Узбекско-русский разговорник

Ўзбекистон ва рус тили

994
(Янгиланган 18:49 14.10.2020)
Ўн биринчи октябрь куни Ўзбекистон пойтахтида киши сезмас тарзда - камида собиқ совет республикалари миқёсида тарихий ва туб бурилиш унвонига тортадиган воқеа бўлиб ўтди.

Сергей Савчук

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Россия Федерацияси маориф вазирлиги Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" ("Класс!") қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳа ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган эмас, уни Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси ахборот ва молиявий томондан қўллаб-қувватламоқда: биринчи босқич амалга оширилиши учун жамғарма беш миллион доллар маблағ ажратди.

Ўзбекистон томони илтимоси билан республикага Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг 32 нафар мутахассиси юборилган. Улар рус тилидан алоҳида дарс бериб, шунингдек, рус тилида ўқитиладиган ўқув фанлари сонини кенгайтириш билан шуғулланадилар. Имзоланган меморандум келгуси йилдан бошлаб Ўзбекистонга юз нафар ўқитувчилар юборилиши, ундан кейинги йилларда педагоглар сони яна юз нафарга ортишини англатади. А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти базасида россиялик мутахассислар маҳаллий ўқитувчилар ва методистларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланадилар.

Ушбу дастур тахминан 30 минг нафар маҳаллий педагогларни қамраб олишини назарда тутади, бу эса рус тили ва рус тилида олиб бориладиган предметларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

Ушбу воқеа ва Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатни рус тилини оммавий ўрганишга томон "бурилиши" жорий йил мактаблардаги ўқиш русийзабон фуқаролар учун бирорта ҳам мактабни очмаган, бу билан уларни Пушкин ва Лермонтов тилини ўрганишдан бебаҳра қолдирган ўша Украина фонида, албатта, ажралиб туради. Яқин ўн йилликлар давомида маданий, этник ва лингвистик жиҳатдан биродаримиз саналиб келинган ўша Украина фонида.

Ўзбекистоннинг ортга қайтиш ориентацияси ҳақида гапирилар экан, картина янада тўлиқ бўлиши учун қатор бошқа воқеаларни ёдга олиш муҳим.

Ўзбекистон тарихан совет атом дастури билан боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Бутун совет иттифоқи жўр бўлиб куйлаган хониш - Учқудуқ номи - бу шунчаки жўғрофий нуқта эмас. Бу, шу жумладан, уран ишқорлаштириб олинадиган қудуқларни англатар эди. Мамлакат учун ниҳоятда муҳим бўлган металл конлари ўтган асрнинг 50-йилларида аниқланганди.

Худди ўша йили Тошкентда Ядро физикаси институтига асос солинади ва унинг негизида ВВР-СМ тадқиқот реактори ишга туширилди. Қизил империянинг қулаши ва унинг ортидан рўй берган кўнгилсизликларга қарамай, реактор 2016 йилга қадар сидқидилдан ишлади. У ўз ишини давом эттириши мумкин эди, аммо шу ерда сиёсат аралашуви юз берди.

Ўзбекистон режали асосда ўз илм-фанини қайта тиклаш ва энергетикани тубдан модернизациялаш сари йўналиш олмоқда.

Тошкент 2018 йилдан буён "Росатом" корпорациясидан республикада атом электростанциясини қуришни қатъий сўрамоқда ва ташқи белгиларга қараганда, томонлар аниқ битим тузишга яқин. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Жиззах вилоятининг Тузкон кўлига яқин ҳудудда 1,2 гигаватт қувватга эга III+ авлодига мансуб иккита энергоблокларни қуриш режалаштирилган. Агар АЭС барпо этилса, у нафақат Ўзбекистон, балки совет Ўрта Осиёси тарихидаги биринчи атом электр станцияси бўлади.

Бундай мураккаблилик даражасидаги техник объектга хизмат кўрсатишнинг - маълумотли техник мутахассисларсиз, уларни ўқитадиган мактабсиз ва лингвистик матрица - ўша рус тилисиз - иложи йўқ.

Бир йил олдин эса МИФИ НИЯУ нинг Тошкентдаги илк филиали очилган ва танлов асосида илк талабалар ўқишга қабул қилинган эди.

Бундан ташқари Россия ўзбек гидро электр станцияларини модернизация қилмоқда. Келгуси йилда Фарҳод ГЭСининг илк техник қайта модернизацияси якунланади, энергетика вазирлиги талабига асосан ўрта қувватга эга тўртта янги ГЭСлар лойиҳавий ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон раҳбариятининг узоқни билиш қобилиятини эътироф этмоқ лозим. Собиқ совет республикалари орасида ўзига насиб этган инфратузилмавий ва техник меросни тез фурсатда еб битирган, бойлар сафида турмайдиган давлат оддий, аммо кўзга ташланган фактни қабул қилди - яъни мамлакат технологик қолоқлик ўрасидан чиқа олиши ва фақатгина Россия ёрдамида минтақанинг энг муҳим энергетик ўйинчисига айланиши мумкинлигини тушунди. Бунинг учун эса рус тили зарур, у ҳам бўлса оммавий равишда, ҳар бир мактабда бўлиши керак. Яъни яқин йиллар ичида давлатда - Ўзбекистон улар ёрдамида тарихнинг янги пиллапоясига сакраб ўтиши учун базани шакллантирадиган - рус тилида гаплашувчи ўзбеклар кераклича йиғилиши керак.

Бизнинг суҳбатимиз оддий бўлмаган умумий тарихимизсиз бир ёқлама бўлиб қолар эди. Кўпчиликнинг ёдида бўлса керак,Болтиқбўйи, Грузия, Украина ва ҳатто Ўрта Осиё давлатларидан тўқсонинчи йилларда русларнинг ҳайдаб солиниши воқеалари.

Шунинг ортидан рус тили мажбурий тарзда йўқ қилинган барча ҳудудларда бир-бирига жуда ўхшаш деградация жараёнлари бошланди. Биринчи навбатта, албатта, техник деградация.

Ўз реал ҳаётидан русларни ва рус тилини ҳайдаб солганлар мустақилликнинг ўттиз йили ўтиб фақатгина пўлат қуйиш комбинатлари, атом электростанциялар ва собиқ миллионер-шахталарнинг ёпилиб кетгани билангина мақтана олса керак. Шундай бўлдики, мураккаб ишлаб чиқариш ва илм-фан миллий тиллар вакуумида дармондан қолди.

Россия ўзининг замонавий муносабатларини қардошлик ҳақидаги лирик ва пуч фантазияларсиз, прагматик ёндашув асосида қурмоқда - ва жуда тўғри қилади.

Рус тилининг Ўзбекистонга қайтиши - бу, енгил пафос учун мазур тутгайсиз, тарихий адолатнинг тикланиши, Россиянинг постсовет муҳитида муқобилсиз етакчилик роли исботидир.

Бугун рус паровози прицепидан ўрин олиш учун камида локомотив бригада тилини билиш керак. Бу фактни тушунганнинг иши ҳамиша яхши бўлади. Бошқаларга эса ачиниш йўқ.

994
Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford

Дунё океанида устуворлик қилиш: АҚШ денгиз флотининг 10 йиллик режаси

286
(Янгиланган 16:31 18.01.2021)
Америкаликларнинг тўқ ҳаётини таъминлаш мақсадида АҚШ флоти дунё океанида устуворлик қилиши керак. Бу йўлда улар Россия ва Хитойга қарши кучли  рақобатга тайёр бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik, Николай Протопопов. “Тўхтатиб туриш ва ғалаба қозониш” – АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) штаби бошлиғи адмирал Майкл Гилдей яқин 10 йилликка мўлжаланган “Навигация режасини” имзолади. Ушбу ҳужжатнинг асосий мазмуни – америкаликларнинг тинч ва тўқ ҳаётини таъминлаш мақсадида дунё океанида устуворлик қилиш.   

Рақиблар

Ҳужжат муаллифлари айтишига кўра, Америка фуқароларининг фаравонлигини таъминлаш учун, Америка флоти узоқ муддатли, нафақат 10 йил балким бутун 21 аср давомида, кучли  рақобатга тайёр бўлиши керак.

Бу борада АҚШнинг асосий рақиблари ва глобал тинчликни “бузувчилар” – Россия ва Хитой. Америкалик адмираллар хулосалига кўра, ушбу давлатлар денгизда эркинликни чекламоқда.   

Москва ва Пекин ноқонуний равишда ўз ҳудудидан ташқарида бўлган “қимматбаҳо денгиз ресурсларидан” фойдаланишни  чеклашга уринмоқда, куч билан “қўшниларини қўрқитиш” билан шуғулланмоқда ва муҳим денгиз йўлларини “ракета нишони остида ушлаб турмоқда”. 

Шунингдек, Россияда замонавий гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи ракеталар, янги сув ости кемалари, тактик ядровий қуроллар ишлаб чиқарилаётгани Америка томонидан кескин қаршилик билан кутиб олинмоқда. Пентагон хабарига кўра, Россия денгиз флоти бутун дунё бўйича фаоллигини оширмоқда, шу сабабли “Россияни ишончли назорат остига олиш керак”, дейилган АҚШ доктринасида.

Илдам ривожланиб бораётган Хитой денгиз флоти ҳам, америкалик таҳлилчилар хулосасига кўра, Вашингтон учун нафақат янги чақириқ балким узоқ муддатли ва ўткир хавфга айланмоқда.

“Навигация режаси”да айтилишига кўра, АҚШ – денгиз давлати ва унинг ривожланиши ва хавфсизлиги унинг денгизда устуворликни сақлаб қолиш қобилиятига боғлиқ. Бунинг учун АҚШ ўзининг ҳарбий-денгиз кучини сақлаб қолиши ва уни “Дунё океанининг ҳар бир қаричига”  тарқатиши керак. Америкаликлар дунёнинг халқаро ҳуқуқ томонидан рухсат берилган ҳар бир бурчагига учиш ва сузиш имкониятини сақлаб қолиши керак.

Шунингдек, АҚШ айрим давлатларнинг “ҳаддан ортиқ денгиз амбицияларини” чеклаб туриши ва уларнинг жанговар имкониятларини чеклаш учун дунёнинг истадган нуқтасида  ўз ҳарбий-денгиз кучларини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Флотни кучайтириш

Баллистик ракеталар билан жиҳозланган атом сув ости кемалари АҚШни ядровий ҳужумдан сақлаб қолади, махсус кучлар эса ҳар қандай рақибга кутилмаганда  зарба бериши мумкин.  Америка адмираллари айтишига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қуруқлик кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар қандай қирғоққа десант туширишга тайёр.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари “агрессияни чеклаб туриш учун” энг замонавий ахборот, кибернетик технологиялари ва денгиздан, сув остидан ва ҳаводан  туриб ҳужум қилувчи қуролларга эга.

Яқин йилларда денгиздаги қарама-қаршиликларда устуворликни АҚШ сунъий онг билан боғламоқда. АҚШ адмираллари хулосалига кўра, ушбу тизимлар жангда ўз устуворлигини исботлаган. Шу сабабли денгиз флоти уларни оммавий қўллаган ҳолда янгиланади.

Инсон иштирокисиз бошқариладиган денгиз платформалари ҳам “жуда муҳим”. Улар разведкада, кузатувда ва ҳужумда денгиз флоти имкониятларини кучайтиради. Ўн йиллик охирида ҲДФ шахсий таркиби роботлаштирилган аппаратлар билан яқин ҳамкорликда ишлашни ўрганиши керак.

АҚШ ҲДФ хулосасига кўра, белгиланган барча мақсадларни амалга ошириш учун флотни кенгайтириш ва кучайтириш керак. Янада кўпроқ атом сув ости кемалари, юқори ҳужум имкониятига эга бўлган ҳарбий корабллар керак. Янги корабллар “Созвездие”га ўхшаган кичик ўлчамли бўлиши керак.

Пентагон авиаташувчиларни ҳам ўз ҳисобидан чиқармайди. Авиаташувчилар ҳали ҳам АҚШ кучини намойиш қилувчи асосий восита бўлиб қолмоқда. Шунингдек “Колумби” ва “Виржиния” классидаги атом сув ости кемалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

“Рақамли” ва лазер технологиялар

АҚШ ҲДФ раҳбарияти айтишига кўра, фақат замонавий техника билан масала ҳал бўлмайди. Шахсий таркибни ўқитиш ҳам – муҳим аҳамиятга эга. Адмираллар айтишига кўра “денгизчилар нафақат хавфларга тезкор жавоб бериши, балким ўша давлат фуқаролари менталитетини яхши билган ҳолда, рақиб ҳаракатларини олдиндан билиш қобилиятига эга бўлиши керак”.

Бутун Ер шари бўйлаб Шимолдан Тинч океанининг ғарбигача “бўлажак можаролар” сценарийлари машқ қилинади. Масалан бу йил, АҚШ ҲДФ авиаташувчи гуруҳлари иштирокида десант манёврлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Ушбу машғулотларда бу йил биринчи марта, энг замонавий қуроллар билан жиҳозланган кичик тактик кибер-гуруҳлар иштирок этади. Адмирал Гилдей айтишига кўра, ушбу манёврлар кўлами “энг янги тарихда” мисли кўрилмаган даражада бўлади.

АҚШ ҲДФ стратегиясида ахборот ва рақамли технологиялар марказий ўрин эгаллаган. Улар иштирокисиз ҳарбий машғулотларни тасаввури қилиш қийин. “Рақамли технологиялар” денгиз жангини тез ва самарали олиб бориш имконини беради.

ҲДФ таҳлилчилари рақиб АҚШ ҳимоясини “жуда кўп ракеталар ёрдамида ёриб ўтишни” режалаштирмоқда, деб ҳисоблайди. Шу сабабли Пентагон кўплаб мобил ва стационар радарлар тизимидан фойдаланишни режалаштирган. Ундан ташқари АҚШ сув усти ва ости ҳарбий кемалари ва учувчисиз аппаратларининг ҳимоя хусусиятларини кучайтиришни режалаштирган. Яқин масофа жангларида эса анъанавий қуроллар билан бирга энергетик қуролдан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

286
Судно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude

АҚШ яна "Шимолий оқим - 2" масаласига киришди

873
Европада эса бу борада эҳтирослар тобора авж олмоқда: немислар санкциялардан ҳимояланиш учун жамғарма тайёрлаётган бир вақтда британияликлар америкаликларга эргашиш ниятида, шведлар эса "газ уруши" авж олишидан ҳавотирга тушган.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik, Наталья Дембинская. "Шимолий оқим - 2" қурилишида иштирок этган Даниянинг Ramboll компаниясини Вашингтон санкциялари қўрқитиб юборди, деб хабар бермоқда ОАВ. Чиндан ҳам, 1 январдан АҚШ ушбу лойиҳага алоқадорларга нисбатан чораларни кучайтирди. Аммо қурилиш давом этмоқда. Европада эса бу борада шов-шувлар тобора авж олмоқда: немислар санкциялардан муҳофазаланиш учун жамғармани тайёрлашаётган бир вақтда британияликлар америкаликларга эргашиш ниятида, шведлар эса "газ уруши" авж олишидан ҳавотирланмоқда.

Охир-оқибат газ қувури тақдири не кечади - РИА Новости материалида ўқинг.

Эски ишга киришди

"Шимолий оқим - 2"нинг хориждаги қуруқликдан ўтувчи қисми муваффақиятли қуриб битказилди. Айни вақтда Германия сувларида қувурлар ўтказилмоқда, кейин Данияга ўтилади. Лойиҳа якуни яқинлашмоқда. Аммо Вашингтон буни тан олишдан бош тортяпти. 1 январдан Қўшма Штатларда мудофаа бюджети тўғрисидаги янги қонун кучга кирган, ҳужжат Россия газқувурига қарши қўшимча санкцияларни ўз ичига олган.

Гап, хусусан, тестдан ўтказиш, инспекция қилиш ёки сертификатлашни амалга оширувчи ташкилотлар ҳақида бормоқда. Норвегиянинг DNV GL компанияси газ қувурини текшириш бўйича барча ҳаракатларни тўхтатаётганини ва қувурни сертификатлай олмаслигини маълум қилди.

Сал аввал АҚШ сенатидаги республикачилар кўпчилиги етакчиси Митч Макконнелл, мудофаа бюджети тўғрисидаги қонун давлат хавфсизлиги ва "Хитой ва Россия сингари рақиб-сверхдержаваларни тийиб туриш" учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган эди.

Ушбу ҳужжат АҚШнинг "денгизда, ҳавода, кибермайдонда ва космосда устуворлигини" мустаҳкамлайди.

"Газпром" ҳозирда 150 километрлик қувурларни ётқизса бўлди: Данияда - 120 километр, Германияда - 30дан сал ортиқ. Газқувури 94%га тайёр бўлган.

Ва Вашингтоннинг Европанинг энг йирик бешта энергетик компаниялари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг якунишига ҳалал беришга бўлган уринишларига қарамай, 11 январ куни - орадан бир йил ўтиб Германия ҳудудий сувларида ишлар қайта тикланди. 15 январдан қувурлар Дания қирғоқларида ётқизила бошлайди.

"Фортуна" қувур ётқизгичига Россия денгиз қутқаруви хизматининг "Мурман" ва "Балтиқ тадқиқотчиси", шунингдек, бошқа таъминот кемалари ёрдам беради. Денгизда қувур ўтказилаётган чизиқнинг ҳар иккала томони бўйича 200 метр энлиликда вақтинчалик таъқиқ зонаси яратилади.

"Газпром экспорт" бош директори Елена Бурмистрованинг сал олдин аниқлик киритишича, денгиз участкаси қурилишининг якуний муддати қатор ҳолатларга, жумладан, об-ҳавога ҳам боғлиқ.

Ҳимоя механизми

АҚШ эса бу орада яна Вашингтон фикри бўйича Россияга "Шимолий оқим -2" қурилишида ёрдам бераётган Европа компанияларига таҳдид қилишга киришди.

"Биз уларни, жуда кеч бўлмасидан туриб хатарлар ҳақида огоҳлантиришга ва ҳамкорлик қилишдан бош тортишга чақиришга ҳаракат қиляпмиз", — дея иқтибос келтирган Reuters Давлат департаментидаги манбага таянган ҳолда. Ушбу агентлик тақдим этган маълумотларга кўра, Оқ уй яқин кунларда номақбул бўлган ташкилотлар рўйхатини эълон қилиши кутилмоқда.

Россия ТИВ эса: Вашингтон "Газпром"нинг ғарбий европалик шерикларига қанчалик босим ўтказмасин, Москва "Шимолий оқим - 2" муваффақиятида шубҳаланмайди, дея таъкидлаб келмоқда.

Германияда "Шимолий оқим -2"ни иқтисодий лойиҳа, деб ҳисоблашда давом этишмоқда ва АҚШнинг экстерриториал санкцияларини қабул қила олишмаяпти. ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакилининг ўринбосари Ульрике Деммер яқинда шу ҳақда эслатиб ўтди. Бундан ташқари, январ ойининг бошида Германиядаги Мекленбург федерал ерлари парламенти - Олд Померания ҳудудий ҳукуматнинг "Иқлим ва атроф муҳим муҳофазаси MV" фонди ташкил этилиши ташаббусини кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади. Бу фондни америка санкцияларини айланиб ўтиш учун ўйлаб топишган. Унинг ёрдамида ташкилот қурилиш учун зарур бўлган ускуналарни харид қила олиши мумкин. Қолаверса, биринчи галда қувурўтказгични экология учун жуда муҳим, дея тан олади.

Германиянинг Bild нашри аниқлик киритишига кўра, бу "Шимолий оқим - 2"ни атроф-муҳит муҳофазасида принципиал элемент сифатида таснифлаш имконини беради.

Жамғарма фақат ва фақат ШО-2 билан шуғулланувчи тижорат корхонасини рўйхатга олиш ниятида. Санкциялар таҳдид қилаётган компаниялар Россия томони билан ушбу корхона томонидан тақдим этиладиган иқтисодий инструментлар воситасида ҳамкорлик қилишади.

Вақтни бой беришади

Немислар ўзларини санкциялардан хавфсизлантиришга улгуришадими? Кузатувчилар фикри турлича янграмоқда. Бир томондан Вашингтон ҳаракатларини йўққа чиқариш учун етарли бўлган инвестиция ва ваколатларга эга бўлди, деб қайд этади ТМТ компанияси раҳбари Даниил Ростовцев.

"Аммо фонд билан боғлиқ ташаббус жамоатчилик, айниқса, "яшиллар" орасида норозиликни юзага келтирди. Экологлар фикрича, улар "яшил" эмас, балки атроф-муҳитга ўта хавфли, деб ҳисоблайдиган бундай лойиҳага кўмак беришни ахлоққа зид ва ғазаблантирувчи, деб ҳисоблашади", — дея ишора қилади аналитик. Эндиликда ҳаммаси ШО-2 тарафдорлари жамоатчилик билан келиша оладими-йўқми, шунга боғлиқ.

Шу билан бирга, мустақил саноат эксперти Леонид Хазанов, Берлик ҳар қандай ҳолатда ҳам Вашингтонга ён босмайди: Германия Россиянинг Америка СПГсига қараганда анча арзон турувчи мовий ёқилғисига муҳтож.

Бундан ташқари, Россия билан иқтисодий муносабатларни сақлаб қолиш ҳам ундан-да зарур: бу бозор - немис компаниялари учун стратегик аҳамият касб этади.

"Албатта, фонд ҳам санкциялар таъсирида қолади, аммо улар самара бермайди. Лойиҳа пудратчиларига қарши эса янги қонун лойиҳасини тайёрлаш, уни конгрессдан ўтказиш, унга президент имзо чекишини кутишга тўғри келади. Бу эса ярим йилгача вақтни олиши мумкин, бу оралиқда "Шимолий оқим- 2" қуриб битказилади", - дея фикр билдиради эксперт.

Аммо бу эксплуатацияга киритиш босқичида - айнан АҚШ Мудофаа бюджетига тикилган санкциялар туфайли муаммолар юзага келишини истисно этмайди.

Қўрқув ва нафрат

Инглизлар америкаликлар ҳатти-ҳаракати ортидан эргашмоқчи. Британиялик парламентарий-консерватор Дэниел Кочинский таъкидлаганидек, Россия газ-қувури - НАТО мамлакатлари ҳудудларида жойлашган барча газ ва нефт тармоқларини айланиб ўтган ҳолда "тўғридан-тўғри Россияга олиб бориши билан ҳам ўта хавфли". Унинг сўзларига кўра, британияликларни бундан буёғига Европа Иттифоқига аъзолик тийиб туролмайди, шундай экан, "америкалик дўстларга эргашиш ва "Шимолий оқим - 2"га жалб қилинган ҳар қандай компанияга нисбатан санкцияларни жорий этиш лозим.

Бу орада Швецияда Жо Байден президентлиги газ қувури туфайли мамлакат яқинида "газ уруши"ни бошлаб беришидан ҳавотирланмоқда. Svenska Dagbladet таъкидига кўра, америкалик демократ "ўз рақибига нисбатан, Дональд Трампга қараганда ҳатто анчайин қаттиққўл". Скандинавия қироллиги учун эса масала аллақачон ҳал этилган: ҳукумат швед иқтисодий зонаси орқали қувурлар ётқизилиши лойиҳасини маъқуллади.

Байден президентлигининг "Газспром" учун салбий омилларидан бири сифатида унинг яшил йўналиш, деб ном олган энергетика сиёсатини айтишади. Демократлар 2035 йилда экологик тоза энергетикага ўтиш учун икки триллион доллар сарфлашни режалаштирган. 2050-йилда эса атмосферага ташланишлар - ноль даражага эришилиш кўзланган. Аммо яшил энергетика ҳам Россияга жуда қўл келади: "Шимолий оқим — 2" орқали нафақат табиий газ, балки водородни ҳам ўтказиш мумкин.

Европада эса водород ёқилғисига бўлган талаб жуда юқори.

АҚШнинг ўзида Оқ уй "оқимга" ваъда қилган барча нарсаларнинг амалга оширилишига гумон билан қаралади. Виргиния штатидан собиқ сенатор Ричард Блэкнинг ишонтиришига қараганда, Байден қурилиш якуни борасида Москва билан ими-жимида келишиб олишни маъқул кўради. Бунинг эвазига эса Вашингтон учун қандайдир манфаатларни савдолашиб олишга уринади.

873

Камикадзе ва изқувар: Тошкент ИИББ кинология хизматидан фото-репортаж

0
(Янгиланган 21:14 18.01.2021)
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
  • Ит боласи.
  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
Sputnik мухбирлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизматига ташриф буюришди. У ерда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.

ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.

0
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.

  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.

  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.

  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.

  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.

  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.

  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.

  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.

  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.

  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.

  • Ит боласи.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи.

  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.

Теглар:
ИИББ, Тошкент