Контрольно-пропускной пункт на границе

Бу урушдан ҳеч кимга наф йўқ: эксперт Арманистон ва Озарбайжон можароси ҳақида

373
Озарбайжон Арманистон армиясининг таянч пунктига зарба берганини маълум қилди. Давлат замонавий ривожланиши институти директори Дмитрий Солонников можаронинг сабаблари ва унинг оқибатлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Озарбайжон Қуролли кучлари Арманистон қуролли кучлари таянч пунктига зарба берди, душанба кунига ўтар кечаси чегарадаги вазият кескинлигича қолди. Бу ҳақда берди РИА Новостига Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон душанба куни эрталабдан Арманистон позицияларини артиллерия қуролларидан ўққа тутишни бошлаганини маълум қилган эди. Вазирлик раҳбари шахсий таркибга вазмин бўлишни буюрди.

Жанглар икки мамлакат чегарасидаги Товуз тумани ҳудудида 12 июль, якшанба куни бошланди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги талқинига кўра, ҳарбий позициялар Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари томонидан ўққа тутилган. Шу билан бирга, Арманистон томони Озарбайжонни таянч нуқтасини эгаллашга уринишда ва чегарани бузишда айбламоқда.

Sputnik радиоси эфирида Давлат замонавий ривожланиши институти директори Дмитрий Солонников можаронинг сабаблари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги кунда иккала томон учун жиддий тўқнашувлардан ҳеч қандай маъно йўқ. На Арманистонга, на Озарбайжонга кенг кўламли урушни бошлашни фойдаси бор. Менимча, гап қўмондонликнинг қуйи бўғинидаги бирон бир келишмовчилик ҳақида кетмоқда. Балки бунга қачонлардир кузатувчилар аниқлик киритишлари мумкин бўлади. Ҳозирда ЕХҲТ ушбу масалани ўрганишда фаол иштирок этмоқда”, - деди Дмитрий Солонников.

У томонларнинг бир-бирига нисбатан билдирган айбловларига изоҳ берди.

“Чегарани бузиб ўтиш - бу жиддий ҳарбий амалиёт. Бу ерда айтилишича эса, бир неча киши УАЗ автомашинасида чегарани кесиб ўтишга уринганлиги айтилмоқда. Бу ҳақиқатан рўй берган бўлса, бу шунчаки маҳаллий ҳарбийлар томонидан уюштирилган безорилик, провокация ёки аҳмоқликдир. Ёки бошқа версия ҳам бор: Озарбайжоннинг позицияларига қарата ўт очилиши - бу ҳам қандайдир маҳаллий вазият. Буларнинг барчаси албатта текширилади, аммо бу Бош штаб юқори идораларида режалаштирилмаганлиги аниқ”, - дейди эксперт.

Унинг фикрига кўра, томонлар жиддий тўқнашувларнинг олдини олишлари мумкин.

“Ўйлайманки, иккала томон ҳам ушбу можаронинг оқибатларини минималлаштиришга ҳаракат қилади. Сўнг улар ЕХҲТ орқали жорий кескинлик манбасини топишга ҳаракат қиладилар. Катта урушдан ҳеч кимга наф йўқ, шунинг учун можаро янада кучайишига йўл қўймайдилар”, - дея хулоса қилди Дмитрий Солонников.

373
Спортивный журналист Тимур Низаев

Низаев: илк олимпия муҳаббати, икки марта тўланган ҳисоб ва амалга ошмай қолган интервью

77
Таниқли спорт журналисти Тимур Низаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига Москва Олимпиадасидаги матбуотнинг фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

СССР халқларининг спартакиадаси: асосий ўйинларга қандай тайёргарлик кўрилган

Олимпиада-80 дан бир йил олдин Москвада СССР халқларининг VII-ёзги спартакиадаси бўлиб ўтди. Айнан шу пайтда спорт иншоотлари биринчи бор синовдан ўтказилди, ҳакамларнинг иши ва спортчиларнинг тайёргарлигига баҳо берилди. Бу ерда журналистлар ҳам ўрганишган. Бу кўп жиҳатдан келажакда, ўйинларнинг ўзида ёрдам берди.

"Биз Спартакиадага 6-7 кишилик гуруҳ бўлиб бордик. Спортнинг барча турларини ўзаро тақсимлаб олган эдик. Бу пайтга келиб мен "Физкультурник Узбекистана" газетасида учинчи йил ишлаётган эдим ва мен учун бу жуда ҳодиса бўлди. Мен биринчи бор ичига 30 ҳилдан ортиқ спорт турини олган комплекс мусобақаларни шарҳладим. Бизнинг муҳарриримиз Давлат Тимурович Фаттахов бизни Олимпия ўйинларига йўлланмани ва аккредитация Спартакиадада энг яхши ишлаган одамга берилиши билан умидлантирди. Натижада мен танландим", - дейди Низаев.

Олимпиада бошланишидан олдин ташкилий қўмита барча иттифоқ республикаларидан журналистларни йиғди. Ўшанда Ўзбекистон ССРдан тўрт киши бўлган: Москвага Тимур Низаевдан ташқари, "Совет Ўзбекистони" ("Советский Узбекистан") газетасидан Ҳайдар Носиров, Сафар Остонов - "Ёш ленинчи" ("Молодой ленинец") ва Олег Якубов "Правда Востока"дан йўл олдилар.

Шаҳар даражасидаги коммунизм ва журналистика айёрлиги

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Москвадаги Ўйинларда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилган ва СССР пойтахтида бир мунча вақт ҳақиқий коммунизм ҳукм сурди: мисли кўрилмаган мўл-кўлчилик, Олимпия ўйинлари қатнашчилари, меҳмонлари ва ташкилотчилари учун бепул ичимликлар ва транспорт.

"Ҳамма жой тоза ва саранжом эди. Ўшанда барча кераксиз шахслар 101-километрдан нарига кўчирилганди. Дўкон расталарида ҳамма нарса бор эди, ҳатто олдин сотилмаган ёки сотиб олиш қийин бўлган нарсалар ҳам бор эди. Мен жуда кўп сувенирларни жуда арзон нархда сотиб олганим эсимда", - деб эслайди Тимур Таджиевич.

Турар жой ва иш шароитларидан ҳам мамнун эдик: матбуот Москва марказидаги "Россия" меҳмонхонасининг шинам хоналарида жойлаштирилди, журналистлар яқин масофада - Лужникидаги замонавий ва шинам матбуот марказида ишладилар. Шу ернинг ўзида бошқа мамлакатлардан келган минглаб ҳамкасблари билан ҳам суҳбатлашишган. Бунга ўнлаб пиво навлари сотиладиган матбуот барнинг муҳити ҳам таъсир қилган.

"Бир марта эслайман, Грузиянинг "Лело" спорт газетаси бош муҳаррири Тенгиз Гачечиладзе билан барда ўтирган эдик. Гаплашиб ўтирдик, ичиб бўлиб ташқарига чиқдик ва иккаламизга қанчадан тушганини сўрамаганига ҳайрон бўлдим. Шундай бўлиб чиқдики, мен ҳам, у ҳам бир-биримиз учун билдирмай тўлаб қўйган эканмиз. Муҳит ана шундай дўстона бўлган", - дея хотирлайди Тимур Таджиевич.

 

Архивные фотографии журналиста Тимура Низаева
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Архивные фотографии журналиста Тимура Низаева

 

Бироқ, иш пайтида рақобат ҳам бор эди. Низаевнинг сўзларига кўра, аввало белоруссиялик ҳамкасблар билан рақобат бўлган, гарчи уларнинг ҳар бири ўз мамлакати ҳақида ёзган. Бу рақобат руҳида эмас, балки ўз спортчилари, спорт турлари, республикаларининг тарғиботига ўхшар эди.

"Мен ҳам ўз кузатувларим ва қарашларимнинг бир нечтасини захирада сақлаб турдим. Бу миллатчилик хусусиятига эга эмасди, аксинча бу профессионал ҳийла эди", - дея қўшимча қилди спорт мухбири.

У 25 кун сезилмай ўтиб кетганига иқрор бўлади. Владимир Высоцкийнинг тўсатдан ва бутун мамлакатни ҳайратда қолдирган дафн маросими хотирада қолди. Низаев кордондан ўта олмади ва маросимни узоқдан кузатди.

Бундан ташқари, ўн минглаб меҳмонлар ва спортчилар, миллионлаб телетомошабинлар каби Тимур Таджиевичнинг кўнглида ҳам осмонга учиб кетган Олимпия айиқчаси қолди. Ҳамманинг кўзига, ўзлари хоҳламаган ҳолда ёш келди. Алоҳида шаҳардаги коммунизм спорт эртаги билан якун топди: эртаси куни меҳмонхонадаги хизматчилар доимгидай меҳмонлардан нолий бошладилар.

Ғолиблар билан учрашувлар ва телефон орқали янгиликлар

Москвадаги 1980 йил Ўйинларига ўзбекистонлик спортчилар максимал рекорд сони билан етиб келишди - 15 нафар.  Ҳар бир спортчи учун Низаев улар ўйнаган спорт турларини ва таржимаи ҳолини синчковлик билан ўрганиб, олдиндан чизмалар тайёрлаган. "Физкультурник Узбекистана" газетаси ҳафтада уч марта нашр этиларди, тўрт саҳифадан учтаси Олимпиадага бағишланганди. Материалларнинг деярли барчаси нашр этилган.

"Москвада содир бўлганларнинг барчаси – ёрқин, кўркам, гўзал бўлган. Ҳар бир аренада субпресс-марказлари бор эди: Крылатскоедаги эшкак эшиш каналида, "Битца" от спорти марказида. Хотирамда айниқса Мытищи қолди. У ерда стендли отишма бўйича мусобақалар ўтказилган эди ва унда Рустам Ямбулатов кумуш медалини қўлга киритди. Худди шу "Битца"да от спорти бўйича умумжамоа ҳисобида Юрий Ковшов чемпион бўлди. Ватандошларимиздан бири Собиржон Рўзиев кумуш медал совриндори бўлди. У ҳақида бир неча бор хабарлар ёзгандим. Велотрекда сирдарёлик Александр Панфилов "кумуш"ни қўлга киритди", - дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, энг муваффақиятли интервью Собиржон Рўзиев билан бўлди. У спортчини Москва Ўйинлардан ҳам олдин билар эди, ундан илк интервьюни 1977 йилда олган эди. Рўзиев доим чет элларда юрар эди, шунинг учун унинг чиқишларини ҳар доим ҳам жонли томоша қилиш имкони бўлмасди.

"Мен Иттифоқ даврида ҳеч қачон ташқарига боролмаганман. Кейинчалик мустақиллик йилларида дунё бўйлаб саёҳат қилишга муваффақ бўлдим. Рўзиевнинг қиличбозлигини фақат Олимпия Ўйинларида кўрдим. Унинг ҳал қилувчи зарбани беришгача бўлган қунтини унутиб бўлмайди", - деб эслайди Тимур Низаев.

Шунингдек, чавандоз Юрий Ковшов ва ўқчи Рустам Ямбулатов билан материаллар ҳам бўлган.

"Мен билан гаплаша олмаган ягона одам бу Лариса Павлова бўлди. У аёллар волейбол жамоаси таркибида Олимпиада чемпиони бўлди. Нимагадир бунинг иложиси бўлмади", - дея таъкидлади журналист.

Мусобақалардаги ишини эслаб, Низаев бундан 40 йил олдин технологиялар бутунлай бошқача бўлганини таъкидлайди. Тошкентга у янгиликларни телефон орқали узатарди, стадионлар ва спорт мажмуаларида суратга олишни, албатта, матбуотнинг ҳозирги имкониятлари билан таққослаб бўлмайди.

"Пекиндаги Олимпия стадионида 36 та камера бор эди, Москвада эса, адашмасам, атиги 12 та камера бўлган. Энди эса дронлардан ва йирик планда суратга олишади. Бунда спортчининг ҳис-туйғулари кўринади, экранда қайтаришлар намойиш этилади. У пайт эса бу кабилар ҳақида гап бўлмаган ҳам. Технологик силжиш ҳайратга солади", - дея қўшимча қилди журналист.

Шу билан бирга, тўртта Ўйинларда қатнашган Низаев, айнан Олимпиада-80ни ўзининг фаолиятидаги илк Ўйин сифатида бошқача қадрлайди.

За работу на соревнования самого высокого уровня Тимур Низаев был удостоен множества престижных наград и памятных медалей
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
За работу на соревнования самого высокого уровня Тимур Низаев был удостоен множества престижных наград и памятных медалей

"Мен жуда кўп жойларда бўлдим: Осиё ўйинларида ҳам ва қолган учта олимпиадаларда ҳам. Пекинга мени бу сафар Ўзбекистондан эмас, балки ХОҚ раҳбарияти томонидан таклиф қилишди, ҳатто "Спорт ва матбуот" номинациясида мукофот ҳам тақдим этишди. Ҳамма жой ўз ҳолича ажойиб эди, лекин биринчи Ўйинлар биринчи муҳаббатга ўхшайди: бундай нарсани унутиб бўлмайди", - дея иқрор бўлади у.

Дунёни спорт қутқариб қолади

Тимур Таджитович, спортга бефарқ бўлмаган кўплаб одамлар сингари, коронавирус пандемияси туфайли Олимпия ўйинларининг 2021 йилга кўчирилиши ҳақидаги хабарни афсус билан қабул қилди. У бундай қатъий чоралар тарихда бешинчи бор жорий этилаётганини эсга олди. Шу билан бирга, у спортнинг нафақат халқаро муносабатларнинг маданий-гуманитар таркибий қисмига, балки ҳар қандай мамлакат иқтисодиётига ҳам қўшадиган улкан ҳиссасини эсга олди.

Спортивный журналист Тимур Низаев освещал четыре олимпиады и несколько Азиатских игр, а также десятки других международных турниров
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Спортивный журналист Тимур Низаев освещал четыре олимпиады и несколько Азиатских игр, а также десятки других международных турниров

"Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бахнинг Европанинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг уч фоизи спорт соҳасида бандлиги ва Европа ЯИМнинг икки фоизи спорт бизнесига тўғри келишини айтгани бежиз эмас. Бу катта сонлар ва у соҳанинг муҳимлигидан далолат беради", - деб ишонч билдиради Низаев.

Унинг фикрига кўра, пандемия одатий дунёни ўзгартирди, янги муносабатларни ўрнатди. Журналистнинг фикрича, ушбу мураккаб воқеликда айнан спорт бутун инсоният учун бирлаштирувчи тамойилга айланиши керак.

77
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?
Андрей Серенко

Серенко: фақат "фантазёрлар" АҚШнинг толиблар билан битимига оптимизм билан қарайди

203
Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко регион атрофидаги фантазиялар ва реаллик ҳақида гапирди

Охирги ой давомида АҚШ Афғонистоннинг тўртта провинциясида "Толибон" радикал уюшмаси позициялари бўйлаб зарба берди. Уюшма аъзолари, Вашингтон февраль ойи охирида толиблар билан имзолаган ва 20 йилдан буён давом этиб келаётган қуролланган можарога чек қўйиши лозим бўлган тинчлик битимини бузганини ишонч билан таъкидлашмоқда.

Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко фикрича, АҚШ умуман олганда - америка ҳарбийларининг толибларга қарши ва аксинча жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслиги билан - шартнома бўйича энг муҳим мажбуриятлардан бирини бузди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО мамлакатларининг бошқа муҳим мажбурияти - бу Афғонистондан 14 ой давомида ўз қўшинларини чиқариб кетилиши эди.

Серенко фикрича, ушбу, бир қарашда олдиндан келишилган график ҳозирда "муаллақ" турибди ва бу ҳолат америка линияси боши берк кўчага кириб қолганини англатади.

"Ушбу битим борасида аллақандай оптимизмни сақлаб қолиш учун том маънода фантазёр бўлиш керак. Реалист бўлиб, "Толибон" ҳеч қачон урушни тўхтатмасли, ҳеч қандай қўшинни чиқариш билан уюшмани тинчлантириб бўлмаслиги ҳақида ўз-ўзингизга ҳисоб бермоғингиз лозим. Шундай экан, қўшинларни чиқаришни вақтинча тўхтатишга тўғри келар эҳтимол, толиблар яна америка қўшинлари ва НАТО кучларига ҳужум қилишлари мумкинлигини билган ҳолда", — деди сиёсатшунос Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Экспертнинг таъкидлашича, бу сингари сценарий ҳеч қандай наф келтирмайди, биринчи навбатда, толибларнинг ўзига фойда бермайди, сабаби, бу ҳолатда ўз тарафдорларига нега АҚШ билан битим барбод бўлгани хусусида тушунтириш беришга тўғри келади.

Эришилган тинчлик битимининг барбод бўлиши "Толибон" етакчилари шаънига берилган зарбадир, дейди Серенко.

Ушбу ҳолатдан манфаат кўрадиган ягона куч - бу афғон ҳукумати бўлиб, у аввал ҳам бир неча маротаба худди шундай сценарий рўй бериши ҳақида огоҳлантирган.

203
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Сотрудники правоохранительных органов и журналисты у здания бизнес-центра Леонардо в Киеве

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган Суҳроб Каримов психоневрологик рўйхатда туради

242
Украина Ички ишлар вазирлиги Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонликнинг руҳий носоғлом эканини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовга олигофрения касаллиги ташхиси қўйилган ва у психоневрологик рўйхатда туради. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Facebook’да пост ёзди.

“Суҳроб Каримов 1998 йилдан буён олигофрения касаллиги ташхиси билан Ўзбекистонда психоневрологик рўйхатда турган. Ушбу касаллик ташхиси унга 10 ёшлигида қўйилган. Каримов Украинада хотиржам ҳаёт тарзида яшаган ва аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган”, – дейилган постда.

Шунингдек, ИИВ вакили банк бўлими биносида портловчи моддалар ва буюмлар топилмаганини маълум қилган.

“Энди у узоқ вақт давомида панжара ортида бўлишига тўғри келади”, – деб ёзган Герашенко.

242