"Армия-2020" халқаро форуми: Россия, Қозоғистон ва Беларусь экспозициялари

© Sputnik / Alexander Vilf / Медиабанкка ўтишИстребители Су-30СМ пилотажной группы "Русские витязи" во время репетиции воздушной части парада Победы
Истребители Су-30СМ пилотажной группы Русские витязи во время репетиции воздушной части парада Победы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Армия-2020" халқаро ҳарбий-техник форуми (ХҲТФ) COVID-19 пандемияси чекловлари ва глобал ҳарбий-сиёсий турбулентлик шароитида дунё мудофаа саноатида йилнинг илк йирик кўргазмасига айланади

23-29 август кунлари Россиянинг бир қатор минтақалари ва Арманистон ҳудудида бўлиб ўтадиган "Армия-2020" форумида 1500 дан ортиқ компаниялар 28 мингдан ортиқ қурол ва техникалар намуналарини намойиш этадилар.

Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АрМИ в подмосковном Алабино - Sputnik Ўзбекистон
АрМИ – 2020: ўзбекистонлик танкчилар мусобақага қандай тайёргарлик кўрмоқда

Форумда 72 та давлат қатнашишини тасдиқлади. Улардан ўнтаси - Арманистон, Беларусь, Бразилия, Вьетнам, Эрон, Қозоғистон, Ливан, Руанда, МАР, Жанубий Осетия - юқори даражадаги делегациялар билан иштирок этади. Ўз миллий экспозицияларини беш мамлакат - Беларусь, Бразилия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Покистон жойлаштиради.

"Армия-2020" форумининг очилиш маросими "Патриот" кўргазма марказида 23 август кунига режалаштирилди, 24-26 август кунлари мутахассислар учун иш кунлари бўлиб, 27-29 август кунлари экспозиция барча учун очиқ бўлади.

Асосий кўргазма майдончалари Москва яқинидаги Патриот боғи, Кубинка аэродроми, Алабино ва Ашулук ўқув полигонлари бўлади, аммо қурол ва ҳарбий техника экспозициялари барча ҳарбий округлар ва Россиянинг Шимолий флотида жойлаштирилади. Фақатгина Жанубий ҳарбий округнинг ўзида "Армия-2020" форуми Ставрополь ўлкаси, Владикавказ, Волгоград, Каспийск, Астрахань, Адигея, Ингушетия, Кабардино-Балкария, Карачаево-Черкесия, Чеченистонни қамраб олади. Шунингдек, форум Арманистонда, Россиянинг ҳарбий базаси жойлашган Гюмри шаҳри ҳудудида бўлиб ўтади.

Военнослужащие команды армии Узбекистана во время подготовки к международным соревнованиям Танковый биатлон-2019 на подмосковном полигоне Алабино.  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек ҳарбийлари АрМИ-2020 ўйинларида иштирок этади

Ўтган йилга нисбатан статик экспозициянинг умумий майдони 60 минг квадрат метрга кенгайтирилди ва жами 320 минг квадрат метрдан ошади. Умуман олганда, Санкт-Петербургдан Владивостокгача ва Североморскдан Севастополгача жойлашган 47 та майдонча мавжуд (полигонлар ва аэродромларни қўшган ҳолда). Турли мамлакатларнинг мудофаа корхоналари учун бу уларнинг юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни кенгайтиришга тайёрлигини намойиш этиш учун имкониятдир.

Форумнинг илмий-ишбилармонлик дастури 170 дан ортиқ тадбирларни ўз ичига олган, иштирокчилар мудофаа қобилияти, мудофаа саноати мажмуасининг илмий-техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш муаммоларини, халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишади.

Беларусь ва Қозоғистон экспозициялари

Агар “Армия-2019” форумида МДҲ давлатларидан Арманистон, Озарбайжон, Беларусь ва Қозоғистон ўз стендлари билан қатнашган бўлса, бу йил фақат Беларусь ва Қозоғистоннинг мудофаа саноати корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этадилар.

Высший пилотаж: экипажи ракетоносцев Ту-95 отработали дозаправку в воздухе - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Ту-95 ракета ташувчи самолёти ўта хавфли машқни бажарди

Санитария-эпидемиология назорати чораларига алоҳида эътибор қаратилди, "Армия-2020" ҳудуди COVID-19 коронавирусидан ҳоли деб эълон қилинди, аммо дунёдаги ноаниқ эпидемиологик вазият кўргазмага тайёргарликни мураккаблаштирди ва хорижий давлатларнинг фаоллигини қисқартирди. Эслатиб ўтаман: ўтган йили форумда 120 мамлакат ва ўнта миллий экспозиция (Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Туркия, Таиланд, Жанубий Африка Республикаси) иштирок этган.

Беларусь миллий мудофаа саноати анъанавий маҳсулотлар тўпламини тақдим этади: электроника, оптика, пилотсиз учиш аппаратлари. Республикадаги Москва майдончаси бизнесни кенгайтириш учун истиқболли деб ҳисобланади ва ҳаттоки шу жорий августдаги ички сиёсий беқарорликлар "Белспецвнештехника" компаниясининг майдончаси бирлаштирган иштирокчиларнинг фаоллигини пасайтирмайди.

Закрытие международного авиационно-космического салона МАКС-2019 - Sputnik Ўзбекистон
Бе-200 амфибия-самолётлари – “учар кемалар” нималарга қодир?

Агар "Армия-2019" форумида 15 корхона қатнашган бўлса, унда бу йил Беларусьнинг турли мулкчилик шаклидаги 20 га яқин компаниялари 200 дан ортиқ ҳарбий маҳсулотлар намуналарини, шу жумладан 122 мм ли РСЗО "Шквал" жанговар машинаси ва Р-443О сунъий йўлдош алоқаси станцияси макетларини, МЗКТ-490101-010 енгил зирҳли машинасини, "Волар" кўчма юқори частотали радиопеленглаш мажмуаси макетини тақдим этади. Беларусь Республикаси ҳар йили қиймати 1,5 миллиард долларгача бўлган қурол ва ҳарбий техникаларни экспорт қилади ва ушбу тушумларнинг катта қисми Россияга тўғри келади.

Ҳар бир "Армия" кўргазмаси билан Қозоғистон Республикаси ўз фаоллигини ошириб келмоқда ва миллий мудофаа саноатининг россиялик ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамламоқда. Ўтган йили Қозоғистон мудофаа саноатини турли ихтисосликдаги 10 дан ортиқ корхона намойиш этди. "Семей инжиниринг" заводининг стенди "Армия-2019" форуми мутахассислари ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди, ташриф буюрувчилар орасида РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам бор эди.

Российские истребители перехватили самолёты-разведчики НАТО - Sputnik Ўзбекистон
Россия чегараларида ҳафта ичида 32та самолёт разведка ўтказди

"Армия-2020" форумида Қозоғистондан “Семипалатинск машинасозлик заводи”нинг такомиллаштирилган ўрмаловчи транспортер-тортқич трактори, “Киров номидаги завод”нинг ҳимояланган ноутбук ва планшетлари, "Семей инжиниринг" корхонасининг зирҳли транспорт воситаларининг мукаммал таъмири ва модернизациялаш хизматлари намойиш этилади. "Казахстан инжиниринг" компаниясининг шўба корхонаси бўлмиш "Тыныс" заводи - ички ишлар идоралари учун авиацион бутловчи қисмларининг ҳақиқий ўлчовдаги намуналарини, шахсий ҳимоя воситаларини намойиш этади. "Тыныс" Қозоғистоннинг Россияга авиацион бутловчи қисмларни экспорт қилувчи ягона корхонадир.

“Армия” форуми яқин ва узоқ хориждан келган мутахассисларга қуролларни, ҳарбий техника ва икки томонлама мақсадли маҳсулотларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотиш тенденцияларини аниқроқ баҳолашга имкон беради. Шунингдек, қўшма лойиҳаларни муваффақиятли илгари суришга ҳам.

Россия экспозицияси

РФ Мудофаа вазирлиги қуроллар, ҳарбий ва маҳсус техникаларнинг 370 дан ортиқ серияли намуналарини, шу жумладан “Армата” платформасидаги Т-14 асосий жанговар танкини ва Т-15 оғир пиёдалар жанговар машинасини, танкларни қўллаб-қувватловчи янги жанговар машинани (БМПТ), "Тайфун-ВДВ" машинаси негизида "Дрок" ўзиюрар миномётини, "Бук-М3" қўшинлар ўрта масофали ҳарбий ҳаво мудофааси мажмуасини, пиёдалар жанговар машинасининг К-17 жанговар модули билан жиҳозланган "Бумеранг К-16" зирҳли транспортёрини, 2С38 "Деривация-ПВО" ўзиюрар зенит-артиллерия мажмуасини, 2С35 "Коалиция-СВ" 152 мм артиллерия комплексини, такомиллаштирилган Т-90М ва Т-80БВМ танкларини тақдим этади.

Эксперты из Нидерландов и Малайзии посетили место крушения Боинга в Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон
Ҳеч қандай "Бук" йўқ, лекин асорати бор. MH17 ишида нима ҳисобга олинмаган?

Бундан ташқари, форум меҳмонлари ва иштирокчилари Россиянинг танк саноатининг 100 йиллигига бағишланган "Танкпром Аллеяси" кўргазмаси билан танишишлари мумкин бўлади – унда “Патриот” боғида кенг жамоатчиликка биринчи марта 22 та танк ва зирҳли машиналар намойиш этилади.

Патриот боғининг павильонлари ва очиқ майдонларида ва унинг минтақавий филиалларида Россия мудофаа саноатининг машҳур серияли ва мутлақо янги қурол-аслаҳалари намойиш этилади. Уларни бир вақтнинг ўзида кўриш имконияти бўлади.

Россия ҳарбий-саноат комплексининг етакчи "Объединенная судостроительная корпорация", "Объединенная авиастроительная корпорация", "Ростех", "Тактическое ракетное вооружение", "Калашников", "Алмаз-Антей" корхоналари стендларида қуролларнинг энг қизиқарли намуналари ва истиқболли ишланмалари билан танишиш мумкин бўлади. Чет эллик ҳамкорларнинг самарали ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилди: илмий ва ишбилармонлик дастурида кучли мультимедиа ускуналари ва алоқа воситалари билан жиҳозланган 49 конференция зали ва музокаралар хоналаридан фойдаланса бўлади. Техник воситалар сайёрамизнинг узоқ бурчакларини телеконференция режимида боғлаб, форум иштирокчиларининг географиясини кенгайтириш имконини беради.

Первый полет новейшего беспилотника Охотник - Sputnik Ўзбекистон
"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

Ёрқин хусусиятлар

"Армия-2020" жуда кўп қизиқарли ҳодисаларга бой бўлади: очиқ майдончада 70 дан ортиқ натурал ҳажмдаги авиация техникаси намуналари кўргазмаси, кўргазмали парвозлар, Улуғ Ватан урушида Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар.

Томошабинларни "Русские витязи", "Стрижи", "Беркуты" юқори пилотаж гуруҳларининг анъанавий ва доимо ҳайратга соладиган авиашоуси кутмоқда. Замонавий тарихда биринчи марта "Стрижи", таркибида тўққизта экипаж бўлган гуруҳли пилотаж фигуралари мажмуасини намойиш этади.

Эълон қилинган ҳарбий техникалар намуналари орасида “Витяз-Д” чуқур сув ости аппарати ҳам бор, у “Мариана” чуқури тубига тушган. Бундай аппаратлар илмий ва ҳарбий соҳаларда ноёб ҳисобланади.

Биринчи марта (26 август куни) Россия Ҳаво-космик кучларининг 20да ортик техника намуналари иштирокида, қанотли ракеталар ва дронларга қарши кураш воситаларининг жанговар қобилиятлари динамик намойиши бўлиб ўтади.

Первый полет беспилотника Альтиус-У - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ҳаво-космик кучлари 2021 йилда "ақлли" зарба дронларини қабул қилади

Патриот боғининг кўргазма маркази ҳудудида ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа қўшинлари ва пилотсиз авиация бошқаруви экспозициялари очилади. С-400 "Триумф тизими, "Подлет" радиолокацион станцияси, "Панцир-С1" зенит-ракета-тўп мажмуаси жанговар машинаси, Ту-143 "Рейс" пилотсиз разведка самолёти ва "Пчела" масофадан бошқариладиган учиш аппаратлари намойиш этилади. Бундан ташқари авиация саноатининг Ми-25М, Ми-25П, Ми-171Ш ва Ка-226 вертолётлари ҳам намойиш этилади.

"Армия" форумининг дунёда ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аналоги йўқ. Энг сўнги ҳарбий техникаларнинг мисли кўрилмаган кўлами ҳар уч жанговар муҳитда - Алабино ўқув полигонида, "Комсомольское" кўлида ва Кубинка аэродромидаги намойишлар билан тўлдирилмоқда. Хорижнинг ихтисослашган нашрларининг, хусусан, Американинг The National Interest нашри, қизиқиши табиийдир.

Барчаси эса 2015 йилда беш мамлакатдан - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Покистон, Малайзия билан бошланди. 2017 йилда Хитой, ЖАР ва Малайзия ўрнини эгаллаган Словакия қўшилди. 2018 йилда Туркия қўшилди. 2019 йилда - Озарбайжон ва Таиланд. 2016 йилда форумда энди 58 та корхона ва холдинглар иштирок этди, 2017 йилда - 78 та, 2018 йилда - 84 та, 2019 йилда – форумда 100 та хорижий компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Янгиликлар лентаси
0