Ироқда уруш бошлаб, Американи бой бериш: бу қандай рўй берди

690
Американинг ҳозирги миллий офати биринчи навбатда Ироқдаги муваффақиятсиз авнтюрасидан кейин бошланди.

АҚШнинг ҳозирги миллий офати биринчи навбатда Ироқдаги муваффақиятсиз авнтюрасидан кейин бошланди (ёки қўзғатилди): бу ҳозирда худди яққол бўлган қатор воқеалардан келиб чиққандай. Америкада эндигина чоп этилган бу китоб нафақат 2003 йил март ойида Ироққа аралашувни қандай ва ким томонидан амалга оширилганлиги батафсил таҳлил қилингани учун яхши. Шунингдек, у гап нафақат ўша пайтда ҳукмронлик қилган гуруҳ - Жорж Буш ва бошқаларнинг номувофиқлигидалиги тўғрисида мунозаларални келтириб чиқармоқда.

"Номувофиқлик қаердан келиб чиқади?" каби чуқур сабаблар ҳам мавжуд... Гап Роберт Дрейпернинг "Урушни бошлаш. Буш маъмурияти қандай қилиб Американи Ироққа қандай қилиб жалб қилди" (To Start a War, by Robert Draper, китоб номи -таҳр.) асарида. Муаллиф Буш оиласи билан дўстона муносабатларда бўлган - бу китобни ёзишни бошлаган пайтгача: шундан собиқ президент у билан гаплашмай қўйди. Бошқалар бу ишни қилмади. Дрейпер ўша даврнинг юзлаб амалдорлари билан суҳбатларни йиғди, бу матнни кўп ҳам ўқилмайдиган, аммо жуда фойдали қилади.

Келинг, масалани бизнинг замонамизнинг одами кўзи билан кўриб чиқайлик - бу америкалик бўлиши шарт эмас. Ироқдаги уруш Америка ва дунёга нима олиб келди?

1. Энг равшани: 90-йилларнинг охиридаги дунёда ҳозир уни бошқараётган ягона супер қудратли давлат мавжуд деган тасаввурлар пучга чиқди. Чунки супер қудратли давлат барчага заифлиги аниқ рақиб билан урушда албатта ғалаба қозониши мумкинлигини кўрсатди (60-70-чи йилларда Ҳиндихитойдан фарқли ўлароқ), аммо бундай ғалаба ғолибни ҳам яксон қилади.

2. Маълум бўлдики, бундай вазиятда энг яқин иттифоқчилар (Германия ва Франция), шунингдек, хайрихоҳ ҳамкорлар (Россия) ҳам ўз нуқтаи назарига эга бўлиши мумкин ва керак бўлганда Американи эътиборсиз қолдириши мумкин.

3. Шундай бўлдики, бир мамлакатни (яъни Ироқни) эгаллаб олган Америка ўзининг молиявий ва бошқа қудрати бўлишига қарамай, бу мамлакатни бахтли ва гуллаб-яшнаётган қила олмади. Демак, АҚШнинг (ва Ғарбнинг) сиёсий ва қадриятлари тизимлари экспортга мос эмас, бу дунёдаги ўнлаб давлатларнинг тўғри фикрлаши ва хатти-ҳаракатларига олиб келади. Яъни, Америкасиз ҳам нафақат яшаш мумкин, балки зарурдир ҳам.

4. Ва Америка жамоатчилигининг бугунги кундаги бутун бошқарув тизимининг бўлиниши ва мафкуравий инқирози тўғрисида ҳали изланишлар олиб борилмаган саволи бор, молиявий жиҳатларини гапирмаса ҳам бўлади - агар Ироқ авантюраси бўлмаганида мамлакатда бу фалокат содир бўлармиди? Қандай бўлмасин, Ироқ бунга муҳим ҳисса қўшди.

Дрейпернинг китоби биринчи навбатда бизга кўринишидан тасодифий сюжетни ёритиб бермоқда: Америка разведкасининг таназзулга учраганини. Маълум бўлишича, 90-чи йилларнинг охирида Марказий разведка бошқармаси Билл Клинтон маъмуриятида агентликни бир неча қисмга бўлиниб кетиш эҳтимолига қадар муаммоларга дуч келган. Аммо 2001 йил 11 сентябрда теракт содир бўлди ва бошқарманинг ўша пайтдаги раҳбари Жорж Тенетда таъсир доирасини тиклашга умидлар пайдо бўлди.

Айтганча, 90-чи йилларда Марказий разведка бошқармасининг муваффақиятсизликлари ўзининг ва турлича сабаблари бўлган, аммо кейинчалик кулгили вазият юзага келди - айнан Яқин Шарқда (бу бутун Ироқ воқеаси натижаларига кўра маълум бўлди) ақлли ва қобилиятли мутахассислар етишмаслиги аён бўлди. Кейин эса Тенет исботлаб бўлмас нарсани исботлаш керак бўлиб қолди - Ироқ етакчиси Саддам Ҳусайн 11 сентябрь террор ҳужумини амалга оширган "Ал-Қоида"* билан яширин иттифоқчилигини ва АҚШга қарши оммавий қирғин қуроли тайёрлаётганини исботлаши керак эди.

Бундай ҳолатларда ёмон разведка ўзини қандай тутади? У сохта нарсаларни тайёрлаб, уларга ишонишни сўрайди. Дарвоқе, 2003 йил билан таққослаганда вазият деярли ўзгармади, "Россиянинг Америка сайловларига аралашиши" ҳақидаги ярамас воқеа ҳам соҳта материалларга асосланган эди. Умуман олганда, ақлли разведка давлатга катта пул тежаб беради, аҳмоғи катта муаммоларни келтириб чиқаради.

Аммо битта идоранинг муваффаққиятсизлиги – бу камдан-кам учрайдиган ҳол. Агар Жорж Буш шахсан ва у тайинлаган одамлар МРБдан бу каби сохта маълумотларни талаб қилмаган бўлганида, Ироқда фалокат рўй бермаган бўларди. Ҳа, Тенет ўз идорасини Саддам АҚШ учун таҳдид деган фикрни "оммага сотадиган" агентликка айлантирди. Аммо уни бунга ўша даврнинг деярли барча асосий қаҳрамонлари - Мудофаа вазири ўринбосари Пол Вулфовиц ва унинг бошлиғи Дональд Рамсфельд, вице-президент Дик Чейни ва биринчи навбатда президентнинг ўзи мажбурлашди.

Улар буни нима сабабдан қилдилар? Чунки улар глобализмнинг мафкурачилари бўлган, яъни Американинг бутун дунё бўйлаб тўсиқларсиз етакчилигини. Ҳатто  олдинги лавозимларида ҳам, 90-чи йилларнинг охирларида улар Конгресс томонидан "Ироқни озод қилиш тўғрисида" қонун қабул қилинишига эришдилар, комиссиялар туздилар, ва бу комиссиялар аслида МРБни Ироқдан (ва шу билан бирга Эрон ва Шимолий Кореядан) келиб чиққан "таҳдид"ларга эътибор бермаганликда айбладилар. Террорчилар Нью-Йоркка ҳужум уюштирганларида эса, мамлакат бошқариб бўлмайдиган истерияга шўнғиди, ва бундан бу одамлар фойдаланмай қўймади.

Бушга келсак, китобга кўра, у учун Саддам нафакат шунчаки ҳайвон эмас, балки уни ҳокимият устида қолдириш мисли кўрилмаган иш бўлган. Ва бошқа нотўғри чет давлатлар раҳбарларини ҳам: ниҳоят Американи ҳозирда ўша ягона супер қудратли давлат эканлигини кўрсатиш вақти келди.

Натижада: Дрейпернинг сўзларига кўра, маъмуриятда Ироқда уруш бошлаш-бошламаслик тўғрисида бирорта ҳам мунозара бўлмаган. Фақатгина қачон ва қандай амалга ошириш кераклиги ҳақида гаплар бўлган ҳолос.

Бу қандай вазият бўлдики, ҳокимият устида тайёр ғоялари бор одамлар бўлгани ва уларнинг қўл остида бўлганлар фақатгина ушбу олдиндан белгилаб қўйилган ғояларга мос келадиган далилларни тақдим этишлари керак. (Айтганча, худди шундай ҳолат ҳам бугун АҚШда содир бўлмоқда, лекин асосан Хитойга нисбатан; кечагина шунга ўхшаш нарсалар Россияга нисбатан ҳам содир бўлган).

Хуллас, ғоялар олдиндан қўйилса ва далиллар ҳам уларга мос келиши керак бўлса - бу давлатнинг ҳукмрон синфининг жоҳиллиги ва таназзули деб аталади. Ва умуман, унинг ўқимишли синфининг таназзулга учраши аталади. Агар бирон бир президент, бош вазир ёки қиролларни қандайдир тарзда алмаштириб бўлса, бутун миллат анча мураккаброқ. Бу фикр Дрейпернинг китобига муносабатларда тез-тез учраб турибди: "Бизнинг жамиятимиз зиёга қарши", "мактабларимиз кўринишидан тарихни, жамиятшуносликни, маданиятни ўргатаётгандай, аммо аслида кўпинча пул йиғиб, бунинг эвазига таълим бергандай бўлмоқдалар"...

АҚШда ва унинг иттифоқдош мамлакатларида таълимнинг таназзулга учраётгани ҳақида 90-чи йилларда жиддий муҳокама эта бошладилар, кўриб турганимиздек, "Ироқ" ва бошқа муаммоларнинг илдизлари шу даврдан униб чиқмоқда. Ва бу суҳбатлар яқин орада тугамайди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Манба: РИА Новости.

690

“Осон иш”. АҚШ нима сабабдан Боку ва Ереванни яраштира олмади

542
(Янгиланган 15:20 29.10.2020)
АҚШ Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатишга нақадар қизиқади, балким бу оддий сайловолди кампаниясидир - экспертлар жавоби.

ТОШКЕНТ, 27 окт —Sputnik. Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бир ойдан ортиқ давом этмоқда. Шу вақт давомида тинчлик ўрнатишга қаратилган учта уриниш самарасиз бўлди. Америкаликлар ҳам ҳудудда тартиб ўрнатишга ҳаракат қилишди, лекин уларга ишонувчи кам.  

Америкача  уйғониш

“АҚШ Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликларининг ҳамда ЕХҲТ Минск гуруҳи раҳбарларининг самарали музокараларида ёрдам берди. Бизнинг ҳаракатларимиз Тоғли Қорабоғ атрофидаги можарони ҳал қилишга қаратилган”, - деб баёнот берди Давлат Департаменти. Бу можарони тўхтатишга қаратилган учинчи уриниш эди.

Россия иштирокида тузилган олдинги икки келишув ҳам бузилганини ҳисобга олган ҳолда, Майк Помпео ўз номидан қуйидаги кафолатларни берган эди: “Зограб Мнацаканян ва Джахун Байрамов (Арманистон ва Озарбайджон ТИВ раҳбарлари) тинчлик шартларини бажаришга ваъда беришди”.

Дональд Трамп ҳам Тоғли Қорабоғ можаросини бошқаришда қизиқиши борлигини кўрсатди. Нью-Гэмпшир штатида сўзга чиққан АҚШ президенти Кавказ урушига барҳам беришни ваъда берди. “Нега бўлмасин? Менимча, нима қилишни билган киши учун бу - осон иш”, - деган эди у.  

Нью-Гэмпшир штати кимга озвоз бериши аниқ ҳал қилинмаган штатлардан ҳисобланади. Шу сабабли ўзига кўпроқ овоз олиш учун АҚШ президенти сайловчиларга тўғридан-тўғри мурожаат қилди.

"Арманларга қаранг – улар жуда яхши одамлар. Бу ҳудуд учун улар жуда кўп жанг  қилишди. Улар жуда меҳнатсевар халқ. Биз уларга ёрдам берамиз. Биз Сербия ва Косовога ўз муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бердик. Тоғли Қорабоғга ҳам ёрдам берамиз. Мақсадимиз – инсон ҳаётларини сақлаб қолиш”, - деди АҚШ президенти.

Арманистон ва Озарбайжон халқларини музокара ўтказишга чақириш ҳаракатлари Россия президенти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. “Вашингтон, можарони ҳал қилишда биз билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилади деб умид қиламан”, -  деди Владимир Путин.

Музокаралар бузилиши

Гуманитар тинчлик 26 октябр маҳаллий вақт билан соат 8да кучга кирган бўлса, ярим соат ўтиб томонлар келишувлар бузилгани ҳақида хабар беришди.

Озарбайжон томон Арманистон Қуролли кучларини Тертер ва бошқа аҳоли пунктларини ўққа тутишда айблади. Арманистон эса Озарбайжонни “тўқнашув чизиғинининг шимоли-шарқий йўналишини” ўққа тутишда айблашди.

Тушга яқин тан олинмаган Қорабоғ республикаси ҳам учинчи тинчлик келишувлари бузилганини хабар қилди. Степанакерт Боку Мартунинск туманидаги қишлоқллардан бирига ракета зарбаси беришда айблади.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Тоғли Қорабоғ раҳбари Араик Арутюнян тинчликни сақлаш тартибига амал қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев вақтинчалик тинчликка рози бўлди ва тинчлик ўрнатиш жараёнида иштирок этаётган халқаро томонларни бетараф бўлишга чақирди.

“Агар улар ўт очиш тўхтатилишни истаса,  Арманистонга бизнинг ҳудудларни тарк этишни айтишсин. Агар бу амалга ошмаса - биз охиригача борамиз”, - деди Озарбайжон раҳбари.

Сергей Лавров ҳам Тоғли  Қорабоғ можаросининг “ташқи иштирокчиларига” мурожаат қилди. Жумладан у Туркияни Кавказдаги таъсирини ишга солишга чақирди. “Туркия ташқи ишлар вазири Мевлюд Чавушоглу билан музокаралар ўтказдик. Анқарани тинчлик музокаралари йўлидан боришга ундаяпмиз”, - деди ТИВ раҳбари.

Турк ўйинлари

ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳам томонларни яраштириш ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Пайшанба 29 октябр куни улар Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган. РИА Новости мурожаат қилган экспертлар ушбу музокаралар муваффақиятли бўлишига ишонқирамай қарашмоқда.

“Музокараларда можаро томонларининг қизиқиши бўлиши керак. Ҳозирча бу кузатилмаяпти. Озарбайжон томон Тоғли Қорабоғни қайта-қайта ўққа тутишни янгидан бошламоқда. Арманистон ҳудудига эса дронлар учиб келишда давом этмоқда. Бу – Бокунинг тўхташ нияти йўқлигини билдиради”, - дейди Арманистон Ҳудудий изланишлар илмий ходими Джонни Меликян.

Унинг фикрига кўра, Ереван ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, лекин Озарбайжон томонида бўлган Туркия жараёнга халал бермоқда.

“Москва, Вашингтон, Париж  - тинчликка чақирмоқда. Анқара эса қаршилик кўрсатмоқда ва Бокуни қуролли тўқнашувга йўналтирмоқда. Шу билан бирга Туркия Минск гуруҳига ҳамраис сифатида қўшилиш нияти борлигини маълум қилмоқда. Агар бу содир бўлса – ушбу формат яксон қилинади”, - деб хулоса қилмоқда эксперт.

Америка ташаббуси

Россиялик кавказчи олим Нурлан Гасымов хулосасига кўра, Тоғли Қорабоғ можаросига АҚШ аралашуви энг бошидан – ҳеч қандай натижага олиб келмаслиги аниқ эди. Иккала томон ҳам вақтинчалик тинчликдан фойдаланиб қўшинларни яқинроққа олиб келиш ва ўз позицияларини мустаҳкамлаб олиш учун фойдаланиб қолишди.

“Лачин коридори учун қақшатқич жанглар кетмоқда. Агар Озарбайжон уни эгаллаб олса Арманистон ва Тоғли Қорабоғ орасида бевосита алоқа узилади. Бу эса ҳудудда вазиятни мутлақ ўзгартиради. Боку Лачинга жуда кўп куч ташлаган, ҳозир Озарбайжон учун тинчлик шартномаси тузиш – фойда келтирмайди”, - дейди Гасымов.

Эксперт фикрига кўра, тинчлик ўрнатиш жараёнига Вашингтоннинг фаол иштироки - ҳозир Америкада давом этаётган сайловолди камрпанияси билан боғлиқ, лекин янги маъмурият сайланганидан сўнг улар Жанубий Кавказ ҳудудига бир зумда қизиқишни йўқотади.

“Вашингтон томонидан қилинган ягона таклиф 1999 йилда бўлган эди. Ўшанда Ки-Уэстда бўлилб ўтган учрашувда АҚШлик музокарачи Пол Гобл томонларга ҳудудлар билан алмашишни таклиф қилган эди. Унга кўра Тоғли Қорабоғ атрофидаги 7та туман Озарбайжонга қайтариб берилиши, Тоғли Қорабоғ ва Лачин коридори эса – Арманистонга ўтиши керак эди. Ўшанда бу таклифга на Боку на Ереван рози бўлган эди”, - дейди эксперт.

АҚШнинг 90 йиллардаги тинчлик ташаббусларини кўпроқ Кавказ ҳудудидаги нефт соҳасига киритилган сармояларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракат деб баҳолайди эксперт.

“Ўшанда Ғарб Жанубий Кавказ ҳудудида газ ва нефт қувурлари қуришга кўп маблағ тиккан эди. Озарбайжон нефтига Европада Россия нефтининг муқобили сифатида қаралаётган эди. Уруш ушбу режаларга халал бериши мумкин эди. Лекин Гобл режаси муваффақиятсизликка учраганидан сўнг  Вашингтон тинчлик ўрнатиш миссиясини тўлиқ Россияга топширди", — дейди Гасымов.

Москва билан консенсус

АҚШ ва Канадани ўрганиш институти катта илмий ходими Павел Кошкин ҳам американинг тинчлик ўрнатиш ҳаракатларини сайловолди ташвиқотлар билан боғлайди.

“Трамп учун кўп сонли арман диаспораси овозларини олиш жуда муҳим. Шу сабабли у можарони ҳал қилишда ёрдам беришни ваъда қилмоқда. Сайловдан сўнг Вашингтон Кавказ ҳақида яна унутади”, - дейди эксперт.

АҚШнинг Тоғли Қорабоғ можаросидан узоқ йиллар давомида ўзини четда тутишига сабаб – улар ушбу можарони жудда  оддий деб қабул қилишида. АҚШ ушбу муаммони ҳеч қачон чигал деб қабул қилмаган. Украина ёки Грузиядаги вазиятдан фарқли ўлароқ равишда, бу борада АҚШ ҳар доим Москва билан консенсусда бўлган”.  

Оқ уй янги раҳбари ким бўлишидан қатъий назар, Тоғли Қорабоғга бўлган қизиқиш - маргинал (кам) даражада қолади, лекин муҳими шунда-ки, бу мавзуда Вашингтон Москва хулосасига ишонади.

542

Россия нега “Қиёмат куни самолётлари”ни янгиламоқда

1147
(Янгиланган 12:15 26.10.2020)
"Қиёмат куни самолётлари" ядровий уруш бошланиши арафасида ҳавога кўтарилади ва у ердан туриб барча турдаги ҳарбий қўшинларни бошқариб туради.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik, Андрей Коц. Кенг, ҳимояланган, юқори технологияли – яқин орада Россия Қуролли кучлари Ил-96-400М – узоқ масофага учувчи қўмондонлик пунктларига эга бўлади. Ғарбда ушбу самолётларни “Қиймат куни самолёти” деб аташади.

Учинчи жаҳон уруши бошланган тақдирда давлат раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлик ердаги қўшинлар бошқарувини ана шундай “учар штаблар”  орқали амалга оширади. Бундай ҳаво лайнерлари нафақат Россияда балким АҚШда ҳам бор. Бугунги мақоламиз ушбу самолётлар ҳақида.

Қўмондонликни сақлаб қолиш

Ядровий давлатлар орасидаги муносабатлар жуда кескинлашиб кетди, дипломатлар боши берк кўчага кириб қолишди, томонлар ҳатто элчиларни ҳам чақириб олишди, ҳарбий кучлар тўлиқ жанговар тайёргарликка келтирилди. Стратегик бомдардимончилар ҳавога кўтарилиб, атом сув ости кемалари  океанга чиқиб кетганидан, ҳаракатланувчи ер усти ракета комплекслари ҳам жанговар позицияларини эгаллаганидан сўнг – дунё учинчи жаҳон уруши арафасида қолади.

Четыре Ил-80 и два Ил-76СК в аэропорту Чкаловский

Худога шукур-ки бундай сценарий ҳозир фантастика холос. АҚШ ҳам Россия ҳам тўлиқ масштабли уруш жуда тез ядровий урушга айланиб кетишини жуда яхши тушунишади. Лекин ҳарбийлар, ҳар доимгидек, энг ёмон сценарийга  тайёргарлик кўришади. Иккала томон ҳам бундай вазиятда – биринчи зарба рақибни ҳарбий кучлар бошқарувидан маҳрум қилиши мумкинлигини яхши тушунишади. Ахир рақиб биринчи навбатда – ҳарбий ва сиёсий марказларга зарба беради.

Хавф кучайганидан сўнг Россия раҳбарияти ва ҳарбий кучлар қўмондонлик таркиби ўта махфий тартибда ҳарбий аэродромга йўл олишади ва у ердан  қанотли қўмондонлик пунктларига минишади. “Қиёмат куни самолётлари” уларни хавфдан қутқариб, ҳаводан туриб ердаги қўшинларни бошқариб туриш вазифани бажаради. Қўмондонлик пунктлари хавфсизлигини эса – уларни доимий кузатиб борадиган бир неча қирувчи самолётлар ва заправкачи-танкерлар амалга оширади. Совуқ уруш йилларида ишлаб чиқилган худди шундай тактика АҚШда ҳам бор.

Узоқ кутилган янгиланиш

Россия Ҳаво-космик кучлари таркибида 4та “Қиёмат куни самолёти” бор. Улар Ил-86 йўловчи самолётлар негизида қурилган бўлиб расмий номи Ил-80. Кучли энергия қурилмаси, замонавий алоқа воситалари ҳамда ҳаётни таъминлаш тизими – бир неча кун давомида узулуксиз равишда ҳавода қолиш имконини беради - албатта қўшимча ёнилғи қуйиш шарти билан.

Ил-80 фуқаро самолётларидан ўзининг баланд “пешонаси” билан фарқ қилади. “Пешона” ичида турли радиоэлектрон ускуналар жойлашган. Самолётнинг яна бир хусусияти – унинг иллюминаторлари йўқлигидир. Бу ядровий портлаш йўловчиларнинг кўзини қамаштирмаслиги учун атайлаб қилинган. Шунингдек – самолёт дум қисмида сув ости кемалари билан алоқада бўлиш учун тросли антена ҳам бор.  

Лекин самолёт ҳақида батафсил маълумот – бу давлат сири. Шуниси аниқ-ки унинг бортида барча тур қўшинларни бошқариш учун мўл жалланган аппаратура ўрнатилган, қўмондонлик ишлаши ва дам олиши учун барча шароит яратилган. Самолёт ҳар қандай фуқаро ва ҳарбий аэродромдан ҳавога кўтарила олади ва ердаги навигация марказлари йўқ қилинган вазиятда ҳам йўлидан “адашиб” қолмайди.

Ил-80 самолётлари 15 йилдан ортиқ вақт давомида эксплуатация қилинмоқда ва унинг ресурси якунига етиб қолган. Устига улар устак ўрта масофага учувчи (Ил-86) самолёт негизида қурилган бўлгани туфайли уларнинг бир марталик парвоз узоқлиги 3800 кмни ташкил қилади. Шу сабабли ҳам янги қўмондонлик пунктлари асоси учун Ил-96-400М самолётлари танлаб олинган. Ушбу самолёт максимал юклама билан – 9000 км масофага парвоз қила олади.

"Учар меҳмонхоналар"

АҚШ Қуролли кучларида ҳам тўртта Boeing-747 асосида қурилган E-4B Nightwatch (Тунги қоровул) самолётлари бор. Уларнинг ҳар бири бортига 100га яқин одамни олиб ҳавода бир ҳафтагача узулуксиз бўлиши мумкин. Албатта ёнилғи қуйиш шарти билан. Е-4B ядровий портлашдан ҳимоя қилинган ва энг замонавий радиоэлектрон ускуналар билан жиҳозланган.

E-4B Nightwatch - "Самолёт Судного дня" США

Бир сўз билан айтганда американинг “Қиёмат куни” самолёти – бу учар отель. У ерда автоном ишлаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган – ошхона, санитария қулайликлари, ётоқ бўлинмалари, мажлислар зали ва 29 кишига мўлжалланган алоқа зали. Самолёт интерьери жуда қулай. Балким шу сабаблаи АҚШ раҳбарияти тез-тез узоқ масофаларга учиш учун президент самолётлари Air Force One ўрнига айнан ушбу самолётлардан фойдаланади.    

E-4B самолётларининг ёши Россиянинг Ил-80 самолётларидан анча катта. Улар ҳарбий кучлар сафига 1970 йилларда қабул қилинган. Лекин улар доимий равишда модернизация қилиб келнмоқда. Бугунги кунда улар кенг полосали ҳимояланган интернет ва кенг полосали спутник алоқаларига эга.  E-4B самолётлари бир заправкада — 11 минг км масофага уча олади.

Ушбу учар отеллардан ташқари америкаликларда 16та E-6 русумли самолётлар бор. Улар АҚШ Бирлашган Ҳарбий қўмондонлиги ва атом сув ости кемалари орасида узулуксиз алоқа таъминлашга учун хизмат қилади. Керак бўлганда ушбу самолётлар Атлантика ва Тинч океанлар ҳудудларини назорат қилиш билан бирга АҚШ E-4B “Қиёмат куни самолётлари” ва стратегик атом сув ости кемалари орасида алоқа ўрнатади.

1147
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

67
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

67