"Русларда ўнлаб, бизда эса иккита": АҚШ қай борада Россияга етолмайди

1768
(Янгиланган 22:45 30.10.2020)
Америкага Шимолий қутбда ишлашга қодир музёрарлар етишмаяпти ва Россия бу борада ундан устун ҳолатда. Музёрарлар ва уларнинг йирик давлатлар манфаатларини илгари суришдаги роли ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik, Андрей Коц. Америкаликлар Арктикани шиддат ила бой беришмоқда. Сенатнинг Қуролли Кучлар бўйича қўмитаси аъзолари Рожер Уиикер ва Дан Салливан АҚШ учун шундай бир ноумид хулосага келишди. Сенаторлар фикрича, мамлакатга Шимолий қутбда ишлашга қодир музёрарлар етишмаяпти ва Россия бу борада Қўшма Штатлардан устунроқ ҳолатда. Музёрарлар ва уларнинг йирик давлатлар манфаатларини илгари суришдаги роллари ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Ёлғиз музёрар

Уикер ва Салливан дейдиларки: Москва 40та кемадан иборат дунёдаги энг йирик музёрарлар флотига эга. Таққослаш учун: АҚШ соҳил хавфсизлиги хизматида атиги иккита — PolarStar ва Healy музёрарлари бор. Жумладан, иккинчиси, бортда юз берган ёнғиндан сўнг таъмирланмоқда. Битта соз музёрар эса иқтисодий ва ҳарбий томонлама қолган барча давлатларда устун держава учун камлик қилиши аниқ.

Ахир Арктика устидан назорат бой табиий ресурсларга йўл очади ва Евроосиё шимолида мунтазам ҳарбий иштирокни таъминлайди.

Экспертларнинг эслатишича, жорий йил ёз мавсумида Россия ҲДФ томонидан совуқ уруш давридан буён биринчи марта Аляска қирғоқларидан унчалик олис бўлмаган масофада йирик ҳарбий машғулотларни ўтказилди. Бундан ташқари, Москва, Собиқ Иттифоқ парчаланганидан кейин Артикадаги ўз ҳолича ташлаб қўйилган 50га яқин ҳарбий объектларини қайта тиклади. У ерларда яна қўшин ва қуролларини жойлаштирди. Ўз навбатида, Хитой ҳам муз классидаги иккита кемани барпо этмоқда ва минтақани иқтисодий "Қутб ипак йўли" сифатида кўз остига олаётганини ҳатто яширган ҳам эмас. Арктика ҳаёт байрамида америкаликлар аниқ камбағал қариндош кўринишини олган.

Ҳали июнь ойида президент Дональд Трамп кўпсонли музёрарлар флотини яратиш зарурати ҳақида хабар қилди. Америка ҳукумати олтита янги кема, жумладан, мамлакатда 40 йилдан буён қурилмаган оғир классдаги кемалар қурилиши бўйича дастурни ишга туширди. Конгресс бош музёрарни аллақачон молиялаштирди — у 2024 йилда денгиз синовларига чиқиши керак. Ўз навбатида, Соҳил хавфсизлиги қўмондонлиги иккинчи кема учун маблағ сўради.

Ҳозирча эса, дейди сенаторлар, Polar Star хизмат муддатини камида 2023-йилгача узайтиришга тўғри келади. Кема аср бошида деярли ўз ресурсини ишлатиб бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, АҚШга Арктикада етакчиликни таъминлаб бериш вазифасига унинг тишлари ўтмаслик қилиши аниқ кўринади.

Муз армадаси

Россия муз классидаги кемалар қурилишини ҳеч қачон тўхтатмаган. Хусусан, 21 октябрда 22220 "Арктика" лойиҳасидаги бош атом музёрар ишга тушилилган эди. Ҳар бири 175 мегаватт бўлган иссиқлик қувватига эга иккита РИТМ-200 реактор қурилмалари билан жиҳозланган кема 2,8 метр қалинликка эга музни бир ярим-икки узел тезликда енгиб ўтади. Океан билан бир қаторда дарёлар ўзанларида ҳам ишлай олади. "Атомфлот" - "Сибирь", "Урал", "Якутия" ва "Чукотка" лойиҳасидаги қўшимча тўртта кемани олишни режалаштирмоқда. Биринчи икки кемани 2021- ва 2022-йилларда эксплуатацияга киритиш режалаштирилган.

""Арктика" музёрарининг сувга туширилиши — бу маҳаллий верфда, шунчаки, жуда йирик, боз устига ғарб технологиялари ва эҳтиёт қисмларидан ҳоли, оригинал кема яратилишини англатмайди, — деди Sputnik радиоси эфирида ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Алексей Подберезкин. — Асосийси — сиёсий мазмун. Музёрарларнинг янги серияси яқин йилларда қурилади, ва Россия Шимолий денгиз йўли бўйлаб вазиятни нафақат чуқур сув ҳавзаларида, балки, энг муҳими, саёз сувли ҳудудларда ҳам назорат қила олади. Эндиликда биз йил давомида Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасида Европага транспорт коридорини таъминлай оламиз".

Ҳар қандай ҳарбий ва фуқарлик қурилиши муваффақияти сири - айнан атом музёрарларида. Россия "Арктика"дан ташқари, 75 минг от кучига эга икки реакторли ядро энергетик қурилмали икки кема ("Ямал", "Ғалабанинг 50 йиллиги"), қуввати 50 минг от кучига эга бир реакторли ускунага эга икки музёрар ("Таймир", "Вайгач"), 40 минг от кучига эга реактор агрегатига эга "Севморпуть" ("Шимолий денгиз йўли" маъносида, тарж.) атом лихтеровози (юкларни лихтерларда ёки баржаларда, контейнерларда ташиш учун ихтисослашган кема) ва бешта техник хизмат кўрсатиш кемасига эга.

"Совет Иттифоқи" ледоколи эксплуатация захирасида турибди. Бу ҳатто дизель-электрик кемаларни ҳисобга олмаган ҳолда жуда улкан арктика флотилиясидир.

Шулардан энг янгиси суперзамонавий "Илья Муромец" бўлиб, у 2017 йилда Шимолий флот таркибидан ўрин олган. У қалинлиги бир метргача бўлган тўлиқ муз майдонида ишлашга қодир. Ўзининг асосий вазифаси - арктика сувларидан кемаларни ўтказишдан ташқари, кема арктика қўшинлари гуруҳи учун юкларни етказиб беради. Лойиҳа борт қурол-аслаҳалари хусусан, кема тезотар артиллерия ускуналари АК-630, АК-230, АК-306лар монтажини ҳам кўзда тутади.

Назарий жиҳатдан музёрарни зарба берувчи жанговар кемага айлантириш мумкин - бунинг учуе уни кемаларга қарши ракеталар билан жиҳозлашнинг ўзи кифоя қилади.

Ҳамиша етакчи бўлган

Россия муз классидаги кемалар қурилишида ҳамиша бошқа давлатлардан олдинда бўлган. Замонавий типдаги илк музёрар - 1864 йилда туширилган "Пайлот" винтли қутқарув буксири эди. Махсус бурун қисми унга муз устига чиқишга ва ўз вазни билан музни синдиришга имкон берган. Ушбу конструкция халқаро эътирофга сазовор бўлган. 1871 йилнинг қишида Германия ҳукумати Гамбургс порти акваторияси ва Эльбани муздан тозалаш мақсадида Россиядан ушбу музёрар чизмаларини харид қилади. Сабаби, экстремал даражадаги паст ҳарорат минтақадаги савдони бутунлай сиқувга олган эди. Шундан сўнг, Дания, Швеция ва АҚШ тадбиркорлари ҳам немислардан ўрнак олишади.

Жаҳондаги биринчи ядровий музёрар кема ҳам СССРда барпо этилган — унга "Ленин", дея ном берилган эди. Атомоход 1959-йилда Денгиз флоти вазирлиги ихтиёрига топширилган. Ушбу гигант шимолий кенгликларда навигацияни анчайин узайтирди. Фақатгина олти йиллик эксплуатация даврида "Ленин" 82 минг денгиз милидан ортиқ масофани босиб ўтган ва мустақил равишда 400дан ортиқ кемаларни ўтказган эди. 1989-йилда музёрар Мурманскдаги абадий стоянкадан жой олди, у федерал аҳамиятга эга маданий мерос ёдгорликлари ягона реестрига киритилган.

Россия — лихтеровоз-музёрарни эксплуатация қилувчи ягона давлатдир. 61,88 минг тонна сув сиғимига эга бўлган "Севморпуть" - 1988 йилдан буён ишлатилиб келинаётган дунёнинг энг йирик юк ташувчи кемасидир. У бир метргача қалинликка эга бўлган муз остидан мустақил равишда тешиб ўтишга қодир. Бугунги кунга келиб, у атом кучли қурилмага эга бўлган амалдаги ягона юк кемаси саналади.

1768
Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзила Нарбаева

Коррупция барбод қилади: ким айбдор ва нима қилмоқ керак - Норбоева билан интервью

732
(Янгиланган 19:06 28.11.2020)
Бугун Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда муайян ютуқларга эришди – ушбу соҳани тартибга солувчи асосий Қонун қабул қилинди ва тегишли тузилмалар тузилди. Бироқ қонунчиликда ҳали ҳам "бўшлиқлар" топишга имкон берадиган катта камчиликлар мавжуд.

Анна Желиховская

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Нарбаева бунинг қандай олдини олиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамиятининг ролини қандай кучайтириш ҳақида сўзлаб берди.

- Сиз Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни қандай баҳолайсиз? Қандай ишлар амалга оширилди?

- Кейинги икки йилда Ўзбекистонда коррупцияга қарши сиёсат соҳасида қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Энг аввало, жамият ва давлат ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий асос шакллантирилди. 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши муҳим қадам бўлди. Қонунда коррупция ва манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик каби тушунчаларга ойдинлик киритилди. Қонунда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, ушбу соҳадаги давлат сиёсати йўналишлари, уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.

Бундан ташқари, ушбу Қонун коррупцияга қарши курашишнинг яхлит қонунчилик, ҳуқуқий тизимини шакллантириш ва ривожлантириш учун асос бўлди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармонлари ва қарорлари, коррупцияга қарши курашиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берган давлат дастурлари қабул қилинди.

Бугунги кунда барча ишлаб чиқилаётган ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмоқда. Қонун ижодкорлиги соҳасида катта натижаларга эришган хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда.

Коррупцияга қарши самарали курашиш учун қонунларнинг ўзи етарли эмаслигини, уларни амалда рўёбга чиқариш механизмлари кераклигини англаб етиш муҳим.

Шу муносабат билан жорий йилнинг июнь ойида тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунадиган, шунингдек, Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобот берадиган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Агентликка жуда муҳим вазифалар юклатилган. Агентлик инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, иқтисодий фаолият ва хусусий мулк эркинлигини, жамият ва давлатнинг бошқа ҳаётий муҳим манфаатларини коррупциядан ҳимоя қилишга қаратилган қатор таҳлилий, профилактика, сиёсий-ҳуқуқий ва маърифий тадбирларни шакллантириш ва амалга ошириш учун жавоб беради.

Агентликнинг ҳам, яқинда тузилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг ҳам фаолияти олиб борилаётган ишлар жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади, биринчи навбатда барча соҳаларда коррупциянинг сабаблари ва уни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни бартараф этишга кўмаклашади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқлик, шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ва фуқаролик институтларини ушбу ишларга кенг жалб қилиш коррупцияга қарши курашишнинг энг муҳим устувор йўналиши бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда нодавлат сектор ва фуқаролик жамияти вакиллари, халқаро ҳамкорлар, бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот қилиш биринчи марта давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бундай ёндашув фуқароларнинг ҳокимият институтларига бўлган ишончини кучайтириш учун ҳам, коррупция ҳолатларига қарши курашишда, мамлакатда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда жамият ва давлатнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун ҳам жуда муҳимдир. 2018 йилда қабул қилинган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қатор қонун ҳужжатлари ушбу устувор йўналишлар ва вазифаларни амалга ошириш учун муҳим ҳуқуқий асосни яратади.

- Мутахассисларнинг фикрича, коррупцияни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас. Бироқ баъзи экспертлар уни назорат қилиш ҳақида сўз юритмоқда. Сизнингча, бу қанчалик тўғри янграяпти?

– Фикримча, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳақида сўз юритиш тўғри бўлади. Ҳеч кимга сир эмаски, коррупция пайдо бўлишининг сабаблари ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар билан изоҳланади. Шу сабабли ушбу ёвузликка қарши курашишда бундай сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупция намоён бўлишига туртки берадиган шароитларни йўқ қилиш бўйича комплекс ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий, шу жумладан ғоявий-тарбиявий чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимдир. Мамлакатда олиб борилаётган маъмурий ислоҳот, иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш чора-тадбирлари айнан шу вазифани ҳал қилишга қаратилган. Сизга маълумки, кейинги йилларда давлат фуқаролик хизматидан ўтишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш юзасидан кўп ишлар амалга оширилди.

Мансабдорлар томонидан активлар, даромадлар, йирик харажатлар тўғрисида декларация бериш, маъмурий тартиб-таомиллар самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда бюрократизм ва сохтакорликка барҳам бериш институтларини амалиётга жорий этиш борасида яна ҳам кўпроқ ишларни амалга ошириш лозим.

Шу билан бирга, шуни унутмаслик керак, коррупция давлат ҳокимияти ва бошқарувининг асосларини бузадиган, уларнинг аҳоли орасидаги обрўсига путур етказадиган оғир жиноий ҳаракатлар мажмуи ҳисобланади. Ва энг асосийси, бу жиноятлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига дахл қилади.

Айнан шу сабабли барча ҳуқуқий, шу жумладан, жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши олиб бориладиган муросасиз кураш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди. Жумладан, мансабдор шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлигини кучайтириш нуқтаи назаридан жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув амалиётига мувофиқлик дастурларини (compliance) жорий этиш, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупция ҳолатлари билан боғлиқ 838 та жиноят иши қўзғатилди. Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика даражасида, 15 нафари ҳудудий даражада ва 626 нафари шаҳар ва туман даражасидадир.

Агар устувор вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсак, бугун коррупцияга қарши сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича ишларни бажаришда изчилликни, умумийликни таъминлаш ниҳоятда муҳимдир. Бугун давлат аппарати, шу жумладан парламент жамоатчилик ва бу йўлни муваффақиятли босиб ўтган мамлакатлар халқаро экспертлари билан яқин ҳамкорликда ушбу вазифалар устида иш олиб бормоқда.

- Ҳеч кимга сир эмаски, халқимиз жуда илтифотли халқ. Ва бундай илтифотлилик (ҳатто анъаналар) порахўрликнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшмоқда. Жамиятда коррупциянинг барча турларига нисбатан муросасиз муносабатни қандай шакллантириш мумкин?

– Мен бу гапга қўшила олмайман! Илтифотлилик, очиқлик, виждонлилик, қалби кенглик, адолатга содиқлик ва халқимизнинг бошқа юксак инсоний фазилатлари, Сиз айтганингиздек, “коррупциянинг гуллаб-яшнашига” замин ярата олмайди. Коррупция – бу қуллик психологиясининг намоён бўлишидир, биз эса ўз қадр-қимматимизни чуқур англайдиган эркинликни севувчи халқмиз ва айнан шу биз илдизи яқин ўтмишимизга бориб тақаладиган бу касалликни ва ҳалигача ҳал қилинмаган ҳаётий муаммоларни енгиб ўтишимизга тўлиқ ишонч бағишлайди.

Коррупция, биринчи навбатда, алоҳида инсоннинг, мансабдор шахснинг ўз лавозимидан бойиш мақсадида фойдаланишга мойил бўлган ёки мойил бўлмаган ахлоқининг ички ҳолатини акс эттиради. Жиноят кодексида нафақат пора олганлик ва берганлик учун, балки пора беришда воситачилик қилганлик учун ҳам моддалар белгиланганлигини унутмаслик лозим.

Ҳаракатлар кетма-кетлигини, муросасизликни, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги даражасини оширишни мен ушбу ҳодисага қарши туришнинг асосий омиллари деб биламан. Айниқса, ёшлар орасида иш олиб бориш ва уларни коррупцияга қарши олиб борилаётган ислоҳотларга жалб қилишга кўмаклашиш жуда муҳимдир. Ҳар бир фуқаро бу ёвуз қилмишни содир этганидан сўнг муқаррар жазо борлигини тушуниши керак.

Бундан ташқари, коррупция иқтисодий ислоҳотларни тарғиб қилишга, инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилишини, мамлакатимизнинг рақобатдошлигини пасайтиришини ва шу орқали бизнинг фаровонлигимиз ўсишини, ишсизлик, юқори сифатли таълим, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ фуқароларнинг долзарб ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга ғов бўлишини ҳар ким ва умуман жамият тушуниши муҳимдир.

Айнан шу сабабли бугун миллий инвестиция лойиҳалари доирасидаги маблағларнинг, шунингдек халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратилган грантларнинг мақсадли сарфланиши жараёни устидан назоратни, шу жумладан депутатлар ва жамоатчилик назоратини таъминлаш ниҳоятда зарурдир. Давлат тузилмалари фаолиятида ушбу жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги ҳокимиятга бўлган доимий ва асосли ишончни мустаҳкамлайди. Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши қарори билан капитал қурилиш, олий таълим, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Шуни яна бир бор қайд этишни хоҳлардимки, биз сиз билан қонунлар қабул қилиш, жиддий жазолар қўллаш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш зарурлиги ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа воситаларини қайд этдик, бироқ ҳар биримиз ўзимизда ушбу ҳалокатли ҳодисага нисбатан муросасизликни шакллантирмасак, ўзимизни ўзгартирмасак, барча ҳаракатларимиз кутилган натижа бермайди. Шунинг учун ҳам фуқаролик жамияти коррупцияга қарши курашишда муҳим роль ўйнайди. Фуқаролар ҳали ҳам етарли даражада фаол эмаслигини ҳисобга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу қийин жараёнга фуқаролик жамияти фаолларини жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, лавозими даражасидан қатъи назар (республика, вилоят, шаҳар, туман) содир этилган коррупция ҳолатлари оммавий ахборот воситаларида имкон қадар ёритилиши керак, токи бунинг оқибатлари бошқаларга ибрат бўлсин.

- Нима учун қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, суд тизими каби соҳалар энг кўп коррупция ботқоғига ботган соҳалар ҳисобланади?

– Чиндан ҳам ушбу соҳаларда коррупция хавфи юқори ва бунинг сабаби шундаки, афтидан ушбу соҳаларда инсон омили, бошқарув тизимидаги, давлат хизматини ташкил этишдаги камчиликлар – ҳаддан ортиқ бюрократия ва маъмурий тўсиқлар ва бошқа чиқимлар кўпроқдир. Шу муносабат билан бундай омилларнинг таъсирини нафақат ушбу фаолият соҳасидаги ишларда, балки бошқа фаолият соҳаларида ҳам камайтириш зарур.

Ушбу масалалар қандай ҳал қилинаётганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бюрократик тўсиқларни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган ишларда ҳал қилувчи қадам бўлди. Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб 70 турдаги лицензия ва 35 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинмоқда.

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар коррупцияга қарши курашишнинг кучли воситаларидан бирига айланди. Шу нуқтаи назардан электрон ҳукуматни ривожлантириш муҳимлигига урғу бермоқчиман. Унинг коррупцияни камайтиришдаги салоҳияти ҳали етарлича амалга оширилмаган ва шу сабабли биз жойларда электрон ҳукумат фаолияти механизмидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича ишларни кучайтиришимиз керак.

Шу билан бирга, нафақат юқорида санаб ўтилган соҳаларда, балки давлат ҳаёти ва фаолиятининг бошқа соҳаларида ҳам айрим давлат органлари ходимлари ҳуқуқий маданиятининг паст даражаси коррупцияни келтириб чиқарувчи тизимли сабаблардан бири бўлиб, уни йўқ қилиш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Афсус билан таъкидлаш жоизки, айрим давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий онги коррупция жамиятимиз ҳаётини бузадиган ҳодиса эканини англайдиган даражага етмаган.

- Коррупцияга қарши курашишда парламент қандай роль ўйнайди?

– Ижро этувчи ҳокимият фаолиятини назорат қилиш бўйича катта ваколатларга эга бўлган мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органи сифатида коррупцияга қарши курашишда парламентнинг роли ниҳоятда юқори. Парламент, энг аввало, коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича замонавий ҳуқуқий ва қонунчилик асосларини яратиш учун жавоб беради. Бу соҳада сифатли қонунларнинг ўз вақтида қабул қилиниши, уларнинг сўзсиз бажарилишини, шунингдек барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар коррупцияга қарши пухта экспертизадан ўтказилишини назорат қилиш парламент аъзоларига коррупция ҳолатларининг олдини олишда ютуққа эришиш имконини беради.

Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталари, уларнинг органлари қарорлари, давлат дастурлари ва ҳоказоларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини олиб бориш шаклларидан фойдаланиш – Олий Мажлис палаталарининг муҳим вазифасидир.

Олий Мажлис палаталари таркибида парламентнинг коррупцияга қарши курашишдаги қонун ижодкорлиги, назорат функцияларини самарали амалга ошириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича махсус қўмиталар тузилди.

Парламент аъзолари, маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари ушбу соҳада коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунлар ва давлат дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этаётганлиги ҳақида кўплаб мисолларни келтира оламан.

Жумладан, вилоят ҳокимлари, ҳукумат аъзолари, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолияти самарадорлиги, шу жумладан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳисоботлари ва ахборотини Сенат томонидан тизимли равишда эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.

Маҳаллий Кенгашларда депутатлар, шу жумладан тегишли ҳудудлардан сайланган Сенат аъзолари коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тобора кўп кўтармоқда. Ушбу масалаларни, депутатлар текширувлари якунлари бўйича ташкил этилган текширувларни муҳокама қилиш, халқ сайлаган вакиллар томонидан мансабдор шахслар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари мансабдор шахслари фаолиятига берилган баҳолар тобора қатъий ва конструктив бўлиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман.

- Сизнингча, коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг вазифаси нимадан иборат?

– Жамият узоқ вақт коррупция билан боғлиқ муаммоларни очиқча кенг муҳокама қилмасликка ҳаракат қилганлигини тан олиш керак.

Шу билан бирга, ахборотнинг очиқлиги коррупцияга қарши курашишда асосий омил ҳисобланади, чунки масс-медиа жамият онгига катта таъсир кўрсатади ва хулқ-атворнинг ўзгармас стереотипларини шакллантиради.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбарининг давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини оширишга, давлат органлари фаолиятида мавжуд бўлган муаммоларни, камчиликларни кенг муҳокама қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратишга қаратилган сиёсати давлат бошқаруви тизимида соғлом муҳитни сақлашда оммавий ахборот воситаларининг ролини сезиларли даражада оширади.

Фикримча, ОАВ нафақат ахборот манбаси вазифасини бажариши, балки коррупцияга қарши курашиш тизимининг бир қисмига, мамлакатнинг коррупцияга қарши стратегиясини тарғиб қилишда муҳим воситага айланиши керак. Шу нуқтаи назардан, оммавий ахборот воситаларининг ваколатларини кенгайтириш, мустақиллигини, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақиллигини изчиллик билан мустаҳкамлаш зарур. Менимча, коррупцияга қарши сиёсатни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди. 

Биз оммавий ахборот воситаларида чоп этиладиган нашрларга эътибор қаратишимиз шарт.

Мен ўз фаолиятимда оммавий ахборот воситалари билан ҳам ҳамкорлик қилишга алоҳида аҳамият бераман. Ҳам давлат, ҳам хусусий оммавий ахборот воситаларининг аккредитациядан ўтган журналистлари рўйхати кенгайиб бормоқда. Шуни таъкидлашни истардимки, энди ялпи мажлисларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш имконияти мавжуд. Ва бу фаолиятимизда биз очиқлик ва шаффофлик тамойилига амал қилишимизни яна бир бор тасдиқлайди. Олий Мажлис палаталари фаолиятига электрон парламент тизимини жорий этиш бу йўналишдаги яна бир ташаббусдир. Ушбу лойиҳа қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва парламент назоратини таъминлаш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масаласида парламент ва жамоатчилик ўртасида самарали мулоқот учун зарур восита бўлади.

- Сиз Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашидан ташқари Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига ҳам раҳбарлик қиласиз. “Бошқарув сифатининг индикаторлари” (у ерга “Коррупцияни назорат қилиш” киради), “Коррупцияни англаб етиш индекси” ва “Ҳуқуқ устуворлиги индекси” (унга “Коррупция йўқлиги” киради) каби кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон эгаллаган ўринларни яхшилаш мақсадида қандай ишлар олиб борилмоқда?

– Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда ижобий натижа кўрсатаётган 16 та мамлакат қаторига киради. Биринчи навбатда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга баҳо берилади. Таъкидлаш жоизки, “Қонун устуворлиги 2020” индекси бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг катта ютуққа эришди. Ҳисоботга кўра Ўзбекистон умумий рейтингда 0,47 балл билан 92-ўринга кўтарилди. Бироқ одамлар суд-ҳуқуқ тизимидан мамнун, дейиш ҳали эрта. Суд тизими, шу жумладан коррупцияга қарши курашишда ҳақиқатан ҳам самарали тизимга айланиши учун судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Бу борада судьялар фаолиятига аралашиш ёки уларга мансабдор шахс томонидан босим ўтказиш ҳолатлари тўғрисида Судьялар олий кенгаши тақдимотларини кўриб чиқиш амалиётини Сенат фаолиятига жорий этиш масаласи ўрганилмоқда. Судьяларнинг коррупцияга мойиллигини аниқлаш мақсадида яширин мониторинг ўтказиш режалаштирилмоқда. Мониторинг натижалари ҳар йили Судьялар олий кенгашида муҳокама қилинади.

Халқаро Transparency International ташкилоти томонидан тузиладиган индексда Ўзбекистон сўнгги йилларда ўз ўрнини яхшилаб олди, бироқ бу ёвуз иллатни тўлиқ йўқ қилиш учун ҳали кўп ишларни бажариш керак. Айни пайтда Республика кенгаши давлат органларида коррупция хавфлари пайдо бўлишини мониторинг қилиш ва баҳолаш амалиётини ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутувчи 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш стратегияси лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Бу қатор индикаторлардан иборат коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий индексга айланади.

Биз Республика кенгашида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлар гуруҳларининг халқаро ташкилотига (ГРЕКО) қўшилиш, шунингдек тегишли конвенциялар нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш масалаларини ўрганаяпмиз.

Албатта, мақсадимиз халқаро рейтингларда Ўзбекистон эгаллаган ўринларини мустаҳкамлашдангина иборат эмас. Асосий вазифа – халқ ҳаётини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини коррупциядан ишончли ҳимоя қилишни таъминлашдир. Халқаро рейтинглар ва индекслар эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кўзгуси ва эътирофи бўлиб хизмат қилади. 

- Яқинда жамоат муҳокамаси учун қарор лойиҳаси тақдим этилди, унга кўра коррупция ҳолати ҳақида хабар берган фуқаролар молиявий томондан рағбатлантирилади. Сизнингча, бу механизм қанчалик самарали бўлади?

– Бундай механизм қатор демократик мамлакатларда қўлланилишини билсангиз керак. Бизнинг шароитимизда у қанчалик самарали бўлишини вақт кўрсатади. Фикримча, агар фуқаролар коррупция ҳолатлари ҳақида ахборотга эга бўлсалар, улар бу ахборотни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берганларида, биринчи навбатда, ўз фуқаролик нуқтаи назаридан келиб чиқиб иш тутушлари керак. Шу билан бирга, коррупция ҳолатларини ошкор қилган ва жамият манфаати йўлида улар ҳақида тегишли органларга хабар берган шахсларни юридик ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратиш зарур, деб ҳисоблайман.

732
Карабахский город-призрак: что уцелело в Агдамском районе

Қорабоғдаги турк дронлари юқори самарадорлиги ҳақидаги афсоналар қандай пайдо бўлди

488
(Янгиланган 15:03 28.11.2020)
XXI асрда ҳарбий ҳаракатлар "ҳам арзон, ҳам сифатли" бўла олмайди, аммо, зарба дронлари кўринишидаги алоҳида технологик "фишкалар" ҳам ғалаба ваъда қилмаслиги мумкин

Давлатнинг ҳарбий жиҳатдан ташкил этилиши тизими, жумладан, мудофаа саноати салоҳияти, арсеналлар ва логистик имкониятлар бунда муҳим рол ўйнаши мумкин. Қорабоғ можароси, авваламбор, Туркия Bayraktar TB2 сининг ҳаводаги устунлигини эмас, балки Арманистон томонининг ўз кучларига ортиқча баҳо бергани ва ер устидаги мудофаани ёмон ташкил этганлигини кўрсатиб берди.

Тоғли Қорабоғда ўт очиш тўхтатилгач медиа-майдонда кўплаб баҳоловчи материаллар пайдо бўлди, уларнинг маъносини иккита оддий гап билан изоҳлаш мумкин.

- Озарбайжон уларда турк дронлари бўлгани туфайли ғалаба қозонди, Арманистонда эса дрон йўқ эди;

- Россия "оғир" Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари замонавий "дронлар урушида" фойдасиз бўлиб қолмоқда.

Бу сингари содда ёндашув экспертларнинг нисбатан мавҳум ҳарбий-техник билимлари, шунингдек, арман жанговар техникаси ва шахсий таркибининг улкан миқдордаги мағлубияти намойишлари билан изоҳланади. Аммо реал ҳолат ҳамиша бизнинг у ҳақдаги тасаввурларимиздан мураккаброқдир.

Дунёда мўъжиза бўлмайди. Ҳар қандай кино режиссёр ғояси асосида яратилади. Озарбайжон армиясининг Қорабоғда "Байрактарлар" ва бошқа учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида суратга олинган видеосюжетлари аввал бошдан душман жанговар руҳини синдиришга ва турк дронларининг жаҳон қуроллар бозорида илгари сурилишига хизмат қилди. Шу билан бирга, "бўш рейслар" ва хатолар, ҳаводан ҳужумга қарши воситалар ва радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида ўнлаб дронларнинг забт этилиши кадр ортида қолди.

Жанг майдонида жонли куч ва техника йўқ қилинишининг асосий инструментлари бу олд қаторда ва душман орқа томонида методик ҳаракатлар билан гектарларни "ҳайдаш" артиллерия қуроллари, залп билан ўт очиш реактив қурилмалари бўлиб қолмоқда. Қўшинлар таркибида ствол ва реактив артиллерия дронларга нисбатан кўп. Артиллериянинг ўзига яраша жанговар қудрати ҳам ўлчаб бўлмас даражада кўпдир.

Карабахский город-призрак: что уцелело в Агдамском районе
Sputnik / Камилла Алиева / Ибрагим Гашимов

Мисол учун, нархи 1 млн. $ турувчи зарб Bayraktar бир кўтаришда атиги 150 кг ўқ-дорилар захирасини кўтариб, нишонга қадар олиб бориши мумкин, битта залпда эса бюджет РСЗОда - тонналаб ўта хавфли металлар бўлади.

Шу тариқа, артиллерия нишонларни йўқ қилишнинг "таннархини" анча туширади. Ҳарбий бюджет ўлчови кафолатланган муваффақият билан ўзаро боғлиқ эмас. Мисол учун, Пентагоннинг Афғонистон осмонидаги кўп йиллик ҳукмронлиги ерда толиблар устидан ғалабага олиб келмаганди.

Пара партиш ўзига ишонч

Тўғри ташкиллаштирилган, эшелонлашган Ҳаводан ҳужумга қарши тизим душман дронларининг ҳар қандай уюмини нейтраллаштира олади, радиоэлектрон разведка эса барражирловчи ўқ-дорилар билан жанговар бошқарилувчи пунктлар координатларини саноқли сониялар ичида тақдим этади (ўт зарбаси учун). Бу орада, Қорабоғда жойлаштирилган арман қўшинларининг яккаланган ПВО тизимлари ишончли ҳимояни таъминламаган ва бунинг боиси "эскирган" характеристикада ҳам эмас. Бунда хизмат ташкилий жиҳати даражаси, тизим мавжуд эмаслиги ҳам ўз ролини ўйнаган.

Қайд этамиз, "Стрела-10" ва "Оса-АКМ" – бу 1960-йй ЗРК бўлиб, баъзан улар "Байрактар"ларга саккиз километрлик масофада етиша олмаган. "Тор-М2КМ" (яқин масофадаги) ва "Бук-М2Э" (ўрта масофадаги) замонавий мажмуалари эса фақатгина Ереванни ва Мецамор атом электростанциясини ҳимоя қилган.

Яна бир муаммо - бу ердаги камуфляж воситаларига беписандлик билан қараш, алоҳида ҳарбий объектлар: "Мени ўлдир!" дея бақирарди гўё (байроқ ўрнатилган штаб палаткасига берилган тўғридан-тўғри зарба бир нечта бўлинмаларни бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келтириши мумкин ва бу уруш майдонидаги юзлаб ёки ҳатто минглаб ҳарбий хизматчилардир).

Бошқа томондан, турк дронлари Қорабоғдан Арманистон Республикасининг чегара олди ҳудудларига "тасодифан" учиб кира бошлаганида, у ерда тўғри ташкиллаштирилган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва РЭБ дронларни ҳеч бир муаммосиз уриб туширарди.

1994 йилдаги ҳарбий ғалаба йиллар ўтгани сайин Қорабоғ йўналишида арман қўшинларининг енгилмаслиги ҳақидаги афсонани тобора мустаҳкамлаб борди. Аракс дарёсидан тортиб Мрақа тоғ тизмаси 100 км ли чизиғида бирорта жиддий қурилма йўқлигини фақат шу билан изоҳлаш мумкин. Тепаликда очилган окоплар ва ўт очиш нуқталари - ўтган аср бошидаги фортификация намуналаридир. Узоқ муддатли ўт нуқталари (темир бетондан) ва ер ости коммуникациялари тармоғи борасида арман томони қайғуриб ҳам қўйган эмас, гарчи вақт керагидан ортиқ бўлган эди – 25 йилдан кўп бўлди (Суриядаги техник воситалар жуда кам бўлган ҳолатда қурилган жангарилар тонелларини эслаймиз). Ушбу фонда 2019 йилда арман бош вазири Никол Пашинян: «Қорабоғ – бу Арманистон» дея тан олган (аммо ҚМР тан олмаган), мудофаа вазири Давид Тоноян эса "Янги уруш рўй берадиган тақдирда янги ҳудудлар" концепциясини шакллантирган эди.

Арманистон томонининг ҳарбий салоҳияти 27 сентябргача можаронинг Озарбайжон томони ҳарбий қудратига бир неча марта ён берди, аммо рақиблар иш кучи ва техникада бир хил даражада катта йўқотишларга дуч келишди. Жанубий йўналишда Озарбайжон кучлари босқичларнинг бирида ўзларига ўн баравар даражадаги устунликни таъминладилар, аммо бир ой ичида атиги 30-40 км олдинга ўтдилар. Боку блицкриги амалга ошмади. Вазиятга қарамай, жанговар бошқарувнинг марказлаштирилган тизимидан ташқарида, ҳаводан ҳужумдан ҳимояланмаган ҳолда ҳаракат қилишлари керак бўлган арманистонлик ҳарбий хизматчилар ва кўнгиллиларнинг етарлича қатъиятлилиги ва шахсий жасоратига ҳурмат бажо келтирмоқ лозим.

Сурия ва Ливия тажрибаси

Россия ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари ва Туркия учувчисиз учиш қурилмалари ўртасидаги жанговар рақобат мавзусига қайтадиган бўлсак, Сурия ва Ливия ҳаво ҳудудидаги "дронлар ёмғири"ни эсга олиш мумкин - "Тор-М2КМ", "Бук-М2Э" ва "Сосна" зенит-ракета тизимларидан профессионал фойдаланиш натижасида.

"Панцирь-С1" ЗРПК ҳам худди шундай юқори самарадорликни намоён этган. Агар ушбу мажмуаларни Қорабоғда ўз вақтида жойлаштиришганида эди, улар турк "Байрактар"ларига мутлақо имкон қолдирмаган бўларди.

Ўзингиз хулоса қилинг.

ЗРК "Тор-М2КМ" отиш масофаси 15 кмгача бўлган ва тутиб олиш баландлиги 10 кмгача бўлган саккизта ракета билан жиҳозланган. У кўпам кўзга ташланмайдиган нишонларни топиш ва уларни уришга (ЭПР – 0,02 кв. метргача) қодир. У бир вақтнинг ўзида 48тагача нишонларни аниқлайди ва кузатади, тўрттасини йўқ қилади.

"Бук-М2Э" ЗРКсини максимал отиш масофаси – 45 км. Тутиб олиш 15 метрдан 25 километргача бўлган масофада амалга оширилади. Тезлиги 2,5 Мах бўлган аэродинамик ва 4 махгача бўлган баллистик нишонларни уриб туширишга қодир.

Бир вақтнинг ўзида 24тагача нишонларни ўққа тутади (шу жумладан, 0,05 кв м ЭПРга эга бўлган кам кўринишга эгаларини ҳам).

ЗРК «Сосна» 12 км гача бўлган масофада қанотли ракеталар ва дронларни кўра олади, зарба бериш зонаси: узоқлиги 1,3 - 10 км, баландлиги - 2 метрдан 5 км гача. Ўт очишни бошқариш тизими - оптик-электрон – комплекс ҳеч қандай нурланиш билан ўзини демаскировка қилмайди.

ЗРК сутканинг исталган вақтида, ҳар қандай об ҳаво шароитида экипаж иштирокисиз автомат режимида ишлаши мумкин. Зарба бериш зонасида ва ердаги нишонлар шу жумладан танклар ҳам (брнебойний жанговар қисмлари мавжуд) танк саккиз километрлик масофада аниқланади.

Тинчликпарварлик операцияси доирасида Россия Тоғли Қорабоғга сўнгги "Леер-3" радиоэлектрон кураш тизимларини жойлаштирди. Унинг асосий вазифалари - GSM мобил сигналларни ўчириш, 3G ва 4G тармоқларини тўсиб қўйиш. Мажмуа битта КаМАЗ ва икки-учта қўлланилиш радиуси 120 км бўлган (ҳавода, 5 км баландликда - 10 соатгача бўла оладиган) "Орлан-10" дронларидан иборат.

Шунингдек, дрон телефонлар, планшетларни аниқлаш, разведка ишларини олиб бориш, рақамли харитага маълумотларни киритиш, ва артиллерия нарядларига улар шу маълумот асосидаги манзилга ўт очиши учун юбориши мумкин. Қорабоғ можароси ечим топган эмас, у яна музлатиб қўйилди ва замонавий разведка ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўз аҳамиятини умуман йўқотмади.

488

“Вектор” маркази раҳбари пандемия қачон тугаши ҳақида фикр билдирди

25
(Янгиланган 12:11 30.11.2020)
“Вектор” маркази раҳбари директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

“Вирус қолади, лекин пандемиянинг ўзи, албатта, кетади. Ишонаманки, 2021 йилда”, - деди у “Science Bar Hopping” онлайн фестивалидаги чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Максютовнинг сўзларига кўра, пандемия дунё аҳолисининг аксарият қисми коронавирусни бош кечирган ёки вакциналар туфайли етарлича жамоавий иммунитет шакллангандан сўнг ортга қайтади.

Пандемия бошлангандан буён дунёда 63 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

25
Теглар:
коронавирус пандемияси, Гамалея маркази, “Вектор” маркази, Спутник V, вакцина, коронавирус