Юрий Рогулев

Рогулев: АҚШ устунлик сиёсатини давом эттирса, муаммоларга дуч келади

465
АҚШда "олтин аср" бошланиши мумкинлиги эҳтимолига МДУнинг Рузвельт номидаги АҚШни ўрганиш бўйича жамғармаси раҳбари Юрий Рогулев шарҳ берди

Коронавирус устидан ғалабадан сўнг АҚШни "олтин аср" кутмоқда, деди Америка етакчиси Дональд Трамп.

Москва давлат университети АҚШни ўрганиш бўйича Рузвельт номидаги жамғармаси директори Юрий Рогулевнинг сўзларига кўра, Трампнинг сўзлари ва баёнотлари шунчаки риторикадир, чунки фактлар билан тасдиқланмаган.

"У аллақандай муваффақиятларни намойиш этиши керак, чунки сайловлар яқинлашмоқда. У оптимизмни уйғотиши, ҳаммаси яхши кетаётганини ва келажакда бундан ҳам яхшироқ бўлишини айтиши керак", - деди мутахассис Sputnik радиосининг эфирида.

Рогулевнинг таъкидлашича, Трамп бундай баёнотларни бир неча бор берган.

Шу билан бирга, эксперт АҚШ дунё устидан ҳукмронлик қилиш сиёсатини давом эттирса, катта муаммоларга дуч келишига ишонч билдирди.

"Бундай сиёсатни олиб боришда АҚШ янада кўпроқ қийинчиликларга дуч келади. Шунинг учун мен буни "олтин аср", ёки аниқроғи, сўнгги йилларда бу каби олиб борган сиёсати билан АҚШ учун оптимистик келажак келади деб ҳисобламайман", - дея хулоса қилди Рогулев.

465
Американские военные на юго-востоке Афганистана

Афғонистон: толибонлашувдан сўнг америка оккупацияси жаннатдай кўринади

564
(Янгиланган 19:21 08.08.2020)
Афғонистон учун янги тинчликка эришиш осон кечмаяпти. Америкаликларсиз, жанглар ва террорчилик актлари билан рўй бермоқда бу. Бу тинчлик янги қуролли можаролар манбаига айланиш ва минтақадаги қўшниларнинг тинч ҳаётига раҳна солиш билан таҳдид қилмоқда

Афғонистондаги реал ҳолат тинчлик битими ҳақидаги декларацияларга мос эмас. АҚШ билан ушбу битимни имзолаганидан кейинги беш ой вақт давомида "Толибон"* Қобул билан ўт очишни тўхтатиш борасида келишувларга эриша олмади. Жангарилар янги аҳоли пунктларини ўз назоратига олишга уринмоқда, қатор провинциялардаги армия ва полиция блокпостларига, ҳарбий база ва полиция бўлинмаларига тез-тез ҳужум уюштирмоқда. Август ойи бошида 37 нафар ҳарбий хизматчи ва полициячилар, 61 жангари ва 43 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлишди.

Шимолий Боғлан провинциясида 5 август куни йўлга яқин жойдаги мина портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бир кун ўтгач, Боғлан-Саманган шоссесида толиблар иккита бензовозни ёқиб юборди, еттитасини эгаллаб олди ва ичидаги ёқилғисини Пули-Хумрида литрини 20 афғонийдан пуллади. Бу "бизнесга" ҳатто бир вақтнинг ўзида афғон хавфсизлик кучларига қарши олиб борилаётган ва фақатгина Қандаҳор ҳамда Ғазнида муваффақиятга эришилган жанглар ҳам ҳалал бера олмади.

"ИД" жангарилари ҳам "иккинчи нафас" очилганини ҳис қилдилар – Жалолободдаги қамоқхонага уюштирилган ҳужум оқибатида (шарқий Нангархар провинцияси) 2 август куни 29 киши ҳалок бўлди (10 террорчи шулар жумласидан) 800 нафар маҳбуслар - ИД аъзолари, толиблар ва оддий жиноятчилар қочиб кетди.

Тинчлик сари қўйилаётган қадамлар жуда кичик. Афғонистондаги ҳибсга олинган ва асирдаги куч тизимлари вакиллари ўртасида кечган мураккаб ва турлича шарҳ бериш мумкин бўлган ўзаро алмашув деярли якунланди. Озод этилган хавфсизлик кучлари вакилларининг умумий сони 1005 кишига етди, қамоқхоналардан 4750дан зиёд толиблар қўйиб юборилди. Озодликка чиқарилган жангарилар жанговар ҳаракатларга қайтмаслик ҳақида мажбуриятга имзо чеккан эди, аммо аксарияти берган ваъдасини бузди ва яна қўлига қурол олди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар рўйхатидаги 400 та энг ашаддий террорчиларни қамоқлардан озод этишдан бош тортди ва бу муаммони халқ билан муҳокама қилишни таклиф қилди. Аммо "Толибон" ҳаракати 5 август куни ҳукуматнинг Лойя Жирги (халқ вакиллари йиғини)ни ўтказиш қарорига қарши чиқди. Гўёки бу йиғин ҳуқуқий мақомга эга эмас ва "оккупация тугаганидан сўнг" афғон халқини тақдим этолмайди. Шу тариқа, толиблар ўзини мамлакат конституцияси ва жиноят кодексидан устун қўйиб, сўнгги инстанциядаги ҳақиқатга даъво қилмоқдалар, Кобулдаги "коллаборацион" ҳукуматнинг ноқонунийлигини таъкидламоқдалар. АҚШ эса буларнинг барчасига "қўлни ювиб, қўлтиққа артган".

Қайноқ шимол

Афғонистон шимоли нотинч. Тожикистон ва Ўзбекистонга туташ шимолий провинция бўлган Балх июл ойи охирида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида жанговар ҳаракатларнинг авж олиши сабабли энг хавфли ҳудудга айланди. Афғонлараро ноаниқ ички жараёнлар фонида Душанбе афғон-тожик чегарасидаги вазият кескин тус олганини қайд этмоқда. Бу ерга ўнлаб, шу жумладан, тожикистонлик жангарилар тўпланмоқда.

Президент Эмомали Рахмон ҳатто Тоғли-Бадахшон автоном вилоятидаги чегара ҳудудини мустаҳкамлаш топшириғини берди. Тожикистон шерик-давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тожик-афғон чегарасидаги хавфсизлик масалаларини мунтазам муҳокама қилади.

Воқеалар мантиғи шундан иборатки, борди-ю ғалаба толиблар томонида бўладиган бўлса - АҚШ билан келишув шартларига биноан - қўшни Марказий Осиё давлатларидан бўлган жангарилар Афғонистондан чиқариб юборилиши мумкин. Тайёргарликдан ўтган юзлаб жангариларнинг Тожикистон ва Ўзбекистонга қайтиши вазиятни радикаллаштириши ва издан чиқариши мумкин. Бу сингари сценарийларни фақатгина ҳамкорликдаги уринишлар билан, ОДКБ (КХШТ) ва Россияни жалб этган ҳолда тўхтатиш мумкин бўлади. Хўш, кейин-чи?

"Толибон" даставвал халқ иродаси маҳсули эмаслиги, балки Покистоннинг очиқ конфигурация лойиҳаси эканлигини ва у Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлар ҳудудларига "Марказий Осиё баҳори" ни трансляция қилиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. "Толибон" ташқи ўйинчилар учун уруш ва қирғин учун қулай воситадир. "Толибон" жангарилари - ташқи ўйинчилари учун қулай уруш ва бузиш воситасидир. Таркиби ва қарашлари жиҳатдан ушбу ранг-баранг террористик уюшманинг халқаро маънода қонунийлаштирилиши ўта хавфли.

Ҳатто "Толибон"нинг Қўшма Штатлар томонидан маъқулланган иккинчи бор ҳокимиятга келиши ҳам афғон халқи ва қўшни давлатлар учун - диний экстремизмдан тортиб, наркотрафик ва қуролланган терроризмгача бўлган маънода (бу уюшма асосидир) доимий таҳдид манбаи бўлиб қолади.

32 миллион аҳоли учун Афғонистоннинг "толибонлаштирилиши": дунёвий илм ва маданият, телевидение ва кинотеатрларнинг таъқиқланиши, аксарият мактаблар ва университетларнинг ёпилиши, конституциянинг шариат судларига алмаштирилиши, аёлларнинг ижтимоий ҳаётдан чегараланиши, ўрта асрларга хос бўлган оммавий қатл ва йўл қўйилган кичик бир тартибсизлик учун қўл-оёқлар ампутациясининг кенг жорий этилиши демакдир (1996 йилда толиблар ҳокимиятни қўлга олганида худди шундай бўлган).

Ёвузлик маскани

Умуман олганда, "Толибан" ўз ғалабасида шубҳаланган эмас, ва қонуний афғон ҳукуматини "тозалаб ташлашга" тайёр. Толиблар етакчиси Мавлави Хибатулла Охундзода ўтган ҳафтада: "Бизнинг жиҳодимиз босқинчиликни тугатиш ва Афғонистонда соф исломий ҳукуматни яратиш учун бўлган ва шундай бўлиб қолади", дея қайт этди. Шу боис, АҚШ ва халқаро ҳамжамият "муаммолар яратишда давом этишни бас қилишлари" шарт.

Ўта дағал баёнот бу. Аммо агар муаммоларга назар соладиган бўлсак, бугунги кунда толиблар ҳукмронлиги остида 15 миллионга яқин киши яшаб келмоқда, бу Афғонистон аҳолисининг деярли тенг ярмига тенг. Бу одамлар эрталаб уйларини тарк этаётганларида, тирик қайтиш-қайтмасликларини билмайдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) маълумотларига кўра, 2017 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш 87 %га ошди ва тўққиз минг тоннани ташкил қилди, Америка ҳарбий кучлари мавжуд бўлган даврда эса гиёҳванд хом-ашё ишлаб чиқариши 40 баравар ортди, афғон опиуми контрабандасининг йиллик ҳажми 3 миллиард долларга баҳоланади.

 

Буларнинг барчасига қарамай, "Толибон" мафкураси, режаси ва дастурларини баҳам кўрмасдан туриб, қандай қилиб толиблар билан тинчликка эришиш мумкин? Аввалроқ, Sputnik агентлигига берган интервьюсида, Афғонистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Алам Исидёр: "Афғон халқи учун Афғонистонда толиблар - бу террорчи уюшма эканлигини тушуниш жуда муҳим. Ва биз учун толибларнинг исталган давлат томонидан қўллаб-қувватланиши номаъқбулдир... Биз учун "Толибон" ва "Ислом давлати" террористик уюшмалари ўртасида қандайдир муҳим фарқ йўқ. 

Нуфузли афғон сиёсатдори ва мужоҳидлар ҳаракати фахрийси Изидёр шунингдек, "Толибон"ни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаш нотинчлик Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга кўчиши учун замин яратишини таъкидлади.

Ақл-идрок билан берилган баҳо бу. Афғонистонда ҳеч нарса ўзгарган эмас. Америка ўзининг террорчилар билан кечган узоқ йиллик жанговар ҳаракатлари режасини Пентагон бўлинмаларининг тезкор ва хавфсиз эвакуациясига (дунёни сув босса - ўрдакка не ғам қабилида) трансформация қилди, холос. Яқинда АҚШ Афғонистоннинг Гилменд, Урузғон, Пактика ва Лагман провинцияларида яна бешта ҳарбий базасини ёпди. Афғонистондаги америка қўшинлари сони тез фурсатда 4 минг кишигача қисқаради ва 2021 йилнинг май ойида бирорта аскар қолмайди. Энди президент Доналд Трамп администрацияси, Давлат котиби Майкл Помпеонинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазиятни нормаллаштириш учун Кремл кўмагига муҳтож. Бироқ, истиқболда нормаллашув юз бериши даргумон.

Россия Афғонистоннинг терроризм ва наркотиклардан ҳоли бўлган тинч, барқарор, мустақил ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлат сифатида шаклланишига кўмаклашиш сиёсатини изчиллик билан олиб бормоқда. Толиблар ҳаракатларига нисбатан танқидий қарашларнинг йўқлиги РФ ва КХШТга аъзо бошқа мамлакатларнинг афғон йўналишидаги ҳаракатлари учун тўсиқ  бўлмоқда. Ҳатто Афғонистон ТИВ раҳбари Ҳаниф Атмар кеча: "Биз эрта босқичда ярашув тўғрисида ўйлашимиз ва ўшанда толибларга муносиб имконият беришимиз керак эди... Биз уларга ярашувнинг муносиб вариантини таклиф эта олмадик ва улар Афғонистонни тарк этишларини талаб қилдик. Бу ёмон сиёсат эди", дея "гуноҳкорона" баёнот қилди (эҳтимол, Ҳаниф Атмар "соф" ҳукуматдан ўрин олишни режалаштирмоқда).

Аммо шу билан бирга, КХШТнинг "Толибон"га нисбатан аксарият даъволари ҳеч қаерга йўқолган эмас. Ҳаракат қонуний ҳукуматга қарши қуролли зўравонликни эътиқод қилади, "Ал-Қоида"* билан симбиозни йўқотмайди, гиёҳванд моддалар савдосидан фойдаланади ва бу рўйхатнинг бошланишидир.

 

* – РФ ва қатор бошқа давлатларда таъқиқланган террористик уюшма.

564
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида

АҚШ қай тарзда Россия "пропагандаси ва сохта ахборот экотизими"ни фош қилди

575
(Янгиланган 20:01 07.08.2020)
Америкаликлар Россия дунё бўйлаб юритадиган "сохта ахборот кампанияси" тактик қопламини фош этди. Ростини айтганда, Давлат департаментининг ушбу ҳаракатлари америка аҳлига сохта ахборотни "едириш" ва бир вақтнинг ўзида ҳукуматдан мўмай пул ундиришга қаратилган

Сюрприз устига сюрприз

Шу кунларда АҚШ Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия пропагандаси ва дезинформация экотизими асослари" ҳақида ҳисоботни эълон қилди. Асар муаллифлари ўз олдига Россия тактик ҳаракатларини фош қилишни мақсад қилиб олган, "токи бизнинг шерикларимиз, иттифоқдош ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, олимлар, матбуот ва бутун дунё бўйлаб жамоатчилик қўшимча таҳлилларни ўтказиб, дезинформация ва пропагандага коллектив жавобни кучайтиришсин", дея тушунтиради улар.

Бир қарашда, ҳаммаси пухта амалга оширилгандек - 75 саҳифалик матн, 313 та ҳаволалар, графика ва жадваллар. Мен бу тадқиқотни эринмасдан ғижжалаб ўқиб чиқдим.

У чиндан ҳам прогрессив эди. Мисол учун, ҳисоботда, Россия ҳукумати ОАВни ўз позициясини тарғиб қилишда фойдаланишга уриниши ҳақида ҳикоя қилинган (!) – шубҳасиз, бу Кремлнинг доҳиёна кашфиёти ва бошқа давлатлар ҳам шундай йўл тутишни ўрганишлари лозим.

Яна бир "кашфиёт" га кўра, Россия давлат оммавий ахборот воситалари (масалан, ўша "Звезда") томонидан эълон қилинган маълумотлар бошқа бир қатор нашрлар томонидан кўчирилади ва шундан сўнг интернет тармоғида ёйилиб кетади. Афтидан, муаллифлар Интернет тармоғининг ўзига хос хусусиятлари ва ахборот узатишнинг ҳозирги муҳитини (бунда ахборотни таҳлил қилиш ёки текшириш керак эмас, балки янгиликларни тезкор жойлаштириш ва просмотрлар (кўрилганлик миқдори) йиғиш керак) ўзлари учун энди кашф қила бошлаганлар .

Ҳисоботда келтирилган Россиянинг асосий ОАВлари ва уларнинг эгалари борасида берилган таърифлар ҳам ҳар қандай таҳлилчи учун бебаҳо аҳамиятга эга - нега десангиз, бундан келиб чиқяптики, давлатпараст каналлар, нашрлар ва Интернет сайтларини давлатпараст мафкурани ёқлайдиган одамлар бошқаради. Ана, холос!

Бундан ташқари, "рус тарғиботи экотизими"даги инглиз тилидаги унсурларда Ғарб ташқи сиёсий стратегияси нуқсонлари юзасидан Россия нуқтаи-назарини ёқлайдиган чет эллик муаллифлар ҳам ўз мақолалари билан чиқиб туришларини билиб, ҳайрон бўлдим. Ахир бу ғаройиб-ку!

Ва ниҳоят, тадқиқотчилар учун докладдаги марказий ғоя муҳим аҳамият касб этади: Москванинг дунёдаги муаммоларга нисбатан ҳар қандай қараши ва ушбу позициянинг ҳар қандай чоп этилиши сўз эркинлиги эмас, балки художўй Ғарб аҳолисининг онгини хиралаштирадиган рус пропагандаси ва ёлғонининг ашаддий намунаси ҳисобланади.

Албатта, айнан шу фикрнинг ўзиёқ ҳисоботнинг илмий қийматини туширади, деб айтиш мумкин эди - аммо ҳисобот ҳатто шу қийматга ҳам шунчаки эга эмас.

Моҳиятан олиб қараганда бу 75 саҳифанинг ҳаммаси - онг оқими ва оддий нарсаларнинг санаб ўтилишидан бошқа нарсамас. Уни чоп этишдан мақсад ҳам устки қопламни фош қилиш эмас, балки давлат котиби Майк Помпеонинг Глобал ҳамкорлик маркази молиялаштирилишини икки карра ошириш бўйича илтимосини моддий жиҳатдан мустаҳкамлаш эди. Бунда эса Россия ва бошқа давлатлар томонидан бўлаётган дезинформацияга қарши курашдан яхшироқ баҳона йўқ.

Бахт пулда

Шу боис, Россия сиёсатчилари ва экспертларининг ушбу ҳисоботга масхара ва жирканишнамо муносабатига ажабланмаса ҳам бўлади. Ҳисоботда келтирилган далиллар жиддий қабул қилинмади, аксинча, навбатдаги русофобик писанина, дея изоҳланди. Шу билан бирга, доклад муаллифлари уни нашр этиш учун етарли асосларга эга эканлиги ҳам қайд этилди.

Масалан, россиялик депутат Сергей Железняк шундай дейди: "Давлат департаментидаги русофобларнинг доклад кўринишидаги Россияга қарши алаҳсирашининг янги порцияси америкалик сиёсатчилар мамлакат ичи ва бутун дунёда содир бўлаётган воқеаларга муқобил қарашлардан қанчалик ваҳимага тушишларини яққол намоён этади". Ғарбдаги энг йирик ОАВлар билан таққослаганда RT ва Sputnikнинг пули камроқ - аммо улар ўша альтернатив (муқобил) позицияга эга.

Кимгадир ҳанузга қадар Ғарбда сўз эркинлиги бордек кўриниши мумкин, аммо бу ундаймас. (Аввало мафкуравий характердаги) қатор масалаларга кўра, америка ОАВлари совет газеталарини эслатади - улар ягона, сиёсий жиҳатдан тўғри нуқтаи-назарни трансляция қилади.

Ва айниқса - АҚШда қора танлилар ва сўллар томонидан уюштириладиган тартибсизликлар, америка тарихий мероси йўқ қилинишининг тўғрилиги, айбсизлик презумпциясига нисбатан беписандлик (қатор таниқли шахсларнинг харрасментда (бошқа ёки ўз жинси вакилларига нисбатан хиралик қилишда) айбланиб, таъқибга  олинишларини эслайлик), шунингдек, Россияни шафқатсизларча қоралаш акс этган бундай нуқтаи-назар Ғарб ўқувчиларининг меъдасига тега бошлади. Улар альтернатив нуқтаи назарни излашмоқда - ва бундай қарашларни Россиянинг инглиз тилидаги ОАВларида топмоқдалар.

Ва бу АҚШ учун аллақачон жиддий муаммодир, чунки жаҳон ахборот соҳаси устидан назорат ўрнатиш Америка ҳукмронлигининг асосидир.

Шунинг учун, Россия Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланганидек, "Вашингтон ўз нуқтаи назарига бўлган муқобил позицияларни тарқатадиган ҳар қандай маълумот манбаларини танқид қилади, американча ёндошув ва кўрсатмаларга зид бўлган ҳар қандай овозни ўчиришга ҳаракат қилади". Танқид ёрдам бермаса, санкциялар киритади (хитойнинг TikTokи каби), уларни рейдерлик технологиялари орқали қўлга олишга уринади.

Бундай таъқиблар аслида АҚШнинг геосиёсий имкониятларини заифлаштиради. Масалан, Россиядан Хитойни жиловлаб туришда, шунингдек, бошқа глобал муаммоларни ҳал қилишда фойдаланишда. Тобора кўпроқ америка экспертлари Вашингтонни Москва билан мулоқотга прагматикроқ ёндашишга чақирмоқда.

Бунга 103 нафар америкалик кўзга кўринган экспертлар, шу жумладан собиқ дипломатлар ва сиёсатчиларнинг Politiko нашрида чоп этилган очиқ мактубини мисол келтириш мумкин.

"Аммо океан ортидаги оппонентларнинг Глобал ҳамкорлик марказининг ҳисоботи сингари ҳужжати билан фақат бир мақсадга эришиш мумкин - глобал муаммолар бўйича Россия-Америка мулоқотига тамомила раҳна солиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ишончсизлик инқирозини бартараф этиш имкониятини узоқ йилларга истисно қилиш",  - дейди Железняк.

575
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

562
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

562