Ўзбекистон ва бошқа республикаларнинг Олимпиада-80 га тайёргарлик кўришдаги роли

295
(Янгиланган 18:32 21.07.2020)
СССРдаги янги олимпия ўйинлари барча иттифоқ республикалар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мусобақалар 5 та шаҳарларда бўлиб ўтди. Уларни ўтказишда барча республикалар ўз ҳиссаларини қўшишган.

Бундай йирик мусобақаларни ташкил этишда ким қандай ёрдам берди – Sputnik мақоласида батафсил танишинг.

Sputnik, Анна Желиховская, Дмитрий Матвеев, Лев Рыжков, Екатерина Микаридзе

Олимпиадани қабул қилган шаҳарлар

Олимпиада-80 нинг эътиборли жиҳати шундаки, Москва баъзи мусобақалар билан “ўртоқлашган”: Эстония ССРда елканли регата, Киев (Украина ССР), Минск (Белоруссия ССР) ва Ленинградда (РСФСР) футбол ўйинлари бўлиб ўтган.

СССР Олимпия қўмитаси президиуми аъзоси Андрей Кислов Sputnik нашрига иттифоқ республикаларда мусобақаларни ўтказиш ҳақидаги қарор қандай қабул қилинганини ҳикоя қилиб берди.

© Sputnik / Игорь Костин
Праздник, посвященный открытию предварительных игр футбольного турнира в подгруппе "С". Олимпиада 1980 года
“Дўстларимизни хафа қилиб қўймаслигимиз ва имкони борича турли республикаларни жалб қилишимиз лозим эди, - дея хотирлайди у. – Биз, ташкилий қўмита Халқаро олимпия қўмитаси қоидаларини бузмаслик учун уларни қандай жалб қилишни ўйлаб топдик. Бир неча шаҳарларнинг тўлақонли олимпия шаҳарлари бўлиши учун бу бизнинг катта меҳнатимиз эди”.

Халқаро олимпия қўмитаси ижозати билан олимпия машъаласини Москвадан тўртта шаҳарга Ленинград, Киев, Минск ва Таллинга олиб ўтдик. “Ҳамма шаҳарлар мусобақаларни олий даражада ўтказди, муаммо кузатилмади, - дея эслайди СССР Олимпия қўмитаси президиуми аъзоси. – Олимпия ўйинлари вақтидаги бирор бир йирик жанжални эслай олмайсиз-ку? Бу бўлмаган”.

© Sputnik / Рудольф Кучеров
Торжественная церемония открытия футбольных соревнований по программе XXII летних Олимпийских игр — Ленинград

Олимпия объектлари нафақат Москвада, балки иттифоқнинг яна уч республикаси пойтахтларида барпо этилган. Шаҳарларнинг инфратузилмалари замонавийлаштирилган.

“Футбол ўйинлари ўтказилган Киевда Олимпиада бошланишидан бир мунча муддат олдин стадион ва учта янги меҳмонхона, ресторанлар ва қаҳвахоналар қурилган, - дейди тарихчи Елена Истягина-Елисеева. – Минскда “Динамо” стадиони замонавийлаштирилган. Таллинда спорт делегацияларни қабул қилиш учун Олимпия шаҳарчаси барпо этилган, меҳмонхона, денгиз вокзали, халқаро аэровокзал, телеминора, спорт заллари қад ростлаган. Елканли марказни шаҳар билан боғлаш учун махсус янги автомобиль йўли қурилган”.

Таллин қандай қилиб Ригадан ўзиб кетди

Нега елканли регата учун Таллинни танлашган? Андрей Кисловнинг сўзларига кўра, бир нечта бошқа вариантлар кўриб чиқилган.

“Елканли спорт борасида республикалар ўртасида кураш бўлганди, - дея хотирлайди Кислов. – Қуйидаги вариантлар: Сочи, Рига, Таллин, Ленинград. Мен, масалан, уни Ленинградга бериш тарафдори эдим. Лекин елканли регатани ўтказиш учун биринчи рақамли номзод сифатида Рига кўрилган. Биз XXI Олимпия ўйинларига даъвогарлик қилган пайтларимизда (ўшанда у Канаданинг Монреаль насиб қилганди) Рига варианти биринчи даражали эди”.

© Sputnik / Вольдемар Мааск
Торжественная церемония открытия парусной регаты, входящей в программу XXII Олимпийских игр

Шунга қарамасдан Эстония пойтахти олимпия пойгасида Латвия ССР пойтахтини ортда қолдирган.

“Рига раҳбарияти Таллин намойиш этган абжирликни намойиш этмаган. Таллиннинг шаҳар ютиб чиққан – жуда ғайратли одам. Унга бир сўз айтишинг билан, бир зумда ижро этади. Таллин жуда катта даромад олган. Чунки агар республика рўйхатга киритилса, у шон-шуҳратдан ташқари молиявий ёрдам ва ўз захираларини республикага сарфлаш имкониятини оларди”.

© Sputnik / Вольдемар Мааск
Оркестр встречает яхты после соревнований: торжественное закрытие парусной регаты, XXII летние Олимпийские игры

Эстониянинг ҳатто ўзининг рамзий олимпия белгилари бор эди: елканли спорт учун алоҳида, эстон олимпия тимсоли – тюлень Вигрини ишлаб чиқишди.

Уч мамлакат, икки республика

Иттифоқ республикалар бевостида иштирок этган яна бир муҳим олимпия тадбири бу олимпия олови эстафетаси эди.

“Йўл Украина ва Молдова ҳудуди бўйлаб, жумладан, Кишинев, Черновц, Хмельницкий, Винница, Житомир, Киев, Полтава, Харьков шаҳарлари бўйлаб ўтган, - дейди тарихчи Елена Истягина-Елисеева. – Ушбу аҳоли пунктларига Москва йўлида хорижлик сайёҳлар ташриф буюриши кўзда тутилган эди. Шу боис уларнинг инфратузилмаларини замонавийлаштириш ва ташқи қиёфаларини яхшилаш қарори қабул қилинган”.

Шунда қилиб, эстафета йўли таъмирланган ва миллий услубда меҳмонхона, кемпинг ва ресторанлар қурилган.

Андрей Кисловнинг сўзларига кўра, югурувчилар махсус комиссия томонидан саралаб олинган. Қариндошлари гапи ёки ошна-оғайнигарчилик орқали бирор бир кишининг югуриш варианти ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди.

“Югурувчиларни Москвадан олиб келмаганмиз. Республикаларнинг ўзи саралаб оларди, лекин улар ошна-оғайнигарчиликка йўқ қўймаслиги керак эди. Эстефетага олинган кишилар маълум ютуқларга эришган фуқаролар бўлиши шарт эди. Энг асосийси – олимпия машъали. Либос японча эди. Унга тайёрлаган японлар катта пул тўлаган”.

Эстафета арафасида СССР Олимпия қўмитаси аъзолари кутилмаган муаммоларни инобатга олиш мақсадида бир неча бор югуриб ўтиладиган йўлни бир неча бор кўздан кечиришган.

“Машинада кетаётганимизда йўлларда одамлар тўпланиб, меҳмонга чорларди. Биз тўхташга мажбур бўлардик. Улар бизни ярим кундан буён кутиб туришган экан! Демак, қадаҳ кўтариш, тамадди қилиш ёки ҳеч бўлмаган тост айтиш керак. Йўлимизда давом этамиз. 10-15 километр нарида яна оломон тўпланиб турибди. Яна тўхташимиз керак, чунки у ерда бўлажак олимпия олови делегацияси бўлиши ҳақида хабар қилгандик. Барча республикаларда худди шундай ҳолат кузатилди. Уларнинг ҳаммасига беш баҳо қўйиш керак. Мен буни ўз мавқеим ва вазифамдан келиб чиқиб баҳо бериш ваколатига эга бўлган расмий шахс сифатида айтяпман. Асабларимиз бузилмаган”, - дея ёдга олади Кислов.

Бир йил ўтиб вазият такрорланади: олимпия машъали ўтиш керак бўлган йўлда минглаб, баъзан ўн минглаб кишилар тўпланган.

Мевалар вагони

1980 йилги Олимпия ўйинларида иттифоқнинг деярли барча республикаларидан вакиллар иштирок этган. Шунингдек, Олимпиадада Совет Иттифоқининг турли республикаларидан бўлган ҳакамлар иштирок этган. Барча ССР олимпия тимсоли билан сувенир ишлаб чиқарган.

Олимпиада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ўз товарии кўрсатиш имконини ҳам берган. Маиший ёки либос товарлар соҳасида совет ишлаб чиқарувчиларининг унчалик мақтангулик нарсаси йўқ эди. Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари бу бошқача тус олган. 1980 йил июль ойида Душанбедан Москвага мева ортилган вагон йўлга чиққан.

“СССР Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан буюртма келиб тушди – Олимпия ўйинларига энг сара ва сархил тожик меваларини олиб келиш, - дея эслайди Тожикистон Академия фани ботаника боғи бош ҳисобчиси Алишер Саидов. – Ҳикматулло Бўриев, собиқ бошлиғим, республика Қишлоқ хўжалиги вазирлигида лавозимли ишда ишларди. Ўшанда у бу юкларни жўнатиш билан шахсан шуғилланган. Москвага республика колхоз ва совхозларида етиштирилган энг сара 28 та узум нави келтирилган”.

Меваларни самолётда жўнатиш имконияти бор эди, лекин Бўриев совутгичлар билан жиҳозланган вагонда жўнатилади деб туриб олди. Ҳар бир юк қоғозга ўралган эди.

“Москвада меваларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақсимларди, - дея ҳикоя қилади Алишер Саидов. – Лекин аниқ биламанки, қайсидир бир қисми ВДНХгача етиб борган ва павильонлардан бирига кўргазмаган қўйилган. Тожик узумлари билан чет эллик делегациялар сийланган. Бўриев айрим узум навларини ҳатто Францияга олиб кетишганини айтганди”.

Москвада мева экспедицияси билан қизиқарли ҳолат рўй берган. Улар келишганда қаердан келишганини сўрашган. “Тожикистондан, Ленин туманининг “Коммунизм” колхозидан, - дея жавоб беришган меҳмонлар. “Сизлар нима келтирдингиз? – деб сўрашган москваликлар. “Узум, шафтоли, анор (русча таржимаси гранат. Граната қурол сўзига ўхшаш – таҳр.)”, - дейишган колхозчилар. Сўнгра улар кутиб олгани чиққанларнинг ранглари нима сабабдан ўзгариб кетганини англашмаган. Бўриев қутиларни очиб, бу қурол эмас, балки мева эканини кўрсатишига тўғри келган.

Ўзбекистон ҳам сархил меваларни жўнатган

Олимпиадага Ўзбекистон ССРдан мевалар жўнатилган. Энг сара ва сархиллари.

“Ўзбекистон Олимпиадага энг яхши узум, ўрик, сабзавот етказиб берган, - дея эслайди Санкт-Петербургнинг ташқи алоқалар қўмитаси раҳбарининг маслаҳатчиси Исмат Кучиев, Олимпиада йиллари Ўйин хавфсизлигини таъмилаган СССР КГБ бўлинмасида ишлаган. – Авваллари Москвадаги “Ўзбекистон” Савдо уйига режали етказиб бериш бор эди. Олимпиада учун энг яхши, энг сархил маҳсулотлар Мева-сабзавот савдо вазирлигига жўнатилган. У ердан савдо шохобчаларига чиқарилган”.

Мевалар поездда олиб келинган. Мева вагонида чиптасиз Москвага бухоролик ёш курашчи келишга муваффақ бўлган.

“Бухорода таниқли самбочи оила Юсуповлар яшайди, - дея ҳикоя қилади Исмат Кучиев. – Оиланинг барча аъзоси – СССР спорт усталари. Уларнинг отаси мева вагонига бепул ўтириб, Москвага келган”.

Исмат Кучиев (крайний слева) и курсанты Минской школы КГБ во время Олимпиады-80
Фото из личного архива Исмата Кучиева
Исмат Кучиев (крайний слева) и курсанты Минской школы КГБ во время Олимпиады-80

Айтганча, Олимпиадаги келиш жуда қийин бўлган: ҳаммани ҳам олаверишмаган, вилоятдан 10-15 кишидан.

“Ўшанда Москвага йўлланма намунали иш учун рағбат эди, - дея эслайди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарих институти собиқ директори Равшан Абдуллаев. – 10-12 кишидан иборат гуруҳимизни Фарғона вилояти қўмитасида ташкиллаштиришди. Бизни Москвага Олимпиада очилишига вакил қилиб юборишди. Биз у ерда бир ҳафта бўлдик. Ҳар бир вилоятдан тахминан 1-15 кишидан саралаб олишган. Ёпилиш маросимига бошқа гуруҳ жўнатилган эди. демак, бутун Ўзбекистондан ўшанда Олимпия ўйинларига 100-150 киши вакил қилиб жўнатилган, лекин, бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.”

Мевалардан ташқари Москвада ўзбекистонлик ошпазлар ва официантларга талаб катта бўлган.

“Улар интурист” болалар эди, - дея эслайди. Исмат Кучиев. – Уларни ишга бўлган жиддий қараш ажратиб турарди. Улар таом тортишни, чет тилларини билишарди”.

Олимпиададаги ичимликлар

“Очилиш ва ёпилиш маросимларида жуда кўп вино бўлган. Молдован, грузин, озарбайжон винолари бўлганини аниқ эслайман. Коньяклар ҳам. Арман коньяги аниқ бўлганди”, - дея ҳикоя қилади тарихчи Александр Никишин.

Грузиянинг вино-ароқ маҳсулотлари ҳамиша катта шуҳратга эга бўлган. Грузияга вино ўлкаси сифатида пойтахт меҳмонлари ва спорт делегацияси аъзоларини Бахус ичимлиги билан таъминлаши керак эди.

Агар мураббий, ҳакам, ХОҚ вакилларини алкоголь ичимлигини ичишда чекламаган бўлса, Олимпиадада спорчиларга ичиш, албатта, тақиқланган эди. Уларни фақат алкоголсиз ичимлик билан зиёфат қилишарди. “Кока-кола”да улғайган Ғарб СССРда сюрприз кутиб турарди. Хорижликлар бу мамлакатда америка “Кола”сига ўхшаш нарса ишлаб чиқара олишмайди деб ўйлашарди. Бу ерда эса тушлик ва кечки таом вақтида спортчиларга грузин лимонади “Лагидзе суви” ва машҳур “Боржоми” минерал сувини қуйиб узатишарди. Грузиянинг ўзига хос “Кола”си америка брендини доғда қолдирган.

© Sputnik / Соколов
Эмблема "Воды Лагидзе", украшавшая Тбилисский завод безалкогольных напитков в начале XX века

Ўйинларга тайёргарлик кўриш доирасида бутун СССР бўйлаб турли кўплаб корхоналари жалб қилинган: масалан, айрим меҳмонхоналардаги мебель Латвия ССРдан келтирилган; махсус автотехника Украина, Латвия, Грузия ва Арманистонда ишлаб чиқарилган; спорт объектларидан электрон таблолар Украина ССРда ишлаб чиқарилган.

295
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (19)
Спортивный журналист Тимур Низаев

Низаев: илк олимпия муҳаббати, икки марта тўланган ҳисоб ва амалга ошмай қолган интервью

69
Таниқли спорт журналисти Тимур Низаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига Москва Олимпиадасидаги матбуотнинг фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

СССР халқларининг спартакиадаси: асосий ўйинларга қандай тайёргарлик кўрилган

Олимпиада-80 дан бир йил олдин Москвада СССР халқларининг VII-ёзги спартакиадаси бўлиб ўтди. Айнан шу пайтда спорт иншоотлари биринчи бор синовдан ўтказилди, ҳакамларнинг иши ва спортчиларнинг тайёргарлигига баҳо берилди. Бу ерда журналистлар ҳам ўрганишган. Бу кўп жиҳатдан келажакда, ўйинларнинг ўзида ёрдам берди.

"Биз Спартакиадага 6-7 кишилик гуруҳ бўлиб бордик. Спортнинг барча турларини ўзаро тақсимлаб олган эдик. Бу пайтга келиб мен "Физкультурник Узбекистана" газетасида учинчи йил ишлаётган эдим ва мен учун бу жуда ҳодиса бўлди. Мен биринчи бор ичига 30 ҳилдан ортиқ спорт турини олган комплекс мусобақаларни шарҳладим. Бизнинг муҳарриримиз Давлат Тимурович Фаттахов бизни Олимпия ўйинларига йўлланмани ва аккредитация Спартакиадада энг яхши ишлаган одамга берилиши билан умидлантирди. Натижада мен танландим", - дейди Низаев.

Олимпиада бошланишидан олдин ташкилий қўмита барча иттифоқ республикаларидан журналистларни йиғди. Ўшанда Ўзбекистон ССРдан тўрт киши бўлган: Москвага Тимур Низаевдан ташқари, "Совет Ўзбекистони" ("Советский Узбекистан") газетасидан Ҳайдар Носиров, Сафар Остонов - "Ёш ленинчи" ("Молодой ленинец") ва Олег Якубов "Правда Востока"дан йўл олдилар.

Шаҳар даражасидаги коммунизм ва журналистика айёрлиги

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Москвадаги Ўйинларда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилган ва СССР пойтахтида бир мунча вақт ҳақиқий коммунизм ҳукм сурди: мисли кўрилмаган мўл-кўлчилик, Олимпия ўйинлари қатнашчилари, меҳмонлари ва ташкилотчилари учун бепул ичимликлар ва транспорт.

"Ҳамма жой тоза ва саранжом эди. Ўшанда барча кераксиз шахслар 101-километрдан нарига кўчирилганди. Дўкон расталарида ҳамма нарса бор эди, ҳатто олдин сотилмаган ёки сотиб олиш қийин бўлган нарсалар ҳам бор эди. Мен жуда кўп сувенирларни жуда арзон нархда сотиб олганим эсимда", - деб эслайди Тимур Таджиевич.

Турар жой ва иш шароитларидан ҳам мамнун эдик: матбуот Москва марказидаги "Россия" меҳмонхонасининг шинам хоналарида жойлаштирилди, журналистлар яқин масофада - Лужникидаги замонавий ва шинам матбуот марказида ишладилар. Шу ернинг ўзида бошқа мамлакатлардан келган минглаб ҳамкасблари билан ҳам суҳбатлашишган. Бунга ўнлаб пиво навлари сотиладиган матбуот барнинг муҳити ҳам таъсир қилган.

"Бир марта эслайман, Грузиянинг "Лело" спорт газетаси бош муҳаррири Тенгиз Гачечиладзе билан барда ўтирган эдик. Гаплашиб ўтирдик, ичиб бўлиб ташқарига чиқдик ва иккаламизга қанчадан тушганини сўрамаганига ҳайрон бўлдим. Шундай бўлиб чиқдики, мен ҳам, у ҳам бир-биримиз учун билдирмай тўлаб қўйган эканмиз. Муҳит ана шундай дўстона бўлган", - дея хотирлайди Тимур Таджиевич.

 

Архивные фотографии журналиста Тимура Низаева
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Архивные фотографии журналиста Тимура Низаева

 

Бироқ, иш пайтида рақобат ҳам бор эди. Низаевнинг сўзларига кўра, аввало белоруссиялик ҳамкасблар билан рақобат бўлган, гарчи уларнинг ҳар бири ўз мамлакати ҳақида ёзган. Бу рақобат руҳида эмас, балки ўз спортчилари, спорт турлари, республикаларининг тарғиботига ўхшар эди.

"Мен ҳам ўз кузатувларим ва қарашларимнинг бир нечтасини захирада сақлаб турдим. Бу миллатчилик хусусиятига эга эмасди, аксинча бу профессионал ҳийла эди", - дея қўшимча қилди спорт мухбири.

У 25 кун сезилмай ўтиб кетганига иқрор бўлади. Владимир Высоцкийнинг тўсатдан ва бутун мамлакатни ҳайратда қолдирган дафн маросими хотирада қолди. Низаев кордондан ўта олмади ва маросимни узоқдан кузатди.

Бундан ташқари, ўн минглаб меҳмонлар ва спортчилар, миллионлаб телетомошабинлар каби Тимур Таджиевичнинг кўнглида ҳам осмонга учиб кетган Олимпия айиқчаси қолди. Ҳамманинг кўзига, ўзлари хоҳламаган ҳолда ёш келди. Алоҳида шаҳардаги коммунизм спорт эртаги билан якун топди: эртаси куни меҳмонхонадаги хизматчилар доимгидай меҳмонлардан нолий бошладилар.

Ғолиблар билан учрашувлар ва телефон орқали янгиликлар

Москвадаги 1980 йил Ўйинларига ўзбекистонлик спортчилар максимал рекорд сони билан етиб келишди - 15 нафар.  Ҳар бир спортчи учун Низаев улар ўйнаган спорт турларини ва таржимаи ҳолини синчковлик билан ўрганиб, олдиндан чизмалар тайёрлаган. "Физкультурник Узбекистана" газетаси ҳафтада уч марта нашр этиларди, тўрт саҳифадан учтаси Олимпиадага бағишланганди. Материалларнинг деярли барчаси нашр этилган.

"Москвада содир бўлганларнинг барчаси – ёрқин, кўркам, гўзал бўлган. Ҳар бир аренада субпресс-марказлари бор эди: Крылатскоедаги эшкак эшиш каналида, "Битца" от спорти марказида. Хотирамда айниқса Мытищи қолди. У ерда стендли отишма бўйича мусобақалар ўтказилган эди ва унда Рустам Ямбулатов кумуш медалини қўлга киритди. Худди шу "Битца"да от спорти бўйича умумжамоа ҳисобида Юрий Ковшов чемпион бўлди. Ватандошларимиздан бири Собиржон Рўзиев кумуш медал совриндори бўлди. У ҳақида бир неча бор хабарлар ёзгандим. Велотрекда сирдарёлик Александр Панфилов "кумуш"ни қўлга киритди", - дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, энг муваффақиятли интервью Собиржон Рўзиев билан бўлди. У спортчини Москва Ўйинлардан ҳам олдин билар эди, ундан илк интервьюни 1977 йилда олган эди. Рўзиев доим чет элларда юрар эди, шунинг учун унинг чиқишларини ҳар доим ҳам жонли томоша қилиш имкони бўлмасди.

"Мен Иттифоқ даврида ҳеч қачон ташқарига боролмаганман. Кейинчалик мустақиллик йилларида дунё бўйлаб саёҳат қилишга муваффақ бўлдим. Рўзиевнинг қиличбозлигини фақат Олимпия Ўйинларида кўрдим. Унинг ҳал қилувчи зарбани беришгача бўлган қунтини унутиб бўлмайди", - деб эслайди Тимур Низаев.

Шунингдек, чавандоз Юрий Ковшов ва ўқчи Рустам Ямбулатов билан материаллар ҳам бўлган.

"Мен билан гаплаша олмаган ягона одам бу Лариса Павлова бўлди. У аёллар волейбол жамоаси таркибида Олимпиада чемпиони бўлди. Нимагадир бунинг иложиси бўлмади", - дея таъкидлади журналист.

Мусобақалардаги ишини эслаб, Низаев бундан 40 йил олдин технологиялар бутунлай бошқача бўлганини таъкидлайди. Тошкентга у янгиликларни телефон орқали узатарди, стадионлар ва спорт мажмуаларида суратга олишни, албатта, матбуотнинг ҳозирги имкониятлари билан таққослаб бўлмайди.

"Пекиндаги Олимпия стадионида 36 та камера бор эди, Москвада эса, адашмасам, атиги 12 та камера бўлган. Энди эса дронлардан ва йирик планда суратга олишади. Бунда спортчининг ҳис-туйғулари кўринади, экранда қайтаришлар намойиш этилади. У пайт эса бу кабилар ҳақида гап бўлмаган ҳам. Технологик силжиш ҳайратга солади", - дея қўшимча қилди журналист.

Шу билан бирга, тўртта Ўйинларда қатнашган Низаев, айнан Олимпиада-80ни ўзининг фаолиятидаги илк Ўйин сифатида бошқача қадрлайди.

За работу на соревнования самого высокого уровня Тимур Низаев был удостоен множества престижных наград и памятных медалей
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
За работу на соревнования самого высокого уровня Тимур Низаев был удостоен множества престижных наград и памятных медалей

"Мен жуда кўп жойларда бўлдим: Осиё ўйинларида ҳам ва қолган учта олимпиадаларда ҳам. Пекинга мени бу сафар Ўзбекистондан эмас, балки ХОҚ раҳбарияти томонидан таклиф қилишди, ҳатто "Спорт ва матбуот" номинациясида мукофот ҳам тақдим этишди. Ҳамма жой ўз ҳолича ажойиб эди, лекин биринчи Ўйинлар биринчи муҳаббатга ўхшайди: бундай нарсани унутиб бўлмайди", - дея иқрор бўлади у.

Дунёни спорт қутқариб қолади

Тимур Таджитович, спортга бефарқ бўлмаган кўплаб одамлар сингари, коронавирус пандемияси туфайли Олимпия ўйинларининг 2021 йилга кўчирилиши ҳақидаги хабарни афсус билан қабул қилди. У бундай қатъий чоралар тарихда бешинчи бор жорий этилаётганини эсга олди. Шу билан бирга, у спортнинг нафақат халқаро муносабатларнинг маданий-гуманитар таркибий қисмига, балки ҳар қандай мамлакат иқтисодиётига ҳам қўшадиган улкан ҳиссасини эсга олди.

Спортивный журналист Тимур Низаев освещал четыре олимпиады и несколько Азиатских игр, а также десятки других международных турниров
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Спортивный журналист Тимур Низаев освещал четыре олимпиады и несколько Азиатских игр, а также десятки других международных турниров

"Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бахнинг Европанинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг уч фоизи спорт соҳасида бандлиги ва Европа ЯИМнинг икки фоизи спорт бизнесига тўғри келишини айтгани бежиз эмас. Бу катта сонлар ва у соҳанинг муҳимлигидан далолат беради", - деб ишонч билдиради Низаев.

Унинг фикрига кўра, пандемия одатий дунёни ўзгартирди, янги муносабатларни ўрнатди. Журналистнинг фикрича, ушбу мураккаб воқеликда айнан спорт бутун инсоният учун бирлаштирувчи тамойилга айланиши керак.

69
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (19)
Андрей Серенко

Серенко: фақат "фантазёрлар" АҚШнинг толиблар билан битимига оптимизм билан қарайди

203
Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко регион атрофидаги фантазиялар ва реаллик ҳақида гапирди

Охирги ой давомида АҚШ Афғонистоннинг тўртта провинциясида "Толибон" радикал уюшмаси позициялари бўйлаб зарба берди. Уюшма аъзолари, Вашингтон февраль ойи охирида толиблар билан имзолаган ва 20 йилдан буён давом этиб келаётган қуролланган можарога чек қўйиши лозим бўлган тинчлик битимини бузганини ишонч билан таъкидлашмоқда.

Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко фикрича, АҚШ умуман олганда - америка ҳарбийларининг толибларга қарши ва аксинча жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслиги билан - шартнома бўйича энг муҳим мажбуриятлардан бирини бузди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО мамлакатларининг бошқа муҳим мажбурияти - бу Афғонистондан 14 ой давомида ўз қўшинларини чиқариб кетилиши эди.

Серенко фикрича, ушбу, бир қарашда олдиндан келишилган график ҳозирда "муаллақ" турибди ва бу ҳолат америка линияси боши берк кўчага кириб қолганини англатади.

"Ушбу битим борасида аллақандай оптимизмни сақлаб қолиш учун том маънода фантазёр бўлиш керак. Реалист бўлиб, "Толибон" ҳеч қачон урушни тўхтатмасли, ҳеч қандай қўшинни чиқариш билан уюшмани тинчлантириб бўлмаслиги ҳақида ўз-ўзингизга ҳисоб бермоғингиз лозим. Шундай экан, қўшинларни чиқаришни вақтинча тўхтатишга тўғри келар эҳтимол, толиблар яна америка қўшинлари ва НАТО кучларига ҳужум қилишлари мумкинлигини билган ҳолда", — деди сиёсатшунос Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Экспертнинг таъкидлашича, бу сингари сценарий ҳеч қандай наф келтирмайди, биринчи навбатда, толибларнинг ўзига фойда бермайди, сабаби, бу ҳолатда ўз тарафдорларига нега АҚШ билан битим барбод бўлгани хусусида тушунтириш беришга тўғри келади.

Эришилган тинчлик битимининг барбод бўлиши "Толибон" етакчилари шаънига берилган зарбадир, дейди Серенко.

Ушбу ҳолатдан манфаат кўрадиган ягона куч - бу афғон ҳукумати бўлиб, у аввал ҳам бир неча маротаба худди шундай сценарий рўй бериши ҳақида огоҳлантирган.

203
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

6
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

6