Нега Германия Шарқий Европа ревизионизмига қарши чиқди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишФлаг Германии на здании Рейхстага в Берлине
Флаг Германии на здании Рейхстага в Берлине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ГФР ташқи ишлар вазири Хайко Маас ўз мамлакатининг фашистик ўтмишига қандай муносабатдалиги ҳақида мақола ёзди. Нацистлар ўз қилмишлари учун одатий тавбаларидан ташқари, Маас Шарқий европалик дўстларнинг тарихни қайта кўриб чиқишга бўлган уринишларига ҳам изоҳ берган

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Иккинчи Жаҳон уруши тарихини қайта ёзаётган Шарқий европалик ҳамкасбларни кескин тўхтатди. Бироқ, у бу ишни тарихга ёки Россияга бўлган муҳаббати туфайли эмас, балки Берлинда тажовузкор евроскептиклар вояга етишидан қўрққани туфайли амалга оширмоқда.

Берлин ёрдамга шай

Цивилизация тарихидаги энг катта ёвузлик устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги арафасида, шарқий европалик турли ревизионистлар фаоллашди.

В Германии установили мемориальную доску в честь узбекских воинов - Sputnik Ўзбекистон
Германияда ўзбек халқининг мард ўғлонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилди

Айнан уруш бошлагани учун ўз элиталарининг жавобгарлигини тан олишни истамаганлар - ёки ҳатто ўзларини мағлуб қилинган нацистларнинг мафкуравий авлодлари деб билишганлар тарихни қайта ёзишни хоҳлашяпти. Польшалик фаоллар (бу мамлакатнинг Гитлер билан тил бириктиргани ва русофобиядан кўр бўлгани уруш бошланишининг сабабларидан бири бўлган), СССР қурбон эмас, балки Иккинчи Жаҳон урушининг ташаббускори, дейишмоқда. Болтиқбўйи зиёлилари, уларнинг мамлакатлари ёвуз Совет Иттифоқи томонидан босиб олинганидан азият чекмоқда. Ва Украина миллатчилари билан биргаликда Гитлернинг сафдошларини – бутун қишлоқларни аҳолиси билан қўшиб ёқиб юборган СС жазо батальонларини олқишламоқда.

Ғолибларнинг авлодлари (шу жумладан расмий мафкура Совет Иттифоқига қарши ревизионизм ва нацистлар шериклари олқишлаш бўлган мамлакатлардаги) оммавий онгнинг бундай оқимига ғазаб билан қарашади - маълум даражада бундай арбобларни қайта ишонтириш ёки жазолаш масаласида кучсизлигини англаш билан.

Бироқ, ёрдам кутилмаган жойдан келди - Германиянинг ўзидан. Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас (таниқли немис тарихчиси Андреас Виршинг билан ҳамкорликда) Spiegel нашрида ўз мамлакатининг фашистлар ўтмишига муносабати тўғрисида мақола ёзди. Фашистлар жинояти учун Германия раҳбариятига ҳос одатий тавба қилиш билан бир қаторда, Ҳайко Маас, шунингдек, Шарқий Европалик дўстларининг тарихни қайта кўриб чиқишга уринишларини изоҳлади.

Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон
Матвиенко Совет иттифоқи ва нацист Германияси таққосланишини қоралади

"Тарихни сўнгги бир неча ой ичида шармандаларча қайта ёзишга бўлган уринишлар биздан тушунтириш беришни талаб қилади - умуман олганда, аслида бу қайта ёзиш тарихий ўзгартириб бўлмайдиган фактларнинг кераксизлиги сабабли. Германиянинг ўзи фақат Польшага ҳужум қилиши билан Иккинчи Жаҳон урушини бошлаган. Ва фақат Германияниянинг ўзи Холокост учун жавобгардир. Кимки бунга шубҳа туғдириб, бошқаларни жиноятчи ролини ўйнашга танласа, у қурбонларга нисбатан адолатсизлик қилмоқда, тарихдан фойдаланиб Европани парчаламоқда, - дейди Маас қатъият билан. Германия ўтмиши ревизионизм хавфлилигини кўрсатмоқда, ва бу ревизионизм рационал фикрлашни миллий афсоналарга алмаштирмоқда".

Вазир тарихни остин-устун қилмасликка, шунингдек "қурбонларни жиноятчиларга ва босқинчилик қурбонларини эса тажовузкорларга айлантириш ҳаракатларига қарши туришга" чақирди.

Парҳез нотўғри бўлиб қолдими?

Кўпчилик немис депутатлари Европарламентнинг Иккинчи Жаҳон урушининг Германия ҳамда СССРни ҳам айблаш тўғрисидаги қарорини маъқуллаб овоз берганларидан кейин бу самимийликнинг авж олишига нима сабаб? Қисман, мақолада чап қанотга қарашли, социалист ва католик бўлган Мааснинг шахсий қарашлари акс этган. Шу билан бирга, вазир ўз тезисларида Германиянинг миллий манфаатларини, шунингдек Германияда Шарқий Европа ревизионизмига ва унинг асосида келиб чиқадиган вазиятларга энди ўрин йўқлигини таъкидламоқда.

Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев на приеме в честь 9 мая - Sputnik Ўзбекистон
Тюрденев: Ўзбекистон фашистлар Германиясини яксон қилишга улкан ҳисса қўшган

Германия учун нацист ўтмишидан воз кечиш - нафақат ўз-ўзини жазолаш, балки Европа Иттифоқи концепциясининг асосий йўналишларидан биридир.

"Бизнинг кучли ва ягона Европа ғояларини қўллаб-қувватлаш, ҳалқаро ҳамкорлик қоидаларига асосланган инсон қадр-қимматнинг универсал шакли бўлган инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва "махсус йўл" дан воз кечиш - буларнинг барчаси ХХ асрда Холокостда энг даҳшатли ифодасини топган Германиянинг мисли кўрилмаган жиноятларини англашимиз билан тўлдирилиб туради," – дейилади Маас мақоласида. Бу инкор этилмаса, Берлин учун умумий Европа лойиҳасига раҳбарлик қилиш қийин бўлади.

"Маас, шубҳасиз, Германиянинг жаҳондаги шериклари ҳаёлига иқтисодий асосда қурилган бўлса ҳам, IV-Рейхнинг таҳдиди ҳақида фикрлар келмаслигидан манфаатдор", - дейди Дмитрий Офицеров-Бельский, ИМЭМО РАН катта илмий ходими.

Президент РФ В. Путин провел совещание по вопросам обеспечения технического переоснащения Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон
Путин Иккинчи жаҳон уруши тугаган санани ўзгартирди

Аммо яқин вақтгача, Берлин Шарқий Европа мамлакатларида ревизионизмнинг ўсишига ва ҳатто бу фикрларни қўллаб-қувватланишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмади - Германияда (бутун Ғарбда бўлгани каби) Москвага босим ўтказадиган ва Россиянинг таъсирига қарши турадиган "ўргатилган тимсоҳлари" етиштиришга умид қилишди.

Ва режа иш берди ҳам - Болтиқбўйи давлатлари Россияга қарши ишончли қалқонга айланди, СС Галичина дивизияси ва бандерачиларнинг муқаддаслаштирилиши Киевни Москвадан ажратди, Россия билан Польша ва Шарқий Европанинг бошқа мамлакатлари (масалан, худди ўша Чехия) ўртасидаги мунтазам рўй бераётган тарихга оид жанжаллар, бу давлатларни шарқий қўшни билан икки томонлама муносабатларни нормаллаштиришда жиддий тўсиқ бўлмоқда. Бироқ, муаммо шундаки, Шарқий Европа ревизионизми асосида Шарқий Европа миллатчилиги улғайди - ва бу нафақат Россияга таҳдид солмоқда. Ушбу ҳодиса Европа интеграциясининг моҳиятига зид чиқмоқда, шунингдек (масалан, Польша мисолида) аниқ Германияга қарши тус олмоқда.

Албатта, поляклар, Москвага қарши туришда Берлиндан маънавий ва моддий ёрдамни мамнуният билан қабул қилишади, аммо уларнинг русларга қараганда немисларга нисбатан кўпроқ тарихий шикоятлари бор.

Центральный банк Китая - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Иккинчи жаҳон уруши тарихи қайта кўчирилишига қарши чиқди

Польша, Венгер ва бошқа миллатчиликларнинг кўпайиши, айнан аксил-миллатчиликка, фуқаролик миллати концепциясига асосланган Европа Иттифоқининг мавжудлигига бевосита таҳдид солмоқда. Ва Европа Иттифоқида рўй бераётган инқирозли воқеалар (Брекзит, коронавирус эпидемияси даврида ўз миллий бурчакларига яшириниб олиш) ревизионизмда улғайган Шарқий Европа миллатчилиги Европани майда ички низолар даврига қайтарадиган троян отига айланиши хавфини оширади. Унинг униб-ўсиши ЕИни яна бир-бири билан. тўқнашадиган мамлакатларга, шу қатори, ҳудудий масалаларда, бўлиб ташлайди (ревизионизмнинг яна бир мероси - иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган чегаралар ҳаммани ҳам қониқтирмади).

Шу сабабли, Германия ташқи ишлар вазирлиги, эҳтимол, Шарқий Европанинг Россия билан тарихга оид урушларини чеклаш вақти келди, деб ҳисоблади – ва бу урушлар ўтмишдан келажакка ўтиб, Шарққа эмас, балки Ғарбга қарши бўлмасидан олдин.

Муаллифнинг фикри таҳририят позициясига тўғри келмаслиги мумкин.

Янгиликлар лентаси
0