"Спутник V" вакцинаси ҳақида барча саволларга жавоблар

367
(Янгиланган 18:45 25.12.2020)
Коронавирус билан касалланиб тузалганлар вакцина олиши керакми? Вакцинанинг салбий оқибатлари қандай?

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik, Татьяна Пичугина. Гамалеи маркази томонидан яратилган Спутник V вакцинаси билан шу кунга қадар 200 мингдан ортиқ одам эмланди. Биринчи босқичда – шифокорлар, ўқитувчилар ва ижтимоий соҳа вакиллари.Эмлаш кампанияси марказ ва ҳудудларлар бараварига бошланди.

Бугунги кунда кўпчилликни бир савол қизиқтирмоқда, Қандай йўл билан иммунитет орттирган маъқул - вакцина олиш йўли биланми ёки COVIDга чалиниш орқали?

Ўтказилган сўровларга кўра, россияликларнинг барчаси ҳам коронавирусга қарши эмланиш тарафдори эмас. Сўров натижаларига кўра вакцина олишга Россиянинг 42 % аҳолиси рози бўлган.

"Спутник V" вакцинаси нимадан иборат?

Вакцина икки турдаги геноми ўзгартирилган “ad26” ва “ad5” - одам аденовирусидан ташкил топган. 

Одатда аденовирус одамда ЎРВИ ёки ангина кассалиги келтириб чиқаради. Вирусдан вакцина ясаш учун олимлар унинг кўпайиш функциясини йўқ қилишади. Шундан сўнг вирус клеткага кириш қобилиятини сақлаб қолади, лекин кўпайиб кетмайди, яъни керакли “посилкани” манзилга етказувчи хавфсиз векторга айланади.

“Посилка” эса SARS-CoV-2нинг спайк-оқсили ҳақида маълумотдан иборат. Зарарсизлантирилган вирус ҳужайра ичига кирганидан сўнг ушбу спайк оқсилни ишлаб чиқара бошлайди. Одам организми эса нотаниш оқсилни йўқ қилади, лекин унинг кўринишини яхшилаб “таниб” қолади. Яъни иммунитет пайдо бўлади.  

Вакцинада бирор хавфли нарса борми?

Йўқ, ҳатто тирик аденовирус ҳам одамда унчалик кучли шамоллашга олиб келмайди. Ундан фойдаланишнигнг устувор томони шундаки – унинг катта ДНК-геноми бор ва шу сабабли уни зарарсизлантириш осон. Шу сабабдан ҳам улар ўз генларини одам генларига қўшиб юбрмайди ва мутация юз бермайди.

Вакцина ичида коронавирус борми?

Аденовирус векторларида SARS-CoV-2 вируси йўқ. 

Вакцина таркибида унинг коронавирус нуклеотидлар тизими бор. Унда коронавирус тиканидаги спайк-оқсилнинг синтези бор холос. Вирус ушбу оқсил ёрдамида ҳужайрага кириб олади. Фақатгина ушбу оқсилнинг ўзи инсон  ҳужайрасига кирганидан сўнг организмда иммунитет реакциясини уйғотиши мумкин. Лекин касалликка олиб келиши мумкин эмас.

Эмлаш қандай амалга оширилади ? Бу оғрийдими?

Аксаарият вакциларлар каби шприц ёрдамида қўлга укол қилинади. Укол қилинган жой бироз оғриши мумкин. Камдан-кам ҳолатларда қизариш ва қичиш сезилади, лекин бу тез ўтиб кетади, даволаш талаб қилмайди.  

"Спутник V" икки босқичда киритилади. Дастлаб одам 26 серотипли аденовирус векторини олади, 21 кун ўтиб эса – 5 серотипга асосланган иккинчи доза олинади. Ана шундай тартиб аталайб жорий этилган бўлиб, у одамда кафолатланган равишда иммунитет пайдо бўлишига олиб келади. Икки босқичли эмлаш тизими дунёда кенг тарқалган бўлиб, жуда самарали услуб ҳисобланади.

Вакцинанинг асоратлари қандай бўлади?

Вакцина синовларининг биринчи босқичи якунига асосланган Lancet журналида чоп этилган мақолада, Гамалея маркази олимлари укол қилинган жой оғриши, тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи, ва мушаклар қақшаши ҳақида айтиб беришган. Тана ҳарорати 37-38,4 градус, максимум —  38,5-38,9 градусгача ошиши мумкин.

Биринчи ва иккинчи босқич синовлари 120 нафар 18-60 ёшли соғлом кишиларда ўтказилган эди. Уларнинг барчасида салбий таъсир жуда кам сезилган, ҳеч қандай жиддий муаммо кузатилмаган. Шундан сўнг вакинц рўйхатга олинган. Айни дамда эса 40 мингдан ортиқ кўнгиллиларда вакцина таъсири кузатиб келинмоқда.

Гам-КОВИД-Вак-2020 йўриқномасида айтилишига кўра, 5,7 % кишиларда тана ҳарорати ошиши, қақшоқ ва бош оғриғи, 10% - ҳолсизланиш кузатилиши айтиб ўтилган. Лекин буларнинг барчаси 1-3 кун ичида тугайди.

COVID-19 бўлиб ўтган кишилар эмланиши мумкинми?

Коронавирусга чалиниб ўтган кишиларга вакцина қандай таъсир қилишини ҳеч ким билмайди. Бундай изланишлар ўтказилмаган. 

Пандемияга уч марта зарба: Россияда коронавирусга қарши 3-чи вакцинани синовлари бошланди
Ruptly / РФПИ / АФК "Система", завод "Биннофарм" / Роспотребнадзор

Соғлом фикрга қулоқ тутганда – бундай кишиларда табиий иммунитет пайдо бўлиши керак. Лекин у қанча вақтгача сақланиб қолиши номаълум. Кам учрайдиган қайта  зарарланиш ҳолатларини ҳисобга олганда - бир неча ой ёки ярим йил.  Демак ушбу давр мобайнида вакцина олмай туриш керак. Баҳорда касал бўлиб тузалганларда жса иммунитет анча сусайиб қолган бўлиши мумкин.

Профилактика тиббиёти маркази (НМИЦ) директори Оксана Драпкина айтишига кўра, коронавирус бўлиб тузалганлар вакцина олиши шарт эмас. Уларнинг касал бўлиб тузалганини қондаги G класс антитаначалар даражаси баландлигидан билиб олса бўлади. Ушбу қон анализни мустақил равишда топшириш мумкин.

Вакцинациядан сўнг маска тақиб юриш керакми?

Албатта. Коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи дозаси олинганидан сўнг 3 ҳафта ўтиб пайдо бўлади. Ушбу давр мобайнидан одам тўлиқ ҳимояланмаган. Шу сабабли профилактика чорасини кўриш керак. Ундан ташқари, бутун Россия ҳудудида маска тақиб юриш тартиби ҳозирча бекор қилингани йўқ. Эмланганми йўқми - маска барча учун мажбурий.

Айрим ОАВлар вакцинациядан сўнг касал бўлиб қолганлар ҳақида гапирмоқда

Бундай ҳолатлар бўлиши мумкин. Бунда асл сабаб нимада эканини аниқлаш керак. Вакцина таркибида COVID-19 вирус йўқ. Шунинг учун вакцина COVID-19 сабаб бўлиши мумкин эмас. Вакцина олган кишида COVID аниқланса, демак у эмлашдан юқтириб олган бўлган, лекин симптомлари бўлмагани учун буни билмаган. Агар инфекция яқинда тушган бўлса тест буни кўрсатмаслиги мумкин.

"Спутник V" вакцинасининг самарадорлиги — 91,4 %. Гамалеи номидаги марказ директор Александр Гинцбургнинг сўзарига кўра - 96%. Яъни вакцина олганларнинг фақат 4 % касалликка чалиниши мумкин. Олим айтишига кўра ана шу тўрт фоизга тушиб қолганларда ҳам касаллик жуда енгил кечали, вирус ўпкагача етиб бормайди.

Вакцина олиш ўрнига COVID-19 га чалиниб кейин тузалса яхши эмасми?

Эмлаш ҳақидаги қарорни ҳар бир киши шахсан ёки шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилади. Агар соғлиқда вакцина олишга йўл қўймайдиган бирор хавф бўлмаса қарор қабул қилишда барча томонини ўйлаб кўриш керак.

Вакцина юбилан хавф камроқ, COVID-19га чалиниб иммунитет орттириш – хавфлироқ. Яна бир нарса – айнан вакцинадан сўнг кучлироқ иммунитет пайдо бўлишини шифокорлар бир неча бор айтишди.

Статистик ўрганиш моделларига кўра, Ер шари аҳолисининг камида 22 фоизида COVID-19нинг оғир шаклига олиб келувчи ҳеч бўлмаса 1та касаллик бор. Лекин енинг енгил шакли ҳам организмга кучли зарба беради. Айни касалланганларда узун "ковид думи " — касалликнинг нохуш оқибатлари кузатилмоқда. Ушбу оқибатларнинг узоқ муддатдаги таъсири ҳам ўрганилмаган. Устига устак 2 ҳафта давомида меҳнатга лаёқатини йўқотишни ҳам ҳисобга олиш керак. Оила аъзоларига касаллик юқтириш эҳтимоли, айниқса катта ёшдагиларга. Буларнинг ҳаммаси вакцина файдасига овоз беришни ёқлайди.

 

 

367

"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган

1429
(Янгиланган 21:30 22.01.2021)
Ҳарбий контингентни ошириш, армия инфратузилмаси қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россия ғарбий чегараларига босимни кучайтиради.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Андрей Коц. Ҳарбий контингентни кўпайтириш, армия инфратузилмасининг қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россиянинг ғарбий чегараларига босимни кучайтиради. Май-июнь ойларида альянс совуқ уруш давридан буён энг йирик Defender Europe 2021 манёврларини ўтказади. Бунга жавобан Россия ва Беларусь кўламдорлиги жиҳатдан қолишмайдиган "Ғарб-2021" ҳамкорликдаги машғулотларни сентябр ойида ўтказишни режалаштирган. Буларнинг барчаси нима билан тугаши мумкинлиги ҳақида — РИА Новости материалида ўқинг.

Жанг майдони — Европа

Defender Europe 2021да, аввалгидек, Шарқий Европа ва Болтиқбўйида мудофаа ва ҳужум ҳаракатлари машқ қилинади. Машғулотлар афсонасига кўра, НАТО қўшинларига Калининград вилоятига штурм уюштириш, Россия ғарбий вилоятларини блоклашга, шунингдек, "русларнинг ёппасига ҳужумини" қайтаришга тўғри келади. Ўтган йилгилардан фарқли равишда, 2021-йилда алоҳида эътибор Шарқий эмас, балки Жанубий Европага қаратилади. Манёврлар Черногория, Косово ва Албанияда режалаштирилган. Болгария ва Руминияда Ҳаводан ҳужумга қарши машғулотлар ўтказилади ва "ер - ер" синфидаги ракеталардан ўт очиш амалга оширилади. Венгрия эса бошланаётган "урушнинг" орқа томони сифатида хизмат қилади.

Aмерикаликлар Европага кучларнинг асосий қисмини кўчиради, жумладан 1-отлиқлар ва 82-ҳаво-десант дивизиялари бўлинмаларини. Aтлантика океанидан юзлаб турли мақсадлар учун мўлжалланган ҳарбий техникалар олиб ўтилади. Бундан ташқари, Флорида штатидан 53-пиёда бригадаси етказиб берилади. Машғулотлардан сўнг америкаликлар баъзи қуролларни яна Европада "унутиб қўйишлари" ҳам истисно эмас, бу биринчи бор содир бўлмаяпти, ахир. Мутахассислар фикрига кўра, шу тариқа Пентагон йилдан-йилга минтақадаги ҳужум имкониятларини ошириб бормоқда.

Defender Europe 2021га жавобан Россия ва Беларусь сентябр ойида "Ғарб-2021" манёврларини ўтказади. Душанба куни Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилганидек, "қўшма машқлар юқори даражадаги шаҳарлашган шароитда бирлаштирилган ҳужум бўлинмалари томонидан қўшма ҳаракатларнинг янги усулларини синовдан ўтказиш"га, шунингдек, "янги ва модернизация қилинган қурол ва техника намуналари самарадорлигини баҳолаш"га имкон беради.

Минскда, стратегик манёвралар "кучли иттифоқчилик муносабатлари ва Беларусь ва Россиянинг мудофаа идораларининг Иттифоқ давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарашлари бирлигини" акс эттиришини қайд этишди.

Кучни кўз-кўз қилиш

Иккала томон ҳам маневралар бирон бир давлатга ёки ҳарбий блокга қарши йўналтирилмагани тўғрисидаги одатдаги дипломатик иборалардан фойдаланмадилар. НAТО кучлари томонидан Калининградга ҳужум саҳнасини машқ қилиш ва рус ҳарбий хизматчиларининг шаҳарда кечадиган жангларга тайёрланишлари, ким кимга қарши жанг қилишини аниқ намоён этиб турибди. Aлбатта, кенг кўламли қуролли тўқнашув эҳтимоли жуда кичик, аммо реал.

Мутахассислар фикрига кўра, НАТОнинг 2021 йилдаги ҳаракатлари АҚШдаги ҳукумат алмашувига бевосита таъсир кўрсатади. Дональд Трамп президентлигининг тўрт йилида Шимолий атлантика блоки бирлиги сезиларли кучсизланди. Оқ уй эгаси биринчи галда америка манфаатларини кўзлашини яширмас, ва ҳатто альянсдан чиқиш имконияти борлигини ҳам истисно этмасди. Бундай оҳанг Европада кучли ташвишни келтириб чиқарди, яна бир бор ЕИ армияси ҳақидаги масала кўтарилди. Янги президент, кўриниб турибдики, ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қилади.

"Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар бу йил ёмонлашиб боради, — деб ҳисоблайди Геосиёсий масалалар Академиясининг биринчи вице-президенти Константин Сивков. — Байден альянсни қайта тикламоқчи ва сафарбар шай ҳолатга келтирмоқчи. Бунинг учун эса ташқи душман керак. Хитой жуда узоқ бўлгани учун, Россия бу рольга ҳаммадан яхши мос келади. Вашингтонга ташқи душман образи америка жамиятини жипслаштириш учун ҳам керак".

Пул ишлаш

Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, аслида НAТОнинг Россияга қарши аниқ тажовузкор режалари йўқ. Aмерикаликлар учун альянснинг кейинги кенгайтирилиши - бу пул ишлашнинг ва Европани ўзига янада кучлироқ боғлашнинг усулидир. Вашингтон Трампгача бўлган даврга қайтади ва Кўхна дунё ишларига аралашувни кучайтиради.

"Мени наздимда, 2021-йилда НАТО ҳарбий ташкилотдан аллақандай глобал корпорацияга айланаётганини намойиш этади, — дея тушунтиради америкачи-сиёсатшунос Сергей Судаков. — Альянснинг муҳим масаласи аввалгидек ҳамон долзарб — бу молиялаштириш. Мусиқани пулини тўлаган буюради. Бюджетнинг учдан икки қисмини АҚШ таъминлайди, ва бу ҳеч кимга сир эмас. Биз ҳаражатлар уч миллион доллардан ошиб тушганини яхши биламиз. Ва энг аввало - Вашингтон туфайли. Европа давлатлари АҚШдан поставкаларга умид қилишади - ҳатто сухой паёкларгача. Буни американинг улкан мудофаа бюджети қўллаб-қувватлайди — НАТО манфаатларида ҳаракат қиладиган корпорациялар жуда улкае миқдорда даромад кўришади".

Эксперт Шимолий Aтлантика альянсининг бугунги фаолиятини бир чўнтакдан бошқасига пул ўтказишга қиёслади. Вашингтон НAТОга пул ажратади, иттифоқчилар бу маблағларга Aмерика техникаси ва қуролларини сотиб олиш учун фойдаланади ва шу билан доира ёпилади.

Байден давридаги AҚШ Европа учун ҳарбий маҳсулотлар учун асосий бозорлардан бири бўлиб қолади. Демак, океан ортидан Россияга қарши риторика кучайишини кутишимиз керак. Aммо аксарият мутахассислар шунга аминки: Вашингтон ва Брюссел дунёда қудрати бўйича иккинчи ўринда турадиган армия кучини синаб кўришга журъат этолмаса керак.

1429
Медработник демонстрирует вакцину ЭпиВакКорона в процедурном кабинете

"ЭпиВакКорона"дан нимани кутса бўлади. COVID-19га қарши пептидли вакцина ҳақида

306
(Янгиланган 19:06 22.01.2021)
Ҳозирда вакцина 3 мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказилмоқда. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Татьяна Пичугина. "ЭпиВакКорона"нинг иммунологик самарадорлиги юз фоиз, дея таъкидлашмоыда Новосибирскдаги "Вектор" марказида. Бу - COVID-19 қўзғатувчиси - SARS-CoV-2нинг оқсил-тиканли майда фрагментларидан иборат синтетик препаратдир. Ҳозирда вакцинани уч мингдан зиёд кўнгиллиларда синовдан ўтказишмоқда. Шу билан бирга у фуқаролик оборотига киритилган. Хабар беришларича, унинг салбий таъсирлари жуда кам, шу боис, вакцина, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. У ҳақда нималарни билиш лозим, кимлар бу вакцина билан эмланмоқчи - РИА Новости материалида ўқинг.

"ЭпиВакКорона"нинг таркиби нимадан иборат?

SARS-CoV-2 коронавирусининг учта қисқа ташувчи-оқсилга уланган оқсил-тиконли фрагментларидан. Ушбу фрагментларни пептидлар деб аташади, шу туфайли вакцина ҳам пептидли-вакцина номини олган. Оқсил-ташувчи коронавирус РНКасини ўраб олган нуклеокапсидли оқсилни ўз ичига олган. Иммун жавобни кучайтирувчи модда — адъювант сифатида — алюмин гидроксиди ўртага чиқади. Шунингдек, ёрдамчи бирикмалар ва сув ҳам бор. Барча таркибий элементлар синтетикдир.

Вакцина таркибига қандай пептидлар кирган?

РИА Новостига "Вектор" давлат илмий марказида хабар беришларича, вакцина пептидлари энг аввало В-ҳужацрали эпитопларни ўз ичига олган, Т-хелперли эпитоплар манбаси сифатида оқсил-ташувчи хизмат қилади. Бу нимани англатишини тушунтирамиз.

SARS-CoV-2 бу - нуклеокапсид - қобиққа ўралган РНК молекуласи кўринишига эга. Буларнинг барчаси ташқи томондан корона сингари йирик оқсил-тиконлар билан безатилган липид халтачасининг ичида жойлашган. Коронавирус ҳақида шу туфайли ҳам гапирилади.

Оқсил-тиконлар вирус бўлакчасига инсон ҳужайрасига ёпишиб олишга ва ичкарига киришга ёрдам беради. Кўпсонли тадқиқотларда, ушбу тиконлар организмда энг кўп иммун жавобни чақириши ўз исботини топган. Биологлар атамасида оқсил-тинкон - бу антигендир.

Ушбу оқсил молекуласи жуда йирик бўлиб, уларда алоҳида участкалар - эпитоплар мавжуд. Иммун тизим ҳужайралари уларни танийди ва инфекцияга қарши кураш механизмини фаоллаштиради.

"В-эпитоплар ва Т-эпитоплар мавжуд. Биринчилари антиген детерминантлар деб аталади. Бу антитаначалар билан боғланувчи антиген молекулалар участкаларидир. Аммо бу участкалар даставвал В-лимфоцитлар рецепторлари билан боғланади ва уларни антитаначаларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган плазма ҳужайраларга айлантириш жараёнини ишга туширади", - деб ҳикоя қилади профессор Екатерина Колесанова, В.Н.Орехович номидаги биотиббий кимё ИТИ пептидли инженерия лабораторияси раҳбари.

Аммо ҳаммаси ҳам бу қадар оддий эмас. Антиген пуфак-эндосома таркибида В-лимфоцит ичига кириб, у ерда қисқа фрагментларга ажралади. Эндосомалар билан иккинчи синф гистомослик бош комплексини ташкил қилувчи оқсиллар боғланади. "Бу оқсиллар антигеннинг айрим фрагментларини ушлайди, улар хўжайин-организми оқсиллари фрагментларига ўхшамайдиган, одатда узунлиги 14-20 аминокислота қолдиқлари кўринишида бўлади. Ўзимизники-бегонага ажратиш жараёни шу ҳолатда рўй беради", - деб давом этади эксперт.

Сўнгра гистомослик бош комплекси оқсиллари антиген фрагментлари билан биргаликда В-лимфоцитлар сатҳида пайдо бўлади. Ва бу ерда уларни махсус иммун ёрдамчи-ҳужайралар Т-хелперлар таниб олади. Улар В-лимфоцитлар билан боғланади ва уларни фаоллаштиради. "Вакцина антитаначалар ишлаб чиқилишини чақириши учун, унда антиген қўзғатувчининг В- сингари, Т-хелпер эпитоплари бўлиши керак", - дея қайд этади профессор Колесанова.

Вакцина қандай ишлайди?

Эмлаш натижасила оқсил-ташувчи барча учта пептидни инсон В-лимфоцитига етказиб беради. Улар В-лифоцитни фаоллаштиради ва ҳимоя антитаначалари - иммуноглобулинлар ишлаб чиқила бошлайди. Ҳар бир В-эпитоп ноёб иммуноглобулин синтези учун жавоб беради. Биринчи галда M (IgM) синфидаги антитаначалар ҳосил бўлади, кейинроқ - IgG синфидаги, аммо охиргилари қонда энг узоқ қолиш ва иммунитет борлигини далиллаш хусусиятига эга.

"Вектор"да эмлаш туфайли пайдо бўладиган антитаначалар коронавирус оқсил-тиконига ўхшашлигини тасдиқлашмоқда. Иммунлашган кўнгиллилардан олинган қон зардоблари вирусни йўқ қилувчи фаолликни намоён этмоқда. Бу эса, антитаначалар коронавирусни нафақат таниш, балки уни йўқ қилишга қодирлигини англатади.

"ЭпиВакКорона" таркибидаги коронавирусми ёки қандайдир бошқа вирус?

У ерда ҳеч қандай вирус ёки уларнинг қисмлари йўқ. У аденовирусли "Спутника V" вакцинасидан шуниси билан фарқ қилади. "ЭпиВакКорона"да РНК, ДНК, ҳеч қандай тирик компонентлар, консервантлар ва антибиотиклар ҳам йўқ. Таркиби Роспотребнадзор сайтида, шунингдек, интернетда жойлаштирилган вакцина кўрсатмасида батафсил ёзилган.

"ЭпиВакКорона"да коронавирус оқсилларига ўхшаш оқсиллар фрагментлари - пептидлар мавжуд. Уларни сунъий равишда синтезлашган ва ташувчи-оқсилга улашган. "Вектор" томонидан рўйхатга олинган RU2738081 патентга мувофиқ, уни синтезлашга ичак таёқчаси ёрдам беради.

Эмлаш қандай амалга оширилади?

Вакцина суспензия кўринишида чиқарилади ва шприц ёрдамида елка мушакларига киритилади. Пептидли препаратлар тезкор ва кучли иммунитет жавобини ҳосил қилмайди, шу боис, "ЭпиВакКорона"ни икки марта 21 кунлик орқалиқ билан тенг дозаларда киритишади.

Салбий таъсирлари қандай?

I-II фаза синовларида қатнашган кўнгиллилар укол жойида тез ўтиб кетувчи камроқ оғриқ бўлгани ҳақида айтишган. Бошқа салбий таъсирлар кузатилмаган.

Рўйхатдан олингандан кейинги синовлар (III фаза) иштирокчилари томонидан ташкил этилган #ЭпиВакКорона норасмий Telegram-каналида оз миқдордаги салбий ҳолатлар ҳақида айтилади: булар ноқулайлик, укол қўйилган жойнинг бир сутка давомида қизариб туриши, елкадаги кучли оғриқ. Юқори ҳарорат, кучли тана оғриғи ҳеч кимда кузатилмаган, ёки бу оғриқлар ва эмлаш ўртасидаги боғлиқлик тасдиқланмаган.

"ЭпиВакКорона" самарадорлиги қандай?

"Иммунологик ва профилактик самарадорлик бор. Биринчиси - бу ўзига хос антитаначаларнинг ишлаб чиқилиши. I-II фаза клиник синовлари якунига кўра, ўзига хос антитаначалар барча кўнгиллиларда ҳосил бўлган. Профилактик самарадорлик — бу эмланганларнинг касалликдан ҳимоясидир. Вакцина рўйхатдан олингандан кейинги клиник синовлар устидан тадқиқотлар давом этмоқда, маълумотлар февралда чоп этилади", — дея изоҳ беради Роспотребнадзор матбуот-хизмати.

I-II фаза клиник тадқиқотлари ҳали якунланмаган, дея аниқлик киритишди "Вектор" ДММда. Фақатгина оралиқ натижалари бор.

Ҳозирда плацебо гуруҳи билан иккиламчи кўр-кўрона рандомизирлашган тадқиқот ўтказилмоқда. Одамларни тасодифий тарзда гуруҳларга бўлишмоқда. Ким вакцина оляпти, ким — физэритма - на кўнгиллилар, на шифокорлар билади. Уч минг нафар иштирокчидан 2897таси вакцина қилинди, чорак қисми плацебо олган. Синовлар энг сўнгги кўнгилли эмлангандан сўнг 180 кундан кейин якунланади.

Бир вақтнинг ўзида ёши 60дан катта 150 кўнгиллиларда синовлар ўтказилмоқда. Бу гуруҳ бўйича дастлабки маълумотлар феврал ойида эълон қилинади.

Коронавирусга қарши пептидли вакцинани яна ким ишлаб чиқади?

Пептидли вакциналар бутун дунёда тажриба босқичида турибди. Уларни ишлаб чиқиш ва текшириш жуда машаққатли, шу боис, улар мРНК, векторли ва инактивирланган/ўлдирилган вакциналардан ортда қолмоқда. Россия бу масалага ўз кучи билан ечим топиш учун етарлича ресурс ва малакали кадрларга эга.

БССТ рўйхатида 19 январь ҳолатига, "ЭпиВакКорона"дан ташқари, — яна иккита пептидли номзод-вакциналар бор.

Уларни одамларда синашмоқда.

306
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россия ТИВ АҚШнинг ноқонуний митинглар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди

225
РФ ТИВ Вашингтонда 6 январ куни манифестациялар ва Капитолий штурми рўй берганида Москвадаги АҚШ элчихонаси ҳеч қандай баёнот эълон қилмаганига эътибор қаратар экан, элчихона ўшанда "ўз фуқароларини тинч норозиликларга" мотивация қилмаганини қайд этиб ўтган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Россиядаги ноқонуний акциялар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб қайтарди.

Россия ТИВ АҚШ элчихонасининг РФдаги келишилмаган акциялар бўйича баёнотига изоҳ берар экан, америкалик ҳамкасбларни бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмай, шахсий муаммолари билан шуғулланишга чақирди.

Сал аввал америка дипмиссияси Россиядаги ноқонуний акциялар ҳақидаги хабарлар фонида, "Россиянинг 38 шаҳридаги норозилик акциялари ҳақидаги хабарларни кузатиб бораётгани" ҳақида баёнот қилган эди. АҚШ элчихонаси шунингдек, "одамларнинг тинч норозиликлар, фикрни эркин билдириш ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини", Россия ҳукумати кўрган чоралар эса "ушбу ҳуқуқларни бостиришга қаратилганини" қўшимча қилган.

Сал аввал Вашингтонда оммавий тартибсизликлар рўй берган, у ерда полиция АҚШ президентлигига сайловлар натижаларидан норози бўлганларни ҳибсга олган эди.

Аммо бу воқеаларга АҚШ элчихонаси томонидан ҳеч қандай изоҳ бўлмаган.

"Ўз муаммоларингиз билан андармон бўлинг ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни бас қилинг", - дейилади Россия ташқи сиёсий маҳкамасининг Facebookдаги хабарида.

РФ ТИВ 6 январ куни Вашингтонда манифестациялар ва Капитолий штурми рўй берганида Москвадаги АҚШ элчихонаси ҳеч қандай баёнот эълон қилмаганини, "ўз фуқароларини тинч норозиликларга" мотивация қилмаганини, тартибсизликлар вақтида юз берган қотилликлар ва юздан ортиқ инсонларнинг ҳибсга олинганини қораламаганини қайд этиб ўтган. Аксинча, Россия ТИВ хабарига кўра, сал ўтиб, АҚШнинг Россиядаги элчиси юз берган воқеаларни "жиноий босқинчилик", деб атаган.

"Полиция намойишчиларга ўқ узишни бошлаб, ҳукуматингиз туфайли тинч норозиликлар нотинч норозиликларга айланиб кетганини бутун сайёра кўриб турди. Сўнгра эса, АҚШ ҳукумати американинг тинч норозичилари ҳаракатларини "демократияга тажовуз", дея атади. Иккиюзламачилик - америка дипломатиясининг инструменти, у айниқса ковид-эпидемия вақтида ўта хавфли тус олди", - дейилади РФ ТИВ баёнотида.

Россия ИИВ ва Бош прокуратураси Москва ва бошқа шаҳарларда 23 январ куни режалаштирилган санкцияланмаган акйияларнинг ташкилотчилари билан бир қаторда оддий иштирокчиларини ҳам жавобгарлик ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирган эди. Ноқонуний акциялар провокация, жамоат тартибига таҳдид сифатида баҳоланади ва "шу пайтнинг ўзида бостирилади".

Параллел равишда Бош прокуратура интернетда тарқатилаётган шу хилдаги тадбирларга келиш ҳақидаги чақириқларни блоклашни талаб қилди, бундай даъватлар қонунда таъқиқланган. Президент матбуот-котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай акцияларга "маълум фитначилар" даъват қилмоқда, ва уларнинг ҳаракатлари мақсади Кремльга "яхши аён".

Мактаб ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда – ота-оналардан болаларни бу сингари акциялардан четлатиш сўралмоқда. Талабаларга ҳам худди шундай мурожаатлар билан мурожаат қилинган, бу сингари тадбирларда талабаларнинг иштирокига "таълим муассасаси раҳбарияти томонидан турлича баҳо берилиши мумкин".

РИА Новости билан суҳбатда Москвадаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Ольга Ярославская ҳам "болаларнинг сиёсий ўйинларга жалб этилиши"га кескин қарши чиққан. Аёл сўзларига кўра, болалар сал улғайгач, у ёки бу ҳаракатлар замирида нима ётганини тушуниб оладилар.

Россия шаҳарлари ҳукуматлари сал олдин оммавий тадбирларга рухсат берилмасликни коронавирус туфайли юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият билан тушунтирган эдилар.

225