Американские военные на юго-востоке Афганистана

Бу Россия эмас. Америкаликлар скальпига овнинг асл ташкилотчиси ким?

1337
(Янгиланган 09:26 30.06.2020)
АҚШдаги сайловлар арафасида Россияга қарши талвасани кучайтиришга қаратилган яна бир уриниш энг нуфузли The New York Times газетасида амалга ошди.

АҚШдаги сайловлар арафасида Россияга қарши талвасани кучайтиришга қаратилган яна бир уриниш энг нуфузли The New York Times газетасида амалга ошди. Айнан шу оммавий ахборот воситаси орқали Доналд Трампни обрўсизлантириш ва Россияга қарши янги санкцияларни жорий қилиш мақсадида мамлакатимизга қарши яна бир ҳужум амалга оширилди. Бу сафар иложи борича ноёб баҳона тарзда танланди. Америка разведкасидаги ўз манбаларига таянган ҳолда таъкидлашича: “Россия яширин тарзда афғон жангариларига АҚШ ҳарбийларини йўқ қилгани учун мукофот тайинлади. Трамп маъмурияти бир неча ойлар давомида разведканинг ҳайратланарли хулосаси борасида нима қилиш кераклиги ҳақида ўйламоқда”.

Америкалик кузатувчининг нуқтаи назаридан, агар у The New York Times'га ишонган бўлса, вазият даҳшатли ва ўта таҳқирли тус олади: дунёнинг бу тасвирида Россия Афғонистондаги америкалик аскарларнинг мурдалари ва жасадларини ўзига хос коллекцияга йиғувчиси сифатида чиқади, афғон жангарилари эса “Америкалик ўлжаларни йиғувчиларига” айланмоқда, улар “ўлдирилган янкиларни қонли рублларга алмаштиришади-да ва бу гўёки Трамп маъмуриятининг тўлиқ ҳаракатсизлиги остида содир бўлмоқда. Американинг энг обрўли газетасидаги қуйидаги парчаларни ўқиб, ўзларини дунё гегемони деб билишга одатланган мамлакат фуқароларининг ҳиссиётларини тасаввур қилиш даҳшатли:

“Расмийларнинг таъкидлашича, разведка хулосалари ҳақида маълумотлар президент Трампга етказилган ва Миллий хавфсизлик кенгаши бу масалани март ойининг охирида идоралараро йиғилишда муҳокама қилган. Амалдорлар ҳар хил вариантлар рўйхатини кўриб чиқишди - Москвага дипломатик эътироз юборишдан тортиб қатор санкциялар ва бошқа мумкин бўлган жавоблар. Бироқ, расмийлар таъкидлашича, Оқ уй ҳозирча бирон бир ҳаракатни маъқулламади.

АҚШ ва бошқа НАТО қўшинларининг ўлдирилишини рағбатлантириш бўйича амалиёт АҚШ ва Афғонистон расмийлари "Толибон" деб номлайдиган нарсани Россия томонидан қўллаб-қувватлаши муҳим ва провокацион кучайиши бўларди, ва бу Россия жосуслик бўлинмаси Ғарб қўшинларига ҳужум уюштирганлигининг биринчи ҳолати бўлар эди”.

The New York Times томонидан Американинг исми ошкор қилинмаган амалдорлари маълумотига асосан тузилган мамлакатимизга қарши оммавий “айблов далолатномаси”га асосланиб бир нечта қайдларни ёзиб ўтишимиз керак.

Биринчиси: 1990-чи ва 2000-чи йилларда минглаб Россия фуқароларини ўлдирган террорчиларга АҚШ, шу жумладан Америка оммавий ахборот воситалари очиқ-ойдин нашрли, логистик, дипломатик ва ахборот ёрдамидан сўнг ва бегона мамлакатларнинг мустамлакачилари бўлган ҳарбийларига нисбатан ҳақиқатда “плаш ва ханжар” усуллари қўлланилса АҚШнинг шикоят қилишга маънавий ҳуқуқи бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, Россияга қарши айбловларнинг далиллари сони одатдагидек нолга тенг.

Иккинчи қайд: Умуман олганда, Америка раҳбарияти (истеблишмент), айниқса ўзининг “империалистиклиги” ва русофоблиги туфайли Нью-Йорк журналистлари хайрихоҳ бўлган қисмининг ўзи, бугунги ҳал этилмаган террористик муаммо бўлган Афғонистоннинг тўлақонли яратувчисидир. Америкалик мутахассислар томонидан афғон ва нафақат афғон - террорчилик ҳаракатларининг Америка маблағлари ва қурол-яроғларига яратилганлиги ҳақиқати яққол тасдиқланган. Эслатиб ўтиш керак, масалан, 2001 йилдаги машҳур воқеалардан олдин жаноб Бен Ладен йиллар давомида Америка оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчиларнинг ёқимтойи бўлган. Бундан келиб чиқадики, АҚШ биринчи навбатда турли мамлакатларда фуқаролик урушлари, оммавий қотилликлар ва терроризмнинг гуллаб-яшнаши учун шароит яратади ва бу ҳаракатларнинг кутилмаган оқибатлари АҚШ ҳарбийларининг ўлимига ва АҚШнинг халқаро саҳнада шармандалигига сабаб бўла бошлаганидан сўнг (яқинда АҚШ толиблар билан ниҳоятда камситувчи тинчлик сулҳига имзо қўйганидан сўнг аслида Афғонистонда таслим бўлдилар) Америка дарҳол ҳарбий-медиа тизими тубидан барча содир бўлганга Россия айбдор ва унга қарши шошилинч санкциялар қўлланилиши кераклиги ҳақида овозлар чиқа бошлади.

Аммо яхши янгиликлар ҳам бор

Ҳолбуки, илгари NYT ёки The Washington Post каби нашрларда мунтазам чоп этилаётган АҚШ ҳарбий идораларининг “сизиб чиққан маълумотларига” халқнинг ишончи шунчалик юқори бўлиб, нашр чиққанлигиниг ўзи деярли дарҳол Трамп маъмуриятини “товон тўлаш ва тавба қилиш”га, ҳамда ҳеч бўлмаганда жамоатчилик олдида ўзини оқлаш учун шошилинч равишда Россияга нисбатан янги санкцияларни жорий қилишга мажбур қилган бўлса, энди вазият бутунлай бошқача кўринмоқда.

Кўринишидан, “Рашагейт” йиллари ва мутлақо сохта айбловлар ва Россияга қарши муросасиз материаллар билан қалбаки ҳужжатлар ўз ҳосилини берди: Америка жамиятининг каттагина қисми энди ўз оммавий ахборот воситаларига ва ўзининг ҳарбий тузилмаларига ишонмай қўйди, сиёсатчилар эса нафақат энг нуфузли оммавий ахборот воситалари ва уларнинг манбаларини ёлғонда айблай олади, балки айни шу бахоларга мувофиқ ҳаракат ҳам қила олади.

Президент Дональд Трамп бу даъволарга Твиттер орқали жавоб берди: “The New York Times-нинг сохта хабарлари ўзининг “аноним” манбасини ошкор қилиши керак. Ишончим комилки, улар бундай қила олмайди, чунки бундай одамнинг ўзи йўқ!”

АҚШ Миллий разведкаси директори вазифасини бажарувчи Ричард Гренелл худди шу масалада Демократик партиялик конгрессмен билан ижтимоий тармоқдаги жанжалга киришиб, уни разведка маълумотларини сиёсий мақсадларда фойдаланганликда айблади:

“Мен бу ҳақда ҳеч қачон эшитмаганман. Сиз разведкани сиёсатга аралаштиришни давом эттираётганингиз жуда жирканчдир. Сиз ҳатто разведка маълумотлари қандай текширилишини тушунмаётганиз кўриниб турипти. Маълумотларни аноним манбалардан мухбирларга сизиб чиқиши хавфли, чунки сиз каби одамлар буни сиёсий манфаатлар мақсадлар йўлида ишлатишмоқдасиз”.

The New York Times мақоласининг камида президентнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ қисмига раддия, шу жумладан Америка разведкалари томонидан расман чоп этилди. Назарий жиҳатдан ҳамма нарса шундай бўлиши кераклиги аниқ, аммо ҳатто бундай хаёлпараст нормаллик - замонавий Америка стандартлари бўйича ҳақиқий мўъжизадир.

Дарвоқе, агар америкалик журналистлар АҚШ ҳарбийларининг ўлдирилишининг ҳақиқий гижгижловчиларини кўришни истасалар, унда улар ойнага қарашлари керак.Жасадлар учун мукофотлаш - ҳар доим ҳам моддий бўлмайди ва амалиёт шуни кўрсатадики, шон-шараф ёки жамоат розилигини олиш терроризм учун жуда катта миқдордаги пулдан ҳам кўпроқ самаралироқ рағбатдир. Америка полициясини, шунингдек консерватив қадриятлар тарафдорлари ва “трампистларни” қоралаётган The New York Times ва Американинг бошқа нашрлари, аслида уларга нисбатан ҳиссий, психологик муносабатда бўладиганларга, ва эҳтимолдан ҳоли эмаски, жисмоний зўравонликни қўллайдиганларга ўзига хос “ҳиссий мукофот” ваъда қилмоқдалар. Деярли барча Америка нашрлари гижгижловчилари сифатида чиққан рўй берган сўнгги тартибсизликларда ўлдирилган америкалик полициячиларининг қони, шу жумладан либерал ва илғор Америкалик журналистлар қўлида.

Аммо америкалик полициячиларнинг ҳаёти бундай журналистлар учун унчалик аҳамиятли эмас ва улар америкалик аскарларнинг жасадлари устида фақат аксил-Россия санкциялари ёки Демократик партиянинг манфаатларини илгари суриш пайтда ўз кўз ёшлар билан қўллаб-қувватлаш керак бўлганидагина кўр-кўрона йиғлашни истайдилар.

АҚШда ҳам, дунёда ҳам бундай медиа-тузилмаларга ишонишни истайдиганлар сони камайиб бораётгани ажабланарли эмас. Умуман олганда, Американинг мавқеи ва буюклигига қарши асосий фитна айнан The New York Times муҳаррирлари иштирокида уюштирилди. Уларга мукофот пулини чиқаришни таклиф қилиш мумкин эди, аммо улар барча ишларни текинга қилиб қўйишади.

1337
Специалист по химии Шукриддин Ганиев

Шотут сиркаси коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

196
(Янгиланган 15:07 23.10.2020)
Шотут сиркаси қонни суюлтириш ёрдамида кўплаб касалликларга шифо бўлиши мумкинми? Биз ушбу шифобахш шарбатни қайта кашф қилган мутахассис билан мулоқотда бўлдик.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ОАВларида шотут сиркасининг шифобахш хусусиятлари, ундан инфаркт, инсульт ва ҳатто коронавирусга чалинган беморлар шифо топаётгани ҳақида кўплаб маълмуотлар пайдо бўлмоқда. Шунингдек жуда кўп одамлар шотут сиркасини сотиб олиш истеъмол қилишаётгани ҳақида ҳам эшитмоқдамиз.

Ушбу мавзуда батафсил ва аниқ маълумот олиш учун Sputnik Ўзбекистон мухбири кимё фани мутахассиси — Ғаниев Шукуриддин Тўхтаевич билан мулоқотда бўлди.

- Шукуриддин Тўхтаевич, табиий шотут сиркасининг фойдали хусусиятлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Абу Али Ибн Сино ёзиб қолдирган рисолаларга таянсак, шотут сиркасининг фойдали хусусиятлари ҳақида кўплаб фойдали маълумотлар келтирилади.

Яъни ушбу шарбат, бош мия ички босимининг нормал ҳолатда бўлишини таъминлайди, инфаркт ва инсульт хасталикларининг олдини олади, қон томирларининг қувватини оширади, инсон саломатлигини тиклашда муҳим ўрин тутади. Қонни суюлтириб, қон томирларидаги "тромб", "изгиб" ва тугунларни ечиб юборади. Майда томирларни кенгайтириб организмда қон айланишини яхшилайди.

Қон томирларидаги холестирин ва қанд моддасини нормага яқин ҳолатга келтиради. Қон босимини "ишчи" ҳолатида ушлаб туради. Қондаги қанд моддасини 7-8 дан ошиб кетишига йўл қўймайди. Қолаверса, В1, В2, В6, С, РР витаминлари, кальций, магний, темир каби микроэлементларга эга бўлган бу сирканинг ошқозон ва ичакларга зиён етказмаслиги учун унга махсус ишлов берилган ва унинг хуштаъм бўлиши таъминланган.

- Шотут сиркаси коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

- Шотут сиркаси коронавирусни енгишда врач тавсия этган дориларнинг ўрнини босмайди, аксинча, қон суюқ ҳолатга келтирилгандан кейин, врач тавсия этган дориларнинг яхши таъсир этишига хизмат қилади.

Натижада сиз соғлигингизни тезроқ тиклаб оласиз. Иштаҳангиз очилиб, овқатларни яхши хазм қиласиз, уйқусизликдан қийналмайсиз, яхши ухлайсиз.

- Сиз ушбу шарбатнинг фойдали хусусиятлари ҳақида қандай билиб олдингиз?

- Шотут сиркасини пандемия вақтида эмас, илк маротаба 2006 йилда соғлигим ёмонлашгани боис аввал ўзим тайёрлаб ичиб кўрганман.  Ўша йили кутилмаганда инсульт бўлиб қолдим, болаларим овқатлантириб, етаклаб юрди. Муолажалар даврида менга қон суюлтирувчи барча дориларнинг кучи етмаганлиги учун, ўзим мустақил равишда табиий доривор воситалар  орқали тузалиш чорасини изладим. Абу Али Ибн Синонинг китобларида сирканинг инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги ҳақида ўқидим ва уни ўзим мустақил тайёрлашга уриниб кўрдим.

Хуллас икки маротаба инфаркт, бир маротаба инсультни бошимдан кечиргач, махсус кўрсатмага амал қилган ҳолда ўзим тайёрлаган шотут сиркасини истеъмол қилиб, томирларимдаги қонни суюлтириб олдим ва тез фурсатда тузалдим.  Қон босимим эса 110 / 70 бўлиб, нормал ҳолатга келди. Бўйин ва бош томирдаги тромбларни тозаланиб, қулоқ шанғилаши, бош оғриғидан холос бўлдим. Ҳаводаги ўзгаришлар, "магнит бўронлар"и ҳам қон босимимга таъсир қилмайдиган бўлди. Бутун танадаги томирларим тозалангач, организмимдаги қанд моддаси ҳам нормал ҳолатга тушди.

Қон босимимнинг ишчи ҳолати сакрамайдиган бўлди. Мени даволаган шифокорлар эса мендаги ижобий натижаларни кўриб хайрон қолишди. Шундан келиб чиқиб, мен ушбу табиий шотут сиркасини яқин қариндошларим, қуда-андаларга тавсия этдим. Бугунгача, турли касаллик билан оғриган беморлар ушбу шотут сиркасини истеъмол қилиб, шахсан унинг даволаш хосиятларига ихлос қилишмоқда. Бугунги кунда Афғонистон, Ҳиндистон, Россия давлатларидан шотут сиркасини сўраб келишяпти.

- Шотут сиркасини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган, тавсия этилмаган  ҳолатлар ҳам борми?

- Ёдда сақлаш зарурки, беморлар тезроқ тузалиш иштиёқида шошма-шошарлик қилишлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, шотут сиркасини оч қоринга ичиб овқатланмасдан юриш мумкин эмас. Шуниингдек, ошқозони хаста кишиларнинг ичиши ёки илиқ ҳолда, қайнатиб ичиш мумкин эмас.

Ичиш тартибига риоя қилмасдан шотут сиркасини истеъмол қилган беморнинг қони ҳаддан ташқари суюлиб кетиши, бирон жароҳат олганда қонни тўхтата олмай қийналиб қолишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб кўп йиллик кузатувлар натижасида ушбу график тузилган. Бундан ташқари 1 ош қошиқдан кўп ичиш ошқозон ширасининг кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис бу бўйича махсус график ва  фойдаланиш кўрсатмаларига риоя қилиш ниҳоятда шарт! 

Яна бир бор такрорлаб айтаман, шотут сиркаси врач сизга тавсия қилган дори-дармон вазифасини бажармайди. Аксинча, қонни  суюлтириб тозалагандан сўнг дори таъсир қилмаёган бўлса, шотут сиркасидан кўрсатмага амал қилган ҳолда истеъмол қилса яхши фойда кўрсатади ва инсоннинг ўз соғлигини тезроқ тиклаб олишига ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги нима дейди

Sputnik мухбири Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўнғироқ қилиб, шотут сиркасининг кенг жамоатчилик орасида истеъмол қилинаётгани борасида изоҳ олди.

Вазирликнинг лицензиялаш бошқармаси мутахассиси Ботир Омоновнинг айтишича, вазирлик таркибида ҳозирча табиблар уюшмаси ташкил этилмаган, шу боис ишонч телефонлари ҳам ишга тушганича йўқ, аммо шотут сиркасининг фойдали жиҳатлари, уни истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида вазирлик хабардор.

"Шотут қанча кўп истеъмол қилинса шунча яхши. Мадомики, жамоатчилик ушбу шотут сиркасини истеъмол қилиб, саломатлигини тиклаб олаётган экан, буни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билиши ёки назоратга олишининг аҳамияти йўқ", - деди суҳбатдош.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги шотут сиркасининг кенг жамоатчилик томонидан истеъмол қилинаётганлигига ҳеч қандай монеълик қилмайди. Чунки шотутнинг зарарли томони йўқ, шотут сиркаси бозорларда ҳам сотиляпти, деб қўшимча қилади Омонов.

Sputnik таҳририяти шотут сиркаси ёрдамида даволанмоқчи бўлган ўқувчиларга - ҳар қандай воситадан шифокор маслаҳатидан сўнг фойдаланишни тавсия этади. Ўз-ўзини даволаш ҳар доим ҳам яхши натижага олиб келмаслиги мумкинлиги ҳақида яна бир бир эслатиб ўтади. 

196
Кандидат в президенты США Джо Байден

Байден мағлубиятини русларга ағдариш қўлдан келмайди

491
(Янгиланган 16:40 22.10.2020)
Америка сайловларининг охири кўриниб қолди: бугун Дональд Трамп ва Жо Байден охирги марта теледебатлар чоғида учрашади.

Америка сайловларининг охири кўриниб қолди: бугун Дональд Трамп ва Жо Байден охирги марта теледебатлар чоғида учрашади. Бу учрашувни, аслида, улар ҳаётидаги сўнггиси ҳам бўлиши мумкин. Америкада вазият шундай қизиганки, бу икки шахсни яна бирга кўришни тасаввур қилиш жуда қийин. Ҳатто мўъжиза юз бериб, сайловларда Байден ғолиб бўлганда ҳам – Трамп шунчаки овоз бериш якунларини тан олмаслиги ва барча анъаналарни бузиб, инаугурация маросимига келмаслиги мумкин. Байден эса аниқ Трамп инаугурациясига келмайди. Шундай экан пайшанба куни улар истаган гапларни айтадиган кун ва сўнгги имконият бўлади. Улар бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишади.

Трамп Байденни жиноий гуруҳ раҳбари деб атаб, Жони (ўғли Хантер билан биргаликда) турмага тиқишни талаб қилади. Жо турмага ўтирмайди, лекин у сайловларда мағлуб бўлганда ОАВ уни “октябрь совғаси” оёғидан чалганини ёзади (куни кеча Хантер компьютери қаттиқ дискидан олинган, собиқ вице-президентни ёлғон ва коррупцияда фош этувчи компромат). Бироқ Байден бу материалларсиз ҳам ютқазган бўларди. Чунки Трампнинг қўли баланд келиши муқаррар. Лекин қандай қилиб ахир: сўровлар Байденнинг катта устунлигини кўрсатяптику? Улар уйдирма бўлишлари мумкин эмас ахир?

Бўлиши мумкин. Чунки ҳар қачонгига қараганда катта пул тикилган, Трампга қарши ўйнаётган киши қодир бўлмаган ёлғон йўқ. “Мен нафақат Байденга қарши номзодимни қўймаяпман, мен сўл ОАВ, катта технология гигант компаниялари ("Фейсбук", "Твиттер", "Гугл") ва Вашингтон ботқоғи“га қарши номзодимни илгари суряпман”, деди Трамп куни кеча. Бунинг тасдиғи уч бошли маҳлуқнинг Байден оиласига қарши пайдо бўлган компроматга бўлган муносабати бўлди. “Нью-Йорк пост”да чоп қилинган мақолани блоклашга уринишди: “Гугл” уни қидириш тизимида топмади, “Фейсбук” ва “Твиттер” уни бўлишишга имкони бермади. Ўз ўзидан ОАВ шармандали мақолани кўрмасликка уринди, аксарият сиёсатчилар ўзини ҳеч қандай жиддий иш бўлмаган каби тутди. Яъни бу учта куч ўз ҳаракати билан Трамп ҳақлигини тасдиқлади. Шу билан бирга Россияга қарши айбловлар ҳам янгради – аниқку, Москва Байден қарши компроматни ташлаб қўйиб, яна Америка сайловларига аралашди.

Бу ҳақда нафақат шарҳловчилар ва конгрессменлар, балки махсус хизмат ходимлари ҳам гапиришди. АҚШ Миллий разведкаси директори Жон Рэтклифф Байден ноутбукидаги маълумот “бирор-бир Россия дезинформация кампанияси қисми эмаслигини маълум қилди”. Бироқ элликта собиқ разведкачилар (жумладан, ёлғони фош қилинган Рэтклиффдан олдин шу вазифада ишлган Жим Клэппер) очиқ хат ёзишди ва унда тажриба “бизни бу ишда муҳим ролни Россия ҳукумати ўйнагани жиддий гумонланишга мажбурлашини” баён қилишди:

“АҚШда сиёсат майдонда, тахминан, АҚШ вице-президентининг ўғли Хантер Байденга тааллуқли, уларнинг аксарияти у Украина “Burisma” газ компанияси раҳбариятида  ишлаган даврга тегишли электрон мактубларнинг пайдо бўлиши Россия ахборот кампаниясининг одатдаги барча белгиларига эга”.

Яъни Россияни у Байденга қарши компроматни сохталаштирганликда айблашмаяпти (бундай айбловлар ҳам янграмоқда аслида), у шунчаки уни тарқатган. Лекин қандай қилиб? Агар, Руди Жулианнининг (Трамп адвокати ва Нью-Йорк собиқ мэри) сўзларига кўра, Хантер Байден компьютери қаттиқ диски ичидаги маълумотлар етти ой олдин ФҚБга топширилган бўлса? Яъни Москва “октябрь совғасини” тайёрлаб, бу материалларни сир тутган, ёки буни Трамп штаби ва унинг маслаҳатчилари, жумладан, Жулианни қилган? Ҳа айтмоқчи, Жулианни ҳам Путинга ишлайдику... Ва бу ҳазил эмас: сенатор крис Мерфи маълум қилгандек, “бу гал руслар Америка фуқароларини ўз агентлари сифатида тайёрлашга қарор қилишган. Улар ўз пропагандасини ОАВда тарқатишга уринишмоқда... Бу уларнинг қўлидан келди ҳам. Биласизми, Руди Жулианни энди, аслида, Россия агенти”.

Ҳа, албатта, агар Трампнинг ўзи Кремль учун ишлаётган бўлса, унинг ходимлари ва сафдошлари ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Кулги кулгию, лекин вазиятни айнан шундай аҳмоқона баҳолаш ва америкаликларга “Россия аралашишини” сотиш Трамп аллақачон ғолиб бўлганининг ёрқин далилидир. Чунки унинг рақиблари тўлиқ тўқиб чиқарилган дунёда яшашади – унда руслар АҚШдаги сайлов натижаларига таъсир кўрсатишади, Трампнинг Байдендан ортда қолиш икки хонали сон билан ҳисобланади. Устига устак буларнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида рўй беради ва умуман бир-бирига зид эмас.

Бироқ ҳақиқий дунёда умуман бошқа нарсани кузатамиз: Трампнинг мамлакат бўйлаб тугамас митингларида тарафдорларининг оломон бўлиб йиғилиши ва Байденнинг кам сонли тарафдорлари билан онда сондаги учрашувларда иштиёқнинг умуман бўлмаслиги. Трампни ҳатто озчиллар орасида (масалан, ранглилар ва мусулмонлар) ҳам қўллаб-қувватланиши ошмоқда. Трампнинг “рус алоқаси” далилининг умуман йўқлиги ва Байден оиласининг ёлғончилиги ва коррупцияга йўқ қўйганлигининг янги тасдиқлари. Энг асосийси, ҳақиқий дунёда америкаликларнинг аллақачон ўз сиёсий элитасидан, “Вашингтон ботқоғидан” ҳафсаласи пир бўлгани. Айнан шунинг учун Трампга тизимсиз сенатор Сандрес ягона жиддий муқобил бўла олган бўларди. Айнан тизимсизлиги туфайли “Байден” жамоаси томонидан сайловда иштирок этишига йўл қўйилмаган.

Оддий америкаликлар ҳақиқий дунёда яшашади, прогаганда дунёсида эмас, шунинг учун 3 ноябрь куни бўладиган сайловлар натижаси олдиндан аён. Ҳатто овозларни керакли “иккиланаётган шталарга” бураб қўйиш уринишларига қарамасдан.

Сохта дунё 3 ноябрь куни ютқазади, ҳатто воқеликни тан олишдан бош тортиб, нифоқ солишни уддаласа ҳам, лекин ҳеч қаерга йўқолмайди. Уч бошли гидра қасос олиш умидида бўлади ва у учун ишлайди. Ҳам Америка, ҳам кенг миқёсда унинг русларни ўз муваффақиятсизлигида айблашга тўлиқ ҳаққи бўлади.

Манба: РИА Новости.

491
Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото

Азиз Абдуҳакимов Тошкентдаги велойўлакларни шахсан синаб кўрди

23
Тошкентда Аҳмад Дониш, Фарғона йўли ва Анҳор бўйи кўчаларида икки йил ичида қўшимча 45 км велосипед йўлаклари қурилади.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik.  Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Миробод ҳамда Сергели туманларида велойўлакчалар қурилишини кўздан кечирди ва уларни шахсан синаб кўрди.

Ишчи гуруҳ таркибига, шунингдек Спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов, ҳокимнинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Дурдона Акрамова ҳамда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори Санжар Таджиев, туманлар ҳокимлари ва бошқалар киришди.

Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото
Узбектуризм
Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото

Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Шаҳрисабз кўчасидаги велойўлакча яқин 10 кун ичида эксплуатацияга топширилади. Таъкидлаш жоизки, бу йўлакчаларда кўзи ожиз кишилар хавфсиз ҳаракатланиши учун алоҳида жой ажратилган.

“Бу йўлларни ўзимиз шахсан ҳаракатланиб синаб кўрмасак, оммавий спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини  тарғиб қилишга доир ишлар жадал кетмайди”, - деди Бош вазир ўринбосари.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов айтишига кўра, яқин 2 йил ичида Тошкентда қўшимча 45 км велосипед йўлаклари қурилади. 

“Аҳмад Дониш кўчаси тўлиқ тайёр бўлди, умумий майдони 5 километрни ташкил этди. Фарғона йўли кўчасида велойўлакча яратилмоқда, ҳар битта томонини 7 километрдан ҳисобласак, умумий майдони -14 км. Бундан ташқари, анҳор бўйларида ҳам велойўлаклар барпо этилган бўлиб, уларнинг умумий майдони 10 км чиқади. Хулоса қилиб айтганда, бу йил 20 км майдон велойўлакчага айлантирилади, кейинги йил эса камида 25 км майдон велойўлакчага айлантирилиши белгиланган”, - деди Ҳидоятов. 

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, асосий камчиликлар айрим жойларда зинапоялар қурилиши ва бўёқ ишлари охирига етказилмаганлиги билан боғлиқ, лекин энг асосий муаммо автомобиллар эгаларининг ўз машиналарини тегишли белгилари бўлишига қарамасдан велойўлакчаларга жойлаб қўйишидадир.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари ушбу ўрганиш ишлари бутун шаҳар бўйлаб амалга оширилишини хабар қилди.

Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото
Узбектуризм
Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото

 

 

23