Кадеты во время строевой подготовки

Ўзбекистон кадетлари: кучли армия захираси

917
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

17 апрель куни Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган ҳарбий-ватанпарварлик синфларига қабул қилиш тартиби белгиланди. Ҳукумат томонидан қабул қилинган “Умимий ўрта таълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори давлатнинг ёш авлод тўғрисида тизимли ва режали ғамхўрлигидан далолат беради.

Аввалроқ, Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган эди: “Армия моддий томондан барча энг замонавий ва зарур нарсалар билан таъминланган бўлиши мумкин, аммо заиф ахлоқий таркибий қисм, жанговар руҳ, садоқат, ватанга муҳаббат ҳисси йўқлиги, унинг тақдири учун жавобгарлик, бефарқлик қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин”.

Республиканинг 56 та мактабидаги ҳарбий-ватанпарварлик синфларига олти синфни муваффақиятли тамомлаган ва илғор фанлар бўйича ўз қобилиятларини намойиш этган ўғил-қизлар танлов асосида кириши мумкин. Келгуси ўқув йилидан бошлаб ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлгача амалга оширилади. Ҳукумат томонидан ҳарбий-ватанпарварлик синфларига кириш учун белгиланган “чегараси” жуда юқори - жисмоний тайёргарлик синовида 100 баллдан 70 балл (21 июн - 5 август). Шундан кейингина - фанлар бўйича тестлар (15-25 август).

Устуворликлар тўғри белгиланган, чунки умумтаълим мактабларда ихтисослаштирилган синфлар умумтаълим фанларни ўзлаштиришга ривожлантиришга халақит бермасдан ватанпарварлик тарбияни таъминлаши ва ҳарбий тайёргарлик асосларини таъминлаши керак. Ўқув дастури мураккаблашмоқда, мактабда чиройли ҳарбий формани кийишни истаганларнинг ҳаммаси ҳам буни ўзлаштира олмайди. Энг муҳими, қийинчиликларни енгишга жисмоний ва руҳий тайёрлик - ҳарбий хизматнинг асосидир.

Махсус ҳарбий-ватанпарварлик тайёргарлиги муддати беш йил бўлиб, 7 синфдан 11 синфгача давом этади. Бу балоғат ҳаётни бошлаш учун яхши тайёргарликдир. Шубҳасиз, давлат ҳам бундан манфаат топади - яқин келажакда Ўзбекистон армияси муносиб ёш таркибга эга бўлади.

Тўғри йўл сари

Республика раҳбарияти ҳарбий таълим соҳасидаги илғор тенденцияларни диққат билан кузатиб бормоқда. Ўрта мактабда ихтисослаштирилган ўқитишнинг ривожланиши ўғил ва қизларга яшаш тарзида яхшироқ йўл тутишга, касбни эртароқ онгли равишда танлаш ва бу йўлда янада кўпроқ маваффаққият қозониш имкониятини беради.

Хизматга мақбул бўлиш учун бир қатор фазилатларга эга бўлиш керак. Кўпинча тажриба вақт ўтиши билан ошиб боради, аммо 7-синфга келиб, мактаб ўқувчиларида характернинг асослари, психологик барқарорлик ва жисмоний чидамлилик ҳусусиятлари шаклланиб бўлади. Ҳарбий-ватанпарварлик синфи шахсий интизом, кучли ирода ва меҳнатсеварликни ривожлантиришга ёрдам беради, бу ўз йўлида, келажакда ҳарбий кундалик ҳаётнинг қийинчиликлари ва маҳрумликларига дош беришни осонлаштиради. Умумтаълим фанлари бекор қилинмайди, балки уларга бир қатор махсус фанлар қўшилади – сафланиб юриш ва ўқ отиш қуролини ўзлаштиришдан тортиб, то радио иши ва ҳарбий техникани ўзлаштиришгача.

Ҳатто ўрта мактабдаги беш йиллик ихтисослаштирилган курсдан сўнг фуқаролик касбини танлаган ёшлар учун ҳам фойдаси шубҳасиз. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси - бу бутун ҳаётга яхши ўзакдир.

Мактаб ўқувчилари учун фанга йўналтиришнинг аҳамиятини тушунган ҳолда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда “Ёшларни ватанпарварлик ва жисмоний тарбиялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Армияда хизматга қабул қилинаётган замонавий ҳарбий техника даражаси чақирилувчи ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни талаб қилади. 2019 йилдан бошлаб Молия вазирлиги ушбу стратегияни амалга ошириш учун давлат бюджетида маблағларни ҳисобга олган.

Мамлакатда оммавий ҳарбий-спорт тадбирларининг маълум тажрибаси мавжуд. Ҳусусан, яқинда Наманганда 2000га яқин ҳарбий ва чақирилувчиларни бирлаштирган ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. Аввалроқ Тошкентда Қуролли Кучлар фахрийлари, амалдаги ҳарбий хизматчилар ва ўқув юртлари талабалари иштирокида беш километрдан кўпроқ масофага “уч авлод пойгаси” бўлиб ўтди.

Россия амалиёти

Россия Федерациясининг тажрибасидан ҳам фойдаланиш мумкин, бу ерда Нахимов мактабининг ва бир қатор Суворов мактабларининг позициялари анъанавий равишда кучли. Нахимовчилар ва суворовчилар Мудофаа вазирлигининг талабалари (дарсларни амалдаги ҳарбий хизматчилар ўтади), аммо Россия Федерациясининг барча субъектларида "фуқаролик" ҳарбий-ватанпарварлик таълим марказлари ташкил этилган ва ўнлаб йиллар давомида ўрта мактабларда минглаб ҳарбий-ватанпарварлик синфлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Қоида тариқасида улар Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг энг яқин ҳарбий қисмлари ёки ҳарбий мактаблари билан ташкилий ва услубий жиҳатдан боғланган, аниқ ихтисосларга (физика, математика ва жисмоний тарбия) эътибор қаратилган ҳолда, қатъий ихтисосликка эга (ёш денгизчилар, чегарачилар, учувчилар ва бошқалар).

Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Россияда 700 мингдан ортиқ болалар ва ўспиринларни бирлаштирувчи "Юнармия" (Ёш армия- таҳр.) ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига қизиқарли воқеаларнинг кенг уфқи, техникаларни ва спортни ўрганиши учун кенг имкониятлар очиб берилган.

Кўпчилик болалар учун ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати муҳим қўлланма бўлиб қолади. Чақирилувчиларга қуролли кучлар турини танлашда ёрдам бериш ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбия тўғрисидаги қонун 2018 йилда Россия Давлат думаси томонидан қабул қилинган. Янги авлодни тарбиялаш ва ўқитишнинг давлат тизими шу тарзда алоҳида қисмлардан ташкил топмоқда.

917

Қонунсизлик: Россия устидан АҚШ разведка парвозлари кимга керак

44
(Янгиланган 17:11 24.11.2020)
Трамп маъмурияти даврида АҚШ халқаро хавфсизлик тизимидаги бир неча шартномалардан чиқди. Байден жамоаси уларга қайтмоқчи бўлса - бу жуда мушкул бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя —Sputnik, Софья Мельничук. АҚШнинг Очиқ осмон шартномасидан (ООШ) чиқиш ҳақидаги огоҳлантирув хатининг муддати тугади. Устига устак Вашингтон Москвани “йиллар давомида ООШни бузиб келишда” айблади.

Трамп маъмурияти мамлакатни эскириб кетган ва “рақибларга устунлик бераётган ҳамда миллий хавфсизликка таҳдид қилаётган” шартномалардан чиқардик деб ҳисоблайди. Лекин Байден жамоаси АҚШ осмонини яна очади деган умид пайдо бўлмоқда.

Ишонч бўлмаса ООШга ўрин йўқ

Оқ уйнинг Москвага энг катта даъволаридан бири, бу – айрим ҳудудлар устидан учиб ўтишга қўйилган таъқиқлар эди. Хусусан, Жанубий Осетия, Абхазия, Чеченистон ва Калининград. Бунга жавобан АҚШ Аляска ва Тинч океанидаги бир неча ороллар устидан парвоз қилишни таъқиқлаб қўйишди.

2002 йилда 35 давлат  томонидан имзоланган шартномага кўра,  ушбу давлатлар бир-бирларининг ҳудудлари устидан разведка парвозлари амалга оширишлари мумкин. Бунда жамланган маълумотлар барча учун очиқ бўлади. Парвозларни амалга ошираётган самолётларда қурол бўлмаслиги ҳамда унинг бортида назорат қилинаётган давлат вакили бўлиши керак.

2019 йилда ООШ доирасида 1,5 мингта парвозлар амалга оширилди. Улардан мақсад – нафақат назоратни кучайтириш, балким бир-бирига  муайян сиёсий сигналлар беришни ҳам назарда тутади. Хусусан 2014 йилда Донбассда қуролли можаро бошланганидан сўнг, АҚШ Украина шарқида Киевни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида доимий парвозлар амалга оширишни йўлга қўйган эди.

Нопок ўйинлар

Кремль ушбу шартномани ўзаро ишонч ва қурол-яроғ устидан назорат қилиш учун муҳим фактор деб ҳисоблайди. АҚШнинг ундан чиқиши шартноманинг аҳамиятини йўққа чиқаради. Лекин Москва, маълум шартлар асосида унга амал қилишда давом этади.

Биринчи шарт – Европа давлатлари разведка парвози давомида ўзлари жамлаган маълумотларни АҚШга бермасликни кафолатлашлари керак. Иккинчиси – Россия самолётлари Европада жойлашган америка объектларини инспекция қилиши мумкин.

Лекин ҳозирча ушбу давлатлардан ҳеч қандай кафолат олинмади ва Москвани бундай вазият мутлақ қониқтирмайди.

“АҚШ ўз иттифоқдошларидан Москва шартларига рози бўлиш ва Вашингтон шартномадан чиққанидан сўнг ҳам, маълумотларни уларга юбориб туришни талаб қилаётгани сир эмас, - дейди Венадаги Россия ҳарбий хавфсизлик делегацияси раҳбари Константин Гаврилов.   — Бу нафақат ООШни бузиш, балким ушбу шартнома асосида қандайдир нопок ўйинлар олиб боришдир. ООШ Вашингтоннинг халқаро қурол-аслаҳани назорат қилиш тизимини бузиш йўлида қўйшаг навбатдаги қадами бўлди”.

“Бу ақлсизлик”

АҚШнинг ООШдан чиқиши биринчи навбатда унинг Европадаги иттифоқчиларига таъсир қилади. Улар учун Америка самолётлари жамлаган маълумотлар жуда керак. Бир қатор европа давлатлари бу борада ўз афсусларини айтишди. “Биз Россия томонидан ушбу шартномани бажаришда айрим қийинчиликлар бўлганини тушунамиз, лекин бизнингча бу шартномадан чиқишга етарли асос бўлмайди”, - деди Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас.

Франция ТИВи АҚШ Москва томонидан шартнома бузилгани ҳақида ҳеч қандай далиллар тақдим этмаганини қайд этди. Испания, Бельгия, Финляндия, Италия, Люксембург, Нидерланд, Чехия ва Швеция биргаликда эълон қилган баёнотида ООШ “фойдали ва амал қилаётган” шартнома бўлиб қолишини билдиришган.

АҚШнинг ўзида ҳам бу борада якдиллик йўқ. Масалан Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича вакили Роберт Мендес Оқ уй ҳаракатларини шундай баҳолайди: "Президент Трамп, сайловда ютқизганидан сўнг, сурбетларча қонунларни менсимагасдан, бир томонлама сиёсийлашган тартибда шартномадан чиқди”, - деди.  

“Бу ақлсизлик”, - деди Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ директори АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари генерали Майкл Хайден. Рональд Рейген даврида Давлат депаратаменти раҳбари бўлган Жордж Шульц ва барак Обаманинг норасмий маслаҳатчиси Сэмьюэл Нанн Оқ Уйга Очиқ осмон шартномасини сақлаб қолиш ҳақида хаб юборишди.

Шартномалар якуни

Дональд Трампнинг 4 йиллик президентлик даврида бутун дунё унинг қурол-аслаҳа соҳасида назоратни сақлаб қолишдан манфаатдор эмаслигини тушунди. 2018 йилда у Теҳрон 2015 йилда имзоланган шартномага амал қилмаётганини рўкач қилиб “Эрон ядрой дастури ҳаракатлари” шартномасидан чиқишини эълон қилган эди.

Орадан бир йил ўтиб у Рейган ва Горбачев томонидан имзоланган Ўрта ва яқин масофа ракеталари шартномасидан ҳам чиқди.

2020 йилда Оқ Уйда 1992 йилдан буён илк бор ядровий синовлар муҳокама қилингани маълум бўлди. Агар ушбу ҳолат олдинроқ  юз берганида бу АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция орасида имзоланган шартномани бузишни англатган бўлар эди.

2010 йилда имзоланган Стратегик ҳужум қуроллари ҳақидаги шартнома (СНВ-3) тақдири ҳам ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Ўтган йили бўлиб ўтган музокараларда АҚШ Россияга қўшимча шартлар қўйди. Улар орасида бажариб бўлмайдиганлари ҳам бор. Масалан Хитойни ушбу шартномага қўшиш. СНВ-3 муддати келгуси йил февралида тугайди. Экспертлар унинг узайтирилиши даргумон деб ҳисоблашади.

Нима бўлганда ҳам Очиқ Осмон шартномаси Дональд Трамп маъмуриятининг сўнгги қурбони бўлади деб умид қиламиз. Ҳозирча Жо Байденни расмий ғалаба билан табриклашга ҳали эрта, лекин унинг ҳукумат бошига келиши эҳтимоли кун сайин ортиб бормоқда.

Янгидан кириш

Айрим экспертлар хулосаига кўра, Байден ООШга қайтадан кириш масаласини ўйлаб кўриши керак, лекин бунинг амалга ошиши амри маҳол, деб ҳисоблайди НИУ ВШЭнинг Европа ва Халқаро изланишлар маркази директори Дмитрий Суслов.

“АҚШда бир неча 10 йиллар давомида жамланган аниқ тажриба бор: улар қуролларни назорат қилиш борасида бирор шартномадан чиқса, унга бошқа қайтиб кирмайди”, - дейди мутахассис. Устига- устак  ООШ бўйича Россияга Оқ уй ва Пентагон томонидан Обама давриларидан буён турзи даъволар билдириб келинаётган эди.  

Ундан ташқари янги шартнома Конгресснинг юқори палатаси томонидан ратификация қилиниши керак. У ерда аксарият республикачилар бўлгани учун, бу янги муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

“Байден собиқ президент қарорини бекор қилмоқчи бўлса ҳам - бу бир қатор муаммоларга дуч келиши мумкин. Устига устак Трамп маъмурияти ҳозир ушбу йўналишда янги муаммолар яратмоқда: Оқ уй Ҳаво кучларини кузатув парвозларида фойдаланилаётган самолётлардан воз кечишни талаб қилмоқда”, - дейди ПИР маркази консультанти, Бошқарув қарорлари қабул қилиш маркази катта эксперти Олег Шакиров.

Узоқ йиллар давомида, республикачилар босими остида Конгресс ушбу самолётларни замонавийлаштиришга маблағ ажратмай келаётган эди. Ушбу самолётларсиз ООШга қайтиш ҳам мураккаб бўлади, деб ҳисоблайди эксперт.

Очиқ осмон шартномасига қарши бўлганлар Байден жамоасида ҳам бор. Масалан Майкл Карпентер — ташқи сиёсат бўйича собиқ маслаҳатчи, у ҳам АҚШнинг ушбу шартномада иштирок этишига қарши бўлган. Унинг фикрича Россия ООШ парвозлари орқали американинг инфратузилмавий объектларига зарар етказиш учун маълумот жамламоқда.  

Умумий хулоса шундан иборатки, Байденнинг асосий ғояси – Европа билан ишончли муносабатлар ўрнатиш, дейди Шакиров. Европа учун ООШнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ вақти келиб ушбу шартномага қайтиши ҳам мумкин, - иттифоқдошлари учун.

44
Турецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы

Туркия нега Озарбайжонга қўшин киритмоқда?

271
(Янгиланган 14:43 24.11.2020)
Анқаранинг “турк дунёси” қуриш орзуси бор. Келажакда турк манфаатларини Озарбайжондан ташқарига – Каспий ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларига тарқатиш истаги ҳам йўқ эмас.

Турк қучларининг тинчликпарвар операция ниқоби остида Озарбайжонга киритилиши Анқаранинг Жанубий Кавказ ва Каспийбўйи ҳудудида ҳарбий-сиёсий таъсирини ҳамда Туркифнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш истаги билан изоҳласа бўлади.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун бир йил етарли бўлмаса керак. Биз НАТОнинг собиқ СССР ҳудудида шарқона мураккаб услубда кенгайгайишини кузатмоқдамиз.

Тоғли Қорабог бўйича келишув: Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарлари нимани келишиб олдилар
Ria.ru / AZTV / RT Arabic / Минобороны России / Пресс-служба правительства Республики Армении / Ruptly

Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар 21 ноябр куни мамлакат қуруқлик кучлари Озарбайжонга ҳарбий-ҳаво кучлари ёрдамида Озарбайжон ҳудудига етиб бориш учун тайёр эканини билдирган эди. Шу билан бирга Акар турк Қуролли кучлари “халқро майдондан етакчиликка эришиш йўлида ўз тарихида энг мураккаб даврлардан бирини бошидан кечираётганини” маълум қилган эди.

Озарбайжонга юбориладиган турк қўшинлари таркиби ва сони ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Айтиш жоизки сўнгги йилларда Турк армиясининг турли бўлинмалари ҳарбий-техник  ҳамкорлик доирасида Озарбайжон ҳудудида доимий равишда бўлиб турмоқда. Россия-Туркия  иштирокида тузилган Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш маркази фаолияти доирасида навбатдаги  офицерлар гуруҳини юбориш учун туркия президенти фармонини ёки парламент муҳокамаса талаб қилинмаса керак.

Анқара ва Москва 11 ноябр куни Тоғли Қорабоғда тинчликни назорат қилиш тўғрисида меморандум имзолашди. Ушбу ҳужжатда биргаликда тинчликпарвар қўшинлар ташкил қилиш тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Лекин кейинчалик Илҳом Алиев ва Ражап Эрдўғон “Туркия қўшинлари билан биргаликда амалга ошириладиган тинчликпарварлик миссияси” тўғрисида бир неча бор гапиришган эди.

Москванинг ушбу “қайноқ ҳудуд”га Туркия қўшинларини киритмаслик тўғрисидаги илтимосини иккала томон ҳам унутганга ўхшайди. Озарбайжон ҳудудидаги Туркия қуруқлик қўшинлари Россия  билан “мониторинг” маркази доирасидаги ҳамкорликдан ташқари яна бирор нарсага тайёргарлик кўрсаётгани яққол билинмоқда.

Катта муваффақият 

Жанубий Кавказ ҳудудида Россия билан йирик масштабли можаро уюштириш учун Туркияда ҳеч қандай сабаб йўқ. (муваффақиятга эришиш эҳтимоли жуда кам, лекин Анқара учун салбий оқибатлари эса - кафолатланган). Лекин ҳудудга икки томонлама ҳамкорлик доирасида ёки “тинчликпарварлик байроғи остида” ҳудудга секин-аста кириб олиш – самарали бўлиши мумкин. Бунда Бокунинг ёрдами Қорабоғ можаросини ҳал қилишда Туркия ёрдами учун “тўлов” бўлиши ҳам мумкин.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев
Официальный сайт президента Азербайджана

Тоғли Қорабоғ ҳудудида Туркия ҳарбийларининг иштироки ҳеч бир шартномада кўрсатилмаган, жумладан Озарбайжон, Арманистон ва Россия иштирокидаги уч томонлама шартномада ҳам. Турк қўшинларининг Озарбайжон ҳудудида бўлиши қонуний жиҳатдан постфактум расмийлаштирилган. Россиялик экспертлар хулосасига кўра, сентябр охиридан бошлаб Озарбайжонда 1500га яқин турк ҳарбийлари бўлган. Маслаҳатчи сифатида  турк генераллари ва офицерлари Озарбайжон армиясининг барча бўғинларида иштирок этган – Бош штабдан бошлаб полклар штаби бошқарувига қадар.

Анқара томонидан фақат Озарбайжонни қўллаб-қувватлаш  Тоғли Қорабоғ можаросида Туркияга тинчликпарвар ролига даво қилишга ёки чегара чизиғини биргаликда назорат қилиш имконини бермайди. Лекин айрим вариантлар бўлиши мумкин.

Ҳозир Туркия Озарбайжонда мустаҳкам ўрнашиб олган десак хато бўлмайди. Келажакда турк қўшинлари ушбу ҳудудда икки томонлама шартномалар асосида йиллаб қолишлари мумкин. Бу халқаро ҳуқуқни бузмаса-да, лекин тинчликни ҳам кафолатламайди.

Дунёнинг ҳеч қайси давлати Тоғли Қорабоғни тан олмагани сабабли Боку ва Анқарада Тоғли Қорабоғнинг арман аҳолисига нисбатан “ҳар нарса қилиш мумкин” деган фикрлар келиши мумкин. Туркия ТИВ “жойлардаги алоҳида кузатув бўлимлари” ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга Туркиядан олиб келинган жангарилар Озарбайжондан олиб чиқилгани ҳақида ҳам маълумот берилмади. Ушбу вазиятда “озарбайжон оғаларининг катта муваффақияти”дан (Хулуси Акар ибораси) бошлари айланиб қолмаса бўлди.

Келажак режалари

Анқара “турк дунёси” қуриш бўйича глобал режаларга эга. Келажакда турк кучлари ва манфаатларини Озарбайжон чегараларидан ташқарига, Каспий ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларига ҳам тарқатиш эҳтимоли йўқ эмас.

Анча кучли армияга эга бўлган – 355 минг аскар, 2600дан ортиқ танк, 270 та F-16 - кўп мақсадли қирувчилари, Туркия Global Firepower рейтингида ҳақли 11 ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга Туркия учувчисиз қурилмаларни, самолётларни, ракета ва танкларни ишлаб чиқариш билан фаол шуғулланиб келмоқда. Ўтган 15 йил давомида Туркия мудофаа саноати корхоналари сони  56 тадан 1 500тага етди.

Туркия ҳукумати ҳарбий-саноат комплексида 75 миллиар долларлик дастурларни бошқармоқда, кўплаб хорижий қурол аслаҳа сотиб олинмоқда. Туркия мудофаа бюджети 18 миллиард долларни ёки 2020 йил жами бюджет харажатларининг 13%ини ташкил қилади.

Туркия Сурия шимолида ва Ливияда ҳарбий инструментларидан кенг фойдаланмоқда. Бошқа давлатлар манфаатларига зид бўлишига қарамасдан Туркия Ўрта Ер денгизининг катта қисмига даъво қилмоқда. Йирик нефт заҳираларига эга бўлган Озарбайжон – Туркияинг агрессив ва экспансив ташқи сиёсати учун ривожланиш майдонига айланмоқда.

Ушбу “иноқлашиш”нинг яна бир хавфли томони – бу Туркия ортида Шимолий альянс турганидир. Улар тажовузкор Эрдўғонни қаерда бўлмасин  ҳар қандай можарода қўллаб-қувватлашга тайёр.

Ruptly, Sputnik, Министерство обороны Азербайджана

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда тинч ҳаёт тарзини йўлга қўйишга ҳаракат қилаётган бир вақтда Туркия Озарбайжонда ҳарбий инфратузилмани ривожлантиришга ва ўзининг Жанубий Кавказдаги можародаги Ҳарбий иштирокини тасдиқлашга ҳаракат қилмоқда.

Анқаранинг Қорабоғ режасига аралашувига фақат логистика халал бермоқда. Озарбайжон ва Туркиянинг умумий қуруқлик чегараси жуда кичик. Туркиянинг Ыгдыр вилоятида жойлашган ушбу чегара Нахичеван автоном республикаси ҳудудида жойлашган бўлиб у катта Озарбайжондан анча узоқда ҳам. Қуролл кучлар ва қурол-аслаҳаларни самолётда олиб келиш анча қимматга тушади. Ундан ташқари парвозлар учун Арманистон, Грузия ва Эронда рухсатнома олиш керак. Ҳар қандай геосиёсий вазиятда ҳам Туркия Россиянинг Кавказ ва Яқин Шарқдаги мустаҳкам позициясини ҳисобга олишига тўғри келади.

271