Электромобилларини қаерда қувватлаш ўзбекистонликларга қулай бўлади - эксперт фикри

© Foto : Из личного архива Павла ЗюзинаЭксперт Института транспорта ВШЭ Павел Зюзин
Эксперт Института транспорта ВШЭ Павел Зюзин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт олий мактаби Транспорт институти мутахассиси Павел Зюзин республикада электромобилларни қайта қувватловчи станцияларни қандай қилиб тўғри жойлаштирилиши кераклиги борасида фикр билдирди.

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Ўзбекистонда уйғунлаштирилган ёқилғи қуйиш шохобчаларини барпо этиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда синчков ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда.

Хусусан, "Ўзбекнефтегаз" АЁҚШларида электрмобилларни қувватлаш ускуналари ўрнатилиши кутилмоқда.

Электромобил Baic Senova - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 500та электромобил такси пайдо бўлади

Ушбу янгиликни изоҳлар экан, Иқтисодиёт олий мактаби Транспорт институти мутахассиси Павел Зюзин республикага аввало, унинг маълумотларига кўра, бу ерда ҳозирча ишлаб чиқарилмаётган махсус ускуналар керак бўлишини таъкидлади. Кейинги муҳим жиҳат - қувватлаш станциялари айнан қаерларда жойлашади. Уларни АЁҚШдан бошқа ҳеч нарса бўлмаган жойга жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмас, деди у.

"Бензин ёки табиий газ билан тўлдириш - бу тез жараён. Электромобиль эса узоқ вақт - тахминан 40-50 дақиқада қувватланади. Шунинг учун бундай хизматларни, биринчи навбатда, йирик савдо марказлари эгалари билан ҳамкорликда ривожлантириш мумкин. Савдо марказига келиб, одамлар ҳаридларидан олдин машиналарини тўхтаб туриш жойларида қолдирадилар ва уларни шу ерда қувватлаш мумкин бўлади. Тўхтаб туриш жойларини ижарага олиб, савдо маркази маъмурияти билан келишган ҳолда уларни зарур жиҳозлар билан жиҳозласа бўлади", - деди Зюзин.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.

Где узбекистанцам будет удобно заряжать электромобили — мнение эксперта
Янгиликлар лентаси
0