Эксперт Химкидаги эҳтимолий жиноятчи ҳақида: терроризмнинг миллати йўқ

© Foto : Из личного архива Иосифа ЛиндераИосиф Линдер
Иосиф Линдер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро контртеррористик уюшма президенти Иосиф Линдер ФҲХ Москвада теракт олдини олганишини шарҳлади. Аниқланишича, эҳтимолий террорчи Марказий Осиё республикаси фуқароси, у Москва вилоятидаги Химкида яшириниб юрган.

Куни кеча ФХХ Москвада теракт олдини олгани маълум бўлди. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, Марказий Осиё республикалари бири фуқароси оммавий қатлга тайёрланаётган бўлган ва Москва вилояти Химки шаҳрида яширинган.

Член ассоциации группы антитеррора Альфа подполковник запаса Андрей Попов - Sputnik Ўзбекистон
Нега марказий осиёликлар террорчилар ҳамтовоқларига айланади - Попов шарҳи

Қўлга олиш пайтида у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата ўт очган ва жавоб ўт очиш билан йўқ қилинган. Унинг ёнида жуда катта миқдорда қурол-аслаҳа, шунингдек, йирик халқаро террорчилик ташкилоти билан алоқадорлиги далиллари топилди.

Эксперт сўзларига кўра, содир бўлган ҳодиса ҳақида маълумотлар аҳолини ташвишга солмаслиги учун эҳтиёжга мувофиқ узатилмоқда. ФХХ, аслида кечаю-кундуз иш олиб бориб, РФ ҳудудида террористик ҳуружларни тайёрлаётган жуда кўп сонли гуруҳлар ва террористик ташкилотларнинг айрим вакилларини зарарсизлантирмоқда, деди Линдер.

Двери СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда террорчилик гуруҳи 25 аъзосининг фаолиятига нуқта қўйилди

"Мавжуд вазиятга қараб, тегишли оператив ҳаракатларни давом эттириш учун ушбу маълумотларни кенг оммага етказиш ёки сир сақлаш тўғрисида қарор қабул қилинади", - деди Халқаро контртеррористик уюшмаси президенти.

Россия доимий равишда мамлакатда террорчилик ҳуружларни режалаштирган кўплаб ташкилотлар билан курашмоқда ва тегишли ҳаракатларсиз аҳолининг катта қисми тинчликда яшай олмайди, дея огоҳлантиради Линдер. Афсуски, террористик пандемия бутун биосферани қамраб олмоқда.

Профессионаллар муҳитида "терроризмнинг на миллати ва на дини йўқ" деган гап бор, чунки тегишли террорчилик ташкилотлари террор уюшмаси аъзоларини ҳужум режалаштирилаётган жамиятга киришиб кетиши осон бўлган муҳитдан жалб қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0