АҚШ Афғонистонда таслим бўлди. Украина тайёр турсин

© REUTERS / ParwizАфганские мужчины празднуют заключение соглашения между США и движением Талибан
Афганские мужчины празднуют заключение соглашения между США и движением Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вашингтон Афғонистонда жимгина, тез ва қатъиятлик билан таслим бўлиш учун коронавирус эпидемиясидан ва оддий америкаликлар молия бозорларининг қулашига эътибор беришганидан фойдаланди.

Вашингтон Афғонистонда жимгина, тез ва қатъиятлик билан таслим бўлиш учун коронавирус эпидемиясидан ва оддий америкаликлар молия бозорларининг қулашига эътибор беришганидан фойдаланди.

2200 дан ошиқ ҳалок бўлган Америка аскарлари, 20 мингдан ортиқ ярадорлар, 18 йиллик уруш ва ишғол, шунингдек, “афғон кампанияси”га икки триллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлангани - буларнинг ҳаммаси беҳуда бўлиб чиқди, буларнинг ҳаммаси кеча АҚШ тарихидаги энг ҳақоратомуз шартномалардан бири имзоланганлиги сабабли тарих ахлат қуттисига ташланди.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва "Толибон" ўртасида тинчлик битими имзоланди

Ушбу “тинчлик шартномаси” ҳақиқий таслимдир ва Америка дипломатлари ва оммавий ахборот воситалари мутахассислари томонидан “бу таслим ва мағлубият эмас, балки ажойиб тинчлик шартномаси” деган тезисни илгари суриш учун қилинаётган ҳаракатлар расмий Вашингтон учун таҳқирланиш бўлаётганини яна бир бор исботлайди.

Таслим бўлиш маросимида, яъни “тинчлик битими” имзоланиш маросимида сўзлаган АҚШ давлат котиби Майк Помпео қуйидагича баёнот берди:

“Ушбу шартнома ҳеч қандай маънога эга бўлмайди ва биз ўз зиммамиздаги мажбуриятлар ва ваъдаларга нисбатан аниқ ҳаракатлар қилмасак, бугунги яхши туйғулар узоқ давом этмайди. <...> Мен ғалабани эълон қилиш васвасаси пайдо бўлишини биламан. Аммо бу ғалаба афғонлар учун ғалаба, унга улар тинч ва фаровон ҳаёт кечира олсагина эришадилар”.

Буни Американинг Bloomberg ахборот агентлиги келтирган Толибон ҳаракатининг позицияси билан таққослайлик:

“Бугун АҚШ билан битимни имзолаш маросими арафасида толиблар ғолиб бўлганликларини эълон қилишди. “Бу ғалаба куни”, - деди “Толибон” музокарачиси Шер Муҳаммад Аббос Станекзай. – “Ғалаба Худо ёрдами билан келди”.

Ҳарбий бюджети (йилига 748 миллиард доллар) Афғонистоннинг ялпи ички маҳсулотидан (йилига 18 миллиард доллар) 41 баравар кўп бўлган АҚШ толиблар билан тинчлик музокараларини олиб боришга мажбур бўлаётганининг ўзи, бу вазиятда ким қандай ҳисоб билан ютқазганини тушуниш учун етарли. Умуман олганда, келишув оҳир-оқибат қуйидаги алмашинувга келтирилмоқда: "Толибон" Ғарб оммавий ахборот воситалари ва сайловчилар учун Афғонистонни унутишлари учун этарли бўлган вақтга қадар афғон расмий ҳукуматига қарши зўравонликдан воз кечади, шундан сўнг толиблар истаганини қила олади.

АҚШ президенти Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Афғонистондан қўшинлар кечиктирилмай олиб чиқилишини маълум қилди

РИА Новости музокаралар жараёни ва ўзаро мажбуриятларнинг расмий конфигурациясини келтиради: “Томонлар АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минггача қисқартиришга келишиб олдилар ва шундан сўнг, агар "Толибон" зўравонликдан воз кечса, улар АҚШ ва НАТОнинг барча кучларини 14 йилга чиқаришни давом эттирадилар. Бундан ташқари, шартномада "доимий ва кенг қамровли сулҳ" кўзда тутилган.

Шартнома нафақат Толибон томонидан бирон-бир асосий имтиёзлар тан олинишини англатмайди (имтиёз сифатида чексиз сулҳ ваъдаси бундан мустасно), балки Вашингтонга бирон бир жиҳатдан фойдали бўлган ҳар қандай сиёсий форматни қўлланилишини мажбуриятини ҳам ҳам кўзда тутмайди. Bloomberg таҳлилчиси хақли таъкидлаганидек, "Америка Қўшма Штатлари атайлаб "Толибон" ҳақиқатан ҳам АҚШ ва унинг коалиция бўйича шериклари жанг қилган ва ҳалок бўлган Афғонистоннинг сайланган ҳукуматини тан олиши (ёки олмаслигини-таҳр.) мавҳумликда қолдирмоқда".

Бундан чиқди, толиблардан ҳатто расмий ҳукуматни ёки Америка армияси назорати остида Афғонистонда ўтказилган сайловлар натижаларини тан олиш талаб қилинмаган. Агар бу Американинг ушбу мамлакатдаги бутун ҳарбий операцияси учун мағлубият ёки ҳукм бўлмаса, унда нима?

Манзарани тўлиқ ёритиш учун Американинг "тинчлик ўрнатилиши" портретига яна бир америкача тегинишни қўшиш керак: келишув имзоланиши пайтида Дохада сўзлаган Майк Помпео ушбу келишув яхши ғоя эканлиги ҳақида ҳеч қандай далил топмади. Айтарли хеч яҳшироқ нарса топилмагани учун, "сўнгги олти кун ичида" Афғонистонда зўравонликлар камайгани қайд этилди -  деди ва эҳтимол, бу Марказий разведка бошқармасининг афғон йўналиши бўйича собиқ раҳбари мақтаниши мумкин бўлган ягона нарса.

Вашингтонга хайрихоҳ бўлган оммавий ахборот воситалари ҳам, масалан Рейтер агентлиги, "шунингдек, толиблар билан, исёнчиларни сиёсий жараёнга қай тарзда жалб қилиш охир-оқибат ҳокимиятни қандай тақсимлаш бўйича музокаралар олиб борадиган афғон музокарачилар гуруҳини ким ташкил қилиши тўғрисида ҳам ҳал қилинмаган масала бор", деб таъкидлайди.

Встреча делегации МИД Узбекистана с представителями Талибан в Дохе - Sputnik Ўзбекистон
Толибон Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон ҳаракатларини қайд этди

Шу нуқтаи назардан, Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари Афғонистондаги ўз тарафдорларини ҳаёт сўқмоқларига шунчаки ташлаб қўйгандек кўринади ва Американинг гениал режасининг ягона катъий ва тушунарли қисми эса бу қўшинларни олиб чиқиб кейин узоқ вақт ва завқ билан жасур Америка аскарларининг Толибон устидан қозонган қахрамона ғалабаси ҳақида Голливуд фильмларини суратга олишдир. Амалиёт шуни кўрсатадики, бу унчалик ёмон ҳам қарор эмас: бир неча йилдан кейин Америка бадиий ташвиқот машинасининг замондошларимиз мияларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, фақатгина геосиёсий мутахассислар Афғонистонда АҚШ аслида таслим бўлганини билишади,  лекин буни ғарб оммавий ахборот воситаларида ёзишга журъат этганларни улар фитна назарияларини тарқатишда айблашади ва Россия махсус хизматларида ишлаганликда гумон қиладилар.

Аммо бу фильмларнинг барчаси ушбу урушда ҳалок бўлганларнинг қариндошларига ёрдам бермайди ва бу нафақат Америка аскарлари, балки сиёсатчилари Афғонистонга замбарак гўштини юбориб Вашингтоннинг кўнглини олишга қарор қилган мамлакатларнинг аскарлари ҳақида ҳам: Буюк Британия, Польша, Руминия, Канада, Франция, Грузия, Эстония, Латвия ва бошқалар. Буюк Америка империясининг урушларида югуртак бўлиб қатнашиш, эҳтимол, обрўлидир, аммо империя ғалаба қозонганидагина.

Энди эса империя ўзининг заифлигини кўрсатди ва бутун дунё бу заифликни кўрди. Шу билан бирга, Афғонистонни тарк этиш тўғрисидаги қарор Президент Трампнинг дадил қарори, бир томондан, сиёсий мақсадга мувофиқлиги (Трамп сайлов кампаниясини бошдан кечирмоқда ва у 2016 йилда қўшинларини қайтаришга ваъда берган), бошқа томондан эса иқтисодий зарурият туфайли. Америка ташвиқотидан фарқли ўлароқ, 2016 йилда Трамп Америка иқтисодиёти "битта катта ёғли пуфак" эканлиги ва чексиз урушлар бу пуфакни тешиб ўтадиган игна бўлиши мумкинлигини тушунгани ҳақида гапирди. Яхши ишбилармон йўқотишларни тан олишни ва кесиб ташлашни ва даромадсиз активларни ташлаб юбориши билади. Трамп импичментнинг Дамокл қиличидан ва “рус суриштируви”дан халос бўлгандан сўнг, ниҳоят сайловолди ваъдаларининг айнан шу қисмини бажаришга киришди. Ва бу воқеадаги энг муҳим нарса бу Афғонистон ёки курдларнинг (Трампнинг ўзи ҳисобдан чиқариб юборган ва тақдир сўқмоғига қолдирган) тақдири эмас, муҳими Вашингтоннинг самарали менежери яна қандай “чамадонлар”дан қутулишни хоҳлагани.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Толибон АҚШ самолётини уриб тушириши мумкинми?

Танлов бой, аммо дарҳол “сотиш” учун биринчи номзодлар аниқ. Бундан ташқари, камида битта “тутқичсиз чамадон” Демократик партияга 2016 йилда Трампни лавозимидан четлатишга фаол ёрдам берган ва кейин Жо Байденнинг коррупцияси бўйича тергов ўтказишни рад этган. Бу воқеа албатта давом этади, айниқса АҚШ президенти ўзининг қасоскорлиги билан танилганлиги сабабли.

Манба: РИА Новости

Янгиликлар лентаси
0