Янги йил аслида кимнинг байрами?

4235
(Янгиланган 12:53 24.12.2020)
Ҳатто энг оғир уруш йилларида ҳам қоғоздан арча ўйинчоқлари, бир дона ёнғоқ ёки оққанддан совға ясаб болаларни хурсанд қилишган. 

Тарихий маълумотларга кўра, тахминан XVII аср охирига қадар бутун дунёда Янги йил байрами март ойининг бошида, баҳорги экин-текинлар мавсуми билан бир вақтда нишонланган, culture.ru маълумотларига асосан.

Милоддан аввалги 46 йилда Юлий Цезарнинг Янги йилни 1 январдан бошлаш ҳақидаги қарори ҳақида маълумотлар ҳам бор, лекин ўша вақтда бу кенг тарқалган удумга айланмаган.

Россияда Янги йилни кенг нишонлаш одати Пётр I даврида пайдо бўлган. Бир неча йил Европада яшаб, уларнинг турмуш тарзини ўрганган рус императори 1699 йилнинг 29, 30 декабрида 2 та фармон чиқаради.

Уларнинг бирида Россияда йил ҳисоблашни янгича тақвимга кўра амалга оширишни назарда тутган эди. Шунга қадар Россияда йиллар Византия тақвимига кўра (дунё пайдо бўлган кундан бошлаб) ҳисобланар эди. Шундай қилиб эски тақвимдаги 7208 йил янги тақвимига мувофиқ 1700 йилга айланади.

Иккинчи фармонда Европа давлатларида бўлгани каби Янги йил шарафига Москва шаҳар кўчалари ва йирик биноларни арча шохлари билан безатиш, байрам оқшомида олов ёқиб, мушакбозлик қилиш айтиб ўтилган эди.

Пётр I давридан сўнг Янги йил байрамини нишонлаш, секин аста унутила бошлади, десак ҳам бўлади. Байрам фақат айрим бадавлат хонадонларда ўтказилар эди. Кейинги император Елизавета I даврида, Янги йил оқшоми бир неча минг киши иштирокида бал-маскарадлар ўтказиш русум бўлади. Кейинроқ, Екатерина II даврида, байрамда шампан виноси ичиш ва бир-бирига совға улашиш одати пайдо бўлган экан.

1852 йилда Санкт-Петербургдаги Екатеригоф вокзали майдонида Россиядаги биринчи Янги йил арчаси ўрнатилади.

Октябр революциясидан кейин 1918 йилда большевиклар Янги йил байрамига "инқилоб ғояларига зид, ғарб буржуазиясининг иллати", деган тамғани босиб, уни байрам сифатида нишонлашни таъқиқлаб қўйишади. Буни ўрнига 7 октябрда "Қизил бўрон" байрамини жорий этишади. Лекин бу байрам одамларга маъқул келмайди, улар Янги йилни барибир яширинча байрам қилишда давом этишади.

Шундан сўнг, 1935 йил 28 декабрь куни партия вакили бўлган Павел Постышев исмли киши муаллифлиги остида "Труд" газетасида "Келинг, болалар учун янги йилда яхши арча байрам уюштирамиз", деган мақола чиқади. Материалда муаллиф "Арча байрами"га сиёсий ёки диний баҳо беришга, нотўғри талқин қилишга қарши чиқади ва мисол тариқасида революциядан олдин бой-бадавлат кишилар ва амлдорлар болалар учун арча байрамларини уюштиришганини эсга олади. Нима учун совет болалари бундай бахтдан маҳрум бўлиши керак, деган саволни ўртага ташлайди.

Бир кун ўтиб "Правда"да ВЛКСМ бош котиби Косаревнинг барча мактаб  ва болалар клубларида 1 январь куни Янги йилни нишонлаш ҳақидаги фармони эълон қилинади. 1936 йилнинг 1 январида давлат раҳбари Иосиф Сталин биринчи Янги йил табригини йўллайди.

Йиллар ўтиши билан Янги йил байрамида Қор бобо ва Қор қиз образлари пайдо бўлади. Совет даврининг кейинги йилларида оливье салати, мандарин Янги йилнинг ўзига хос рамзий белгиларига айланади.

Совет иттифоқида 15 та республика, юзлаб миллат вакиллари истиқомат қилган. Янги йил эса - 55 йилдан ортиқ вақт давомида, бир ҳудудда яшаётган барча миллат ва дин вакилларини бирлаштирувчи, энг катта ва универсал байрам бўлган.  

Янги йилни, айниқса, болалар орзиқиб кутишган. Чунки байрам арафасида ҳар бир мактабда арча байрамлари ўтказилган, Қор бобо совғалар улашган. Ундан сўнг 10-12 кунлик таътил берилан. 31-декабр куни эса ҳар бир хонадонда байрам тантанали кутиб олинган. Ҳатто уруш ва йўқчилик даврларида ҳам қоғоздан арча ўйинчоқлари, бир дона ёнғоқдан совға ясаб одамлар болаларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишган. 

Мазали таомлар, совғалар, таътил, биринчи навбатда, Янги йил - бу болажонлар байрами. Катталар, буни унутманг!

4235
Теглар:
Янги йил тарихи, байрам, Янги йил

"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган

1694
(Янгиланган 21:30 22.01.2021)
Ҳарбий контингентни ошириш, армия инфратузилмаси қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россия ғарбий чегараларига босимни кучайтиради.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Андрей Коц. Ҳарбий контингентни кўпайтириш, армия инфратузилмасининг қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россиянинг ғарбий чегараларига босимни кучайтиради. Май-июнь ойларида альянс совуқ уруш давридан буён энг йирик Defender Europe 2021 манёврларини ўтказади. Бунга жавобан Россия ва Беларусь кўламдорлиги жиҳатдан қолишмайдиган "Ғарб-2021" ҳамкорликдаги машғулотларни сентябр ойида ўтказишни режалаштирган. Буларнинг барчаси нима билан тугаши мумкинлиги ҳақида — РИА Новости материалида ўқинг.

Жанг майдони — Европа

Defender Europe 2021да, аввалгидек, Шарқий Европа ва Болтиқбўйида мудофаа ва ҳужум ҳаракатлари машқ қилинади. Машғулотлар афсонасига кўра, НАТО қўшинларига Калининград вилоятига штурм уюштириш, Россия ғарбий вилоятларини блоклашга, шунингдек, "русларнинг ёппасига ҳужумини" қайтаришга тўғри келади. Ўтган йилгилардан фарқли равишда, 2021-йилда алоҳида эътибор Шарқий эмас, балки Жанубий Европага қаратилади. Манёврлар Черногория, Косово ва Албанияда режалаштирилган. Болгария ва Руминияда Ҳаводан ҳужумга қарши машғулотлар ўтказилади ва "ер - ер" синфидаги ракеталардан ўт очиш амалга оширилади. Венгрия эса бошланаётган "урушнинг" орқа томони сифатида хизмат қилади.

Aмерикаликлар Европага кучларнинг асосий қисмини кўчиради, жумладан 1-отлиқлар ва 82-ҳаво-десант дивизиялари бўлинмаларини. Aтлантика океанидан юзлаб турли мақсадлар учун мўлжалланган ҳарбий техникалар олиб ўтилади. Бундан ташқари, Флорида штатидан 53-пиёда бригадаси етказиб берилади. Машғулотлардан сўнг америкаликлар баъзи қуролларни яна Европада "унутиб қўйишлари" ҳам истисно эмас, бу биринчи бор содир бўлмаяпти, ахир. Мутахассислар фикрига кўра, шу тариқа Пентагон йилдан-йилга минтақадаги ҳужум имкониятларини ошириб бормоқда.

Defender Europe 2021га жавобан Россия ва Беларусь сентябр ойида "Ғарб-2021" манёврларини ўтказади. Душанба куни Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилганидек, "қўшма машқлар юқори даражадаги шаҳарлашган шароитда бирлаштирилган ҳужум бўлинмалари томонидан қўшма ҳаракатларнинг янги усулларини синовдан ўтказиш"га, шунингдек, "янги ва модернизация қилинган қурол ва техника намуналари самарадорлигини баҳолаш"га имкон беради.

Минскда, стратегик манёвралар "кучли иттифоқчилик муносабатлари ва Беларусь ва Россиянинг мудофаа идораларининг Иттифоқ давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарашлари бирлигини" акс эттиришини қайд этишди.

Кучни кўз-кўз қилиш

Иккала томон ҳам маневралар бирон бир давлатга ёки ҳарбий блокга қарши йўналтирилмагани тўғрисидаги одатдаги дипломатик иборалардан фойдаланмадилар. НAТО кучлари томонидан Калининградга ҳужум саҳнасини машқ қилиш ва рус ҳарбий хизматчиларининг шаҳарда кечадиган жангларга тайёрланишлари, ким кимга қарши жанг қилишини аниқ намоён этиб турибди. Aлбатта, кенг кўламли қуролли тўқнашув эҳтимоли жуда кичик, аммо реал.

Мутахассислар фикрига кўра, НАТОнинг 2021 йилдаги ҳаракатлари АҚШдаги ҳукумат алмашувига бевосита таъсир кўрсатади. Дональд Трамп президентлигининг тўрт йилида Шимолий атлантика блоки бирлиги сезиларли кучсизланди. Оқ уй эгаси биринчи галда америка манфаатларини кўзлашини яширмас, ва ҳатто альянсдан чиқиш имконияти борлигини ҳам истисно этмасди. Бундай оҳанг Европада кучли ташвишни келтириб чиқарди, яна бир бор ЕИ армияси ҳақидаги масала кўтарилди. Янги президент, кўриниб турибдики, ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қилади.

"Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар бу йил ёмонлашиб боради, — деб ҳисоблайди Геосиёсий масалалар Академиясининг биринчи вице-президенти Константин Сивков. — Байден альянсни қайта тикламоқчи ва сафарбар шай ҳолатга келтирмоқчи. Бунинг учун эса ташқи душман керак. Хитой жуда узоқ бўлгани учун, Россия бу рольга ҳаммадан яхши мос келади. Вашингтонга ташқи душман образи америка жамиятини жипслаштириш учун ҳам керак".

Пул ишлаш

Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, аслида НAТОнинг Россияга қарши аниқ тажовузкор режалари йўқ. Aмерикаликлар учун альянснинг кейинги кенгайтирилиши - бу пул ишлашнинг ва Европани ўзига янада кучлироқ боғлашнинг усулидир. Вашингтон Трампгача бўлган даврга қайтади ва Кўхна дунё ишларига аралашувни кучайтиради.

"Мени наздимда, 2021-йилда НАТО ҳарбий ташкилотдан аллақандай глобал корпорацияга айланаётганини намойиш этади, — дея тушунтиради америкачи-сиёсатшунос Сергей Судаков. — Альянснинг муҳим масаласи аввалгидек ҳамон долзарб — бу молиялаштириш. Мусиқани пулини тўлаган буюради. Бюджетнинг учдан икки қисмини АҚШ таъминлайди, ва бу ҳеч кимга сир эмас. Биз ҳаражатлар уч миллион доллардан ошиб тушганини яхши биламиз. Ва энг аввало - Вашингтон туфайли. Европа давлатлари АҚШдан поставкаларга умид қилишади - ҳатто сухой паёкларгача. Буни американинг улкан мудофаа бюджети қўллаб-қувватлайди — НАТО манфаатларида ҳаракат қиладиган корпорациялар жуда улкае миқдорда даромад кўришади".

Эксперт Шимолий Aтлантика альянсининг бугунги фаолиятини бир чўнтакдан бошқасига пул ўтказишга қиёслади. Вашингтон НAТОга пул ажратади, иттифоқчилар бу маблағларга Aмерика техникаси ва қуролларини сотиб олиш учун фойдаланади ва шу билан доира ёпилади.

Байден давридаги AҚШ Европа учун ҳарбий маҳсулотлар учун асосий бозорлардан бири бўлиб қолади. Демак, океан ортидан Россияга қарши риторика кучайишини кутишимиз керак. Aммо аксарият мутахассислар шунга аминки: Вашингтон ва Брюссел дунёда қудрати бўйича иккинчи ўринда турадиган армия кучини синаб кўришга журъат этолмаса керак.

1694
Медработник демонстрирует вакцину ЭпиВакКорона в процедурном кабинете

"ЭпиВакКорона"дан нимани кутса бўлади. COVID-19га қарши пептидли вакцина ҳақида

346
(Янгиланган 19:06 22.01.2021)
Ҳозирда вакцина 3 мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказилмоқда. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Татьяна Пичугина. "ЭпиВакКорона"нинг иммунологик самарадорлиги юз фоиз, дея таъкидлашмоыда Новосибирскдаги "Вектор" марказида. Бу - COVID-19 қўзғатувчиси - SARS-CoV-2нинг оқсил-тиканли майда фрагментларидан иборат синтетик препаратдир. Ҳозирда вакцинани уч мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказишмоқда. Шу билан бирга у фуқаролик оборотига киритилган. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар бу вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида ўқинг.

"ЭпиВакКорона"нинг таркиби нимадан иборат?

SARS-CoV-2 коронавирусининг учта қисқа ташувчи-оқсилга уланган оқсил-тиконли фрагментларидан. Ушбу фрагментларни пептидлар деб аташади, шу туфайли вакцина ҳам пептидли-вакцина номини олган. Оқсил-ташувчи коронавирус РНКасини ўраб олган нуклеокапсидли оқсилни ўз ичига олган. Иммун жавобни кучайтирувчи модда — адъювант сифатида — алюмин гидроксиди ўртага чиқади. Шунингдек, ёрдамчи бирикмалар ва сув ҳам бор. Барча таркибий элементлар синтетикдир.

Вакцина таркибига қандай пептидлар кирган?

РИА Новостига "Вектор" давлат илмий марказида хабар беришларича, вакцина пептидлари энг аввало В-ҳужацрали эпитопларни ўз ичига олган, Т-хелперли эпитоплар манбаси сифатида оқсил-ташувчи хизмат қилади. Бу нимани англатишини тушунтирамиз.

SARS-CoV-2 бу - нуклеокапсид - қобиққа ўралган РНК молекуласи кўринишига эга. Буларнинг барчаси ташқи томондан корона сингари йирик оқсил-тиконлар билан безатилган липид халтачасининг ичида жойлашган. Коронавирус ҳақида шу туфайли ҳам гапирилади.

Оқсил-тиконлар вирус бўлакчасига инсон ҳужайрасига ёпишиб олишга ва ичкарига киришга ёрдам беради. Кўпсонли тадқиқотларда, ушбу тиконлар организмда энг кўп иммун жавобни чақириши ўз исботини топган. Биологлар атамасида оқсил-тинкон - бу антигендир.

Ушбу оқсил молекуласи жуда йирик бўлиб, уларда алоҳида участкалар - эпитоплар мавжуд. Иммун тизим ҳужайралари уларни танийди ва инфекцияга қарши кураш механизмини фаоллаштиради.

"В-эпитоплар ва Т-эпитоплар мавжуд. Биринчилари антиген детерминантлар деб аталади. Бу антитаначалар билан боғланувчи антиген молекулалар участкаларидир. Аммо бу участкалар даставвал В-лимфоцитлар рецепторлари билан боғланади ва уларни антитаначаларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган плазма ҳужайраларга айлантириш жараёнини ишга туширади", - деб ҳикоя қилади профессор Екатерина Колесанова, В.Н.Орехович номидаги биотиббий кимё ИТИ пептидли инженерия лабораторияси раҳбари.

Аммо ҳаммаси ҳам бу қадар оддий эмас. Антиген пуфак-эндосома таркибида В-лимфоцит ичига кириб, у ерда қисқа фрагментларга ажралади. Эндосомалар билан иккинчи синф гистомослик бош комплексини ташкил қилувчи оқсиллар боғланади. "Бу оқсиллар антигеннинг айрим фрагментларини ушлайди, улар хўжайин-организми оқсиллари фрагментларига ўхшамайдиган, одатда узунлиги 14-20 аминокислота қолдиқлари кўринишида бўлади. Ўзимизники-бегонага ажратиш жараёни шу ҳолатда рўй беради", - деб давом этади эксперт.

Сўнгра гистомослик бош комплекси оқсиллари антиген фрагментлари билан биргаликда В-лимфоцитлар сатҳида пайдо бўлади. Ва бу ерда уларни махсус иммун ёрдамчи-ҳужайралар Т-хелперлар таниб олади. Улар В-лимфоцитлар билан боғланади ва уларни фаоллаштиради. "Вакцина антитаначалар ишлаб чиқилишини чақириши учун, унда антиген қўзғатувчининг В- сингари, Т-хелпер эпитоплари бўлиши керак", - дея қайд этади профессор Колесанова.

Вакцина қандай ишлайди?

Эмлаш натижасила оқсил-ташувчи барча учта пептидни инсон В-лимфоцитига етказиб беради. Улар В-лифоцитни фаоллаштиради ва ҳимоя антитаначалари - иммуноглобулинлар ишлаб чиқила бошлайди. Ҳар бир В-эпитоп ноёб иммуноглобулин синтези учун жавоб беради. Биринчи галда M (IgM) синфидаги антитаначалар ҳосил бўлади, кейинроқ - IgG синфидаги, аммо охиргилари қонда энг узоқ қолиш ва иммунитет борлигини далиллаш хусусиятига эга.

"Вектор"да эмлаш туфайли пайдо бўладиган антитаначалар коронавирус оқсил-тиконига ўхшашлигини тасдиқлашмоқда. Иммунлашган кўнгиллилардан олинган қон зардоблари вирусни йўқ қилувчи фаолликни намоён этмоқда. Бу эса, антитаначалар коронавирусни нафақат таниш, балки уни йўқ қилишга қодирлигини англатади.

"ЭпиВакКорона" таркибидаги коронавирусми ёки қандайдир бошқа вирус?

У ерда ҳеч қандай вирус ёки уларнинг қисмлари йўқ. У аденовирусли "Спутника V" вакцинасидан шуниси билан фарқ қилади. "ЭпиВакКорона"да РНК, ДНК, ҳеч қандай тирик компонентлар, консервантлар ва антибиотиклар ҳам йўқ. Таркиби Роспотребнадзор сайтида, шунингдек, интернетда жойлаштирилган вакцина кўрсатмасида батафсил ёзилган.

"ЭпиВакКорона"да коронавирус оқсилларига ўхшаш оқсиллар фрагментлари - пептидлар мавжуд. Уларни сунъий равишда синтезлашган ва ташувчи-оқсилга улашган. "Вектор" томонидан рўйхатга олинган RU2738081 патентга мувофиқ, уни синтезлашга ичак таёқчаси ёрдам беради.

Эмлаш қандай амалга оширилади?

Вакцина суспензия кўринишида чиқарилади ва шприц ёрдамида елка мушакларига киритилади. Пептидли препаратлар тезкор ва кучли иммунитет жавобини ҳосил қилмайди, шу боис, "ЭпиВакКорона"ни икки марта 21 кунлик орқалиқ билан тенг дозаларда киритишади.

Салбий таъсирлари қандай?

I-II фаза синовларида қатнашган кўнгиллилар укол жойида тез ўтиб кетувчи камроқ оғриқ бўлгани ҳақида айтишган. Бошқа салбий таъсирлар кузатилмаган.

Рўйхатдан олингандан кейинги синовлар (III фаза) иштирокчилари томонидан ташкил этилган #ЭпиВакКорона норасмий Telegram-каналида оз миқдордаги салбий ҳолатлар ҳақида айтилади: булар ноқулайлик, укол қўйилган жойнинг бир сутка давомида қизариб туриши, елкадаги кучли оғриқ. Юқори ҳарорат, кучли тана оғриғи ҳеч кимда кузатилмаган, ёки бу оғриқлар ва эмлаш ўртасидаги боғлиқлик тасдиқланмаган.

"ЭпиВакКорона" самарадорлиги қандай?

"Иммунологик ва профилактик самарадорлик бор. Биринчиси - бу ўзига хос антитаначаларнинг ишлаб чиқилиши. I-II фаза клиник синовлари якунига кўра, ўзига хос антитаначалар барча кўнгиллиларда ҳосил бўлган. Профилактик самарадорлик — бу эмланганларнинг касалликдан ҳимоясидир. Вакцина рўйхатдан олингандан кейинги клиник синовлар устидан тадқиқотлар давом этмоқда, маълумотлар февралда чоп этилади", — дея изоҳ беради Роспотребнадзор матбуот-хизмати.

I-II фаза клиник тадқиқотлари ҳали якунланмаган, дея аниқлик киритишди "Вектор" ДММда. Фақатгина оралиқ натижалари бор.

Ҳозирда плацебо гуруҳи билан иккиламчи кўр-кўрона рандомизирлашган тадқиқот ўтказилмоқда. Одамларни тасодифий тарзда гуруҳларга бўлишмоқда. Ким вакцина оляпти, ким — физэритма - на кўнгиллилар, на шифокорлар билади. Уч минг нафар иштирокчидан 2897таси вакцина қилинди, чорак қисми плацебо олган. Синовлар энг сўнгги кўнгилли эмлангандан сўнг 180 кундан кейин якунланади.

Бир вақтнинг ўзида ёши 60дан катта 150 кўнгиллиларда синовлар ўтказилмоқда. Бу гуруҳ бўйича дастлабки маълумотлар феврал ойида эълон қилинади.

Коронавирусга қарши пептидли вакцинани яна ким ишлаб чиқади?

Пептидли вакциналар бутун дунёда тажриба босқичида турибди. Уларни ишлаб чиқиш ва текшириш жуда машаққатли, шу боис, улар мРНК, векторли ва инактивирланган/ўлдирилган вакциналардан ортда қолмоқда. Россия бу масалага ўз кучи билан ечим топиш учун етарлича ресурс ва малакали кадрларга эга.

БССТ рўйхатида 19 январь ҳолатига, "ЭпиВакКорона"дан ташқари, — яна иккита пептидли номзод-вакциналар бор.

Уларни одамларда синашмоқда.

346
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Сурхондарёда ҳаракатлаётган поездга келиб урилган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этди

18
“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган Кейин йўловчи поезднинг ён томонига урилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.

ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента
Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана

“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган ва “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси 25 ёшли С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамайдан ҳайдовчи вафот этган.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

18