Йил охирига қадар рубл ўсиши, доллар эса пасайиши кутилмоқда

736
(Янгиланган 16:05 27.11.2020)
Нуфузли банклар ва халқаро инвестицион компания таҳлилчилари йил охирига қадар рубль 3-5%га ўсишини доллар эса келгуси йил бошида сезиларли пасайишини кутишмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik, Наталья Дембинская. Ноябр ойида рубль долларга нисбатан 5 % ўсиб барчани ҳайратда қолдирди. Сўнгги 10 йил давомида ноябрда бундай манзара кузатилмаган эди. Россия валютаси йил давомида ундан кутилган мустаҳкамликни оқламаган бўлсада, унинг барча сусайиш омиллари – вақтинча деб ҳисоблашмоқда швейцария банки аналитиклари. Вакцина ва қимматлашаётган нефть Россия миллий  валютасини ўз ўрнига қайтаради.

Ҳеч ким кутмаганда - ўсди

АҚШ сайловлари олдидан рубл кутилмаганда кескин пастлаб кетган эди, лекин бироз ўтиб кускин ўса бошлади. Доллар эса аксинча. Йирик экспертлар хулосасига кўра, Байденнинг Оқ уйга келиши америка валютаси учун ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди.

Рубль учун ушбу ноябр ойи – олдингиларига ўхшамаган бўлди. 2010 йилдан 2019 йилга қадар куз ойларида Россия валютаси долларга нисбатан одатда ўртача 3%га арзонлашар эди. Бу йил эса аксинча бўлди - рубл 5%га ўсди.

Pfizer ва Moderna вакциналарининг юқори самарадорлиги ҳақидаги хабарлар инвесторларга оптимизм бағишлади ва нефт нархининг ўсишига олиб келди. Хусусан Brent нави баррелига 48 доллардан ошиб кетди. Бу март ойидан бери кўрсатилган максимал натижа бўлди.

Шу тариқа рискли активларга инвесторлар иштаҳаси ҳам очилди. Одатда бу ривожланаётган давлатларнинг қимматли қоғозлари бўлади. Бу сафар рубль ҳам улар қаторига қўшилди. QBF таҳлилчиси Ксения Лапшина айтишига кўра, айни дамда рублга нисбатан доллар курси 2 ҳисобида энг паст нуқтага тушган.

“Нефт нархи баррелига 45-50 доллар бўлиб турган вақтда, рублнинг кутилган курси 70-77 атрофида бўлиши кутилади. Демак ҳозир рубль ўзининг ўртача вазмин ҳолатида”, - дейди "Фридом Финанс" савдо операциялари бошқармаси бошлиғи Георгий Ващенко.

Рубльнинг қадри етарлича баҳоланмаган

Россия валютаси  Шарқий Европада энг кучсиз валюталарлан бири бўлди. Бироз олдин “бу йил рубль – ҳамманинг ҳафсаларини пир қилган валюта” бўлди, деб қайд этган эди Credit Suisse банки таҳлилчилари. Чунки йил бошидан буён у долларга нисбатан 19% қадрсизланди.

Credit Suisse таҳлилчилари хулосасига кўра, рубль қадрсизланишига асосий сабаб – капиталнинг мамлкатдан чиқиб кетиши, аҳоли сармояларининг таркиби ўзгариши бўлган. Хусусан банк депозитларидан капитал оқиб кетиши жуда катта бўлган. Шунингдек Навальний билан боғлиқ вазият, Беларус сайловлари ҳамда Озарбайжон ва Арманистон можароси ҳам рубл курсига салбий таъсир қилган.

Лекин, Швейцария банки хулосасига кўра, юқоридаги салбий омилларнинг аксарияти – вақтинчалик характерга эга. Асосий кўрсатгичлар бўйича эса – Россия валютаси ҳали етарлича баҳоланмаган. Хусусан, иқтисодий ўсиш, жорий операциялар ҳисоби ва реал фоиз ставкалари каби иқтисоднинг ҳал қилувчи кўрсатгичлари бўйича, рублда ҳали доллар курси 70-72 рублгача  ўсиш учун потенциал бор, - дейилган Credit Suisse хулосасида.

Йил охирига қадар доллар курси 73-74 бўлиши – жуда реал ҳолат, деб ҳисоблайди Custodian инвестицион компанияси таҳлилчиси Андрей Плотников. Унинг фикрига кўра, ушбу даврга аксарият юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўлайди, баъзан бунинг учун улар  хорижий валютада сақланаётган заҳираларидан фойдаланади.

“Рубль, хом-ашёга боғлиқ валюта сифатида нефт бозорида талаб ошиши билан баробар ўсиб боради. Вакцина яратиш соҳасида эришилган ютуқлар билан бир вақтда котировкалар ҳам ўсиб боради. Йил охирга қадар рубл яна 3-5%га ўсиши эҳтимоли катта деб ҳисоблаймиз”, - дейди GB CLUB - сармоялар клуби асосчиларидан бири Хачатур Гукасян.

Рубл курси борасида Евроосиё ривожланиш банки (ЕАБР)пронози – анча вазмин. - Рублнинг етарлича баҳоланмагани рост, лекин бу йил унинг ўсиши учун макон чекланган, деб ҳисоблайди ЕАБР Таҳлилий маркази раҳбари Алексей Кузнецов.

Глобал иқтисоднинг қайта тикланиш истиқболлари ҳозирча мавҳум бўлиб қолмоқда. Вазият ёмонлашуви томонга қараб кетиш эҳтимоли катта. Устига-устак Россияга қарши санкциялар киритиш эҳтимоли жуда юқори. Шунинг учун йил охирига қадар рубл курси 75-77 оралиғида сақланиб қолади, деб ҳисоблайди халқаро банк мутахассиси.

Тоза варақдан

Аксарият таҳиличилар хулосасига кўра, 2021 йилнинг биринчи кварталида нефт нархи баррелига 55-60 долларгача чиқади. У вақтга келиб кенг вакцинация ҳам бошланади. Ан шунда биз доллар курси 71-73 рубл бўлгади.

Mitsubishi UFJ Financial Group (MUFG), прогнозига кўра, нефт нархи ошиши ва доллар курси тушишни биринчи навбатда нефтга боғлиқ валюталар қўллаб қувватлайди. “Рубл улар орасида энг яхшиси бўлиши мумкин. Нефт нархларидан анча ортда қолганини ҳисобга олганда, унинг ўсиши учун ҳали жой бор”, - дейишади MUFG аналитиклари.

Долларга келсак, вакциналарни қўллаш бошланганидан сўнг, дунё иқтисодиёти кескин тиклана бошлайди. Бунинг натижасида доллар пастга қулайди. Худди шундай вазият 2000 йиллар бошида содир бўлган эди. Хитой Жаҳон Савдо ташкилотига кирганидан сўнг - долла бир неча йил давомида пастга тушиб борган эди, - деб ҳисоблайди Citigroup стратеглари.

Сентябр ойидан бошлаб, долларнинг асосий 6та валютага нисбатини кўрсатувчи  DXY индекси -  энг паст кўрсатгичларда қолмоқда. Унга Байденнинг ҳукумат бошига келиши ва янги иқтисодий сиёсатдан кутишлар босим ўтказмоқда. Энг йирик сармоя банкларидан бири бўлган Goldman Sachs хулосига кўра, АҚШ демократларининг "яшил тўлқини" долларнинг охирги 2 йилдаги энг паст курсига қайтаради.

Citigroup прогнозига кўра, вакциналар пайдо бўлганидан сўнг доллар 20%га қулаши мумкин. Бу дунё иқтисоди учун ҳеч қандай яхши натижалар олиб келмайди.

 

 

736

"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган

1706
(Янгиланган 21:30 22.01.2021)
Ҳарбий контингентни ошириш, армия инфратузилмаси қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россия ғарбий чегараларига босимни кучайтиради.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Андрей Коц. Ҳарбий контингентни кўпайтириш, армия инфратузилмасининг қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россиянинг ғарбий чегараларига босимни кучайтиради. Май-июнь ойларида альянс совуқ уруш давридан буён энг йирик Defender Europe 2021 манёврларини ўтказади. Бунга жавобан Россия ва Беларусь кўламдорлиги жиҳатдан қолишмайдиган "Ғарб-2021" ҳамкорликдаги машғулотларни сентябр ойида ўтказишни режалаштирган. Буларнинг барчаси нима билан тугаши мумкинлиги ҳақида — РИА Новости материалида ўқинг.

Жанг майдони — Европа

Defender Europe 2021да, аввалгидек, Шарқий Европа ва Болтиқбўйида мудофаа ва ҳужум ҳаракатлари машқ қилинади. Машғулотлар афсонасига кўра, НАТО қўшинларига Калининград вилоятига штурм уюштириш, Россия ғарбий вилоятларини блоклашга, шунингдек, "русларнинг ёппасига ҳужумини" қайтаришга тўғри келади. Ўтган йилгилардан фарқли равишда, 2021-йилда алоҳида эътибор Шарқий эмас, балки Жанубий Европага қаратилади. Манёврлар Черногория, Косово ва Албанияда режалаштирилган. Болгария ва Руминияда Ҳаводан ҳужумга қарши машғулотлар ўтказилади ва "ер - ер" синфидаги ракеталардан ўт очиш амалга оширилади. Венгрия эса бошланаётган "урушнинг" орқа томони сифатида хизмат қилади.

Aмерикаликлар Европага кучларнинг асосий қисмини кўчиради, жумладан 1-отлиқлар ва 82-ҳаво-десант дивизиялари бўлинмаларини. Aтлантика океанидан юзлаб турли мақсадлар учун мўлжалланган ҳарбий техникалар олиб ўтилади. Бундан ташқари, Флорида штатидан 53-пиёда бригадаси етказиб берилади. Машғулотлардан сўнг америкаликлар баъзи қуролларни яна Европада "унутиб қўйишлари" ҳам истисно эмас, бу биринчи бор содир бўлмаяпти, ахир. Мутахассислар фикрига кўра, шу тариқа Пентагон йилдан-йилга минтақадаги ҳужум имкониятларини ошириб бормоқда.

Defender Europe 2021га жавобан Россия ва Беларусь сентябр ойида "Ғарб-2021" манёврларини ўтказади. Душанба куни Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилганидек, "қўшма машқлар юқори даражадаги шаҳарлашган шароитда бирлаштирилган ҳужум бўлинмалари томонидан қўшма ҳаракатларнинг янги усулларини синовдан ўтказиш"га, шунингдек, "янги ва модернизация қилинган қурол ва техника намуналари самарадорлигини баҳолаш"га имкон беради.

Минскда, стратегик манёвралар "кучли иттифоқчилик муносабатлари ва Беларусь ва Россиянинг мудофаа идораларининг Иттифоқ давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарашлари бирлигини" акс эттиришини қайд этишди.

Кучни кўз-кўз қилиш

Иккала томон ҳам маневралар бирон бир давлатга ёки ҳарбий блокга қарши йўналтирилмагани тўғрисидаги одатдаги дипломатик иборалардан фойдаланмадилар. НAТО кучлари томонидан Калининградга ҳужум саҳнасини машқ қилиш ва рус ҳарбий хизматчиларининг шаҳарда кечадиган жангларга тайёрланишлари, ким кимга қарши жанг қилишини аниқ намоён этиб турибди. Aлбатта, кенг кўламли қуролли тўқнашув эҳтимоли жуда кичик, аммо реал.

Мутахассислар фикрига кўра, НАТОнинг 2021 йилдаги ҳаракатлари АҚШдаги ҳукумат алмашувига бевосита таъсир кўрсатади. Дональд Трамп президентлигининг тўрт йилида Шимолий атлантика блоки бирлиги сезиларли кучсизланди. Оқ уй эгаси биринчи галда америка манфаатларини кўзлашини яширмас, ва ҳатто альянсдан чиқиш имконияти борлигини ҳам истисно этмасди. Бундай оҳанг Европада кучли ташвишни келтириб чиқарди, яна бир бор ЕИ армияси ҳақидаги масала кўтарилди. Янги президент, кўриниб турибдики, ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қилади.

"Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар бу йил ёмонлашиб боради, — деб ҳисоблайди Геосиёсий масалалар Академиясининг биринчи вице-президенти Константин Сивков. — Байден альянсни қайта тикламоқчи ва сафарбар шай ҳолатга келтирмоқчи. Бунинг учун эса ташқи душман керак. Хитой жуда узоқ бўлгани учун, Россия бу рольга ҳаммадан яхши мос келади. Вашингтонга ташқи душман образи америка жамиятини жипслаштириш учун ҳам керак".

Пул ишлаш

Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, аслида НAТОнинг Россияга қарши аниқ тажовузкор режалари йўқ. Aмерикаликлар учун альянснинг кейинги кенгайтирилиши - бу пул ишлашнинг ва Европани ўзига янада кучлироқ боғлашнинг усулидир. Вашингтон Трампгача бўлган даврга қайтади ва Кўхна дунё ишларига аралашувни кучайтиради.

"Мени наздимда, 2021-йилда НАТО ҳарбий ташкилотдан аллақандай глобал корпорацияга айланаётганини намойиш этади, — дея тушунтиради америкачи-сиёсатшунос Сергей Судаков. — Альянснинг муҳим масаласи аввалгидек ҳамон долзарб — бу молиялаштириш. Мусиқани пулини тўлаган буюради. Бюджетнинг учдан икки қисмини АҚШ таъминлайди, ва бу ҳеч кимга сир эмас. Биз ҳаражатлар уч миллион доллардан ошиб тушганини яхши биламиз. Ва энг аввало - Вашингтон туфайли. Европа давлатлари АҚШдан поставкаларга умид қилишади - ҳатто сухой паёкларгача. Буни американинг улкан мудофаа бюджети қўллаб-қувватлайди — НАТО манфаатларида ҳаракат қиладиган корпорациялар жуда улкае миқдорда даромад кўришади".

Эксперт Шимолий Aтлантика альянсининг бугунги фаолиятини бир чўнтакдан бошқасига пул ўтказишга қиёслади. Вашингтон НAТОга пул ажратади, иттифоқчилар бу маблағларга Aмерика техникаси ва қуролларини сотиб олиш учун фойдаланади ва шу билан доира ёпилади.

Байден давридаги AҚШ Европа учун ҳарбий маҳсулотлар учун асосий бозорлардан бири бўлиб қолади. Демак, океан ортидан Россияга қарши риторика кучайишини кутишимиз керак. Aммо аксарият мутахассислар шунга аминки: Вашингтон ва Брюссел дунёда қудрати бўйича иккинчи ўринда турадиган армия кучини синаб кўришга журъат этолмаса керак.

1706
Медработник демонстрирует вакцину ЭпиВакКорона в процедурном кабинете

"ЭпиВакКорона"дан нимани кутса бўлади. COVID-19га қарши пептидли вакцина ҳақида

348
(Янгиланган 19:06 22.01.2021)
Ҳозирда вакцина 3 мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказилмоқда. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Татьяна Пичугина. "ЭпиВакКорона"нинг иммунологик самарадорлиги юз фоиз, дея таъкидлашмоыда Новосибирскдаги "Вектор" марказида. Бу - COVID-19 қўзғатувчиси - SARS-CoV-2нинг оқсил-тиканли майда фрагментларидан иборат синтетик препаратдир. Ҳозирда вакцинани уч мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказишмоқда. Шу билан бирга у фуқаролик оборотига киритилган. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар бу вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида ўқинг.

"ЭпиВакКорона"нинг таркиби нимадан иборат?

SARS-CoV-2 коронавирусининг учта қисқа ташувчи-оқсилга уланган оқсил-тиконли фрагментларидан. Ушбу фрагментларни пептидлар деб аташади, шу туфайли вакцина ҳам пептидли-вакцина номини олган. Оқсил-ташувчи коронавирус РНКасини ўраб олган нуклеокапсидли оқсилни ўз ичига олган. Иммун жавобни кучайтирувчи модда — адъювант сифатида — алюмин гидроксиди ўртага чиқади. Шунингдек, ёрдамчи бирикмалар ва сув ҳам бор. Барча таркибий элементлар синтетикдир.

Вакцина таркибига қандай пептидлар кирган?

РИА Новостига "Вектор" давлат илмий марказида хабар беришларича, вакцина пептидлари энг аввало В-ҳужацрали эпитопларни ўз ичига олган, Т-хелперли эпитоплар манбаси сифатида оқсил-ташувчи хизмат қилади. Бу нимани англатишини тушунтирамиз.

SARS-CoV-2 бу - нуклеокапсид - қобиққа ўралган РНК молекуласи кўринишига эга. Буларнинг барчаси ташқи томондан корона сингари йирик оқсил-тиконлар билан безатилган липид халтачасининг ичида жойлашган. Коронавирус ҳақида шу туфайли ҳам гапирилади.

Оқсил-тиконлар вирус бўлакчасига инсон ҳужайрасига ёпишиб олишга ва ичкарига киришга ёрдам беради. Кўпсонли тадқиқотларда, ушбу тиконлар организмда энг кўп иммун жавобни чақириши ўз исботини топган. Биологлар атамасида оқсил-тинкон - бу антигендир.

Ушбу оқсил молекуласи жуда йирик бўлиб, уларда алоҳида участкалар - эпитоплар мавжуд. Иммун тизим ҳужайралари уларни танийди ва инфекцияга қарши кураш механизмини фаоллаштиради.

"В-эпитоплар ва Т-эпитоплар мавжуд. Биринчилари антиген детерминантлар деб аталади. Бу антитаначалар билан боғланувчи антиген молекулалар участкаларидир. Аммо бу участкалар даставвал В-лимфоцитлар рецепторлари билан боғланади ва уларни антитаначаларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган плазма ҳужайраларга айлантириш жараёнини ишга туширади", - деб ҳикоя қилади профессор Екатерина Колесанова, В.Н.Орехович номидаги биотиббий кимё ИТИ пептидли инженерия лабораторияси раҳбари.

Аммо ҳаммаси ҳам бу қадар оддий эмас. Антиген пуфак-эндосома таркибида В-лимфоцит ичига кириб, у ерда қисқа фрагментларга ажралади. Эндосомалар билан иккинчи синф гистомослик бош комплексини ташкил қилувчи оқсиллар боғланади. "Бу оқсиллар антигеннинг айрим фрагментларини ушлайди, улар хўжайин-организми оқсиллари фрагментларига ўхшамайдиган, одатда узунлиги 14-20 аминокислота қолдиқлари кўринишида бўлади. Ўзимизники-бегонага ажратиш жараёни шу ҳолатда рўй беради", - деб давом этади эксперт.

Сўнгра гистомослик бош комплекси оқсиллари антиген фрагментлари билан биргаликда В-лимфоцитлар сатҳида пайдо бўлади. Ва бу ерда уларни махсус иммун ёрдамчи-ҳужайралар Т-хелперлар таниб олади. Улар В-лимфоцитлар билан боғланади ва уларни фаоллаштиради. "Вакцина антитаначалар ишлаб чиқилишини чақириши учун, унда антиген қўзғатувчининг В- сингари, Т-хелпер эпитоплари бўлиши керак", - дея қайд этади профессор Колесанова.

Вакцина қандай ишлайди?

Эмлаш натижасила оқсил-ташувчи барча учта пептидни инсон В-лимфоцитига етказиб беради. Улар В-лифоцитни фаоллаштиради ва ҳимоя антитаначалари - иммуноглобулинлар ишлаб чиқила бошлайди. Ҳар бир В-эпитоп ноёб иммуноглобулин синтези учун жавоб беради. Биринчи галда M (IgM) синфидаги антитаначалар ҳосил бўлади, кейинроқ - IgG синфидаги, аммо охиргилари қонда энг узоқ қолиш ва иммунитет борлигини далиллаш хусусиятига эга.

"Вектор"да эмлаш туфайли пайдо бўладиган антитаначалар коронавирус оқсил-тиконига ўхшашлигини тасдиқлашмоқда. Иммунлашган кўнгиллилардан олинган қон зардоблари вирусни йўқ қилувчи фаолликни намоён этмоқда. Бу эса, антитаначалар коронавирусни нафақат таниш, балки уни йўқ қилишга қодирлигини англатади.

"ЭпиВакКорона" таркибидаги коронавирусми ёки қандайдир бошқа вирус?

У ерда ҳеч қандай вирус ёки уларнинг қисмлари йўқ. У аденовирусли "Спутника V" вакцинасидан шуниси билан фарқ қилади. "ЭпиВакКорона"да РНК, ДНК, ҳеч қандай тирик компонентлар, консервантлар ва антибиотиклар ҳам йўқ. Таркиби Роспотребнадзор сайтида, шунингдек, интернетда жойлаштирилган вакцина кўрсатмасида батафсил ёзилган.

"ЭпиВакКорона"да коронавирус оқсилларига ўхшаш оқсиллар фрагментлари - пептидлар мавжуд. Уларни сунъий равишда синтезлашган ва ташувчи-оқсилга улашган. "Вектор" томонидан рўйхатга олинган RU2738081 патентга мувофиқ, уни синтезлашга ичак таёқчаси ёрдам беради.

Эмлаш қандай амалга оширилади?

Вакцина суспензия кўринишида чиқарилади ва шприц ёрдамида елка мушакларига киритилади. Пептидли препаратлар тезкор ва кучли иммунитет жавобини ҳосил қилмайди, шу боис, "ЭпиВакКорона"ни икки марта 21 кунлик орқалиқ билан тенг дозаларда киритишади.

Салбий таъсирлари қандай?

I-II фаза синовларида қатнашган кўнгиллилар укол жойида тез ўтиб кетувчи камроқ оғриқ бўлгани ҳақида айтишган. Бошқа салбий таъсирлар кузатилмаган.

Рўйхатдан олингандан кейинги синовлар (III фаза) иштирокчилари томонидан ташкил этилган #ЭпиВакКорона норасмий Telegram-каналида оз миқдордаги салбий ҳолатлар ҳақида айтилади: булар ноқулайлик, укол қўйилган жойнинг бир сутка давомида қизариб туриши, елкадаги кучли оғриқ. Юқори ҳарорат, кучли тана оғриғи ҳеч кимда кузатилмаган, ёки бу оғриқлар ва эмлаш ўртасидаги боғлиқлик тасдиқланмаган.

"ЭпиВакКорона" самарадорлиги қандай?

"Иммунологик ва профилактик самарадорлик бор. Биринчиси - бу ўзига хос антитаначаларнинг ишлаб чиқилиши. I-II фаза клиник синовлари якунига кўра, ўзига хос антитаначалар барча кўнгиллиларда ҳосил бўлган. Профилактик самарадорлик — бу эмланганларнинг касалликдан ҳимоясидир. Вакцина рўйхатдан олингандан кейинги клиник синовлар устидан тадқиқотлар давом этмоқда, маълумотлар февралда чоп этилади", — дея изоҳ беради Роспотребнадзор матбуот-хизмати.

I-II фаза клиник тадқиқотлари ҳали якунланмаган, дея аниқлик киритишди "Вектор" ДММда. Фақатгина оралиқ натижалари бор.

Ҳозирда плацебо гуруҳи билан иккиламчи кўр-кўрона рандомизирлашган тадқиқот ўтказилмоқда. Одамларни тасодифий тарзда гуруҳларга бўлишмоқда. Ким вакцина оляпти, ким — физэритма - на кўнгиллилар, на шифокорлар билади. Уч минг нафар иштирокчидан 2897таси вакцина қилинди, чорак қисми плацебо олган. Синовлар энг сўнгги кўнгилли эмлангандан сўнг 180 кундан кейин якунланади.

Бир вақтнинг ўзида ёши 60дан катта 150 кўнгиллиларда синовлар ўтказилмоқда. Бу гуруҳ бўйича дастлабки маълумотлар феврал ойида эълон қилинади.

Коронавирусга қарши пептидли вакцинани яна ким ишлаб чиқади?

Пептидли вакциналар бутун дунёда тажриба босқичида турибди. Уларни ишлаб чиқиш ва текшириш жуда машаққатли, шу боис, улар мРНК, векторли ва инактивирланган/ўлдирилган вакциналардан ортда қолмоқда. Россия бу масалага ўз кучи билан ечим топиш учун етарлича ресурс ва малакали кадрларга эга.

БССТ рўйхатида 19 январь ҳолатига, "ЭпиВакКорона"дан ташқари, — яна иккита пептидли номзод-вакциналар бор.

Уларни одамларда синашмоқда.

348
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента

“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

18
Боғча мудираси ва бошқалар билан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.

Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

18