Ишсиз россияликлар мигрантларни меҳнат бозоридан сиқиб чиқара оладими?

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишУборка снега в Москве
Уборка снега в Москве  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада қайси соҳаларда Россиянинг бошқа минтақаларидан келган фуқаролар ишга қабул қилинмоқда ва улар меҳнат мигрантлари билан рақобатлаша олишадими? Батафсил Sputnik мақоласида.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ёз ойида Россияда ишсизлик даражаси 6,3 фоизни ташкил этди. Бу 2019 йилнинг мос даврига қараганда 1,9 фоизга кўпроқ. РИА Новостининг 26 октябрь куни эълон қилган тадқиқот маълумотлари шундан дарак бермоқда.

85 та субъектнинг 82 тасида ишсизлик ўсиши қайд этилган. Шу билан бирга Москва ишга жойлашиш учун жозибадорлигича қолмоқда.

Sputnik Москвада қайси соҳаларда Россиянинг бошқа минтақаларидан келган фуқаролар ишга қабул қилаётгани ва улар меҳнат мигрантлари билан рақобатлаша олиш ёки олишмаслигини ўрганди.

Мигранты убирают снег в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада мигрантлар етишмаслиги муаммоси юзага келди

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чеклов чоралари россияликлар ўртасида ишсизликнинг ошишига олиб келди. Қолаверса, чегараларнинг ёпилиши қўшни мамлакатлардан меҳнат ресурсларининг қисқаришига сабаб бўлди.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2020 йил январь ойидан май ойига қадар Россияда чет эл фуқароларига 585 018 та меҳнат патенти берилган. 2019 йилда худди шу давр оралиғида 841 929 та патент берилган эди.

Қурилишлар

“Бу баҳорда анъанавий равишда Подмосковьега келадиган мигрантлар ўрнини ўзларига иш тополмаган Россиянинг бошқа минтақаларидан келган россияликлар эгаллашди. Бироқ шу билан бирга уларга хорижлик ишчиларга қараганда кўпроқ ҳақ тўланди. Ҳақ тўлашни оширишга юзага келган ишчи кучи тақчиллиги сабаб бўлди”, - деди Россиянинг “Строительство” (“Қурилиш”) ахборот агентлиги бош муҳаррири Александр Гусев.

Рабочие на строительстве автомобильного моста - Sputnik Ўзбекистон
Москва ҳукумати шаҳарда меҳнат мигрантлари камайганини маълум қилди

Экспертнинг сўзларига кўра, қурилишдаги меҳнатлари учун россияликлар мигрантларга қараганда ўртача 30 фоиз кўпроқ ҳақ олишмоқда.

Хорижлик ишчилар етишмаслиги ҳақидаги хабарни Москва минтақасидаги йирик қурувчи компаниялар ҳам тасдиқлади.

“Чегаралар ёпилишига келсак, табиийки, бу одамлар, сифатли ишчи кучи етишмаслигига таъсир кўрсатади. Натижада қурилиш объектлари битказилиш суръатига таъсир кўрсатиши мумкин. Пудратчилар Россия минтақалари бўйлаб ишчиларни тўплашга уринмоқда, лекин, афсуски, бу етарли эмас ва муаммо бугунги кунда ҳал этилмасдан қолмоқда”, - деди Sputnik нашрига “Инград” КГ вице-президенти Григорий Звенигородский.

ФСК йирик қурилиш компанияси матбуот хизмати ҳам соҳада кадрлар етишмаслигини тасдиқлади.

“Бизда чегаралар ёпилишига қадар ҳам қурилишда кўплаб Россия фуқаролари ишларди. Чегаралар ёпилиши сабаб, албатта, уларнинг сони ошди. Ҳозир асосан Россия минтақаларидан қурилиш бригадаларини жалб қилмоқдамиз. Қурилиш соҳасида кадрлар етишмаслигини сезяпмиз”, - дея маълум қилди компания вакили.

Рабочие во время строительства - Sputnik Ўзбекистон
Россия қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаяпти - бош вазир ўринбосари

Такси

Пойтахтда такси ҳайдовчилари ҳақиқатдан ҳам етишмайди, лекин мигрантларни россиялик ҳайдовчилар билан алмаштириш бу соҳада жиддий олдинга силжиш рўй бериши даргумон. “Форум такси” жамоатчилик ҳаракати раиси Олег Амосов шундай фикрни билдирди.

“Коронавируснинг биринчи тўлқини вақтида Россия минтақаларида ва мегаполисларида такси хизматига бўлган талабнинг қулаши 70-80 фоизга етарди. Ёз ойида бироз яхшиланиш кузатилди. Бир ой илгари такси ҳайдовчиларининг пул топиши яхши эди. Агрегаторлар ҳайдовчилар етишмаётгани ҳақида гапира бошлашди. Лекин ҳозир, иккинчи тўлқин билан буюртмалар сони камайиши қайд этилди. Ҳозирда пойтахт офисларининг 30 фоиз ходимлари масофавий ишлашга жўнатиб юборилган. Табиийки, улар ишга бориб келишмайди”, - дея тушунтирди Амосов.

Москванинг “Best” таксопарки ҳам бошқа мамлакатдан келган ҳайдовчилар сони қисқаргани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Ҳозирда Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусдан келадиган чет эллик ҳайдовчилар сони камайди. Коронавирус туфайли сафарлар ҳам камаймоқда, етарлича буюртмага эга бўлмасдан автомобиль учун ижара тўлашнинг нафи йўқ. Москвалик ҳайдовчилардан умид қилиш қийин. Улар гоҳ келиб, гоҳ кетишади”, - дея маълум қилди компания вакили.

Дмитрий Полетаев - Sputnik Ўзбекистон
Полетаев: Россия ҳали узоқ вақт мигрантларга муҳтож бўлади

Бошқа соҳалар

Умумий овқатланиш соҳасига россияликларнинг ёғилиб келиши кутилмаяпти. Бу ҳақда Sputnik агентлигига Рестораторлар, отельерлар федерацияси президенти Игорь Бухаров маълум қилди.

“Қатор умумий овқатланиш муассалари ҳозир зўрға ишлаяпти, шунинг учун ишчилар кўп керак эмас. Россияликлар ошпаз, қандолатчи бўлиб ишлашни исташмайди. Бу оғир иш. Пул уларни қониқтириши мумкин. Лекин бу қадар иш ҳақига бошқа, енгилроқ ишни топиш мумкин”, - дейди Бухаров.

“Чайхона №1” ресторанлар тармоғи ўтган йилга қараганда ишчи олишда ўзгаришлар йўқлигини маълум қилди.

Бир марталик ишларда пул ишлашни хоҳлаётган Россиянинг бошқа минтақалари аҳолиси сони ошмоқда. Бу ҳақда “YouDo” сервиси асосчиларидан бири Денис Кутергин маълум қилди.

Глава Духовного собрания мусульман России Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон
Ўн минглаб меҳнат мигрантлари ўз уйларига қайтишни истайди - Россия муфтийси

“Тўртинчи чоракда ўсиш суръати кузатилмоқда. Биринчи тўлқиндан кейин жуда кўп ишчилар кетиб қолди, ёзда Москвада ишчилар етишмаслиги юзага келди. Барча секторларда. Ҳозир ҳар ҳафта Россиянинг бошқа вилоятларидан келаётганлар ҳисоби 5-10 фоизга ўсиш бўлмоқда”, - дея тушунтирди Sputnik суҳбатдоши.

Элтиб бериш (курьерлик) соҳасида коронавирус пандемияси вақтида ўсиш қайд этилди. “Delivery Club” сервиси матбуот хизматининг Sputnik агентлигига маълум қилишича, ҳар ҳафта курьер бўлиб ишлашни хоҳловчилардан келиб тушаётган аризалар сони тахминан 17 фоизга ошгани кузатилмоқда. Аммо улар хоҳловчиларнинг фуқаролиги ҳақидаги саволга жавоб беришга қийналишди.

Москва ва Москва вилоятида элтиб бериш хизматини амалга оширувчи “Dostavista” хизмати вакили пандемия вақтида курьер бўлиб ишлашни хоҳловчилар сони ошганини маълум қилди. Шу билан бирга россияликлар ҳисобига.

Мигрант - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Delivery Club курьерлари иш ташлаш эълон қилди

“Компаниямиз билан ҳамкорлик қилувчи курьерлар орасида Москва ва Подмосковье аҳолиси ҳамиша бор эди. Баҳордаги ўзини ўзи яккалаш даврида хизматимиз билан ҳамкорлик қилувчилар сони анча кўпайди, чунки айримлар доимий даромад манбаидан маҳрум бўлди. Биз эса курьерларга нафақат доимий даромад, балки Москва бўйлаб ҳаракатланишни тақдим этдик”, - деди маълум қилди компания вакили.

Меҳнат мигрантларини ўрнини тўлиқ россиялик кадрлар билан тўлдириш ҳақида гап кетмаяпти. Бунга иқтисод фанлари доктори, РАНХиГС  профессори Александр Шербаковнинг ишончи комил.

“Одатда мигрантларга иш берувчилар ижтимоий тўловларни тўламайди. Қолаверса, уларнинг меҳнати россияликларга қараганда арзонга тушади. Россия аҳолиси бунинг барчасига рози ҳам бўлавермайди, чунки кам иш ҳақи уларнинг талабларини қондира олмайди. Мигрантлар ютиб чиқадиган унчалик тўғри бўлмаган рақобат юзага келади. Чегаралар ёпилиши ва эпидемиологик хавфсизлик чоралари яқин келажакда жиддий ўзгаришларга олиб келиши даргумон, зеро COVID-19 билан боғлиқ чекловлар бир кун келиб юмшатилади. Ҳаммаси жойига тушади”, - дея аниқлик киритди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0