Қаҳрамон-итлар: тўрт оёқли дўстларнинг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида

560
(Янгиланган 10:08 24.06.2020)
Итлар аскарлар билан бирга оч қолишган, хандақларда совуқ еган, танклар остига ўзини отиб, душман поездларини портлатган. Ҳайвонлар одамлар билан бир қаторда тиришқоқлик, жасорат ва қаҳрамонлик намойиш этиб, Ғалаба кунини яқинлаштирган.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Улуғ Ватан уруши фронтларида кечган жангларда аввал Қизил, кейин Совет Армияси таркибидаги ҳарбий қисмларда 70 мингга яқин итлар қатнашган. Улар аскарлар билан бирга оч қолишган, хандақларда совуқ еган ва ҳўл бўлган, танклар остига ўзини ташлаб, душман поездларини портлатган. Ҳайвонлар одамлар билан бир қаторда тиришқоқлик, жасорат ва қаҳрамонлик намойиш этиб, Ғалаба кунини яқинлаштирганлар.

Фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган итлар ҳақида РИА Новости нашрига Россия кинология федерацияси (РКФ)да ҳикоя қилишди.

"Улуғ Ватан урушида итлар жасорат ва садоқат намоён этиб, одамларга бундайин мушкул пайтларда ёрдам бериб, аскарларнинг ишончли йўлдошларига айландилар. Қарийб 70 минг тўрт оёқли жангчилар Ватанимизни душманлардан ҳимоя қилди. Ҳайвонлар турли хил ишларни бажарардилар: улар миналарни қидирар, ярадорларга ёрдам беришар, алоқачи ва сапёрлар сифатида хизмат қилишар, баъзилари муҳим хабарлар ва ўқ-дориларни жанговар ҳаракатларнинг қоқ марказига етказиб берардилар. Бу итларнинг барчаси Улуғ Ватан урушининг чинакам қаҳрамонлари", - деди РКФ президенти Владимир Голубев РИА Новости билан кечган суҳбатда.

Уруш йилларида барча ҳарбий фронтларда 17та миначи-итлар батальони, 14та зирҳли техникаларни қирувчи-итлар отрядлари, 37та аравага қўшиладиган-итлар батальонлари, иккита махсус отряд ва тўртта алоқачи отрядлар ўқитилди ва шакллантирилди. Санитар-итлар ярадорларга медицина-сумкасини олиб келиб, уларни ўлимдан қутқарардилар.

Алоқачи-итлар уруш йилларида 200 мингдан ортиқ хабарларни етказдилар ва саккиз минг километрдан ортиқ телефон симларини узатдилар, мина изловчи итлар 15 153 километр ҳарбий йўлларни текширдилар. Итлар нафақат инсонлар ҳаётини сақлаб қолишар, балки ўз ҳаётини ҳам қурбон қилардилар. "Камиказе" итлари душманнинг 300 дан ортиқ зирҳли техникасини портлатдилар. Биринчи танк ит томонидан уруш бошланганидан бир ой ўтгач - 1941 йилнинг 27 июлида Рогачёв яқинида портлатилган.

Сапёр-ит

РКФда айтишларича, энг машҳур тўрт оёқли сапёр - Жолбарс бўлган. "Мина-қидирув хизматининг ҳақиқий профессионали", - дея таъриф беришади унга кинологлар.

Ит Чехословакия, Австрия, Руминия ва Венгрия ҳудудида 7 468та мина ва 150дан ортиқ снарядларни аниқлашга муваффақ бўлган. У Прагадаги қасрлар, Вена соборлари ва Дунай устидаги саройларни миналардан тозалашда иштирок этган.

"Ажойиб ҳид олиш хусусияти ва сезгирлиги туфайли сапёр овчаркалар Каневадаги Тарас Шевченко қабрида ва Киевдаги Владимир соборида миналарни зарарсизлантирдилар. 1945 йил 21 мартда Жолбарс "Жанговар хизматлари учун" медали билан тақдирланди, дейди РКФ вакили. 1945 йилнинг 24 июнида у Қизил майдондаги параднинг фахрий иштирокчисига айланди. Уруш охирида олинган жароҳатлар туфайли ит мустақил марш қила олмасди. Оёқлари бинтланган қаҳрамон-итни ўша пайтда мамлакатнинг бош кинологи, 37-сонли мина изловчилар алоҳида муҳандислик-батальони қўмондони, майор Александр Мазовер кўтариб борди.

Яна бир саппер ит - Cоллиэ Диcк. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида у Сталинград, Лисичанск, Прага ва бошқа шаҳарларни тозалашда қатнашган 12 мингдан ортиқ миналарни кашф этди. Энг машҳур жасорат - бу Павловск саройининг нажотидир. "Мукофот варақаларига ёзиб қўйилгандек" портлашдан бир соат олдин мен пойдеворга 2500 килограмм вақтли бомба топдим ", деди РКФ.

Павловск саройининг халоскори

Сапёр итларнинг яна бири - Дик лақабли колли. Улуғ Ватан уруши вақтида у Сталинград, Лисичанск, Прага ва бошқа шаҳарларни миналардан тозалашда иштирок этар экан, 12 мингдан ортиқ миналарни аниқлаган. Энг машҳур жасорати эса - Павловск саройининг қутқарилишидир. "Мукофот варақаларига ёзилишича портлашдан бир соат олдин фундамент остига кўмилган соат механизмли 2500 килограмм оғирликдаги бомбани аниқлаган", - дея ҳикоя қилиди РКФда.

Ғалабадан сўнг мина изловчи-қаҳрамон ўз эгасига қайтган ва олган кўплаб жароҳатларига қарамай, итлар кўргазмаларида бир неча борнг бир неча бор ғолиби бўлди. Ит узоқ умр кўрган ва ҳарбий шараф билан дафн этилган.

Биринчи диверсант-ит

Дина – Қизил Армиядаги биринчи диверсант-ит. У Беларусдаги "рельс" урушида иштирок этган. "Дина яқинлашиб келаётган немис ҳарбий эшелони олдига сакраб чиқар, зарядни юкни улоқтирар, тишлари ёрдамида олов олдирувчи капсюладан чекани тишлаб, юлиб олар, қирғоқдан тойиб тушар ва ўрмонга қараб югурарди", - дея ҳикоя қилишди кинологлар.

Муваффақиятли бажарилган топшириқлар туфайли душманнинг 10 та вагони йўқ қилинди ва темир йўлнинг кўп қисми ишдан чиқарилди. Кейинчалик, овчарка Дина икки марта Полоцк шаҳрининг миналардан тозаланишида иштирок этди. Германия госпиталларидан бирида ўтказилган операцияларнинг бирида ит матрасда яширилган "сюрприз-мина"ни топишга муваффақ бўлди.

Санитар-итлар

Аравага қўшилган итлар уруш давомида жанг майдонидан 650 мингдан ортиқ жароҳатланганларни олиб чиққанлар, шунингдек, улкан ҳажмда ўқ-дорилар, амунициялар, ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берганлар.

"Жанг майдонида ярадорларни қидириб ва ​​уларга ёрдам кўрсатган санитар-итларни аскарлар муносиб равишда "паҳмоқ фаришталар", дея атардилар. Улар ҳарбий санитарлар етиб бора олмайдиган жанг ҳудудларидан ярадорларни олиб чиқар, олган жароҳатларини ўзлари боғлай оладиган жангчиларга дори-дармонларни етказиб берар, биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дорилар солинган кичикроқ рюкзакларни ўзларига ортиб юрар эдилар", - дея ҳикоя қилишди РКФда.

Шу тарзда, Бобик лақабли лайка ўзининг йўл бошловчиси Дмитрий Торохов билан 1 580 та ярадорларга ёрдам берган, яна бир ит - Мухтор эса - 400га яқин жангчиларга, шу жумладан, ўзининг йўл бошчиси бомба портлашидан сўнг контузия олган ефрейтор Зоринга ёрдам берган.

Бульба ва Рекс алоқада

Бульба лақабли ит фронтда алоқачи бўлиб ишлаган. Уруш вақтида у бир ярим мингга яқин хат-хабарларни манзилга етказган, юзлаб километр кабелларни ётқизган. Аммо ҳужжатлар ўрнига аскарлар учун жанг майдонларига ўқ-дорилар етказиб берган вақтлари ҳам бўлган. "Ноябрь ойининг изғирин кунларида Рекс қирғоқнинг бир томонидан иккинчи томонига муҳим ҳужжатларни етказиб бериш учун уч марта Днепрни сузиб ўтган эди. Фронт давридаги биографияси вақтида Рекс бир неча бор жароҳатланган, аммо ҳар сафар сафга қайтган", - дея ҳикоя қилишди кинологлар.

Тўрт оёқли "Штирлиц"

Туман лақабли афсонавий разведкачи-ит совет развед-отряди таркибида душман орқа томонида ҳаракат қилган. У ҳеч бир сассиз постда турган аскарни чалиб ағдаришни ва орқадан ҳалокатли тишлашни амалга ошира оларди.

Разведкачилардан яна бири – Жек. У ўзининг йўлбошчиси ефрейтор Новелла Кисагулов билан бутун урушни босиб ўтган. Улар биргаликда 12 марта немислар фронтининг орқа томонидан ҳаракатларга чиққанлар. Улар биргаликда тезкор ва муҳим маълумотларга эга бўлган 20 дан ортиқ душман офицерларини қўлга олишган. Кунларнинг бирида Жек ефрейторга Глогауда - гитлерчиларнинг энг муҳим таянч пункти саналган қадимий Ордер қалъасида ўта қимматли ҳарбий хизматчини асир олишга ёрдам берган.

560
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Ишсиз россияликлар мигрантларни меҳнат бозоридан сиқиб чиқара оладими?

566
(Янгиланган 16:21 27.10.2020)
Москвада қайси соҳаларда Россиянинг бошқа минтақаларидан келган фуқаролар ишга қабул қилинмоқда ва улар меҳнат мигрантлари билан рақобатлаша олишадими? Батафсил Sputnik мақоласида.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ёз ойида Россияда ишсизлик даражаси 6,3 фоизни ташкил этди. Бу 2019 йилнинг мос даврига қараганда 1,9 фоизга кўпроқ. РИА Новостининг 26 октябрь куни эълон қилган тадқиқот маълумотлари шундан дарак бермоқда.

85 та субъектнинг 82 тасида ишсизлик ўсиши қайд этилган. Шу билан бирга Москва ишга жойлашиш учун жозибадорлигича қолмоқда.

Sputnik Москвада қайси соҳаларда Россиянинг бошқа минтақаларидан келган фуқаролар ишга қабул қилаётгани ва улар меҳнат мигрантлари билан рақобатлаша олиш ёки олишмаслигини ўрганди.

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чеклов чоралари россияликлар ўртасида ишсизликнинг ошишига олиб келди. Қолаверса, чегараларнинг ёпилиши қўшни мамлакатлардан меҳнат ресурсларининг қисқаришига сабаб бўлди.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2020 йил январь ойидан май ойига қадар Россияда чет эл фуқароларига 585 018 та меҳнат патенти берилган. 2019 йилда худди шу давр оралиғида 841 929 та патент берилган эди.

Қурилишлар

“Бу баҳорда анъанавий равишда Подмосковьега келадиган мигрантлар ўрнини ўзларига иш тополмаган Россиянинг бошқа минтақаларидан келган россияликлар эгаллашди. Бироқ шу билан бирга уларга хорижлик ишчиларга қараганда кўпроқ ҳақ тўланди. Ҳақ тўлашни оширишга юзага келган ишчи кучи тақчиллиги сабаб бўлди”, - деди Россиянинг “Строительство” (“Қурилиш”) ахборот агентлиги бош муҳаррири Александр Гусев.

Экспертнинг сўзларига кўра, қурилишдаги меҳнатлари учун россияликлар мигрантларга қараганда ўртача 30 фоиз кўпроқ ҳақ олишмоқда.

Хорижлик ишчилар етишмаслиги ҳақидаги хабарни Москва минтақасидаги йирик қурувчи компаниялар ҳам тасдиқлади.

“Чегаралар ёпилишига келсак, табиийки, бу одамлар, сифатли ишчи кучи етишмаслигига таъсир кўрсатади. Натижада қурилиш объектлари битказилиш суръатига таъсир кўрсатиши мумкин. Пудратчилар Россия минтақалари бўйлаб ишчиларни тўплашга уринмоқда, лекин, афсуски, бу етарли эмас ва муаммо бугунги кунда ҳал этилмасдан қолмоқда”, - деди Sputnik нашрига “Инград” КГ вице-президенти Григорий Звенигородский.

ФСК йирик қурилиш компанияси матбуот хизмати ҳам соҳада кадрлар етишмаслигини тасдиқлади.

“Бизда чегаралар ёпилишига қадар ҳам қурилишда кўплаб Россия фуқаролари ишларди. Чегаралар ёпилиши сабаб, албатта, уларнинг сони ошди. Ҳозир асосан Россия минтақаларидан қурилиш бригадаларини жалб қилмоқдамиз. Қурилиш соҳасида кадрлар етишмаслигини сезяпмиз”, - дея маълум қилди компания вакили.

Такси

Пойтахтда такси ҳайдовчилари ҳақиқатдан ҳам етишмайди, лекин мигрантларни россиялик ҳайдовчилар билан алмаштириш бу соҳада жиддий олдинга силжиш рўй бериши даргумон. “Форум такси” жамоатчилик ҳаракати раиси Олег Амосов шундай фикрни билдирди.

“Коронавируснинг биринчи тўлқини вақтида Россия минтақаларида ва мегаполисларида такси хизматига бўлган талабнинг қулаши 70-80 фоизга етарди. Ёз ойида бироз яхшиланиш кузатилди. Бир ой илгари такси ҳайдовчиларининг пул топиши яхши эди. Агрегаторлар ҳайдовчилар етишмаётгани ҳақида гапира бошлашди. Лекин ҳозир, иккинчи тўлқин билан буюртмалар сони камайиши қайд этилди. Ҳозирда пойтахт офисларининг 30 фоиз ходимлари масофавий ишлашга жўнатиб юборилган. Табиийки, улар ишга бориб келишмайди”, - дея тушунтирди Амосов.

Москванинг “Best” таксопарки ҳам бошқа мамлакатдан келган ҳайдовчилар сони қисқаргани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Ҳозирда Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусдан келадиган чет эллик ҳайдовчилар сони камайди. Коронавирус туфайли сафарлар ҳам камаймоқда, етарлича буюртмага эга бўлмасдан автомобиль учун ижара тўлашнинг нафи йўқ. Москвалик ҳайдовчилардан умид қилиш қийин. Улар гоҳ келиб, гоҳ кетишади”, - дея маълум қилди компания вакили.

Дмитрий Полетаев
© Foto : Из личного архива Дмитрия Полетаева

Бошқа соҳалар

Умумий овқатланиш соҳасига россияликларнинг ёғилиб келиши кутилмаяпти. Бу ҳақда Sputnik агентлигига Рестораторлар, отельерлар федерацияси президенти Игорь Бухаров маълум қилди.

“Қатор умумий овқатланиш муассалари ҳозир зўрға ишлаяпти, шунинг учун ишчилар кўп керак эмас. Россияликлар ошпаз, қандолатчи бўлиб ишлашни исташмайди. Бу оғир иш. Пул уларни қониқтириши мумкин. Лекин бу қадар иш ҳақига бошқа, енгилроқ ишни топиш мумкин”, - дейди Бухаров.

“Чайхона №1” ресторанлар тармоғи ўтган йилга қараганда ишчи олишда ўзгаришлар йўқлигини маълум қилди.

Бир марталик ишларда пул ишлашни хоҳлаётган Россиянинг бошқа минтақалари аҳолиси сони ошмоқда. Бу ҳақда “YouDo” сервиси асосчиларидан бири Денис Кутергин маълум қилди.

“Тўртинчи чоракда ўсиш суръати кузатилмоқда. Биринчи тўлқиндан кейин жуда кўп ишчилар кетиб қолди, ёзда Москвада ишчилар етишмаслиги юзага келди. Барча секторларда. Ҳозир ҳар ҳафта Россиянинг бошқа вилоятларидан келаётганлар ҳисоби 5-10 фоизга ўсиш бўлмоқда”, - дея тушунтирди Sputnik суҳбатдоши.

Элтиб бериш (курьерлик) соҳасида коронавирус пандемияси вақтида ўсиш қайд этилди. “Delivery Club” сервиси матбуот хизматининг Sputnik агентлигига маълум қилишича, ҳар ҳафта курьер бўлиб ишлашни хоҳловчилардан келиб тушаётган аризалар сони тахминан 17 фоизга ошгани кузатилмоқда. Аммо улар хоҳловчиларнинг фуқаролиги ҳақидаги саволга жавоб беришга қийналишди.

Москва ва Москва вилоятида элтиб бериш хизматини амалга оширувчи “Dostavista” хизмати вакили пандемия вақтида курьер бўлиб ишлашни хоҳловчилар сони ошганини маълум қилди. Шу билан бирга россияликлар ҳисобига.

“Компаниямиз билан ҳамкорлик қилувчи курьерлар орасида Москва ва Подмосковье аҳолиси ҳамиша бор эди. Баҳордаги ўзини ўзи яккалаш даврида хизматимиз билан ҳамкорлик қилувчилар сони анча кўпайди, чунки айримлар доимий даромад манбаидан маҳрум бўлди. Биз эса курьерларга нафақат доимий даромад, балки Москва бўйлаб ҳаракатланишни тақдим этдик”, - деди маълум қилди компания вакили.

Меҳнат мигрантларини ўрнини тўлиқ россиялик кадрлар билан тўлдириш ҳақида гап кетмаяпти. Бунга иқтисод фанлари доктори, РАНХиГС  профессори Александр Шербаковнинг ишончи комил.

“Одатда мигрантларга иш берувчилар ижтимоий тўловларни тўламайди. Қолаверса, уларнинг меҳнати россияликларга қараганда арзонга тушади. Россия аҳолиси бунинг барчасига рози ҳам бўлавермайди, чунки кам иш ҳақи уларнинг талабларини қондира олмайди. Мигрантлар ютиб чиқадиган унчалик тўғри бўлмаган рақобат юзага келади. Чегаралар ёпилиши ва эпидемиологик хавфсизлик чоралари яқин келажакда жиддий ўзгаришларга олиб келиши даргумон, зеро COVID-19 билан боғлиқ чекловлар бир кун келиб юмшатилади. Ҳаммаси жойига тушади”, - дея аниқлик киритди мутахассис.

566

АҚШ президент сайловларида ким ғолиб бўлади Анатолий Вассерман жавоб берди

536
АҚШдаги президент сайловларигача бир ҳафтадан сал ошиқ муддат қолмоқда, аммо президент пойгасининг аниқ фаворити ҳамон аниқлангани йўқ. Ушбу қутқу қандай ечим топади? Сиёсий маслаҳатчи, публицист Анатолий Вассерман бу борада ўз прогнози билан ўртоқлашди

Ким ғалаба қозониши ҳақида аниқ жавоб бериш мумкин эмас, "бу борада аниқ ишончлиликдан кўра, умид кўпроқ", деди нашр суҳбатдоши.

"Мен Байдендан кўра, Трампнинг сиёсий линияси АҚШ учун ҳам, бутун дунё учун ҳам фойдалироқ, деган фикрдан келиб чиқаман. Аммо, биринчидан, ҳозирги шароитда Байден Хитойни фаол қўллаб-қувватламоқда, нега деганда Трампнинг мақсади - ўз ишлаб чиқариш саноатини ажратишдан иборат, - шундай экан, табиийки, у Хитойга зарба бермоқда. Айтиш жоизки, Хитой иқтисоди айнан ишлаб-чиқаришнинг аксарият қисми АҚШдан Хитойга ўтказилгани боис кўтарилган эди", - деди Вассерман.

Экспертнинг сўзларига кўра, Хитойни қўллаб-қувватлаш позициясини бу масалада эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Трамп олиб бораётган линия, умуман олганда АҚШ ва ишлаб-чиқарувчилар учун манфаатли бўлиши мумкин, аммо савдо юритувчилар учун ўта фойдадан йироқ.

"Демократик партия эса 60-йиллар бошидан айнан савдо ходимларининг манфаатларини қўллаб-қувватлаб келади, айнан шу боис, барча ахборот савдогарлари номдор актёрлардан бошлаб, интернет-магнатларигача айнан Байден тарафида, шу боис, Байденга компромат эълон қилинган мақолаларга ҳаволалар ижтимоий тармоқлар ва излаш тизимларининг аксариятидан ўчириб ташланмоқда", - дея давом этди Вассерман.

Умуман олганда, ҳозирча кучлар тақсимоти қуйидагича: АҚШда жамоатчилик фикрини шакллантиришга таъсир ўтказа олувчи қатлам ҳозирда Байден тарафида. Аммо, 2016 йилда худди шу қатлам демократ Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаганини унутмаслик лозим. Ва бу ҳолат Трампга ғалаба қозонишда тўсиқ бўла олмаган эди, дея хулоса қилди аналитик.

536

Ўзбекистонда бу йил қанча ипотека олинди

0
(Янгиланган 12:19 28.10.2020)
Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган.
© Sputnik

Ўзбекистонда Ипотека бозори йил сайин ўсиб бормоқда. Марказий Банк хабарига кўра Ўзбекистонда йил бошдан буён жами 6,4 триллион сўмлик ипотека кредитлари олинган. Кредит олиш учун жами 50627 киши мурожаат қилган. 

Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган. Бухоро ва Навоий вилоятларида ипотека олувчилар сони нисбатан кам бўлган. 

Ипотека қарзларининг аксарияти "Қишлоқ қурилиш инвест" ҳамда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" компаниялари томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун сарфланган. 

Батафсил инфографикамизда танишинг. 

0