АҚШ нима сабабдан Су-57 қирувчисининг "яхшиланиши"дан хавотирда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРоссийский многофункциональный истребитель пятого поколения Су-57
Российский многофункциональный истребитель пятого поколения Су-57  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Су-57 - бешинчи авлод кўп қиррали қирувчи самолёти бўлиб, узоқ ва яқин масофадаги ҳаво ҳужумида барча турдаги ҳаво нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган.

Су-57 қирувчисига АҚШ мутахассисларининг доимий эътибори уларнинг “Сухой”нинг барча сирларини очишга интилишларини англатади. Американинг ҳарбий мавзуларга ихтисослашган нашрлари Су-57 қирувчисига бир қатор даъволари бўлиб, уларнинг асосийси жанговар устунлигидир.

Пуск ракеты по воздушным целям - Sputnik Ўзбекистон
“Прометей”дан рекорд: С-500 зенит ракетаси 550 км масофадаги нишонни яксон қилади

Албатта, АҚШ Россия машинасининг радиолокацион кўринмаслиги борасида (гўё "F-22 Raptor"га нисбатан "кўринмаслик" даражаси паст) ва янги авлод двигателлари ҳақида маълумот йўқлиги билан боғлиқ баъзи шубҳалари бор, аммо ойдан-ойга чиқиб келаётган нашрлар асосан "ҳамкорлар"ни ҳақиқатда ташвишга солаётган нарсаларга боғлиқ.

Американинг The Drive нашри маълум қилишича Су-57нинг тайёрланиш сифати яхшиланяпти, шу жумладан "қопламасининг панеллари бардошлилиги". Ва “Сухой” корпорацияси томонидан нашр этилган серияли қирувчи суратларининг ҳар бир квадрат миллиметрини таҳлил қилмоқда. Алоҳида эътибор бурун қисми ичидаги инфрақизил нишонга олиш тизимига (101КС-В), иккиланган вертикал стабилизаторларнинг олд томонидаги қирралари асосидаги такомиллаштирилган ассиметрик ҳаво йиғувчиларига ва композитлардан тайёрланган ҳавода ёқилғи қуйиш мосламасига қаратилган. Америкаликларнинг энг даҳшатли қўрқувлари тасдиғини топди: Су-57 доимий равишда такомиллаштирилмоқда, гарчи, The Drive муаллифлари фикрига кўра, у шундоқ ҳам анчадан бери "ҳаво ҳужумининг янада жиддийроқ ва тармоққа камроқ боғлиқ бўлган доктринасига мослаштирилган имкониятларнинг уйғун мужассамлигидир". У "энг юқори технологияли душманни зарарсизлантиришга" қодир.

Су-57 бу узоқ ва яқин жангларда барча турдаги ҳаво нишонларини йўқ қилиш, душманнинг ҳаво мудофааси тизимларини енгиш билан душманнинг ер ва сув сиртидаги нишонларини йўқ қилиш, жойлаштирилиш базасидан узоқ масофадаги ҳаво майдонларини кузатиш, душманнинг авиациясини бошқариш тизимини йўқ қилишга мўлжалланган бешинчи авлод кўп қиррали қирувчисидир. У ўн бешга яқин “ҳаво-ҳаво” ва “ҳаво-ер сирти” энг сўнги авиацион зарба бериш воситаларини, шу жумладан 250 км гача масофада зарба берадиган кемаларга қарши ракеталари ва гипертовуш “Кинжал” ракеталарини ўз ичига олган қудратли жанговар комплексдир. Шу билан бирга, Су-57 жанговар юкининг массасига нисбати тўртинчи авлод машиналарига қараганда анча юқори.

Первый полет беспилотника Альтиус-У - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ҳаво-космик кучлари 2021 йилда "ақлли" зарба дронларини қабул қилади

Энг сўнги қирувчи юқори технологик устунликка эришди, Сурияда жанговар шароитларда синовдан ўтди ва РФ Мудофаа вазирлиги биринчи партияда иккита ёки учта эмас, балки бирданига 76та серияли Су-57га буюртма бергани бежиз эмас.

Мукаммалликнинг чеки йўқ

Аввалроқ, The Drive Су-57 нинг бир нечта технологик хусусиятларини, шу жумладан Американинг бешинчи авлод F-22 қирувчи самолётлари учун даҳлсиз бўлган хусусиятларни таҳлил қилди.

Авваламбор, бу самолёт қаноти ва корпусига мужассамлаштирилган Х-диапазондаги Н036 "Белка" фаол фазали антенна панжараси, у янада кенгроқ кузатиш майдонини таъминлайди, учувчининг вазиятни англашини оширади ва унга тактик усулларни бошқа қирувчи самолётларга қараганда яхшироқ бажаришга имкон беради.

"Допплер эффекти" тафсилотларини кўриб ўтирмасдан, таъкидлаб ўтишимиз керакки "ёнбош радиолокацион станциялари" бортдаги ўз (шунингдек ўз эргашувидаги самолётлар ёки дронлар арсеналидаги) ракеталари учун мақсадли белгилаш самарадорлигини йўқотмасдан, Су-57га нишонларни излашда юқори автономияга эришишни таъминлайди.

Су-57 қирувчиси уч ўлчовли тортиш векторига эга, у ҳавода ақл бовар қилмайдиган маневраларни амалга ошириш имконини беради ва бу ҳусусият бошқа ҳеч қайси бешинчи авлод самолётларида йўқ. Агар узоқ ёки яқин жангларда қурол аслаҳа тўлиқ тугаб қолса, “Сухой”нинг тезлиги ва маневрлилиги жангда омон қолишнинг ишончли кафолати бўлиб қолади.

Су-57 нинг мустаҳкамланган шассиси, катта шиналари ва лой тўсиқларига эга бўлган "йўл танламаслик" хусусиятлари ҳам ҳурматга сазовор. Бешинчи авлоддаги бундай қирувчи "супурувчилар армияси"ни талаб қилмасдан кенг оператив (қопламасиз) аэродром тармоғидан фойдаланишга қодир. Су-57нинг ёрдамчи кучланиш ускунаси жойлашувнинг юқори автономлигини, ер сиртидаги ишлов бериш пайтида ёқилғининг кам сарфланишини, асосий двигателларнинг ресурсини тежалишини таъминлайди.

Американинг янада заифроқ ва инжиқроқ F-22 ва F-35 самолётларидан фойдаланиш учун Руминия, Польша ва Болтиқбўйи давлатларида (жуда қиммат) “замонавий” аэродромлар қурилиши керак (қопламасиз сирт улар учун ўлим каби).

Флаг России - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг тажовузкордан ўч олиш кафолати: сув тубидан учириладиган "Скиф" ракеталари

Қойилмақом “Гималаи” радиоэлектрон кураш мажмуаси ҳам "ҳамкорлар" учун технологик таҳқирлашдир, у эҳтимолий душманнинг бешинчи авлод қирувчиларини тўртинчи авлод самолётларига айлантириш мумкин, яъни F-35 ва F-22ларни кўринадиган қилиб, сўнгра уларни "қуролсизлантириш" қобилиятига эга.

Мужассамлаштирилган радиоэлектрон кураш тизими Су-57 фюзеляжи ва қанотларига шундай тақсимланганки, у ҳар қандай бурчак ва проекциядан электрон тўсиқлар қўйиб самолётни каллачаси ўзи нишонга олувчи ракеталардан ҳимоя қилиш имконини беради.

"Гималаи" амал қилиши масофаси эҳтимолий душманнинг “ҳаво-ҳаво” ракеталарини ишлатиш радиусидан ошади. Эҳтимол, худди шу радиоэлектрон кураш тизими, Россиянинг Су-57 самолёти бошқарувчи сифатида тайинланган энг сўнги русумдаги "Охотник" пилотсиз учувчи аппаратга ҳам ўрнатилади.

Эволюция ва революция

Американинг Military Watch Magazineнашри 18 август куни: "Россия Су-57нинг янги технологияларидан Ту-22М3М тактик бомбардимончиларини такомиллаштириш учун фойдаланмоқда".

Ракетный комплекс Искандер-М - Sputnik Ўзбекистон
НАТО янги ракетали "Искандер-М" тизими жойлаштирилишига жавоб бермоқчи

Таъкидланишича, Су-57 платформаси "турли хил датчиклар тўпламидан тортиб, радиоэлектрон кураш ва лазер ҳимояси тизимларигача кўплаб янги технологияларни бирлаштиради", улар бошқа жанговар самолётларнинг синфларига мужассамлаштирилиши мумкин ва, ҳусусан Ту-22М3М ракета ташувчи-бомбардимончисини имкониятларнинг янги даражасига олиб чиқади. Россия Ҳаво-космик кучлари таркибида ушбу турдаги 70га яқин машина мавжуд бўлиб, уларнинг модернизацияси ва 1000 кмгача масофага учадиган янги Х-32 қанотли ракеталари билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.

Интеграция нутқнинг шакли эмас. Ту-22М3М модернизациясида аллақачон Су-57нинг маълумотларни узатишнинг тезлиги ва энергия самарадорлиги юқори бўлган алоқа платформасидан фойдаланилмоқда. Тизимнинг очиқ конфигурацияси техник функционални, шу жумладан дастурий таъминотни янгилаш орқали тезкор равишда кенгайтиришга имкон беради. Парвоз синовлари юқори эксплуатацион хусусиятларни намойиш этди ва энди янги тизим Т-160М2 стратегик бомбардимончига ҳам интеграцияланади.

Шундай қилиб, бошқарувнинг юқори даражадаги автоматизациясига ва экипажни интеллектуал қўллаб-қувватлашига эга, чуқур интеграциялашган авиониканинг янги мажмуаси билан жиҳозланган Су-57 ўзининг катта "ака"ларининг технологик ўсишига замин яратади.

Первый полет новейшего беспилотника Охотник - Sputnik Ўзбекистон
"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

Аввалроқ, Military Watch  сайтида 2020 йил июн ойида Су-57ни 4++ авлодидаги Су-35 қирувчиларининг (Россия Ҳаво-космик кучлари таркибида 2014 йилдан хизматда) бошқарув маркази сифатида синовлари ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Тажриба "ҳақиқий жанговар шароитда" амалга оширилди ва Су-57 Су-35 билан синергетик жанговар самарадорликни сезиларли даражада ошириб, яхлит ахборот маконида ишлашга қодирлигини исботлади. Таъкидлаш жоизки, Пентагон ва НАТОнинг "тармоқларида" бундай алоқа мавжуд эмас.

Ҳавода устунлик халқаро қурол бозорида ҳам дивидендлар бериши жуда яхши. Military Watch қайд этишича: "Су-57 ва Су-35 нинг биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларининг кенгайиши нафақат уларнинг жанговар салоҳиятини оширади, балки янги қирувчини Су-35 ва Су-30СМ экспортчилари учун янада жозибадор қилади".

Америкаликлар ҳозирча бешинчи авлод Су-57 қирувчисининг асосий ва стратегик устунлигини муҳокама қилишмаяпти, аммо хитойлик мутахассислар аллақачон жанговар бошқарув тизимига мужассамлаштирилган истиқболли сунъий интеллектни пайқашди. Ўйлашимча, бу ҳарбий жабҳада ҳақиқий инқилобдир: Россиянинг Су-57си вазифаларнинг 90 фоизини автоматик режимда бажаришга қодир ва ҳатто олдиндан тайёрланган дастур бўйича тўлиқ автоматик равишда ишлашга ҳам. Агар учувчи жангда яраланса ёки ҳалок бўлса, бошқарув тизими мустақил равишда асосий ва иккиламчи мақсадларни аниқлаб, йўналишни белгилаб, зарбани беради ва самолётни базага қайтаради.

Биз Су-35 қирувчилари билан биргаликда ҳаракат қилиш имкониятини юқорида айтиб ўтган эдик, аммо Су-57нинг сунъий интеллекти, ўз "ақли" ва олти тоннадан ортиқ бомба ва ракеталарни 5000 километргача масофага ташиш қобилиятига эга бўлган С-70 "Охотник" оғир ҳужум дрони билан биргаликда ишлаши ҳам мумкин. Гипотетик жанг майдонида бундай қудратли ва душман учун технологик жиҳатдан олдиндан айтиб бўлмайдиган машиналар, F-22 Raptor каби "қария"ларга ҳеч қандай имконият қолдирмайди.

Айни пайтда, Россиянинг “МиГ” ва “Сухой” фирмалари (интеграцияда) олтинчи авлод қирувчи самолётларини ишлаб чиқмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0