муносабатда бўлишади, дея тахмин қилиш мумкин. Сектордаги бирлашув ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ва шу билан ҳеч бўлмаганда ишлаб чиқариш ҳажмини ҳозирги даражада ушлаб туришга ёрдам берадими ёки йўқ, вақт кўрсатади.

285

"Русларда ўнлаб, бизда эса иккита": АҚШ қай борада Россияга етолмайди

1130
(Янгиланган 22:45 30.10.2020)
Америкага Шимолий қутбда ишлашга қодир музёрарлар етишмаяпти ва Россия бу борада ундан устун ҳолатда. Музёрарлар ва уларнинг йирик давлатлар манфаатларини илгари суришдаги роли ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik, Андрей Коц. Америкаликлар Арктикани шиддат ила бой беришмоқда. Сенатнинг Қуролли Кучлар бўйича қўмитаси аъзолари Рожер Уиикер ва Дан Салливан АҚШ учун шундай бир ноумид хулосага келишди. Сенаторлар фикрича, мамлакатга Шимолий қутбда ишлашга қодир музёрарлар етишмаяпти ва Россия бу борада Қўшма Штатлардан устунроқ ҳолатда. Музёрарлар ва уларнинг йирик давлатлар манфаатларини илгари суришдаги роллари ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Ёлғиз музёрар

Уикер ва Салливан дейдиларки: Москва 40та кемадан иборат дунёдаги энг йирик музёрарлар флотига эга. Таққослаш учун: АҚШ соҳил хавфсизлиги хизматида атиги иккита — PolarStar ва Healy музёрарлари бор. Жумладан, иккинчиси, бортда юз берган ёнғиндан сўнг таъмирланмоқда. Битта соз музёрар эса иқтисодий ва ҳарбий томонлама қолган барча давлатларда устун держава учун камлик қилиши аниқ.

Ахир Арктика устидан назорат бой табиий ресурсларга йўл очади ва Евроосиё шимолида мунтазам ҳарбий иштирокни таъминлайди.

Экспертларнинг эслатишича, жорий йил ёз мавсумида Россия ҲДФ томонидан совуқ уруш давридан буён биринчи марта Аляска қирғоқларидан унчалик олис бўлмаган масофада йирик ҳарбий машғулотларни ўтказилди. Бундан ташқари, Москва, Собиқ Иттифоқ парчаланганидан кейин Артикадаги ўз ҳолича ташлаб қўйилган 50га яқин ҳарбий объектларини қайта тиклади. У ерларда яна қўшин ва қуролларини жойлаштирди. Ўз навбатида, Хитой ҳам муз классидаги иккита кемани барпо этмоқда ва минтақани иқтисодий "Қутб ипак йўли" сифатида кўз остига олаётганини ҳатто яширган ҳам эмас. Арктика ҳаёт байрамида америкаликлар аниқ камбағал қариндош кўринишини олган.

Ҳали июнь ойида президент Дональд Трамп кўпсонли музёрарлар флотини яратиш зарурати ҳақида хабар қилди. Америка ҳукумати олтита янги кема, жумладан, мамлакатда 40 йилдан буён қурилмаган оғир классдаги кемалар қурилиши бўйича дастурни ишга туширди. Конгресс бош музёрарни аллақачон молиялаштирди — у 2024 йилда денгиз синовларига чиқиши керак. Ўз навбатида, Соҳил хавфсизлиги қўмондонлиги иккинчи кема учун маблағ сўради.

Ҳозирча эса, дейди сенаторлар, Polar Star хизмат муддатини камида 2023-йилгача узайтиришга тўғри келади. Кема аср бошида деярли ўз ресурсини ишлатиб бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, АҚШга Арктикада етакчиликни таъминлаб бериш вазифасига унинг тишлари ўтмаслик қилиши аниқ кўринади.

Муз армадаси

Россия муз классидаги кемалар қурилишини ҳеч қачон тўхтатмаган. Хусусан, 21 октябрда 22220 "Арктика" лойиҳасидаги бош атом музёрар ишга тушилилган эди. Ҳар бири 175 мегаватт бўлган иссиқлик қувватига эга иккита РИТМ-200 реактор қурилмалари билан жиҳозланган кема 2,8 метр қалинликка эга музни бир ярим-икки узел тезликда енгиб ўтади. Океан билан бир қаторда дарёлар ўзанларида ҳам ишлай олади. "Атомфлот" - "Сибирь", "Урал", "Якутия" ва "Чукотка" лойиҳасидаги қўшимча тўртта кемани олишни режалаштирмоқда. Биринчи икки кемани 2021- ва 2022-йилларда эксплуатацияга киритиш режалаштирилган.

""Арктика" музёрарининг сувга туширилиши — бу маҳаллий верфда, шунчаки, жуда йирик, боз устига ғарб технологиялари ва эҳтиёт қисмларидан ҳоли, оригинал кема яратилишини англатмайди, — деди Sputnik радиоси эфирида ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Алексей Подберезкин. — Асосийси — сиёсий мазмун. Музёрарларнинг янги серияси яқин йилларда қурилади, ва Россия Шимолий денгиз йўли бўйлаб вазиятни нафақат чуқур сув ҳавзаларида, балки, энг муҳими, саёз сувли ҳудудларда ҳам назорат қила олади. Эндиликда биз йил давомида Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасида Европага транспорт коридорини таъминлай оламиз".

Ҳар қандай ҳарбий ва фуқарлик қурилиши муваффақияти сири - айнан атом музёрарларида. Россия "Арктика"дан ташқари, 75 минг от кучига эга икки реакторли ядро энергетик қурилмали икки кема ("Ямал", "Ғалабанинг 50 йиллиги"), қуввати 50 минг от кучига эга бир реакторли ускунага эга икки музёрар ("Таймир", "Вайгач"), 40 минг от кучига эга реактор агрегатига эга "Севморпуть" ("Шимолий денгиз йўли" маъносида, тарж.) атом лихтеровози (юкларни лихтерларда ёки баржаларда, контейнерларда ташиш учун ихтисослашган кема) ва бешта техник хизмат кўрсатиш кемасига эга.

"Совет Иттифоқи" ледоколи эксплуатация захирасида турибди. Бу ҳатто дизель-электрик кемаларни ҳисобга олмаган ҳолда жуда улкан арктика флотилиясидир.

Шулардан энг янгиси суперзамонавий "Илья Муромец" бўлиб, у 2017 йилда Шимолий флот таркибидан ўрин олган. У қалинлиги бир метргача бўлган тўлиқ муз майдонида ишлашга қодир. Ўзининг асосий вазифаси - арктика сувларидан кемаларни ўтказишдан ташқари, кема арктика қўшинлари гуруҳи учун юкларни етказиб беради. Лойиҳа борт қурол-аслаҳалари хусусан, кема тезотар артиллерия ускуналари АК-630, АК-230, АК-306лар монтажини ҳам кўзда тутади.

Назарий жиҳатдан музёрарни зарба берувчи жанговар кемага айлантириш мумкин - бунинг учуе уни кемаларга қарши ракеталар билан жиҳозлашнинг ўзи кифоя қилади.

Ҳамиша етакчи бўлган

Россия муз классидаги кемалар қурилишида ҳамиша бошқа давлатлардан олдинда бўлган. Замонавий типдаги илк музёрар - 1864 йилда туширилган "Пайлот" винтли қутқарув буксири эди. Махсус бурун қисми унга муз устига чиқишга ва ўз вазни билан музни синдиришга имкон берган. Ушбу конструкция халқаро эътирофга сазовор бўлган. 1871 йилнинг қишида Германия ҳукумати Гамбургс порти акваторияси ва Эльбани муздан тозалаш мақсадида Россиядан ушбу музёрар чизмаларини харид қилади. Сабаби, экстремал даражадаги паст ҳарорат минтақадаги савдони бутунлай сиқувга олган эди. Шундан сўнг, Дания, Швеция ва АҚШ тадбиркорлари ҳам немислардан ўрнак олишади.

Жаҳондаги биринчи ядровий музёрар кема ҳам СССРда барпо этилган — унга "Ленин", дея ном берилган эди. Атомоход 1959-йилда Денгиз флоти вазирлиги ихтиёрига топширилган. Ушбу гигант шимолий кенгликларда навигацияни анчайин узайтирди. Фақатгина олти йиллик эксплуатация даврида "Ленин" 82 минг денгиз милидан ортиқ масофани босиб ўтган ва мустақил равишда 400дан ортиқ кемаларни ўтказган эди. 1989-йилда музёрар Мурманскдаги абадий стоянкадан жой олди, у федерал аҳамиятга эга маданий мерос ёдгорликлари ягона реестрига киритилган.

Россия — лихтеровоз-музёрарни эксплуатация қилувчи ягона давлатдир. 61,88 минг тонна сув сиғимига эга бўлган "Севморпуть" - 1988 йилдан буён ишлатилиб келинаётган дунёнинг энг йирик юк ташувчи кемасидир. У бир метргача қалинликка эга бўлган муз остидан мустақил равишда тешиб ўтишга қодир. Бугунги кунга келиб, у атом кучли қурилмага эга бўлган амалдаги ягона юк кемаси саналади.

1130

Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот

434
Олимларнинг аниқлашларича, гарчи илгари ушбу минтақа доимо кўкаламзор бўлган, деб ҳисошган бўлсаларда, аммо миллионлаб йиллар олдин Марказий Осиё улкан саҳродан иборат бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олимлар Марказий Осиё (МО) жонсиз саҳрога айланиши мумкин, дея айтишмоқда, деб ёзади "Популярная механика" нашри.

Олимларнинг аниқлашларича, 34 миллион йил олдин иқлимнинг кескин ўзгариши минтақада экологик фалокатга олиб келган. Бу воқеа минтақанинг биологик хилма-хиллигини бир умрга ўзгартирган. Мўғулистон, Тибет ва Шимоли-Ғарбий Хитой озгина ўсимликлар ўсадиган кенг қурғоқ чўлларга айланган. Бу замин қарийб 20 миллион йил давомида шу ҳолатда бўлган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, худди шу сценарий тез орада такрорланиши мумкин.

Осиёдаги қазилма чангни ўрганиб чиққан олимлар, миллионлаб йиллар давомида Марказий Осиё саҳродан иборат бўлгани, бу ерда асосан майда кемирувчилар яшаган, деган хулосага келишди.

Илгари бу минтақа деярли ҳар доим ўрмонзор билан қопланган, ва фақат вақт ўтиши билан бу ерда бир нечта чўллар пайдо бўлган, дея ҳисобланар эди. Бироқ, янги тадқиқот муаллифларининг фикрича, минтақанинг ҳозирги ҳолати - бу акс-ҳаракатлар, яъни қурғоқ саҳролар ўсимлик билан қопланиши натижасидир.

Олинган натижалар минтақадаги биохилма-хиллик, қишлоқ хўжалиги ва инсон фаровонлиги келажаги учун жиддий оқибатлар тўғрисида маълумот бермоқда. Ўтмишдаги фактлар шуни кўрсатмоқдаки, агар чўллар кўпайишда давом этса, Марказий Осиё ҳеч қачон илк чўлланишдан олдин мавжуд бўлган ноёб биологик хилма-хиллигини тиклай олмайди", - дея изоҳ беради тадқиқот иши етакчи муаллифи Наташа Барболини.

Ушбу тадқиқотлар Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг Марказий Осиё тезда сайёрадаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойларидан бирига айланиб бораётганлигини кўрсатадиган прогнозларига мос келади, дея таъкидланган "Популярная механика" нашрида.

Тадқиқот ҳаммуаллифи Карина Хорн дейдики, қачонлардир доминантлик қилган айрим ўсимликлар минтақада ҳали ҳам бор, аммо улар жуда камёбдир. Бу шундан далолат берадики, иқлимнинг тезликда ўзгариши популяциянинг ортга қайтмас ўзгаришига олиб келиши мумкинлигига ишора қилади, деб ҳисоблайди аёл.

434