Иқтисоди кичик мамлакатлар ютқазади - эксперт ЕОИИ ягона валютаси ҳақида

© © Sputnik / Табылды КадырбековМладший экономист Мюнхенского института изучения интеграции рынков и экономической политики Юрий Кофнер
Младший экономист Мюнхенского института изучения интеграции рынков и экономической политики Юрий Кофнер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ягона валюта жорий этиш айрим ЕИ жанубий мамлакатлари иқтисодини савдо сотиқда пайдо бўлган ассиметрияни мувофиқлаштириш имконидан маҳрум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Мюнхендаги бозорлар интеграцияси ҳамда иқтисодий сиёсат институти кичик иқтисодчиси Юрий кофнер Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ягона валюта жорий этилишидан қандай ютуқ ва йўқотишлар кўриши мумкинлигини айтиб берди.

Мутахассис фикрига кўра, ягона валюта жорий этилиши биринчи ўринда мамлакатлар орасидаги савдога таъсир қилади, чунки халқаро трансакциялар  учун олинадиган харажатлар йўқолади.

“Масалан, 2019 йилда ЕОИИ давлатлари орасида ўзаро савдонинг 26%и доллар ва еврода амалга оширилган. Бу асосан энергия манбаалари учун  тўловлар. Иккинчидан, Итифоқнинг ички савдосида ҳам сезиларли ассиметрия (бир томонга оғиш) мавжуд: Россия асосий экспорт қилувчи бошқа давлатлар эса – асосан Россиядан импорт қилиш билан шуғулланади. Энергия манбаалари савдосини ҳисобга олмаганда ҳам, иттифоқдошларнинг Россия билан товар алмашув баланси ҳам салбийдир”, - дейди Кофнер.

Шу ўринда Кофнер Европа Иттифоқининг тажрибасини келтириб ўтди. У ерда ягона валюта киритилганидан сўнг иқтисод ҳажми кичик бўлган мамлакатлар савдо-сотиқда юзага келган ассиметрияни валюта курслари ёрдамида мувофиқлаштириш имкониятидан маҳрум бўлишган эди. Бунинг оқибатида Европа Иттифоқининг жанубий мамлакатлари иқтисоди касодга учраган эди.

Государственные флаги России и Беларуси - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Беларусда ягона валюта қачон жорий этилиши маълум бўлди

Шу билан бир вақтда, эксперт Иттифоқ доирасида доллардан воз кечиш муҳимлигини, унинг ўрнига ягона тўлов бирлиги, ёки электрон тўлов тизими жорий этилиши кераклигини таъкидлади. Иттифоқ тўлов тизими халқаро тўлов тизимларига боғлиқ бўлмасилиги мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди. Мисол учун Россиянинг "МИР" тўлов тизими асосида ташкил қилиш мумкин, деди эксперт. 

Эксперт фикрига кўра, ЕОИИда ягона валюта тизими ташкил қилишдан олдин Иттифоқ Марказий банклари орасида ўзаро клиринг тизимини ташкил қилиш керак. Шунингдек, келишилган макроиқтисодий конвергенцияни жиддий равишда бузган Иттифоқ аъзоларига нисбатан санкциялар ҳам жорий этилган бўлиши керак. 

Албатта, ягона валюта жорий этишдан олдин банк, суғурта ва биржа соҳаларида ЕОИИнинг ягона бозорлари ташкил қилинган бўлиши керак.  

Юрий Кофнер ҳисоб-китобига кўра, ЕОИИ ҳудудида ягона валюта жорий этилиши ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини 6%га ва аъзо давлатлар ЯИМини 0,1%га оширган бўлар эди. "Бу албатта ёмон эмас, лекин бошқа томондан қараганда унчалик кўп ҳам эмас", - дейди эксперт. 

Мутахассис тўлиқ фикрини Спутник подкастида тингланг.

Эксперт рассказал о преимуществах и недостатках единой валюты в ЕАЭС

 

Янгиликлар лентаси
0