Вид на город Кабул в Афганистане

АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши ва Кобулнинг ўққа тутилиши: Афғонистон тақдири қандай бўлади

371
Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши икки президентнинг инаугурация маросимлари ва Кобулга ракета ҳужуми билан бир вақтга тўғри келди.

Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши икки президентнинг инаугурация маросимлари ва Кобулга ракета ҳужуми билан бир вақтга тўғри келди. Бу АҚШнинг Афғонистонда "параллел воқелик" ни барпо этиш бўйича кўп йиллик ҳаракатларининг мантиқий ва рамзий натижасидир.

Афғонистон Ислом Республикасининг янги раҳбари Ашраф Ғани 9 март куни "Ислом давлати"* жангарилари Кобулдаги президентлик саройига ракетали ҳужум уюштирганида қасамёд қабул қилгандан сўнг нутқ сўзлаётган эди. Снарядлар бино ёнида портлади, икки киши жароҳат олди ва машиналарга зарар етказди. Мамлакатнинг амалдаги бош вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг қасамёд маросими бир вақтнинг ўзида деярли 500 метр масофада бўлиб ўтди. Абдуллоҳ ва унинг тарафдорлари сайловларнинг расмий натижаларини тан олмаяптилар. Муқобил маросим ҳам ўққа тутилди. Бироқ Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ меҳмонларни эҳтиром билан билан тинчлик сақлашга чақириб, маросимни давом эттиришди. Президентга суиқасд қилиш Афғонистонда одатий ҳолдир.

Қўпчилик хорижий делегациялар Ғанининг инаугурациясини танладилар, аммо баъзи давлатлар бирданига иккита тадбирга ўз вакилларини юбордилар. Кобулга ракета ҳужуми маросимларни бузмади, аммо содир бўлаётган барча нарсаларнинг бемаънилигини, афғонлараро тинчлик ўрнатишнинг ва АҚШнинг "Толибон"* билан келишуви, Америка қўшинларининг мавжудлиги ва чиқиб кетилишининг бемаънилигини таъкидлади. Ушбу фонда АҚШ давлат котиби Майк Помпео: "Биз параллел ҳукумат тузиш бўйича ҳар қандай ҳаракатларга ва сиёсий тафовутларни ҳал қилиш учун ҳар қандай куч ишлатилишига қатъиян қаршимиз", - деди. Бироқ, Афғонистонда Америка томонидан тузатишлар вақти табиий равишда ўтмишга кетмоқда. Мамлакатда ҳокимият учун қуролли курашнинг янги босқичи бошланади.

Ишғол натижалари

Афғонистонда «Толибон»га* қарши курашиш ва давлатини тиклаш учун АҚШ 822 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Вашингтон Афғонистонда 100000 кишилик ҳарбий гуруҳни ушлаб турганда (2010 - 2012) ҳар йили ҳарбий операциялар учун 100 миллиард доллар сарфлашга мажбур бўлган. АҚШ ҳарбий иштироки қисқартирилгандан сўнг (2016 - 2018 йилларда) Афғонистон операциялари қиймати йилига 40 миллиард долларга туширилди. АҚШ афғон гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқаришга қарши кураш учун 9 миллиард долларга яқин маблағ сарфлади. Натижалар ачинарли.

Пентагон Афғонистонда 2300 аскарини йўқотди, яна 20660 аскар ва зобит жароҳат олди. Ашраф Ғанининг сўзларига кўра, 2014 йилдан бери Афғонистоннинг 45 мингдан ортиқ ҳарбийси ҳалок бўлган. БМТ идорасининг таъкидлашича, 2009 йилдан бери Афғонистонда 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки жароҳатланган. Шу билан бирга, толиблар Ислом республикаси ҳудудининг ва аҳолисининг катта қисмини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, мамлакатда ўттиздан ортиқ бошқа террористик гуруҳлар, жумладан "Ислом давлати"* (7000 га яқин жангари) ҳам фаолият юритмоқда. Американинг иштирокининг дастлабки 16 йилида кўкнори плантацияларининг майдони максимал даражага етди. Шу сабабли бугун Пентагоннинг 13 минг ҳарбий хизматчиси, 11 минг АҚШ фуқаролик мутахассиси ва Помпеонинг чақириғи Афғонистондаги об-ҳавони ўзгартира олмайди.

Марказий Осиё хавф остида

Биз Доҳада америкаликлар билан битим имзолаганимиздан сўнг, толиблар афғон ҳукумат кучлари позицияларига деярли тўхтовсиз ҳужум қилаётганини кўриб турибмиз. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Наҳр-э-Сараж туманида (Хелманд вилояти) толибларнинг позицияларига жавоб қайтаради. 6 март куни Кобулдаги террористик хуружи пайтида 27 киши ҳалок бўлди, аммо тахминлар бўйича ҳаммаси яхши кетмоқда. Вашингтон нима бўлаётганининг моҳиятини сезмаяпти ва АҚШ президенти Дональд Трамп "Толибон"* етакчиларидан бири Мулла Абдул Ғани Барадар билан телефон орқали суҳбатлашмоқда.

Пентагон Афғонистонда ҳеч нарса ҳал қила олмади, аммо яқин вақтгача камида ўнлаб террористик гуруҳларнинг жанговар имкониятларини ўзига қаратди. 2017 йил баҳорида НАТО саммитида "Қатъий қўллаб-қувватлаш" миссиясини 2020 йилгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 2019 йил бошида Брюсселдаги альянс саммитида афғон хавфсизлик кучларини 2024 йилгача молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ва шунга қарамай, Америка қўшинларининг чиқиб кетиши коалициянинг бошқа мамлакатлари учун намуна бўлиб қолади. Кейин Ислом Республикасида ҳокимиятни (таъсир доиралари) мужоҳидлар, толиблар, ишидчилар ва шунга ўхшашлар иштирокида янги шафқатсиз қайта тақсимланиши муқаррар равишда бошланади. Ҳатто Британиянинг Times нашри Афғонистонда янги фуқаролик уруши бўлишини башорат қилмоқда. Бу Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари учун маълум даражадаги беқарорликни ваъда қилади.

* - Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террористик гуруҳлари.

371
Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)

Россия ғарбий чегараларини мустаҳкамлаш: “Каракурт” ракета кемалари нимаси билан қизиқ

1120
Болтиқ флотининг жанговар таркиби мунтазам равишда бортида узоқ масофага мўлжалланган, юқори аниқликдаги ракета қуроллари жойлаштирилган янги авлод кемалари билан билан тўлдирилмоқда.

Бу НАТО мамлакатларининг минтақадаги ҳарбий инфратузилмани ва бир қатор тажовузкор имкониятларни агрессив ривожлантиришга Россиянинг муқаррар ва тенг жавобидир.

Россия ҲДФ бош қўмондони Николай Евменовнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Болтиқ денгизи флоти сув усти кучлари "Калибр-НК" қанотли ракеталари билан қуролланган 22800 "Каракурт" лойиҳасининг олти дона кичик ракета кемалари билан тўлдирилади. Олтита КРК (кичик ракета кемаси) дан тўрттаси "Панцирь-МЕ" зенит-ракета мажмуасисининг денгиз варианти билан жиҳозланади.

Янги ракета кемаларининг пайдо бўлиши Россия денгиз флотининг Болтиқ денгизидаги тезкор ва стратегик бирлашмасининг хужум кучини сезиларли даражада оширади. "Каракурт"нинг асосий қуроли - жанговар вазиятда синовдан ўтган ва 2,5 минг километргача масофадаги нишонга зарба беришга қодир бўлган "Калибр-НК" қанотли ракеталари. Қўйилган вазифасига қараб, битта бундай кема душманнинг ракетали эсминецини, ҳарбий базасини ёки аэродромини йўқ қилиши мумкин (мисол учун, Балтийскдан Ramstein авиабазасигача - атиги минг километр).

"Каракурт" мўлжал вазифаларини якка ўзи, ҳамда денгиз флоти гуруҳининг бир қисми сифатида бажариши мумкин.

Ушбу сериядан биринчи бўлиб ҳозирда "Панцир-МЕ" мажмуасининг денгиз модификацияси синовдан ўтказилаётган "Одинцово" КРК ҳизматга топширилади. Аввалроқ, Болтиқ флотига 22800 лойиҳасининг иккита кемаси  топширилган: "Мытищи" ва "Советск". Россияда 2026 йилга келиб 18 та "Каракурт" қурилиши режалаштирилган.

Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)
© Sputnik / Сергей Мамонтов
Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)

Болтиқ флоти янги ракета кемаларини устувор тартибда олади, чунки у ғарбий стратегик йўналишда жойлашган ва душманнинг эҳтимолий ракеталари ва ҳаво зарбаларини қайтаришга доимо тайёр. Флотнинг асосий вазифалари қуйидагилар: иқтисодий зона ва ишлаб чиқариш минтақаларини ҳимоя қилиш, юк ташувчи флот юриши хавфсизлигини таъминлаш ва Россия ҳукуматининг Дунё океанининг иқтисодий жиҳатдан муҳим ҳудудларида ташқи сиёсий ҳаракатларини амалга ошириш.

Ҳарбий кемалар ватани қирғоқлари яқинида, Ўрта ер денгизида, Ҳинд ва Атлантика океанларида хизматни ўташмоқда. Болтиқ флоти таркибига ер усти кемалари бўлинмалари, дизел сув ости кемалари дивизиони, ёрдамчи ва қидирув-қутқарув кемалари бўлинмалари, денгиз авиацияси, қирғоқ қўшинлари, ҳаво мудофааси бўлинмалари ва бошқалар киради. Жойлаштиришнинг асосий пунктлари Балтийск шаҳри (Калининград вилояти) ва Кронштадт (Ленинград вилояти).

Кичкина деманг бизни...

22800 лойиҳасининг ракета кемалари конструкция ва жанговар имкониятлари билан ноёбдир, дунёда аналоглари йўқ. Масалан, "Каракурт" КРК яқин денгиз ҳудудининг 21631 лойиҳасининг "Буян-М" ракета-артиллерия кемасидан сезиларли даражада устундир.

Самарали қанотли ракеталарига эга бўлган юқори аниқликдаги "Калибр-НК" мажмуасидан ташқари (бортда қанча борлиги сир), янги КРКларда илғор бошқариш тизимлари, ҳаво мудофааси, радиотехник қурол, радио алоқа, навигация, радиоэлектрон кураш (РЭБ), шунингдек, диверсияга қарши ускуналар мавжуд. Ихчам кема корпусига (узунлиги 67 метр, кенглиги 11 метр, ҳажми 800 тонна) катта жанговар куч уйғунлашган.

Келажакда 22800 лойиҳаси, шунингдек, бир минг километрдан узоқдаги нишонга зарба берувчи, мавжуд ва истиқболли ракеталарга қарши мудофаа тизимларига сезилмайдиган "Циркон" гипертовуш ракеталарини ҳам олади (3М22 "Циркон" ракетаси соатига 10 минг км тезликда учади). Россия ҳарбий-денгиз флотининг "узоқ ва аниқ қўллар" дастури бошқа бир лойиҳадаги кичик ракета кемаларидан фойдаланган ҳолда Суриядаги ИД* жангариларини йўқ қилишнинг амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ривожланмоқда.

Корабельный зенитный ракетно-артиллерийский комплекс (ЗРАК) Панцирь-МЕ
© Sputnik / Александр Мельников
Корабельный зенитный ракетно-артиллерийский комплекс (ЗРАК) "Панцирь-МЕ"

Ўтган йили қурилган "Одинцово" КРКси биринчи бўлиб ўз қурол тизимига интеграциялашган сўнгги "Панцирь-МЕ" ҳаво мудофаа тизимини қабул қилди. Бу битта минора ускунаси ичида қудратли артиллерия ва кўп режимли ракета қуролларини ва радиолокацион-оптик бошқарув тизимини бирлаштирган дунёда ягона тизими.

Автоматлаштирилган мажмуа таҳдидларга деярли бир зумда (уч-беш сония) жавоб беришни таъминлайди ва барча турдаги ҳаво нишонларига (секундига минг метр тезликгача учадиган) зарба беришга қодир, шу жумладан кемага қарши ракеталар, авиабомбалар, дронларга ҳам - 20 километргача узоқликда ва 15 километргача баландликда. Эслатиб ўтаман, қуруқликдаги "Панцирь" Сурияда энг юқори жанговар самарани кўрсатди. Кема версияси ҳам асосий моделнинг фазилатларини мерос қилиб олди. Денгиздаги "Панцирь"нинг аналоглари йўқ ва яқин келажакда кутилмаяпти ҳам.

Кичик ракета кемаси кичик акс берувчи юзаси туфайли душман радарларида аниқланиши осон эмас. Экипаж (39 киши) атроф-муҳитни "Минерал-М" кўп функцияли комплекс (горизонт орти масофасининг фаол ва пассив радиолокацион станциялари) ёрдамида кузатиб боради. Фарқланувчи хусусиятлар рўйхатига "Каракурт"нинг максимал тезлигини - 30 узел (соатига 55 километрдан ортиқ), автономликни - 15 кун, юриш масофаси - 2,8 минг денгиз милигача (4,5 минг километрдан ортиқ) қўшиш мумкин. Дарҳақиқат, кичик, аммо жуда чаққон. 22800 лойиҳасининг янги КРКлари НАТО мамлакатларининг нодўстона денгиз кучлари билан ўралган Болтиқ денгизи флотининг оператив имкониятларини кенгайтиради.

Суверенитет асоси

Сўнгги олти ой ичида Болтиқ флотида 1500 га яқин жанговар тайёргарлик машғулотлари муваффақиятли ўтказилди. Экипажлар 400 га яқин жанговар машқларни, шу жумладан 180та артиллерия ва етти ракета отувларини, миналар ўрнатишни, чуқурликга бомба отиш ва миналардан тозалаш ишларини амалга оширди. Тузилмалар ва қисмларнинг қўшма машғулотлари давомида кема ва қирғоқ зобитлари турли кучлар ва воситаларни бошқаришни ўргандилар.

Болтиқ флоти бугунги кунда кучли ва турли ҳил қисмлардан иборат гуруҳга эга, у замонавий қурол ва техник воситалари билан қуролланган сув усти ва сув ости кучлари, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва қуруқликдаги кучларга эга. Ҳарбий тайёргарликнинг устувор йўналиши - флотнинг турли ҳужум кучларининг (кема ҳужум гуруҳлари, авиация ва Болтиқ денгизи ҳудудидаги қирғоқ кучлари билан биргаликда) ҳаракатларини синашдир. Шу билан бирга денгиздаги классик муаммоларни ҳал қилишда замонавий "Стерегущий", "Сообразительный", "Бойкий" ва "Стойкий" корветлари, шунингдек, "Советск", "Серпухов", "Зеленый Дол" ва "Мытищи" кичик ракета кемалари муҳим рол ўйнайди. Янги "Калибр-НК" қанотли ракеталари ва эҳтимол, "Циркон"лар билан жиҳозланган "Каракурт"лар навбати ҳам яқинлашмоқда.

Қурол-аслаҳа соҳасидаги юқори технологиялар ҳар қандай мамлакатнинг ҳақиқий суверенитети ва барқарор ривожланишининг асоси бўлиб қолмоқда ва Россия ушбу йўналишда, ва ҳусусан, Болтиқбўйи минтақасида барча рақиблардан устундир. Пентагон расмий равишда  (ХҲР ва Россия Федерациясининг кучайиши фонида) АҚШнинг глобал ҳарбий устунлигини  йўқотганини, шунингдек Россиянинг Болтиқбўйи минтақасидаги НАТОдан ҳарбий-географик устунлигини тан олмоқда. РФнинг юқори технологияли қурол-аслаҳа соҳасидаги етакчилиги бу – ягона мақсад эмас, балки замон талаби ва миллий хавфсизлик кафолати.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) - Россия ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган террорчилик ташкилоти.

1120
Зарубежные страны. Германия. Берлин

Германия яна мағлубиятга учради ва уни юзлаб миллиардлар тўлашга мажбур қилишди

1127
(Янгиланган 21:47 20.05.2020)
Наполеон Бонапарт қурол кучи билан эришолмаган нарсага, Эммануэль Макрон дипломатия ва сиёсий шантаж орқали эришди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

Наполеон Бонапарт қурол кучи билан эришолмаган нарсага, Эммануэль Макрон дипломатия ва сиёсий шантаж орқали эришди: энди Евроиттифоқ пулларини Париж бошқаради, немис солиқ тўловчилари эса француз қарзларини ва ижтимоий дастурларини тўлайдилар. Эммануэлӣ Макроннинг "коронабонд"лар масаласида Ангела Меркелӣ устидан ғалаба қозониши Германия ва ҳозирча ҳеч бўлмаса тузикроқ бюджет сиёсатини сақлаб қолган Европанинг озчилик мамлакатлари учун Биринчи Жаҳон уруши каби оқибатларга олиб келиши мумкин.

Франция байроғи Бранденбург дарвозаси устидан ҳилпираб турмаган бўлса-да, Германия ҳақиқатан ҳам Франция ва унинг иттифоқчиларига шундай товон пулларини тўлайдики, вазият ҳақиқий урушдаги мағлубиятга ўхшатади. Бироқ, Европалик сиёсатчиларга ҳурмат бажо келтириш керак: омма олдида ҳаммаси теккис ва олижаноб кўринади. Коронавирусга қарши кураш баҳонасида, Ангела Меркелӣ (кўп йиллик қаттиқ қаршиликлардан кейин) "коронабонд" деб номланган - қарз мажбуриятларини чиқаришга рози бўлди, бу мажбуриятларни умуман Европа Иттифоқи (аслида Германия ва иқтисодиёти барқарорроқ бўлган бошқа давлатлар) ўз зиммасига олади, лекин маблағларни Франция, Италия, Испания ва боюджет интизоми бўйича ўзига ҳос тасаввурларга эга бошқа давлатлар сарфлашади. "Коронабонд"нинг биринчи транши ҳажми 500 миллиард еврони ташкил этади. ВВС таъкидлаганидек, "Франция президенти Эммануэлӣ Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркелӣ маблағлар грант шаклида тақдим қилиниши ҳақида келишиб олдилар".

Бюрократик атамаларни бежиз иқтисодий амалиётга таржима қиладиган бўлсак, бу қуйидагича ўқилади: немислар, голландлар, шведлар ва австрияликлар қарз олиб, бу қарзларни ўзлари тўлайдилар, пуллар эса "темир Ангела"нинг қаршилигини муваффақиятли синдирган "Европа жануби" мамлакатларига беғараз ёрдам сифатида кетади, эҳтимол айнан бу пулни тақдим қилинмаслиги (ва беғараз!) Еврозонаси йўқ бўлиб кетиши хавфи билан Меркелни рози бўлишга мажбурланганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Германия канцлери таслим бўлганидан кейинла ушбу 500 миллиард евро "евро зонаси бирлашиши учун керак " бўлган ўзига хос қадам (эҳтимол биринчи қадам) деб Эммануэль Макрон эълон қилганида айнан шу таҳдидга ишора қилганини истисно қилиб бўлмайди.

Назарий жиҳатдан қарз Европа Иттифоқининг қўшма бюджети томонидан тўланади. Аммо муаммо шундаки, биринчидан, бу бюджетни Европа Иттифоқи давлатларининг ўзлари тўлдирадилар, шу билан бирга улар тенг нисбатда тўлдирилмайди, иккинчидан, агар коронавирус баҳонасида Макрон ва унинг иттифоқчилари илгари бардошли Меркелни умумевропа қарз мажбуриятларини чиқариш каби бу қадар нозик масалада "енгишга" муваффақ бўлишган бўлса, унда Франция, Италия, Испания ва "Европа жануби"нинг бошқа давлатларини ушбу бюджетга камроқ ҳақ тўлаши, Германия, Австрия, Дания, Голландия эса - анча кўпроқ тўлашига ундаши бамисоли элементар сиёсий операция.

Немис бизнеси, сиёсатчилари ва электоратнинг муҳим қисми учун принципиал масалада таслим бўлганидан кейин пайдо бўладиган улкан жанжални олдини олиб, Германия канцлери дарҳол Франция президентининг ғалабали маърузаларига муҳим тушунтиришларни беришга шошилди.

Унинг таъкидлашича, "коронобонд" бу бир марталик восита, чунки Евроиттифоқ мисли кўрилмаган инқирозга дуч келмоқда. Британиянинг The Guardian газетаси ўқувчиларнинг эътиборини қуйидагича тортади: Берлиннинг расмий позицияси қабул қилинган дастурнинг "чекланган сақлаш муддати" ни назарда тутади, бу ўз навбатида, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан, немис пулларини француз нафақаҳўрларига тарқатилишига қарши бўлганларни тинчлантириши керак. Муаммо шундаки, бу ваъдалар бировни тинчлантириши қийин.

Европарламентда аллақачон 2 триллион еврога (ҳозирда кўзда тутилаётган 500 миллиард эмас) тенг "иқтисодиётни рағбатлантириш" тўпламини  ташкил этиш тўғрисидаги талаблар тарқатилмоқда, бу Германия ва Европа Иттифоқининг анча-мунча барқарор давлатлари зиммасига яқиндагина ҳеч ким энг даҳшатли тушида ҳам тасаввур қила олмаган қўшимча қарзларни тўлаш вазифаси қўйилади. Бундан ташқари, Италия Бош вазири ўз твиттерида 500 миллиардлик "грантлар" "биринчи қадам" эканлигини ёзди. Демак, эҳтимол Макрон ва унинг бир ҳил вазиятдаги иттифоқдошлари Германияни соғишда давом этадилар.

Немис пулларини сақлаб қолишнинг сўнгги парадоксал умиди сифатида Австрия канцлери Курцнинг норасмий раҳбарлиги остида Австрия, Дания, Голландия ва Швеция иттифоқи чиқмоқда.

Euronews адолат билан Европа Иттифоқи барча давлатларининг "коронабонд" бўйича розилиги кераклигини таъкидлайди, бундай розилик эса йўқ: "Себастьан Курц Дания, Нидерландия ва Швеция етакчилари билан ушбу (Макрон ва Меркелнинг "коронабондлар" бўйича-таҳр.) таклиф тўғрисида гаплашганини ва уларнинг позицияси ўзгаришсиз қолганини Твиттерда эълон қилиб, бўлажак музокаралар қийин ўтишига ишора қилди. "Биз энг кўп зарар кўрган давлатларга кредит бериш орқали ёрдам беришга тайёрмиз", - дея қўшимча қилди у.

Бироқ, Франция ёки Италия бюджетидаги тешикларни қоплаш истиқболидан норози бўлган барча мамлакатлар амалда вето ҳуқуқига эга бўлишларига қарамай, ушбу жасур "тўртлик" гуруҳи узоқ вақт давомида Европа Иттифоқи, Париж, Берлин ва Европа комиссиясининг қўшма босимига қарши туришлари эҳтимоли паст. Евро ҳудудига аъзо бўлишдан зарар кўрган ва иқтисодиёти Европа ички бозорида Германия иқтисодиёти билан рақобатлаша олмайдиган мамлакатлар вакиллари учун коронавирус эпидемияси Берлин ва унинг иттифоқчиларини Евро зонаси келтирган қўшимча даромадларнинг бир қисмини бўлишишга даъво қилиш учун сўнгги имкониятдир. Бошқа томондан, Германия, Нидерландия ёки Австриядаги сайловчилари уларнинг ҳисобига маблағларни бу тарзда тақсимланишига асосли эътироз билдиришлари мумкин. Агар Ангела Меркелда евро ҳудудини сақлаб қолиш учун икки триллион евро сарфлаш кераклигига ишонч ҳосил бўлиб, ва охир оқибат бу пулларни Германия бюджети томонидан тўланиши керак бўлган тақдирда, у ҳолда ўз фуқаролари Меркелни тўхтата олмайдилар. Аммо келгуси сайловда ушбу сайловчилар ўзларининг миллий манфаатларини қаттиқ ҳимоя қиладиган сиёсатчиларга муҳтож эканликларини ҳал қилишлари мумкин. "Коронавирусни қарзлар билан даволаш"нинг ёмон таъсири сифатида кўплаб Европа мамлакатларида тизимга қарши популизмнинг кескин ўсиши бўлиб чиқса ажабланмаса бўлади.

Агар рўй берса ҳам, бунда одатдагидек "ижтимоий тармоқлардаги рус троллари" ёки (ҳозирги модага мувофиқ) "Хитой тарғиботининг уринишлари" айбдор бўлади. Аммо Европа Иттифоқи учун сиёсий хавфларнинг янги тўлқинини яратишда ҳақиқий айбдорлар - бу йўлни танлаган Европа етакчиларининг ўзлари.

Манба: РИА Новости.

1127
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ишсизлик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди

15
Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этган. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари кейинги ўринларда қайд этилган.

Таъкидланишича, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) кузатилган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1,39 млн кишини ташкил этган.

15