Фрагмент Капитолия Вашингтона

Тизим бузилди: Америка ушбу инқироздан иккала партиясини ҳам йўқотиб чиқади

480
(Янгиланган 18:07 01.10.2020)
Америка жамиятининг бугунги ривожланиш даражасига икки партияли тизим мос келмай қолган бўлсачи? Балким уларга КПССга ўхшаган бир партияли тизим керакдир? Ёки Россияга ўхшаш кўп партияли тизим кўпроқ мос келар?

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Бу аллақачон содир бўлиши керак эди: америкалик сиёсатчи айтганидай – бугунги кризисдан Америка иккала партиясини ҳам йўқотиб чиқади деган эди. Демократик ва Республикачилар партияларидан иборат тизим таъмирлашни эмас, тўлиқ алмаштиришни талаб қилади.

Foreign Policy журналининг ёзишига кўра, бугунги кунда АҚШ жамиятидаги бўлиниш шу даражага етган-ки, ҳар бир партия бирлигини фақат бошқа партияга бўлган нафрат ёрдамида ушлаб турибди. Республикачилар Трамп атрофида жамланган, акс ҳолра мамлакатла “Маркс революцияси"  бўлади. Демократлар ҳам қолишмайди – улар фақатгина Трамп иккинчи маротаба сайловда ғолиб чиқиши қўрқувга солгани учун бирга бўлиб туришибди, акс ҳолда мафкуравий сабабларга кўра бир бирларини ғажиб ташалаган бўларди.  

Мақола муаллифи Ли Дратман ушбу вазиятдан чиқиш учун ҳар бир сайлов участкасида номзодларнинг узун рўйхати бўйича овоз беришни таклиф қилмоқда. Худди Ирландия, Австралия ва ... (наҳотки?) Россияда бўлганидек. Ушбу услуб кўп партияли тизим яратишда ва вазтятдан чиқишда ёрдам бериши мумкин.

Кўриб турибмизки, Америкадаги инқироз яна бир марта ҳамма учун муҳим бўлган саволни қўймоқда – қандай сиёсий тизим яхши? Бир, икки ёки кўп партиялими?

Бир партияли тизим – нафақат собиқ СССРда бўлган. Кўплаб  давлатлар ушбу тизимдан ўтган. Унда ягона партияга ўзининг мустақил фикрига эга бўлган ҳар қандай фуқаролар қўшилган. Бунга яққол мисол – Сингапур. У ерда ушбу тизим 60 йиллардан буён ишлаб келмоқда ва энди энди ўз “чарчоғини” кўрсатмоқда. Шундай тизимлар Ҳиндистон, Хитой, Тайванда ва деярли бутун Африкада ҳам  ишламоқда. Бундай тизим нимаси билан хавфлилигини ҳам барча яхши билади – дастлабки муваффақиятлардан сўнг у туриб қолиши мумкин. Унда дастлабки ғоялар ўрнига юқоридан буйруқни кутадиган ижрочиларга айланиб қолиши мумкин. Шунингдек бошлиқлар фикрига қўшилмаганларни “тозалаш” хавфи ҳам бор.

Икки партияли тизим – АҚШ мисолида кўрганимиздек, жамият аста секин ҳар бири ўз қадриятларига эга бўлган, лекин бир-бирига нафрат билан қарайдиган 2та тенг гуруҳга бўлиниб қолиши мумкин. Бунда қарама қаршилик фуқаро уруши даражасигача кучайиши мумкин. Кимга керак бунақа тизим?

Кўп партияли тизимнинг ҳам ўз муаммолари бор: масалан, дастлаб мустақил бўлган партияларнинг бир-бирига қўшилиши, турли блок ва альянслар пайдо бўлиши хавфи. Оқибатда икки партияли ёки бир партияли ҳукумат монополия тизим ҳам келиб чиқиши мумкин.  

Ўша мақолада АҚШ ички сиёсий тизими тўғрисида Ли Дратман яна бир қимматли фикрни билдирган. Бугунги воқеалар одатий ҳол, чунки ҳар 24-36 йилда АҚШ сиёсий тизимида цикл  алмашади, кейин ҳаммаси изига тушиб кетади, - деди сиёсатшунос.

Бугунги АҚШ тизими асосан 1980 йилларда пайдо бўлган эди. АҚШ 70 йилларда – Вьетнам урушида мағлубиятга учраганидан сўнг жамият шартли икки гуруҳга бўлинган эди. Бири – урушда иштирок этганлар бўлса, иккинчиси – унга қарши бўлганлар. Биринчи гуруҳ фаол ташқи сиёсат тарафдори бўлса иккинчиси кўпроқ ижтимоий муаммоларга эътибор бериш тарафдори бўлганлар эди. Лекин аксарият масалалар бўйича уларнинг иккаласи ҳам ҳамфикр эди. Шу сабабли ҳам тизим яшунча йил яхши ишлаб келди.

Энди бўлса, балким Америка жамияти учун икки партияли тизим мос келмай қолгандир? Балким уларнинг бугунги ривожланиш даражасига бир партияли ёки кўп партияли тизим кўпроқ мос келар?

480

Лондон тан олди: Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда

1036
(Янгиланган 17:53 29.10.2020)
НАТО SCL компаниясини 2015 йилда ёллаган, ўшанда компания Украинада “Оранжевая революция” уюштириб Ющенконинг “сирли заҳарланиши” ёрдамида ғалаба қозонган эди.

Британия Россияга қарши ахборот ва кибер уруш олиб бораётганини расман тан олди. Албатта бу ҳеч ким учун янгилик ёки оламшумул воқеа бўлмади – бугун дунёда бунга ишонмайдиган кишининг ўзи кам қолган. Лекин лорд Марк Седвиллнинг ушбу фактни тан олиши – расмий Лондоннинг Россияга қарши диверсион ҳаракатларини тасдиқлади. Бугунга қадар улар буни очиқчасига бўйин олишга бироз ийманиб туришарди.

Седвиллнинг ўзи бундай операциялар билан яқиндан таниш бўлса керак, чунки у яқин-яқинга қадар Британия бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси эди. Бир вақтнинг ўзида у Уайтхоллнинг барча бюрократик аппаратини ҳам бошқариб турарди. The Times нашри хулосасига кўра, Седвилл расмий дипломатик карьерасидан ташқари Британия разведка хизмати - МI-6 офицери ҳам бўлган.

“Сиз буни кўрмаётган бўлсангиз, бу - биз ҳеч нарса қилмаяпмиз дегани эмас. Британия Россия раҳбарияти ва уларнинг манфаатларига нисбатан қатор яширин ҳужумлар ўтказди. Шунингдек Лондон Россия олигархларининг мулки ва банк рақамларига “ов” қилмоқда”, - деди собиқ амалдор ва бўлажак лорд.

Олигархлар мулки борасида – бу ғоя Россияга ҳам маъқул. Путин бир неча бор россиялик бизнесменларни огоҳлантирган ва “капитални у ишлаб топилган жойда сақлашга” чақирган эди. Ғарбий давлатларнинг бундаё баёнотлари бизнесменларга яна бир туртки бўлади. Капитални Россияда сақлаган ишончлироқ – Британия махсус хизматлари ҳам буни тасдиқламоқда.

Россияга қарши киберҳужамлар ва қўпорувчилик кампаниялари борасида эса – лорд Седвилл бироз маккорлик қилди. Унинг айтишича Лондон, гўёки, Россияга қарши зимдан ҳужумларни Солсберидани Скрипаллар заҳарланишидан сўнг “жавоб” сифатида бошлаган. Ҳа, албатта, ишондик, унга қадар  МI-6 Россия томонига “умуман қарамаган”.

Эслатиб ўтамиз “Скрипаллар иши”2018 йилнинг 4 март куни содир бўлди, Британия махсус хизматларининг Россияга қарши фаолияти эса бундан анча олдин бошланган.

Британиянинг психиологик ва ахборот ҳужумлари амалга оширувчи Strategic Communications Laboratory (SCL Group) фирмасини эсга олсак. Улар ҳеч қачон Британия, АҚШ ва умуман НАТОнинг махсус хизматлари буюртмаларини бажарганини яширмаган.

Хусусан, ўша 2018 йилнинг март ойида ушбу компания шўъбаси бўлган Cambridge Analytica шов-шувли можаро марказида бўлган эди. Компанияни АҚШ президент сайловига аралашишда айблашган эди.

Ўшанда компания вакиллари, бўлажак буюртмачи билан суҳбат қилаяпмиз деб ўйлаб, журналистларга ижтимоий тармоқларда қалбаки аккаунтлар қайд этиш, Интернетда дезинформация тарқатиш, аудиторияни таргетлаш - хуллас кенг кўламли ахборот уруши олиб бораётганларини тан олишган эди.

2015 йилда НАТО SCL компаниясини Россияга қарши “уруш” учун ёллаган эди. Ўшанда компания Киевда 2004 йилда бўлиб ўтган “Оранжевая революция” намойишларини ташкил қилганини тан олган эди. У революцияда “қўзғолончилар” Ющенконинг “сирли заҳарланиши” ёрдамида ғалаба қозонишган эди.

Кейинчалик Киев тан олишига қараганда аслида ҳеч қандай заҳарланиш бўлмаган. Шу ерда ўз ўзидан савол туғилади: балким ушбу “мутахассислар” Скрипалларнинг ва россиялик айрим шахсларнинг ҳам сирли заҳарланишларга алоқадор?

SCL уларни Британия мудофаа вазирлиги ва Донецк халқ республикасини Киев ҳукумати томонидан Донецк Халқ Республикасининг обрўсини тўкиш ва бузиш учун ёлланган эканини ўзлари тан олишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеалар Солсберидаги ҳодисадан анча олдин содир бўлган. Хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган лорд Седвилл улардан албатта хабардор. У ўзича “жентлменлар” сўзига ҳали ҳам ҳамма ишонади деб ўйласа керак.

Бизнинг давримизда кибер-қурол ва кибер-кузатувдан барча фойдаланишини ҳамма яхши тушунади. Ушбу қуроллар нафақат рақибларга нисбатан, ҳатто итифоқчиларга нисбатан ҳам қўлланилади. Америка махсус хизматлари томонидан Ангела Меркелнинг телефони йиллар давомида эшитиб келинганининг ўзи қанча шов-шув бўлганди. Улар Скрипалларга қадар Россия ортидан кузатишга ҳаракат қилмаётганликлари ҳақида ўйлаш ҳам кулгули.

Айрим хорижий махсус хизматлар русларни “тинглаётгани” ҳақида баралла айтишмоқда. Масалан Голландия ОАВлати уларнинг AIVD махсус хизмати хакерлари  2014 йилнинг ёзида россия давлат муассасалари сайтларини бузиш жараёнида бир Москва ОТМнинг сайтини бузиб уни доимий кузатиб турган ва бунинг натижасида Cozy Bear хакерлар тармоғини фош қилишган. Эътибор беринг, ўша вақтлар “рус хакерлари” ҳақида ҳали ҳеч қандай хабарлар йўқ эди, Голландияликлар эса рус серверларни бузишни бошлаган ва бу билан фахрланишмоқда ҳам.

Энди бўлса Британия лордлари, Кремл ички серверини бузишга уринаётганини гўёки Портон-Даун яқинида кимдир заҳарланганига жавоб қилиб кўрсатишга уринмоқда. Бу ҳақида Седвиллнинг The Times нашрига берган интервьюсида айтилган.

Лондон мақтанишига кўра, “Скрипаллар иши”га жавобан улар Россиянинг Британиядаги барча шпионлар тармоқларини йўқ қилиб ташлашган. Қизиқ, унда Британия нашрларининг биринчи полосаларида “Қироличани кузатишга уринаётган Путин шпионлари” ҳақидаги мақолалар қаердан пайдо бўлмоқда?

The Sunday Express ёзишига кўра “ГРУ хакерлари” Елизавета II нинг Портон-Даундаги хуфия лабораторияга ташриф буюриши ҳақидаги хабарларни олишга уринишган. Афсуски нашрда “аллақаочон йўқ қилинган шпионлар тармоғи”га қиролича ташрифининг графики қандай наф келтириши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол рус хакерлари қиролича лабораторияга қайси рангли либосда келиши билан қизиққан? Балким уларга ҳарбий лабораторияда 94-ёшли қиролича учун ишлаб чиқарилаётган “абадият эликсири”нинг рецепти керак бўлиб қолгандир? Нима бўлганда ҳам, Британия нашрига масаланинг бу томони қизиқ эмас, асосийси - Россияга қаратилган қандайдир айблов бўлса бас.  

Ғарб махсус хизматлари Россияга нисбатан қандайдир яширин, жирканч уруш олиб бораётганини, албатта, кўпчиллик билади. Дезинформация, доимий киберҳужумлар, шпионаж, очиқча дживерсиялар – буларнинг барчасида Британиянинг қўли бор.  

Лекин шу кунга қадар ушбу яширин урушни олиб бораётган компаниялар ўзларининг ундаги иштирокини инкор қилиб келишаётган эди. Уларга нисбатан айбловлар - Россия ва Путин томонидан ўйлаб топилган “уйдирмалар” деб келинаётган эди.

Энди бўлса Москва,  навбатдаги провокация ёки “заҳарлаш” ҳақида сўз кетганда, лорд Сэдвиллнинг ростгўйлиги туфайли, қайси манбаага ҳавола беришни яхши билади.

1036

“Осон иш”. АҚШ нима сабабдан Боку ва Ереванни яраштира олмади

629
(Янгиланган 15:20 29.10.2020)
АҚШ Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатишга нақадар қизиқади, балким бу оддий сайловолди кампаниясидир - экспертлар жавоби.

ТОШКЕНТ, 27 окт —Sputnik. Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бир ойдан ортиқ давом этмоқда. Шу вақт давомида тинчлик ўрнатишга қаратилган учта уриниш самарасиз бўлди. Америкаликлар ҳам ҳудудда тартиб ўрнатишга ҳаракат қилишди, лекин уларга ишонувчи кам.  

Америкача  уйғониш

“АҚШ Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликларининг ҳамда ЕХҲТ Минск гуруҳи раҳбарларининг самарали музокараларида ёрдам берди. Бизнинг ҳаракатларимиз Тоғли Қорабоғ атрофидаги можарони ҳал қилишга қаратилган”, - деб баёнот берди Давлат Департаменти. Бу можарони тўхтатишга қаратилган учинчи уриниш эди.

Россия иштирокида тузилган олдинги икки келишув ҳам бузилганини ҳисобга олган ҳолда, Майк Помпео ўз номидан қуйидаги кафолатларни берган эди: “Зограб Мнацаканян ва Джахун Байрамов (Арманистон ва Озарбайджон ТИВ раҳбарлари) тинчлик шартларини бажаришга ваъда беришди”.

Дональд Трамп ҳам Тоғли Қорабоғ можаросини бошқаришда қизиқиши борлигини кўрсатди. Нью-Гэмпшир штатида сўзга чиққан АҚШ президенти Кавказ урушига барҳам беришни ваъда берди. “Нега бўлмасин? Менимча, нима қилишни билган киши учун бу - осон иш”, - деган эди у.  

Нью-Гэмпшир штати кимга озвоз бериши аниқ ҳал қилинмаган штатлардан ҳисобланади. Шу сабабли ўзига кўпроқ овоз олиш учун АҚШ президенти сайловчиларга тўғридан-тўғри мурожаат қилди.

"Арманларга қаранг – улар жуда яхши одамлар. Бу ҳудуд учун улар жуда кўп жанг  қилишди. Улар жуда меҳнатсевар халқ. Биз уларга ёрдам берамиз. Биз Сербия ва Косовога ўз муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бердик. Тоғли Қорабоғга ҳам ёрдам берамиз. Мақсадимиз – инсон ҳаётларини сақлаб қолиш”, - деди АҚШ президенти.

Арманистон ва Озарбайжон халқларини музокара ўтказишга чақириш ҳаракатлари Россия президенти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. “Вашингтон, можарони ҳал қилишда биз билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилади деб умид қиламан”, -  деди Владимир Путин.

Музокаралар бузилиши

Гуманитар тинчлик 26 октябр маҳаллий вақт билан соат 8да кучга кирган бўлса, ярим соат ўтиб томонлар келишувлар бузилгани ҳақида хабар беришди.

Озарбайжон томон Арманистон Қуролли кучларини Тертер ва бошқа аҳоли пунктларини ўққа тутишда айблади. Арманистон эса Озарбайжонни “тўқнашув чизиғинининг шимоли-шарқий йўналишини” ўққа тутишда айблашди.

Тушга яқин тан олинмаган Қорабоғ республикаси ҳам учинчи тинчлик келишувлари бузилганини хабар қилди. Степанакерт Боку Мартунинск туманидаги қишлоқллардан бирига ракета зарбаси беришда айблади.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Тоғли Қорабоғ раҳбари Араик Арутюнян тинчликни сақлаш тартибига амал қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев вақтинчалик тинчликка рози бўлди ва тинчлик ўрнатиш жараёнида иштирок этаётган халқаро томонларни бетараф бўлишга чақирди.

“Агар улар ўт очиш тўхтатилишни истаса,  Арманистонга бизнинг ҳудудларни тарк этишни айтишсин. Агар бу амалга ошмаса - биз охиригача борамиз”, - деди Озарбайжон раҳбари.

Сергей Лавров ҳам Тоғли  Қорабоғ можаросининг “ташқи иштирокчиларига” мурожаат қилди. Жумладан у Туркияни Кавказдаги таъсирини ишга солишга чақирди. “Туркия ташқи ишлар вазири Мевлюд Чавушоглу билан музокаралар ўтказдик. Анқарани тинчлик музокаралари йўлидан боришга ундаяпмиз”, - деди ТИВ раҳбари.

Турк ўйинлари

ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳам томонларни яраштириш ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Пайшанба 29 октябр куни улар Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган. РИА Новости мурожаат қилган экспертлар ушбу музокаралар муваффақиятли бўлишига ишонқирамай қарашмоқда.

“Музокараларда можаро томонларининг қизиқиши бўлиши керак. Ҳозирча бу кузатилмаяпти. Озарбайжон томон Тоғли Қорабоғни қайта-қайта ўққа тутишни янгидан бошламоқда. Арманистон ҳудудига эса дронлар учиб келишда давом этмоқда. Бу – Бокунинг тўхташ нияти йўқлигини билдиради”, - дейди Арманистон Ҳудудий изланишлар илмий ходими Джонни Меликян.

Унинг фикрига кўра, Ереван ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, лекин Озарбайжон томонида бўлган Туркия жараёнга халал бермоқда.

“Москва, Вашингтон, Париж  - тинчликка чақирмоқда. Анқара эса қаршилик кўрсатмоқда ва Бокуни қуролли тўқнашувга йўналтирмоқда. Шу билан бирга Туркия Минск гуруҳига ҳамраис сифатида қўшилиш нияти борлигини маълум қилмоқда. Агар бу содир бўлса – ушбу формат яксон қилинади”, - деб хулоса қилмоқда эксперт.

Америка ташаббуси

Россиялик кавказчи олим Нурлан Гасымов хулосасига кўра, Тоғли Қорабоғ можаросига АҚШ аралашуви энг бошидан – ҳеч қандай натижага олиб келмаслиги аниқ эди. Иккала томон ҳам вақтинчалик тинчликдан фойдаланиб қўшинларни яқинроққа олиб келиш ва ўз позицияларини мустаҳкамлаб олиш учун фойдаланиб қолишди.

“Лачин коридори учун қақшатқич жанглар кетмоқда. Агар Озарбайжон уни эгаллаб олса Арманистон ва Тоғли Қорабоғ орасида бевосита алоқа узилади. Бу эса ҳудудда вазиятни мутлақ ўзгартиради. Боку Лачинга жуда кўп куч ташлаган, ҳозир Озарбайжон учун тинчлик шартномаси тузиш – фойда келтирмайди”, - дейди Гасымов.

Эксперт фикрига кўра, тинчлик ўрнатиш жараёнига Вашингтоннинг фаол иштироки - ҳозир Америкада давом этаётган сайловолди камрпанияси билан боғлиқ, лекин янги маъмурият сайланганидан сўнг улар Жанубий Кавказ ҳудудига бир зумда қизиқишни йўқотади.

“Вашингтон томонидан қилинган ягона таклиф 1999 йилда бўлган эди. Ўшанда Ки-Уэстда бўлилб ўтган учрашувда АҚШлик музокарачи Пол Гобл томонларга ҳудудлар билан алмашишни таклиф қилган эди. Унга кўра Тоғли Қорабоғ атрофидаги 7та туман Озарбайжонга қайтариб берилиши, Тоғли Қорабоғ ва Лачин коридори эса – Арманистонга ўтиши керак эди. Ўшанда бу таклифга на Боку на Ереван рози бўлган эди”, - дейди эксперт.

АҚШнинг 90 йиллардаги тинчлик ташаббусларини кўпроқ Кавказ ҳудудидаги нефт соҳасига киритилган сармояларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракат деб баҳолайди эксперт.

“Ўшанда Ғарб Жанубий Кавказ ҳудудида газ ва нефт қувурлари қуришга кўп маблағ тиккан эди. Озарбайжон нефтига Европада Россия нефтининг муқобили сифатида қаралаётган эди. Уруш ушбу режаларга халал бериши мумкин эди. Лекин Гобл режаси муваффақиятсизликка учраганидан сўнг  Вашингтон тинчлик ўрнатиш миссиясини тўлиқ Россияга топширди", — дейди Гасымов.

Москва билан консенсус

АҚШ ва Канадани ўрганиш институти катта илмий ходими Павел Кошкин ҳам американинг тинчлик ўрнатиш ҳаракатларини сайловолди ташвиқотлар билан боғлайди.

“Трамп учун кўп сонли арман диаспораси овозларини олиш жуда муҳим. Шу сабабли у можарони ҳал қилишда ёрдам беришни ваъда қилмоқда. Сайловдан сўнг Вашингтон Кавказ ҳақида яна унутади”, - дейди эксперт.

АҚШнинг Тоғли Қорабоғ можаросидан узоқ йиллар давомида ўзини четда тутишига сабаб – улар ушбу можарони жудда  оддий деб қабул қилишида. АҚШ ушбу муаммони ҳеч қачон чигал деб қабул қилмаган. Украина ёки Грузиядаги вазиятдан фарқли ўлароқ равишда, бу борада АҚШ ҳар доим Москва билан консенсусда бўлган”.  

Оқ уй янги раҳбари ким бўлишидан қатъий назар, Тоғли Қорабоғга бўлган қизиқиш - маргинал (кам) даражада қолади, лекин муҳими шунда-ки, бу мавзуда Вашингтон Москва хулосасига ишонади.

629

Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот

554
Олимларнинг аниқлашларича, гарчи илгари ушбу минтақа доимо кўкаламзор бўлган, деб ҳисошган бўлсаларда, аммо миллионлаб йиллар олдин Марказий Осиё улкан саҳродан иборат бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олимлар Марказий Осиё (МО) жонсиз саҳрога айланиши мумкин, дея айтишмоқда, деб ёзади "Популярная механика" нашри.

Олимларнинг аниқлашларича, 34 миллион йил олдин иқлимнинг кескин ўзгариши минтақада экологик фалокатга олиб келган. Бу воқеа минтақанинг биологик хилма-хиллигини бир умрга ўзгартирган. Мўғулистон, Тибет ва Шимоли-Ғарбий Хитой озгина ўсимликлар ўсадиган кенг қурғоқ чўлларга айланган. Бу замин қарийб 20 миллион йил давомида шу ҳолатда бўлган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, худди шу сценарий тез орада такрорланиши мумкин.

Осиёдаги қазилма чангни ўрганиб чиққан олимлар, миллионлаб йиллар давомида Марказий Осиё саҳродан иборат бўлгани, бу ерда асосан майда кемирувчилар яшаган, деган хулосага келишди.

Илгари бу минтақа деярли ҳар доим ўрмонзор билан қопланган, ва фақат вақт ўтиши билан бу ерда бир нечта чўллар пайдо бўлган, дея ҳисобланар эди. Бироқ, янги тадқиқот муаллифларининг фикрича, минтақанинг ҳозирги ҳолати - бу акс-ҳаракатлар, яъни қурғоқ саҳролар ўсимлик билан қопланиши натижасидир.

Олинган натижалар минтақадаги биохилма-хиллик, қишлоқ хўжалиги ва инсон фаровонлиги келажаги учун жиддий оқибатлар тўғрисида маълумот бермоқда. Ўтмишдаги фактлар шуни кўрсатмоқдаки, агар чўллар кўпайишда давом этса, Марказий Осиё ҳеч қачон илк чўлланишдан олдин мавжуд бўлган ноёб биологик хилма-хиллигини тиклай олмайди", - дея изоҳ беради тадқиқот иши етакчи муаллифи Наташа Барболини.

Ушбу тадқиқотлар Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг Марказий Осиё тезда сайёрадаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойларидан бирига айланиб бораётганлигини кўрсатадиган прогнозларига мос келади, дея таъкидланган "Популярная механика" нашрида.

Тадқиқот ҳаммуаллифи Карина Хорн дейдики, қачонлардир доминантлик қилган айрим ўсимликлар минтақада ҳали ҳам бор, аммо улар жуда камёбдир. Бу шундан далолат берадики, иқлимнинг тезликда ўзгариши популяциянинг ортга қайтмас ўзгаришига олиб келиши мумкинлигига ишора қилади, деб ҳисоблайди аёл.

554