Первая в мире вакцина от коронавируса

"Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси: барча доҳиёна нарсалар каби оддий"

464
Одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди.

Сергей Царенко. Биз, шифокорлар, моноклонал антитаначалар, стероидлар, антивирус дори воситалар ёрдамида коронавирус билан оғриган беморларни даволашда катта ютуқларга эришдик. Беморлар вафот этиши ҳолатлари камайди, аммо инфекциянинг оғир шакллари учраса, уларни Ўпкани суньий вентиляция ускуналарига ўтказишимизга тўғри келмоқда. Кейинчалик ҳар ўн бемордан 6-8 нафари касалхона ичидаги инфекциялардан вафот этмоқда. Бундай беморларни янги антибиотиклар ёрдамида қутқариш мумкин бўлар эди. Аммо уларни яратишга йиллар керак бўлади.

Аммо яна бир усул ҳам бор: одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди. Ахир, бу касалликка чидамли одамлар қанча кўп бўлса, жамиятда иммун қатлами шунча қалин бўлади, эпидемиянинг охири шунча тез келади.

Ҳозирча касалликка чидамлилик фақат одам у билан касалланган тақдирдагина шаклланмоқда. Аммо хавфсизроқ вариант ҳам бор ахир – бу эмлаш. Устига устак, Гамалея институти мутахассислари томонидан яратилган самарали ва хавфсиз вакцина ҳам мавжуд. Микробиология ҳамжамиятда бу институт автомобилсозликда "Мерcедес" маркаси каби мавқега эга.

Мен академик Гинцбург ва Логуновни кўп йиллардан бери биламан. Улар ва ходимлари билан бирга бардошли бактерияларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, институт олимлари аллақачон Эбола ва MERS-га қарши вакциналарни муваффақиятли яратдилар. Улар буни нафақат яратдилар, балки вакциналарни яратишда хавфсиз ва самарали усул – вектор усулини ишлаб чиқдилар. Одам учун хавфсиз аденовирусга орбитал станцияни ташувчи-ракетага илганни сингари - коронавируснинг бир бўлагини илишади. Уни инсон танасига киритишади. Шундан сўнг, ҳам "ташувчи-ракетага", ҳам "орбитал станцияга" иммунитет ҳосил бўлади. Муваффақиятни мустаҳкамлаш учун уч ҳафтадан кейин худди шундай "орбитал станция" бошқа аденовирусда , бошқа"ташувчи-ракетага" илинган ҳолда киритилади. Иммунитет яна шаклланади. Натижада, иккала аденовирусга сустроқ иммунитет шаклланади-да (ахир унинг организмга кераги йўқ), коронавирусга эса - барқарор ва ишончли иммун ҳимоя шаклланади.

Барча доҳиёна нарсалар каби оддийгина. Ахир бизнинг “Левша”ларимиздан (чапақай-уста – таҳр.) бошқа ҳеч кимнинг ҳаёлига бундай нозик нарсалар келмаган. Дунёда яна бир нечта векторли вакциналар яратилмоқда, аммо бирданига иккита "ташувчи-ракета" билан ҳеч қаерда йўқ!

Вакцина аллақачон кўнгиллиларда синовдан ўтди. Эътиборга шуниси лойикки, биринчи кўнгиллилар Гамалея институтининг барча ходимлари бўлди. Улар янги кўприк яратувчиларига ўхшайди - кўприк бўйлаб биринчи поезд юраётганида, улар шу кўприк остида туришди! Бундан кейин, вакцина ҳарбий кўнгиллиларда синовдан ўтказилди. Битта ҳам асорат йўқ, ҳаммасининг иммунитети ўта кучли.

Матбуотда танқидлар тўлқини ўтгани ажабланарли эмас. Ўғирланган технологиялар ҳақидаги шунчаки уйдирмалардан тортиб, вакцинага иммунитетни шаклланиши пайтида тасодифан коронавирусни юқтириш ҳолатида вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги ҳақидаги сохта илмий мулоҳазаларгача. Охиргиси жуда қўрқинчли эшитилади: Антитаначаларга қарам кучайиш (ADE). Мутахассис бўлмаганлар учун қўрқинчли. Вирусологлар эса ADE таъсири фақатгина Денге безгагига хос ва шунда ҳам эмлаш билан боғлиқ бўлмаганлигини билишади. Бошқа ҳолларда, эффект баъзан пробиркада кўринади. Коронавирус инфекциялари ҳолатида эмас.

Шунда савол туғилади. Матбуотда бу кампанияни ким молиялаштирмоқда? "Мустақил экспертлар" кимга қарам? Полишинель сири: ҳозиргача Россия олимларидан ортда қолган бошқа вакцина ишлаб чиқарувчиларига қарам. Шунингдек баъзида самарали дорилар, аммо касалликнинг енгил шакли ва кўп ножўя таъсирларга эга антивирус дори воситалари ишлаб чиқарувчиларига.

Биз, амалиётчи-шифокорлар, бу шов-шувли маш-машаларга эътибор беришдан уяламиз. Биз коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар олдимизга келишини тўхташини ва ҳозирча эпидемияда бошқа ишга бормаётган қўлларимиз бошқа касалликлар билан ҳам шуғулланишини кутамиз.

464
Алексей Навальный

Германия Алексей Навальнийни жим туришга мажбур қилади

521
(Янгиланган 18:24 16.09.2020)
Алексей Навальний комадан ўзига келганидан сўнг олинган биринчи суратини ижтимоий тармоқларда жойлаштирди, у ижобий динамикага қарамасдан соғлиғида ҳамон муаммолар сақланиб тургани маълум қилган.

Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас блогер “Новичок” билан заҳарлангани ҳақида хулосалар борасидаги танқидларни тўхтатишни талаб қилди, чунки Франция ва Швеция айрим мустақил лабораториялари бундесвер мутахассисларининг хулосаларини тасдиқлашди.

“Айрим” – лабораториялар, чунки улар ҳақида маълумот ҳам махфийлаштирилган. Идора раҳбарининг истаги ижобат бўлиши эҳтимолдан йироқ. Аммо тескари натижа эҳтимоли катта, чунки ҳозирда Алексей Навальний ўзи Германия ҳукуматига катта зарар етказди.

New York Times нашри Германия хавфсизлик хизмати юқори лавозимли вакилига таянган ҳолда, у соғайгандан кейин “ўз фаолиятини давом эттириш учун” Россияга қайтишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Агар газетанинг инсайди ҳақиқатга яқин бўлса, унда Навальний учун фақат хурсанд бўлиш мумкин, чунки бундай истак унда шубҳасиз когнитив функциялар сақланиб қолганидан далолат бермоқда – чунки шифокорларнинг изоҳларига кўра, унинг оғир аҳволда бўлганида бунга кафолат йўқ эди.

Сўнгги бир неча ўн йилликлар ичида аввал таниқли бўлган кўплаб ижтимоий ва сиёсий арбоблар Россияни тарк этиб, баланд овоз билан эшикни ёпдилар. Натижа ҳар доим бир хил эди: улар ижтимоий қудратни тезда йўқотиб, ҳеч ким қизиқмайдиган умумий эмигрантлар массасига қўшилишди. Кремлга қарши муросасиз курашчилар позицияси билан бир қаторда улар бу мақом билан боғлиқ молиявий имкониятларни ҳам йўқотишди - рус мухолифатчилар орасида Михаил Ходорковскийга ўхшаган чинакам бой одамлар кам.

Натижада, энди улар фақат Прага, Рига ёки Лондондаги камтарона квартиралардан ижтимоий тармоқларга заҳрини сочиш билан шуғулланиш тўғри келади. Ахир энг ачинарли ҳолатларда эса, Пётр Павленский билан содир бўлганидек, янги келган мамлакатда "қонли гебни" (режим) ва "жазолаш психиатрияси" тош тегирмонига тушиш мумкин.

Айтганча, дарсни ўзлаштиришди. Ҳар йили "Мен Россияни абадий тарк этаман, у менсиз нобуд бўлсин" мавзуси камроқ ва секинроқ эшитилмоқда.

Алексей Навалний учун эса бундай ёндашув айниқса ачинарли бўларди. У нафақат Россиядаги энг таниқли мухолифат етакчисига айланди, балки ўз тарафдорларидан маблағ ундириш учун жуда самарали тизимни ҳам яратди. Ўтган йиллар давомида бу унга кўплаб ёқимли бонусларни ва умуман олганда жуда юқори турмуш даражасини таъминлади - қиммат хорижий курортларда оилавий таътилдан тортиб, қизининг Стэнфорд университетида таҳсил олишигача.

Блогерда "ортиқча меҳнат билан орттирилганлар"дан заррача ҳам воз кечиш ва дунёнинг чеккасида қадимги Солсберида шинам ҳаёт ўрнига, гўёки Британия махсус хизматлари томонидан заҳарланган иккинчи Скрипалга айланиш истаги йўқлиги ажабланарли эмас - барчаси ГРУ қотилларидан мўъжизавий равишда қочиш афсонасини қўллаб-қувватлаш учун.

Аммо бу ерда Алексей Навальнийнинг шахсий манфаатлари билан унинг касаллик ҳақида Ғарб томонидан тасвирланган сурати ўртасида принципиал қарама-қаршилик пайдо бўлади. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан немислар томонидан қўйилган ташхис уни ватанга қайтишига йўл қўймайди. Аммо блогер ўжарлик билан ортга қайтмоқчи, тўғри уни ўлдиришга оз қолган аждарнинг оғзига бориб тушиш, ҳеч қандай “Новичок” билан заҳарланиш ва Россия ҳукумати томонидан ҳаётига таҳдид солинишига ишонмаслигини англатади.

Энг ёмони, Навальний ватанга эпикриз билан қайтиши керак бўлади. Германия томони эса, Москвага унинг ташхисини тасдиқловчи ҳар қандай маълумотни беришдан бош тортмоқда. Россия Бош прокуратураси немис ҳамкасбларига блогернинг касаллиги ҳақидаги барча воқеаларни текшириш учун яна бир сўров юборди, аммо Берлин ёрдамига умид қилиб бўлмайди. Блогер ўзи билан бирга олиб келадиган “Шаритэ” клиникасидан кўчирма, Россиянинг ваколатли органларига жуда кўп қизиқарли маълумотларни бериши мумкин.

Умуман олганда, Алексей Навальнийнинг Россияга қайтиш истаги немисларни ниҳоятда ёқимсиз ва қийин аҳволга солиб қўймоқда, чунки шу ҳафтада қалаштириб ташланган уйдирмани ниҳоят ағдариш билан таҳдид қилмоқда.

Айтганча, британияликларда бу ҳолат янада бежиримроқ ишланганди. Скрипал заҳарланиш шоуси нафақат унинг кўлами ва тафсилотлари, шу жумладан уйларнинг бузилиши билан ҳайратга солди, "жабрланувчи"ни ҳам жуда тўғри танладилар: кураторлар айтганини тўлиқ бажарадиган ҳеч кимга қизиғи йўқ ва кераксиз собиқ жосус. Аммо шуниси аҳамиятлики, ҳатто Лондон Скрипалга ҳеч бўлмаганда минимал ҳаракат эркинлигини беришга журъат этмади ва унга журналист ёки дипломатлар билан суҳбатлашишга бирор марта имкон бермади.

Алексей Навальнийни бутун оиласи билан асосий россиялик мухолифачисининг ширин ҳаётидан ихтиёрий равишда воз кечишга ишонтириш немислар учун жуда мураккаб вазифа бўлиб чиқиши мумкин.

Блогер учун ёмон янгилик шундаки, унинг Россияга қайтиши бу “бўтқани дамлаган” Берлин учун жуда ёқимсиз оқибатлар билан хавф солмоқда, чунки у ерда бу масалани ҳал қилиш учун улар "ишонтириш" ва "ихтиёрий" сўзларини ишлатишни ўз ичига олмайди услубларга мурожаат қилишлари мумкин.

521
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии

Мустақиллик - Россия бу масалада Германияга ёрдам бера олмайди

480
Германия ўзи қарор қабул қила олмасдан жавобгарликни Россияга юкламоқда - бу уларнинг ушбу масалада мустақил эмаслигидан дарак беради.

ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Берлин айтишига кўра, Навальний "заҳарланишига" жавоб санкциялари "Шимолий оқим-2"ни блоклашгача бўлиши мумкин, лекин уларнинг қандай бўлиши, кўп жиҳатдан, гўёки, Россиянинг ушбу суриштирув жараёнида фаол иштирок этишига боғлиқ:

"Биз кун тартибига барча вариантларни чиқарамиз ва қулай вақтда қарор қабул қиламиз. Бундай чора ("Шимолий оқим-2"ни блоклаш, таҳр.) қўлланилмаслиги учун, Россия суриштириув жараёнида ўз ҳиссасини қўшиши мумкин", - деди Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас. 

Демак, Россия-Германия муносабатларининг келажаги Кремлга боғлиқми?  

Аслида эса, бу немис ҳукумати тарихий қарор олдидан турганидан дарак беради - чунки унинг ҳозирги қароридан Германия келажаги учун муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Россия-Германия муносабатлари учун эмас, айнан Германия, демак бутун Европа келажаги учун. 

Ҳозирги Навальний воқеаси бу - Россия учун эмас Германия ва Европа лойиҳаси учун синов. Навальнийнинг сирли "заҳарланишида", агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган бўлса, ҳалигача кўп нарса аниқ эмас. Лекин ушбу ҳолатдан сиёсий мақсадларда фойдаланишга бўлаётган уринишлар - кундек равшан.    

Германиядан "Шимолий оқим-2"ни тўхтишни талаб қилишмоқда. Деярли қуриб битказилган лойиҳадан воз кечиш жуда жиддий оқибатларга олиб келиши тайин. Бунда асосий зарба Германия иқтисодига эмас - газ қувури қурилиши учун сарфланган 10 миллиард евро ФРГ иқтисоди учун арзимаган пул. Россия гази эса барибир Украина орқали етказиб берилиши мумкин. Асосий зарба - Германиянинг обрўйига тегади.   

Руслар немисларнинг мустақил бўлишига бўлган ҳаракатига ишонмай қўяди, англосакслар эса немислардан ўтган асрлардагидек ўз манфаати йўлида манипуляция қилиш, уларни мисли кўрилмаган немис манфаатларига жавоб бермайдиган ишларда фойдаланишда уринишларини давом эттиришади.

Европаликларнинг аксарияти эса, жумладан Россия билан газ лойиҳаларида тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган Италия ва Австрия ҳам, Берлин умумевропа манффатларига зид ҳаракат қилишга мойил эканини кўришади. Энг асосийси эса немисларнинг ўзи - улар ҳалигача ўз суверенитетларини қайтара олмаганликларига  амин бўлишади. Шунинг учун ҳам немисларнинг Навальний "заҳарланиши" ишига жавобининг нархи жуда қиммат - биринчи навбатда Германиянинг ўзи учун.

"Шимолий оқим - 2" - бу шунчаки кўрсатувчи, тимсол. Маас нима деса ҳам, Россия Берлинга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди: бизнинг Навальний "заҳарланиши" бўйча ўтказган барча суриштирувларимиз натижаси, Германия ҳукуматининг мустақил қарор қабул қилиш заруратидан фориғ қила олмайди. Ушбу қарор натижаси - ҳатто Қрим туфайли Россия билан бошланган санкциялар урушидан ҳам каттароқ бўлади. 

Сўннги бир неча йил давомида Берлин англосакслар ва уларнинг Ғарбий Европалик йўлдошларининг "Шимолий оқим-2" ни тўхтатишга қарартилган ҳаракатларига қарши чиқиб келаётган эди. Уларнинг асосий важи - Шимолий оқим-2 ишга тушса Украина газ транзити учун олаётган пулларидан маҳрум бўлиши (ва унда қандай қилиб биз уни Россиядан ажратиб оламиз) каби сабаблардан иборат эди. 

Газнинг бир қисмини Украина орқали сотиб олиш ҳақидаги шартнома имзоланганидан сўнг эса, улар ўз фуқароларини заҳарлаб ўлдирадиган "зулмкор давлатдан" газ сотиб олиш яхши эмас" дейишга ўтишди. Кейин эса - Германия уни Россия хавфидан ҳимоя қилаётган Америкага қўшимча пул тўлаши кераклиги ҳақидаги савол кўтарилди.

Берлин буларнинг ҳаммасини эшитиб, газ қувурини қуришда давом этди. Шу орада Буюк Британия ЕИни тарк этди, АҚШ билан муносабатлар тобора таранглаша бошлади. Бундай вазиятда Германия раҳбарияти ўз манфаатларини ҳимоя қилиши ва ўзининг Европа етакчиси номини ҳимоя қилиши керак эди. Ундан ташқари кўплаб немислар Германиянинг энг катта муаммоси - Россия эмас АҚШ деб ҳисоблайди. Буни гермениялик сиёсатчилар жуда яхши тушунишади. Шу сабабли ташқи босимга ён бериш шарт эмас эди. 

Навальний воқеасини "Шимолий оқим-2" тақдири билан боғлаш навбатдаги фитна бўлиши бошидан маълум эди, лекин Берлин буни эътиборга олмайди деган умид бор эди. Сўнгги 3 ҳафта ичида немис ОАВлари ва сиёсий давраларида шунчалик катта шовқин кўтарилганки, атлантикачилар барча кучларини ишга солган кўринади. 

Масалан, собиқ ташқи ишлар вазири Йошка Фишер ахлоқий сабабларга кўра ШО-2ни тўхтатиш таклифи билан чиққан. 

"ЕИ ички норозилигига қарамасдан, Федерал ҳукумат Россияга ушбу газ қувурини қуришда ёрдам беришга қарор қилиб, жуда катта стратегик хатога йўл қўйди. Оқибатда биз бундан жуда катта иқтисодий ва сиёсий зарар кўрдик", - деб ёзади Фишер. 

Шундан сўнг Фишер Скрипаллар иши, Тиргартен майдонидаги қотиллик, Немцовнинг ўлдирилиши ва бошқа ҳодисаларни эсга олади. - Россия каби ишончсиз ҳамкор билан узоқ муддатли бизнес олиб бориш қанчалик ақлли иш?, - деб савол қўяди. "Менимча мутлақ ақлсиз. Биз ким билан ишлаётганимизни унутмаслигимиз керак" - деб хулоса қилган собиқ сиёсатчи.

Германия собиқ канцлери Герхарда Шредерни эса дарҳол ким томонда эканини аниқлаштириш ва "Норд-Стрим" ҳамда "Роснефт" компанияларидаги лавозимларидан воз кечишни талаб қилишмоқда. 

"Канцлер инсон ҳуқуқларини тан оладими ёки йўқми - у ҳозир қарор қабул қилиши керак", - дейилган талабномада. 

Яъни улар собиқ канцлерни "ахлоқсизликда" айблашмоқда. 

Германия парламенти "Чап" фракциясининг собиқ раҳбари Сара Вагенкнехт ушбу масалага идрок ва ҳалоллик билан ёндашишни талаб қилмоқда. Навальний туфайли ШО-2дан  воз кечишни талаб қилаётганлар Германиянинг бошқа хом- ашё етказиб берувчиларини ҳам худди шундай принципга асосан баҳоланиши ва жазоланиши керак.  

"Бу иш учун ҳатто Кремль жавобгар бўлса ҳам (ҳозирча бунга ҳеч қандай далил йўқ) бу, биз нефт сотиб олаётган,   Саудия Арабистонидагидек мухолифатчиларнинг бошини кесиб олиш ёки ўлгунича калтаклашдек - разил ёки бизга ўзларининг сланец газини сотаётган АҚШнинг  кўп маротаба тинч аҳолини учувчисиз самолётлар ёрдамида тилка-пора қилишидек - хунук иш эсмас", - деди Сара Вагенкнехт. 

Бу ҳатто иккиёқлама стандарт ҳам эмас - Навальний "заҳарланиши"да энг ҳайратланарлиси Россия ҳукуматининг ушбу жиноятда айбланиши эмас, заҳарланиш бўлганми-йўқми - мана шу ҳам исботланмаганида. 

Германия ҳукумати Россия ТИВ сўровига узоқ вақтдан бери атайлаб жавоб бермаяпти. Сергей Лавров эса Германиянинг Навальний "заҳарланиши" да Россия иштирокидаги баёнотларига "мутлақ қабул қилиб бўлмайдиган муносабат" деб жавоб қайтаришга мажбур бўлмоқда. 

Шунингдек Россия ТИВи "ҳеч нарса билан тасдиқланмаган айбловга асосланиб ультиматум қўйгани учун Германия элчиси Гез фон Гайрга "қатъий норозилик" билдирди ва "агар Берлин Навальний заҳарланишининг тиббий далилларини келтирмаса, Москва ФРГ ҳукумати ҳақиқатни аниқлаш ва объектив тергов ўтказишдан бош тортишда айблаши ҳақида" огоҳлантирди. 

"Бундай ҳолда Германия ҳаракатлари Россияга қарши уюштирилган қўпол ва душманга хос фитна сифатида баҳоланади. Бу эса нафақат Россия-Германия муносабатларини бузилишига балким халқаро вазиятнинг жиддий ёмонлашувига олиб келади", - дейилган ТИВ баёнотида. 

Ана шундай кескин огоҳлантиришлар - Россия томонидан немис раҳбариятига кўрстиладиган ягона ёрдам тури бўлиши мумкин. Берлин эса - нафақат россия-германия муносабатлари, балким Германия келажаги, унинг мустақиллиги ва бутун Европа учун жавобгарлини ҳақида ҳам ўйлаб кўриши керак. Жавобгарликдан қочиш, оқибатида қўйилган хато учун жудда қиммат нарх тўлашга тўғри келади - Россия эмас балким бизнинг буюк ғарбий ҳамкоримизга. 

480
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

17
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

17