Агитационный плакат за общероссийское голосование по поправкам в Конституции в Новосибирске

Гейларга қарши нормалар учун ким бизни уялтирмоқда?

2392
(Янгиланган 15:34 04.06.2020)
"Жирканч ролик", "разил манипуляция", "ксенофобия" ва "адоват қўзғаш" — икки кун олдин YouTube да пайдо бўлган ва Конституцияга киритилаётган тузатишларга бағишланган ташвиқот ролигига худди шундай характеристикалар берилмоқда. Бизда кимни ва қай тарзда ҳафа қилишмоқда?

Петр Акопов

"Жирканч ролик", "разил манипуляция", "ксенофобия" ва "адоват қўзғаш" — икки кун олдин YouTube да пайдо бўлган ва Конституцияга киритилаётган тузатишларга бағишланган ташвиқот ролигига худди шундай характеристикалар берилмоқда. Бизда кимни ва қай тарзда ҳафа қилишмоқда?

Албатта, гап бу ерда ранжитилаётган гейлар, тўғрироғи, ЛГБТ-ҳамжамияти ҳақида. Бу жамиятнинг вакиллари, худди "прогрессив жамоаси" сингари Конституциянинг никоҳнинг - эркак ва аёл иттифоқи сифатида мустаҳкамлаб қўйилиши белгиланган 72-моддасига бағишланган тузатишлардан қаттиқ ранжиган.

Қисқа видеороликда "Келажак гўзал Россияси" - 2035 йил кўрсатилган. Болалар уйи ходимаси  қувончли воқеа - болалар уйи тарбияланувчисининг асраб олинишини телефонга видеога олаётган бўлади. Петя исмли болакайни олиб кетиш учун отаси келган бўлади, аммо ҳамма кўчага чиққач боланинг онаси ўрнига "иккинчи рақамли ота-она", яъни яна бир эркак келганини, Петянинг ота-онаси гейлар эканлиги маълум бўлади. Болалар уйи ишчилари таажжубда қолишади, бола ҳам ҳайрон, аммо унга қизлар кўйлагини совға қилиб, машинага ўтқазишади. Ролик шиори — "Шундай Россияни танлайсанми? Мамлакат келажагини ҳал эт, Конституцияга киритиладиган тузатишлар учун овоз бер".

Албатта, дид борасида баҳслашиш бефойда - бу ерда болаларга мажбуран сингдирилаётган жинсни ўзгартириш масаласига урғу бериш керакмиди-йўқми, бу ҳам музокарали. Ахир бу америка муаммосику, бизнинг эмас, Анжелина Жоли улар юртида ақлдан озмоқда, бизда эмас. Аммо буларнинг барчаси иккинчи даражали - ролик шундоқ ҳам гомофобларни қаттиқ ҳафа қилди.

Ишонмайсизми? "Московский комсомолец" ёлғон тарқатмайди-ку, нашр ўз мақоласининг кириш қисмидаёқ "Роликни ҳатто гомофоблар қаттиқ қоралади", дея ёзган. Ва видео остида қолдирилган изоҳлардан иқтибослар келтирган - уларнинг барчаси бирдек қораловчи ва нафрат мазмунида. Бу ерда: "бола етимхонада вояга етса яхши бўлармиди", "миллионлаб болалар улғаяётган отасиз оилалар-чи, улар ҳам бир жинсли оилаларга кирадими?" деган мазмундаги гей-лоббистлар далиллари ҳам келтириб ўтилган. "Гомофоб"лар бу ерда гейлар аҳмоқ сифатида кўрсатилгани ва Конституциянинг бунга нима алоқаси борлигига эътироз билдиришган.

"Профессионал гейлар", яъни ЛГБТ-ҳамжамиятлари ҳимоячилари ҳам табиийки, муносабат билдирганлар — изоҳларнинг бирида "гомофоб ва ксенофоб риторикадан фойдаланишни номаъбул деб ҳисоблашларини" маълум қилишган ва бу ролик намойишини таъқиқлаш ҳамда уни YouTubeдан ўчиришга эришишларини айтишган.

Ҳамжамият аъзолари "Ижтимоий жиҳатдан ЛГБТ гуруҳига мансублиги жиҳатдан бир гуруҳ шахсларга нисбатан нафрат ва душманлик кайфиятини уйғотиш" прокуратурага ариза ёзганлар. Худди шундай мурожаатнома бизнес ОАВ редакцияси томонидан ҳам йўлланган, Давлат думаси депутатларидан бири эса тезкор равишда Бош прокуратурага сўровни қайта йўллаган.

Яъни органлар роликда "авж олдириш" элементларини топишни ва уни таъқиқлашни сўрамоқда. Буларнинг барчаси шундоқ ҳам дискриминация қилинаётган секс-камчиликларга оғриқ етказмаслик учун қилинмоқда: аввалига вояга етмаганлар ўртасида ташвиқотни ман этишган эди, энди эса Конституция учун агитация қилиб, улар билан одамларни қўрқитишмоқда.

Роликда нафратни қўзғашни кўриш учун ноанъанавий онгга эга бўлиш керак — аммо бу ерда гап бир гуруҳ ноанъанавий ориентацияга эга шахслар ҳақида бормоқда-ку, улардан ниманиям кутиш мумкин? Ахир роликда ЛГБТга туҳмат ё бўҳтон борми? Йўқ - роликда бу ҳақда муболаға тарзида ёки пародия шаклида айтилган, деб ҳам бўлмайди. У ерда 2035 йил - яъни келажак ҳақида гап бормоқда. Бу гипотетик келажакни бугун - аллақачон бир жинсли никоҳларни легаллаштириш йўлидан кетган Ғарбда кўриш мумкин. Нима у ерда болаларни бир жинчли жуфтликларга бермайдиларми? Ёки ҳозирча улар сони кам ва ҳар бир оила шундай мақомга эга эмасми? Шундай экан, нима, биз бу жараён ўзининг мантиқий якунига етишини ва биз шундай кейин минимал чекловларни қабул қилишни кутиб яшаймизми?

Ҳа, минимал — чунки Конституцияда оиланинг эркак ва аёл иттифоқи сифатида мустаҳкамлаб қўйилиши фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ва худди шу тарзда биздаги кўпчилик бир жинсли жуфтликлар бола асраб олиш имкониятига эга бўлишига қарши чиқмоқда (улар бизда таъқиқланмаган - шунчаки юридик жиҳатдан оила ҳуқуқини ололмайди). Бу халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб билдирган позициясидир — бу позицияни ёқтирмайдиганлар унга қандай даъво билдира оладилар?

Бағрикенгликка чақиришадими? "Сабрли бўлингизлар, сизларга нима, барибир ҳаммаси шунга келади, барибир, асосийси одам яхши бўлсин". Йўқ, бу иш бермайди — ҳалқимиз аҳмоқмас, маънан соғлом ва рус тарихи ўз поёнига етишини истамайди.

Давлатга нисбатан "ксенофоблар" тушунчасини ишлатадими?  Бу ҳам иш бермайди— "бошқаларга" нафрат йўқ чунки, шунчаки халқимиз уларга ўхшашни хоҳламайди, халқ ўз орасида "ноанъанавийлик" урфга киришини истамайди. Ҳа, ноаънавий ориентация асос ва анъаналар, ахлоқ ва эътиқод, хотира ва бирдамлик ювилиб кетган жойда кўпаяди. Шундай экан бу заҳарга қарши восита"урфдаги" нарсани таъқиқлашда эмас, балки бу ўз асосларини мустаҳкамлашда. Аммо бу ерда таъқиқлар ва чекловларсиз бўлмайди — чунки биз бугун ўша Штатларда бир неча ўн йилликлар ичида ЛГБТга бўлган мода ёшлар орасида улар вакиллари бир неча марта ошишига олиб келд.

Конституцияга киритилаётган тузатишлар ўз-ўзидан ҳеч нарсани кафолатламайди, улар фақат жамият ва ҳокимият яхшилик ва ёвузлик ҳақидаги фикрларда бирлашгандагина, нима яхшию, нима ёмонлигида бир тўхтамга кела олсагина ишлайди.

Акс ҳолда Франциядаги каби ҳолат юзага келади: Париж кўчаларига бир жинсли никоҳларни қонунийлаштиришга ва бундайларга болаларни асраб олишларига қарши ярим миллион намойишчилар чиқсаю, аммо ҳукумат барибир тегишли қонунни қабул қилса.

Рус цивилизацияси ҳеч кимга ўз қадриятларини тиқиштирмайди. Бошқа халқлар ўз бошини деворга уриб ёришни ва шу тарзда ҳалок бўлишни, мигрантлар орасида ботиб кетишни, оила ва ахлоқдан воз кечишни ва яна аллақандай тарзда ўз мавжудлигини тўхтатишни хоҳлашадими - бунинг учун улар тўлиқ тарихий ҳуқуқга эга. Биз ҳам ўз навбатида ўз қадриятларимизни, блогер Варламов ёзганидек, "мавжуд бидъатлар туфайли бошқа одамларга бахт бермаяпсизлар" сингари манипулятив танбеҳларга учмаган ҳолда ҳимоя қилишга, тўлақонли ҳаққимиз бор.

Ҳаммаси аксинча - халқ унга тиқиштирилаётган бахт ҳақидаги тасаввурлардан воз кечишга тўлиқ ҳақли (акс ҳолда у қандай халқ экан) ва бу унинг мажбурияти ҳамдир. Шу жумладан, у ўз принципларини Асосий қонунда мустаҳкамлаб қўйиш ҳуқуқига ҳам эга.

2392
Протесты в Беларуси после выборов

"Айбдорни топишди: Польша Беларусдаги протестларда "Москва қўлини" кўрди

1125
(Янгиланган 17:07 13.08.2020)
Польша Беларусда юз бераётган ҳодисалар туфайли Россияга қарши санкциялар киритилишини талаб қилди. Sputnik радиоси эфирида МДҲ мамлакатлари институти Беларусь бўлими катта илмий ходими Юрий Баранчик ушбу таклиф билан польшалик сиёсатчилар ўзларини фош қилганини айтди

Польшада Беларусда президент сайловларидан кейин тинмаётган норозилик намойишлари туфайли Россияга қарши санкциялар киритиш таклиф қилинди. Ушбу ташаббус мамлакатнинг Европа парламенти депутати Яцек Сариуш-Вольский томонидан илгари сурилди.

Сал олдин ЕИ томонидан Беларусда содир бўлаётган воқеалар муносабати билан Минскка қарши санкциялар қўллаш имконини кўриб чиқиш ҳақида фикрлар билдирилган эди.

"Европа Иттифоқи амалга ошириши мумкин бўлган ишни Польша таклиф қилиши мумкин эди, – бу санкцияларни Беларусга эмас, Россияга йўналтириш таклифи. Чунки бу қўлни эмас, қилични жазолашга ўхшаяпти. Агар Россия аралашуви ва ҳатто аннексияси ролини нейтраллаштирсак, фикримча, беларуслар демократия қуриш масаласини ўзлари эплайдилар", деб баёнот қилган Сариуш-Вольский Польша радиоси эфирида.

У шунингдек, Беларусдаги ҳодисаларга Европа Иттифоқи унчалик кескин муносабат билдирмаганидан таассуфдалигини айтган.

"Агар Европа Иттифоқида ҳокимиятга эга бўлганлар қайсидир маънода бу Россия таъсиридаги ҳудуд, дея Беларусдаги демократик ҳаракатларни, қўллаб-қувватлашдан устун қўймаганида эди, Беларусда юз бераётган ҳодисаларга муносабат мутлақо бошқача бўларди", - деган депутат.

Унинг фикрича, Европа Иттифоқининг Беларусдаги воқеаларга муносабати "етарли эмас, маълум маънода шармандали ва кутилган даражада дадил эмас".

Сариуш-Вольский билдирган фикрларни Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак қўллаб-қувватлаган. Блашчак Беларусдаги воқеалар Германияни "Шимолий оқим-2" газ қувури қурилишига бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишга ундашини истамоқда.

"Умид қиламанки, Россия билан бизнес озод дунё манфаатларига мос келмаслигини улар яна бир марта ўйлаб кўради, айниқса, Германия", – деб баёнот қилган Блашчак.

Sputnik радиоси эфирида МДҲ мамлакатлари институти Беларус бўлими катта илмий ходими Юрий Баранчик польшалик сиёсатчилар ушбу таклиф билан Беларусдаги оммавий тартибсизликлар ортида аслида ким турганини фош қилишганини айтди.

"Ушбу таклиф - жиноятчи ўз ҳаракатлари ўзини тутиб бериши туркумидан бўлади. Ахир, Беларусдаги протестлар Ғарб, хусусан Польша томонидан уюштирилгани аллақачон аён. Агар Беларус президентлигига номзод бўлолган ва бўлолмаган шахсларнинг қаерга қочаётганига эътибор берадиган бўлсак, улар Ғарбга кетаётганини кўриш мумкин. (Светлана) Тихановская, мисол учун, Литвага кетди. Буларнинг ҳаммасини Польша мувофиқлаштирмоқда. Варшавада жойлашган Nexta канали жуда катта ахборот фаолиятини амалга оширмоқда. Бунинг учун махсус тайёргарликдан ўтган, контентни яхши тушунадиган ва уни тарқатиш услубларини биладиган катта жамоа зарур. Шундай қилиб, кимнинг телпаги ёнаётгани аён", - деди Юрий Баранчик.

Беларусьда 9 августда бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги раҳбар Александр Лукашенко ғолиб бўлгач, бутун мамлакат бўйлаб кўп сонли норозилик намойишлари бошланди. МСК маълумотларига кўра, Лукашенко 80,08 фоиз овоз олган. Якшанба кунидан бери норозилик акциялари давом этмоқда, аммо кучишлатар идоралар томонидан улар қатъиян бостирилмоқда.    

1125
Денежные купюры: евро и доллары

Эксперт Ўзбекистондан валюта олиб чиқишнинг янги лимити ҳақида: буни олқишлаш керак

159
МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

159

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

180
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

180