Facebook фэйсбук лого

Тез орада “руслар ортидан ов” бошланади: хавфли эркинлик йўқ қилинади

714
Яқин келажакда Facebook Twitter᾽даги ҳамкасбларидан ўрнак олиб, “эҳтимолий зарарли” нашрларни алоҳида белгилашни бошлайди, деб маълум қилди илғор дунёнинг ҳаддан ташқари ахлоқий ваҳима босими остида цензурани янада кучайтиришга мажбур бўлган Марк Цукерберг.

Таъкидлаш жоизки, уч ҳафта олдин Цукерберг мағрурлик ва такаббурлик билан ўзининг твиттердаги ҳамкасби Дорсининг хатти-ҳаракатларини такрорламаслигини маълум қилган эди, деб ёзади РИА Новости муаллифи Виктор Мараховский.

У "муаммоли" постларни, шу жумладан АҚШ президенти Дональд Трамп муаллифлигидаги постларни жамоатчиликдан яширмаслигини ва улар нотўғри ва ёлғон хабарлар ҳақида эканлиги огоҳлантирмаслигини ҳам маълум қилган. Шунингдек, Цукерберг таъкидлаганки, ижтимоий тармоқнинг иши – ҳақиқат ҳаками бўлиш эмас.

Умуман олганда, Американи вақти-вақти билан қамраб оладиган ва кейинчалик баъзан Атлантикани кесиб ўтадиган "ахлоқий ваҳима" механизми кўп йиллар давомида бир хил бўлиб келмоқда: жамиятда аввалига қандайдир ақл бовар қилиб бўлмайдиган жиноятда айблов чиқарилади, сўнгра, айниқса, манфаатдор босим гуруҳлари (жамоат, ёки сиёсий босим бўлсин) иқтисодий ва давлат идораларига тазйиқ ўтказишни бошлайдилар ва натижада кимнидир жодугар сингари катта майдонда ёқиб юборишади, фаоллар эса аниқланмай қолиб кетган ярамасни қидиришга тушишади.

Худди шундай ҳолат XVII асрнинг охирида машҳур жодугар ови пайтида Салемда бўлган. Яна худди шундай ҳолат ХХ асрнинг ўрталарида МакКартининг яширин коммунистлар кўринишидаги "жодугарлар ови"да ҳам рўй берган. 1980-йилларда ҳам иблисни улуғловчилар (сатанистлар-таҳр.) махфий тармоғининг даҳшати пайтида ҳам шундай бўлган.

Сўнгги йилларда бир жиҳати ўзгарди: илғор дунёда ахлоқий ваҳимани яратиш катта оқимга айланди. Наздимда, 2016 йилдан бери навбатдаги ваҳима тўлқини бўлмаган бирон бир тинч йил бўлмади:

  • 2016/2017: ҳамма жойда эркин дунёни бузиб чиққан рус хакерлари
  • 2018: ҳамма жойда МеТоо ва эркин дунёни заҳарлаётган рус жосуслари
  • 2019: ҳамма жойда Грета ва дунёни ўлдираётган углерод изи
  • 2020: ҳамма жойда танаффусларсиз: пандемия, 5G, хитой жосуслари, Жорж Флойд ўлими ва тизимли ирқчилик.

Шундай қилиб: жорий ахлоқий ваҳима - шубҳасиз қизиши, миқёси, қурбонлари сони ва жаҳлдорлик даражаси бўйича рекордлигидир.

Сайёрамизнинг барча медиа маконлари бўйлаб, Адолат учун Курашчилар мақоми остида фаоллар гуруҳлар ирқчилик (худди шу гомофобия, худди шу Трамппарастлик, ҳудди шу рус изи) белгиларини изламоқдалар. Ёдгорликлар қулатилиб ва петициялар ёзилмоқда. Тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони ўнлаб, жароҳатланганлар сони - эҳтимол минглабларга етиб бормоқда.

Дунёдаги барча нарсани ишлаб чиқарувчи корхоналар, сиёсатчилар, бутун бизнес - ўзларини тезроқ фош қилишга ва лаънатли ирқчи ўтмиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган барча нарсаларни имкон қадар тезроқ лаънатлашга ҳаракат қилмоқдалар. Мен сўнгги кунларнинг энг ёрқин мисолларини махсус ёзиб чиқдим:

  • Uncle Ben's ишлаб чиқарувчилари ўз брендига бирон бир ўзгартириш киритишга ваъда беришди, чунки негр бўлмиш Бен амаки – 19 асрдаги кекса қулларнинг умумлашган жанубий номланишига яққол ишора.
  • Eskimo Pie музқаймоғининг ишлаб чиқарувчиси қўрқинчли равишда ўзининг ширинлиги номини ўзгартиришини маълум қилди, чунки у ўз ширинлиги билан олижаноб эскимосларни ҳақорат қилишни қилишни истамайди.
  • Англикан черкови раҳбари (қиролича бундан мустасно) Кантербери архиепископи “Исо Масиҳнинг оқ одам қиёфасини қайта кўриб чиқиш керак” деб баёнот берди.

Ушбу талвасаларнинг биздаги заиф акс-садолари - бу Москванинг суши ресторанлари тармоғи аватарининг жинсий озчиликларнинг сиёсий байроғи рангига қайта бўялиши ёки немис концернининг маҳаллий илғор ғоялар комиссарлари томонидан Жорж Флойдга етарлича ҳурмат кўрсатмаганликда айбланган россиялик телебошловчи билан реклама шартномасини бекор қилиши.

Бу ҳаракатларнинг барчаси бир қарашда аҳмоқона бўлиб туюлади, лекин аслида маънавий ваҳима «ғоялар бозори» арбоблари учун худди фонд биржаси ваҳимаси фонд бозори арбоблари учун имконият кабидир.

Агар биржа чайқовчилари вақтинча умумий тартибсизликлар натижасида бирон бир корхонанинг акцияларини қулатиб, уларни фойдали нархда сотиб олишлари мумкин бўлса, унда ғоялар бозори чайқовчилари эса нормалликни назорат қилиш пакетларини қўлга киритиш ва ўз номига ўтказиш учун ахлоқий ваҳима даврларидан фойдаланадилар.

Шу сабабдан илғор дунё аслида бугунги кунда “янги нормаллик” даврига кириб бормоқда. Сўз эркинлигининг асли аҳамияти ҳақидаги эски ғоя дўзахга ғарқ бўлганга ўхшайди.

Бунинг ўрнига, у янада юқорироқ қиймат – сўздан  эркинлик кучга кирмоқда.

Яъни, “сейфтизм-хавфсизлик” - ҳар нарсадан хавфсизлик мафкураси. Шу жумладан - шикастловчи / ҳақорат қилувчи / ёқимсиз сўзлар ва фактлардан ҳавфсизлик. Яқинда масхара қилинган “қор учқунлари каби тез эриб кетадиган одамлар” (ўзларини жуда нозик ва жуда ноёб деб ҳисоблайдиган шунинг учун воқеликдан ўзларига нисбатан юмшоқроқ муносабатни талаб қиладиган мижғовлар) орасида пайдо бўлган мафкура.

Шундай қилиб: қандайдир бир ҳангома сифатида бошланган ушбу мафкура энди ҳам маъно, ҳам мазмун, ҳам молиялаштиришга ва жуда катта потенциалга эга бўлди. Гарчи у ҳақиқатни цензура қилиб, Facebook ва Twitter -даги баъзи “муаммоли контент қўмиталари” орқали шахсларни ва фактларнинг барча қатламларини ёпиб қўйишга сабаб бўлмоқда. Бундай имконият ғарбий элиталарнинг жуда кучли ва юқори доиралари учун жозибали кўринмоқда. Буни АҚШнинг 2020 йилдаги сайловлар арафасида улар учун қанчалар кераклиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Бошқача қилиб айтганда, “қор учқунлари” мафкураси ижтимоий, сиёсий ва бошқа муҳандислик соҳаларида мукаммал эгаллаган кучлар ўз муомаласига киритди. Ва энди улар томонидан гиж-гижланаётган “ҳақ-ҳуқуқ учун кураш гуруҳлари” ишлаб чиқарувчиларга кескин равишда тазйиқ ўтказиб, эндиликда 90 та катта реклама берувчи ўзида барча нотўғриларни унини ўчиришдан бош тораётган Facebook-га бойкотга қўшилишмоқда. Мана энди тармоқ акциялари етти фоизга қуламоқда.

Ва энди миллиардер Марк Цукерберг ўзини, Еврокомиссия маълумотларига кўра, унинг тармоғи томонидан “таркибида нафрат бор” контентни ўчирилиши  82,6% дан 86% гача ўсгани билан оқламоқда. Энди у сўз эркинлиги принципларини қўлдан бой бериб (аттанг, у энди ўта аҳамиятсиз ва жуда хавфли), ҳақиқий цензурани жорий қилишни ваъда қилмоқда.

... Бундан сиз ва биз, ва мамлакатимиз учун қандай хулоса чиқиши мумкин?

Жуда содда.

Агар бизнинг ахборот маконимизни ҳудди шу ижтимоий тармоқларни ташқаридан бошқаришга интилаётган илғор мафкура ташувчилари бошқарадиган бўлса, бизнинг келажагимиз шубҳа остида қолади.

Бу одамлар, амин бўлганимиздек, қисман бизнинг ахборот маконимизни ҳозиргача бошқаришади - таъсир кўрсатувчи ҳонимлар билан реклама шартномалари орқали, радикал феминистик грант микро-нашрлари шаклида “мафкуравий назорат қўмиталари” орқали, Твиттер тенденциялари эга оддий Фейсбук орқали.

Агар давлатимиз “янги нормаллик” ғалабаси байроғи алоҳида Москва суши барлари ва Америка элчихонаси биносининг олд томонидан Россия кўчаларига кўчиб ўтишини истамаса, у ўз ички воқелигини чет эллик ҳақиқат ҳакамлари томонидан цензураланиши ва мафкураланишидан ҳимоя қилиши керак.

Ва иложи борича тезроқ. Акс ҳолда жуда кеч бўлади - ва Россиянинг ўзининг ахборот маконида (Ғарбнинг янги ички ахлоқига кўра) “рус гомофоб троллари” ортидан ов бошланади ва “Россияпараст, яъни муаммоли қарашлар” эгалари овозини асосли ўчира бошлайдилар.

714
Президент США Дональд Трамп

Бу мамлакат жарликка қараб кетмоқда. Президент дўстини қамоқдан сақлаб қолди

819
(Янгиланган 19:00 12.07.2020)
Куни кеча Америка президенти Дональд Трамп сиёсий технолог Рожер Стоунни қамоқдан озод қилишга қарор қилди.

Буни АҚШ тарихидаги бурилиш нуқтаси деб ҳисоблаш мумкин – бу билан Америка сиёсий ҳаёти “англосаксон модели”нинг қай бир маънодаги чегараланган расмий режимидан, боши анчадан бери фуқаролар урушидан чиқмаётган Жанубий Американинг бирон бир банан республикаси ёхуд Яқин Шарқ давлатига тобора ўхшаб қолмоқда.

Стоун - Америка президентининг эски ҳамкори. “Трампнинг Россия учун фаолияти” бўйича тергов доирасида у “конгресс олдида сохта гувоҳлик бергани”, шунингдек, прокуратура гувоҳларига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилгани ва “адолатга тўсқинлик қилгани”га, яъни Америка прокурорлари Оқ уйда Россия агентларини қидиришга қаратилган “жодугарларга қарши ов”га қаршилик кўрсатгани учун 40 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Стоун унга ва унинг оиласига кучли тазйиқ ўтказилганига қарамай, президентга туҳмат қилишдан бош тортгани учун “Трамп учун жафо чеккан” деб ном қозонди.

Нега Трампнинг қарорини босқичли деб ҳисоблаш мумкин.

Умуман олганда, Ғарбий (Америка) бошқарув тизимининг улкан устунлиги элита ичидаги можароларнинг барча иштирокчилари бир неча асосий қоидаларга риоя қилишида эди. Биринчидан, ички сиёсий можароларда рангли инқилоблар технологиясини қўллаш мумкин бўлмаган. Иккинчидан, элита ичидаги можароларни ҳал қилишда, аслида миллий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак бўлган давлат тузилмаларидан фойдаланиб бўлмасди. Учинчидан, бутун тизим барқарорлигини ва унга сайловчиларнинг ишончини сақлаб қолиш мақсадида суд қарорлари ҳурмат қилиниши керак бўлган. Бу ички сиёсий кураш оқ қўлқопларда ва олийжаноблик тамойиллари асосида олиб борилишини англатмаган, аммо қандайдир даражада ўзаро ҳурмат, шунингдек, қариндошларни таъқиб қилишдан воз кечиш ва сиёсий мухолифларни жисмоний йўқ қилишга (ёки қаматишга) уринишдан воз кечиш ҳақиқий фуқаролик урушларидан ҳимояни таъминлаган ва кейинги ғолибга сайловлардан кейин вайронага айланган ва қонга буланган эмас, аксинча, ҳақиқатан кучлик мамлакатни бошқаришини кафолатлаган.

2016 йилда сиёсий рақибларни таъқиб қилиш бўйича тақиқдан воз кечилди: Трамп кампаниясининг шиори “Уни қаманг!” бўлди (Ҳиллари Клинтон назарда тутилган), демократлар эса, ўз навбатида, Трамп ва унинг бутун оиласи ўз ватанларига хиёнат қилганлиги ва Путинга ишлашда айбланиб (аниқ сохта айблов билан) панжара ортига кетишини очиқчасига орзу қиладилар.

2016 йилги сайловлар билан бир вақтда, ички сиёсий курашда махсус хизматлардан бевосита ва кенг миқёсда фойдаланиш бўйича (олдинлари камдан-кам ҳолларда бузилган) тақиқдан ҳам бутунлай воз кечилди: ФБР ва ЦРУ бошлиқлари Трамп ғалаба қозонган тақдирда “кафолат” яратиш йўлида очиқчасига иш олиб борди ва бу “кафолат” “рашагейт”да ва “украинагейт” учун навбатдаги импичментга уринишда қўлланди, ва бу иккала мутлақо ақлсиз амалиётдан Америка жамиятининг бир қисми ларзага келди: жамият ўз хавфсизлик кучларига сўзсиз ишонишга ва уларнинг сиёсий фитналигига оид ҳар қандай шубҳаларни асоссиз назариялар сифатида чиқариб юборишга одатланиб қолди.

Рангли технологиялардан фойдаланишнинг дастлабки белгилари ва ҳокимиятни эгаллаш учун тартибсизликларнинг “синови” бундан бир неча йил олдин ҳам қайд этилган, аммо фақатгина 2020 йилда “кўча”дан фойдаланиш тақиқига барҳам берилди: Американинг деярли барча йирик шаҳарларида бўлиб ўтган тартибсизликлар яққол аксил-президент ҳусусиятга эга бўлди ва улар демократчи-сиёсатчилар томонидан очиқчасига қўллаб-қувватланган қотиллик ва вандализмлар билан ҳамоҳанг бўлди.

АҚШ сиёсатида “Анфан террибл” (шўх, эрка-таҳр.) мақомига эга Трампнинг ўзи ҳам ўз шахсий твиттерида махсус хизматлар, демократлар, судьялар ва ОАВларга қарши оловли чиқишларида обрўсида туриб, бир қатор “қизил чизиқлардан” кечиб ўтмагани ғоят ҳайратлантирди. У кўчадаги намойишларни бостиришда ўзига содиқ махсус кучларни, сиёсий таъқиблар учун прокуратурани жалб қилмади ва ҳаттоки қамоқда сақланаётган ўзининг судланган тарафдорларини қутқариш учун ўзининг авф этиш имкониятларидан фойдаланишни рад этди, чунки улар Трампга хиёнат қилишдан бош тортдилар, ва бу ерда генерал Флинни (миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ва Трамп сайлов штабининг асосий мутахассиси) ва сиёсий технолог Рожер Стоунни эслаш кифоя.

Қўрқув, ёки заифлик, ёки Трампгача бўлган сиёсий тизимни сақлаб қолиш истаги билан тушунтириш мумкин бўлган Трампнинг “Жанубий Америка қоидаларига мувофиқ ўйнашни” истамаслиги, кўпчилик орасида, шу жумладан президентнинг ўзини ҳимоясиз ва алданган деб ҳис қилган юқори мартабали ёки таниқли тарафдорлари орасида катта умидсизликни ва ҳатто нафратни келтириб чиқарди. Мана энди президент, жуда кеч бўлса ҳам, улар томон ёндошди.

"Америка овози"нинг хабар беришича: "АҚШ президенти Дональд Трамп, унинг узоқ йиллик дўсти ва маслаҳатчиси жазони ўташ учун қамоқхонага кетишидан бир неча кун олдин Рожер Стоунга чиқарилган ҳукмни юмшатди. Оқ уйнинг баёнотида шундай дейилади: “Рожер Стоун анча жабр кўрди ... Унга ва бу ишдаги бошқа кўплаб инсонларга ҳам адолатсиз муносабатда бўлишди. Рожер Стоун энди озод!”

Трампнинг узоқ вақтдан бери душмани, республикачи сенатор Митт Ромни, бу қадам Америка сиёсатининг “эски қоидалари” нуқтаи назаридан қандай қабул қилинишини тушунтирди:

“Мисли кўрилмаган тарихий коррупция: АҚШ президенти, президентни ҳимоя қилишда сохта гувоҳлик бергани учун судда хукм чиқарувчиларнинг қарори билан маҳкум қилинганга ҳукмни юмшатди”.

Сенатор Ромни шакл нуқтаи назаридан ҳақ, лекин моҳияти бўйича ноҳақ - агар Трамп сайлов штаби вакиллари сиёсий репрессияларга дуч келган, бошидан охиригача сохта бўлган “Америка сайловларига Россиянинг аралашуви” бўйича тергов бўлмаганида эди, унда президент ҳеч қандай шов-шувли қарор чиқармаган бўларди. Энди эса АҚШни банан республикасига айланишининг барча унсурлари тўпланди: махсус хизматлар сиёсий буюртмаларни бажармоқда, судлар эса сиёсий қарорлар қабул қилмоқда.

COVID-19 сабаб барча черков хизматларини бекор қилган, аммо шу билан бирга ирқчиликка қарши курашни рўкач қилиб оммавий вандализмага руҳсат берган демократик партия тарафдори бўлган мэрдан бошлаб, АҚШ президентигача бўлган ҳар бир амалдор “дўстларга - ҳамма нарса, душманларга – қонун” тамойили билан яшамоқда. Сиёсий рақиблар ва уларнинг оддий тарафдорларини ёмонлаш ва одам қаторидан чиқариш шунчалар кўпайдики, бу вазият 2013 йилдаги Украинани ўхшата бошлаяпти. Кўчаларда тўқнашувлар бўлиб ўтди, шу қаторда оммавий ғалаёнлар ва баъзи шаҳарларда бутун бошли кварталлари ёқиб юборилди. Унча ёқимли бўлмаган ушбу манзарада мамлакатни парчаланиб кетишига нима етмаяпти? Албатта, можаронинг иккала томони ҳам яхшилик ва ёмонликнинг сўнгги жанги сифатида қабул қилаётган президентлик сайловлари, унда нафақат шартли Трамп ёки Байден учун, балки барча иштирокчилар учун асосий ставка - уларнинг ҳаёти ва эркинлиги.

Бузилиб бўлган сиёсий тақиқларни қайта санаб ўтиш - сайловда ютқазган шахс ўтмишдаги имконсиз нарсани амалга ошириши кутилаётган сценарий фойдасига аҳамиятли далилдир: у шунчаки сайлов натижаларини тан олмайди ва ҳокимият учун кураш энди кўчада, қўлларда қурол билан олиб борилади. Буни Трамп ҳам, Байден ҳам амалга ошириши мумкин. Кўп йиллар олдин Америка ички сиёсий курашида “қизил чизиқлар”ни белгилаб қўйган Америка доно элиталари айнан шундай сценарийнинг олдини олишга ҳаракат қилишган. Аммо империя якунида одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши одат тусига кирган, бу қоидабузарликларнинг оқибатлари ўзини тез орада намоён қилади.

Манба: РИА Новости

819

Туркия АҚШ қирувчиларида С-400ни синовдан ўтказмоқда: ортга қайтиш йўқ

836
(Янгиланган 19:14 09.07.2020)
С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимининг янги синови орқали Анқара республиканинг мудофаа қобилиятини ва ҳақиқий суверенитетини мустаҳкамлаш бўйича қатъий позицияни намойиш қилмоқда

С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимининг янги синови орқали Анқара республиканинг мудофаа қобилиятини ва ҳақиқий суверенитетини мустаҳкамлаш бўйича қатъий позицияни намойиш қилмоқда - Россия томонидан ишлаб чиқарилган дунёдаги энг яхши қуролларни сотиш ёки уларни АҚШнинг ҳарбий-техникавий ҳамкорликдаги аллақандай имтиёзларига ўрнига алмаштиришсиз.

4 июлдан бошлаб Туркия Мюртед авиабазасида турли баландлик ва масофаларда учаётган F-16 ва F-4 қирувчи самолётларига қарши Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини (ЗРТ) янги синовларини ўтказмоқда. Анқара Вашингтоннинг Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ракеталарга қарши тизимларини ишлатиш билан боғлиқ кўплаб огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирди.

“Триумф”ни АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 Viper ва F-4 Phantom II қирувчи самолётларида синовдан ўтказиши бежиз эмас. Ўтган йили АҚШ хавотирларига қарамай, турк мутахассислари С-400ни Американинг F-16 қирувчи самолётларига қарши - Анқара узра турли баландликларда синаб кўришди. “Триумф”нинг кўп босқичли синовлари 2020 йил ноябргача давом этади.

С-400ларни етказиб бериш ўтган ёзда бошланиб, Анқара ва Вашингтон муносабатларида зиддиятларга олиб келди. Америкаликлар турк ҳамкорларидан келишувдан воз кечиб, Patriot тизимларини сотиб олишларини талаб қилишди, Туркияни F-35 қирувчисининг қўшма ишлаб чиқариш дастуридан четлатиш билан таҳдид қилишди. Анқара ҳарбий-сиёсий босимга бардош берди, ён босишни рад этди ва бир неча бор “Триумф” альянсга таҳдид солмаслигини таъкидлади.

Россия Туркияга С-400нинг тўртта дивизионини етказиб бериш бўйича 2,5 миллиард долларлик биринчи шартномасини ўтган йил ноябрь ойида якунлади. 2020 йил июнь ойида Анқара ва Москва “Триумф”ларнинг иккинчи тўпламини (полкини) етказиб бериш бўйича принципиал келишувга эришдилар. Шунда Туркия Республикаси мудофаа саноати котибияти раҳбари Исмоил Демир шундай баёнот берди: “С-400 тизими фойдаланиш учун сотиб олинмоқда. Нуқта”. АҚШ эса ҳануз Турк заминида “Триумф”ни йўқ қилиш йўлини изламоқда: улар уни сотиб олишни, Америка комплекслари билан алмаштиришни таклиф қилишмоқда, ва янги санкциялар билан таҳдид қилишмоқда.

“Триумф” абадий

Туркияда С-400нинг синовлари аниқланиш масофасини текшириш, кузатув барқарорлиги, йўқ қилиш самарадорлиги ва бошқа жанговар параметрларни аниқлаш учун ўтказилади. Анқара яқинида, Мюртед авиабазасида жойлаштирилган рус зенит-ракета тизимлари бир неча бор ҳақиқий аеродинамик нишонларда, шу жумладан F-35 ва F-22 самолётларида синовдан ўтказилмоқда. Маълум бўлишича, махфий ва гўёки радарлар учун кўринмас бешинчи авлод Америка қирувчилари, уч марта “Триумф”лар аниқлаш ва зарба бериш радиусида кўринган. Қора денгиз ва Туркия ҳудуди орқали Яқин Шарққа ротация ва кўчирилиши пайтида, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 ва F-22 йўналишлари Мюртед авиабазасидан 200 километр наридан ўтказилади.

Fighter Jets World нашри хабарига кўра, Туркия ҳаво мудофааси мутахассислари радиолокацион станциялари имкониятларини турли хил режим ва баландликларда синаб кўришмоқда. Туркия томони Россиянинг С-400 тизимларини Америка бешинчи авлод қирувчи самолётларида синови тафсилотларини ошкор қилмаяпти. Аммо, ҳарбий эксперт Виктор Баренецнинг маълумотларига кўра, ушбу текширув иштирокчиларидан бири “Рособоронэкспорт” вакили билан суҳбатда шундай деди: “Америка самолётлари радар экранларида шифтдаги пашшадек кўринади”. Шикоятлар йўқлиги ва янги етказиб бериш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Анқара “Триумф”дан тўла қониқди, деб тахмин қилиш мантиқан тўғри бўлади.

Олдинроқ Туркия мудофаа вазирлиги С-400ни жойлаштириш муваффақиятли кечганини, Россия тизими F-16 Fighting Falcon қирувчи самолёти радиолокацион станция қоплаш чегарасида - 600 километрдан ошиқ масофада аниқлаганини, ниҳоятда паст баландликларда барча нишонлар аниқланганини хабар қилган эди. "Триумф" дунё қурол бозоридаги энг машҳур 4-авлод қирувчи-бомбардимончисини топибгина қолмай, тизим нишонга зарба бериш ҳудудига киришидан олдин ракеталарни юборишга доимо тайёр. Яъни, жанговар навбатчилик режимида F-16 Fighting Falcon самолёти 400 километр масофада автоматик равишда йўқ қилинади. Эслатиб ўтаман, битта енгил F-16 қирувчи самолётининг нархи 50 миллион долларга, “кўринмас” F-35 эса икки баравар қиммат.

Янги имкониятлар даври

Мюртед авиабазасидаги “Триумфал”(яъни тантанали-таҳр.) синовлар Америка қирувчи авиацияси мавқеига катта путур етказди. Шундай бўлса-да, Анқара билан ҳаддан ташқари тортишиш Вашингтоннинг фойдасига зарар. Туркия ҳудудидаги Инжирлик авиабазасида Америка ядро қуроллари сақланади, бу АҚШ Ҳаво кучларининг қайноқ минтақадаги асосий таянч пунктидир. Геосиёсий жиҳатдан Туркия АҚШ ва НАТО учун жуда муҳимдир, шунинг учун иттифоқдаги ўйин қоидаларига ҳеч қандай хавфларсиз таъсир ўтказиши мумкин. Анқарани Москва билан кутилмаган яқинлашиши, Ғарб ҳамкорларининг диктати ва ташқи босимини янада заиф қилади.

С-400 сотиб олгани сабабли Вашингтон Туркиянинг F-35 дастуридаги иштирокини музлатиб қўйди (Анқара “жазоланди”, аммо дастурдан чиқарилмади). Ушбу чеклов киритилганидан кейин Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўглу Россиядан сўнги Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди. МАКС-2019 авиакўригида бундай “тарихий ҳодиса”нинг эҳтимоллигини Ҳарбий-техник ҳамкорлик Федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев ҳам тасдиқлади. Вазият ривожланмоқда, аммо дастлабки натижаларни бугуннинг ўзида сарҳисоб қилиш мумкин.

Агар Туркия ҳаридининг жанговар салоҳиятини объектив баҳолайдиган бўлсак, унда республиканинг мудофаа қобилиятининг сифат жиҳатидан кўтарилиши сезиларли: битта "Триумф" батареяси 72тагача нишонга қаратилган ракетага эга ва бир вақтнинг ўзида 36та нишонга зарба бера олади. Ракеталар турли хиллиги С-400-га қирувчи-бомбардимончиларни, дронларни, қанотли ракеталарни, тактик ва баллистик ракеталарни 5 метрдан 30 километргача баландликда (2км дан 400км гача масофада) самарали ва фарқли равишда уриб тушуришга имкон беради. "Триумф" тизими турли масофали зенит-ракета тизимларини бирлаштира олади ва ҳаводан мудофаа тизимларининг муҳим тармоғини бошқаришга қодир (турк мутахассислари Россиянинг “Панцир-C1”, “Тор-М1” ҳаво мудофааси тизимларига ҳам эҳтиборини қаратиши лозим). Ҳаво мудофаасининг бузиб бўлмас гумбази Туркияга ҳаво кучларининг ривожланишидаги баъзи кечикишларни қоплашга имкон беради.

Шак-шубҳасиз технологик мукаммаллик ва ҳарбий қудратга эга бўлган Туркиядаги рус “Триумфи”, битта ҳам ўқсиз кўп қиррали дунёни кучайтиради, архаик ҳарбий блок ва унинг ўзини тайинлаган гегемонларини жойига қўяди. Шу билан бирга, янги имкониятлар даври яқинлашмоқда ва Анқарада Россиянинг С-500 “Прометей” зенит-ракета тизимини сотиб олиш муҳокама қилинмоқда. Россиянинг узоқ масофали ҳаво мудофаа тизимлари халқаро бозорда ва жанговар позицияларда Ғарбнинг унчалик мукаммал бўлмаган аналогларини сиқиб чиқаришда давом этмоқда.

836
Палаты во временном госпитале для пациентов с COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди

37
(Янгиланган 09:51 13.07.2020)
Яна бир тошкентлик коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. 67 ёшли аёлда 10 июль куни COVID-19 тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус аниқланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли аёл М.Т.да COVID-19 тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди.

37
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси