Подписание Соглашения о создании Содружества Независимых Государств в Беловежской пуще

Беловеж тил бириктируви: бузишни билиб, қуришни билмаслигимиз ҳақида

652
(Янгиланган 16:46 08.12.2020)
Ўз хотираларида сал кейинчалик катта-Буш Ельцин унга Беловеж пушчасидаги ов-уйидан қўнғироқ қилиб: "Горбачев ҳали бу натижаларни билмайди... Ҳурматли Жорж... бу ниҳоятда муҳим, фавқулодда муҳим"... деб айтгани ҳақида ёзган

Муаллиф Владимир Бычков, Sputnik радиоси

1991 йилнинг саккизинчи декабрида Беловеж пушчасида Россия президенти Борис Ельцин, Украина президенти Леонид Кравчук ва Беларус Олий кенгаши раиси Станислав Шушкевич МДҲ ташкил топиши ва СССР тугатилиши ҳақида Беловеж келишувини имзолашган эди.

Ельциннинг энг яқин шериги Михаил Полторанин бизнинг давримизда келиб берган интервьюларидан бирида, Ельцин Беловеж келишувида қандай роль ўйнагани ҳақидаги саволга шундай деган эди: "Ельцин ҳал қилувчи ролни ўйнаган эди. У ҳеч нарсага ачинмаган. Унга фарқи йўқ эди... У учун муҳими, ҳукуматда бўлиш эди. У щз навбатида барча нарсага бефарқ бўлган Горбачёв билан бириккан ва улар ўзаро курашни "ифодалашар" эди, холос. Аслида эса ўртада ҳеч қандай кураш бўлмаган! Улар том маънода оқшомлари ўзаро тил бириктиришарди".

Ўз навбатида, Горбачёв Иттифоқ позицияларини халқаро даражада тушириб борган. 1989 йилнинг 3 декабрида Мальтадаги учрашуви вақтида улар президент катта-Жорж Буш билан биргаликда СССР ва АҚШ бошқа рақиб эмасликлари ҳақида баёнот қилишган. Ушбу кун тарихга "совуқ уруш" расман якун топган кун сифатида кирди. Аммо ҳозирги сиёсатшуносларнинг аксарияти ушбу учрашув натижаларини "сиёсий Чернобил", дея аташган эди.

Катта-Буш 1985 йилда Горбачёв билан энди танишган вақтида: "Бизнинг вазифамиз унга ёрдам бериш эмас, балки АҚШ манфаатларида шундай ҳаракат қилайлик-ки, токи бу унинг сиёсати бизга керакли йўналишда боришига таъсир қилсин", деган эди. Генри Киссинжер эса Шарқий Европани СССРсиз Ғарбий Европа билан бирлаштириш йўлидан боришни таклиф қилди.

Шу билан бирга, Горбачёвга Шарқий Европа мамлакатларидаги ўзгаришларни Совет Иттифоқининг хавфсизлик манфаатларига зиён етказмаслик учун ваъда берилди.

Мальтадаги учрашув олдидан президент администрацияси раҳбари Жон Сунун очиқчасига: "Биз [Горбачёвга] қаттиқ зарба берамиз ... у ерда чирпирак бўлиб айланади", деган эди. Кичик-Буш ҳам: "Тўғри. Биз улар устига бузғунчилар тўдаси сингари ағанаймиз", - дея ўз фикрини лўнда ифодалаб қўя қолди.

Америкаликлар совет раҳбарининг ўзига ишончсизлигини тушуниб туришарди.

Шу сабабли, Мальтадан сўнг кўп ўтмай, давлат котиби Жеймс Бейкер Москвада Горбачёв билан бўлган учрашувда: "АҚШ "нейтрал эмас, балки НАТО аъзоси сифатида бирлашган Германия" тарафдори эканлиги ҳақида гапира бошлади. Шу билан бирга, Бейкер, НАТОнинг юрисдиксияси Шарққа нисбатан "ҳозирги позицияга қараганда бир дюйм ҳам узоқлашмаслигини" айтиб, ишонтирди.

Сиёсатшуносларнинг фикрича, Горбачев ўшанда ён беришлар эвазига ғарбдан молиявий ёрдам оламан, деб ўйлаган. Аммо 1991 йилнинг июлида "Катта еттилик" саммитида Лондонда катта-Буш ушбу орзуларни чилпарчин қилган.

Яъни бу масалада ойдинлик йўқлигини айтган. Хотираларга кўра, Горбачёв Лондонни ўта чўккан бир ҳолатда тарк этган. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Брент Скоукрофт вазиятни шундай шарҳлаган эди: "Горбачёв унинг фикрича, унга тегишли нарсани олиб кетиш учун келган эди... У гўёки муаммонинг жиддийлигини тушунмаётгандек". Бунга жавобан катта-Буш: "Йигитча, афтидан, ўта синдирилган кўринади, шундай эмасми?", деган.

Аммо Беловеж келишувига қайтсак. Полтораниннинг сўзларига кўра, "президентлик ғоясини Ельцин 1989 йилда Америкадан олиб келган. АҚШда бизнинг сиёсатчиларимиз билан катта иш олиб борилар эди. Ельцин эса ташқи таъсирларга ҳаддан берилувчан эди".

КГБ раиси Владимир Крючков 1991 йил июн ойида СССР Олий Кенгаши ёпиқ йиғилишида мамлакатда камида 2200 та душман таъсир агентлари ишлашаётганини хабар қилди. СССРни қулатиш бўйича ишлар чет элда жойлашган қудратли кучлар томонидан амалга оширилди. Буни катта-Жорж Буш очиқчасига шундай изоҳлаган эди: "СССР устидан, боз устига, унинг ички мухолифати қўллари билан қўлга киритилган энг катта ғалаба"...

Ельцин ўзининг "Президент хотиралари" китобида СССРнинг "Беловеж дафн маросими" пайтидаги ўз ҳис-туйғуларини қуйидагича тасвирлайди: "Тўсатдан қандайдир эркинлик, енгиллик ҳисси пайдо бўлди... Мен юрагим билан ҳис қилдим: катта қарорларни осонликча қабул қилиш керак..." Бу осон қарор катта зиёфат билан нишонланди. Кичик-Буш ўз хотираларида Ельцин уни тўғридан-тўғри Беловежская Пушчадаги ов уйидан қўнғироқ қилиб: "Горбачёв ҳали бу натижалардан бехабар... Ҳурматли Жорж... бу ўта муҳим, фавқулодда муҳим. Орамизда аллақачон шаклланган анъанани ҳисобга олган ҳолда, Сизга қўнғироқ қилмаслик учун яна ўн дақиқа ҳам кутиб туролмадим", - деганини ёзган.

Мен сенинг асрий қайғуингни тушунаман
Беловеж пушчаси, Беловеж пушчаси...

652
Медработник демонстрирует вакцину ЭпиВакКорона в процедурном кабинете

"ЭпиВакКорона"дан нимани кутса бўлади. COVID-19га қарши пептидли вакцина ҳақида

112
(Янгиланган 19:06 22.01.2021)
Ҳозирда вакцина 3 мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказилмоқда. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Татьяна Пичугина. "ЭпиВакКорона"нинг иммунологик самарадорлиги юз фоиз, дея таъкидлашмоыда Новосибирскдаги "Вектор" марказида. Бу - COVID-19 қўзғатувчиси - SARS-CoV-2нинг оқсил-тиканли майда фрагментларидан иборат синтетик препаратдир. Ҳозирда вакцинани уч мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказишмоқда. Шу билан бирга у фуқаролик оборотига киритилган. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар бу вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида ўқинг.

"ЭпиВакКорона"нинг таркиби нимадан иборат?

SARS-CoV-2 коронавирусининг учта қисқа ташувчи-оқсилга уланган оқсил-тиконли фрагментларидан. Ушбу фрагментларни пептидлар деб аташади, шу туфайли вакцина ҳам пептидли-вакцина номини олган. Оқсил-ташувчи коронавирус РНКасини ўраб олган нуклеокапсидли оқсилни ўз ичига олган. Иммун жавобни кучайтирувчи модда — адъювант сифатида — алюмин гидроксиди ўртага чиқади. Шунингдек, ёрдамчи бирикмалар ва сув ҳам бор. Барча таркибий элементлар синтетикдир.

Вакцина таркибига қандай пептидлар кирган?

РИА Новостига "Вектор" давлат илмий марказида хабар беришларича, вакцина пептидлари энг аввало В-ҳужацрали эпитопларни ўз ичига олган, Т-хелперли эпитоплар манбаси сифатида оқсил-ташувчи хизмат қилади. Бу нимани англатишини тушунтирамиз.

SARS-CoV-2 бу - нуклеокапсид - қобиққа ўралган РНК молекуласи кўринишига эга. Буларнинг барчаси ташқи томондан корона сингари йирик оқсил-тиконлар билан безатилган липид халтачасининг ичида жойлашган. Коронавирус ҳақида шу туфайли ҳам гапирилади.

Оқсил-тиконлар вирус бўлакчасига инсон ҳужайрасига ёпишиб олишга ва ичкарига киришга ёрдам беради. Кўпсонли тадқиқотларда, ушбу тиконлар организмда энг кўп иммун жавобни чақириши ўз исботини топган. Биологлар атамасида оқсил-тинкон - бу антигендир.

Ушбу оқсил молекуласи жуда йирик бўлиб, уларда алоҳида участкалар - эпитоплар мавжуд. Иммун тизим ҳужайралари уларни танийди ва инфекцияга қарши кураш механизмини фаоллаштиради.

"В-эпитоплар ва Т-эпитоплар мавжуд. Биринчилари антиген детерминантлар деб аталади. Бу антитаначалар билан боғланувчи антиген молекулалар участкаларидир. Аммо бу участкалар даставвал В-лимфоцитлар рецепторлари билан боғланади ва уларни антитаначаларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган плазма ҳужайраларга айлантириш жараёнини ишга туширади", - деб ҳикоя қилади профессор Екатерина Колесанова, В.Н.Орехович номидаги биотиббий кимё ИТИ пептидли инженерия лабораторияси раҳбари.

Аммо ҳаммаси ҳам бу қадар оддий эмас. Антиген пуфак-эндосома таркибида В-лимфоцит ичига кириб, у ерда қисқа фрагментларга ажралади. Эндосомалар билан иккинчи синф гистомослик бош комплексини ташкил қилувчи оқсиллар боғланади. "Бу оқсиллар антигеннинг айрим фрагментларини ушлайди, улар хўжайин-организми оқсиллари фрагментларига ўхшамайдиган, одатда узунлиги 14-20 аминокислота қолдиқлари кўринишида бўлади. Ўзимизники-бегонага ажратиш жараёни шу ҳолатда рўй беради", - деб давом этади эксперт.

Сўнгра гистомослик бош комплекси оқсиллари антиген фрагментлари билан биргаликда В-лимфоцитлар сатҳида пайдо бўлади. Ва бу ерда уларни махсус иммун ёрдамчи-ҳужайралар Т-хелперлар таниб олади. Улар В-лимфоцитлар билан боғланади ва уларни фаоллаштиради. "Вакцина антитаначалар ишлаб чиқилишини чақириши учун, унда антиген қўзғатувчининг В- сингари, Т-хелпер эпитоплари бўлиши керак", - дея қайд этади профессор Колесанова.

Вакцина қандай ишлайди?

Эмлаш натижасила оқсил-ташувчи барча учта пептидни инсон В-лимфоцитига етказиб беради. Улар В-лифоцитни фаоллаштиради ва ҳимоя антитаначалари - иммуноглобулинлар ишлаб чиқила бошлайди. Ҳар бир В-эпитоп ноёб иммуноглобулин синтези учун жавоб беради. Биринчи галда M (IgM) синфидаги антитаначалар ҳосил бўлади, кейинроқ - IgG синфидаги, аммо охиргилари қонда энг узоқ қолиш ва иммунитет борлигини далиллаш хусусиятига эга.

"Вектор"да эмлаш туфайли пайдо бўладиган антитаначалар коронавирус оқсил-тиконига ўхшашлигини тасдиқлашмоқда. Иммунлашган кўнгиллилардан олинган қон зардоблари вирусни йўқ қилувчи фаолликни намоён этмоқда. Бу эса, антитаначалар коронавирусни нафақат таниш, балки уни йўқ қилишга қодирлигини англатади.

"ЭпиВакКорона" таркибидаги коронавирусми ёки қандайдир бошқа вирус?

У ерда ҳеч қандай вирус ёки уларнинг қисмлари йўқ. У аденовирусли "Спутника V" вакцинасидан шуниси билан фарқ қилади. "ЭпиВакКорона"да РНК, ДНК, ҳеч қандай тирик компонентлар, консервантлар ва антибиотиклар ҳам йўқ. Таркиби Роспотребнадзор сайтида, шунингдек, интернетда жойлаштирилган вакцина кўрсатмасида батафсил ёзилган.

"ЭпиВакКорона"да коронавирус оқсилларига ўхшаш оқсиллар фрагментлари - пептидлар мавжуд. Уларни сунъий равишда синтезлашган ва ташувчи-оқсилга улашган. "Вектор" томонидан рўйхатга олинган RU2738081 патентга мувофиқ, уни синтезлашга ичак таёқчаси ёрдам беради.

Эмлаш қандай амалга оширилади?

Вакцина суспензия кўринишида чиқарилади ва шприц ёрдамида елка мушакларига киритилади. Пептидли препаратлар тезкор ва кучли иммунитет жавобини ҳосил қилмайди, шу боис, "ЭпиВакКорона"ни икки марта 21 кунлик орқалиқ билан тенг дозаларда киритишади.

Салбий таъсирлари қандай?

I-II фаза синовларида қатнашган кўнгиллилар укол жойида тез ўтиб кетувчи камроқ оғриқ бўлгани ҳақида айтишган. Бошқа салбий таъсирлар кузатилмаган.

Рўйхатдан олингандан кейинги синовлар (III фаза) иштирокчилари томонидан ташкил этилган #ЭпиВакКорона норасмий Telegram-каналида оз миқдордаги салбий ҳолатлар ҳақида айтилади: булар ноқулайлик, укол қўйилган жойнинг бир сутка давомида қизариб туриши, елкадаги кучли оғриқ. Юқори ҳарорат, кучли тана оғриғи ҳеч кимда кузатилмаган, ёки бу оғриқлар ва эмлаш ўртасидаги боғлиқлик тасдиқланмаган.

"ЭпиВакКорона" самарадорлиги қандай?

"Иммунологик ва профилактик самарадорлик бор. Биринчиси - бу ўзига хос антитаначаларнинг ишлаб чиқилиши. I-II фаза клиник синовлари якунига кўра, ўзига хос антитаначалар барча кўнгиллиларда ҳосил бўлган. Профилактик самарадорлик — бу эмланганларнинг касалликдан ҳимоясидир. Вакцина рўйхатдан олингандан кейинги клиник синовлар устидан тадқиқотлар давом этмоқда, маълумотлар февралда чоп этилади", — дея изоҳ беради Роспотребнадзор матбуот-хизмати.

I-II фаза клиник тадқиқотлари ҳали якунланмаган, дея аниқлик киритишди "Вектор" ДММда. Фақатгина оралиқ натижалари бор.

Ҳозирда плацебо гуруҳи билан иккиламчи кўр-кўрона рандомизирлашган тадқиқот ўтказилмоқда. Одамларни тасодифий тарзда гуруҳларга бўлишмоқда. Ким вакцина оляпти, ким — физэритма - на кўнгиллилар, на шифокорлар билади. Уч минг нафар иштирокчидан 2897таси вакцина қилинди, чорак қисми плацебо олган. Синовлар энг сўнгги кўнгилли эмлангандан сўнг 180 кундан кейин якунланади.

Бир вақтнинг ўзида ёши 60дан катта 150 кўнгиллиларда синовлар ўтказилмоқда. Бу гуруҳ бўйича дастлабки маълумотлар феврал ойида эълон қилинади.

Коронавирусга қарши пептидли вакцинани яна ким ишлаб чиқади?

Пептидли вакциналар бутун дунёда тажриба босқичида турибди. Уларни ишлаб чиқиш ва текшириш жуда машаққатли, шу боис, улар мРНК, векторли ва инактивирланган/ўлдирилган вакциналардан ортда қолмоқда. Россия бу масалага ўз кучи билан ечим топиш учун етарлича ресурс ва малакали кадрларга эга.

БССТ рўйхатида 19 январь ҳолатига, "ЭпиВакКорона"дан ташқари, — яна иккита пептидли номзод-вакциналар бор.

Уларни одамларда синашмоқда.

112
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту

Эксперт "Спутник V" вакцинасининг инновацион фарқини айтди

195
(Янгиланган 16:14 21.01.2021)
"Спутник V" - аденовирус платформасида ишлаб чиқилган бошқа вакциналарга қараганда, инновацион юқори натижа намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутника V" вакцинаси бир векторли аналогларига қараганда яхшироқ натижалар намойиш қилмоқда, дейди "Спутника V" вакцинаси бўйича халқаро кенгаш эксперти Карлос Сала.

Унинг фикрига кўра, икки векторли вакцинанинг самарадорлиги бир векторли вакцинага нисбатан юқори.

“Бизни аденовируснинг иккита турли хил векторидан иборат бўлган вакцинанинг самарадорлик масаласи ҳар доим қизиқтириб келган, чунки ана шундай вакциналар катта самарадорликка эга деган гипотеза бор. "Спутника V" эса буни амалда намойиш қилди. Аденовирус платформасида ишлаб чиқилган бошқа вакциналарга қараганда унинг самарадорлиги юқори. Бу - инновацион натижа.”, - деди  Карлос Сала.

Маълумот учун, "Спутник V" вакцинаси – одам аденовируси асосида тайёрланган векторли вакцина. Унинг таркибида тирик SARS-CoV-2 вируси йўқ, фақат ушбу вируснинг S-оқсили бўлаги киритилган бўлиб, у инсон организмида коронавирусга қарши иммунитет уйғотиш учун хизмат қилади. Одам аденовируси ушбу S-оқсили бўлагини одам ҳужайрасига етказиш учун транспорт вазифасини бажаради.

Вакцина икки компонентдан иборат бўлиб, биринчи марта одам аденовирусининг 26 серотипи (Ad26) юборилади, иккинчи маротаба эса 5-серотипи (Ad5) юборилади.

"Спутник V" – Россиянинг Гамалея номидаги Миллий микробиолигия ва иммунология маркази томонидан ишлаб чиқилган ва рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинадир. Бугунги кунда Спутник V вакцинасини олганлар сони 1 миллиондан ошган ва унинг самарадорлиги 95 %ни ташкил қилган.

195
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

47
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

47