Фирменный магазин Apple на 5-й авеню в Нью-Йорке.

Apple ва АҚШ можароси нимани англатади?

389
(Янгиланган 16:23 21.05.2020)
АҚШ махсус хизматлари ва Apple орасидаги можаро қанчалик ҳақиқий? Жентлменлар келиша олмаяптими ёки бу учинчи томон учун қўйилаётган яна бир "томоша" холосми?

ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Apple АҚШ бош прокурори Уилям Баррнинг унга қарши танқидларига тезда жавоб қайтарди.

Бироз олдин Барр Appleни АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишда ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи кишиларнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда айблаган эди. Бунга ўтган йил декабрда Флорида авиабазсиада теракт уюштирган Саудия Арабистони зобитига тегишли бўлган iPhoneни ФҚБнинг ўзи корпорациянинг ёрдамисиз блокировкадан чиқаришга мажбур бўлгани сабаб бўлди.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Appleнинг ғазаблантирувчи позицияси унинг "авторитар режимлар"га (албатта, Россия ва Хитой назарда тутилмоқда) "бу ҳукуматларга оммавий кузатувни тақдим этиш" билан фаол ҳамкорлиги билан уйғунлашади.

Apple Барр баёнотларини "ёлғон" деб атади

Компанияда таъкидлашича, ФҚБнинг биринчи сўровларига авиабазага ҳужумдан бир неча соат ўтибоқ жавоб берилган: "Бизда мавжуд бўлган барча маълумотларни, шу жумладан iCloud захира нусхасини, аккаунт маълумотлари ва кўплаб аккаунтлар билан транзакциялар тўғрисидаги маълумотларни етказиб бердик, техник ёрдам кўрсатдик ва кейинги ойлар давомида Джексонвилл, Пенсакола, Нью-Йоркдаги ФҚБ идораларини терговига ёрдам бердик".

Аппаратларнинг разблокировкаси борасида, компания мижозлар паролларини сақламагани учун буни амалга ошира олмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, Apple ҳукуматни "миллионлаб фойдаланувчилар ва бизнинг миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қиладиган шифрлаш ва бошқа хавфсизлик чораларини кучсизлантиришга" уринишда деярли айблади.

Бу, дарвоқе, шунга ўҳшаш можаронинг биринчи эмас. 2016 йилнинг баҳорида, Apple Сан-Бернардино (Калифорния) шаҳрида рафиқаси билан 14 кишини ўлдирган террористнинг iPhone-ни бузишга муваффақ бўлган ваколатли органлар билан тўқнашган эди. Компания ўз хавфсизлик тизимларини кучайтиришга ваъда берган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги, Россияга боғлаш одатий бўлиб қолган Apple-АҚШ қарама-қаршилигининг янги босқичини изоҳлар экан, океан ортида вазият "бегоналарни қўрқиши учун ўзингникини ур" босқичига етганини таъкидлади.

Дунёда рўй бераётган воқеалар муносабати билан, джентельменлар ҳақида кўҳна бир мақол тобора кўпроқ эсга келмоқда: эски қоидалар бўйича ғалаба қилиш имкони бўлмаса, янгисини ўйлаб топишади. У жорий вазиятга ҳам тааллуқли, аммо янги ва кутилмаган тусга киради.

Шахсий маълумотларни ҳар кимдан, шу жумладан давлатдан ҳимоя қилиш ғояси Ғарб ва айниқса Американинг инсон ҳуқуқлари, демократия ва шахсий ҳаёт ҳақидаги ғояларидан келиб чиққан. Ва бу ҳақиқатан ҳам бир вақтлар замонавий ахборот технологияларининг асоси бўлиб хизмат қилган эди ва  рақобатчилар устидан ҳам технологик, ҳам маънавий жиҳатдан устунлик ҳақида гапиришга имкон берди.

Воқеликларнинг истиқболсизлиги аллақачон кўпчиликка аён. "Биз ҳаммамиз Мюллер қалпоғи остида" эканлигимизга далиллар ҳаддан ташқари тез-тез ва яққол такрорланиб бормоқда ва гап нафақат давлатнинг фуқароларини назорат қилиш имкониятлари кенгайётганида. Бундан ҳам ёқимсиз нарса, тижорат тузилмаларининг одамларнинг шахсий ҳаётига бостириб киришида. Масалан, контекстли рекламанинг ҳайратланарли аниқлилиги бизнеснинг хабардорлик даражаси қанчалик кенг эканлигини кўрсатади.

Бу жанжалми ё "томоша"?

Ва қоидаларнинг ўзи ҳам жуда тез ўзгармоқда - ва айтганча, анча вақтдан бери. Кузатувда Америка разведка хизматларига мисли кўрилмаган ҳуқуқлар берган 2001 йилдаги машҳур Ватанпарварлик қонунини эслаш кифоя. Сўнгги йилларда ўзгаришлар шунчалик улканки, дунё аслида янги принципларга мувофиқ яшашга ўтиб бўлди.

Бундан ташқари, тенденция ҳамма учун бир хил, ва Вашингтонга ёқмайдиган мамлакатларга нисбатан барча анъанавий риторикасига қарамай - АҚШ ва Хитой ёки Европа ва Россия ўртасидами фарқи йўқ.

Apple, бошқа глобал IT-гигантлари сингари, умумий тенденция гирдобида. Дарвоқе, корпорация ҳақиқатан ҳам миллий қонунчилик талабларига риоя қилди ва тахминан бир ярим йил олдин маҳаллий мижозларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашни Россияга кўчирди - бу фақт Америка бош прокурорининг ғазабини келтирди.

Умуман олганда, Стив Джобс маҳсулининг мафкуравий қайтмаслигига ишонишга ҳеч қандай илож қолмаяпти.

Компания ва АҚШ ҳукумати ўртасидаги янги можарода, корпорация миллий иерархияга бўйсунишни тан олишни истамаслиги эҳтимоли кўпроқ қўринмоқда. Ахир, Apple асли Америка компанияси бўлса-да, у бошқа рақобатчи ҳамкасблари сингари глобаллашган дунё мантиғида ўйлайди - бу ерда қоидаларни улар ўзлари ўрнатадилар ва бегоналарга бўйсунмайдилар.

Аммо бундан ҳам қизиқ томони шундаки, дунё, ўйин қоидалари туфайли "жентельменлар"нинг оммавий жанжалига гувоҳ бўлмоқда. Яъни, бу жанжал аслида, олдига ўтириб тўсатдан улар устидан ғалаба қозонишни бошлаган "аборигенларни" "оқ танлилар" ўзаро ҳуфиёна келишиб яна бир бор муваффақиятли алдашга урингани каби парда ортига яширилиши керак.

Аммо содир бўлган вазият хеч ҳам ноёблиги билан ажралиб турмаяпти. Шунга ўхшаш ҳолатлар кўз ўнгимизда ҳамма ердан дарз кетишлари билан кўпайиб бормоқда - оммавий жанжаллар ва "синдирилган идишлар" билан - бир пайтлари бирлашган Ғарб каби, унинг энг бардошли ва обрўли қисмларини қўшган ҳолда. Ва у учун нима ёмонроқ эканлиги тушунарсиз - агар жараён иштирокчилари ўзлари ўтирган шоҳни аралаётганини англамаётган бўлсалар ёки аксинча, барчасини англасалар, лекин тизим инқирози шу қадар чуқурлашдики, у ердагилар жамоавий нажот топиш имкониятларини кўрмаяптилар.

Бироқ, жавоб қандай бўлмасин, сайёрамизнинг қолган қисми учун бу яхши янгилик, чунки бу ўзларини бошқалардан юқори ва яхшироқ деб ҳисоблайдиган айрим иштирокчиларни яширинча алдовисиз дунёни муваффақиятли қайта қуриш имкониятлари кўпайишини англатади.

389
Сигарета в пепельнице

Биз чекишни тез-тез ташлаймиз-у, кейин эса янада кўпроқ чекамиз. Нега бундай?

121
Бутун дунё бўйлаб чекишга қарши кураш кўпроқ гидра билан курашга ўхшайди. Гидранинг қанча кўпроқ калласини чопиб ташласангиз, шунча кўп ўсиб чиқади. Тамаки ишлаб чиқарувчи гигантлар қонунчиликда бўшлиқларни топиб, ёшларни "мода" қурилмаларига ўргатмоқдалар.

2020 йилда Бутунжаҳон тамакисиз кун (31 май) ёшлар саломатлигига қаратилган. Асосий урғу "ёш фуқароларни тамаки саноатининг манипуляцияларидан ҳимоя қилиш ва уларни тамаки ва никотиндан фойдаланишига йўл қўймаслик"га қаратилади.

Ҳукумат ҳам жамият каби бутун дунё бўйлаб тамаки чекишга қарши курашда мисли кўрилмаган чораларни кўрмоқда: жамоат жойларида чекишни тақиқлаш, реклама қилинишини тақиқлаш, тамаки маҳсулотларига солиқларни ошириш, соғлом турмуш тарзи тенденцияси, никотинни истеъмол қилишни тўхтатиш учун ёрдам таклифлари ва бошқалар.

Бир томондан, профилактика чораларининг бундай комплекси ўз натижасини бераётганга ўхшайди. Тамаки чекувчиларнинг 70% дан кўпроғи чекишни ташламоқчи. Аммо бошқа томондан, олти ойдан кейин уларнинг ярмидан кўпи яна бу ёмон одатга қайтишмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида анъанавий тамаки билан курашиш концепцияси бўлса-да, электрон сигарета ва таркибида тамаки бор суюқликлар масаласида ҳали ечим топош осон бўлмаяпти.

"Электрон" чекувчилар армияси сафи фақат кенгаймоқда. Чилим, вейп, ароматизаторлар, электрон иситгичлар – бу барча "модадаги" мосламалар ортида сигарет ишлаб чиқарувчилар туради. Буни тушунса бўлади, бундай улкан истеъмол бозорни йўқотишни ҳеч ким хоҳламайди ва шунинг учун ёшлар орасида чекишнинг алтернатив усулларини оммалаштиришмоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда реклама ҳеч қанақасига назоратга олинмаган ва тамаки гигантлари бундан фойдаланишмоқда.

Ҳозирда Россияда "Фуқаролар соғлиғини атрофдагилирнинг тамаки тутуни таъсиридан ва тамаки истеъмол қилишнинг оқибатларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар ишлаб чиқилмоқда. Яқин келажакда таркибида никотин бўлган барча моддалар, шу жумладан снюс ва никотинни организмага етказиб берадиган электрон воситалар тамаки маҳсулотлари билан тенглаштирилиши керак.

Шу билан бирга, чекиш бўйича ўлим тўғрисидаги статистика тасалли бермайди. Дунё бўйлаб ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одам тамаки истеъмол қилиш натижасида ҳаётдан кўз юмади. Уларнинг бир миллиондан ортиғи "пассив чекувчилар".

Муаллиф Дарья Чередник, Sputnik радиоси

121
Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии

Америкаликларга Марказий Осиё ва Кавказдаги биолабораториялар нимага керак?

879
(Янгиланган 17:38 29.05.2020)
Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. РИА Новости муаллифи буни ўрганди.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik, Галия Ибрагимова. "АҚШ бутун дунё бўйлаб, шу қатори, чегараларимиз атрофида, ҳарбий биологик фаолият олиб бормоқда", - деди Сергей Лавров КХШТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида. Москва узоқ вақтдан бери қўшни давлатларнинг биологик хавфсизлиги ҳақида ҳавотирда. Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. Россия расмийларининг, айниқса, Грузиядаги Лугара номидаги марказга оид саволлари кўп. Вашингтонга буларнинг нима кераги борлиги ҳақида РИА Новости материалида ўқинг.

Қасддан чиқариб юбориш

Қозоғистонда коронавирусдан биринчи зарарланиш март ойининг бошида қайд этилди. Ҳукумат чегараларни ёпиб, фавқулодда ҳолат эълон қилди. Интернетда ушбу вирус 2016 йилда республиканинг жанубий-шарқида америкаликлар томонидан қурилган биолаборатория билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Олма-Ота Марказий реферанс-лабораторияси (ЦРЛ) Қозоғистон учун хос бўлган вируслар штаммларини ўрганишга ихтисослашган. У Қозоғистон карантин ва зооноз инфекциялари илмий маркази негизида фаолият юритади, республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади. У Пентагон ҳисобидан қурилган бўлса-да, Қозоғистон мулки ҳисобланади. АҚШ ушбу иншоот учун 108 миллион доллар ажратган.

Вашингтон буни: минтақада АҚШ ҳарбийлари жойлашгани ва тадқиқотлар номаълум вирусли инфекциялардан ҳимояланишга ёрдам беради, дея тушунтирганди.

КХШТ, МДҲ ва ШҲТ саммитларида Москва вакиллари америкаликлар ушбу лабораторияларни Россия манфаатларига қарши ишлатишлари мумкинлигини бир неча бор таъкидлашган. Аммо Қозоғистон расмийлари маҳаллий биологлар ишига ҳеч ким аралашмаслигига ишонтиришган.

"Хорижий олимларнинг иштирок этишига фақат қўшма тадқиқотлар ўтказилганда ва грант лойиҳалари амалга оширилгандагина йўл қўйилади", - деб изоҳ берган ЦРЛ.

2018 йилда Қозоғистонда менингит билан касалланишлар сони сезиларли даражада ошди ва Олма-Отада ЦРЛдан менингококк инфекция штаммининг сизиб чиқиши ҳақида гапира бошлашди. Журналистлар ва блогерлар америкаликлар қасддан вирус тарқалишига йўл қўйдилар, дея жиддий ёздилар. Шу тариқа, улар гўёки лабораторияда ишлаб чиқилган бактериологик қуролнинг самарадорлигини синаб кўрмоқчи бўлган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қандай эпидемия йўқлигига ишонтирган. "Қозоғистонда менингит билан касалланиш ҳолати 58 та, улардан 32 таси Олма-Отада. Агар нисбий кўрсаткичларни ҳисобласак, БССТ стандартларига кўра, улар жуда паст", - деди вазирлика.

Коронавирус ҳам ўхшаш тарихга эга. Ҳокимият фитнани рад этди ва ваҳима тарқатмасликка чақирди.

Фаолиятнинг ёпиқ режими

Совет даврида Арманистон ССР Микробиология институти энг йирик микробиология маркази ҳисобланган. 90-йилларда институтнинг илмий ишланмаларига АҚШ ва Буюк Британия қизиқиш билдирди. Арманистонлик мутахассислар Ғарб мамлакатларида амалиёт ўташга таклиф этилган.

2000 йилларда америкаликлар мамлакатда бир нечта биологик лабораторияларни очишга ёрдам берди. Пулларни, Қозоғистонда бўлгани каби, Пентагон ажратган. Фақат Арманистон Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси Миллий марказининг ўзига модернизация қилишга ўн миллион доллар сарфланди.

Ереван, Гюмри, Ванадзор, Мартуни ва Ижеванда қурилган илмий марказлар Кавказ минтақасига хос бўлган вирус ва штаммларни ўрганадилар.

Лабораториялар Арманистон соғлиқни сақлаш тизимининг бир қисмидир, аммо АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги бу ерга кириш ҳуқуқига эга. У ерда маҳаллий мутахассислардан ташқари, америкаликлар ҳам ишлайди.

Арманистондаги биолабораториялар ёпиқлилига Москва томонидан танқид билдиради. Шубҳаларни бартараф этиш учун ўтган йилнинг кузида бош вазир Никол Пашинян россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашга рози бўлди. Тафсилотларни келишиб олинди, аммо охиргига келиб Арманистон томони ушбу ҳужжатдан воз кечди.

Хавфли эпидемиология

2010-чи йилларда америкалик биологлар КХШТнинг яна бир аъзоси - Тожикистонга эътиборини қаратдилар. Улар юқумли касалликларнинг авж олишига олиб келиши мумкин бўлган ноқулай эпидемиологик вазиятдан хавотирда эдилар. Ғарбнинг бир нечта жамғармалари тадқиқот марказларини ташкил этиш учун маблағ ажратди.

Шундай қилиб, 2013 йилда Душанбе шаҳридаги Гастроэнтерология институти негизида биологик хавфсизлик лабораторияси очилди. Ушбу лойиҳа Хитой, Мьянма, Бангладеш ва Африкада шунга ўхшаш иншоотларни барпо этган Франциянинг Мерьё хайрия жамғармаси томонидан молиялаштирилди.

Одатда, французларга БМТ ва АҚШнинг USAID ҳалқаро ривожланиш бўйича агентлиги ёрдам берган. Инвестициялар уч миллион доллардан ошди.

2019 йилда Республика сил касаллигини назорат қилиш маркази негизида лаборатория ташкил этишди. USAID ва Пентагон ҳомий бўлди. Маҳаллий биологлар, чет эллик ҳамкасблари иштирокида Марказий Осиёга хос бўлган сил, безгак, гепатит ва ўлат каби касалликларни ўрганмоқдалар.

Ўтган йили Тожикистон шимолидаги Исфара шаҳрида яна бир иншоот очилди. У ҳақида маълумот оз, уни ҳам америкаликлар молиялаштирди.

" Марказий Осиёда коронавирусдан олдин ҳам эпидемиологик вазият яхши эмас эди. Минтақага гепатит, ўлат, сил касаллиги хосдир, шунинг учун янги биолаборатория зарур. Уларга маблағ керак. Чет эл ёрдамисиз эплай олмаймиз",- деб тушунтирди РИА Новости-га Душанбе шаҳридаги Сиёсий тадқиқотлар маркази директори Абдуғани Мамадазимов.

Тожик мутахассиси америкаликлар фаолиятида шубҳали нарсани кўрмайди. "Шунчаки улар доим биринчи бўлиб эътибор беради. Агар коронавирусдан кейин Россия, Хитой ёки ЕИ минтақага вирусларга қарши курашда фаол ёрдам бера бошласа, республика ҳукумати буни қўллаб-қувватлайди", - дейди эксперт.

Грузия патогени

Грузия КХШТга аъзо эмас, лекин Россия билан чегарадош ва Кавказда муҳим рол ўйнайди. Москва Ричард Лугар жамоат соғлиғини сақлаш тадқиқот марказидан хавотирда. Россия ҳукумати Тбилиси яқинидаги биолаборатория америкаликларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият юритади деб ҳисоблайди.

Шубҳалар бекордан-бекор пайдо бўлмайди. 2018 йил сентябр ойида Грузия давлат хавфсизлиги собиқ вазири Игорь Гиоргадзе лабораторияда одамлар устидан эксперимент ўтказишлари мумкинлигини маълум қилиб Лугар марказида даволанаётган ўнлаб одамлар вафот этганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этди. Шу билан бирга, у ерда Пентагоннинг буюртмаларини бажарадиган Американинг учта - CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий фирмалари биологлари ишлаган.

Гиоргадзе лабораторияда бактериологик ҳимоянинг юқори даражасида эканлигига эътибор қаратди. Бундан ташқари, марказда "зарарли моддалар сочиш ускуналари ва биологик фаол материал билан тўлдирилган ўқ-дорилар" мавжуд. "Мақсади жамиятни ҳимоя қилиш бўлган ташкилотга бу каби нарсаларни нима кераги бор?" - деб ҳайрон бўлди собиқ вазир.

Москвада буни эшитишди. ТИВнинг қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш масалалари департаменти бошлиғи Владимир Ермаков Россия ўз чегаралари яқинида америка биологик тажрибаларига тоқат қилмаслигини маълум қилди.

Пентагонда Гиоргадзенинг айбловлари бемаънилик деб аталди. Тбилиси лабораторияни тинч ишланмалар билан шуғулланаётганига ва одамлар устида тажриба ўтказилиши ҳақида гап бўлмаганлигини таъкидлади. Грузия расмийлари Лугар марказига россиялик мутахассислар ташриф буюришига қарши эмас эди. Аммо бу режалар ўтган йилги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги инқироз туфайли барбод бўлди.

"Грузия ҳеч қачон физик-кимёвий биология соҳасидаги тадқиқотлар билан қизиқмаган. Ва ушбу лабораторияда ходимларнинг ҳимояси юқори биологик даражада эканлиги кўплаб саволларни келтириб чиқаради. Бу каби оғир патогенлар билан шуғулланиш нима учун керак?" - дейди РИА Новости билан суҳбатда биология фанлари доктори, Сибир федерал университети профессори Николай Сетков.

Вектор вирусология марказининг илмий ишлар бўйича бош директор ўринбосари Александр Агафоновнинг таъкидлашича "Лугар марказида биологик қуроллар ва уларни етказиб бериш воситаларини иўлаб чиқилиш тўғрисида тўғридан-тўғри маълумотлар ёпиқланган".

"Аммо CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий компанияларининг иштироки ва контракт мажбуриятлари тўғрисида маълумот, масалан, Сибир куйдиргиси, туляремия ва Қрим-Конго геморрагик безгаги вирусининг хавфли бактериялари бўйича тадқиқотлар - эътиборсиз қолмаслиги керак", - дея таъкидлайди мутахассис.

Агентлик томонидан сўралган экспертлар постсовет давлатлари ташқи ёрдамдан умид қилиб, эпидемиологик вазият устидан назоратни бой бериб қўйиши мумкин деган тўхтамга келишди. Ва бу ўта жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Устига-устак, пандемия даврида ушбу лабораторияларга янада кўпроқ эҳтиёткорлик билан қарала бошланди, натижада ушбу тузилмаларни янада очиқроқ қилишга яхши асос бор.

879

Ўзбекистонда коронавирус: сўнгги хабарлар

688
(Янгиланган 22:58 01.06.2020)
Бугуннинг ўзида 22 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 859 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 50 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 673 нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 22 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 2 859 нафар.

Айни пайтда 799 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Аҳволи оғир —  8 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

Бозордаги янги ҳолат

“Ўрикзор"даги яна бир сотувчи ва Юнусободдаги дўкон сотувчиси, уларнинг оила аъзоларида коронавирус аниқланган. Жумладан, "Ўрикзор" савдо мажмуасида дўкон сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, сотиш учун маҳсулотларни ушбу савдо мажмуасидан олиб, Юнусобод туманида жойлашган дўконида фаолият кўрсатувчи сотувчи ва унинг турмуш ўртоғида ҳам  коронавирус тасдиқланган.

Хорижий давлатлардан ёрдам

Хитой Ўзбекистонга навбатдаги умумий оғирлиги 21,5 тоннадан (тиббий комбинезонлар, КН95 ниқоблари ва қўлқоплар) иборат бўлган инсонпарварлик ёрдамини юборди.  

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан жалб этилган 97 минг 240 доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб боради.

Ёрдам рўйхатидан замонавий шприцли насослар, 15 минг қадоқда антисептик воситалар, 12 дона тиббий кровать ва автоматик механизмга эга бўлган кўп функцияли кўрпалар жой олган.

Стикерсиз ҳаракатланиш

Бугундан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудуди бўйлаб стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади. 

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) рухсат берилади.

Фуқаролар автотранспортда иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши керак.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,9 миллиондан ошди, 367 минг киши вафот этди.

688