Тренировка к Параду Победы

"Масала ёпилди": ҳарбий сиёсатшунос РФ ва АҚШнинг СНВ-3 бўйича келишуви ҳақида

542
(Янгиланган 18:09 27.01.2021)
РФ ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани Москва шартлари билан узайтиришга келишиб олдилар, дейилган ТИВ хабарида.

Sputnik радиоси эфирида ҳарбий сиёсатшунос Андрей Кошкин бу масала тезкорлик билан ҳал қилинса, аниқ фойдали бўлади, деб таъкидлади.

Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ, СНВ-3) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

“Бизнинг шартларимизда: беш йилга ҳеч қандай дастлабки шартларсиз, ҳеч қандай қўшимчаларсиз”, - деб таъкидлади ТИВ вакили.

Сешанба куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жозеф Байден ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Натижада СНВ шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришиш тўғрисида ноталар алмашинувини олқишлашди.

Оқ уйнинг маълумотларига кўра, Байден ва Путин ўз ходимларига 5 февралга қадар шартномани узайтиришга улгуриш учун кўрсатма беришди.

Давлат Думасининг маълумотлар базасидан келиб чиққан ҳолда, Россия етакчиси ҳужжатни ратификация қилиш учун киритди. СНВ-3 шартномасини узайтириш тўғрисидаги шартномада беш йилга узайтириш - 2026 йил 5 февралгача кўрсатилган.

Давлат Думаси қонун лойиҳасини чоршанба куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда кўриб чиқади, деди Дума халқаро ишлар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий.

Sputnik радио эфирида ҳарбий сиёсатшунос, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети сиёсатшунослик ва социология кафедраси мудири Андрей Кошкин икки мамлакат раҳбарларининг бундай тезкор қарори аниқ фойда келтиришини таъкидлади.

“Кечагина Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқот қилди, бунинг натижасида биринчи навбатда - АҚШ томонидан Россиянинг СНВ-3 шартномаси бўйича барча шартларга рози бўлиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Яъни шартномани ҳеч қандай шартларсиз узайтириш. Бундай узайтирилиш содир бўлган деб ҳисоблаш мумкин, чунки иккала томон ҳам шартномани ратификация қилиш механизмини ишга туширишди. Масала ёпилди, деб айтса бўлади. Менимча, бундай тезкор ечим, биринчи навбатда, дунёдаги барқарорликни таъминлаш учун фойдали бўлади. Келажакда 45-президент Дональд Трамп даврида бўлгани каби барқарорлаштириш механизмларини йўқ қилиш эмас, қуролланиш пойгасини жиловлашни таъминлайдиган янги механизмларни яратиш учун имконият бўлиши учун", - деди Андрей Кошкин.

Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ-3 шартномаси 2011 йил 5 февралда кучга кирди. Ҳужжатда назарда тутилишича, ҳар бир томоннинг ядровий арсеналлари шундай камайтирилиши керакки, етти йил ичида ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 минтақалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда жойлашган баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 боеголовкалар ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмайдиган ракеталардан ошмаслиги керак.

Бугунги кунда СНВ-3 Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.

2020 йил 16 октябрда Россия президенти Владимир Путин амалдаги ДСНВ ҳеч қандай шартларсиз бир йилга узайтиришни таклиф қилганди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, Москва нафақат келишувни узайтиришни таклиф қилади, балки шу билан бирга АҚШ билан биргаликда мавжуд ядровий жанговар зарядлар сонини бир йилга музлатиш мажбуриятини олишга ҳам тайёр.

Москва бундай ўзаро "музлатиш" тўғрисида қарор қабул қилиниши, АҚШ қўшимча талабларисиз шарти билан амалга оширилиши маълум қилди.

Ўз навбатида, Вашингтон Хитойни шартномага қўшилишини талаб қилди, аммо кейинчалик бундан воз кечгани маълум бўлди.

542
Теглар:
Россия ТИВ, ядро қуроли, Жо Байден, Владимир Путин, АҚШ, Россия
Мавзу бўйича
"Ҳеч бўлмаса уриниб кўриш керак" – мутахассис “СНВ-3” ҳақида
Россия ва АҚШ СНВ-3 битимини узайтира оладими — Кокошин фикри
Россия ва АҚШ ДСНВ шартномасини бир йилга узайтиришга яқинлашди - Небензя
Москва шартларида: Россия ва АҚШ “ДСНВ” шартномасини узайтиришга келишиб олди
Ракетный комплекс Искандер-М

Яхши раққосга "Искандер"лар ҳалал бермоқда

1214
Юқори технологияли ва юқори аниқликдаги қурол-яроғ тизимларидан жанговар фойдаланиш - мутахассис-операторлардан тегишли тайёргарлик, ишончли разведка ва зарба контури ташкил қилиш, шунингдек, сиёсий донишмандлик ва қабул қилинган қарорлар учун жавобгарликни талаб этади.

Бошқа координатлар тизимида энг тўкис ракеталар ҳам "бошқа тизимдан" бўлиб қолиши, старт олмаслиги, нишонлар ёнидан учиб ўтиши ёки "10 фоизга" портлаши мумкин.

1in.am нашрига берган интервьюсида Тоғли Қорабоғда яқинда рўй берган жанговар ҳаракатлар якунларига баҳо берар экан, Арманистон Республикаси бош вазири Никол Пашинян Россия қуролининг ишончлилиги ва жанговар қобилиятига шубҳа билдирди. Унинг сўзларига кўра, "Искандер" тезкор-тактик мажмуа ракеталари ё умуман портламаган, ё "10 фоизга" портлаган (бу борада аниқлик киритилмаган). Шу билан бирга, Пашинян армияда - унинг тузилмалари ҳамда қурол-аслаҳалар борасида сезиларли ислоҳотларни амалга оширмоқчилигини маълум қилган.

Арманистон Республикаси Мудофаа вазирлигида бош вазирнинг "Искандерлар" ҳақидаги турлича талқин қилиниши мумкин бўлган гапларига изоҳ беришдан бош тортишди. Эҳтимол, Пашинян етарлича маълумотга эга бўлмаган, ёки маслаҳатчиларидан бири томонидан унга янглиш маълумотлар етказилган. Россия ракета мажмуалари тактик-техник характеристикалари ва обрўси шу даражада юқорики, профан(ҳар қандай соҳадан бехабар бўлган шахсга нисбатан ишлатилади - тарж.)лар ҳимоясига у муҳтож эмас. Россия томонидан жаҳон қурол бозорининг учдан бир қисми назорат қилиниши ҳам бежиздан эмас. 2020 йилда Россияда қурол-аслаҳалар экспорти ҳажми 13 млрд. долларни ташкил этди. Ушбу рақам ва фактлар аксарият мамлакатлар машаққатли меҳнатидан топган маблағлари эвазига, тўлиқ баҳосида харид қиладиган мудофаа маҳсулотларининг сифатидан далолат беради.

Моҳир қўлларга тушган "Искандер" ТТРМ (тезкор-тактик ракета мажмуаси) Кавказ тоғлари ва денгизларда (ўқув машқларида), жанговар ҳолатларда эса — Сурия ва Африка шимолида нишонларни муваффақиятли забт этади.  Бундай қуролни ўнлаб мамлакатлар сотиб олишни хоҳлаган, ва улардан айримларигина "Искандер-Э"нинг экспорт модификациясини қўлга киритиш имкониятига эга бўлган. Арманистонга омад кулиб боқди, сабаби квазибалликтик маневрларни амалга оширадиган, душман томоннинг ҳаводан ҳужумига қарши тутқич бермас, учиш масофаси ва аниқлилиги бўйича таққослаш мумкин бўлган ракеталар мавжуд эмас.

Квазибаллистик васваса

Россия ўзининг юқори технологик имкониятларини барча мамлакатлар билан баравар баҳам кўрмайди. Шу фонда Пашиняннинг интервьюси очиқ кунда чақнаган чақмоқдек бўлди. "Искандер-М" мажмуаси 2006 йилда Россия армияси қуроллари сафига қабул қилинган, ўз синфида сайёрадаги "энг яхши" деб тан олинган ва шу боис "80-йиллар қуроли" сифатида баҳоланиши - масхаралашдек туюлади.

Арманистон бош вазирининг Россия ОТРМга нисбатан очиқчасига айбловли баёноти бир нечта тахминлар ва хулосалар чиқаришга имкон беради. Бу ерда соҳадан бехабарлик ёки дезинформация энг ёмон сценарий бўлмаслиги мумкин (бу жуда оддий кўринмоқда). Эҳтимол, Россия қуролларини оммавий равишда обрўсизлантириш - "стратегик танлов масала", Арманистон армиясини таркибий ва сифат жиҳатидан ислоҳ қилиш бўйича аллақандай дастурнинг бир қисми бўлиши мумкин, саволлар мана шундагина туғилади. Яқин келажакда Ереван қандай қуролларга эга бўлишни ният қилмоқда, қайси стандартларга мувофиқ мудофаа қобилиятини кучайтирмоқчи? Ва, энг муҳими, ҳарбий қурилишнинг янги босқичи қандай пировард мақсад билан бошланмоқда?

Қорабоғдаги кузги жанглардан сўнг хулосалар чиқарилган ва режалар тузилган деб тахмин қилиш мантиқан тўғри. Бироқ, эскитдан қолган: "Ғалабанинг ҳар доим кўп оталари кўп бўлади, мағлубият эса ҳамиша етимдир", деган нақл бор. Пашиняннинг интервьюсидан хулоса қилиш мумкинки, Мудофаа вазирлиги ва Бош штабда "уруш тўғрисида бутун ҳақиқатни исботлаш, аниқлаш, кўриш" бўйича кўплаб таҳлилий ишлар олиб борилмоқда, шу билан бирга 1000 дан ортиқ жиноий ишлар қўзғатилган. Бу ерда нима кўпроғини тушуниш қийин - ҳақиқатни излаш ва стратегияни тузатишми ёки кейинги репрессиялар учун "айбдорларни тайинлаш". Ва мағлубиятнинг асосий "оталари" жавобгарликдан қочишлари учун, уларнинг сони объектив равишда нолларсиз сонлар билан чеклантирилган.

Интервью матнининг миллий хавфсизлик масалаларига бағишланган каттагина қисмида "КХШТ мажбуриятлари Арманистоннинг халқаро тан олинган чегараларида шакллантирилиши" ҳақидаги реверансдан сўнг Ташкилот билан муносабатлар ҳеч қаерда бирорта қатор билан бўлса ҳам ёдга олинмаган. КХШТ (ОДКБ) эса - Арманистон учун урушдан кейинги нотинчлик ва Қорабоғдаги заиф тинчлик шароитида ягона ишончли суянчдир. Тез-тез ишлатиладиган "инқилоб" ва "Конституция" сўзлари ўз-ўзидан ҳеч нарсани тартибга солмайди, мамлакат хавфсизлигини кафолатламайди. Армия - ҳар қандай давлатнинг тинчлиги, барқарорлиги асосидир, аммо аниқ режасиз "муҳим ислоҳотлар" ҳақидаги фикрлар деструктив (ҳалокатли) кўринишга эга. Худди Россия қуролининг паст салоҳияти, миллий армиядаги енгиб бўлмас коррупция ва Ҳарбий техник ҳамкорлик линияси бўйича туташ поставкаларга шама тариқасида билдирилган саёз фикрлар сингари.

Тутқич бермас ва жуда кучли

"Искандер-М" ракета мажмуаси 500 км масофада юқори аниқлик билан душманнинг жуда муҳим объектлари (ҳарбий базалари, қўмондонлик пунктлари ва алоқа узеллари, ракета мажмуалари, аэродромлардаги самолёт ва вертолётлари)ни йўқ қилишга мўлжалланган (Арманистон 300 км масофадан нишонга олишга қодир "Искандер-Э" ТТРМ экспорт варинатларига эга.

Мажмуанинг асосий афзалликлари: стратегик мобиллик, ҳарбий навбатчиликни яширин тарзда олиб бориш ва ракета зарбаларини бериш имконияти, автоматик ҳисоб ва учиш топшириғини киритиш, оловли ва радиоэлектрон қаршилик шароитларида ҳам жанговар вазифаларни катта эҳтимол билан бажаришга қодирлик.

Жанговар самарадорлик икки турдаги - баллистик ва қанотли ракеталардан фойдаланиш эвазига оширилган. Маршдан биринчи ракетанинг учирилиши - саноқли дақиқаларни олади, пусклар ўртасидаги интервал — бир дақиқа. Ракетанинг учиш тезлиги — соатига 7200 кмдан ортиқ (яъни учиш 3-4 дақиқани олади). Траекториянинг дастлабки ва якуний участкаларида бошланғич массаси 4 тоннага тенг бўлган 9М723К1 ракетаси сониясига 2000 м дан юқори тезликда ҳаракатланади, квази-баллистик (ҳисобланмайган) эгри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилади ва 30g гача бўлган ортиқча юк билан манёвларни амалга оширади (бу эса мавжуд бўлган барча ҳаводан ҳужум мудофааси ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ёрдамида ракетани тутиб олишни йўққа чиқаради).

"Искандер"нинг ҳар бир пуск установкаси мобил ва автономдир. У исталган жойда ва исталган вақтда, ҳатто разведка сунъий йўлдошлари ёки авиациялардан мустақил равишда ҳаракатлана олади. Нишонга тўғрилаш учун дастур, инерциал навигация тизими ГЛОНАСС сунъий йўлдошлари сигналларидан фойдаланилади. Ракеталарни парвоз вақтида қайта йўналтириш мумкин, бу эса ҳаракатчан нишонларга ҳужум қилиш имконини беради, хусусан, душман ҲДК га ҳам. Финал участкада ақлли ўз-ўзини йўналтириш оптик головка активлаштирилади, у ноёб аниқликни таъминлайди. 9М728 ёки Р-500 боеголовкалари нишондан 1 метрдан ошиқ оғмайди. "Искандер"нинг юқори аниқликка эга ракеталари кичик қайтариш сатҳларига, парвозда мураккаб траекторияларга эга (газодинамик ва аэродинамик руллар ёрдамида бошқарилади). Мажму икки типдаги ракеталарга эга: аэробаллистик 9М723 — 50 км бўлган баландликда квазибалликстик траекториялар бўйича учади, қанотли 9М728 ёки Р-500 — кичик баландликларда нишонга боради.

"Искандер-М" ТТРК чет элнинг энг яхши тезкор-тактик мажмуалари(LORA, Lance, ATACMS, Pluton)дан аниқлилик, ракеталарни пускка тайёрлаш бўйича тезкорлик ва бошқа характеристикалар жиҳатдан анча устун. Унга ўхшашлик жиҳатдан энг яқини — исроилнинг LORA тезкор-тактик мажмуасидир, аммо у ҳам масофа ва аниқлилик бўйича "Искандер"дан ортда қолади (шу билан бирга "Лора" ракеталари олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган баллистик траектория бўйлаб ҳаракатланади). Америкаликлар ортда қолмоқда — 2020 йилда ATACMS "антиквар" мажмуасини модернизациялашдан воз кечишди ва энди-энди учиш масофаси 300 км гача бўлган M270 MLRS ва HIMARS зал билан ўт очиш реактив тизимлари учун юқори аниқликдаги зарба берувчи ракетани яратишни бошладилар.

Россия Федерациясининг обрўли мутахассислари прогнозларига кўра, "Искандер"ларнинг чет эл аналоглари 2025 йилгача пайдо бўлмайди.

1214

Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда

2304
Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik, Андрей Коц. Бақувват, юқори тезликка эга ва яхши ҳимояланган - "Бумеранг" бирлашган зирҳли платформа асосида Россияда илк ғилдиракли танк яратишмоқчи. Истиқболли шасси характеристикалари унга "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари силлиқ стволли пушкага эга қурол-аслаҳа мажмуасини ўрнатишга имкон беради, деб тушунтиради "Ҳарбий саноат компанияси" бош директори Александр Красовицкий.

Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Сурияда асқотади

Красовицкийнинг сўзларига кўра, унификациялаштирилган "Бумеранг" ғилдиракли платформаси ишланмаси якунланишига оз қолган — у асосида қурилган К-16 бронетранспортерининг давлат синовлари йил якунига қадар режалаштирилган. Муҳандисларнинг таъкидига кўра, конструкцияда фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларидан фойдаланилган.

Келгуси режалар — истиқболли БМП К-17, махсус техника ва бошқа намуналарни синовдан ўтказиш. "Ҳарбий-саноат компанияси" бош директори "Бумеранг" платформасида ғилдиракли танкнинг қисқа муддатда яратилиши - саноат учун муаммо эмас.

Гарчи бундай техника Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган бўлса-да, Россия армиясида тўлиқ айланадиган башняда кучли қурол билан жиҳозланган ғилдиракли танклар - зирҳли машиналар оиласининг норасмий номи шундай - йўқ эди. Гарчи ушбу машиналар ҳимоя жиҳатдан гусеницали транспорт воситаларига ён берсада, аммо тезлик, манёвр қила олиш ва ход захираси жиҳатдан уларни сезиларли даражада ортда қолдиради.

"Ғилдиракли танклар улар учун мос грунтга эга мамлакатларда кенг тарқалган, — дея ҳикоя қилади РИА Новостига ҳарбий эксперт Алексей Леонков. — Масалан, Африкада. Шу боис, жумладан, ЖАРда асосий талаб айнан ғилдиракли танкларгадир. Уларнинг асосий афзалликлари — тезлик ва таъмирлашлар орасидаги босиб ўтадиган масофадир. Агар асосий жанговар танк, қўпол қилиб айтганда, ўн минг километрдан сўнг синса, пушкали бронеавтомобил белгиланган юз минг километрни босиб ўтади".

Экспертнинг сўзларига кўра, бу сингари танклар Россия армиясига темир йўл ўтказиш имконияти анча заиф бўлган марказий осиё йўналишида асқотган бўларди: ғилдиракли бронемашиналарни автотрассалар бўйлаб ўтказиш анча осон. Бундан ташқари, бундай техника худди ўша - Сурияни патруллашда ёрдам бериши мумкин. Ҳозир у ерда ҳарбий полиция "Тигр" зирҳланган автомобиллари ва БТР-82Ада ҳаракатланмоқда.

Леонковнинг таъкидлашича, истиқболли танк, худди бронетранспортер сингари, сувли тўсиқларни енгиб ўтишга қодир, юриб ва сузиб кетаётган вақтида зарба бера олади. Қудратли қурол-аслаҳага эгалиги туфайли уни рейдларда каби, умумқўшин операцияларида — масалан, флангаларда, разведкада, дозорда ва жанговар мудофаада ҳам қўллаш мумкин.

Йирик калибр

Ғилдиракли транспорт воситаларининг йўлга нисбатан юмшоқроқ таъсири ҳам муҳимдир. Пўлатдан ясалган танк траклари ҳатто энг мустаҳкам асфальтни ҳам барбод қилиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу учун оғир зирҳли транспортни махсус транспортер-шатакчиларда ташишни афзал кўришади. Юк ортиш ва тушириш анчагина вақтни олади, ғилдиракли танк эса ҳеч қандай кечикишсиз ёки махсус тайёргарликсиз маршдан жангга киришишга шай.

Истиқболли танкнинг ҲДҚ учун яратилган худди "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари 125 миллиметрли пушкасига жанговар бўлимнинг асосий қуроли сифатида қаралади. Ўқлантирувчи автомат ва 40 снарядли жанговар комплектга эга стабиллаштирилган тизим асосидаги силлиқ стволли 2А75 Т-72 ва Т-90 танкларининг 2А46М қуролларига ўхшаш. Самоход тегишли калибрдаги барча турдаги аслаҳа захиралари ҳамда бошқарилувчи танкларга қарши ракеталар ёрдамида ўт очади. Жанговар бўлимнинг қўшимча ёрдамчи аслаҳаси — 7,62 миллиметрли калибрга эга қўш ПКТ пулемет установкасидир.

Бундай аслаҳалар билан таъминланган пушкали "Бумеранг" дунёдаги энг қудратли ғилдиракли танкка айланиши мумкин. Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ушбу синфга мансуб жанговар техникаларнинг аксарияти 105 миллиметр калибрга тенг қуролларга эгадир. Ғилдиракли такнлар НАТОга аъзо бир нечта мамлакатлар ва Осиё минтақасида қуроллар сафида туради. Бу Stryker платформаси асосида ишланган американинг M1128 MGS, Франциянинг AMX-10RC, японларнинг MCV, италиянинг Centauroсидир. Мудофаа вазирлиги 2010 йилларнинг бошида Рим билан қуруқликдаги қўшинлар учун Centauro партиясини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказган. Машиналарнинг бир нечтаси ҳаттоки Россияга синовлар учун олиб келинган ҳам, аммо иш шу билан якунланган: италия ғилдиракли танклари Россиянинг жанговар техника ишончлилигига қўйиладиган талабларга жавоб бермаган.

Танкларга ва дронларга қарши

Истиқболли "Бумеранг" ғилдиракли платформасини илк бор Ғалаба парадида 2015 йилда намойиш қилишган эди. Бу база асосида ишланган техника совет даврида, қолаверса кейинчалик РФда яратилган БТР оиласига мансуб бронетранспортерлардан йирикроқ ва қудратлироқдир.

Шосседа 750 от кучига эга ЯМЗ-780 двигател машинани соатига 100 километр тезликда елдира олади. Мотор бўлими — олд қисмда, бу эса десантга танкнинг орқа қисмидан машина ичига кириш ва чиқиш имконини беради. "Бумеранг" оиласига мансуб машиналарнинг зирҳланиш даражаси кўп қаватли бўлиб, таркибида лой ҳам аралашган. Бу эса гомоген ҳимоядан анча ишончлироқдир.

Ҳозирча "Бумеранг" оиласининг энг қудратли машинаси - масофадан бошқариладиган "Бумеранг-БМ" универсал жанговар модулига эга ғилдиракли К-17 пехота жанговар машинаси саналади. Қуроли - 30 мм автоматик 2А42 пушкаси (селектив боепитание ва 500 тагача снарядлар захирасига эга), танкларга қарши - "Корнет" танкларга қарши бошқариладиган ракета қўш пуск установкасига эга.

Аммо бундан ҳам жиддийроқ вариантлар бор. К-17 учун эҳтимолий жанговар модуллардан бири — АУ-220М "Байкал" бўлиб, у дақиқасига 120та ўқ уза оладиган 57-миллиметрли пушкага эга. Бу машина эга бўлган снарядлар қуввати ғарб мактабининг барча замонавий пехота жанговар машиналарига қарши кураш учун етарли саналади. Бундан ташқари, 57 миллиметрга эга калибр учувчисиз учиш аппаратларини, хусусан, кичик ўлчамдагиларини ҳам 12 километргача бўлган масофада самарали йўқ қилишга қодир.

2304
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

191
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

191
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон