Ўзи пиширган ошни ўзи есин - ЕИ ва АҚШ Польшага Лукашенкони енгишда ёрдам бермайди

1790
(Янгиланган 18:05 25.09.2020)
Европа ва АҚШ яна битта мағлубиятга учраши бошидан маълум бўлган сиёсий ўйинга аралашишни истамайди. Бундай ўйинлар охирги йилларда шундоқ ҳам кўп бўлди.

Беларусда бўлиб ўтган президент инагурациясига Ғарбнинг муносабати кутилганидек салбий бўлиб чиқди.

Дастлаб Давлат депаратаменти вакили Александр Лукашенкони қонуний сайланган президент деб тан олмасликларини хабар қилди. Уларнинг айтишига кўра Беларусдаги “сайлов натижалари қалбаки бўлган” ва “қонунийликни акс эттирмайди”.

Ундан сўнг эс ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг баёноти эълон қилинди. Унда Лукашенконинг янги мандати «ҳар қандай демократик қонунийликдан йироқ» деб аталди. Ҳужжатда айтилишига кўра бўлиб ўтган инагурация «мамлакат аҳолисининг аксариятининг ихтиёрига қарши бўлган» ва улар ҳозир ўзларининг истакларини кўп сонли тинчлик намойишларида акс эттирмоқда»

Боррел байноти кўплаб заҳархандаларга сабаб бўлиши мумкин десак хато бўлмайди. Масалан, АҚШда бўлиб ўтадиган сайлов– қонундан ташқарида, чунки америкаликларнинг ярми унга қарши бўлади. У ердаги норозилик намойишлари ҳам бир неча ойдан бери тўхтамаяпти. Демак АҚШдаги сайлов натижаси қандай бўлмасин – уни ҳам «аҳоли ихтиёрига қарши» ва ҳо казо деб аташ мумкин.

«Демокоратик қонунийлик» деган ибора ҳам саволларга сабаб бўлмоқда. Демак демократик бўлмаган бошқа қонунийлиу услублари ҳам бор ва уларга кўра Лукашенко – қонуний президент.

Ғарбнинг сўнгги ҳаракатларини айнан шундай ифодалаш мумкин. Улар гўёки 2та стулда ўтиришга ҳаракат қилаётгандай. Бир тарафдан очиқча кескин шиорлар билан пўписа қилинмоқда, иккинчи томондан эса Минскка нисбатан ўта заиф ва юмшоқ чоралар кўрилмоқда.

Амалда Минскка қарши қаттиққўл санкциялар киритилгани йўқ. Ушбу маслала юзасидан ЕИ ичида ўзаро қарама-қаршиликлар пайдо бўлди: Кипр ушбу санкцияларни блоклаб, Туркияга ҳам ана шундай чоралар кўрилишини талаб қила бошлади.

Ғарбий элчилар Беларусдан чақириб олинмаган. Америка бўлса 2008 йилдаги можародан сўнг Беларус билан дипоматик муносабатларни тиклашга ҳараркат қилмоқда. Бир неча кун олдин АҚШ халқаро қўмитаси Минскдаги элчи номзодини эълон қилди. 2008 йилдаги Вашингтоннинг Беларуус компанияларига санкцияларидан кейин бошланган дипломатик можародан сўнг ушбу мамлакатларда элчи тайинланмаган эди, ишлар «вақтинчалик ишонилган вакил» олиб бораётган эди.

Бу борада ҳар қандай баланд овозда айтилган гап – заифлик ва бўлаётган вазиятга таъсир қиладиган куч йўқлигини англадати. Айтиш жоизки, сўнгги вақтларда Ғарб ўз таъсир кучи қаергача етишини ва қаерга етмаслигини яхшигина тушуниб олган.

Беларус сайловларига ана шундай реакция Венусуэланинг аччиқ дарси натижаси бўлди десак хато бўлмайди. Ғарбнинг 50дан ортиқ мамлакатлари Хуан Гуайдони Венесуэла қоунуний президенти деб тан олганига 1,5 йилдан кўпроқ бўлди. Лекин ушбу қарор мамлакатдаги вазиятга ҳеч қандай таъсир  қилмади – Николас Мадуро ҳалигача Венесуэла раҳбари бўлиб қолмоқда.

АҚШ ва Европа Лотин Америкасида жойлашган кичик мамлакатни назарига олмасдан, «қовун тушурганларини» унутгандек ва ўзларини гўёки ҳеч нарса бўлмагандек тутишлари мумкин. Лекин Европа марказида жойлашган давлат билан бундай фокус ўтмайди. Беларуснинг Донбасс можаросини ҳал қилиш каби муҳим халқаро жараёнларда иштирок этаётганини ҳисобга олганда – бундай қарорлар янада муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада Ғарб ташаббускорлигини чеклаб турган яна бир омил – Бу Беларусдаги жараёнларнинг аксарияти - Польша лойиҳаси эканидир. Ахир Беларусдаги намойишлар ортида айнан Варшава турибди, айнан улар Беларус инқилобчиларининг  сиёсий ва медиа ёрдам билан қўллаб-қувватламоқда.

Лекин натижа салбий маънода «зўр» чиқди деса ҳам бўлади. Бунинг учун «Президент Света»нинг сиёсий-технологик кураш услубларига назар солиш кифоя. Ана шундай ном билан юритилувчи Светлана Тихановскаянинг инстаграми - бу ишни қандай қилмаслик кераклигига яхши мисол бўла олади.

Польша ушбу жангга бел боғлаб киришган бўлса-да, лекин вазиятни ўзгартиришга унинг кучи етмайди. Устига-устак Минск ҳам уларга жавоб қайтара бошлади. ОАВда Польша маҳсулотларини Беларусга олиб киришда муаммолар бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хуллас, Польша яна бир мротаба ўз дўмини ўзи босиб олди, десак хато бўлмайди.

Энди бўлса, жаннатга бировнинг тобутида кириб боришни истаган поляклар, АҚШ ва Европа Беларусга қарши бор сиёсий кучини ишлатиб, Лукашенкони тахтдан ағдаришини хоҳламоқда, Варшава бўлса ушбу вазиятдан ўз геосиёсий манфаатлари йўлида фойдаланиб қолган бўларди.

Лекин на Берлин на Париж ва на Брюссель ёки Вашингтон бундай мақсадлардан манфаатдор эмас. Польшанинг сиёсий ўйинида ёрдам бериш эса – уларга мутлақо керак эмас.

Демак, Ғарб келажакда ҳам Минскка қарши қаттиқ оғизаки санкциялар киритади, лекин ҳар қандай реал можародан қочади. Чунки Ғарб, яна битта мағлубиятга учраши бошидан маълум бўлган сиёсий ўйинга аралашишни истамайди. Бундай ўйинлар охирги йилларда шундоқ ҳам кўп бўлди.

1790

Россия нега “Қиёмат куни самолётлари”ни янгиламоқда

182
(Янгиланган 12:15 26.10.2020)
"Қиёмат куни самолётлари" ядровий уруш бошланиши арафасида ҳавога кўтарилади ва у ердан туриб барча турдаги ҳарбий қўшинларни бошқариб туради.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik, Андрей Коц. Кенг, ҳимояланган, юқори технологияли – яқин орада Россия Қуролли кучлари Ил-96-400М – узоқ масофага учувчи қўмондонлик пунктларига эга бўлади. Ғарбда ушбу самолётларни “Қиймат куни самолёти” деб аташади.

Учинчи жаҳон уруши бошланган тақдирда давлат раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлик ердаги қўшинлар бошқарувини ана шундай “учар штаблар”  орқали амалга оширади. Бундай ҳаво лайнерлари нафақат Россияда балким АҚШда ҳам бор. Бугунги мақоламиз ушбу самолётлар ҳақида.

Қўмондонликни сақлаб қолиш

Ядровий давлатлар орасидаги муносабатлар жуда кескинлашиб кетди, дипломатлар боши берк кўчага кириб қолишди, томонлар ҳатто элчиларни ҳам чақириб олишди, ҳарбий кучлар тўлиқ жанговар тайёргарликка келтирилди. Стратегик бомдардимончилар ҳавога кўтарилиб, атом сув ости кемалари  океанга чиқиб кетганидан, ҳаракатланувчи ер усти ракета комплекслари ҳам жанговар позицияларини эгаллаганидан сўнг – дунё учинчи жаҳон уруши арафасида қолади.

Четыре Ил-80 и два Ил-76СК в аэропорту Чкаловский

Худога шукур-ки бундай сценарий ҳозир фантастика холос. АҚШ ҳам Россия ҳам тўлиқ масштабли уруш жуда тез ядровий урушга айланиб кетишини жуда яхши тушунишади. Лекин ҳарбийлар, ҳар доимгидек, энг ёмон сценарийга  тайёргарлик кўришади. Иккала томон ҳам бундай вазиятда – биринчи зарба рақибни ҳарбий кучлар бошқарувидан маҳрум қилиши мумкинлигини яхши тушунишади. Ахир рақиб биринчи навбатда – ҳарбий ва сиёсий марказларга зарба беради.

Хавф кучайганидан сўнг Россия раҳбарияти ва ҳарбий кучлар қўмондонлик таркиби ўта махфий тартибда ҳарбий аэродромга йўл олишади ва у ердан  қанотли қўмондонлик пунктларига минишади. “Қиёмат куни самолётлари” уларни хавфдан қутқариб, ҳаводан туриб ердаги қўшинларни бошқариб туриш вазифани бажаради. Қўмондонлик пунктлари хавфсизлигини эса – уларни доимий кузатиб борадиган бир неча қирувчи самолётлар ва заправкачи-танкерлар амалга оширади. Совуқ уруш йилларида ишлаб чиқилган худди шундай тактика АҚШда ҳам бор.

Узоқ кутилган янгиланиш

Россия Ҳаво-космик кучлари таркибида 4та “Қиёмат куни самолёти” бор. Улар Ил-86 йўловчи самолётлар негизида қурилган бўлиб расмий номи Ил-80. Кучли энергия қурилмаси, замонавий алоқа воситалари ҳамда ҳаётни таъминлаш тизими – бир неча кун давомида узулуксиз равишда ҳавода қолиш имконини беради - албатта қўшимча ёнилғи қуйиш шарти билан.

Ил-80 фуқаро самолётларидан ўзининг баланд “пешонаси” билан фарқ қилади. “Пешона” ичида турли радиоэлектрон ускуналар жойлашган. Самолётнинг яна бир хусусияти – унинг иллюминаторлари йўқлигидир. Бу ядровий портлаш йўловчиларнинг кўзини қамаштирмаслиги учун атайлаб қилинган. Шунингдек – самолёт дум қисмида сув ости кемалари билан алоқада бўлиш учун тросли антена ҳам бор.  

Лекин самолёт ҳақида батафсил маълумот – бу давлат сири. Шуниси аниқ-ки унинг бортида барча тур қўшинларни бошқариш учун мўл жалланган аппаратура ўрнатилган, қўмондонлик ишлаши ва дам олиши учун барча шароит яратилган. Самолёт ҳар қандай фуқаро ва ҳарбий аэродромдан ҳавога кўтарила олади ва ердаги навигация марказлари йўқ қилинган вазиятда ҳам йўлидан “адашиб” қолмайди.

Ил-80 самолётлари 15 йилдан ортиқ вақт давомида эксплуатация қилинмоқда ва унинг ресурси якунига етиб қолган. Устига улар устак ўрта масофага учувчи (Ил-86) самолёт негизида қурилган бўлгани туфайли уларнинг бир марталик парвоз узоқлиги 3800 кмни ташкил қилади. Шу сабабли ҳам янги қўмондонлик пунктлари асоси учун Ил-96-400М самолётлари танлаб олинган. Ушбу самолёт максимал юклама билан – 9000 км масофага парвоз қила олади.

"Учар меҳмонхоналар"

АҚШ Қуролли кучларида ҳам тўртта Boeing-747 асосида қурилган E-4B Nightwatch (Тунги қоровул) самолётлари бор. Уларнинг ҳар бири бортига 100га яқин одамни олиб ҳавода бир ҳафтагача узулуксиз бўлиши мумкин. Албатта ёнилғи қуйиш шарти билан. Е-4B ядровий портлашдан ҳимоя қилинган ва энг замонавий радиоэлектрон ускуналар билан жиҳозланган.

E-4B Nightwatch - "Самолёт Судного дня" США

Бир сўз билан айтганда американинг “Қиёмат куни” самолёти – бу учар отель. У ерда автоном ишлаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган – ошхона, санитария қулайликлари, ётоқ бўлинмалари, мажлислар зали ва 29 кишига мўлжалланган алоқа зали. Самолёт интерьери жуда қулай. Балким шу сабаблаи АҚШ раҳбарияти тез-тез узоқ масофаларга учиш учун президент самолётлари Air Force One ўрнига айнан ушбу самолётлардан фойдаланади.    

E-4B самолётларининг ёши Россиянинг Ил-80 самолётларидан анча катта. Улар ҳарбий кучлар сафига 1970 йилларда қабул қилинган. Лекин улар доимий равишда модернизация қилиб келнмоқда. Бугунги кунда улар кенг полосали ҳимояланган интернет ва кенг полосали спутник алоқаларига эга.  E-4B самолётлари бир заправкада — 11 минг км масофага уча олади.

Ушбу учар отеллардан ташқари америкаликларда 16та E-6 русумли самолётлар бор. Улар АҚШ Бирлашган Ҳарбий қўмондонлиги ва атом сув ости кемалари орасида узулуксиз алоқа таъминлашга учун хизмат қилади. Керак бўлганда ушбу самолётлар Атлантика ва Тинч океанлар ҳудудларини назорат қилиш билан бирга АҚШ E-4B “Қиёмат куни самолётлари” ва стратегик атом сув ости кемалари орасида алоқа ўрнатади.

182

Беларусь "рангли инқилоб"ни кўмиб ташламоқда

1632
(Янгиланган 18:07 23.10.2020)
Беларусь мухолифати шунчалик омадсизки, ҳатто йилнинг "энг омадсиз" номинациясида ҳам ютқазиш учун барча имкониятларга эга.

Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ҳам, шундай афсонавий ташаббусларни бераётган етакчиларга қарши ўйнамоқда.

Светлана Тихановская томонидан Александр Лукашенкога икки ҳафта олдин тақдим этган "ультиматум" муддати якшанба куни тугайди.

Беларусь ҳукумати унинг талабларини бажаришга тайёр эканлигидан дарак берувчи ҳеч қандай белгилар кузатилмаяпти, "Президент Света" ваъдасига биноан, душанба кунидан бошлаб Беларусда бутун мамлакат бўйлаб умумхалқ тартибсизликлар хаосига тушиб қолиши, йўллар тўсиш ва  дўконларда сотувлар қулаши керак.

Бироқ, воқеаларнинг ушбу ривожланиши ҳар куни тобора фантастик кўринади.

Кўриниб турибдики, бу вазиятдан энг кам йўқотиш билан чиқиб кетиш ҳақида бош қотираётган мухолифатнинг координацион кенгашида ҳам гумон қилинмоқда.

Унинг аъзоларидан бири Павел Латушконинг айтишича, ультиматум муддати тугаши билан қўлнинг озгина ҳаракати билан "халқ" ультиматумига айланади, улар ўз фаоллигини оширадилар. Шунда ҳеч қандай мажбурият бермайдиган ва шарҳлаш учун кенг имкониятларни тақдим этадиган жуда қулай таъриф.

Аммо Беларусда тобора равшан бўлиб бораётган намойишларнинг муваффақиятсизлигини фақат ички омиллар билан боғлаш нотўғри бўлар эди, гарчи улар албатта катта рол ўйнайди.

Рангли инқилоб ҳодисасининг кенг миқёсда бадном этилиши пайтида Беларусь мухолифати (ва унинг чет элдаги кураторлари) ҳокимиятни ағдаришни бошлаши омадсизликка учради.

Ўн ярим йил давомида у - бу ҳодиса - кўплаб давлатларнинг ҳукуматларига ҳақиқий таҳдид ва бир вақтнинг ўзида мухолифат учун илҳом манбаи бўлди. Рангли инқилоблар ёқмайдиган ҳукмдор ва режимларни ўзгартириш учун мукаммал ва қудратли қурол деб қаралди. Бу ғоя баъзиларни руҳий тушкунликка туширса, бошқаларга яқинда ғалаба қозонишига ишончни кучайтирди.

Аммо, эҳтимол, энг муҳими: сиёсат билан бевосита алоқаси бўлмаган кўплаб одамлар ҳаётни ҳақиқатан ҳам яхши томонга ўзгартириш имкониятига чин дилдан ишонишган.

Ахир рангли инқилоб – бу шунчаки давлат тўнтариши эмас. Ёрқин келажак учун ёзилган қоидаларга зид равишда, одатда сиёсий бўлмаган, аммо зудлик билан ҳукуматни ўзгартириш зарурлигига қатъий ишонган, кўчаларга чиққан фуқароларсиз амалга ошириш мумкин эмас. Айнан шу нарса ўнлаб ва юз минглаб одамларни 2011 йилда Қоҳирадаги Таҳрир майдонига ва 2013 йилда Киевдаги Евромайданга келишга ундади.

© Sputnik / Михаил Климентьев

Айтганча, бошида Беларусь норозиликлари кўп сонли кишилар билан мақтаниши мумкин эди. Аммо энди ҳафтадан ҳафтага тадбирлар иштирокчиларининг сони камайиб бормоқда.

Гап одамлар намойишларда иштирокининг самарасизлигидан чарчаганлигида эмас, ва "Лукашенко, кет" деган шиор, "нотўғри" миллий етакчини ҳайдаб чиқариш учун сеҳрли кучга эга эмаслиги маълум бўлди.

Беларусь воқеалари билан бир қаторда, дунёнинг бошқа қисмларда, республика фуқароларини ўз уйида бўлаётган воқеаларни янада чуқурроқ баҳолашга мажбур қиладиган, диққатга сазовор жараёнлар содир бўлмоқда.

Айни вақтда 15 йил ичида учинчи сиёсий инқирозни бошдан кечираётган Қирғизистон бор, унга "рангли инқилоб" ёрлиғи қўлланилмоқда.

“Рангли инқилоб” ҳодисасини обрўсизлантириш борасида бу Марказий Осиё давлатидан кўпроқ иш қилган давлат кам, қирғиз жамияти учун яхши томонга ўзгаришлар йўқлиги, кўча тартибсизликлари ва анархия билан бўлган барча давлат тўнтаришларининг асосий якуни бўлди.

Армения. Ҳар қандай майданларга нисбатан тобора кўпайиб бораётган шубҳалар ва тез-тез муваффақиятсизликка учраши фонида айнан 2018 йилда Еревандаги воқеалар “бахмал инқилоби”нинг ҳар жиҳатдан мисол бўлди.

Бош кўтарган халқ демократия, европача келажак ва коррупцияга қарши кураш учун жонга теккан ҳукуматни қуталди, давлат тепасига ишонган инсонни қўйди, - янги раҳбар ҳатто ишининг биринчи йилларида ижобий натижалари ҳам бор.

Нима бўлганда ҳам, Украина ёки ўша Қирғизистондаги каби ҳалокатли оқибатларнинг йўқлиги бугунги кунда катта ютуқ деб ҳисобланиш мумкин.

Бироқ Арманистон ўзини жуда эски ва қонли тўқнашувлар эпимарказида топган бўлса, аввалги ҳукуматдан коррупцияга учраган амалдорларни ва тараққийпарвар демократик раҳбарларни мағлуб этган халқ томонидан қилинган Европа танловида нимани англатади?

Мана, агар Арманистоннинг ўзи яна эски ва қонли можарога тушиб қолган бўлса, халқнинг европача танлови, олдинги ҳукуматдан қолган порахўрлар устидан қозонилган ғалаба ва тараққийпарвар демократик раҳбар қандай моҳиятга эга?

Бундан ташқари, ҳатто сиёсатдан йироқ одамга ҳам тушунарли, Озарбайжон ўз манфаати йўлида қўшнисининг демократик изланишларидан фойдаланди, натижаларини ҳозир Тоғли Қорабоғда кузатиш мумкин.

"Рангли инқилоб" атамаси - давлат тепасидаги баъзи зарарли кучлар олиб ташланса,  одамлар бир-бирларига қардош, ажойиб, қуёшли, дўстона дунё - мамлакат гуллаб-яшнаб, атрофдагилар ҳамжиҳатликда яшайдиган боққа айланади, деган ошкор қилинмаган ўй-хаёлларга олиб боради.

Қирғизистон ва Арманистон Беларусь жамияти учун – бундай қараш на ички, на ташқи сиёсий маънода ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган – хом хаёл эканлигини яққол эслатиб туради.

Ажабланарли эмаски, Беларусдаги норозилик намойишлари изчиллик билан муқаррар муваффақиятсизлик томон кетмоқда.

Бу билан республика “рангли инқилоб” ҳақидаги дунё миқёсида бўлган афсонанинг тобути қопқоғига ўзининг михини қоқиб қўяди.

1632
Мясо

Гўшт қимматлашиши сабаблари санаб ўтилди

53
(Янгиланган 13:45 26.10.2020)
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

Вазирлик маълумотномасида келтирилган асосий сабаблар қуйидагилар:

  •  ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келди;
  • Қозоғистон томонидан ўрнатилган экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши;
  • 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг, фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши.

“Шу билан бирга, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, 2020 йил январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, сентябрь ойида ФАО индекси бўйича гўшт нархининг глобал конъюнктураси жорий йилнинг январь ойидан буён кузатилган умумий пасайиш тенденциясини давом эттириб, август ойига нисбатан бироз (0,9 ф.б.га) тушиб, ўртача 7,4%га камайди. Йиллик ҳисобда, индекс ўтган йилнинг мос ойидаги қийматидан 9,5% га камайди.

Вазирлик мамлакатдаги ўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши нафақат ташқи омиллар, балки ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган дейиш мумкинлигини қайд этган.

“Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш даражасининг камтарона ўсишига қарамасдан, гўшт маҳсулотларини етказиб беришнинг етарли даражасини таъминлаш учун озуқа базасининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ”, - дейилган хабарда.

53