Рус-қозоқ чегарасида яна ўзбекистонлик мигрантлар тўпланди: ҳозир нималар бўлмоқда

© Конгресс узбеков и узбекистанцевУзбекистанцы на российско-казахстанской границы ждут возможности выехать на родину
Узбекистанцы на российско-казахстанской границы ждут возможности выехать на родину - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пункти яқинида яна 1,8 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаролари тўпланди.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Мария Науменко. “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пункти яқинида 1,8 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаролари тўпланди. Нега мигрантлар чегара олдига келди ва ҳозир у ерда нималар содир бўлмоқда – Sputnik материалида.

Ҳозир Самара вилоятидаги Большая Черниговка туманида 1 139 нафар, Оренбург вилоятидаги Бузулук туманида эса 747 нафар фуқаролар бўлиб турибди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Самара вилоятидаги Бутунроссия ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгрессининг минтақа бўлими раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.

“Булар гўёки Қозоғистон Республикаси чегараси очилгани ва Оренбуржье орқали уйга қайтиш имконияти мавжудлиги ҳақидаги ёлғон хабарга ишонганлар. Таъкидлайман, бу ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва шахсий ахборот каналлари орқали тарқатилаётган ёлғон маълумотдир”, - дея тушунтиради Оренбург вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари, вице-губернатор Дмитрий Кулагин.

Фирибгарлик ишларига, жумладан, виждонсиз такси ҳайдовчилари ҳам қўшилган. Мигрантлар уларга Қозоғистон орқали Ўзбекистонга ўтиш умидида чегарагача келиш учун ҳақ тўлашган. Бироқ натижада эса ҳайдовчилар уларни чегара пункти ёнига ташлаб кетишган. Куни кеча ўзбекистонликлар вақтинча жойлаштирилган пунктларда бўлган Бутунроссия ўзбеклар конресси раиси Ибрагим Худойбердиев вазиятни шундай тавсирлади.

“Йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар.  Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан, мамлакатларга киришга оид чекловлар ўз кучида қолмоқда”, - дея огоҳлантирди Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси.

Чодирларда болалар ҳам, ҳомиладор аёллар ҳам яшамоқда

Россия ва Қозоғистон чегарасига келиб қолган мигрантларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил этади. Лекин улар орасида болалар ва аёллар ҳам бор. Улар биргаликда вақтинчалик пунктларда яшашмоқда.

© Конгресс узбеков и УзбекистанцевЖенщина с ребенком на российско-казахстанской границе в ожидании выезда в Узбекистан
Рус-қозоқ чегарасида яна ўзбекистонлик мигрантлар тўпланди: ҳозир нималар бўлмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Женщина с ребенком на российско-казахстанской границе в ожидании выезда в Узбекистан

“Большая Черниговка туманида икки нафар бола ва олти нафар ҳомиладор аёллар бор. Улардан бирининг ҳомиласи саккиз ойлик. Бузулук туманида эса бир нафар иккиқат аёл бор. Биз уларни Самарага олиб бориб уй-жой ва тиббиёт хизмати билан таъминлашни таклиф қилдик, лекин уларнинг эрлари рад этишди”, - дейди Собирова.

Минтақа ҳукумати маҳаллий ўзбек диаспораси билан биргаликда вақтинчалик лагерда яшаш учун қулай маиший шароитларни муҳайё қилишга ҳаракат қилишди. Худойбердиевнинг сўзларига кўра, одамлар жойлаштирилган жойларда электр энергияси, ичимлик суви, биоҳожатхона мавжуд. Зарурат туғилганда, мигрантларга тиббиёт ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, фуқаролар учун озиқ-овқат ташкиллаштирилади.

“Кеча Бузулук туманига озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган КамАЗ олиб келинди. Маҳаллий ҳукуматдан ташқари турли диаспора тузилмалари ҳам ёрдам бермоқда. Улар орасида доғистон ва тожик диаспоралари бор. Кўплаб саховатпеша инсонлар ёрдам берди”, - дейди Худойбердиев.

Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

Шунингдек, хоҳловчиларга ишга жойлашиш учун ёрдам берилмоқда. Собированинг сўзларига кўра, май ва июнь ойида чегарага келиб қолган мигрантларнинг бир қисми аллақачон иссиқхона мажмуаларида, қурилишда ҳамда қоровул бўлиб ишлашмоқда.  Иш берувчилар уларни турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминламоқда.

“Улар ишга кирганликларидан хурсанд ва ҳатто ватанга ҳозирча қайтишмоқчи эмаслар. Кеча ватандошлардан бири менга уйига 500 доллар жўнатганини айтди. Бирор ерда ишсиз ўтириб, кутгандан кўра оила шундай ёрдам берган яхшироқ”, - дея таъкидлайди Собирова.

Ишлаётганлар Ўзбекистонга ташкил этиладиган рейслар рўйхатида бор. Чегарани кесиб ўтишга оид масала ҳал қилиниши биланоқ, улар хабардор қилинади, дея ишонтиради Худойбердиев.

Транзит йўлаги қачон очилади

Собированинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинмоқда.

Оренбург вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Кулагин ҳам коронавирус инфекцияси билан боғлиқ оддий бўлмаган вазиятга қарамасдан Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистон ҳудуди орқали олиб ўтиш масаласи ҳозирда икки давлат дипломатик хизматлари даражасида муҳокама қилинаётганини тасдиқлади.

© Конгресс узбеков и узбекистанцевПалаточный городок на границе РФ и Казахстана, где скопились более тысячи узбекистанцев
Рус-қозоқ чегарасида яна ўзбекистонлик мигрантлар тўпланди: ҳозир нималар бўлмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Палаточный городок на границе РФ и Казахстана, где скопились более тысячи узбекистанцев

“Россия ватандошларимизни чиқариб юборишга тайёр, лекин келишув Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан бўлиши керак. Бугун Большая Черниговка туманига Ўзбекистоннинг Волгабўйи федерал округидаги бош консули келади, эртага эса элчининг ўзи келиши кутилмоқда. Йўлакни очиш бўйича қарор борга ўхшайди. Ҳойнахой, автобус қатнови ташкил этилади”,  - дея тахмин қилади Худойбердиев.

“Биз имкони борича одамларга (мигрантларга – таҳр.) ёрдам беряпмиз. Улар ҳам Ўзбекисон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси уларнинг уйларига қайтиш масаласини тезроқ ҳал қилишидан манфаатдорлар”, - деди Кулагин.

Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонликлар борасида келишувга эришилди

Элчи ва бош консул 7 июль куни чодирларда яшаётган меҳнат мигратлари ҳамда Оренбург ва Самара вилояти маъмурияти вакиллари билан учрашади, дея аниқлик киритди Собирова.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Sputnik мухбирига Ботиржон Асадов Россия минтақасининг бирида хизмат сафарида эканини маълум қилди. Лекин элчи Самара вилоятида эмас. Унинг кейин қаерга йўл олиши маълум эмас.

Ўзбекистон фуқароларининг Россия ва Қозоғистон чегарасида тўпланиши уч ойдан буён кузатилмоқда. Май ойида Большая Черниговка туман 800 нафарга яқин ўзбекистонликлар қолиб кетган эди. Улар транзит йўлагини очишни талаб қилишди. Ўшанда улар обсервация лагерига жойлаштирилиб, кейин эса махсус автобусларда Қозоғистон орқали ватанга жўнатилди. Шунга ўхшаш ҳодиса июнь ойида ҳам кузатилди.

Янгиликлар лентаси
0