Американский эсминец Lassen в море

Қора денгизга яна АҚШ эсминеци кириб келди: буёғи нима бўлади

1839
(Янгиланган 18:46 03.02.2021)
Россия қирғоқлари яқинида Пентагон маневрларига авиация ва денгиз кучлари ёрдамида фаол қарши туриш Россия Федерацияси хавфсизлиги шартидир. Шу боис, Россия жанговар ҳаракатларга тайёр ва айни вақтда қисилган пружина ҳолатида турибди

Қора денгиз акваториясига 28 январь куни жорий йилда ҳисоб бўйича иккинчи америка эсминеци - "Портер" кириб келди - у Россия Қора денгиз флоти ва Ҳаво-космик кучлари томонидан тезкорликда аниқланди.

Машғулотлар давомида 30 январь куни саккизта қирувчилар ва бомбардимонлар (бир жуфтдан Су-30СМ, Су-24М, Су-27, Су-34) Қрим ва Краснодар ўлкасидаги авиабазалардан ҳавога кўтарилди ва Қора денгизнинг ғарбий қисмида кема бўйлаб шартли ракета-бомба зарбасини йўллашди.

Шу билан бирга, америкаликларга иттифоқдош бўлган Болгария ва Руминия Ҳарбий ҳаво кучлари ҳаттоки жойидан силжий олмади ёки шунчаки жанговар реакцияни кўрсатишга улгурмади. Ёдга солиш жоизки, "Портер" 23 январь куни Россия ҲКК томонидан шартли равишда йўқ қилинган биртипли ("Арли Берк") "Дональд Кук" эсминеци билан ҳамкорликдаги ҳаракатлар учун йўл олаётган бўлган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги қора денгизга тааллуқли бўлмаган мамлакатлар жанговар кемаларининг Қора денгизда бўлиб туриши барқарорликни мустаҳкамламайди, дея кўп бора қайд этган. AҚШнинг Украинадаги элчихонаси 28 январ куни Қора денгиздаги AҚШ ҲДКга тегишли "Портер" эсминеци НAТО иттифоқчилари ва шерикларини қўллаб-қувватлаш учун хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ҳаракатларда қатнашишини маълум қилди. Бу гўёки, Монтре конвенцияси доирасида ва халқаро сувларда амалга оширилмоқда.

Афсуски, АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари денгизларнинг алоҳида участкаларини Россияники деб тан олмайди ва атайдан можароли ҳолатларни юзага келтиришади. Сал аввал "Жон Маккейн" эсминеци Петр Великий қўлтиғида (Владивосток яқинида) РФ чегарасини бузди ва таран қилиниш таҳдиди билан кемаларга қарши қўлланиладиган Тинчокеани флотининг улкан "Адмирал Виноградов" кемаси билан нейтрал сувларга қувиб чиқарилган эди.

Американинг "денгиз эркинлиги" намойишлари Қрим ярим ороли яқинларида ҳам содир бўлиши истисно этилмайди. АҚШ ҲДКда бу сингари фитналарни "позициялар кескинлашуви ва қатъий қаршилик" дея атайдилар. Қора денгизда қарама-қаршиликни хоҳловчилар январь ва февралда технологик камситишнинг бутун аччиғини ўзларида татиб кўришди - реалликка хуш келибсиз.

Ҳаёт ва ўлим орасида

Америка эсминецлари "Дональд Кук" ва "Портер" 28 январ куни Қора денгизда аллақандай операцияни амалга оширишди, НАТОдагилар эсминецларнинг пайдо бўлишини Россия "ҳарбий қудрати ошиши" билан изоҳлашди.

Воқеани яқинроқ томоша қиламиз.

"Арли Берк" типидаги иккита ракета кемалари 120дан ортиқ узоққа (1600 кмга қадар) учувчи ва аниқлилиги ўта юқори "Томагавк" қанотли ракеталарини олиб юришга қодир, уларнинг бир қисми - ядровий боеголовкаларга эга. Эсминецлар шунингдек, кемаларга қарши ASROC ракеталари, "Стандарт" зенит ракеталарига эга ва ахборот-бошқарув тизимлари билан, "Иджис" ракеталарга қарши мудофаа тизими компонентлари билан таъминланган.

Aмерикаликлар фикрига кўра, Россия чегаралари яқинидаги ушбу бутун бошли портлаш хавфи мавжуд бўлган арсенал минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва НAТО иттифоқчилари билан ўзаро алоқаларни кучайтиришга хизмат қилади. Аслида эса, биз, иккита эсминец кучлари билан Қора денгизнинг тинч сувларида саросимани юзага келтиришга ва Россияни қўрқитиб қўйишга бўлган аянчли уринишларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Аммо Россия Ливия ёки Югославия эмас. Пентагонда қандай реакцияни кутишгани номаълум, бироқ, ҳарбий томондан босим ўтказишга бўлган ҳаракат очиқчасига аянчли бўлгани рост.

Январ ойи охирида AҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг иккита эсминецини шартли бўлсада, бироқ ишончли тарзда йўқ қилиниши шуни кўрсатадики, Қора денгиз минтақасида "иттифоқдош ҳамкорлик"ка қарши қуролланган қарама-қаршилик реал юз берган тақдирда Россиянинг кўплаб маротаба такрорланган ва юқори технологик назорати остида бўлади.

Қора денгиз горизонтида сурункали пайдо бўлиб турадиган АҚШ ва НАТОга тегишли алоҳида "қора денгизга алоқаси бўлмаган" кемалар ва самолётлардан фарқли ўлароқ, Россия мудофаа қобилияти ҳаммасини бирда жамлаган интеграллашган ишларни ўз ичига олади. Бу ерда гап ишга солинган куч ва воситаларда эмас, балки тезкор режа ва уни амалга оширишнинг технологик даражасида.

Боз устига, Россияга керакли барча нарса унинг қўл остида, минглаб километрга чўзиладиган мураккаб логистика талаб этилмайди.

Қора денгиздаги иккита ракетали эсминец ва Laramie заправкачи-кемасидан иборат AҚШ ҳарбий денгиз кучлари гуруҳи - Россия ҲКК ва ҲДКга тегишли қирувчи ва бомбардимончи авиация, ҳарбий кемалар ва сувости кемалари, қирғоқ ракета тизимлари ва радио электрон кураш воситалари учун ўқув машғулотларини машқ қилиш учун мураккаб нишон вазифасини ижро этади, холос.

Барча кучлар ва воситалар туну-кун, мувофиқлаштирилган ва деярли синхрон ишламоқда.

Россияга дўстона бўлмаган икки америка эсминецнинг ушбу ташрифи фонида энг янги ракета фрегати "Aдмирал Макаров" жойлашган базани тарк этди ва денгизда жанговар-тайёргарлик вазифаларини бажарди. Машқлар режасига кўра, шартли душманга тегишли кема Қора денгиз флотининг қирғоқ объектларига зарба беришни мўлжаллаган.

Душман ҳаракатларини сиқиб, "Адмирал Макаров" Қора денгиз флоти қирғоқ ракета мажмуалари билан ҳамкорликда денгиз жанги алгоритмларини машқ қилди ва шартли равишда душман кемаларини "Калибр-НК" ракета мажмуаси билан йўқ қилди. Фрегатнинг жанговар расчетлари шунингдек ҳаводаги нишонлар бўйича ҳам машқларни бажардилар.

Олдинроқ, артиллерия ўқ отиш (мақсадли) машғулотларини "Пытливый патрул кемаси олиб борган эди, у худди шу тарзда "шартли душман кемаси"ни (нишон қалқони) муваффақиятли сафдан чиқарди. Барча ҳолатларда америка эсминецлари "Дональд Кук" ва "Портер" яқин жойда бўлишган эди, эҳтимол,  Қораденгиз флоти тайёргарлик режалари шунга тўғри келган бўлса керак.

Хавотирга тушган америкаликлар ҳаттоки радиолокация орқали аниқланувчи самолёт - Boeing E-3 Sentry Қора денгиз ҳаво ҳудудига юборишди, у реал жанговар муҳитда устувор тартибда уриб туширилган бўларди.

Сароб иттифоқдошлар ва реаллик

23-январ куни Россия авиазарбаси машғулотлари жараёнида Руминия ҲҲК қирувчилари американинг "Доналд Кук" эсминецини ҳимоя қилишга уринишди, аммо кема, ҳатто ҲКК шартли ҳужумига қадар кема "Бал" қирғоқ ракета тизимлари нишонига айланди. у сканерлангани ва ракеталар тўппа-тўғри унга йўналтирилгани ҳақида огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтаман, "Бал" мобил мажмуаси 64тагача Х-35 ракеталари жанговар комплектига эга  ва 280 км бўлган масофада кемаларни йўқ қилишга қодир, яъни Қримдан туриб Қора денгиз акваториясининг муҳим қисмини "ўққа тута олади".

Агар ҳақиқий можаро юз берганида, руминиялик қирувчилар АҚШ ҲДК эсминецларини "тўса олмаслиги" мумкин эди ва Қримда жойлашган нишонга олиш масофаси 400 км.гача бўлган Россия С-400 "Триумф" тизимининг нишонига айланиши турган гап эди.

Натижада америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошларига Россия Қримининг жануби-ғарбий чегаралари яқинида ҳамкорликда машғулотлар ўтказиш режасидан воз кечишга мажбур бўлишди, "Дональд Кук" ва "Портер" эсминецлари Украина ҳудудий сувларига қисиб қўйилди.

АҚШ ҲДК иккита кемасининг PASSEX типидаги ва Украина ҲДК катер тактик гуруҳининг ҳамкорликдаги машғулотлари жимжит ва кўзга кўринмаган ҳолатда ўтказилди. Украина қўмондонлиги маълумотига кўра, "Қора денгизда хавфсизликни таъминлаш, ўқувларни такомиллаштириш ва Украина ҲДК ва АҚШ ҲДК кемалари экипажларининг кўпмиллатли тактик гуруҳлар таркибида ҳамкорликдаги денгиз операцияларини ўтказишда бир-бирига мослиги ўрганилган".

Украина флоти битта Island синфидаги патрул кемаси ва иккита "Никополь" ва "Костополь" зирҳли артиллерия қайиқлари билан намойиш этилган. Ўқув машғулотларининг барча элементлари гўёки режалаштирилган ва НАТО стандартларига мувофиқ амалга оширилган. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ракета эсминеци қўмондони Томас Ралстон янги "Украина флоти билан биргаликда машқларни" интизорлик билан кутмоқда.

Заиф қуролланган артиллерия қайиқлари ва ракета эсминецларини қўшма денгиз операциясида бирлаштириш технологик жиҳатдан имконсиз эканлигидан ҳеч кимни безовта қилмаяпти.

Украина ва Грузия қаттиқ туриб НАТО эшикларини тақиллатмоқда. Болгария ва Руминияда ҳарбий инфратузилма ва материаллар захиралари, шунингдек, альянс кучларини қабул қилиш ва тезкор жойлаштиришни ташкил қилиш учун олдинга мувофиқлаштириш марказлари яратилмоқда.

Руминиянинг Câmpia Turzii авиабазаси АҚШ стратегик ҳужум қуролларини жойлаштириш платформасига айланди. Буларнинг барчаси - бир неча дақиқада йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган, ўсиб борадиган имкониятлар ҳақида хом хаёл.

Қора денгизга Америка ҳарбий кемаларининг келиши ҳозирча Монтрё конвенциясини бузмаяпти ва ғайриоддий нарса эмас. Шунга қарамай, Россия ҳарбий-денгиз кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи, адмирал Виктор Кравченконинг фикрига кўра, бундай ҳолларда Россия у ерда уларнинг бўлишини ноқулай ҳолга келтириши керак.

Бу фикрга рози бўлмаслик мушкул. Қачондир АҚШ ва НАТО денгизда қолиш вақти (уч ҳафта), рухсат этилган тоннаж ва Қора денгиздаги ҳарбий кемалар сони бўйича Монтрё конвенциясидан ташқарига чиқса, Россия "шериклар"ни шубҳасиз устун куч ва воситалар билан кутиб олади.

РФ Қуролли Кучлари - Қора денгиз давлатларининг минтақавий барқарорлиги ва миллий хавфсизлигининг ҳақиқий кафолати.

1839
Ракетный комплекс Искандер-М

Яхши раққосга "Искандер"лар ҳалал бермоқда

587
Юқори технологияли ва юқори аниқликдаги қурол-яроғ тизимларидан жанговар фойдаланиш - мутахассис-операторлардан тегишли тайёргарлик, ишончли разведка ва зарба контури ташкил қилиш, шунингдек, сиёсий донишмандлик ва қабул қилинган қарорлар учун жавобгарликни талаб этади.

Бошқа координатлар тизимида энг тўкис ракеталар ҳам "бошқа тизимдан" бўлиб қолиши, старт олмаслиги, нишонлар ёнидан учиб ўтиши ёки "10 фоизга" портлаши мумкин.

1in.am нашрига берган интервьюсида Тоғли Қорабоғда яқинда рўй берган жанговар ҳаракатлар якунларига баҳо берар экан, Арманистон Республикаси бош вазири Никол Пашинян Россия қуролининг ишончлилиги ва жанговар қобилиятига шубҳа билдирди. Унинг сўзларига кўра, "Искандер" тезкор-тактик мажмуа ракеталари ё умуман портламаган, ё "10 фоизга" портлаган (бу борада аниқлик киритилмаган). Шу билан бирга, Пашинян армияда - унинг тузилмалари ҳамда қурол-аслаҳалар борасида сезиларли ислоҳотларни амалга оширмоқчилигини маълум қилган.

Арманистон Республикаси Мудофаа вазирлигида бош вазирнинг "Искандерлар" ҳақидаги турлича талқин қилиниши мумкин бўлган гапларига изоҳ беришдан бош тортишди. Эҳтимол, Пашинян етарлича маълумотга эга бўлмаган, ёки маслаҳатчиларидан бири томонидан унга янглиш маълумотлар етказилган. Россия ракета мажмуалари тактик-техник характеристикалари ва обрўси шу даражада юқорики, профан(ҳар қандай соҳадан бехабар бўлган шахсга нисбатан ишлатилади - тарж.)лар ҳимоясига у муҳтож эмас. Россия томонидан жаҳон қурол бозорининг учдан бир қисми назорат қилиниши ҳам бежиздан эмас. 2020 йилда Россияда қурол-аслаҳалар экспорти ҳажми 13 млрд. долларни ташкил этди. Ушбу рақам ва фактлар аксарият мамлакатлар машаққатли меҳнатидан топган маблағлари эвазига, тўлиқ баҳосида харид қиладиган мудофаа маҳсулотларининг сифатидан далолат беради.

Моҳир қўлларга тушган "Искандер" ТТРМ (тезкор-тактик ракета мажмуаси) Кавказ тоғлари ва денгизларда (ўқув машқларида), жанговар ҳолатларда эса — Сурия ва Африка шимолида нишонларни муваффақиятли забт этади.  Бундай қуролни ўнлаб мамлакатлар сотиб олишни хоҳлаган, ва улардан айримларигина "Искандер-Э"нинг экспорт модификациясини қўлга киритиш имкониятига эга бўлган. Арманистонга омад кулиб боқди, сабаби квазибалликтик маневрларни амалга оширадиган, душман томоннинг ҳаводан ҳужумига қарши тутқич бермас, учиш масофаси ва аниқлилиги бўйича таққослаш мумкин бўлган ракеталар мавжуд эмас.

Квазибаллистик васваса

Россия ўзининг юқори технологик имкониятларини барча мамлакатлар билан баравар баҳам кўрмайди. Шу фонда Пашиняннинг интервьюси очиқ кунда чақнаган чақмоқдек бўлди. "Искандер-М" мажмуаси 2006 йилда Россия армияси қуроллари сафига қабул қилинган, ўз синфида сайёрадаги "энг яхши" деб тан олинган ва шу боис "80-йиллар қуроли" сифатида баҳоланиши - масхаралашдек туюлади.

Арманистон бош вазирининг Россия ОТРМга нисбатан очиқчасига айбловли баёноти бир нечта тахминлар ва хулосалар чиқаришга имкон беради. Бу ерда соҳадан бехабарлик ёки дезинформация энг ёмон сценарий бўлмаслиги мумкин (бу жуда оддий кўринмоқда). Эҳтимол, Россия қуролларини оммавий равишда обрўсизлантириш - "стратегик танлов масала", Арманистон армиясини таркибий ва сифат жиҳатидан ислоҳ қилиш бўйича аллақандай дастурнинг бир қисми бўлиши мумкин, саволлар мана шундагина туғилади. Яқин келажакда Ереван қандай қуролларга эга бўлишни ният қилмоқда, қайси стандартларга мувофиқ мудофаа қобилиятини кучайтирмоқчи? Ва, энг муҳими, ҳарбий қурилишнинг янги босқичи қандай пировард мақсад билан бошланмоқда?

Қорабоғдаги кузги жанглардан сўнг хулосалар чиқарилган ва режалар тузилган деб тахмин қилиш мантиқан тўғри. Бироқ, эскитдан қолган: "Ғалабанинг ҳар доим кўп оталари кўп бўлади, мағлубият эса ҳамиша етимдир", деган нақл бор. Пашиняннинг интервьюсидан хулоса қилиш мумкинки, Мудофаа вазирлиги ва Бош штабда "уруш тўғрисида бутун ҳақиқатни исботлаш, аниқлаш, кўриш" бўйича кўплаб таҳлилий ишлар олиб борилмоқда, шу билан бирга 1000 дан ортиқ жиноий ишлар қўзғатилган. Бу ерда нима кўпроғини тушуниш қийин - ҳақиқатни излаш ва стратегияни тузатишми ёки кейинги репрессиялар учун "айбдорларни тайинлаш". Ва мағлубиятнинг асосий "оталари" жавобгарликдан қочишлари учун, уларнинг сони объектив равишда нолларсиз сонлар билан чеклантирилган.

Интервью матнининг миллий хавфсизлик масалаларига бағишланган каттагина қисмида "КХШТ мажбуриятлари Арманистоннинг халқаро тан олинган чегараларида шакллантирилиши" ҳақидаги реверансдан сўнг Ташкилот билан муносабатлар ҳеч қаерда бирорта қатор билан бўлса ҳам ёдга олинмаган. КХШТ (ОДКБ) эса - Арманистон учун урушдан кейинги нотинчлик ва Қорабоғдаги заиф тинчлик шароитида ягона ишончли суянчдир. Тез-тез ишлатиладиган "инқилоб" ва "Конституция" сўзлари ўз-ўзидан ҳеч нарсани тартибга солмайди, мамлакат хавфсизлигини кафолатламайди. Армия - ҳар қандай давлатнинг тинчлиги, барқарорлиги асосидир, аммо аниқ режасиз "муҳим ислоҳотлар" ҳақидаги фикрлар деструктив (ҳалокатли) кўринишга эга. Худди Россия қуролининг паст салоҳияти, миллий армиядаги енгиб бўлмас коррупция ва Ҳарбий техник ҳамкорлик линияси бўйича туташ поставкаларга шама тариқасида билдирилган саёз фикрлар сингари.

Тутқич бермас ва жуда кучли

"Искандер-М" ракета мажмуаси 500 км масофада юқори аниқлик билан душманнинг жуда муҳим объектлари (ҳарбий базалари, қўмондонлик пунктлари ва алоқа узеллари, ракета мажмуалари, аэродромлардаги самолёт ва вертолётлари)ни йўқ қилишга мўлжалланган (Арманистон 300 км масофадан нишонга олишга қодир "Искандер-Э" ТТРМ экспорт варинатларига эга.

Мажмуанинг асосий афзалликлари: стратегик мобиллик, ҳарбий навбатчиликни яширин тарзда олиб бориш ва ракета зарбаларини бериш имконияти, автоматик ҳисоб ва учиш топшириғини киритиш, оловли ва радиоэлектрон қаршилик шароитларида ҳам жанговар вазифаларни катта эҳтимол билан бажаришга қодирлик.

Жанговар самарадорлик икки турдаги - баллистик ва қанотли ракеталардан фойдаланиш эвазига оширилган. Маршдан биринчи ракетанинг учирилиши - саноқли дақиқаларни олади, пусклар ўртасидаги интервал — бир дақиқа. Ракетанинг учиш тезлиги — соатига 7200 кмдан ортиқ (яъни учиш 3-4 дақиқани олади). Траекториянинг дастлабки ва якуний участкаларида бошланғич массаси 4 тоннага тенг бўлган 9М723К1 ракетаси сониясига 2000 м дан юқори тезликда ҳаракатланади, квази-баллистик (ҳисобланмайган) эгри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилади ва 30g гача бўлган ортиқча юк билан манёвларни амалга оширади (бу эса мавжуд бўлган барча ҳаводан ҳужум мудофааси ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ёрдамида ракетани тутиб олишни йўққа чиқаради).

"Искандер"нинг ҳар бир пуск установкаси мобил ва автономдир. У исталган жойда ва исталган вақтда, ҳатто разведка сунъий йўлдошлари ёки авиациялардан мустақил равишда ҳаракатлана олади. Нишонга тўғрилаш учун дастур, инерциал навигация тизими ГЛОНАСС сунъий йўлдошлари сигналларидан фойдаланилади. Ракеталарни парвоз вақтида қайта йўналтириш мумкин, бу эса ҳаракатчан нишонларга ҳужум қилиш имконини беради, хусусан, душман ҲДК га ҳам. Финал участкада ақлли ўз-ўзини йўналтириш оптик головка активлаштирилади, у ноёб аниқликни таъминлайди. 9М728 ёки Р-500 боеголовкалари нишондан 1 метрдан ошиқ оғмайди. "Искандер"нинг юқори аниқликка эга ракеталари кичик қайтариш сатҳларига, парвозда мураккаб траекторияларга эга (газодинамик ва аэродинамик руллар ёрдамида бошқарилади). Мажму икки типдаги ракеталарга эга: аэробаллистик 9М723 — 50 км бўлган баландликда квазибалликстик траекториялар бўйича учади, қанотли 9М728 ёки Р-500 — кичик баландликларда нишонга боради.

"Искандер-М" ТТРК чет элнинг энг яхши тезкор-тактик мажмуалари(LORA, Lance, ATACMS, Pluton)дан аниқлилик, ракеталарни пускка тайёрлаш бўйича тезкорлик ва бошқа характеристикалар жиҳатдан анча устун. Унга ўхшашлик жиҳатдан энг яқини — исроилнинг LORA тезкор-тактик мажмуасидир, аммо у ҳам масофа ва аниқлилик бўйича "Искандер"дан ортда қолади (шу билан бирга "Лора" ракеталари олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган баллистик траектория бўйлаб ҳаракатланади). Америкаликлар ортда қолмоқда — 2020 йилда ATACMS "антиквар" мажмуасини модернизациялашдан воз кечишди ва энди-энди учиш масофаси 300 км гача бўлган M270 MLRS ва HIMARS зал билан ўт очиш реактив тизимлари учун юқори аниқликдаги зарба берувчи ракетани яратишни бошладилар.

Россия Федерациясининг обрўли мутахассислари прогнозларига кўра, "Искандер"ларнинг чет эл аналоглари 2025 йилгача пайдо бўлмайди.

587

Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда

1161
Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik, Андрей Коц. Бақувват, юқори тезликка эга ва яхши ҳимояланган - "Бумеранг" бирлашган зирҳли платформа асосида Россияда илк ғилдиракли танк яратишмоқчи. Истиқболли шасси характеристикалари унга "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари силлиқ стволли пушкага эга қурол-аслаҳа мажмуасини ўрнатишга имкон беради, деб тушунтиради "Ҳарбий саноат компанияси" бош директори Александр Красовицкий.

Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Сурияда асқотади

Красовицкийнинг сўзларига кўра, унификациялаштирилган "Бумеранг" ғилдиракли платформаси ишланмаси якунланишига оз қолган — у асосида қурилган К-16 бронетранспортерининг давлат синовлари йил якунига қадар режалаштирилган. Муҳандисларнинг таъкидига кўра, конструкцияда фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларидан фойдаланилган.

Келгуси режалар — истиқболли БМП К-17, махсус техника ва бошқа намуналарни синовдан ўтказиш. "Ҳарбий-саноат компанияси" бош директори "Бумеранг" платформасида ғилдиракли танкнинг қисқа муддатда яратилиши - саноат учун муаммо эмас.

Гарчи бундай техника Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган бўлса-да, Россия армиясида тўлиқ айланадиган башняда кучли қурол билан жиҳозланган ғилдиракли танклар - зирҳли машиналар оиласининг норасмий номи шундай - йўқ эди. Гарчи ушбу машиналар ҳимоя жиҳатдан гусеницали транспорт воситаларига ён берсада, аммо тезлик, манёвр қила олиш ва ход захираси жиҳатдан уларни сезиларли даражада ортда қолдиради.

"Ғилдиракли танклар улар учун мос грунтга эга мамлакатларда кенг тарқалган, — дея ҳикоя қилади РИА Новостига ҳарбий эксперт Алексей Леонков. — Масалан, Африкада. Шу боис, жумладан, ЖАРда асосий талаб айнан ғилдиракли танкларгадир. Уларнинг асосий афзалликлари — тезлик ва таъмирлашлар орасидаги босиб ўтадиган масофадир. Агар асосий жанговар танк, қўпол қилиб айтганда, ўн минг километрдан сўнг синса, пушкали бронеавтомобил белгиланган юз минг километрни босиб ўтади".

Экспертнинг сўзларига кўра, бу сингари танклар Россия армиясига темир йўл ўтказиш имконияти анча заиф бўлган марказий осиё йўналишида асқотган бўларди: ғилдиракли бронемашиналарни автотрассалар бўйлаб ўтказиш анча осон. Бундан ташқари, бундай техника худди ўша - Сурияни патруллашда ёрдам бериши мумкин. Ҳозир у ерда ҳарбий полиция "Тигр" зирҳланган автомобиллари ва БТР-82Ада ҳаракатланмоқда.

Леонковнинг таъкидлашича, истиқболли танк, худди бронетранспортер сингари, сувли тўсиқларни енгиб ўтишга қодир, юриб ва сузиб кетаётган вақтида зарба бера олади. Қудратли қурол-аслаҳага эгалиги туфайли уни рейдларда каби, умумқўшин операцияларида — масалан, флангаларда, разведкада, дозорда ва жанговар мудофаада ҳам қўллаш мумкин.

Йирик калибр

Ғилдиракли транспорт воситаларининг йўлга нисбатан юмшоқроқ таъсири ҳам муҳимдир. Пўлатдан ясалган танк траклари ҳатто энг мустаҳкам асфальтни ҳам барбод қилиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу учун оғир зирҳли транспортни махсус транспортер-шатакчиларда ташишни афзал кўришади. Юк ортиш ва тушириш анчагина вақтни олади, ғилдиракли танк эса ҳеч қандай кечикишсиз ёки махсус тайёргарликсиз маршдан жангга киришишга шай.

Истиқболли танкнинг ҲДҚ учун яратилган худди "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари 125 миллиметрли пушкасига жанговар бўлимнинг асосий қуроли сифатида қаралади. Ўқлантирувчи автомат ва 40 снарядли жанговар комплектга эга стабиллаштирилган тизим асосидаги силлиқ стволли 2А75 Т-72 ва Т-90 танкларининг 2А46М қуролларига ўхшаш. Самоход тегишли калибрдаги барча турдаги аслаҳа захиралари ҳамда бошқарилувчи танкларга қарши ракеталар ёрдамида ўт очади. Жанговар бўлимнинг қўшимча ёрдамчи аслаҳаси — 7,62 миллиметрли калибрга эга қўш ПКТ пулемет установкасидир.

Бундай аслаҳалар билан таъминланган пушкали "Бумеранг" дунёдаги энг қудратли ғилдиракли танкка айланиши мумкин. Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ушбу синфга мансуб жанговар техникаларнинг аксарияти 105 миллиметр калибрга тенг қуролларга эгадир. Ғилдиракли такнлар НАТОга аъзо бир нечта мамлакатлар ва Осиё минтақасида қуроллар сафида туради. Бу Stryker платформаси асосида ишланган американинг M1128 MGS, Франциянинг AMX-10RC, японларнинг MCV, италиянинг Centauroсидир. Мудофаа вазирлиги 2010 йилларнинг бошида Рим билан қуруқликдаги қўшинлар учун Centauro партиясини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказган. Машиналарнинг бир нечтаси ҳаттоки Россияга синовлар учун олиб келинган ҳам, аммо иш шу билан якунланган: италия ғилдиракли танклари Россиянинг жанговар техника ишончлилигига қўйиладиган талабларга жавоб бермаган.

Танкларга ва дронларга қарши

Истиқболли "Бумеранг" ғилдиракли платформасини илк бор Ғалаба парадида 2015 йилда намойиш қилишган эди. Бу база асосида ишланган техника совет даврида, қолаверса кейинчалик РФда яратилган БТР оиласига мансуб бронетранспортерлардан йирикроқ ва қудратлироқдир.

Шосседа 750 от кучига эга ЯМЗ-780 двигател машинани соатига 100 километр тезликда елдира олади. Мотор бўлими — олд қисмда, бу эса десантга танкнинг орқа қисмидан машина ичига кириш ва чиқиш имконини беради. "Бумеранг" оиласига мансуб машиналарнинг зирҳланиш даражаси кўп қаватли бўлиб, таркибида лой ҳам аралашган. Бу эса гомоген ҳимоядан анча ишончлироқдир.

Ҳозирча "Бумеранг" оиласининг энг қудратли машинаси - масофадан бошқариладиган "Бумеранг-БМ" универсал жанговар модулига эга ғилдиракли К-17 пехота жанговар машинаси саналади. Қуроли - 30 мм автоматик 2А42 пушкаси (селектив боепитание ва 500 тагача снарядлар захирасига эга), танкларга қарши - "Корнет" танкларга қарши бошқариладиган ракета қўш пуск установкасига эга.

Аммо бундан ҳам жиддийроқ вариантлар бор. К-17 учун эҳтимолий жанговар модуллардан бири — АУ-220М "Байкал" бўлиб, у дақиқасига 120та ўқ уза оладиган 57-миллиметрли пушкага эга. Бу машина эга бўлган снарядлар қуввати ғарб мактабининг барча замонавий пехота жанговар машиналарига қарши кураш учун етарли саналади. Бундан ташқари, 57 миллиметрга эга калибр учувчисиз учиш аппаратларини, хусусан, кичик ўлчамдагиларини ҳам 12 километргача бўлган масофада самарали йўқ қилишга қодир.

1161
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

65
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

65