Женщина у здания Европейского парламента в Брюсселе

Коронавирус Европани сиёсий суверенитет учун товон тўлашга мажбур қилади

618
Европа Иттифоқининг видеосаммити бўлиб ўтади - унинг қайғули келажаги сўнгги уч йил давомида унинг раҳбари бўлишлигига даъво қилган киши томонидан тобора баланд овозда тилга олинмоқда.

Пайшанба куни Европа Иттифоқининг видеосаммити бўлиб ўтади - унинг қайғули келажаги сўнгги уч йил давомида унинг раҳбари бўлишлигига даъво қилган киши томонидан тобора баланд овозда тилга олинмоқда. Саммит арафасида Эммануэль Макрон саволни кўндаланг қўйди - Европа Иттифоқи ўзи учун бир қарорга келиши керак: бу иқтисодий лойиҳами ёки сиёсий лойиҳа. Агар сиз биринчиси танланса, унда бирлашган Европа парчаланади, дейди Франция президенти.

"Европа Иттифоқи сиёсий лойиҳами ёки атиги бозор лойиҳасими деган қарорни қабул қилишимизга вақт келди. Ўйлайманки, Европа Иттифоқи бу сиёсий лойиҳа ... Агар у сиёсий лойиҳа бўлса, унда инсон омили устувор ҳисобланади ва бирдамлик тушунчаси илгари сурилади ... иқтисодиёт унинг ортидан қадам босади, ва шуни ҳам унутмайликки иқтисодиёт ахлоқий фан. Биз Европа бирдамликни сақлаб қолиш учун молиявий ёрдам кўрсатишимиз ва бирдамликни намойиш этишимиз керак", - деди Макрон Financial Times газетасига берган интервьюсида. Яъни, бой мамлакатлар камбағал мамлакатларга ёрдам беришлари керак, шимолий мамлакатлар эса жанубдагиларга бирдамликни намойиш қилиши керак, чунки жанубдагилар коронавирус пандемиясидан кўпроқ жабр кўрдилар:

"Баъзилар қурбон бўлаётган ягона бозорни шакллантириб бўлмайди, яна "жабрни гуноҳкорлар кўпроқ кўриши керак" дейиш тарихий хато бўларди.

Яъни Германия Европа Иттифоқи мамлакатларига уларнинг иқтисодиёти ҳажмига эмас, балки уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатадиган махсус жамғарма яратиш ғоясига қарши туришни бас қилиши керак. Буни коронавирусдан нафақат қурбонлар сони, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам энг кўп зарар кўрган Италиядан бошлаб, Европанинг жанубий мамлакатлари ҳам талаб қилмоқда. Агар Германия ёрдам беришдан бош тортса, нафақат Евро ҳудуди хавф остида қолиши мумкин. Европа Иттифоқи, сиёсий лойиҳа сифатида, ҳозирги инқироздан омон қолмаслиги мумкин, " бу Европа ғоясининг қулашига олиб келишини аниқ айтишимиз керак".

Ўз позициясини ҳимоя қилаётиб, Макрон ҳатто Биринчи жаҳон урушидан кейин Германиядан компенсацияни талаб қилишда Франциянинг "улкан, ҳалокатли хатоси"ни ҳам эслади – улкан репарациялар немисларни уйсиз қолдирди, Германияда "популистик реакция"га ва унинг ҳалокатли оқибатларига олиб келди. "Бу биз Иккинчи Жаҳон уруши охирида ўзимизга эп кўрмаган хато", деди Макрон Маршалл режасини, яъни Европа иқтисодиётига кенг кўламли ёрдамни эслатиб. Кўмак ташқи ва мутлақо беғараз бўлмаганлиги – томон сифатида Европанинг атлантистларга бўйсундирилишини - Макрон эсга олмади. Уни кўпроқ келажак қизиқтиради - бу келажакда бирлашган Европа бўлмаслиги мумкин:

"Агар биз бугун буни амалга оширмасак, сизга шуни айтсам, популистлар ғалаба қозонишади - бугун, эртага, индинга, Италияда, Испанияда, эҳтимол Францияда ва бошқа жойларда ҳам... Бу равшан, чунки одамлар шундай дейишади: "сиз қандай ҳаётни таклиф қиляпсиз? Бу одамлар сизни инқироз пайтида ҳам, унинг оқибатларидан ҳам ҳимоя қила олмайди. Улар сиз билан ҳеч қандай бирдамликни ҳис қилмайдилар ... қийинчиликларни баҳам кўришга келганда улар ягона Европа тарафдори эмас".

Шундай ҳам бўлди - Европа Иттифоқи ўз тарихидаги энг катта инқирозга дуч келди. Аммо у ундан омон қололмаслиги ҳам мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас. Чунки, Макроннинг сўзларидан фарқли ўлароқ, Европа Иттифоқи ҳар доим сиёсий лойиҳа бўлиб келган - ҳатто у йўқ бўлган жойда ҳам, ўтган асрнинг бошида пан-европа ғояси пайдо бўлган. Иқтисодий муаммолар Европа Иттифоқини вайрон қила олмайди – уни фақат сиёсий чақириқлар қулатиши мумкин: ҳоҳ у ички ёки ташқи бўлсин.

Ташқи ўйинчилар билан вазиятда ҳаммаси тушунарли - ташқи ўйинчиларнинг Европа Иттифоқининг заифлашиши ва қулашига қаратилган ҳаракатлари мутлақо прагматик асосга эга. Ҳеч кимга жаҳон саҳнасида кучли рақиб керак эмас - ва якка бир давлат (федерация) даражасигача бириктирилган Европа ҳар қандай ҳолатда ҳам энг кучли глобал ўйинчидир. Албатта, 16-19 асрлардаги жаҳон тарихининг Европа давридаги каби эмас - лекин барибир. АҚШ ҳам, Хитой ҳам, Россия ҳам турли сабабларга кўра кучли бирлашган Европага муҳтож эмас, лекин бу Европанинг ўзи учун принципиал эмас. Ҳар кимга Европанинг алоҳида мамлакатлари ёки Европа мамлакатлари блоклари билан музокара қилиш ва (агар керак бўлса, зиддиятда бўлиш) осонроқдир. Бироқ, энди бирлашган Европанинг асосий душмани ҳозир ташқарида эмас, балки ўзининг ичкарисида.

Европа ҳар доим ҳам бирликка интилиб келган - биз Римни, Буюк Карл императорлигини, немис миллатининг муқаддас Рим империясини, Наполеонни, Гитлерни эсга олсак бўлади. Бирлаштириш тамойиллари ҳар ҳил бўларди, аммо моҳияти ҳар доим бир хил: Европаликлар бирга бўлишлари керак ва бир раҳбарлик остида улар янада кучлироқ ва муваффақиятлироқ бўлади. Иккита оҳирги лойиҳалар Европа учун ҳамиша тушунарсиз бўлган, улар Осиё томон суриб юбормоқчи бўлган Россияга тақалди.

Бироқ, охирги лойиҳа - Европа Иттифоқи ғоя сифатида, Россиянинг ғоят нацист бўлган Европа устидан йирик ғалабасидан сўнг - Москва Шарқий Европа устидан назоратни қўлга киритгандан кейин вужудга келди. АҚШ ва Буюк Британия эса Ғарбий Европани назоратга олганида. Европа ўз субъективлигини йўқотди - лекин Англосаксон оғасининг қатҳий назорати остида бирлашишни бошлади. Аввал унинг ғарбий қисми, 90-йилларнинг бошларидан эса, СССР парчаланганидан кейин шарқий қисми ҳам.

Натижада, бизда ҳозирда жуда катта, аммо тугалланмаган, яхлит бўлмаган империя мавжуд – у дунёдаги энг катта иқтисодиётга эга, улкан экспортга эга, ўз валютаси ва молиявий тизимига эга. Аммо иродаси жуда заиф - тушунарсиз, ўзаро мувофиқлаштирилмаган ва қарам ташқи сиёсат, мустақил мудофаа сиёсатига эга бўлмаган. Иқтисодий гигантнинг ўз геосиёсий суверенитети йўқ - у ҳануз Ғарбнинг, аниқроғи, дунё ҳукмронлигига йўналтирилган Европа ва Америка элиталарининг бир қисмини бирлаштирган Атлантика глобаллашуви лойиҳаси бўлиб қолмоқда. Аммо тарих шоҳид бўлишича, ҳатто жар солишича, кўнгил ҳақида ўйлаш вақти келди – (бой берилган) дунё етакчилигига ёпишиб олиш эмас, балки ўз уйингни қуриш вақти келди. Бунга нима тўсқинлик қилмоқда? Коронавирусми?

Йўқ, Европа Иттифоқини ягона суверен давлатга айланишига иккита асосий тўсиқ мавжуд. Ташқи - англосаксонлар ва Атлантика томон фикрловчи Европа элиталарининг Европа деб аталувчи кемани автоном сузишига рози эмаслиги. "Европа ўз келажаги учун жавобгарликни ўз қўлига олиши керак", - деб ҳам Меркел ҳам Макрон таъкидлашмоқда, аммо бизнинг хоҳишларимиз бизнинг имкониятларимиз билан мос келиши керак. Бундай ҳолда - ҳеч бўлмаганда сиёсий ирода ва стратегик фикрлашнинг мавжудлиги зарур, яъни буни жар солаётганлар мустақил Европага ҳақиқатан ҳам ишонишлари ва уни қуришни хоҳлашлари керак. Германия ва Франциянинг ҳозирги раҳбарлари (тўғрироғи, ҳукмрон гуруҳлар) ана шундай жиддий мақсадларни олдиларига қўйишганига шубҳа катта.

Бирлашган Европа учун иккинчи тўсиқ ички. Дарҳақиқат, халқлар бундай бирлашган Европани хоҳламайдилар - Европа Иттифоқи машҳур эмас ва ҳозирги инқироз эса унга унданда даҳшатли зарба беради. Аммо бирлашган Европа айнан ҳозирги каби бўлиши керак деб ким айтди? Макрон ва европалик интеграторлар нафрат билан популистлар деб атайдиган евросептикларнинг аксарияти ҳақиқатан ҳам бирлашган Европага қарши эмас - улар ҳозирги каби ЕИга қарши. Миллий ўзига хосликни бузадиган мафкура билан, анъанавий бўлмаган қадриятлар билан, руҳий жиҳатдан заиф ва бюрократияси кучли бўлган миллий элиталарнинг диктати билан ҳам бўлган ЕИга қарши. Муқаррар ва тобора ўсиб борадиган немис етакчилиги ҳам кўплаб европаликларни қўрқитмоқда - аммо ҳар ҳолда, немислар ҳар қандай Евроинтеграциянинг асоси ва пойдеворидир, гап фақатгина шундаки, ҳозирги немис элитасининг  ўзи ўз ҳаракатларида мустақилми?

Европанинг турли халқларини кўп нарса қўрқитади - аммо уларни барча зиддиятлардан кўра кўпроқ бирлаштирувчи бир жиҳат бор. Бу биргаликда улар алоҳида бўлгандан кўра кучлироқ эканлиги ва ҳозирги глобаллашган дунёда эса бу жуда муҳим сабабдир. Европаликларнинг ўзи буни бошқалардан кўра яхшироқ тушунишади - чунки бу глобал дунё тартибининг асосий қурувчилари айнан ўзлари бўлганлар. Улар (айниқса уларнинг англосаксон қариндошлари) уни тўлалигича бошқаришини исташган - натижа бермади, энди қайта ўйнаш вақти келди, минтақавий куч марказлари ва цивилизациялар ўртасидаги жангларга тайёргарлик кўриш вақти келди. Ўз Европасининг қалъасини кучайтириш, яъни қуриб битказиш - кучли бирлашган Европа номидан бошқалар билан рақобатлашиш, жанжаллашиш, музокаралар олиб бориш учун. Унга етишиш  учун Лиссабондан Хелсинкигача бўлган ҳаммани ва ҳамма нарсани битта қолипга тушириш шарт эмас - мустақил келажак учун жавобгарликни атиги ўз зиммасига олиш ва алтернатива, яъни қулашдан жуда қўрқиш керак ҳолос.

Эндиликда биринчи навбатда қўрқув - коронавирус олдида эмас, балки коронаинқирознинг оқибатлари Европа Иттифоқини парчалашидан қўрқув. Ва бу Европа халқлари орасида унга бўлган ишончни кучайтириш учун яхши рағбатдир. Макроннинг таклифларига аслида алтернатива йўқ - албатта, Италиянинг ўзи ҳақида ўйлаб кўриш мумкин, "кемага тушганнинг жони бир-ку", дейишади улар, улар барибир евроҳудуд ва ЕИдан чиқиб кетолмайдилар. Дарҳақиқат, улар Россия олдига югуриб боришмайди-ку?

Йўқ, тўғридан-тўғри Москвага эмас, балки Осиё томон. Пекин мамнуният билан Римга ёрдамга келади - ва агарда Италия ЕИдан чиқиб кетгудек бўлса, унда бирлашган Европа орзусига катта нуқта қўйса бўлади. Буни Берлинда жуда яхши тушунишади (англосаксон пойтахтларни гапирмасак ҳам бўлади) - шунинг учун ҳам немислар тўлайди, шубҳа йўқ. ЕИ ҳар доим сиёсий лойиҳа бўлиб келган ва Германия учун қанчалик сиёсийлашган бўлса, шунча чуқурроқ.

Манба: РИА Новости.

618
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1382)

АҚШ Саудияни жазоласа, бундан Россия ва Эрон манфаат кўрадими?

359
(Янгиланган 17:23 02.03.2021)
,
АҚШ ва Саудия муносабатлари - Оқ уйда ким ўтирганига боғлиқ эмас. Икки давлат алоқалари – ўнлаб йиллар давомида шаклланган ва фундаментал асосга эга.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Саудия Арабистони ва АҚШ муносабатларда мураккаб даврлар келмоқда. 2018 йилда журналист Жамол Хашшогининг ўлдирилишидан сўнг Оқ уй янги стратегия эълон қилган эди: энди улар Яманда урушни тўхтатишни ва инсон ҳуқуқлари сақланишини талаб қилишмоқда. Ушбу йўналишда ОҚ уй қанчалик узоққа бириши ва ар-Риёд бунга қандай жавоб бериши мумкин?

Санкция киритиб бўлмайдиган шахзода

АҚШ Давлат Депаратаменти раҳбари Энтони Блинкен жума куни “Хашшоги бани” ҳақида янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, “саудиялик диссидентларни қўрқитишда ва журналист Жамол Хашшоги ўлимига алоқадор” деб топилган 76 нафар саудияликларга нисбатан виза чекловлари киритилган. Санкцияга тушганлар орасида Саудия Арабистони умумий разведка раҳбари Ахмад ал-Асири ҳам бор.

Ундан ташқари, ҳисоботда айтилишига кўра, Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон ҳам The Washington Post журналисти ўлимига айбдор. Айнан унинг буйруғига асосан, Стамбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида журналист ўғирланган ва унинг танаси бўларга бўлиниб йўқ қилинган. Саудия Қироллиги ташқи ишлар вазирлиги ушбу айбловларни қатъий рад этмоқда.

Айбловлар бисёр бўлишига ва Жо Байден сайловолди дебатларида ар-Риёдни яккалаб қўйишни ваъда берганига қарамасдан, шахзодага нисбатан шахсий санкциялар киритгани йўқ.

-Бутун мамлакат ва алоҳида бир киши билан муносабатларни аралаштирмаслик керак. Судия билан муносабатларимиз жуда мумҳим. АҚШ қиролликни ҳимоя қилиш тарафдори, - деган эди ушбу ҳақида АҚШ давлат котиби Блинкен. – Бундан кутилаётган мақсад – ар-Риёд АҚШ вазифа ва  қадриятларига тўлиқроқ жавоби беришини таъминлашдир.

Давлат котиби айтишига қараганда, ар-Риёд америкаликлардан олаётган ёрдамини Ямандаги вазиятни ҳал қилишда фойдаланмаслиги керак. Яманда саудияликлар собиқ президентАбу Рабу Мансура Хади тарафдорларини қўллаб-қувватлашмоқда.Бошқача қилиб айтганда, Вашингтон америка қуроллари учинчи давлат жанг майдонларида фойдаланилмаётганига амин бўлмоқчи.

Ҳужумкор ҳимоя

Аслида икки давлат муносабатлари асоси жуда мустаҳкам – Саудия нефти эвазига АҚШ уни ҳимоя қилади. Иккинчидан Саудия АҚШдан қурол сотиб олувчи энг йирик харидорларидан бири.

Ушбу ҳамкорлик икки томоннинг ҳам стратегик манфаатларига жавоб беради, лекин қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва  демократик борасида  - ушбу икки давлатлар қарашлари кескин фарқ қилади.

Барак Обама ҳокимиятининг сўнгги йилларида Саудия-АҚШ ҳамкорлиги фикрлар фарқи сезила бошлаган эди. Биринчи навбатда бу АҚШнинг Эронга (Саудиянинг ҳудуддаги рақиби) бўлган муносабатининг ўзгариши билан боғлиқ бўлди.

Икки давлат разведкалари доимий равишда ҳамкорлик қилиб турса-да, Саудиянинг диссидентларга қарши кураш методлари ва Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар – АҚШда хавф уйғота бошлаган эди.

Лекин Оқ уйга Доналд Трамп келганидан сўнг, муносабатлар бироз яхшиланди. АҚШ президенти ўзининг биринчи ташрифини Саудияга амалга оширди. Ваҳоланки, сайловдан олдин Трамп саудияликларнинг “ишқибози” эмаслигини ва “саудиялик террорчиларга ёрдам бермаслигини” айтиб ўтган эди. Трамп даврида Саудия билан муносабатларни унинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер олиб борар эди.

Журналист  Хашшогининг ўлими ҳақидги ҳисобот Трамп давридаёқ тайёр бўлишига қарамасдан, у кенг оммага эълон қилинмаган эди.

“Бунинг ўрнига Трамп иттифоқчиларга инвестиция киритишга ҳаракат қилди. Энди улар Вашингтондан янада кўпроқ қурол-аслаҳа сотиб олиши, ҳудудда содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарликни бўйнилариг олишлари керак эди”, - деб вазиятни тушунтиради Келажак изланишлар маркази директори Максим Сучков.

“Ҳозирги ҳукумат нима деса ҳам - олдин ана шундай қараш иккала партияга ҳам хос эди. Хашшоги ўлимидан сўнг демократлар республикачиларни айблашга тушишди. Улар Трамп ҳукуматини инсон ҳуқуқлари бузилишида, саудияликлар Яманда амалга оширган зўравонлик операцияларига бефарқ бўлишда айблашди.

Демократлар хулосасига кўра, бундай ёндашув Саудиял шахзодаси Мухаммед бен Салманга нима қилса ҳам жазога тортилмаслиги ва Вашингтон билан ҳар қандай масалани пул билан ҳал қилиш мумкин, деган тасаввур бериши мумкин.

Янги маъмурият келганидан сўнг ушбу масалага ёндашув ўзгаришини ҳамма кутган эди ва Байден биринчи қадамни қўйди.

Янги президент Яманда ҳужумларга барҳам бериш ташаббусини олға сурди. Бунга, жумладан  Саудияга қурол аслаҳа экспортини чеклаш орқали ҳам эришиш мумкин. Хусусан, декабрда етказиб бериш ҳақида келишувга эришилган 3 мингта GBU-39 – аниқ нишонга тегувчи бомбалар ва 7 мингта Paveway IV бомбаларни етказиб беришни таъқиқлаш орқали.  Маълумот учун, ушбу бомбалар умумий қиймати 768 миллион долларни ташкил қилади.

Умуман олганда,  Вашингтон Яман можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилишга бел боғлаган. Феврал ойида Яман мухолифатчи кучлари – хусийларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришган эди.    

Янги бурилиши

Икки давлат муносабатларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетаётгани йўқ.

“Бироз ваҳима қилиб қўрқитишади, озгина жазо беришади ва шу билан тамом. Муносабатларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетаёгани йўқ”, - дейди Яқин Шарқ бўйича мутахассис Алексей Хлебников.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон - Ар-Риёд муносабатлари бироз қайта текширилса-да, лекин  ҳозирча ҳеч қандай жиддий стратегик ўзгаршлар бўлмайди.

Россия Халқаро ишлар кенгашининг Яқин Шарқ лойиҳалари менеджери Руслан Мамедов ҳам ана шундай фикрда.

“Обама давридан бошлаб АҚШ ўз энергетика манбааларини ошириб, Саудия нефтига боғлиқликни камайтириб келаётган эди. АҚШ янги маъмуриятида Саудия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш тарафдорлари ҳам бир неча. Гап Яқин Шарқда фақат Саудияга эмас бир неча давлат билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва “қўлларни бироз бўшатиб олиш” ҳақида”, - дейди эксперт.

Мамедов айтишига кўра, бу борада кўп нарса Эрон ядровий дастурига боғлиқ. Ар-Риёд АҚШнинг ҳудуддаги энг йирик ҳамкорларидан бири. Агар Саудияга қаттиқ санкциялар киритилса, бундан Эрон ютиб чиқади. Биргина Хашшогининг ўлими учун АҚШ Саудияни бунчалик қаттиқ жазолашга бормайди.

Россия ва Хитой

2015 йилда АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция иштирокида Эрон ядровий дастурига доир имзоланган “Умумий ишлар режаси” Саудия монархлари учун сўнгги томчига айланди десак муболаға бўлмайди, - дейди Алексей Хлебников. - Сўнгги 10 йилда Кўрфаз атрофида бир неча муҳим воқеалар юз берган эди – Миср ва Тунисда АҚШ иштирокисиз қўзғолонлар оқибатида ҳукуматлар ўзгарган эди.

Ушбу воқеалардан хулоса қилган Қироллик ташқи ўз сиёсатини ҳам диверсификация қилишга, дунёдаги бошқа йирик давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга кириша бошлади. Масалан Россия ва Хитой билан, деб ҳисоблайди эксперт.

Москва 2019 йилан бошлаб Ар-Риёдга қурол аслаҳа етказиб бермоқда. Дастлабки шартномалар 2017 йилда тузилган эди. Ўшанда Саудия Арабистонида ТОС-1А олов отиш тизимларини, "Корнет-ЭМ" – танкка қарши курашиш мажмуалари, АГС-30 – гранатомётлари ва “АК-103” Калашников автоматларини биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олинган эди.

2021 йил бошида эса саудияликлар Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизиминива Су-35 самолётларини сотиб олишга қизиқиш билдирган эди.

Ундан ташқари Россия ва саудия Арабистони ОПЕК+ доирасида ҳам ҳамкорлик қилишаётганини ва бунинг натижасида иккала давлат ҳам мўмайгина даромад қилганини унутмаслик керак. Ушбу ва бошқа прагматик сабаблар – мустаҳкам ҳамкорлик асоси бўлиши мумкин, дейди Мамедов.

Кўп қиррали тактика

Саудия қироли Яқин Шарқ ҳудудида америкаликлар учун талайгина муаммолар туғдириши мумкин, лекин охир оқибат Ар-риёд учун АҚШ - ўта муҳим ҳамкор. Москва ва Пекин томонига қилинаётган ҳар қандай манёврлар, бу ўзига диққат жалб қилишга қаратилган восита бўлиши мумкин.

“Саудия Арабистони фикрига кўра, АҚШ билан муносабатлар Оқ уйда ким ўтирганига боғлиқ эмас, икки давлат алоқалари – ўнлаб йиллар давомида шаклланган ва улар ҳар қандай синовдан ўтишга қодир”, - дейди эксперт.  

Ўнлаб йиллар давомида шаклланган фундаментал муносабатлар деганда, кўп нарсани тушуниш керак: Саудия элитасининг деярли барчаси АҚШда таълим олган ва олмоқда, қурол-яроғ ва ҳарбийларни ўқитиш ҳам - тўлиқ америка томонида. Ваниҳоят уларнинг валютаси риал курси ҳам доллага боғланган. Буларнинг барчасини ўзгартириш учун – узоқ йиллар керак бўлади. Шу сабабли ҳам ташқи сиёсий алоқаларни диверсификация қилиш— шунчаки тактик услуб, кўп томонли трек бўлиб, у янги кўп қиррали дунё талабларига жавоб бериш учун амалга оширилмоқда.

 

359

Вакцина ва сиёсат: Европага кириш учун қандай вакцина керак?

345
(Янгиланган 18:59 01.03.2021)
Европада ўзини Россиядан чегаралаш ғоялари тарафдорларидан ташқари тус сайёҳаларини орзиқиб кутаётган Италия, Франция, Испания, Греция ва бошқалар ҳам бор.

Европа Иттифоқи дипломатик муассасалари раҳбарлари ЕИга кириш учун эмланиш сертификати тартибини жорий этиш кераклиги таклифини маъқуллашди. Бу ҳақида ушбу мажлис якунига кўра, Ангела Меркель хабар қилди. Ҳозирча гапи принципиал розилик ҳақида кетмоқда, батафсил қонун лойиҳаси 3 ойдан сўнг пайдо бўлади.

Ҳар доим энг қизиқ маълумот тафсилотларида бўлади. Вакцина паспортига доир янги қонун ҳам бундан мустасно эмас.

Биринчи навбатда, тиббий кўрсатгичларига кўра вакцина олиши мумкин бўлмаган одамлар нима қилиши керак? Агар киши яқинда коронавирус билан касалланиб тузалган бўлса – бошқа гап, бироздан сўнг вакцина олиши мумкин. Сурункали касаликка чалинганлар нима қилиши керак?  Ахир вакцина паспорти жорий этилса уларнинг Европа бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқлари бузилмайдими?

Ёки, сурункали касалликка чалинганлар яқинда ўзлари ҳам ўлиб кетади. Одам йўқми – муаммо ҳам йўқ. Умуман касалларга Европа бўйлаб кезиб юришни ким қўйибди?

Лекин иш бу билан чекланмайди. Ҳозир дунёда бир неча вакцина бор, яқинда уларнинг сони янада кўпаяди. Хўш, қайси вакциналарга биринчи навбатда ЕИ сертификати берилади?

Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca - евроатлантик учликда бу борада муаммо бўлмайди шекилли. “Пфайзер олдингми – мана сенга аусвайс", қабилиди иш тутилади шекилли. Лекин Россия вакцинаси ("Спутник V" ёки "ЭпиВакКорона") ё бўлмаса Хитойнинг Sinovac Biotech, CanSino Biologics, CNBG — Sinopharm вакциналаридан бирортасини олганлар учун тўсиқлар ўрнатилиши мумкин. Улар қанчалик самарали ва безарар бўлмасин, лекин Брюссель уларни расман тасдиқламас экан, улар билан эмланган фуқаролар чегараларни кесиб ўтишга рухсат ола олмайди.

Чунки демократик бўлмаган  мамлкатлардан келиб чиққан вакциналарнинг фойдали ёки зарарлиги масаласи – нафақат тиббий, балким сиёсий масала ҳам.  Ишга сиёсат аралашса нима бўлиши аниқ - “демократияни олға суриш баҳонасида тоталитар режим жорий этилади. Буни биз

"Шимолий оқим — 2" мисолида яққол кўриб турибмиз. Гуёки россиянинг углеводороди "Циклон-Б"дан кўра заҳарлироқдек.

Маълумки, “геометрия теоремалари инсон манфаатларига таъсир қилганида эди улар учун урушлар содир бўларди”. Нодемократик мамлакат вакцинасини тан олмасдан хорижий давлатга ноқулайлик туғдириш мумкин бўлса – нега бу ишни қилмаслик керак?

Яқинда, (17 феврал) Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен шундай деган эди: "Россиянинг эмлаш стратегияси жуда ғалати – ўз аҳолисини эмлашда етарли прогрессга эришмасдан туриб нега Россия бошқаларга миллионлаб доза вакцина таклиф қилмоқда? Бу саволга жавоб берилиши керак”.

"Етарли прогресс" дегани нима эканини тушуниш қийин. Европанинг ўзида прогресс етарли бўлмаса, бу масала Европа томонидан кўтарилиши қанчалик тўғри бўлади?  Нима сабабдан Венгрия  "Спутник" вакцинасини сотиб олмоқда? Ҳар қадамда "Пфайзер" эмлаш пунктлари бўлганда Чехия, Австрия ва Италия ҳам "Спутник V" сотиб олишга қизиқмаган бўларди.

Балким фрау Урсула XIX асар охиридаги буғдой экспорти билан боғлиқ вазиятни эсга олгандир. Ўша вақтда Россияда “ўзимиз тўймасак ҳам экспорт қиламиз” принципи асосида ишлаган. Наҳотки бугунги Россия Тиббиёт вазирлиги 19 аср охирида Россия молия вазири бўлган Вышнеградскийдан ўрнак олган?

Иккинчидан, бу масаланинг Россия вакцинаси самарали ёки фойдасиз эканига нима алоқаси бор? Вакцина ёки самарали ё самарасиз бўлиши мумкин, лекин Россияда аҳоли эмланиши “етарли  прогрессга” эришиш масаласининг Брюсселга нима алоқаси бор?

Агар мақсад – нима қилиб бўлса ҳам Россия вакцинасини обрўйсизлантириш бўлса - бу бошқа гап. Хусусан, Россия вакцинаси билан эмланганларга виза сертификат бермасдан. Буларнинг брачаси “темир парда” муаммоларрини эслатади. Ўша вақтлар бундай чоралар одатий ҳолдек қабулд қилиниши мумкин эди.

Албатта, ҳамм нарса Урсула ва унинг тарафдорларигага боғлиқ эмас, Лекин Европада нима қилиб бўлса ҳам Россиядан ўзини чегаралаш ғоясидан ўзгача фикрлайдиганлар ҳам бор.

Масалан Россиялик туристларни орзиқиб кутаётган Италия, Франция, Испания, Греция ва бошқалар. Ушбу мамалкатларда туризм  мамлакат ЯИМининг 15%гача таъминлайди. Уларнинг аҳолиси россиялик туристлар қайтишини жону-дили билан истайди. Бу борада фрау фон дер Ляйеннинг ғояларидан кўра ўз ҳамёнлари улар учун муҳимроқ.

Албатта европаликларни Иттифоқнинг бош мафкурачиси Суслов М.А.нинг сўзлари билан юпантириш мумкин - “Биз мафкура учун маблағ аямаймиз”, жумладан виза сертификатлари учун ҳам. Лекин узоқ вақт давомида бундай сиёсат олиб бориш турли нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Уч ойдан сўнг қайси вакцина Европада “ишончли” деб тасдиқланиши,  фрау фон дер Суслов ва “ит бўлса ҳам майли, тухум туғса бўлди” принципи асосида яшайдиганлар орасида турли тортишувлар келтириб чиқариши мумкин.

345
Мужчина держит папку в руке

Ҳарбий хизмат, ички ишлар ва божхона: пенсия таъминотига доир янги қонун

447
(Янгиланган 20:20 02.03.2021)
“Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Пресс-служба президента Узбекистана

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳарбий хизмат ўтаган бўлиб, собиқ Иттифоқ таркибига кирган, бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар ҳамда ушбу шахслар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш (агар зикр этилган шахсларнинг пенсия таъминоти, мулоҳаза юритилаётган давлатларнинг ҳарбий хизмат (хизмат) ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса);

ҳарбий хизматчиларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш масалаларини нафақат уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига тааллуқли кўплаб меъёрларни бир бутун қилиб, ўз ичига мужассам этадиган кодекс хусусиятига эга ҳужжат асосида, балки соҳага оид устувор масалаларни белгилаш бўйича давлат ҳокимияти идораларининг мажбуриятларини аниқ ифодалайдиган, мулоҳаза юритилаётган масалаларни рўёбга чиқариш йўлларини белгилаб берадиган ҳужжат асосида йўлга қўйиш киради.

"Қонун лойиҳаси пенсияларнинг қуйидаги миқдорларини кўзда тутади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизмат ўталган муддат 20 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, хизмат ўташнинг чекланган ёшига етгани ёки соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳақиқий ҳарбий хизматдан (хизматдан) истеъфога бўшатилган шахсга эса 45 фоизи тайинланади. 20 йилдан ортиқ ўталган ҳар бир тўлиқ хизмат йили учун пул таъминотига оид тегишли сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, ушбу сумманинг жами 75 фоизидан ошмайди;

б) умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 25 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 1 фоизи қўшилади;

в) меҳнат стажи ҳисобга олинган тарзда хизмат ўтаган йиллари учун пенсия тайинланаётганида: умумий меҳнат стажи 20 йилни ташкил этса,  пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 20 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, пул таъминотига оид тегишли сумманинг жами  75 фоизидан ошмайди.

Хизмат ўтаган йиллари учун тайинланадиган пенсия миқдори Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳарбий хизматчилар тоифасига мансуб, ногиронлик ҳолати ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган (ҳарбий жароҳат олган) ногиронларга қуйидаги миқдорларда пенсия тайинланиши кўзда тутилган:

I гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  90 фоизи;

II гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  80 фоизи;

III гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  55 фоизи", - деб ёзилган ҳужжатда.

447
Теглар:
Давлат божхона қўмитаси, божхона, Ички ишлар органи, Тошкент, Ўзбекистон