Американский истребитель F-35B

Парвоз вақтида F-35нинг думи тушиб қолса, термоядро бомбалари тақдири не кечади

1534
(Янгиланган 14:18 27.06.2020)
Расман бешинчи авлод дея аталаётган F-22 ва F-35 самолётларини сотувдан олдинги мақбул, конструктив, жанговар ҳолатга етказмасдан туриб, америкаликлар, ҳарбий авиация келажагига катта ишонч билан боқишмоқда

Физика қонунлари америкалик авиаинструкторлар сайи-ҳаракатларини йўққа чиқариб, ўта қимматбаҳо лойиҳаларни "қадрсизлантирмоқда". F-35 Lightning II самолётлари бешинчи авлод номига лойиқ эмаслигини намоён этса-да, аммо АҚШда инерция туфайли ушбу ҳар жиҳатдан хом бўлган авиатехникани глобал вазифа ва аслаҳалар билан юклаб, маҳкам "боғлаб ташлашмоқчи". Гўёки F-35 бортидаги B61-12 бомбалари товуш тезлигигача бўлган крейсер тезлиги, радарлардаги "стелс" кўриниши, юқори авария ҳолати ва кутилмаганлик ўрнини боса олади.

Душанба куни The Aviationist нашри американинг Эдвардс авиабазаси Калифорния штати) авиабазаси атрофларида F-35A Lightning II (Convetional Take Off and Landing модификациясидаги, яъни стандарт учиш ва қўнишга эга бўлган) қирувчисининг ўзгарувчи қувватга эга бўлган жанговар қисмга эга B61-12 бомбасининг қатор синовлари ўтказилган.

Икки мақсадли ядровий қурол ташувчисига эга бўлган самолётни сертификатлаш 2023 йилнинг январига режалаштирилган.

Шу тариқа, дастурий таъминотни янгилаш билан бир қаторда (ҳозирги Block 3A версиясидан Block 4 версиясига қадар) F-35А қирувчилари термоядро бомбаларини одатий тарзда олиб юриш ва қўллаш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, B61-12 АҚШ ҲҲК қурол-аслаҳалари тизимига интеграллашувидан сўнг F-15E ва F-16даги "сиғиниладиган ядровий қирувчи роли" F-35Aга ўтади. Модернизация қилинган B61-12 авиабомбаси бошқарув тизими ва ўзгарувчан қувватнинг жанговар қисми (50 тоннагача) ажратиб туради.

Кўпмақсадли F-35 Lightning II қирувчи-бомбардимончисини яратиш дастури 1,3 триллион долларни ташкил этди. F-35нинг турли модификациялари серияли тарзда 2011 йилдан буён ишлаб-чиқарилади. Ушбу машинага АҚШда аввал бошдан катта умидлар боғланган, аммо амалиётдаги эксплуатацияси мутахассислар умидини пучга чиқармоқда. Сал олдин Пентагонга яқин Defense News нашри F-35 Lightning II га берилган танқидий баҳоларни чоп этди. Фактлар шундан далолат берадики: F-35 – товуш тезлигига қадар бўлган қирувчи, форсажда 1 минутдан ортиқ тезлик ололмайди, 1 Махдан ортиқ бўлган тезликларда қиздириш корпусига жиддий шикаст етиши хавфи мавжуд. 1,6 Махдан сўнг – самолётнинг шунчаки думи тушиб қолиши мумкин. Бешинчи авлод қирувчисининг доимий (крейсер) тезлиги 1,4 Махдан паст бўлиши мумкин эмас, демакки, технологик илғорлик рўй бергани йўқ.

Бошқача қилиб айтганда, F-35 қирувчиси 4-авлод самолётлигича қолди ва термоядро бомбалари у учун оғирлик қиладиган юкка айланиши мумкин.

Компенсация чоралари

Бешинчи авлод атрофидаги F-35 қирувчисининг камчиликларини ўтган йил давомида бештагача камайтиришга муваффақ бўлинди, аммо бу ҳам ҳар бир донаси 100 миллион доллар турадиган машина учун кўплик қилади. Пентагон тезкор равишда "эксплуатация характеристикаларига" тузатишлар киритди ва эндиликда F-35 товуш тезлигига қадар, қисқа вақтларгагина тезликни олишга қодир машинага айланди. Юқори тезлик F-35нинг махсус стелс-қопламаси бўлган планерни ҳамда самолётнинг дум қисмидаги кўплаб антенналарни барбод қилиши хавфи мавжуд бўлгани боис, қўлланмада ҲДК ва денгиз пехоталари учун мўлжалланган F-35B ва F-35C модификациялари тахминан 1,2 Мах тезлигида уча олиши мумкин бўлган сониялар аниқлаштирилган.

Анъанавий учиш-қўнишга эга бўлган F-35A қирувчиси умумий "хатоликларни" такрорлайди - булар дастурий таъминотдан тортиб, секин ҳаракатланиш ва радарлар томонидан аниқланишдир (ҳатто товушга қадар бўлган тезликда ҳам, агар ташқи подвескада жанговар захирага эга бўлса).

Бир қарашда, "чақмоқ" шаъни тамомила булғангандек, аммо эксплуатация жараёнида кутилмаган хусусиятлари намоён бўлади. 24 июнь куни Air Force Magazine журнали американинг F-35A қирувчиларига момақалдироқ булутларига 25 миль (40 км) масофада яқинлашиш таъқиқлангани ҳақида мақола эълон қилди. Маълум бўлишича, инерт газни генерация қилувчи борт системалари (OBIGGS)нинг конструктив хусусиятлари қирувчи ёқилғи бакларининг - атмосфера электри разрядидан - ҳавода портлашига олиб келиши мумкин экан. Қизиғи, OBIGGS тизими борасида бунгача ҳам маломатлар бўлган ва 2014 йилда у модернизацияланган (портлаш хавфи бартараф этилган) эди.

Энг янги F-35 Lightning II самолёти билан юз берган давомли ҳалокатлар - F-35 тинчлик шароитида фойдаланилганида ҳам унда бошқа ёқимсиз (хавфли) кашфиётлар мавжудлигини очиб бериши мумкин, дея тахмин қилишга сабаб бўлмоқда. Америка "чақмоқлари"нинг Россиянинг бешинчи авлод Су-57 ёки радиоэлектрон кураш воситалари билан тахминий жанговар тўқнашувидаги заифлигини айтмаса ҳам қирувчи самолётлари ёки электрон урушида тахминий жанговар тўқнашувда америкалик "чақмоқ" нинг заифлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Номаълумликка парвоз

Қўшма Штатлар F-35ни фаол равишда ўзларининг европалик иттифоқдошларига сотишга ҳаракат қилишмоқда. Ва модернизацияланган (режалаштирадиган) B61-12 термоядро авиабомбаси аввал бошдан Европа учун мўлжалланган эди. Серияли ишлаб чиқариш 2020 йилга мўлжалланган, бир вақтнинг ўзида америкаликлар B61-12 авиабомбаларини Европа базаларида жойлашга ҳаракат қилишмоқда. (Шу билан бирга бунда учиш (форсаж) вақтида бортига ядровий қурол ортиб олган қирувчининг думи тушиб қолиши, ёки уни чақмоқ уриши сингари ҳолатлар ҳам истисно этилмайди. Бошқа вариантлар ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, аммо ҳар қандай ҳолатда иттифоқдошларга зарар етиши тайин. Америка қурол-аслаҳалари Европа учун тобора хавфли бўлиб бормоқда. Германиянинг қаршилиги кучаймоқда. Франция очиқчасига: "F-35ни тиқиштиришни бас қилинг", деди.

Бу АҚШнинг авиа-қурилиш соҳасидаги ўз технологик имкониятларига юқори баҳо беришнинг мантиқий натижасидир.

Сал олдин бешинчи авлод қирувчиси - F-22 Raptor яратиш тажрибаси омадсиз дея тан олинган эди (ишончсиз радио тўлқинларни ютувчи нурлар, метрли диапазонга эга радарлар томонидан аниқланиш, ҳаракат радиуси – атиги 750 км, серияли машиналарнинг ўта қиммат нархи – 350 млн. доллар). Расман бешинчи авлод дея аталаётган F-22 ва F-35 самолётларини сотувдан олдинги мақбул, конструктив, жанговар ҳолатга етказмасдан туриб, америкаликлар ҳарбий авиация келажагига катта ишонч билан боқмоқдалар.

Вашингтон ражаларига мувофиқ, олтинчи авлодга мансуб илк қирувчилар 2030-йилга қадар парвоз қилиши керак. Берилган таърифларга қараганда, улар учун душман ҳам тайёр: "Улар курашишга тўғри келадиган Тинчокеани театридаги улкан масофаларни инобатга олиб" улардан дозаправкасиз узоқ парвозни, ҳавода устуворликни, радиоэлектрон кураш мажмуалари ҳисобига ўта юқори яшовчанликни кутишмоқда. Аммо "бешинчи авлод" F-35 Lightning II қирувчисининг барча ўта қимматга тушган омадсизликларидан сўнг америка конгресси олтинчи авлод қирувчиларини яратиш мақсадлари учун 2021 йилда молиялаштириш дастурини 85%га қисқартириш истагини билдирди.

1534

ЕИ мамлакатлари Беларус мухолифатини қўллашдан нима манфаат кўради - эксперт фикри

219
Сиёсатшунос, РФ жамоатчилик палатаси аъзоси Сергей Марков Евроиттифоқ Беларусга нисбатан қандай ўйин қўллаётгани ва бу Россия билан қандай боғлиқлигини тушунтирди

Яқинда Вильнюсда Франция президенти Эммануэль Макроннинг Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тихановскаянинг айтишича, француз етакчиси "беларусларни эркинлик учун курашда қўллаб-қувватлайди ва мамлакатдаги сиёсий инқирозни бартараф этишда ёрдам бериш учун барча ишни амалга оширишга ваъда берган".

Германия канцлери Ангела Меркель ҳам шунга ўхшаш позицияни эгаллади. Меркель Беларус сайловлари натижаларини тан олмаслигини маълум қилди ва Тихановская билан учрашиш истагини билдирди.

Беларусдаги тўнтаришга умид боғлаб ва Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаб, ЕИ мамлакатлари етакчилари "америка кун тартиби бўйича ҳаракатланишмоқда", деб ҳисоблайди сиёсатшунос Сергей Марков.

Унинг таъкидлашича, буларнинг барчаси - Россияга босим ўтказиш мақсадида амалга оширилаётганини пайқаш қийинмас.

"Нега Меркель ва Макрон Россия билан мулоқотни тобора яхшилаш ғоясига хоинлик қилиб, куч сценарийси, хусусан, Беларусдаги тўнтаришни қўллаб-қувватлаш ва Навальний заҳарланиши воқеасидан фойдаланиб Кремльни расво қилиб кўрсатишга умид боғлашмоқда? Бу Меркель ва Макроннинг даҳшатли хатосидир ва озод Европа ғоясига хоинлик қилиш ЕИдаги хавфсизлик ва тараққиётнинг барбод бўлишига олиб келади", - дея қайд этди Марков.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини радиоподкастда рус тилида тингланг.

Почему странам ЕС выгодно поддерживать оппозицию Беларуси — мнение политолога
219

Туркия Кавказ ортидан Россияни сиқиб чиқара оладими?

515
(Янгиланган 17:17 01.10.2020)
Тоғли Қорабоғ можаросида Туркия сиёсий аралашуви, албатта, бор, — у ҳозирда салмоқли кўлам олган. Анқарага бу нимага керак бўлди, у нимага эришмоқчи?

Петр Акопов

Қорабоғдаги уруш бизнинг Кавказ ортида ўз таъсиримизни йўқотишга олиб келиши мумкин - бу ҳақда Россияда баъзилар хавотир, бошқалари (рус империализмига қарши абадий курашчилар) умид билан тобора кўпроқ гапиришмоқда. Модомики, Россия бой берар экан, бундан Туркия ютади - шу боис, можаро томонлари бирини қатъий қўллаб-қувватлаш ва туркларни аралашиш мумкинмаслиги ҳақида огоҳлантириш лозим. Акс ҳолда ҳаммасини қўлдан бой берамиз — Арманистон ютқазиб, Россиядан хафсаласи сўнади (ва ўз нигоҳларини Ғарбга қаратади), турк кўмаги самарадорлилигига ишонч ҳосил қилган Озарбайжонда ҳам Москвага нисбатан совуққонлик пайдо бўлади.

Туркия Жанубий Кавказда энг обрўли кучга айланади ва ўз мақсадига эришиш истагида Россияга бошқа, биринчи навбатда, Сурия ва Ливия йўналишида қасддан халал бера бошлайди. Хуллас, рус-турк урушлари даври қайталайди.

Бу концепция умуман олганда зарарли ва нотўғри — Россия ушбу мантиқсиз урушда ҳеч кимни қўллаб-қувватламайди ва минтақада ўз таъсирини йўқотмаган ҳолда тез орада унинг якун топишига эришади. Аммо мақоламизнинг тепадаги қисмида баён этилган хавотирлар турк раҳбарларининг баланд овозда айтилаётган баёнотларини фаол озиқлантирмоқда. Улар Россия раҳбариятидан фарқли ўлароқ, урушни якунлашга чорламасликлари ҳам майли, балки йўл-йўлакай Россиядан гиналаган ҳолда, Бокуни ҳар қанақасига қўллаб-қувватламоқда. Бир қарасангиз, Эрдоған айнан ҳозир Тоғли Қорабоғ можароси абадий ўз ечимини топиши, буюк державалар эса бу масалада унга маслаҳат беришлари керакмаслиги ҳақида гапираётган бўлади:

"АҚШ, Россия ва Франция бу масалани 30 йилдирки ҳеч ҳал эта олишмаяпти. <...> "Минск учлиги" дея ном олган гуруҳ бу муаммога ечим топмади. Аниқроғи, у бу масалани ечмаслик учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Энди эса улар ақллилик қилишмоқда ва вақти-вақти билан таҳдид солишмоқда. Тўлов вақти келди. Озарбайжон ўз киндигини ўзи қирқиши лозим".

Бир қарасангиз Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу "Биз музокаралар столи атрофида ҳам, жанг майдонида ҳам Озарбайжон билан биргамиз. Бу сафсата эмас. Озарбайжонга қандай ёрдам керак бўлса, биз бу кўмакни кўрсатишга тайёрмиз", дейди ва шу билан бирга "бутун жаҳон ҳамжамиятига, хусусан, КХШТ (ОБСЕ)га" иккиталик стандартларга қарши норозилик билдиришини айтиб, мурожаат қилади:

"Бугун биз биргаликда Украина ва Грузия ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватламоқдамиз. Бу асосланган ва тўғри позиция. Аммо, иш Озарбайжонга бориб тақалгач, ерлари оккупация қилинган Озарбайжонни оккупант-мамлакат - Арманистон билан тарозининг битта палласига қўйишади. Бу позиция тубдан нотўғри ва адолатсиз".

Яъни бу билан Туркия Россияга ўзининг Қримни тан олмаганини эслатмоқда. Туркия Жанубий Осетия ва Абхазия масаласида ҳам Россияни қўллаб-қувватламайди, энди эса Москванинг оловга ёғ қуйишни бас қилишга доир чақириқларини инкор этмоқда.

Наҳотки Эрдоған Путин билан муносабатларда чизиқни кесиб, рус-турк ҳамкорлигини зарба остига қўйишга қарор қилди? Турклар 2015 йилнинг ноябрида бизнинг Су-25мизни уриб туширгач, тўққиз ойга музлатилган муносабатларни қайта тиклашга муваффақ бўлинган бўлса, янги можарога улар дош беролмасликлари мумкин.

Аммо, барча жанговар оҳангларга қарамай, Туркия Россия билан муносабатларни хатар остига қўйишни истамайди - ва арман-озарбайжон урушига аралашмайди. Суриядан олиб келиб можаро зонасига ташланган жангарилар ҳақидаги хабарлар, худди, арман Су-25нинг турк F-16си ёрдамида йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар сингари дезинформация. Аммо, Туркиянинг сиёсий аралашуви, албатта, бор — ва у ҳозирда салмоқли кўлам олган. Анқарага бу нимага керак, у нимага эришмоқчи?

Россияни Жанубий Кавказдан сиқиб чиқармоқчими? Аммо бу имконсиз — Кавказ бир неча асрлар давомида Россия ва Туркия учун рақобат ва тўқнашув зонаси бўлиб келган ва бу тўқнашув якунларига кўра, у бизнинг давлатимиз таркибига киритилди.

СССРнинг барҳам топиши Кавказ ортининг Россия таъсир зонасидан чиққанини англатмасди - ҳатто мураккаб муносабатлар, ундан сўнг Грузия билан кечган уруш (унинг қулаши оқибатида, СССР барҳам топганлиги, Грузиянинг ўзи шунга фаол интилганлиги) ҳақидаги фактни қабул қила олмаган) Москвани минтақадаги назорат пакетидан маҳрум қилмаган эди.

Ҳа, Туркия аллақачон Грузиянинг ярмини сотиб олган, ҳа, Озарбайжон билан "бир халқнинг икки давлати" муносабатларда — аммо бу уч республика тарихий, иқтисодий ва инсоний жиҳатдан Россия билан чамбарчас боғланган.

Ҳатто Россия Федерацияси билан дипломатик муносабатларга эга бўлмаган Грузия ҳам Россияга муҳтож: Россияда яшовчи грузинлар, шу жумладан, йирик бизнесга эгалари ҳам, келадиган рус туристлари сингари республиканинг ўзидаги Россиянинг катта хусусий бойлиги саналади. Ҳа, Грузия НАТО билан ўйинга киришишга уринмоқда — аммо географияни алдай олмайсан, Россия - давлат бўлиш режаси амалга ошмаган Грузиянинг Шимолий атлантика альянсига киришига кескин қарши.

Шу билан бирга Москвани грузин иқтисодиётининг секин-аста турклаштирилиши ишлари ҳам кўпам қизиқтирмайди.

Туркия Кавказ ортидаги таъсирини буёғига ҳам кучайтиришда давом этиши мумкин, аммо бунда у Россия позицияларини заифлаштириш ўйини эвазига минтақадан Россияни сиқиб чиқаришга уринмаслиги лозим. Эрдоған эса охирги вақтларда айнан шунга интилмоқда. Қорабоғдаги урушни қўллаб-қувватлаш Эрдоғанга Россия Қорабоғ масаласига ечим топиш учун Туркия билан ҳамкорликда ишлашга рози бўлиши учун керак.

Умуман олганда, Чавушоглу ҳам айнан шу ҳақда гапирган эди:

"Президентимиздан Путинга таклифлар бўлган эди, шунингдек, Лавров билан ҳам музокаралар ўтказилганди, аммо бу можаро ҳеч ҳам ўз ечимини топмади. Сурияда биргаликда ҳаракат қилганимиздек, бу ерда ҳам бирга ишлашга уриндик, аммо бунинг иложи бўлмади. Уруш тўхтасин, деб айтишади. Тўхтасин. Ярашув эълон қилиш керак, аммо шу билан бирга Арманистон оккупация қилинган ҳудудлардан кетиши лозим. Бу ҳақда айтиляптими? Йўқ. Унда масала қандай ечим топади? <...> Мана ўттиз йилдирки бу музокаралар давом этиб келмоқда. Улар ҳеч қандай натижа келтирмаяпти. Бу масалани ҳал этиш учун улар ҳеч қандай аниқ нарса таклиф этилаётгани йўқ. Биз яхши сўзлар билан бу маълумотни шерикларимизга етказишга уриняпмиз. Аммо бу ҳақда фақатгина музокаралар столи атрофида гапириш етарли эмас. Бу худди кар одамга мурожаатдек бўлиб қолади. Шу боис, бу каби жараёнларни музокаралар столи атрофида ҳам, жанг майдонида ҳам олиб бориш муҳим. Биз шундай қиляпмиз. Биз бу ёндашувдан кўплаб маротаба наф бўлганини кузатганмиз".

Туркия ТИВ раҳбари зиддиятларни кўрмаяпти — яъни, агар Сурияда Россия билан келиша олган эканмиз, бу ерда ҳам шундай қилиш нега мумкин бўлмасин? Мумкин эмас — негаки, Сурияда у ерда Россия пайдо бўлган вақтда тўрт йилдан буён уруш бораётган эди, Қорабоғда эса бу уруш 1994-йилда якун топган. Мумкин эмас - чунки Арманистон ва Озарбайжон Россия манфаатлари зонасига киргани каби, Сурия ҳам Туркия ҳаётий манфаатлари зонасига кирса-да, Туркия Сурияда ҳал қилувчи таъсирга эга эмас эди. У якка ўзи ҳеч қандай иш қилолмасди — фуқаролар уруши борар, "ИШИД"* жангарилари тобора кўпаяр, кўплаб ташқи ўйинчилар, жумладан, АҚШ ҳам у ерда ҳаракат қиларди. Башар Асаднинг мустаҳкамланишига олиб келган Россия билан ҳамкорлик, оқибатда Туркия учун фойдали эди, чунки унга Сурия шимолида ўз манфаатларини ҳимоялашга ёрдам берарди. Аммо Москвага Қорабоғда Анқара билан кооперация нега зарур? Россия бундан мутлақо манфаатдор бўлмаган урушни бошлаб юбориш учунми?

Қорабоғ масаласини музокаралар столи атрофида тартибга солишга ёрдам бериш учунми? Аммо Туркиянинг воситачи ёки Озарбайжон вакили сифатида пайдо бўлиши арманларни фақатгина қўрқитиб юборади. Энг асосийси: Россияга ўз манфаатлари зонасида Туркия позицияларининг мустаҳкамланишига ёрдам бериш нега керак? Турклар ва озарбайжонлар - бу деярли бир халқ бўлгани учунми?

Аммо руслар ва украинлар ҳам бир, бироқ Туркия Ғарбнинг Украинани атлантизациялаш ставкасини қўллаб-қувватламоқда. Туркия Эрдоған даврида мустақиллик динамикасини оширгани, оқибатда Ғарбга интилиш сусайгани ва Россия билан муносабатлар кучайгани (бунда С-400 хариди рамзий воқеа бўлди) билан, Туркия ҳамон НАТО аъзосилигича қолмоқда.

Мақсади фақатгина Россияни тийиб туриш эмас, балки давлатимизни бутун собиқ иттифоқ ҳудудидан сиқиб чиқаришга қаратилган Альянс аъзоси. Туркия Кавказда НАТО аъзоси эмас, балки миллий давлат сифатида қудратли кучга эга бўлмоқчими? Бу ҳозирча шундай, ўн йилдан кейинчи, нима бўлади? Ёки - мабодо Эрдоғанни содиқ наточилар алмаштирса-чи?

Туркия қачонки НАТОдан чиқиб, дейлик, Евроосиё иттифоқига кирганида, ўшанда у собиқ СССРнинг туркий халқлари - худди ўша Қозоғистон билан дейлик, ягона майдонда ҳозир бўлади, ўшанда Озарбайжон ҳам албатта, унга талпинади.

Ҳозирча Туркия Кавказ орти сиёсатида фақатгина битта усулда иштирок этиши мумкин — Озарбайжонни Қорабоғ тугунини куч билан ечишга чақиришдан тийилиш орқали. Арманистон-Озарбайжон можароси ҳарбий ечимга эга эмас, бу ўринда Россиянинг иштироки ва таъсири урушни маъносиз қилаётганини айтмаса ҳам бўлади. Россия ва Туркия биргаликда жуда кўп нарсаларга эришди — ва ўз ҳаракатларини жаҳон майдонида мувофиқлаштиришда давом этса, янада кўпроқ ишларни амалга оширишлари мумкин.

Ўта мураккаб, шу ондаёқ ечимни талаб этмайдиган (ва ечими бўлмаган) қорабоғ тугуни туфайли бутун бошли Россия-Туркия муносабатларини зарба остига қўйиш ўта телбалик бўлар эди ва ишонч билан айтиш мумкинки, Ражаб Эрдоған бундай ишга аниқ қодир эмас.

Кескин сўзлар, аммо стратегик қараш (биринчи навбатда Туркия миллий манфаатлари), оқилона ҳаракатлар ва Владимир Путин билан келиша олиш қобилияти - Россия-Туркия ҳамкорлигининг мисли кўрилмаган юксалиш даврига айланган 17 йиллик муносабатларини худди мана шу хусусият ажратиб турарди. Бу муносабатлар Кавказ учун рус-турк урушлари натижаларини кавказ ортига қайтаришга уринишгамас, балки келажакка йўналтирилган эди.

*Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.

515
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

0
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

0