Ҳақиқат қаерда? Арманистон ва Озарбайжон баёнотлари ва раддиялари кураши

1044
Урушдаги контрпропаганда, одатга кўра, душман жанговар руҳини тушириш учун ишлатилади - бунда унинг йўқотишлари сони бўрртирилиб, ўз шахсий ютуқлари ҳам ортиқча катталаштирилган усулдан фойдаланилади

2020 йил сентябр ойида Тоғли Қорабоғда бўлиб ўтган Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик ҳаддан зиёд кўп миқдордаги хабарлар тарқалаётгани билан олдингиларидан фарқ қилмоқда, эътиборли жиҳати ушбу хабарлар эълон қилиниши билан, шу оннинг ўзидаёқ қарши томон раддияси эълон қилинмоқда. Бу халқаро кузатувчиларга вазиятни таҳлил қилиш ишларини қийинлаштирмоқда, Боку ва Ереваннинг ҳар қандай расмий баёнотларига нисбатан ишончсизликни уйғотмоқда.

Сентябрдаги жанговар ҳаракатлар кечган кунлар давомида сон-саноқсиз миқдордаги шубҳали рақамлар, фактлар, шаффоф бўлмаган эпизодлар тўпланди. Мисол учун, Арманистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 49та озарбайжон дронлари уриб туширилган, аммо фақат бир дона учувчисиз учиш қурилмаси(УУҚ)нинг қолдиқлари фотосурати эълон қилинган. Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 18та арман УУҚ, шунингдек, 80та арман танклари ва бутун бошли шахсий таркиб полки (икки мингга яқин киши) йўқ қилингани ҳақида хабар берди. 

Ўтган ўн йиллик давомида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудудида кечган ҳарбий-сиёсий турбулентлик давомида Арманистон ва Озарбайжон жанговар ҳолатда 20га яқин дронларни йўқотган эди. Фронт бўйича мудофаадаги позициялари бир километрни эмас, ундан кўпроқ масофани эгаллайдиган арман полкини тезликда йўқ қилиш учун, эҳтимол, оммавий қирғин қуроллари керак бўлади.

Лекин Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳам 790 нафар озарбайжон ҳарбий хизматчилари йўқ қилинганлиги ҳақида хабар қилди. Агар бу йўқотишлар рост бўлса, бундай темпда икки армия қишга етиб бормайди. Эслатиб ўтаман, турли маълумотларга кўра, мобилизацияга қадар Озарбайжон 65 мингдан 125 минггача "милтиққа", Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ эса - 65 минггача амалдаги ҳарбий хизматчиларга эга бўлган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, 29 сентябр куни турк ҲҲКга тегишли F-16 қирувчиси озарбайжоннинг Гянжа аэродромидан ҳавога кўтарилган ва Варденис тумани ҳудудида Арманистоннинг Су-25 ҳужум самолётини уриб туширган. Учувчи майор Валерий Данелин қурбон бўлган. Самолёт қолдиқлари фотолари эълон қилинган, аммо уларга қараб фожиа сабабларни аниқлаштириш жуда қийин.

Арман ҳарбий идораси жанговар ҳаракатларга турк кучлари жалб қилинганлигини исботловчи тўлиқ далилларни тақдим этишни ваъдасини бермоқда. Ҳозирча эса Озарбайжон ва Туркия авиа-зарба тўғрисидаги маълумотларни рад этишди. Бокунинг таъкидига кўра, улар жанговар авиациядан умуман фойдаланмайди.

Арманистон Республикаси президенти ёрдамчиси Хикмет Гаджиев маълумотларига кўра, иккита арман Су-25 самолёти тоғга урилиб, портлаган. Бу сингари ҳодисалар аввал яхши кўринмаслик ҳолатларида - Арманистонда ва бошқа давлатларда юз берган. Самолёт техник эскирганлик ёки Арманистоннинг Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларининг тасодифий (дўстона) ўт очиши туфайли ҳам қулаган бўлиши мумкин. Мабодо арман Су-25 рақиб томонидан уриб туширилган бўлса, Арманистон Мудофаа вазирлиги мутахассислари турк F-16 қирувчиси парвозини нима ёрдамида кузатишди, ва унда нега Ганжа аэродроми бўйлаб бўлса ҳам жавоб зарбасини йўллашмади.

30 сентябр куни журналистлар билан учрашувда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон (ва F-16)га қарши Су-30СМ қирувчилари ва "Искандер" ОТРКлари эҳтимолий қўлланилиши хусусидаги саволга тўғри жавоб беришдан қочди.

Россия ва жаҳон ҳамжамиятининг аксарият мамлакатлари Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради. РФ президенти Владимир Путин 29 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан бўлган суҳбатда можаро зонасидаги жанговар ҳаракатлардан чуқур ташвишдалигини билдирди, ва деэскалация зарурлигига эътибор қаратди.

РФ преззиденти Владимир Путиннинг озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан мулоқоти зарурат туғилганида бўлиб ўтади.

1044
Объявление о наличии масок, антисептиков и перчаток в аптеке

Кимга аза, кимга тўй: коронавирусга қарши дори нархлари атрофидаги вазият ҳақида

134
(Янгиланган 13:39 29.10.2020)
Дорихоналар Covid-19 ортидан бойишга уринишмоқда. Уларнинг эркинлашиб қолган "бизнеси"ни ким назоратга олади?

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Республика бўйлаб фаолият юритаётган  дорихоналарда коронавирус пандемияси фонида дори воситалари нархи ошиб кетди. Ҳатто, ҳаётий муҳим саналган дори препаратлари нархи ҳам. Дорихоналар ҳатто белгиланган устамаларни (20 фоиз ўрнига) 93  фоизгача қўллашгани фош бўлмоқда. Жамоатчиликнинг бу масала юзасидан ижтимоий тармоқларда қолдираётган  эътирозлари асосида Sputnik Ўзбекистон мухбири суриштирув ўтказди.

Ҳукумат кўрган чоралар

Бугунги пандемия вақтида коронавирусга қарши курашиш, аҳолининг ушбу касалликка чалинишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни қўллаш Ўзбекистон республикаси олдида турган муҳим вазифалардан биридир.    

Шундан келиб чиқиб, давлат раҳбарининг топшириғи асосида  Ўзбекистон аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, кундалик эҳтиёж маҳсулотлари тақчиллигининг юзага келиши ва нархлар кўтарилиб кетишини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Жумладан, карантин шароитида ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга 1197 қисқа рақами ёки Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 71 203 01 21 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди (Аммо негадир ҳозирда ушбу рақамлар иш фаолиятида эмас).

Дори дефицити

Covidдан даволанаётган беморлар шифохоналарда бепул дори воситалари билан таъминланаётган экан, нега аҳолининг айрим қисми шахсан дорихоналардан дори сотиб олишга мажбур бўлмоқда, деган ўринли савол туғилади. Бу юзасидан бир қанча дорихоналарда бўлиб,  келаётган харидорларнинг ўзларига мурожаат қилинганда, улар айни кунда Covidни тузатадиган дориларнинг танқислиги вужудга келаётгани, туман поликлиникалари тўлиқ етказиб бера олмаётгани боис, ўзлари сотиб олишга мажбур бўлаётганликларини айтишади.

Масалан, ўзини М.Усмонова дея таништирган харидорнинг айтишича, унинг оиласида  ўн киши истиқомат қилиб, аввал оиланинг фақат бир аъзоси  Covidга чалинади. Сўнг у орқали  оиланинг бошқа аъзоларига ҳам вирус юқиб, тест-таҳлил натижаларидан сўнг, ушбу оила туман поликлиникаси ходимлари назорати остида уй шароитида ётиб даволанишга мажбур бўлади.

Аммо поликлиника ходимлари Covidни тузатувчи дориларнинг "тугаб қолганини" ва мазкур оиланинг ҳар бир аъзосини махсус қутидаги бепул дори воситалари билан таъминлай олмаслигини маълум қилади.

"Бизга атиги уч қути Covid га қарши дорилар тўплами топширилди холос. Аслида битта бемор тўлиқ тузалиб оёққа туриши учун, унинг ўзига бир қути дори воситаси керак.  Биз эса уч қути дорини бутун бошли оила бўлиб қабул қилдик, шунинг учун, на тузалдик ва на қайта дори билан таъминландик", – деди аёл.

Ўзини Ф.Исмоилов дея таништирган харидор ҳам айнан шу мазмунда сўзлайди: у қизи ва рафиқасининг Covidга чалиниб, уйда ётиб даволанаётгани, айрим дори воситалари етмай қолгани боис қиммат нархда дорихонадан сотиб олишга мажбур бўлаётгани, баъзи дориларни эса дорихоналарнинг ўзидан ҳам топиб бўлмаётганини айтади.  

Кимга аза, кимга тўй

Нега бугун дорихоналарнинг "қинғир бизнеси" эркин бўлиб қолди? Умуман, дорихоналарга четдан келтирилаётган ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб сотувга қўйилаётган дори воситаларини нархлаш тартиблари қандай?

Шу юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Лочинбек Худоёровга мурожаат қилдик.

Унинг айтишича, "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, ҳамда мамлакат ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситаларини сотишда (уларни етказиб беришдаги иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар) улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун эса улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўйиш мумкин экан.  

Агар дорихоналар томонидан бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта лицензия талаблари ёки шартлари бузилса,  шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилган бўлса, лицензияловчи орган томонидан дорихона лицензиясининг бекор қилинишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бўлим бош инспектори Баҳодир Салимов ҳам дорихона ва уларнинг филиаллари томонидан белгиланган савдо устамасидан ортиқ миқдорда нарх қуйиб сотилиши савдо қоидаларини бузиш ҳисобланиши ва бу ўз навбатида маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкинлигини айтади.

Хусусан, "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 164-моддаси 1-қисмига мувофиқ, Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш — фуқароларга 223 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги (яъни 22 млн 300 минг сўмдан 66 млн 900 минг сўмгача) қийматда бузиш — фуқароларга 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — 1 млн 561 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги (яъни 66 млн 900 минг сўмдан 111 млн 500 минг сўмгача) қийматда бузиш, — фуқароларга 2 млн 230 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 8 млн 920 минг сўмдан 17 млн 840 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 189-моддасида, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги (яъни 111 млн 500 минг сўмдан юқори бўлгани) қийматда бузиш — 66 млн 900 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

"Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади. Жумладан, ЖКнинг 189-моддасига кўра, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади" - дейди инспектор.

Департамент ходимига кўра, дори воситалари нархининг сунъий оширилиши ва ноқонуний савдосига йўл қўймаслик борасида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 149 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, шундан 36 ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган, 113 ҳолатда эса маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлари юритилган. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида эса жами 2 млрд 674 млн сўмдан ортиқ дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкентдаги 2455 нафар дорихона мансабдор шахслари расман огоҳлантирилган.

Шу билан бир қаторда, нархлар динамикаси ва нарх шаклланиши механизмларини ўрганиш, устамаларга риоя этилишини таҳлил ва назорат қилишда иштирок этиш ҳамда нархларни барқарорлаштириш юзасидан асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бевосита Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига юклатилган.

Aгар фуқаролар томонидан дорихоналарнинг дори воситалари ва тиббий буюмлари нархларининг асоссиз равишда оширилганлиги аниқланса,  Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг 1159 ишонч телефони ёки Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 71-233-10-07 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Нафси ҳакалак отган дорифурушлар

Бугунги кунда дори-дармон воситаларини харид қилаётган истеъмолчилар ҳуқуқлари билан бевосита Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги  шуғулланади.

Агентликнинг матбуот-хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаеванинг маълумот беришича, жорий йилнинг 23 июл санасидан 9 октябригача 3 мингта дорихоналарда мониторинг кузатувлари ўтказилганда, 30 та дорихонада  белгиланган устамаларнинг (20 фоиз ўрнига) 93  фоизгача қўлланилганлиги фош бўлган.

Натижада 17 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш, 18  ҳолатда лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланиб, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган жами 28 та дорихонага иш қўзғатилган ва ортиқча олинган 2 миллион 800 минг сўм пул маблағи истеъмолчиларнинг ўзларига қайтарилган.

"Ўтган давр мобайнида Агентлик ва унинг худудий тузилмалари томонидан дори воситалари нархлари ва дорихоналарда мавжуд эмаслиги юзасидан истеъмолчиларнинг 224 та аризалари ўрганиб чиқилди. Яна аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида @dorinarx_bot телеграмм боти ишга туширилди. Эндиликда ҳар бир истеъмолчи ушбу бот орқали дори-дармонларнинг ҳақиқий нархлари тўғрисида тезкор маълумот олиш имкониятига эга бўлади", - дейди Тоғаева.

134
Эксперт Финансового университета при Правительстве РФ, ведущий аналитик Фонда национальной энергетической безопасности Игорь Юшков

Ўзбекистонда электр энергиясининг улгуржи бозорини яратиш керакми эксперт фикри

66
(Янгиланган 11:02 29.10.2020)
Россиялик эксперт Ўзбекистоннинг янги электр энергия улгуржи бозори тизимига ўтишининг ижобий ва салбий томонларини санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ўзбекистон яқин йиллар ичида босқичма – босқич электр энергиясини ишлаб чиқиш, етказиб бериш ва тақсимлаш борасида янги тизимга ўтишини режалаштирмоқда.

Россия Миллий энергетика хавфсизлиги фондининг бош таҳлилчиси Игорь Юшков бу борада ўз мулоҳазаларини билдирди.

Эксперт фикрига кўра ушбу жараёнда асосийси – янги тизимга ўтишнинг ҳар бир босқичида ишлашга қодир бўлган электр таъминоти тизимини сақлаб қолишдир.

Иккинчидан, янги тизимга ўтиш харажатларини тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширишнинг иложи йўқ. Россия тажрибаси бу борада жуда фойдали бўлиши мумкин.

“Россия ҳам ўз вақтида РАО ЕЭС (ягона энерегетика компанияси) бўлиб ташлаган эди ва унинг энергия ишлаб чиқариш қисмини хусусийлаштирган эди. Бунинг натижасида, ҳозир Ўзбекистон айтаётган, улгуржи энергия бозори яратилган эди. Мақсад – ушбу соҳада рақобат яратиш, унга инвесторларни жалб қилиш, янги электр станциялари қурилишини таъминлашдир”, - дейди Юшков.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Инвестор даромад олиш мумкин бўлган жойга келади. Натижада электр энергияси улгуржи бозорини яратиш – унинг нархи ошишига олиб келиши табиий ҳолдир. Шу билан бирга давлат томонидан сунъий равишда нархлар ўсишини “ушлаб туриш” ҳам - яхши эмас. Бунинг оқибатида – соҳада турғунлик содир  бўлиши мумкин.

“Йиллар давомида нархларни ушлаб туриш – соҳага сармоялар киритилмаслиги, ускуналар эскириши ва самарадорлик тушиб кетишга олиб келади. Оқибатда электр узатиш тизимининг ишончлиги йўқолади. Свет тез-тез ўчадиган бўлиб қолади. Бу муаммони собиқ Иттифоқ ҳудудида барча яхши билади”, - дейди эксперт.  

Юшков фикрига кўра, электр таъминоти соҳасида хусусий инвестициялар ва электр энергияси нархи орасида керакли мувозанатни топиш жуда муҳимдир.

Даромад қандай бўлмасин, электр энергия улгуржи бозорида - сотувчи “хўжайин” бўлмаслиги керак. Истеъмолчилар манфаати ҳисобга олиниши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш, улгуржи энергетика бозорини яратиш борасида топшириқлар берган эди.

Эксперт тўлиқ хулосасини Sputnik подкастида тингланг.

Юшков назвал плюсы и минусы перехода Узбекистана к новому рынку электроэнергии
66
Сотрудник полиции в Ницце

Франция: Ницца церковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

17
Франциянинг Ницца шаҳрида Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳолат соат 9.00да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Рейтер маълум қилишича, аёл бошидан жудо қилинган.

Ҳужум қилган киши қўлга олинди.

Ницца ҳукумати шаҳарда барча черковларни ёпади.

17