Женщина под зонтом рядом с флагом ЕС

Европа Россия билан алоқаларни боши берк кўчага олиб кирди. Аммо ўзи ҳам бундан хурсандмас

907
(Янгиланган 18:01 10.02.2021)
Кеча Европарламентда Россияга қарши янги санкциялар муҳокамаси бошланди. Режага кўра, санкциялар масаласи 22 февраль куни ЕИ кенгашининг ташки ишлар бўйича йиғилишида кўриб чиқилади.

Киритилиши режалаштирилаётган чекловлар сўнгги бир неча йиллар давомида аллақачон одатийга айланган - шу билан бирга ўзининг ўта паст самарадорлигини исботлаган - персонал ва корпоратив санкцияларга нисбатан кенгроқ ва кескинроқ бўлиши кутилмоқда.

Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар тарихдаги энг мураккаб инқирозни бошдан кечирмоқда. Экспертлар ҳозирги ҳолатни 2010 йилнинг ўрталаридаги ҳолатдан ҳам ёмонроқ, дея баҳолашмоқда. Айтишларича, бундан ёмони бўлиши мумкин эмас.

Евродипломатия раҳбари Жозеп Боррелнинг ўтган ҳафта охирида Москвага уюштирилган ташрифи Ғарбда ўтакетган муваффақиятсизлик дея тан олинди. Европа ОАВлари у Сергей Лавров олдида қанчалар аянчли кўринганини, ва журналистлар фикрига кўра, Россия раҳбарияти Европани ва унинг вакилини ҳақорат қилиш учун қўлдан келган ҳаракатни қилишгани ҳақидаги гапларни ҳали-ҳамон эзғилаб ёзишда давом этишмоқда.

Европаликлар томонидан қолдирилаётган изоҳларда саросимани илғаш мумкин ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Москва чиндан ҳам ўзни тутишнинг одатий моделидан воз кечди - ва шу вақтгача ғарблик шериклар томонидан юлиб олинган ролни тортиб олди.

2014 йилдан томонлар ўртасидаги зиддиятлар битта схема асосида қурилган: Ғарб Россияни даҳшатли гуноҳларда айблаган - Россия босиқликни сақлаган ҳолда ҳужумларга қаршилик кўрсатган; сўнгра Москвага қарши "жазо" тариқасида навбатдаги санкциялар киритган - бунга жавобан симметрик ва асимметрик чоралар кўрилган. АҚШ ва ЕИ шу тариқа конфронтация ричагини назорат қилиб бориб, ундан ўзлари учун керакли вақтда Россияга қарши қўллаганлар, Москва эса бу конструкцияда фақатгина чақириқларга муносабат билдириб келган, холос.

Табиийки, ишларнинг бундай ҳолатини Москванинг ожизлиги сифатида қабул қилганлар етарлича эди. Ана шундайларга кўра, Москва Ғарб билан муносабатларга тобе, шу боис, ўзига нисбатан беписандларча муносабатларга ҳақиқий кескин жавоб қайтариш ўрнига бундайин камситишларга чидашга мажбур эди.

Бу сафар ҳам ҳаммаси одатий сценарий бўйича бошланган эди — Европа россиялик блогернинг жанговар заҳарли модда билан заҳарлангани ҳақидаги ғаройиб ҳикояни ишга солганди. "Кремлнинг олдинги жиноятлари" ўз салоҳиятини йўқотгани ва олдинда қарама-қаршиликлар калаваси кутаётгани дарҳол аён бўлган эди.

Аммо, очиғини айтганда, бир вақтнинг ўзида Россия юз берган воқеага ноодатий тарзда кескин жавоб қилгани учун воқеалар янгича сценарий бўйича бориши мумкинлигига шама қилинганди. Ўтган ойлар давомида ТИВнинг текширилган формулировкалари очиқчасига Москва европа фитнасидан қаттиқ дарғазаб эканлигини англатар эди. Аммо чегаранинг у томонидагилар дипломатик тилнинг нозик жиҳатлари ҳақида унутиб қўйишганми, ёки Москва оҳанги ўз ортидан ҳеч нарса олиб келмайдиган шунчаки пуч сўзлар, дея қабул қилиндими, ишқилиб, Россия томонининг ташаббусни ўз қўлига олгани ва Россиянинг ўзи эндиликда зиддиятга боришга тайёрлиги ғарбликлар учун катта сюрприз бўлди.

Боррелл Москвадаги мағлубиятидан ташқари, мамлакат раҳбарларининг кескин оҳангини эшитгани камлик қилгандек, Россиядан уч нафар европалик дипломатларнинг чиқариб юборилаётгани ҳақидаги хабарни ўзи билан олиб кетди. Ва бу хабар кундуз куни чақнаган чақмоқдек таъсир кўрсатган эди. Натижада, Европа йўл-йўлакай бутун бошли ҳаракатлар стратегиясини зудлик билан қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди - ҳозир кўриниб турибдики, унинг бу ҳаракатлари кўпам муваффақиятли бўлган эмас.

Шу тариқа, Москвага жавоб тариқасида рус дипломатларининг чиқариб юборилиши ҳам унчалик самара берган эмас, сабаби, бу ўзганинг ташаббусига реакция ҳисобланиб, у айни вақтда шу вақтгача Россия гарданига юклаб келган ролни ижро қилмоқда, холос.

Ғарб томонидан илгари сурилаётган "нотўғри режимлар"ни санкциялар, сон-саноқсиз нотациялар ўқиш ва бошқа методлар, шу жумладан, гуманитар бомбардимонлар ёрдамида ҳам "тарбиялаш" мавзуси си" оддий фаразга асосланган: биз - анча тараққий этган, фаровон ва омадли бўлганимиз учун бошқаларга ақл ўргатишга ҳақлимиз; бизнинг тараққий этишимиз боиси эса бизда демократия, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги ҳукм сургани туфайлидир.

Ушбу таъкиднинг иккинчи қисми очиқчасига ёлғон бўлиб, биринчисига шубҳа билдириш, дарҳақиқат, анча қийин. Бу эса, табиийки, халқаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатларига таъсир кўрсатади. Чунки бунда Европа ва АҚШ деярли ҳамиша анча устунликка эга ва контрагентларга босим ўтказиш учун ҳам имкониятлар уларда кўпроқдир.

Аммо айни вақтда Европа ўта заиф ҳолатда турибди, буни натижасида Россияга қарши қаратилган кампаниянинг янги босқичи кутилмаганда унинг ўзи учун очиқчасига номақбул бир ҳолатга айланди.

Ҳозирда бутун дунё учун шу нарса аёнки, ЕИга Россиядан иккита нарса ниҳоятда зарур: "Шимолий оқим - 2" ва "Спутник V".

Мамлакатдан вакцина ишлаб чиқариш каби энг юқори компетенцияни талаб қиладиган бундай мураккаб соҳада, нодемократик режим демократия машъаласига қараганда илмий ва технологик жиҳатдан анча ривожланган бўлиб чиққани ҳақидаги масалани қавсдан ташқарида қолдириш мумкин.

Бу ерда энг муҳими - Москва эмас, балки Европа Москвага тобелиги ойдинлашди ва бу ҳаммага ошкор бўлди, шу боис ҳам ғарб бундан ниҳоятда ғазабга тушган. Шу билан бирга Россия учун — иккала лойиҳа бўйича ҳам ЕИ билан ҳамкорлик қанчалик муҳим бўлмасин, — бу ҳамкорлик ҳаётий муҳим аҳамият касб этмайди: газни ҳам йўналтириш мумкин бўлган жойлар топилади, "Спутник V" га ҳам ўзга харидорлар етарлича.

Натижада, Брюссель бошқа ғарбий европалик пойтахтлар билан (биринчи галда, албатта, Берлин билан) жуда мураккаб бошқотирмани ечишга мажбур.

Бир томондан - Россиядаги ички вазиятни давлатга қарши бўлган мухолифатдан фойдаланган ҳолда беқарорлаштиришда давом эттириш зарур - ахир бошлаб қўйилди, қолаверса, НАТО бўйича иттифоқдошлар ҳам босим ўтказмоқда. Бошқа томондан, Москвадаги ҳозирги демаршлардан сўнг анча жабрланган юзни қандай бўлса ҳам сақлаб қолмоқ керак - бу эса руслар учун ҳақиқатда жуда ҳам қаттиқ таъсирга эга бўлган чораларни қабул қилиш заруратини англатади.

Учинчи томондан, ўтказиб юбормаслик муҳим, чунки газқувури қурилишини йўққа чиқариб қўймаслик, "Спутник V" бўйича ҳамкорликни узиб қўймаслик муҳим — бу ерда Вашингтон ўта жиддий манфаатни кўзламоқда, ва Кремль сабри кўриниб турибдики, поёнига етмоқда.

Узоқ йиллар давомида сояда ва АҚШ га тобеликда бўлиб келган Европанинг мустақил геосиёсий ўйинга бўлган истакларини тушунса бўлади. Фақат у тенг ҳуқуқлар асосидаги ўйин ва ставкаларнинг кескин кўтарилишига тайёр эмаслиги аён бўлиб қолди - ва энди унинг ўзининг келажаги жиддий хавф остида қолди.

907
Дмитрий Голубовский

Россия бутун Марказий Осиёни инқироздан олиб чиқиши мумкин эксперт

1036
(Янгиланган 20:51 05.03.2021)
Молиявий таҳлилчи фикрга кўра, келажак 10 йилда Марказий Осий давлатлари тақдири Россия иқтисодий ривожланишига боғлиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Россия бутун Марказий Осиёни инқироздан олиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблайди россиялик эксперт Дмитрий Голубовский.

БМТ мутахассислари хулосасига кўра, Мана бир неча ойдан буён жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошмоқда. Бу айниқса шакар ва ўсимлик мойи нархларида билинмоқда.

Молиявий таҳлилчи хулосасига кўра бу янги тренд бўлиб келажак 10 йил давом этиши мумкин.

“Молиячилар буни “хом-ашё суперцикли” дейишади. Бу анча узоқ давом этиши мумкин... Ўтган цикла нефт нархи неча йил давомида ошгани эсингиздами? 1998 йилда бошланиб 2008 йилгача давом этди ва кескин қулади. Умумий ҳисобда 10 йил”, - деди эксперт.

Озиқ-овқат, металлургия ва ёнилғи соҳаларини ҳам худди шундай тенденция кутмоқда. Буларнинг барчаси долларга боғлиқ. Аниқроғи унинг қадрсизланиш даврига. Америкаликлар ўзларининг  қарз босимини камайтириш мақсадида умумжаҳон инфляциясини уюштирмоқда.

Дунёда доллар миқдори жуда кўпайиб кетган ва уни қадрсизлантириш керак деб ҳисоблайди Голубовский.

Бу ишни иккита услуб билан амалга ошириш мумкин: қарз инқирози ёки инфляция ёрдамида. Қарз инқирозида асосан бойлар зарар кўради, инфляцияда эса – барча.

Дунё – иккинчисини танлади ва барча муаммоларни пул билан “ёпиш”га киришди, деб ҳисоблайди молиявий таҳлилчи.

Бундай қарордан барча маҳсулот ва хизматлар нархи фақат ошиб боради. Ушбу вазиятда камбағал давлатлдар айниқса катта хавф остида. Улар учун ягона ечим – бой давлатлар билан савдо иттифоқлари тузиш ёки иқтисодий иттифоқларга қўшилиш.

“Агар Россия яхши иқтисодий ўсиш намойиш этса, у ўз ортидан барча қўшниларини тортиб кетиши мумкин. Бу ҳудудий фактор дейилади – кучли иқтисод ҳар доим қўшниларини ўз ортидан тортади. Чунки қўшнилар бу мамлакатга ишлаш учун келиб кўпроқ пул топишлари мумкин, бой иқтисодлар айрим ишларни оутсорсинг мақсадида қўшни давлатларга ўтказиши мумкин ёки савдо алоқалар ёрдамида ўсиш кузатилиши мумкин”, - дейди Голубовский.

Молиявий таҳлилчи хулосасига кўра, хом-ашё нархи ўсиш циклида Россия иқтисоди ўсиб борса (бундай бўлиш эҳтимоли катта, чунки Россия иқтисоди асосан хом-ашёга асосланган), бундай ҳолда – Россия бутун  Марказий Осиёни ўз ортидан тортиб кетиши мумкин.

Батафсил Sputnik аудиоподкастида тингланг.

Россия может вытянуть за собой всю Центральную Азию — мнение эксперта
1036

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди

2376
(Янгиланган 20:47 05.03.2021)
Сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Игор Панарин Россия ташқи разведка хизматининг яқиндаги топилмасига изоҳ берди. Ушбу материал 1940-йиллардаги воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни фош этди

Гап 1945 йилдаги шифр-телеграмма ҳақида бормоқда. У Лондондан Москвага юборилган.

Хатда нацист Германияси Империя банки вице-президенти Эмиль Пульнинг катта партиядаги олтин қуймаларини етказиб бериш бўйича операцияси ҳақида хабар берилган.

Қимматбаҳо металл Брюссел яқинида жойлашган туз шахталарига олиб келиниши керак эди.

Бундай улкан миқдордаги олтин қаердан олинган? Уни концлагер асирларидан тўплашган.

"Бу Пуль нафақат Рейхсбанк вице-президенти, балки бир вақтнинг ўзида Швейцариядаги халқаро ҳисоб-китоблар банки директорлар кенгаши аъзоси ҳам бўлган. Бу бугунги кундаги энг муҳим тузилмалардан бири - у ҳатто АҚШ федерал резерв хизматидан ҳам аълороқ", - деди эксперт.

Унинг айтишича, Швейцария тузилмаси "асосчилари" Европадаги йирик молия ташкилотлари бўлишган: фашист Германиясининг Империя банки, Англия банки.

Буларнинг барчасида АҚШ ҳам иштирок этган: муассислар америка хусусий банклари бўлган, улар орасида машҳур Морган банкирлар уйи ҳам бор эди.

Унинг "гуллаб-яшнаш" даври Иккинчи жаҳон урушига тўғри келган, ўшанда молиявий операциялар ҳажми рекорд рақам - яримтриллион долларга етган.

"Бу Учинчи рейх олтин захираларининг бешдан тўрт қисмидир. Буларнинг барчаси шифр-телеграммда акс этган", - деб қўшимча қилди сиёсатшунос.

Аммо бу қандайдир сабаб билан жаҳон ОАВлари эътиборидан четда қолган.

Шу билан бирга, Англия банки Гитлерни у ҳукумат тепасига келаётган вақтда қўллаб-қувватлагани маълум. Гап 1930-йиллар боши ҳақида бормоқда.

Айнан шу британ молиявий тузилмаси бўлғуси нацистлар етакчисининг сайлов кампаниясига фаол равишда пул тикиб келган.

Гитлерни қўллаб-қувватлаш ишларида америкаликлар ҳам иштирок этганлар - архив материалларига мурожаат қилинса, ўша, обрўли Морганлар оиласи, Буюк тушкунликни "юзага келтиришга" ва XX асрдаги кенг кўламли жаҳон инқирози бошланишига алоқадор.

Ушбу инқироз Федерал резерв хизматини янада ривожлантириш мақсадида "қўлбола" тарзда амалга оширилганлигини кўрсатувчи фактлар мавжуд, дейди сиёсатшунос.

2376
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

168
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

168