Рақиб йўқ қилинди: Россия қўшинларининг жанговар шайлигини тўсатдан текшируви ҳақида

542
Бу РФнинг жанубий-ғарбий қисмида қуролли кучларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш қобилиятини текшириш ва “Кавказ-2020” стратегик қўмондонлик-штаб машқларига тайёргарлик.

РФ Қуролли Кучларининг бир неча тезкор ва стратегик тузилмаларининг жанговар тайёргарлигини тахминан 150 минг ҳарбий хизматчи, 26 минг дона қурол ва техникалар, 400 та самолёт ва 100 дан ортиқ кема ва қайиқларни жалб қилган ҳолда тўсатдан текширишнинг ҳайратланарли кўлами, ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш ниятимизнинг ишонтирувчи ишорасидир.

17-21 июл кунлари Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округлар, марказий бўйсунишдаги алоҳида тузилмалар, Ҳаво-десант қўшинлари, Шимолий ва Тинч океан флоти денгиз пиёдалари қўшинлари кутилмаган текшируви ўтказилмоқда. Режа бўйича Қора ва Каспий денгизи сув ҳудудларидаги 35 қуруқлик ва 17 денгиз полигонида 56 тактик даражадаги машқлар, 149 755 ҳарбий хизматчи, 26 820 та қурол ва ҳарбий техника, 414 самолёт, 106 кема ва қайиқлар иштирок этмоқда. Ҳарбий қисм ва бўлинмалар тўпланиш жойларига юриши уюштирилди, кемалар гуруҳлари денгизга йўналтирилди, авиация тузилмалари оператив аэродромларга кўчирилди.

Бу қуролли кучларнинг РФнинг жанубий-ғарбий қисмида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш қобилиятининг синови ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) олтита давлати қўшинлари иштирокида сентябр ойида бўлиб ўтадиган “Кавказ-2020” стратегик қўмондонлик-штаб машқларига тайёргарлик. РФ Бош штаби ва Мудофаа вазирлигининг инспекторлари жанубий ва ғарбий ҳарбий округларнинг бўлинмаларини, марказий бўйсунишдаги алоҳида тузилмаларни, Ҳаво-десант кучларини ва Шимолий ва Тинч океан флоти денгизларини текширмоқдалар.

Ғарб генераллари бу каби миқдордаги ҳарбий гуруҳларнинг тўсатдан машқларини ҳатто тушида ҳам кўрмайди. Бунинг тасдиғи - баҳорда Польша, Литва, Латвия ва Эстонияда “Европа Ҳимоячиси” машғулотлари доирасида АҚШ ва бошқа НАТО давлатларидан 30 мингга яқин ҳарбий хизматчиларни тўплаш бўйича муваффақиятсиз уринишдир.

Porter ҳалокати муқаррар

Тўсатдан текширувга жанубий урғу берилган ва у НАТО ва Украина ҳарбий-денгиз кучларининг Қора денгизда яқинда ўтказиладиган машқлари билан боғлиқ эмас, ва айниқса Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги вазиятни кескинлашишига ҳам боғлиқ эмас. Россия бу каби шартли кутилмаган Армия ва денгиз флотининг машқларини бир неча йиллардан бери амалда қўллаб келмоқда. Шу билан бирга, қўшинларнинг барча турлари, тезкор-стратегик тузилмалар тревога(огоҳлантириш) бўйича шай ҳолатга келтирилади. Бўлинмалар ва қисмлар, кемалар ва самолётлар тезкор равишда юзлаб ва минглаб километрлар узоқликка жойлаштирилиб, қўйилган вазифалар нотаниш полигонларда, денгизда ва қуруқликда бажарилади. Фақат шу йўл билан қўшинларнинг жанговар тайёргарлигининг ҳақиқий даражасини, маневраларнинг технологик имкониятларини, муайян минтақада кучларнинг жойлашишини ва ишлатилишини текширса бўлади. Ҳарбий ҳаракатларнинг муваффақияти 80%га ривожланган инфратузилма (базалар, аэродромлар, портлар) ва бенуқсон логистикага боғлиқ.

Бошқа томондан, Россия қўшинлари ва кучларининг барча машқлари (шу жумладан кутилмаган текширувлар) Шарқий Европа ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган шартсиз ҳарбий устунликнинг тинч намойишидир. Албатта, бу ёзда Одессага тез-тез ташриф буюраётган Porter эсминеци ва Қора денгизда унга ўхшаган меҳмонлар олдинданоқ РФ қуролли кучларининг устунлиги шароитидадир ва ҳақиқий ҳарбий можаро юзага келган тақдирда ҳалокати муқаррардир.

Машғулотларнинг алоҳида эпизодлари Россиянинг миллий манфаатлари ҳудудида ва унинг иттифоқчиларининг ҳудудида террорчилар ва тажовузкорларни нима кутаётганини яхшироқ тушунишига имкон беради.

Жанглар динамикаси

Қора денгиз флотини кутилмаган текширувда 3000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 300 дона техника, шу жумладан ҳарбий кемалар, самолётлар, шунингдек, Қора денгиз флотининг армия корпусининг шахсий таркиби ва техникалари қатнашди. Машқлар таърифига кўра, “душман кемаси” мослаштирилмаган қирғоққа десант тушуришига тайёрланаётган Қора денгиз флотининг катта десант кемаларини йўқ қилишга уринган пайтда, кемалар отряди денгизда артиллерия зарбаларини амалга оширди.

Каспий флотилиясининг машқларида 35 та кема иштирок этмоқда. Шу билан бирга, Доғистон тоғларига туширилиб “Аданак” ўқув полигонида машғулотлар пайтида, ноқонуний қуролли тузилмаларни “йўқ қилган”, денгиз пиёдалари ва кемалар жойлаштирилиши амалга оширилди - вазифани 700 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 30 га яқин қурол ва ҳарбий техника, БТР-82АМ зирҳли машиналари, бир нечта “Град” РСЗО ракета тизимлари, 122 мм Д-30 гаубицалари, 120ммли “Сани” миномётлари амалга оширди.

Жанубий ҳарбий округнинг мотоўқчи, танк, артиллерия қўшинлари (шу жумладан Абхазия ва Жанубий Осетиядаги Россия ҳарбий базалари) 70 дан ортиқ машқлар доирасида 20та полигонда“жангларни” олиб бормоқда. Оператив (заҳирадаги) аэродромлар 150 самолёт ва вертолёт жойлаштирилишини таъминлайди.

Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳаво мудофааси 4-чи армиясининг зенит-ракета қисми огоҳлантириш бўйича қўзғатилди ва жанговар позицияларга юришни амалга оширди. 19 июл куни С-400 “Триумф” зенит-ракета тизимлари ва “Панцирь-С1” зенит-ракета ва тўп тизимлари бўлинмалари шартли қанотли ракета зарбаларини ва жанговар дронлар ҳужумини қайтаришди, яъни улар Қора денгиз соҳилидаги муҳим объектларни ҳимоя қилишди.

Жанубий ҳарбий округнинг “Искандер” ракета бўлинмаси Қора денгиз соҳилини “душман” десанти томонидан эгаллаб олинишини олдини олди, десант кемаларидан тушириш вақтида ҳарбий техникаларнинг тўпланишини шартли равишда йўқ қилди.

Ингушетияда жойлаштирилган 58-чи умумқўшин армиясининг юқори қувватли артиллерия бўлинмалари мотоқўчилар ва 4-чи Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво мудофааси армиясининг 50 дан ортиқ ҳужум вертолётлари (Ка-52, Ми-28Н ва Ми-35) “душман”га қарата ўт очди. Бир вақтнинг ўзида “Ураган” ва “Смерч” РСЗОлари, 203 ммли ўзиюрар “Малка” артиллерия ускуналари ва 240 ммли “Тюльпан” миномётлари “ишлади”. Эътибор беришимиз керак, одатий 230 килограммли снарядлардан ташқари, “Тюльпан” 20 километр масофага икки килотоннали термоядровий миналарни ҳам ота олади.

Жанубий ҳарбий округ 58-чи армиясининг мотоқўчилари Жанубий Осетия тоғларида шартли душманни йўқ қилди. Т-72А танклари, БМП-2 пиёдалар жанговар машиналари, “Гвоздика” ўзиюрар артиллерия ускуналари, “Сани” миномётлари,  АГС-17 ва РПГ-7В автомат ва қўл гранатомётларидан оддий снарядлар билан отиш муваффақиятли ўтди.

Абхазиядаги Жанубий Ҳарбий округ танкчилари “Нагвалоу” ва “Цабал” қирғоқ полигонларида шартли душманнинг орт томонида рейд отрядлари ва қанот ҳужумларини амалга ошириш учун айланиб ўтувчи бўлинмалар вазифаларини бажардилар.

“Гудаута” ўқув полигонида (Абхазия) Россия мутахассислари “Житель” ва “Красуха” электрон кураш тизимларидан фойдаланган ҳолда шартли “душман”нинг ҳужум дронларига қарши кураш чораларини амалга оширдилар. Улар, шунингдек, шартли душманнинг тактик гуруҳлари тўпланиш ҳудудида навигацион майдонни буздилар ва авиацион ҳужумини тайёрлашда юқори аниқликдаги қуролларни бошқариш воситаларини “кўр қилдилар”. Радиоэлектрон кураш бўлинмалари радиотўлқин ёрдамида бошқариладиган фугас ва миналар сигналларини бостиришни ташкиллаштирдилар, радиоалоқа линияларига радиоэлектрон йўқ қилиш вазифаларини амалга оширдилар, “душман”нинг назорат пунктлари ва алоқа боғланмаларига, дронларнинг бошқарув ва маълумотлар тарқатиш каналларига қарата радиоэлектрон зарбаларни амалга оширдилар.

Ҳатто бу қисқа, танланма жиҳатлар ҳам кутилмаган текширувнинг умумий ғоясини ва қўшинларнинг жанговар тайёргарлигининг мақсадини тушунишга имкон беради: Россиянинг осмони, денгизи ва унинг иттифоқчилари террорчилар ва барча қатламлардаги номақбул қўшнилари учун даҳлсиздир.

Кутилмаганлик  ва шаффофлик

НАТО вакили Оана Лунгеску 18 июл куни Россия қўшинларни тўсатдан текшириш пайтида шаффофлик шартларига риоя қилмаётганини маълум қилди, шу пайтнинг ўзида НАТО бўйича иттифоқчилар эса ОБСЕнинг Вена ҳужжати руҳи ва мазмунига мос ҳаракат қилмоқдалар. Бироқ, Москва томонидан қабул қилинган қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлигига шубҳа қилиш учун ваколат ва ўринли сабаблар керак.

Ишонч ва хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вена ҳужжати (ВД-2011) европалик қўшниларни 42 кун олдин (ёки ундан ҳам кўпрок) 9 мингдан ортиқ одам иштирок этадиган ҳарбий ҳаракатлар ҳақида хабардор қилишни ва Европадаги ҳар бир мамлакатнинг иштирокчилари сони 40 мингдан ортиқ бўлган машқларни уч йилда бир маротаба ўтказиш ҳуқуқини тартибга солади. Бироқ, РФ Қуролли Кучларида 40 мингдан ортиқ одам иштирок этадиган кутилмаган текширувлар халқаро мажбуриятларга зид эмас. ВД-2011 амал қилиши остига тушадиган аниқ таркибий қисмлар ва бирликларни ҳисобга олиш керак, ушбу процедура ушбу ҳужжатнинг биринчи бобига асосан тартибга солинади. ОАВлар 150 минг аскар жалб қилингани ҳақида хабар беришганда, бу нафақат оддий қуролли кучларни (Вена ҳужжати тушунтирганидек), балки Ҳарбий-денгиз кучлари, Ҳаво-космик кучлар ва бошқа таркибий қисмларни кутилмаган текширишда қатнашишини англатади. НАТО вакиллари ўз баҳолашларида ВД-2011 доирасида ишлатиладиган расмий (профессионал) маълумотлардан фойдаланиши керак, аксинча, жанговар тайёргарликнинг шаффофлиги ҳақидаги ОАВларнинг ёки ўз фикрларидан эмас.

Россия Мудофаа вазирлиги чет эллик ҳарбий кузатувчиларни 72 соатдан ортиқ давом этадиган тўсатдан ўтказилган текширувларга таклиф қилмайди, чунки кузатувни таъминлаш қоидаси, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техникалар сони ошган шароитда (тегишли равишда 13000 киши, 300 та танк, 500 та зирҳли машиналар) фақат белгиланган ортиқча қолдиқ сақланган даврдагина амал қилади. Кутилмаган текширувларнинг бутун тарихида бундай вазиятлар юзага келмаган, Россия қўшинларининг ҳаракатлари жойлашиши ва вақти бўйича қайд этилган.

542
Американский высотный самолет-разведчик Lockheed U-2

"Уни тутиб бўлмайди": АҚШ Россиянинг қайси қуролини умуман кузатувга ололмади

2318
(Янгиланган 20:22 06.08.2020)
Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik, Андрей Коц. Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқдалар. Уларнинг жанговар техникаси ҳар доимгидек ноодатий бўлган. Рельсдаги зирҳли маҳлуқлар ҳақида - РИА Новости материалида.

Захира йўлида

Гарчи зирҳли поездлар XIX асрда пайдо бўлган бўлса-да, улар ҳали ҳам Россия армияси захирасида мавжуд. Биринчи чечен кампанияси пайтида, СП-1 ва СП-2 махсус поездлари Назран-Грозний участкасида таъмирлаш-тиклаш гуруҳларини ҳимоя қилган. Уларнинг ҳар бирининг платформаларида иккитадан БМП-2 мавжуд. Шунингдек, ушбу майдончаларда қум ва шпалдан ясалган бошпаналар, автоматлар ва автоматик гранатомётлар учун ўт очиш нуқталари жиҳозланган.

Иккинчи чечен кампаниясида бешта махсус поезд иштирок этди. Экипажларга темир йўл йўналишларини муҳандислик разведкаси, фугаслардан тозалаш, қўшин эшелонларини жанговар кузатуви ва мудофааси юклатилган. Ва бугунги кунда "Байкал", "Терек", "Амур" ва "Дон" зирҳли составлари, зарурият туғилса, йўлга чиқишга тайёр. Хусусан, 2015 йилда улардан иккитаси бир нечта ҳарбий округларда моддий-техник таъминот қўшинларининг машқларида иштирок этган.

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

Бироқ, яқин вақтгача рельслардаги энг қўрқинчли маҳлуклар - 1980-йилларнинг охирларида хизматга қабул қилинган РС-22 қитъалараро баллистик ракеталари билан жиҳозланган жанговар темир йўл ракета тизимлари (БЖРК) эди. Ушбу ядровий ушлаб туриш воситалари ривожланган темир йўллар тармоғи туфайли жуда ҳаракатчан эди, уларни йўлдошлардан кузатиш жуда қийин бўлган. БЖРК биринчилардан бўлиб ядровий қуролсизлантириш дастурининг бир қисми сифатида хизматдан чиқарилди.

2013 йил апрел ойида Мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов "Баргузин" номли янги авлод БЖРК лойиҳаси ҳақида маълум қилди. 2014 йил декабрига келиб, Мудофаа вазирлиги комплексга қандай ракета ўрнатилиши бўйича қарор қабул қилди: бу РС-24 “Ярс”. Битта поездга – олтита ракета. Улар оддий юк вагонига сиғади, бу эса фуқаролик поездлари оқимида БЖРК-ни самарали ниқоблаш имконини беради.

Бироқ, 2018 йилда лойиҳа музлатилганлиги маълум бўлди ва бўш қолган маблағлар шахтада жойлаштириладиган "Авангард" ракета мажмуасини яратишга сарфланди. Шунга қарамай, ракета поездлари бўйича ишланмалар сақланиб қолди ва Россия уларни ишлаб чиқаришни тиклашга доим қодир.

Биринчи "Хунхуз"лар

БЖРКнинг катта набиралари деб 1915 йилда император армияси таркибига киритилган биринчи рус зирҳли поездларини атаса бўлади. Унда қўшинлар таркибига бешта махсус поезд киритилди. Биринчи жаҳон урушининг энг яхши зирҳли поездлари деб “Ҳунхуз” типидаги тўртта поезд ҳисобланади.

Уларнинг ҳар бири "О" серияли паровоз ва икки ўқли платформадан иборат бўлган. Улар Австриянинг 12 та қўлга олинган саккиз миллиметрлик Шварцлозе пулемёти ва 1904 йилда ишлаб чиқарилган 76,2 миллиметрлик тог тўпига эга минора билан жиҳозланган. Қалинлиги 1,2-1,6 сантиметр пўлат тунука билан қопланиши 94 кишидан иборат экипажни ўқотар қуролдан ҳимоя қилишга етарли эди.

Бош зирҳли поезд 1915 йил 24 сентябр куни эрта тонгда тўғридан-тўғри Австрия окоплар чизиғига етиб бориб, бўронли ўт очган. Шошиб қолган душман чекинди ва рус пиёда қўшинлари дарҳол ҳужумга ўтдилар. Бироқ, австрияликлар тезда ўзларига келиб, иккинчи ҳимоя чизиғида “Хунхуз”ни ишдан чиқаришди.

Россия армияси йирик операцияларда зирҳли составлардан фаол фойдаланган, хусусан, Брусилов ҳужумида.

Фронт йўлларида

Зирҳли поездлар фуқаролар урушида жангларда иккала томонда ҳам иштирок этишган. Иккинчи Жаҳон урушида ўнлаб турли хил лойиҳалар бўйича қурилган, енгилларидан тортиб ўта оғирларигача, икки юздан ортиқ зирҳли поездлар темир йўлларда жанглар оборган. Улардан энг машҳури, шубҳасиз, Севастополни ҳимоясида қатнашган “Железняков”дир.

У ҳақиқий қуруқликдаги маҳлуқ бўлиб, тўртта платформада жойлашган бешта 76 миллиметрлик тўп, иккита 82 миллиметрлик миномёт, ўн тўртта 7,62 миллиметрлик Максим пулеметлари ва иккита 12,7мм зенитли ДШК билан қуролланган эди. Зирҳ қалинлиги 30 миллиметрга етган, тезлиги эса соатига 50 километрни ташкил этган, бу эса “Железняков”га зарбани самарали ушлаб туришга ва ҳужумдан тезда чиқиб кетишга имкон берган.

Немислар уни "яшил шарпа" деб аташган. Тинч ҳолатда экипаж камуфляж рангларини ўзгартириб, составни қайта бўяшган. Йўлга "Железняков" фақат синчков разведкадан сўнг чиқарди. Ҳужум чизиғида у душман истеҳкомларига кучли зарба бериб, дарҳол позициясини ўзгартирарди. "Железняков" тош қояларда ёки туннелларда ўйилган тор чуқурчаларда яширинар эди. Гитлерчилар тутиб бўлмас зирҳли поездни кузатишга муваффақ бўлишди. Авиация у яширинган туннелга ҳужум қилиб иккала чиқиш йўлини тўсиб қўйди.

1942 йил 1 майда шакллантирилган 31-чи зирҳли поездлар дивизиони Волгадан Берлингача жанглар олиб борди. Унинг асосий зарба кучи "Козьма Минин" ва "Илья Муромец" составлари. Уларнинг ҳар бири 76 миллиметрлик тўртта тўп, иккита реактив снаряд учириш ускунаси, 12 тадан ДТ пулемети ва тўрттадан 25 миллиметрлик автомат зенит қуроллари билан жиҳозланган бўлган. Зирҳ қалинлиги 4,5 сантиметрга етган.

Бўлинма Курск жангида 61-чи армиянинг ҳужумини ҳимоя қилиб турган, Ғарбий Украинани озод қилган ва немисларга Польшада зарбалар берган. Унинг ҳисобида – артиллерия дуэлида вайрон қилинган битта немис зирҳли поезди, 42 та миномёт батареяси, 24 та алоҳида қурол нуқтаси, 14 та дзот, 94 та пулемёт пункти, 15 та самолёт ва юзлаб душман аскарлари.

Урушдан кейин

1970-йилларда, ХҲР билан муносабатлар кескинлашуви туфайли СССР Совет-Хитой чегараси бўйлаб Транссибирь магистралини патруллаш ва ҳимоя қилиш учун тўртта зирҳли БП-1 поездини қуришга қарор қилди.

Янги техника, ҳозирда айтилганидек, модулли бўлган. Зирҳли тепловоз саккизта платформада иккита ПТ-76 сузувчи танки, саккизта БТР-40ЖД зирҳли транспортёри, шунингдек иккита Зу-23-2 зенит қуроллари жойлашган майдончани тортиб келган.

Шунингдек, бешта БТЛ-1 русумидаги жанговар модул: маневрли тепловоз ва Т-54, Т-55 ёки Т-62 танклари ўрнатилган иккита тўрт ўқли платформалардан иборат бўлган. Бунга қўшимча одатий қуролларга эга пиёдалар бўлинмаси. Бу поездлар мустақил равишда ҳам ҳаракат қилишлари мумкин эди.

Дарвоқе, бу поездлар жангларда қатнашишига тўғри келмади. Пекин билан алоқалар яхшиланди ва БП-1 захирага юборилди.

2318
Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь

“Каспий маҳлуқи”ни қайта тиклаш керакми ёки йўқ

969
(Янгиланган 16:53 06.08.2020)
Яқин келажакда оғир жанговар экранопланлар янги вариантда ва бортига қанотли ракеталар ўрнатилган ҳолда Россия ҳарбий-денгиз кучларига қайтади. Улар база инфратузилмаси мавжуд бўлмаган ҳар қандай иқлим шароитида ишлашга қодир.

Россиянинг дунёда ягона "Лунь" ракетали экраноплани 31 июль куни Каспийскдан Дербентга денгиз орқали тортиб келинди, у “Патриот” паркининг марказий экспонатига айланади.

34 йил олдин Нижний Новгородда қурилган “Лунь” экраноплани, узоқ синовлардан сўнг 1991 йилда тажрибали фойдаланиш  учун Каспий флотилиясига топширилди. Ва у 903 лойиҳанинг режалаштирилган саккизта аппаратидан фақат битта ягона бўлиб қолди. Аммо экранопланлар тарихга ғарқ бўлмади.

Юқори тезлиги (500 км/с) ва парвознинг пастда амалга оширилиши (7 - 10 метр) туфайли ракета ташувчи-экранопланлар радарларга сезилмай денгиз ва текисликлар узра минглаб километрларни учиб ўтиб денгиз базалари ёки авиаташувчи гуруҳларига кутилмаган йўналишлардан ракета учиш масофасига яқинлашиб, зарба бериши мумкин

Янги экранопланлар ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар имкониятларини кенгайтиради. Аввалроқ, Россия Ҳарбий-денгиз флотининг кемалар қуриш бошқармаси бошлиғи, 1-чи даражали капитан Владимир Тряпичников "Экранопланларни ривожлантириш" лойиҳаси 2050 йилгача кемалар қуриш дастурига киритилганини маълум қилди. РФ Мудофаа вазирлиги янги экранопланни яратишга тактик-техник топшириқни ишлаб чиқди, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, янги экраноплан 2022 йилда биринчи парвозини амалга оширади.

ОАВлар "Каспий маҳлуқи"ни (бу аппратни Ғарбда улкан ўлчамлари ва фантастик кўриниши учун шундай аташган) қайта ишга тушириш масаласини қизғин муҳокама қилмоқдалар. Американинг National Interest нашри ҳам, Хитойнинг Sohu нашри ҳам четда қолмади.

Илмий-технологик ва ишлаб чиқариш базаси ҳам бор - Россия кўп мақсадли экранопланларни ишлаб чиқаришда Ғарб мамлакатларини анча ортда қолдирган. Мисол учун, "Лунь" бундан 29 йил олдин ҳам парвозларни яхшигина амалга ошириб, ракета зарбаларини амалга оширган, 1990 йилларнинг охиридан АҚШда лойиҳалаштирилган, 1200 тонна юк кўтариш лойиҳавий қувватига эга бўлган юк ташувчи экраноплани (юкхонаси 17 дона Абрамс танкига мўлжалланган) ҳатто прототип кўринишида ҳам битказилмади.

Бугунги кунда Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар экранопланларини тиклаш истиқболлари қандай?

Фойдаланиш хусусиятлари

Яқин келажакда кўп мақсадли экранопланлар (Ғарбда улар WIG - Wing-In-Ground effect деб аталади) сўнгги юқори аниқликдаги қанотли ва гипертовушли ракеталар, ҳужум дронлари, электромагнит замбараклар, оғир торпедаларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун асос бўлиши мумкин.

Тезкор ҳаракат кучлари сифатида зарба экранопланлари Россия Арктикасини самарали патрул қилиши мумкин бўлар эди.

Десант (юк ташувчи) модификациясида ушбу аппаратлар ҳарбийларни ўз одатий қуроли ва зирҳли транспорти билан катта масофага тезкор равишда етказиш имкониятини яратади. Янги экранопланлар душман радарларига деярли кўринмайди, тежамкорлиги ва юк ташиши бўйича самолёт ва вертолётлардан, шунингдек, тезлик борасида қанотлари сув остида жойлашган кемалардан устундир. Улар можаро зонасидан жуда катта масофага ("Чайка-2" - 5000 кмгача) "кучларни тарқатиш" имконини беради ва жанговар фойдаланишнинг барча соҳаларида Россиянинг имкониятларини оширишга ёрдам беради.

National Interest маълумотларига кўра, янги А-050 "Чайка-2" экраноплани "Каспий маҳлуқи"нинг реинкарнацияси ҳисобланади ва (Нижний Новгороддаги Алексеев номидаги марказий конструкторлик бюросида) йўловчиларни (100 кишигача) ва юкларни қирғоқ минтақаларда, шу жумладан, Арктикада ташиш учун яратилмоқда. Турли оғирликдаги юкларни ташиш қобилиятига (ихтисослашувга) эга бўлган "қанотли кемалар"нинг қатор линияси қурилмоқда, улар 2022 йилдан кечикмай парвозини амалга оширади.

Аввалроқ Хитой Халқ-озодлик армияси учун бир нечта “Чайка” экранопланларини сотиб олиш бўйича музокаралар ташаббуси билан чиқди. Бу кеманинг душман учун катта сюрприз бўлиши мумкин бўлган билвосита юқори тайёргарлиги ва самарадорлигини кўрсатади.

Аэродромсиз авиация сифатида экранопланлар тинч даврда ҳам самаралидир. Масалан, Россиянинг "Эколен" ИИЧБси “Каспий маҳлуқи”нинг муқобили ер-ҳаво амфибияни ишлаб чиқмоқда. У  ҳам ҳавода, ҳам ер устида уча олади, 750 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга. Денгиз ва дарёлар, тундра ва чўлда фойдаланиланиш мумкин. Учиш ва қўниш учун экранопланга фақатгина етарлича сув ҳавзаси ёки текис ер майдони керак бўлади.

Улкан хусусиятлари

Экраноплан жуда паст баландликда учаётиб, кираётган ҳаво оқими қанот остида зич "ҳаво ёстиғи"ни яратганда юзага келадиган эффектни қўллайди. Сув юзасидан (музли дала, қорли текислик ёки жанубий дашт) кўтарилаётганда, аппарат барқарорликка эришиб, соатига 500 км тезликда ёқилғини минимал сарфлаб, катта юк билан - "Чайка-2" - 10 тоннагача, “ҳавода сузади”.

Алексеев номидаги Нижний Новгород конструкторлик бюроси ҳам учиш оғирлиги 100 тонна бўлган А-080 "Чайка-3" экранопланининг оғир вариантини яратиш устида ишламоқда. Истиқболли машина Россиянинг замонавий авионикаси ва навигацион-пилоташ мажмуаси билан жиҳозланади. У беш даража нишобликка эга жиҳозланмаган қирғоққа мустақил равишда чиқиши, сувда ва аэродромга жойлаштирилиши мумкин.

Ҳатто кўҳна "Лунь" ҳам технологик жиҳатдан ҳайратлантиради, у 450 км/соат тезликда 2000 км дан ошиқ масофани, уч метрдан 500 метргача баландликда босиб ўтиб, ўзининг йирик ўлчамлари билан ёқилғини транспорт самолётидан беш баравар кам сарфлаган.

У ўзининг ташқи қиёфаси билан ҳам ҳурмат қозонтиради. Корпуснинг олд қисмида, пилонда 8 дона тортиш двигателлари (Ил-86 турбиналари асосида) жойлашган, уларнинг соплолари экран эффектини кучайтириш учун сувга бурчак остида ўрнатилган (кучайтирилган оқим бироз орқада жойлашган қанотларга акс этади). Экраноплан фюзелажида уч жуфт кемаларга қарши зарба масофаси 250 км бўлган ва ўз радиолокацион станциясига эга ЗМ-80 "Москит" ракеталари ўрнатилган. Узунлиги қарийб 74 метрни ташкил этиши ва трапеция шаклидаги қанотларнинг узунлиги 44 метр ва майдони 550 квадрат метрни ташкил этиши, 380 тонналик кемани космик қиёфага келтиради.

Жанговар мақсадларга келсак, учта товушдан тез “Москит” ракетаси (максимал тезлиги 2,8Мах-да, ҳар 5 сонияда учириши шартида) авиаташувчини йўқ қилишга етарли бўлар эди.

Экранопланлар СССР Ҳарбий-денгиз флотига душман кемаларини йўқ қилиш воситаси сифатида яратилган. Ўзининг биринчи парвозини “Лунь” 1985 йилда амалга оширди. Унинг юқори тезлиги ва чидамлилиги, катта юкларни ташиши ва қуруқлик ва муз устидан учиш (шунингдек, баландликларда учиш) қобилияти билан биргаликда бошиданоқ ақл бовар қилмайдиган имкониятларни яратди. "Лунь", "Орлёнок" экранопланалари ракеталар ва десантчиларни етказиш учун муваффақиятли мослаштирилди. Десантли "Орлёнок" кичикроқ бўлиб, қўшинлар ва техникаларни тезкор ташишга мўлжалланган эди (150 та десантчи ёки иккита пиёдалар жанговар машинаси). СССР парчаланиб кетганидан сўнг қурилмалар қурилишининг бутун туркуми тўхтатилди (шу вақтга келиб 903 лойиҳасининг иккинчи "Лунь" аппарати 95%га тайёр эди), жанговар "авиаташувчилар қотили" эса Каспийскда лангарга ўрнатилди. Бу каби ҳолат яна такрорланмаслиги керак, чунки Ғарбий "шериклар" буни барибир қадрига етмайдилар. Бугунги кунда Россия ва унинг иттифоқчилари манфаатлари учун тинчликни мустаҳкамлаш мақсадида экранопланларни сифат жиҳатидан янги технологик даражада жанговар хусусиятларини такомиллаштириш керак.

969

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

241
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

241