Калашников автомати қайси давлатларда ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВоенные Узбекистана - Гурумсарай полигон - учения.
Военные Узбекистана - Гурумсарай полигон - учения. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Калашников автомати – Россия сифатининг тимсоли ҳисобланади: юқори жанговар кўрсатчичларга эга, ҳар қандай шароитда муаммосиз қўлласа бўлади. Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко Sputnik'га АК қаерда ишлаб чиқарилиши тўғрисида сўзлади.

Самарадорлик, соддалик ва ишончлилик жиҳатидан Калашников дунёдаги энг яхши автомат деб ҳисобланади, 55 мамлакатда армиянинг қуролланишига қабул қилинган ва турли вақт мобайнида 12 та давлатда лицензия асосида ишлаб чиқарилган. Бироқ, бугунги кунда дунёдаги 100 миллион Калашников автоматларидан ярми - қалбаки (контрафакт), лицензиясиз ёки ҳукуматлараро келишувсиз ишлаб чиқарилган. Муддати ўтган лицензия асосида ёки умуман ҳеч қандай ҳужжатсиз АК 10 дан ортиқ давлатда, шу жумладан НАТО - Болгария, Венгрия ва Руминияда ишлаб чиқарилади. Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган Калашниковларнинг улуши дунёнинг қарийб 10 фоизини ташкил қилади ва яқин вақтгача Россия ҳар йили халқаро бозорда юз миллионлаб доллар йўқотган.

Новый автомат из США - копия АК-47 - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда янги автомат намойиш этилди - у Калашниковнинг ўзгинаси

Озарбайжон 2011 йилда АК-74М автоматини лицензияли ишлаб чиқаришни бошлади. 2010 йилда “Рособоронэкспорт” билан шартнома имзоланган, 10 йилга мўлжалланган, ҳар йили 12 минг лицензияли АК-74 ишлаб чиқариш мўлжалланган – бу фақат миллий қуролли кучлари учун. Озарбайжонда ишлаб чиқариладиган 5,45 мм “Хазри” версияси тунда кўриш қурилмаси, лазер нишонга олиш тизими, ёруғлик ва нишонга олиш қурилмаларини ўрнатиш имконияти билан фарқланади. Биринчи босқичда Россия эҳтиёт қисмларидан йиғилган ва Озарбайжон Мудофаа Саноат Вазирлиги 2011 йилда 5 минг дона  АК-74М “Хазри” автомашиналарининг биринчи партиясини топширди.

Осиё ва Африка

Коронавирус пандемияси туфайли, Ҳиндистон ва Россия июн ойининг бошларида Корвадаги қўшма Россия-Ҳиндистон корхонасида АК-203 автоматини ишлаб чиқариш шартлари (тижорат нархи) бўйича келишувга эриша олмади, бироқ 670 - 750 минг дона Калашников автомати ҳамкорлик йўналишида муваффақиятга эга бўлади.

Лойиҳа АК-203 автоматини ишлаб чиқариш технологиясини тўлиқ Ҳиндистонга бериш ва учинчи давлатларга экспорт қилиш имкониятини кўзда тутади. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўтган йилнинг март ойида АК ишлаб чиқариш учун ҳинд-рус қўшма корхонаси Indo-Russian Rifles Private Limited ташкил этиш тўғрисида маълум қилди. Ҳиндистон - Калашников “200” серияси ишлаб чиқариладиган биринчи узоқ хориж давлат бўлади.

Бронетраспортер - Sputnik Ўзбекистон
Ўзи отар автомат, сув остида юрувчи робот: ўзбек ҳарбийларининг янги ихтиролари - видео

Калашников автоматларининг лицензияланган ишлаб чиқариш Россия ва Африка мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Ёханнесбургдаги “Африка Аэроспейс анд дифенс 2016” қуроллари кўргазмасида муҳокама қилинганди.

Мисрда “Калашников” автомати асосида “Misr” автомати ишлаб чиқарилмоқда, у Миср армиси қуролланган. Misr - АКМнинг тўлиқ нусхаси, сифат ва кўрсаткичлар бўйича оригиналдан ортда қолади.

ХХ асрнинг 50-йиллари охирида Хитой Калашников автомашиналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди ва узоқ вақт давомида Хитойнинг "Тип-56" модели Осиё мамлакатларига фаол равишда экспорт қилинди. Қўшни Вьетнам STL-1A белгиси остида АКМнинг модернизация қилинган версиясини чиқармоқда ва бу АКМ ва АК-103 симбиозидир.

Шарқий Европа

Венгрия Калашников автоматини ишлаб чиқариш учун лицензияни олган биринчи мамлакат бўлди, АК-55 (совет моделининг тўлиқ нусхаси) 1955 йилда ишлаб чиқаришни бошлади. Совуқ уруш даврида Венгрия томонидан лицензия асосида ишлаб чиқарилган АКМ – AM-63 (модернизация қилинган АК-55) ва AMD-65 версиялари – ҳозиргача Венгрия армияси қуролланган.

Калашников автоматларининг Болгарияда ишлаб чиқариши 1960 йилларда “Арсенал” қурол заводида (ҳозирги Arsenal компанияси) бошланган ва 30 йилдан ортиқ вақт давомида Болгария автомати совет даврининг тўлиқ нусхалари бўлган. Сўнгра фақат “ўзининг” АКМ ва АК-74 модицификация ишлаб чиқариш бошланган, улар фақат фарнитура ва НАТО калибри (5.56х45 мм ўлчамдаги патрон) билан фарқ қилади. Яқин вақтгача Болгариянинг "Arsenal" компанияси кўп миқдорда автомат ишлаб чиқарган, ҳатто Калашников автоматини АҚШга ҳам сотган.

Мужчина с огнестрельным оружием - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги энг митти автомат намойиш қилинди - видео

Польша совуқ уруш йилларида АК лицензияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, 1990 йиллар бошида Польша армияси KbK vz.88 Tantal автомати (модификация АК-74М) билан қуролланди. Кейинчалик Tantal асосида KbKs wz.96 Beryl 5,56 мм автомати яратилди, у ҳозир ҳам Польша армияси аскарларининг қуроли ҳисоблади.

Руминия Калашников автоматининг РМ md.65 ва РА md.86 версиялари ишлаб чиқарганди. Охирги версия Руминия АКдан лицензия сотиб олишдан бош тортгандан кейин пайдо бўлди, бу автомат 5.45 мм калибрга мослаштирилган ва ҳозирги вақтгача Руминия армияси қуролланган.

Сербия қуролли кучларининг M70 автомати ҳам АКМ конструкциясига асосланган. M70AB3/B3 озгина модернизация қилинган версияда сербиялик Zastava Arms компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Финляндия АК клонларининг энг сифатлигиси ҳисобланади. Финляндия армиясининг Rk.62 Valmet автомати 1962 йилда серияли ишлаб чиқариш бошланган, у асосий АК схемасини тўлиқ сақлаб қолди (фақат “газ трубка” ва “ствол коробка қопқоғи” нишонга олиш мосламаси ўзгартирилган). Финляндия Sako Rk.62 модернизация қилинган версияни Rk.95TP номида ишлаб чиқаради.

12,7 мм штурмовой автоматный комплекс ШАК-12 - Sputnik Ўзбекистон
Америкалик эксперт Россиянинг янги автоматини баҳолади

Ноаниқ Америка

2010 йилдан бошлаб Венесуэла 7,62 мм калибрли патрон учун "юзинчи серияли" АК-103 русумли Калашников автоматларининг лицензияли ишлаб чиқарилишини бошлади - бу нолдан яратилган қонуний ишлаб чиқаришнинг ёрқин намунасидир.

Россия лицензияси истеъмолчига (армияга) ҳақиқий сифат (жанговар самарадорлик), мудофаа саноати - халқаро бозорда муносиб ва ​​доимий даромадни (обрўсини йўқотмасдан) кафолатлайдиган ягона маданиятли усулдир.

Америка Қўшма Штатлари, баъзи маълумотларга кўра, 1970-йилларда АК техник ҳужжатларини олган. Муддати тугаганидан кейин ҳужжат қонуний кучини йўқотди, аммо бу ҳеч қачон Болгария қурол заводининг рухсати билан АҚШда Калашников автомати ишлаб чиқаришнинг самарали бўлишига тўсқинлик қилмади.

Автомат в руках военнослужащего - Sputnik Ўзбекистон
Россияда кичкина “Калашников” автоматлари ишлаб чиқарилади

2014 йил бошида “Калашников” концерни RWC билан АҚШ ва Канадага 5 йил давомида қурол етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади ва йилига 80 мингдан 200 минг донагача экспорт ҳажми (фуқаролик қуролларининг 90 фоизи айнан АҚШ учун мўлжалланган).

Ғарбий санкциялар фақатгина америкаликларнинг турли хил (қурол ва ов қуроллари, ўқ-дорилар) “Калашников” маҳсулотларига бўлган қизиқишни кучайтирди. Харидорлар Россияда ишлаб чиқарилган АКларни 1500 доллар эвазига олишни истайдилар, улар учун бу сифат кафолати.

Калашниковнинг тарихи деярли барча қитъаларда давом этмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0