АҚШ нима сабабдан сув ости кемаларини Россия қирғоқлари яқинига кўчирмоқда

895
(Янгиланган 22:59 02.09.2020)
Пентагон ўзининг ўта шовқинсиз ва кенг разведка имкониятига эга бўлган USS Seawolf  кемаларини Норвегия портига олиб келди. Москвага бунга қандай жавоб беради?

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik, Николай Протопопов. Пентагон ўзининг USS Seawolf  - ўта яширин, кучи зарба беришга қодир ва кенг разведка имкониятларига эга бўлган атом сув ости кемасини Россия чегараларига юборди. Мақсад – Россия сув ости кемалари йўналишларини кузатиш. Экспертла мулоҳазасига кўра – бу Москвага йўлланган сигнал. Унинг жавоби қандай бўлиши ҳақида – РИА Новости мақоласида танишинг.

“Денгиз бўриси” паради

Америкаликлар Норвегияга АҚШ USS Seawolf (Денгиз бўриси) етиб келгани ҳақида кенг оммага баралла эълон қилишди. Пентагоннинг энг махфий денгиз кемаларидан бири ҳисобланган субмарина суратларини муассаса саҳифаларида эълон қилинди. АҚШ Сув ости қўшинлари қўмондони вице-адмирал Дерил Кодл эса “Seawolfнинг бу ерга келиши америка сув ости қўшинларининг глобал характерга эга эканини ва Дунё океанининг исталган қисмида топшириқлар бажариш имконига эга эканини намойиш қилади деди ғурур билан.

АҚШ сув ости кучларининг яна бир контр-адмирали Энтони Карулло Seawolfнинг Норвегияга келиши АҚШнинг сув остида уруш олиб боришда шундоқ ҳам кенг бўлган имкониятларини янада кенгайтиради ва Вашингтоннинг Шимолда денгиз хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини тасдиқлайди, деди.

Айни дамда АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари таркибида 3та Seawolf туридаги сув ости кемаси бор. Улар 1980 йиларда ишлаб чиқилган ва душман назорати остида бўлган ҳудудларда ҳаракат қилишга мўлжалланган. Ушбу сув ости кемалари жуда шовқинсиз ҳаракатланадиган бўлиб бошқларидан ўзининг ўта яширин ҳаракат олиб бориш имкониятлари билан ажралиб туради. Шу билан бирга улар ўта кучли кемаларга қарши қуроллар – торпедо, мина ва “Гарпун” ва “Томогавк” тоифасига кирувчи ракеталарга эга.

Узунлиги 100 метр бўлган субмарина сув остида 35 узел (65 км/с) гача тезлашиши мумкин. Айтиш жоизки 20 узелгача (37км/с) ушбу субмариналар ўта шовқинсиз ҳаракатланади. Дастлаб АҚШ флоти 30та ана шундай кемаларга эга бўлиши керак эди. Лекин “Совуқ уруш” тугаганидан сўнг ушбу мураккаб ва қиммат кемалар АҚШ флотига керак бўлмай қолди. Ҳарбийлар 3та кема билан чекланди.

Пентагон хабарига кўра, Seawolf АҚШнинг Вашингтон штатидаги Бангор базасидан Иккинчи флот, (яъни Шимолий Атлантика) жавобгарлик ҳудудига етиб келган. Айни дамда кема Норвериянинг Тромсё базасида, Россия ракета ташувчи атом сув ости кемалари йўналиши яқинида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг иккинчи флоти бир неча йил олдин қайта туғилди бўлган. Совуқ уруш йилларида ушбу бўлинма энг катта бўлиб Атлантика, Тинч ва Шимолий океанлар акваторияси учун жавобгар эди. Ушбу флот кемалари бир неча операцияларда иштирок этган. Масалан 1960 йиллар бошида содир бўлган куба блокадасида. Бюджетни иқтисод қилиш мақсадида ушбу флот 2011 йилда тарқатиб юборилган эди, лекин 7 йилдан сўнг “Шимолда Россияни ушлаб туриш учун” яна қайта ташкил қилинди.  

Айни дамда АҚШнинг ушбу ҳаракатларини Байроқларни намойиш қилиш деб аташ мумкин, - дейди Санкт-Петербург сув ости денгизчилари клуби раиси, 1 ранг капитани Игор Курдин. – Тромсьё ҳеч қачон атомо сув ости кемалари базаси бўлмаган. Бу ердан походлар орасида таъмирлаш ёки экипаж дам олиши учун фойдаланиш мумкин. Ундан сўнг “Сивульф” албатта Россия Шимолий флоти жавобгарлик зонаси - Баренцово денгизи томон йўл олади. Кема муз остига кириб кетади шекилли: - август ойи бунинг учун мос келадиган мавсум”.

Дарз кетган обрўй

Россия Шимолий флоти собиқ қўмондони Вячеслав Попов ушбу намойишнинг ҳарбий-сиёсий томонига эътибор қаратмоқда.

“АҚШ Артика ҳарбий театри нафақат Россия денгиз кучлари томонидан назорат қилинишини кўрсатиб қўймоқчи, - дейди адмирал. – Бу билан Вашингтон ушбу ҳудудда ўзининг борлигини кўрсатиб қўймоқчи. Америкаликлар бу ерларда разведка фаолиятини амалга оширган, оширмоқда ва келажакда ҳам амалга оширади, россияликлар каби. Россия денгизчилари бўлса уларнинг барча ҳаракатларини кузатиб боришади”.  

Шуниси эътиборга моликки, “денгиз бўриси” етиб келиши биланоқ, ядровий қурол ташишга қодир бўлган, 6та B-52 Stratofortress - стратегик бомбадимончи самолётлари Норвегия қирувчи самолётлари билан биргаликда ўқув машғулотларида иштирок этди.

Устига устак, “парвоз қилувчи қалъалар” Шимолий Америка ва Европада бирваракайига НАТОнинг 30та давлати устидан учиб ўтишди. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги баёнотида айтилишига кўра, бундай учиш Бомбардимончилар оператив гуруҳи доимий машғулотлари учун – бетакрор характерга эга бўлган. “Иттифоқчи осмон” миссияси НАТО доирасида бирдамликни намойиш қилишга, жанговар тайёргарликни оширишга ҳамда ўзаро оператив ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгандир.

Самолётлар 2та гуруҳга бўлинишди. Тўртта “қалъадан” иборат биринчи гуруҳ йўналиши Европа устидан ўтган бўлса қолганлари ушбу вақтда АҚШ ва Канада устидан учиб ўтишди. Улар ҳавода уларни кузатиб келаётган НАТОнинг турли мамлакатлари қирувчилари билан ўзаро мулоқотда бўлиб ҳавода ёнилғи қуйишди. Бундай кенг кўламли ва намойишкор ўқув машғулотларини ҳам қандайдир маънода Россия томон йўналтирилган сигнал деб қабул қилиш мумкин.

Жавоб реакцияси

Шу билан бир вақтда Москва ҳам қараб тургани йўқ ва у ҳам океан ортидаги ҳамкасабаларига ўз сигналларини йўлламоқда. Ўтган ҳафтада Аляска яқинидаги бетараф ҳудудда қўққисдан пайдо бўлган Россия сув ости атом кемаси Ғарб ОАВларида катта шов-шувга сабаб бўлди. Америкаликлар ушбу кемада бирор носозлик юз берган бўлса керак деб ўйлаб дарҳол ёрдам таклиф қилишди.

Лекин Россия Мудофаа вазирлиги дарҳол уларни тинчлантирди: “Омск” атом крейсери “Океан қалқони - 2020” кенг кўламли ўқув машғулотлари доирасида сув остидан кўтарилган. Маълум бўлишича Тинч океани флоти кемалари Беринг денгизи акваториясида ракеталар учирш билан шуғулланган. Хусусан яқинда замонавийлаштириш жараёнидан ўтган “Омск” кемаси  шартли нишонни 300 км масофадан туриб “Гранит” кемаларга қарши мажмуа ёрдамида яксон қилишни машқ қилган. "Варяг" керейсери эса 450 километр масофадаги нишонни “Вулкан” ракетаси ёрдамида яксон қилган.

Мудофаа вазирлиги намойиш қилган видеода “Омск” экипажи ўқ узишга тайёрланиши, кема тезкор сув остига шўнғиши ҳамда ракета отишга саноқ берилиши эшитилиб турибди.

“Бизникилар тез-тез НАТО самолётларини Россия ҳаво чегаралари яқинида тутиб олишмоқда. Бу нормал амалиёт. Эътибор беринг: охирги вақтларда улар Болтиқ ва Қора денгизлари устидан жуда кўп учишмоқда. Биз ҳам уларга биз ҳам ухламаяпмиз, қаерда истасак ўша ерда пайдо бўлишимиз мумкин, дедик”, - деб вазиятга изоҳ берди Россия Ҳарбий денгиз флоти бош штаби собиқ бошлиғи Виктор Кравченко.

“Океан қалқони” ўқув машғулотлари Болтиқ денгизи акваториясида бўлиб ўтмоқда. Уларда ўнлаб ҳарбий кемалар, сув ости кемалари, денгиз авиацияси ва қирғоқ қўшинлари иштирок этмоқда. Машғулотлар Болтиқ денгизида бошланди. Денгизчилар ҳарбий кемалар ва ҳаво ҳужумига қарши ҳаракатларни машқ қилишди. Кемалар торпедо ва артиллерия қуролларидан ўқ отишди. Яқинда Тинч океани флоти ўқув машғулотларининг навбатдаги босқичи бошланди – 50дан ортиқ кемалар ва 40қа яқин самолёт ва вертолётлар ўндан ортиқ ўқув-жанговар машқларни бажаришди.    

895
Президент РФ В.Путин вручил государственные награды в Кремле

Александр Бастрыкин: неонацизм ва реваншизм ҳозирча, афтидан, Европани чўчитмаяпти

543
Сентябрь ойида Россия Тергов қўмитасида нацизмни оқлаш ва тарихни сохталаштириш билан боғлиқ бўлган жиноятларни тергов қилиш бўлими ташкил этилди

Алоҳида бўлинмага нима сабабдан эҳтиёж туғилди, бу сингари ишларни тафтиш қилишнинг қийин томонлари нимада, терговчилар қандай билимларга эга бўлишлари керак ва нега Россия чет элдаги ҳарбий шараф рамзлари таҳқирланишига муносабат билдиришга мажбурлиги ҳақида Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин РИА Новостига берган интервьюда гапириб ўтди.

— Александр Иванович, яқинда Тергов қўмитасида нацизмни реабилитация қилиш ва Ватан тарихини сохталаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланувчи янги бўлинма ташкил этилди. Бу хабар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни юзага келтирди. Айтингчи, бундай бўлинмани ташкил этиш зарурати нега юзага келди?

— Барчага маълумки, Нюрнберг ҳарбий трибунали ҳукми Иккинчи жаҳон уруши сабабларига баҳо беришда муҳим босқич бўлган эди. Иккинчи жаҳон урушини бошлашда ва олиб боришда жавобгар бўлган нацист жиноятчиларининг кирдикорлари жиноий деб тан олинганини барча ёдда сақламоғи лозим. Шунга қарамай, бугун давом этаётган ахборот уруши шароитида мамлакатимиз ичида каби, чет элда ҳам нацизмни реабилитация қилишга бўлган уринишлар сони ортиб бормоқда, шунингдек, биз фашизм устидан қозонилган ғалабада бизнинг мамлакатимиз ўйнаган ролга сохта баҳолар берилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Адолатни қайта тиклаш мақсадида бу сингари ҳолатларга қарши кураш фаолиятини фаоллаштириш лозим. Шунингдек, жамиятимизнинг Ватан ҳимоячилари хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва тарихий ҳақиқатни ҳимоя қилишга бўлган интилиши ўзининг қонуний аксини топди ва эндиликда Россия Федерацияси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.

— Бу сингари ҳаракатлар ҳозир қандай жазоланмоқда?

— Россия Жиноят кодексининг нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги моддаси нормалари (Россия ЖК 354.1-моддаси) ҳозирда нацизм рамзлар ва фашизм мафкурасини тарқатишга уринмоқчи бўлганларга нисбатан қўлланилмоқда. Сўнгги мисоллар сифатида "Ўлмас полк" онлайн акциясида содир бўлаётган воқеаларга муносабатимиздир: Россиянинг бир қанча субъектлари аҳолиси интернет-сайтда нацистлар ва Ватан хоинлари фотосуратларини жойлашган. Жиноят ишларининг бир қисми якуний босқичда, айрим фигурантлар судга тортилган, улардан бири, Пермьда яшовчи Даниил Симанов устидан аллақачон суд ҳукми ўқилди ва у 200 соатлик мажбурий ишларга жалб этилиши кўринишидаги жазони олди. Суд томонидан тайинланган жазо жиноятнинг ижтимоий хавфлилигига тўлиқ жавоб беради, деб ҳисоблайман, Симановга нисбатан эълон қилинган ҳукм ҳам шундан далолат беради. Шу сабабли, жиноят қонунининг ушбу нормасини жазолаш инструменти сифатида қўлланилаётгани тўғрисидаги айрим луқмалар ва концлагерлар билан боғлаб унчалик тушунарли бўлмаган чизиқларни ўтказилиши фақатгина таажжубни келтириб чиқармоқда.

— Бундай тергов ишларининг қийин томонлари нимада?

— Бир қарашда жиноятнинг бу таркибида ҳаммаси равшан ва оддийдек. Аммо бу ундай эмас, бу оддийликнинг ҳам ўзига хос хусусияти бор. Жиноят содир этиш ҳолатларини аниқлашда шунчаки у ёки бу гапнинг тарихий воқеаларга мос келмаслиги фактини аниқлашдан иборат эмас. Маъно айнан шахс ноқонуний ҳатти-ҳаракатларининг мотиви ва мақсадини аниқлашдир, ва бу ҳаракатлар СССР фаолияти ҳақида қасддан ёлғон маълумотларни тарқатишда ўз ифодасини топади.

Шу нуқтаи-назардан, нацизмни реабилитация қилиш тўғрисидаги модда бўйича дастлабки терговнинг баъзи хусусиятлари, унинг ўзига хослиги, шунингдек, орттирилган тергов тажрибаси Тергов қўмитаси тузилмасида алоҳида бўлинма таркиб топишига олиб келди.

Аммо, алоҳида тергов қилинадиган фактлар ҳам кўникма ҳамда билим ўзаро уйғунлигини талаб этади. Ахир бу муаммонинг аҳамияти, бу қанчалик қайғули бўлмасин, ўсиш тенденциясига эга.

— Лекин тарихнинг чуқур таҳлилини талаб қилувчи бошқа бунданда мураккаброқ жиноятлар бўлиши мумкин-ку. Ходимларингиз бундай ҳолатларни ҳам тергов қила оладими?

— Янги бўлинма таркибига бу сингари жиноятларни тергов қилишда тажрибага эга Тергов қўмитаси терговчилари киритилади. Бу ходимлар, ўз навбатида, нафақат юриспруденция, халқаро ҳуқуқ, балки тарих бўйича ҳам кенг билимларга эгалар. Улар нациятлар жиноятлари ҳақидаги ишларни текшириш давомида уруш ва урушдан кейинги даврдаги кўплаб миқдордаги архив материалларини таҳлил қилганлар, зарурат туғилганида олимларни ҳамкорликка чорлаганлар.

Бундан ташқари, бундай ишлар бўйича биз томонимиздан зарур суд экспертизаларини, жумладан, тарихий экспертизаларни ўтказиш таъминланади. Дунё миқёсида ўрнатилган ва тан олинган тарихий фактларнинг лексик конструкцияларига баҳо беришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу ишнинг бутун ҳажми жиноятни малакалаш белгиларини аниқлашга қаратилган бўлиб, уларсиз жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Терговчи, шу жумладан, Нюрнберг ҳарбий трибунали қарорига асосланган халқаро ҳуқуқнинг амалда мавжуд нормаларига таянади. Ва албатта, бу йўналишдаги ишлар, фуқаролар томонидан амалга ошириладиган илмий-тарихий фаолиятга ўз таъсирини ўтказиши мумкин эмас. Нацистларни қаҳрамонлаштириш, уларнинг инсониятга қарши жиноятларини оқлаш, халқимиз хотирасини таҳқирлаш бу бошқа, бу учун жиноий жавобгарлик бор, буни пухта илмий фаолият билан таққослаб бўлмайди. Янги бўлинма жиноятларни бевосита тергов қилишдан ташқари мувофиқлаштириш маркази ролини бажаради, у минтақавий тергов органларига жиноий ишларни текширишда услубий-таҳлилий ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, ушбу фаолият йўналишида терговчиларнинг мавжуд тажрибаси умумлаштирилади ва бундай фактларни баҳолашда бирлаштирилган ҳуқуқий ёндашув таъминланади. Шуни таъкидлашни истардимки, ишнинг бу йўналиши билан бир қаторда бизнинг бошқа жиноятларни тергов қилиш билан боғлиқ устувор вазифаларимиз доимо диққат марказда бўлиб қолмоқда.

— Бошқа мамлакатларда бу сингари жиноятлар ёки нацистлар мафкурасини тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий таъқиб борми?

— ГФР Жиноят кодексида аксил-конституциявий ташкилотларнинг тарғибот материалларини тарқатганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган, "мазмуни миллий социализм мафкураси билан боғлиқ бўлган" материалларни тарқатганлик учун малакалаш белгисига кўра кучайтирилган жавобгарлик белгиланади. Исроилда холокостни рад этганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Беларус Республикасида ҳам нацизм реабилитацияси учун жиноий жавобгарлик бор. Айтганча, ҳозирда ГФР ерлар адлия бошқармаси Марказий идораси билан Людвигсбургдаги национал-социализм жиноятларини тергов қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқдамиз.

Шу билан бирга, биз Литва, Латвия ва Эстонияда фаолияти Нюрнберг трибунали томонидан жиноий деб топилган СС бўлинмалари собиқ ҳарбий хизматчилари ташкилотлари қай тарзда рағбатлантирилаётганини кўряпмиз. Украинада ўқувчиларни тинч аҳолининг оммавий қатл этилишига алоқадор бўлган нацистлар қабрига гулчамбарлар қўйишга олиб боришади, гитлер Германияси билан ҳамкорлик қилганлар қаҳрамонлар сифатида кўрсатилмоқда. Европада реваншистлар ва неонацистлар бош кўтармоқда, жумладан, улар Австрия, Италия, Испанияда фаоллашмоқда. Ҳозирча бу сингари ҳолатлар, чамаси, бу давлатлар раҳбариятини чўчитмаяпти, аммо келгусида улар жамоатчилик онгига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

— Чет элдаги воқеалар қайсидир маънода Россияга тегадими?

— Нацизмни реабилитация қилиш ва Россиянинг ҳарбий шон-шарафи рамзларини таҳқирлашга уринишлар чет элларда қайд этилмоқда. Амалдаги жиноий қонунчилик бизни бу сингари жиноятларга муносабат билдиришга мажбур этади. Тергов қўмитаси томонидан Украина миллий хотира институти раиси Владимир Вятровичга нисбатан очилган жиноий иш бўйича текширувлар давом этмоқда - у Халқаро ҳарбий трибуналнинг "ўқ мамлакатлар" асосий ҳарбий жиноятчиларини суд қилиш ва жазолаш тўғрисидаги ҳукмида белгиланган фактларни мунтазам равишда рад этишда айбланади, Латвия Республикаси фуқароси, "СС Латвия легиони" ветерани Висвалдис Лацисга нисбатан дастлабки тергов олиб борилмоқда. Маълум бўлишича, 2017 йилнинг ноябрида Ригада унинг муаллифлиги остида "Латвия легиони ҳақиқат нури шуъласида" китоби чоп этилган бўлиб, матнда у "СС Латвия легиони" полиция батальони томонидан тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳарбий жиноятларни маъқуллаган. 2020 йилнинг апрелида Лацис вафот этди, аммо фигурантнинг вафоти муносабати билан жиноий ишнинг тўхтатишга фақатгина унинг яқин қариндошлари розилиги мавжуд бўлганидагина йўл қўйилади. Яъни уни оқламайдиган асослар бўйича. Шу боис, жиноий иш бўйича текширув давом эттирилмоқда.

Жорий йил Чехия Республикасида Россиянинг ҳарбий шон-шарафининг рамзи бўлган Совет Иттифоқи маршали Иван Конев ёдгорлиги бузилиши бўйича жиноий иш қўзғатилди ва тергов қилинмоқда.

Яқинда Литва Республикасининг Жежмаряй шаҳрида қизил аскарлар биродарлар қабристони яқинида жойлашган, шаҳарни озод қилишда ҳалок бўлган Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги таҳқирланиши бўйича яна бир ҳолат қайд этилди. Шубҳасизки, ушбу ҳолатлар Россия ТҚ терговчилари учун муносабат билдиришга асос бўлди - айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан процессуал текширув ўтказилмоқда.

— Пировардида нимага эришмоқчисизлар?

— Бизнинг вазифамиз — тирик ва жон фидо қилган халоскор-жангчилар, тинч аҳоли, нацистлар қурбонларининг эзгу номини ҳимоялаш. Уруш сабоқларини ёдга олиш ва билиш - айни ҳозир фожиалар ва хатоларнинг олдини олиш имконига эга бўлиш демак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз томонимиздан яқинда Тергов қўмитасининг қидирув ва архив ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаби ташкил этилди, унинг таркибига ҳудудларида "Муддати йўқ" лойиҳаси бўйича архив, тарих-разведка ва  қидирув ишлари ўтказилиши режалаштирилган бошқа идоралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Россия Тергов қўмитаси марказий аппарати ва тергов органлари бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари киради.

Уруш очишда масъулиятни нацист жиноятчилари ва антигитлер коалицияси давлатлари зиммасига бирдек ағдариш, Нацист жиноятчилари ва уларнинг шерикларини оқлашга уриниш - бу шунчаки тарихни сохталаштириш, деб бўлмайди. Бу ҳаракатлар ғайриқонуний ва бир вақтнинг ўзида ахлоқ чегараларидан чиққан, бу дунёни бир қарашда аён бўлган ва юридик жиҳатдан ўз исботини топган ёвузликдан халос этганлар хотирасини таҳқирлашдир. Айнан шу учун ҳам бих тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатилишига, хусусан, жиноий-ҳуқуқий чоралар билан ҳам қаршилик кўрсатишимиз шарт.

543
Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии

Ҳимоями ёки тажриба. Америкаликларга Россия чегараларидаги биолабораториялар нега керак

446
(Янгиланган 15:13 17.09.2020)
Америкаликлар Марказий Осиё ва Кавказда биолабораторияларни СССР барҳам яратишни бошладилар. Эллигинчи йилларга келиб улар юқумли касалликларга ихтисослашди ва ўлат, тиф ва вабога қарши вакциналарни ишлаб чиқара бошладилар

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik, Галия Ибрагимова. "Вашингтон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига ёрдам баҳонасида биомаълумотлар тўплаш билан шуғулланмоқда", — деб баёнот қилди Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ШҲТ бўйича ҳамкасблари билан учрашувда. Қўшни давлатлардаги биологик хавфсизлик Москвани анчадан буён ташвишга солиб келади. Америка лабораторияларининг Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги фаолияти кўплаб саволларни туғдирмоқда. Бу лабораторияларда қандай тадқиқотлар ўтказилади, РИА Новости материалида ўқинг.

Ҳарбийдан фуқароликка

Америкаликлар Марказий Осиё ва Кавказдаги биолабораторияларни СССР барҳам топганидан сўнг яратишни бошлашган. Янги қурилишга ҳожат йўқ эди: аксарият тадқиқот марказлари совет институтлари негизида ташкил этилди. титутов. Эллигинчи йилларга келиб улар юқумли касалликларга ихтисослашди ва ўлат, тиф ва вабога қарши вакциналарни ишлаб чиқара бошладилар.

Москва ва Вашингтон ўртасидаги қурол-яроғ пойгаси етмишинчи йилларга келиб биологик ва кимё уруши билан тўлдирилди. Ижтимоий блок давлатларидаги лабораториялар совет ҳукумати Ғарбга қарши қўлламоқчи бўлаётган қуролни синовдан ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар юрарди. Аммо бундай таъкидларга қарши аниқ бир далиллар топилмади. Аммо, СССР барҳам топгач, тадқиқот марказларидан сизишлар рўй бермаслигининг олдини олиш муҳим эди.

Америкаликлар ўз ёрдамини таклиф этишди. Тўқсонинчи йиллар бошида улар Москвага собиқ иттифоқ давлатларидаги ядро, кимё ва биологик қуроллар захираларини йўқ қилишга ёрдам беришди. Сенаторлар Сэм Нанн ва Ричард Лугар томонидан бунинг учун махсус "Таҳдидни биргаликла камайтириш дастури" ишлаб чиқилди — ва айнан унинг доирасида Марказий Осиё ҳамда Кавказдаги биолабораторияларнинг модернизацияси амалга оширилди.

Ушбу, келиб чиқиши, аслида ҳарбий объектлар америкаликлар қўллаб-қувватлаши натижасида фуқаролик илмий-тадқиқот марказлари сифатида қайта жиҳозланди. Аммо Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузиядаги эпидемиологик ҳолат мураккаблигича қоларди. У ерларда тез-тез вабо, гепатит, тиф касалликлари эпидемияси қайд этиларди.

Вашингтон хавфли касалликларни ўрганиш учун маблағ ажратди, бироқ бир шарт билан - лабораторияларда америкалик мутахассислар ҳам ишлаши керак эди. Минтақаларда тўпланган штаммлар ғарб тадқиқот марказларига олиб чиқиб кетилди. Америкаликлар бу ҳолатни Европа ва АҚШда вирусни ўрганиш ва вакцинани яратиш учун имкониятлар кўплиги билан изоҳлардилар.

Москванинг лабораториялар учун грантлар нега Пентагон ва НАТО бюджетидан ажратилиши ҳақидаги саволларига америкаликлар жавоби ҳамиша бир хил янграрди: тадқиқотлар тинчлик мақсадларида ўтказилмоқда.

Пентагон буюртмасига кўра

Ушбу мавзу айниқса 2018 йилда, Грузия собиқ давлат хавфсизлиги вазири Игорь Гиоргадзе Ричард Лугар номидаги жамоат саломатлигини тадқиқ қилиш марказида даволанишдан сўнг ўнлаб одамлар вафот этишгани ҳақида гапирганидан сўнг, айниқса ўткир тус олди. Собиқ амалдор лабораторияда одамларга устида тажрибалар ўтказилганлигини истисно қилмаган эди.

Гиоргадзе яна бир деталга - биологик ҳимоянинг олий даражасига эътибор қаратган эди. Унинг сўзларига кўра, марказда "зарарли моддалар ва биологик фаол материалга эга ўқ-дориларни пуркаш учун ускуналар" мавжуд. "Мақсади - аҳолини ҳимоялаш бўлган бундай муассасага бундай нарсаларнинг нима кераги бор?", - дея савол беради собиқ вазир. У шунингдек, марказ ходимлари Пентагон буюртмаларини бажаришларини яширмаганликларини қўшимча қилади.

АҚШ Гиоргадзе айбловларини беъманилик, дея атади ва барча тадқиқотлар - фақатгина тинчлик мақсадларида амалга оширилмоқда, дея яна бир карра ишонтиришди. Аммо Россия ўз чегаралари сарҳадларида биологик экспериментларга тоқат қилмайди, дея огоҳлантиради ТИВнинг қуролни тарқатмаслик ва назорат қилиш масалалари бўйича департаменти раҳбари Владимир Ермаков.

Грузия ҳукумати барча гумонларга нуқта қўйиш учун россиялик мутахассисларни таклиф этганди. Аммо Москва ва Тбилиси ўртасида ўтган йили юз берган инфироз туфайли ташриф амалга ошмади.

Қозоғистон штаммлари

Москвани Қозоғистондаги биолабораториялар ҳам ташқишга солади. Май ойида бўлиб ўтган ОДКБга аъзо давлатларнинг ТИВ раҳбарлари учрашувида Сергей Лавров Россия ўз чегаралари бўйлаб биолабораториялар барпо этилишига қарши эканлиги ҳақида баёнот қилган эди.

Хитой ҳам кескин танқид билан чиқиб АҚШдан Марказий Осиёда Пентагон томонидан молиялаштириладиган барча тадқиқот объектларини ёпишни талаб қилди. Америкаликлар бунга жавобан минтақа мамлакатларини Америка-Хитой зиддиятига аралаштирмасликка чақирдилар.

Биолабораториялар масаласи ШҲТ саммитларида ҳам муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзолари бўлган — Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон - илмий марказлар америка ҳарбий ишланмалари билан боғлиқ эмаслигини айтиб, ишонтирсаларда, Россия ва Хитойни бу инонтира олмади. ШҲТ аъзолари бундай фаолият турларига эътиборлик билан қарашлари лозим, деган фикрда тўхталдилар.

Танқиддан бир оз вақт ўтиб, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонунни тайёрлашга фармон берди. У лабораторияларда чет эллик эмас, маҳаллий мутахассислар ишлашлари лозим, дея таъкидлади. Аммо давлат раҳбари, гап айнан қайси марказлар ҳақида бораётганига аниқлик киритмади. Аммо қозоғистонлик кузатувчиларнинг аниқлик киритишича: гап Олма-Отадаги Марказий референс-лаборатория ҳақида борган.

МРЛ Қозоғистон учун характерли бўлган вируслар штаммларини ўрганишга ихтисослашган, 2016 йилдан Қозоғистон карантин ва зооноз инфекциялари илмий маркази базасида фаолият юритади, гарчи Пентагон ҳисобидан қурилган бўлса-да, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади ва республика мулки саналади. АҚШ бу мақсад учун 108 миллион доллар ажратган.

Олма-отадаги ушбу биолаборатория Қозоғистонда кўплаб маротаба ташвишларга сабаб бўлган. 2018-йилда мамлакатда менингит билан оғриш сезиларли ошган. Ўшанда МРЛдан менингокок инфекцияси штамми сизиши юз бергани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Журналистлар ва блогерлар америкаликлар атайдан - тажриба учун вирус тарқалишига йўл қўйиб берган, деган жиддий фикрларни илгари суришганди.

Аммо Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ҳеч қандай эпидемия йўқ, дея барчани ишонтиришга уринди. "Қозоғистонда 58та менингит ҳолати қайд этилган, улардан 32таси Олма-Отада. Агар нисбий кўрсаткичларни ҳисобга олсак, БССТ ўлчовларига кўра, бу паст даража", - деди идора ўз баёнотида.

Коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳам шунга ўхшаш: интернетда у биолаборатория билан боғлиқлигини таъкидлашмоқда. Ҳукумат ушбу конспирологияни рад этди ва ваҳима солмасликка чақиришди.

Мураккаб эпидемиология

Чет эл биолабораториялари Тожикистонда ҳам бор. Улардан бири 2013-йилда Гастроэнтерология институти негизида, Душанбеда ташкил этилган. Лойиҳа франциянинг Мерьё хайрия фонди томонидан молиялаштирилган. Ушбу фонд бу сингари объектларни Хитой, Мьянма, Бангладеш ва Африка мамлакатларида ҳам барпо этган.

Францияликларга эса, қоидага кўра, БМТ ва АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) ёрдам берган. Инвестициялар уч миллион доллардан ошиқни ташкил қилди. Қозоғистон ва Грузия билан боғлиқ ҳолатдаги каби, чет эллик ҳомийлар: Тожикистонга бу мураккаб эпидемиологик вазият туфайли зарур, дея тушунтирардилар.

2019 йилда лабораторияларнинг яна бири сил касаллигига қарши курашиш Республика маркази негизида ташкил этилди. USAID ва Пентагон ҳомийлар сифатида иштирок этди. Маҳаллий биологлар чет эллик ҳамкасблари иштирокида у ерда ўпка касаллиги, безгак, гепатит ва вабони ўрганишади.

Ўтган йили Тожикистон шимоли - Исфара шаҳрида янги объект очилди. У ҳақда маълумот жуда оз, америкаликлар ҳомийлик қилган.

Американча тикланиш

АҚШнинг ҳарбий-биологик дастурида Ўзбекистон ҳам иштирок этади: 2018-йилда бу ҳақда РФ ҚКнинг радиация, кимё ва биологик муҳофаза қўшинлари раҳбари, генерал-майор Игорь Кириллов маълум қилган. Унинг тушунтиришича, Ўзбекистон томони америкаликларга патоген микроорганизмлар ҳақида маълумотлар тўплашда ёрдам беради.

Россия ҳарбийсининг бу сўзларига Тошкентда таажжубга сабаб бўлди. "Тўғрисини айтсак, бу ҳақда эшитмаган эканмиз", - Кирилловнинг бу сўзларига жавобан республика Мудофаа вазирлиги худди шундай изоҳ берди.

Аммо ўзбек ҳукумати 2007 йилда америкаликлар Тошкентдаги вирусология институтида грант ажратганини инкор этмади. Бу маблағларга маҳаллий мутахассислар америкаликлар билан ҳамкорликда минтақада тез-тез авж олиб турадиган бруцеллезни ўрганишга киришдилар. Аммо АҚШ ёрдами ҳолатни ўзгартира олмади — келгуси йилда касалланиш кўрсаткичи бурунги йиллардаги кўрсаткичлардан ошди ҳатто.

Америкаликлар кўп йиллар давомида Орол денгизидаги тикланиш оролида тадқиқотлар олиб бордилар. Совет вақтида у ерда бактериологик қуроллар синовдан ўтказилган биокимёвий полигон бўлган. 2000 йилларда АҚШ полигоннинг мини-омборларида сибир яраси (куйдирги) спораларини излаб топишга уринишган.

Вашингтон бундай фаолликни региондаги экологик ҳолатни яхшилашга интилиш билан изоҳлаган эди. Аммо, аксинча, Ўзбекистонда куйдирги билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бу атайдан сиздирилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо инфекциянинг Вирусология институти билан боғлиқлиги ҳақида далиллар ҳозирча йўқ.

446

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

472
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

472