Россия "Панцири" америка дронлари бўйлаб қақшаткич зарба бермоқда

© Foto : пресс-служба Западного военного округа Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишЗенитный комплекс "Панцирь-С1", архивное фото
Зенитный комплекс Панцирь-С1, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка томони Россияда ишлаб чиқарилган ливия комплекси зарбасидан кейин УУҚ йўқ қилинганини тан олди, деб ёзади Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.

Россия Федерациясини Ғарбдаги рақибларининг жаҳон қурол бозоридаги дунёнинг энг яхши зенит-ракета ва ракета-пушка (тўп) комплексларини обрўсизлантиришга қаратилган алоҳида уринишлари жиддий реаллик билан учрашувга дош бера олмаяпти.

Россия қуроли жанговар шароитда ғарбда ишлаб чиқарилган энг янги намуналардан анча устуворлигини намоён этмоқда ва "Панцирь - С" ("Панцирь" - "Совут" маъносида - тарж.) мобил комплекси - бунга ёрқин мисолдир.

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтиш"Панцирь-С" зенит ракета-тўп комплекси "Армия-2020" Халқаро ҳарбий-техник форуми доирасида ўтказилган Россия ҲКК авиация техникалари, Тинч океани флоти денгиз авиацияси ва ДОСААФ учар аппаратлари кўргазмасида. Приморск ўлкаси, Владивосток яқинидаги Центральная Угловая аэродроми.
Россия Панцири америка дронлари бўйлаб қақшаткич зарба бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
"Панцирь-С" зенит ракета-тўп комплекси "Армия-2020" Халқаро ҳарбий-техник форуми доирасида ўтказилган Россия ҲКК авиация техникалари, Тинч океани флоти денгиз авиацияси ва ДОСААФ учар аппаратлари кўргазмасида. Приморск ўлкаси, Владивосток яқинидаги Центральная Угловая аэродроми.

АҚШ Қуролли кучлари Африка қўмондонлиги (AFRICOM) 2019 йилнинг ноябрида Ливияда "Панцирь-С1/Э" зенит ракета-пушка мажмуаси томонидан америка зарба берувчи учувчисиз учиш қурилмаси - MQ-9 Reaper ("Ўроқчи") ҳамда Италия армиясининг кўп нишонли дрони - MQ-1 Predator ("Йиртқич") уриб туширилганини катта кечикиш билан тан олди.

Ракетные установки Азербайджана ударили по Нагорному Карабаху - Sputnik Ўзбекистон
Қорабоғдаги зиддийлашув ва дронни қўллашдаги "сурия" тажрибаси

AFRICOM разведка бошлиғи контр-адмирал Хайди Берг тафсилотларни келтириб ўтирмади, аммо сал аввал, 20- ва 21-ноябр кунлари Ливия пойтахти Триполи ҳудудида Халифа Хафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси қуроллари сафида бўлган "Панцирь" зарбаси билан АҚШ ва НАТО дронлари уриб туширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мажмуа 50 дона ҳажмда БАА томонидан Россиядан сотиб олинган, Амирликлар томонидан муваффақиятли ишлатилган ва кейинчалик Ливияга ўтказилган.

Шуниси маълумки, MQ-9 Reaper ва MQ-1 Predator дронлари ер устидаги нишонларнинг ўқ етмайдиган овчилари сифатида яратилган, аммо Ливиядаги юқори технологияли "Панцирь"га уларнинг тиши ўтмади.

Шу билан бирга, нарх бўйича таққосланганда - "Панцирь С1/Э" ЗРПК (НАТО кодификациясига кўра – SA-22 Greyhound, экспорт нархи - 14 млн. долларгача) самарадорлиги Америка ишлаб чиқарган ўта қимматбаҳо бўлган (нархи 30 млн. долларгача) оғир учувчисиз учиш қурилмаларини сезиларли даражада ортда қолдиради.

Первый полет беспилотника Альтиус-У - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ҳаво-космик кучлари 2021 йилда "ақлли" зарба дронларини қабул қилади

Олдинроқ, MQ-9 Reaper Эрон, Сурия, Яман ҳудудлари устида ҳам уриб туширилган, шунга қарамай заиф "ўроқчи" АҚШ ва НАТОнинг қатор давлатларида энг яхши зарба дрони сифатида қолмоқда. Пентагон фақат тез орада Россиянинг "Панцирь-С1" комплексларини йўқ қилишга мўлжалланган дронлар махсус оиласини яратишни режалаштирмоқда.

Американинг янги УУҚлари ўлчами нисбатан кичик, вазни 100 килогача, тезлиги соатига 130 километр, 350 километргача масофа босиб ўтиш имконига эга бўлади. Ҳозирча эса АҚШ армияси Аризонадаги Юма полигонида қўлида мавжуд ускуна билан "Панцирь"ни йўқ қилиш приёмларини машқ қилмоқда.

Олимпияча узоқлашув

Жанговар фаолият йиллари давомида сайёрамизнинг турли минтақаларида "Панцирь" мажмуалари юздан зиёд дронларни йўқ қилиб, мутахассисларнинг юқори баҳосини олишга муваффақ бўлди.

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтиш"Панцирь-С" зенит ракета-тўп мажмуаси "Кавказ-2020" жамоа-штаб машғулотлари вақтида. "Ашулук" полигони, Астрахань вилояти
Россия Панцири америка дронлари бўйлаб қақшаткич зарба бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
"Панцирь-С" зенит ракета-тўп мажмуаси "Кавказ-2020" жамоа-штаб машғулотлари вақтида. "Ашулук" полигони, Астрахань вилояти

Сурияда мажмуа "ақлли ракеталар" галаси ва кўз илғамас дронлар уясига қарши курашишда энг самарали восита номини қозонди.

Сурия тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, "Панцирь-С1М" ЗРПКнинг модернизация қилинган экспорт версияси барча турдаги учувчисиз учиш қурилмаларини самарали аниқлаш ва максимал масофада нишонга олиб, уриб тушириш қобилиятига эга бўлди. "Панцирь-СМ"нинг янги модификацияси 75 километргача бўлган масофада нишонларни аниқлай олади, янги ракеталарнинг ваъда қилинган йўқ қилиш радиуси 40 километргачадир.

Международный военно-технический форум Армия-2019. День третий - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда энг самарали мудофаа воситаси деб топилган "Панцирь" энди ҳарбий денгиз флотида

Фикримча, сентябр ойининг сўнгги кунларида "Панцир" Тоғли Қорабоғда фойда бериб, можаро томонларининг жонли куч ва техникага доир йўқотишларини камайтирган бўлар эди. Арманистон ва Озарбайжон қўшинлари аниқлаш ва йўқ қилиш қийин бўлган разведка ва зарба УУҚлардан фаол фойдаланишмоқда.

Замонавий тенденциялар шундан иборатки, ҳаво нишонларининг йўқ қилувчи ва тезлик имкониятлари мунтазам ошиб, ўлчамлари ва кўриниш даражаси эса кичрайиб бормоқда.

Сурияда рақиб ҳаводан комбинацияланган зарбаларни берарди - дронлар ва ракеталар бир вақтнинг ўзида нишонга турли йўналишлардан яқинлашарди (битта зарбада 13та УУҚгача), аммо бу фойда бермасди.

Рабочая встреча президента РФ В. Путина с советником по науке ОАО ВПК НПО машиностроения Г. Ефремовым - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия нега гипертовушли қурол яратишга мажбур бўлганини айтди

"Панцирь" ўт очиш тизими бошқаруви фазалашган антенна-панжара билан интеграллашган. У ҳаводаги нишонларни ва шахсий ракеталарини кузатади, учар аппаратларнинг ҳатто майда деталларини ҳам фарқлай олади. Учта радарга эга - оптик, олисдаги аниқлаш (50 километргача) ва нишонни кузатиш - кўр зонага эга эмас.

"Панцирь-С" ЗРПК - қудратли артиллерия ва кўпрежимли ракета аслаҳаларини, интеграллашган радиолокация-оптик бошқарув тизимини ўзида жамлаган дунёдаги ягона мудофаа тизимидир. Мажмуа 20 километрдан кам бўлмаган масофада ҳарбий ва фуқаролик объектларини замонавий қанотли ва супертовушли ракеталар, авиабомбалар ва дронлардан ишончли пана қилади (ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа гумбази баландлиги - 15 километр).

"Панцирь" 40тагача икки поғонали бошқариладиган тезлаткичли қаттиқ ёқилғили зенит ракеталари ҳамда парчаланадиган стерженли жанговар қисм билан ўқланган ва бир вақтнинг ўзида сониясига 1000 метр тезликда учадиган бир нечта нишонларни йўқ қилишга қодир.

Пуск баллистической ракеты оперативно-тактического ракетного комплекса Искандер-М с полигона Капустин Яр в Астраханской области - Sputnik Ўзбекистон
Россия қуроли: “Искандер” нима учун матросларнинг йўл-йўл майкасини кийиб кўрмоқда

Нархи ҳам нисбатан арзон (С-300 ва С-400 зенитных комплексларининг қимматбаҳо ракеталарини душманнинг арзон дронларига сарфлаш беъманиликдир)

30 миллиметр калибрли ва дақиқасига 5000та ўқ отиш тезлигига эга (нишонни уриш масофаси - 5 километргача) иккита олтистволли пушкалар ҳам ЗРПК жанговар имкониятларини сезиларли кенгайтиради.

"Панцирь" мажмуаси Пиёда қўшинлари ва Россия ҲДФ қуроллари сафига қабул қилинган, Қутб доирасида синовлардан муваффақиятли ўтган (Коль яриморолида тажрибали ҳарбий навбатчилик олиб бормоқда), улкан экспорт салоҳиятига эга.

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзиюрар "Панцирь-С" зенит ракета-пушка комплекси "Армия-2019" Халқаро ҳарбий-техника форумида, "Алабино" полигони.
Россия Панцири америка дронлари бўйлаб қақшаткич зарба бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзиюрар "Панцирь-С" зенит ракета-пушка комплекси "Армия-2019" Халқаро ҳарбий-техника форумида, "Алабино" полигони.

Россия шу пайтга қадар хорижий шериклардан 15та ариза қабул қилган. "Панцирь"нинг бевосита аналоглари дунёда йўқ, яқин орада бўлиши ҳам кутилмаяпти. Америкаликлар учун "Аксил-Панцирь" дронлар оиласини ихтиро қилиш жуда қийин кечади.

Фалсафий ўзаро олишув

Ҳаводан ҳужумга қарши ишончли мудофаа - қўшинлар ва зарба қуроллари жанговар барқарорлигининг асосини ташкил қилади. Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизими самарадорлигига нисбатан замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, "Панцирь-С" энг сўнгги моделдаги гипертовушли (тезлиги - 5 Махгача) ракетага эга бўлди.

Одамлар иштироки муҳим бўлган ракета-пушка мажмуаси негизида россиялик мутахассислар "Панцирь" зенит робот-автоматини яратишмоқда. РФ Мудофаа вазирлиги бу борада қатъий қарор қабул қилиб бўлган, тактик-техник талаблар аниқлаштирилган.

Первый полет новейшего беспилотника Охотник - Sputnik Ўзбекистон
"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

Сунъий онгга эга машина нишонларни автоматик равишда аниқлайди, танийди ва йўқ қилади.  Буларнинг барчаси оператор иштирокисиз бажарилади. Бу эса ўта паст ва ўта юқори температуралар ёки душман томонидан оммавий (кимёвий, биологик ёки ядровий) қирғин қуроли қўлланиладиган бир шароитларда жуда муҳим аҳамиятга эга.

Шу тариқа, Россия Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа соҳасида янги технологик сакрашни амалга оширмоқда. Ва, албатта, ўз ютуқлари билан яхши иттифоқдошлари ва шериклари билан бўлишади.

Беспилотный летательный аппарат (БПЛА) - Sputnik Ўзбекистон
Эрон номаълум хорижий дронни уриб туширди

Американинг The National Interest нашри "Панцирь"ни дронлар иштирокидаги ёпирилган ҳужумларни қайтариш учун идеал қурол деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, Россия армиясининг қуруқликдаги кучлари ҳар доим ҳаводан ҳужум кутишини, шу учун ҳаво ҳужумидан мудофаанинг турли хил арсеналига эга эканлигини хавотир билан қайд этади.

АҚШ Қуруқликдаги қўшинлари ҲҲКнинг ҳаводаги таҳдидларни зарарсизлантириш қобилиятига таянишга одатланган ва яқин радиусда ишлайдиган "Панцир" сингари ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа мажмуасига эга эмас.

Бунинг устига, ЗРПКнинг ҳаводаги нишон бўйлаб ўқ узиши нархи -ҳужум дрони нархидан юз баробар арзон, жанговар ҳолатда "Панцир" йўқотишлари ҳам минимал даражада, у ҳам бўлса, асосан мураккаб техникани маҳоратсиз ишлатиш билан боғлиқ.

Янгиликлар лентаси
0