Россия ғарбий чегараларини мустаҳкамлаш: “Каракурт” ракета кемалари нимаси билан қизиқ

© Sputnik / Сергей МамонтовМалый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)
Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болтиқ флотининг жанговар таркиби мунтазам равишда бортида узоқ масофага мўлжалланган, юқори аниқликдаги ракета қуроллари жойлаштирилган янги авлод кемалари билан билан тўлдирилмоқда.

Бу НАТО мамлакатларининг минтақадаги ҳарбий инфратузилмани ва бир қатор тажовузкор имкониятларни агрессив ривожлантиришга Россиянинг муқаррар ва тенг жавобидир.

Репетиция парада ко Дню ВМФ в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Севмаш "Борей-А" ва "Ясень-М"ларни топширишга тайёрлаяпти: Россия ҲДК қанчалик ўзгаради

Россия ҲДФ бош қўмондони Николай Евменовнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Болтиқ денгизи флоти сув усти кучлари "Калибр-НК" қанотли ракеталари билан қуролланган 22800 "Каракурт" лойиҳасининг олти дона кичик ракета кемалари билан тўлдирилади. Олтита КРК (кичик ракета кемаси) дан тўрттаси "Панцирь-МЕ" зенит-ракета мажмуасисининг денгиз варианти билан жиҳозланади.

Янги ракета кемаларининг пайдо бўлиши Россия денгиз флотининг Болтиқ денгизидаги тезкор ва стратегик бирлашмасининг хужум кучини сезиларли даражада оширади. "Каракурт"нинг асосий қуроли - жанговар вазиятда синовдан ўтган ва 2,5 минг километргача масофадаги нишонга зарба беришга қодир бўлган "Калибр-НК" қанотли ракеталари. Қўйилган вазифасига қараб, битта бундай кема душманнинг ракетали эсминецини, ҳарбий базасини ёки аэродромини йўқ қилиши мумкин (мисол учун, Балтийскдан Ramstein авиабазасигача - атиги минг километр).

"Каракурт" мўлжал вазифаларини якка ўзи, ҳамда денгиз флоти гуруҳининг бир қисми сифатида бажариши мумкин.

Ушбу сериядан биринчи бўлиб ҳозирда "Панцир-МЕ" мажмуасининг денгиз модификацияси синовдан ўтказилаётган "Одинцово" КРК ҳизматга топширилади. Аввалроқ, Болтиқ флотига 22800 лойиҳасининг иккита кемаси  топширилган: "Мытищи" ва "Советск". Россияда 2026 йилга келиб 18 та "Каракурт" қурилиши режалаштирилган.

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишМалый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)
Россия ғарбий чегараларини мустаҳкамлаш: “Каракурт” ракета кемалари нимаси билан қизиқ - Sputnik Ўзбекистон
Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)

Болтиқ флоти янги ракета кемаларини устувор тартибда олади, чунки у ғарбий стратегик йўналишда жойлашган ва душманнинг эҳтимолий ракеталари ва ҳаво зарбаларини қайтаришга доимо тайёр. Флотнинг асосий вазифалари қуйидагилар: иқтисодий зона ва ишлаб чиқариш минтақаларини ҳимоя қилиш, юк ташувчи флот юриши хавфсизлигини таъминлаш ва Россия ҳукуматининг Дунё океанининг иқтисодий жиҳатдан муҳим ҳудудларида ташқи сиёсий ҳаракатларини амалга ошириш.

Ҳарбий кемалар ватани қирғоқлари яқинида, Ўрта ер денгизида, Ҳинд ва Атлантика океанларида хизматни ўташмоқда. Болтиқ флоти таркибига ер усти кемалари бўлинмалари, дизел сув ости кемалари дивизиони, ёрдамчи ва қидирув-қутқарув кемалари бўлинмалари, денгиз авиацияси, қирғоқ қўшинлари, ҳаво мудофааси бўлинмалари ва бошқалар киради. Жойлаштиришнинг асосий пунктлари Балтийск шаҳри (Калининград вилояти) ва Кронштадт (Ленинград вилояти).

Кичкина деманг бизни...

22800 лойиҳасининг ракета кемалари конструкция ва жанговар имкониятлари билан ноёбдир, дунёда аналоглари йўқ. Масалан, "Каракурт" КРК яқин денгиз ҳудудининг 21631 лойиҳасининг "Буян-М" ракета-артиллерия кемасидан сезиларли даражада устундир.

Самарали қанотли ракеталарига эга бўлган юқори аниқликдаги "Калибр-НК" мажмуасидан ташқари (бортда қанча борлиги сир), янги КРКларда илғор бошқариш тизимлари, ҳаво мудофааси, радиотехник қурол, радио алоқа, навигация, радиоэлектрон кураш (РЭБ), шунингдек, диверсияга қарши ускуналар мавжуд. Ихчам кема корпусига (узунлиги 67 метр, кенглиги 11 метр, ҳажми 800 тонна) катта жанговар куч уйғунлашган.

Келажакда 22800 лойиҳаси, шунингдек, бир минг километрдан узоқдаги нишонга зарба берувчи, мавжуд ва истиқболли ракеталарга қарши мудофаа тизимларига сезилмайдиган "Циркон" гипертовуш ракеталарини ҳам олади (3М22 "Циркон" ракетаси соатига 10 минг км тезликда учади). Россия ҳарбий-денгиз флотининг "узоқ ва аниқ қўллар" дастури бошқа бир лойиҳадаги кичик ракета кемаларидан фойдаланган ҳолда Суриядаги ИД* жангариларини йўқ қилишнинг амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ривожланмоқда.

© Sputnik / Александр Мельников / Медиабанкка ўтишКорабельный зенитный ракетно-артиллерийский комплекс (ЗРАК) "Панцирь-МЕ"
Россия ғарбий чегараларини мустаҳкамлаш: “Каракурт” ракета кемалари нимаси билан қизиқ - Sputnik Ўзбекистон
Корабельный зенитный ракетно-артиллерийский комплекс (ЗРАК) "Панцирь-МЕ"

Ўтган йили қурилган "Одинцово" КРКси биринчи бўлиб ўз қурол тизимига интеграциялашган сўнгги "Панцирь-МЕ" ҳаво мудофаа тизимини қабул қилди. Бу битта минора ускунаси ичида қудратли артиллерия ва кўп режимли ракета қуролларини ва радиолокацион-оптик бошқарув тизимини бирлаштирган дунёда ягона тизими.

Автоматлаштирилган мажмуа таҳдидларга деярли бир зумда (уч-беш сония) жавоб беришни таъминлайди ва барча турдаги ҳаво нишонларига (секундига минг метр тезликгача учадиган) зарба беришга қодир, шу жумладан кемага қарши ракеталар, авиабомбалар, дронларга ҳам - 20 километргача узоқликда ва 15 километргача баландликда. Эслатиб ўтаман, қуруқликдаги "Панцирь" Сурияда энг юқори жанговар самарани кўрсатди. Кема версияси ҳам асосий моделнинг фазилатларини мерос қилиб олди. Денгиздаги "Панцирь"нинг аналоглари йўқ ва яқин келажакда кутилмаяпти ҳам.

Кичик ракета кемаси кичик акс берувчи юзаси туфайли душман радарларида аниқланиши осон эмас. Экипаж (39 киши) атроф-муҳитни "Минерал-М" кўп функцияли комплекс (горизонт орти масофасининг фаол ва пассив радиолокацион станциялари) ёрдамида кузатиб боради. Фарқланувчи хусусиятлар рўйхатига "Каракурт"нинг максимал тезлигини - 30 узел (соатига 55 километрдан ортиқ), автономликни - 15 кун, юриш масофаси - 2,8 минг денгиз милигача (4,5 минг километрдан ортиқ) қўшиш мумкин. Дарҳақиқат, кичик, аммо жуда чаққон. 22800 лойиҳасининг янги КРКлари НАТО мамлакатларининг нодўстона денгиз кучлари билан ўралган Болтиқ денгизи флотининг оператив имкониятларини кенгайтиради.

Суверенитет асоси

Сўнгги олти ой ичида Болтиқ флотида 1500 га яқин жанговар тайёргарлик машғулотлари муваффақиятли ўтказилди. Экипажлар 400 га яқин жанговар машқларни, шу жумладан 180та артиллерия ва етти ракета отувларини, миналар ўрнатишни, чуқурликга бомба отиш ва миналардан тозалаш ишларини амалга оширди. Тузилмалар ва қисмларнинг қўшма машғулотлари давомида кема ва қирғоқ зобитлари турли кучлар ва воситаларни бошқаришни ўргандилар.

Российский многофункциональный истребитель пятого поколения Су-57  - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳаво-космик кучлари 76 дона Cу-57 қирувчи самолётни қабул қилади

Болтиқ флоти бугунги кунда кучли ва турли ҳил қисмлардан иборат гуруҳга эга, у замонавий қурол ва техник воситалари билан қуролланган сув усти ва сув ости кучлари, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва қуруқликдаги кучларга эга. Ҳарбий тайёргарликнинг устувор йўналиши - флотнинг турли ҳужум кучларининг (кема ҳужум гуруҳлари, авиация ва Болтиқ денгизи ҳудудидаги қирғоқ кучлари билан биргаликда) ҳаракатларини синашдир. Шу билан бирга денгиздаги классик муаммоларни ҳал қилишда замонавий "Стерегущий", "Сообразительный", "Бойкий" ва "Стойкий" корветлари, шунингдек, "Советск", "Серпухов", "Зеленый Дол" ва "Мытищи" кичик ракета кемалари муҳим рол ўйнайди. Янги "Калибр-НК" қанотли ракеталари ва эҳтимол, "Циркон"лар билан жиҳозланган "Каракурт"лар навбати ҳам яқинлашмоқда.

Қурол-аслаҳа соҳасидаги юқори технологиялар ҳар қандай мамлакатнинг ҳақиқий суверенитети ва барқарор ривожланишининг асоси бўлиб қолмоқда ва Россия ушбу йўналишда, ва ҳусусан, Болтиқбўйи минтақасида барча рақиблардан устундир. Пентагон расмий равишда  (ХҲР ва Россия Федерациясининг кучайиши фонида) АҚШнинг глобал ҳарбий устунлигини  йўқотганини, шунингдек Россиянинг Болтиқбўйи минтақасидаги НАТОдан ҳарбий-географик устунлигини тан олмоқда. РФнинг юқори технологияли қурол-аслаҳа соҳасидаги етакчилиги бу – ягона мақсад эмас, балки замон талаби ва миллий хавфсизлик кафолати.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) - Россия ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0