"Новичок" "Шимолий оқим — 2" тақдирини ҳал эта оладими?

© Nord Stream 2 / Медиабанкка ўтишСудно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude
Судно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Шарите" клиникаси топшириғига кўра, Алексей Навальний анализларида токсикологик тадқиқот ўтказган Бундесвер лабораторияси "Новичок" гуруҳига мансуб заҳарловчи моддалар қўлланилганини аниқлади. ГФР ҳукуматининг бу ҳақдаги баёнотидан кўпчилик сукут сақлаганча қувонди

Берлин барибир Россияни ҳайратлантира олди. Нафақат уни.

Визит председателя правительства РФ М. Мишустина в Минск - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко Навальнийни нима учун "заҳарлашганини" айтиб берди - видео

ГФР ҳукуматининг "Шарите" клиникаси топшириғига кўра, Алексей Навальный анализларида токсикологик тадқиқот ўтказган Бундесвер лабораторияси "Новичок" гуруҳига мансуб заҳарловчи моддалар қўлланилганини аниқлагани ҳақидаги баёноти кўпчиликни ич-ичидан завқлантирди, дейилади РИА Новости материалида.

Қайси томондан олиб қараманг, замонавий тарихда буюк держава ўз ёлғони йўлида афсона учун ўйлаб топилган операциядан бу қадар очиқ фойдаланаётгани илк бор рўй бермоқда.

Охирги ўн йилликлардаги жаҳон сиёсати тўғридан-тўғри ёлғон - давлатларга ярашмайдиган, хунук иш эканлиги ҳақидаги тасаввурларни барбод этди. Давлатлар ҳийла ишлатиши, ўзини тортиши, ҳатто сермаъно риторик конструкциялардан фойдаланишлари мумкин, фақат очиқ ёлғон ишлатиб бўлмас эди. Бироқ бу уларга зарур бўлса ёки улар манфаатига хизмат қилса - бундай усулдан воз кечишмаслиги аён бўлди.

Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Алексей Навальный "Новичок" билан заҳарланган - немис шифокорлари

Ҳар неки бўлмасин, ўйин қоидалари ёлғон бир мунча ишонарли кўринишга эга бўлишини талаб этарди - мутахассислар учун бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда жамоатчилик учун. Айнан шу боис Колин Пауэл пробиркаси билан боғлиқ воқеа хрестоматияга айланди: АҚШ Давлат котиби Саддам Ҳусайнда "биологик қурол ишлаб чиқариш бўйича рельсга қўйилган ғилдиракли" заводлар борлиги ҳақида гапирди ва ўз сўзлари далили сифатида одамларга кўрсин учун аллақандай оқ кукун солинган шишачани силкитган эди, - ва дунё унга ишонди.

Скрипалларнинг заҳарланиши четдан кузатувчилар учун мутлақ таъсирга эга шоуга айланди. Мутахассислар британияликлар тақдим этган версиялардаги зиддиятларга ишора қилиш билан овора бўлган бир вақтда, кенг омма скафандр кийган криминалистлар, қуршаб олинган шаҳар ҳудудлари, бузилаётган уйлар ва касалхоналарга тушган одамларни томоша қилди. Голливуддаги ўнлаб катастрофа-фильмларни томоша қилган одамлар учун Европа марказидаги кимёвий ҳужум картинаси жуда ишонарли кўринди.

Британские полицейские ведут расследование на месте отравления Сергея и Юлии Скрипалей, Солсбери, 13 марта 2018 года - Sputnik Ўзбекистон
Лондон Кремлнинг Скрипаль ишига алоқадорлигига оид ҳеч қандай далил йўқлигини тан олди

Энди эса саҳнага Германия чиқди ва Навальный заҳарланишининг шундай бир версиясини тақдим этмоқдаки, кимё, тиббиёт ва криминалистика соҳасига заррача алоқаси бўлмаган энг содда ва ишонувчан одам ҳам тўлиқ ишонч билан "Ишонмайман!", дея олади.

Немислар томонидан илгари сурилган афсонада нима кўпроқ ҳайратга солишини айтиш қийин: суперҳалокатли жанговар заҳарловчи модда гўёки Россия ҳукумати хуш кўрмаган одамларни йўқ қилишда қўлланилиши ва ҳар сафар бу муваффақиятсиз якунланиши, аммо у қатъиятлик билан ишлатилишда давом этаётгани; ёки Солсберининг ярмини йўқ қилиб юборишга қодир бўлган "Новичок" Навальныйга қарши самолётда ишлатилгани — ва бу йўловчилар, врачлар ва у билан алоқада бўлган бошқа одамларга ҳеч қандай хавф туғдирмагани; ёки Россия блогерни чет элга даволаниши учун юборгани - бу эҳтимол, жанговар заҳарловчи модда аниқланганида, ўзини навбатдаги халқаро можарога далиллар билан тутиб бериш учун зарур бўлган.

Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Алексей Навальный "Новичок" билан заҳарланган - немис шифокорлари

Профессионаллар ҳам жим тургани йўқ. Улар заҳарланишнинг клиник картинаси бутунлай бошқачалиги, "Новичок" оиласи" умуман мавжуд эмаслиги, Берлин эса ҳамкорлик қилиш ва маълумот тақдим этишдан ўжарлик билан бош тортаётганини айтишмоқда. Агар бош тортмаганда, улар тақдим этган маълумотларни текширишга имкон бўларди.

Хуллас, ГФР барча учун аён бўлган ёлғонни айтди, ва ҳатто унга рост кўриниш бериш учун ўзини ҳатто қийнамади.

Бу жуда муҳим бир саволни туғдиради: нега айнан шундай қилинди? Ахир нозикроқ ҳаракат қилиш мумкин эди-ку.

Юзада жуда оддий жавоб қалқиб турибди: янги санкциялар яқинлашмоқда.

Россия унга қарши янги чеклов чораларини қабул қилиш учун уни ҳатто суриштирмасдан энг даҳшатли жиноятларда айблашаётганига кўникди. Аммо бу чоралар кўпинча "косметик" характерга эгалиги ҳам одатий ҳол бўлиб қолган.

Неформальный ужин глав государств и правительств ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Меркель АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини ноқонуний деб ҳисоблайди

Аммо, эҳтимолки, ҳозирги воқеа истисно бўлади, негаки Германиянинг "Россияни жазолаш - "Шимолий оқим - 2 ёпилиши"ни англатувчи оғриқли муаммоси мавжуд. Навальный "ташхиси" эълон қилиниши биланоқ бу мавзу америкалик ва айрим немис сиёсатчилари томонидан тилга олинган эди.

Бундан ташқари, юз бераётган воқеалар Штатлар ўз мақсадига эришгани ва герман ҳукуматини газўтказгич қурилишини рад этишга мажбур этганига ҳам шама қилиши мумкин. Шу туфайли "Новичок — 2" операцияси намойишкорона дағаллик билан амалга оширилмоқда, токи гап блогернинг заҳарланишида эмас, балки Вашингтоннинг катта геосиёсий ғалабасида эканлигини барча билиб қўйсин.

Аммо Берлин негадир ҳозиргача Навальный иши ва "Шимолий оқим - 2" қурилишини ажратиб келишини таъкидламоқда. Бу қарашларни хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани раҳбари ва Бавария бош вазири ҳам қўллаб қувватлади.

“Шимолий оқим 2” туфайли Европа иттифоқи АҚШга демарш билдирди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШга демарш: Европа “Шимолий оқим-2” туфайли норозилик билдирди

Бундан келиб чиқадики, бундесвер кимёгарлари томонидан баён этилган фантастик натижа "Шимолий оқим - 2"нинг ҳал этилган тақдирини эмас, балки миллатпараст ва америкапараст герман элитаси ўртасидаги ички курашни акс эттиради. Айтганча, АҚШ билан НАТО тузилмалари орқали чамбарчас боғланган немис ҳарбийлари кўпроқ иккинчисига тааллуқли бўлса керак.

Сўнгги юз берган вокеаларнинг бетизгин аҳмоқгарчилиги эса Германия суверенитети учун кураш олиб бораётган ва унинг океан ортидан туриб бериладиган кўрсатмаларсиз ҳам ўз тақдирини ҳал эта олиши учун кураш олиб бораётган кучларга қўл келмоқда.

Ички душманларга қарши қўйишга бошқа ҳеч нарса йўқ экан, ташаббусни қўлга олиб - жараённи исталган натижага олиб келиш лозим. Бу уларнинг қўлидан келадими - яқин келажакда аён бўлади.

Янгиликлар лентаси
0