Навальний кимнинг "лойиҳаси" ва уни Россияда нима кутмоқда?

© AFP 2023 / DIMITAR DILKOFFАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навальний МРБ билан эмас, МРБ Навальний билан ишламоқда, унга турли йўриқномалар бермоқда ва бу биринчиси эмас - Песков.

Алексей Навальний ва “Новичок” воқеаси секин-аста якунига етмоқда – аниқроғи, унинг биринчи қисми тугамоқда. Пессимистларнинг, Берлин “Навальний иши”дан шарқий фронтда фойдаланади дейишига қарамасдан, “Шимолий оқим-2” - тўхтатилмаслиги аниқ бўлди.

Лекин Навальний атрофидаги шовқин ҳали ҳам тингани йўқ. Ҳозиргина тугаган Евроиттифоқ саммитида – “кимёвий қуролдан фойдаланиш” муаммоси муҳокама қилинди ва Россияни ушбу ишни яхшилаб текширишга чақиришди. Шунингдек ушбу “мисли кўрилмаган ҳужум” масаласига 2 ҳафтадан кейин қайтишга қарор қилинди. Навальнийнинг ўзи бўлса Spiegel журналига биринчи интервьюсини берди.

Судно-трубоукладчик Solitaire и судно снабжения Fortitude - Sputnik Ўзбекистон
"Новичок" "Шимолий оқим — 2" тақдирини ҳал эта оладими?

Интервьюда Навальний ўз заҳарланишида Владимир Путинни айблади. Бунда мухолифтчининг “мантиқига” қойил қолиш керак – агар “новичок” билан заҳарлашган бўлса, демак бу ҳақида буйруқни фақат президент бериши мумкин, ахир ушбу модда фақат махсус хизматларда бор...

Ажабланарлиси, Россияда ўтказилган ташҳисларда топилмаган заҳарли модда, ғайритабий услубда Германияда топилган. Россия томон бир неча бор юборган сўровларига қарамасдан немислар ўзлари топган далилларни ҳали ҳам тақдим этишмади, лекин Россиядан “ушбу вазиятни” текширишни талаб қилишда давом этишмоқда.

Шу ўринда “Новичок ўзи бўлганми?” – деган савол пайдо бўлиши аниқ. Европада жавоб аниқ – албатта бўлган! Сизнинг вазифангиз буни тан олиш ва айбдорларни топиш.

Айганча, қидиришнинг ҳам кераги йўқ. Навальний буюртмачини аллақачон топган. Ғарб ОАВлари эса ўз ўқувчиларини “Кремл ўзига ёқмаган кишиларни заҳарлаши – бу одатий ҳол” деган ҳақиқатни қулоғига қуйдирмоқда. Агар бирор кимда бу ишни Путин қилганига қарши гумон пайдо бўлса – улар дарҳол бундан ҳам қўрқинчлироқ манзаралар чиза бошлайди.

Флаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Европарламент Навальний иши бўйича резолюцияни қабул қилди

Хусусан, Навальний интервьюсида “Агар “Новичок” Путин назорати остида бўлмай, бошқа бир гуруҳ кишилар қўлида бўлса – бу ҳолат ундан ҳам даҳшатли. Ахир заҳарли модданинг бир кружкаси Берлин метросининг бутун бошли бир бекати йўловчиларини заҳарлаши мумкин. Бу глобал хавф жуда даҳшатли”, - деган эди.

Энг қизиғи, ўз интервьюсида Навальний “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишни талаб қилмаган, лекин Россиянинг муайян давлат арбобларига нисбатан оғриқли санкциялар киритишни, уларга Европага киришни таъқиқлаш, уларнинг мулкини конфискация қилишни” маслаҳат берган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 2012 йилдан буён маҳаллий элитани “миллийлаштириш” бошланган эди. Ўшанда Путин давлат хизматчиларига икки фуқаролик ва хорижда мол-мулкка эга бўлишни таъқиқлаб қўйган эди. Кейинчалик, 2014 йилда, Россияга нисбатан киритилган санкциялар бунга ёрдам берди холос.

Лекин одам ўз давлатига ва ўз ватандошларига нисбатан санкциялар киритишга жалб қилиш учун қанчалик “ватанпарвар” бўлиш керак? Навальний учун улар “ўз одамлари” эмас, улар - “қотиллар” ва “ҳар қандай даҳшатли жиноятларга қодир” бўлган кишилардир.

Устига-устак, “биз” деб Навальний нафақат ўзи ёки сафдошлари номидан, балким “бутун рус халқи” номидан гапиради. Унинг сўзларига кўра, “Европа томонидан россиялик амалдорларга нисбатан қабул қилинаётган санкцияларни Россия аҳолсининг 95 % маъқуллайди”.

Хуллас, Навальний Россия мухолифатчилари Ғарбга бир неча йиллардан бери тасвирлаётган манзарани чизишга ҳаракат қилмоқда - “Яна озгина ҳаракат қилсак - Путин ҳукумати қулайди. Айниқса хориж бизга озгина ёрдам берса”.

Здание МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ Берлиннинг Навальний тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирди

Навальнийнинг – Бу иш ортида Путин турганига ишонаман, менда бошқа версия йўқ, - деган сўзлари Россияда кескин танқидга сабаб бўлди. Дума спикери Вячеслав Володин Навальнийни “уятсиз ва аблаҳ”, Россияда шифокордан тортиб президентгача ҳамма уни қутқаришга ҳаракат қилган эди деди.

Шунингдек Володин, Навалний атрофида содир бўлаётган ҳамма нарса Ғарб махсус кучлари томонидан “Россияни Беларус ишларидан узоқлаштириш учун саҳналаштирилган. Навальнийнинг ўзи эса Ғарб мамлакатлари махсус хизматлари ва ҳукумат органлари билан бирга ишламоқда”, - деган эди.

Кремль эса бунга аниқлик киритди – Навальний МРБ билан эмас МРБ Навальний билан ишламоқда, унга турли йўриқномалар бермоқда. Бу биринчиси эмас - деди Песков. Бундан Навальнийнинг жаҳли чиқиб, Песковдан судга ҳам бермоқчи бўлиб, исбот талаб қилди.

Қанақа далил, исбот? Бизнинг шимолий атлантикалик рақибларимиз Навалний Йел университетида ўқиган вақтидан бошлаб унга катта қизиқиш уйғотмоқда ва унга маълум маънода умид боғлашмоқда.

Навальний фақатгина МРБ “лойиҳаси” эмас, у дастлаб маҳаллий олигархлар ва либерал элита лойиҳаси бўлган, кейинчалик эса унинг “устав капитали”га ғарблик “ҳамкорлар” ҳам кирган. Ҳозир “Навальний” қўшма корхонасининг назорат пакети кимда эканини башорат қилиш фойдасиз –германияда акциялар “пакети” қайта тақсимланган бўлиши мумкин.

Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Россия ИИВ Навальний заҳарланишини тасдиқловчи бирорта далил топмади

Навальний Россияга қайтадими? – Ҳа, чунки у қўйилган мақсадлар учун курашиши керак. Қандай мақсад? - Россия давлат тузилишини ва ривожланиш йўналишини ўзгартириш. Навальний айтишига кўра ҳозир Россияда “Озодлик учун курашаётганлар ва жамиятни орқага, капитализм ва олигархлар билан безатилган Совет Иттифоқининг православ имитацияси томон тортаётганлар орасида кураш кетмоқда”.

Жамиятнинг бир қисми Путиннинг “Россия ўзининг алоҳида йўлидан бориши кераклиги” ҳақидаги гапларини такрорламоқда. Гап маъанавий қадриятларга асосланган, ўзига хос монархия ҳақида кетмоқда. Биз эса буни ёлғон деб ҳисоблаймиз ва Россия фақат Европа услубида ривожланиши мумкин деб ҳисоблаймиз”, - дейди Навальний.

Навальний хулосасига кўра,  ҳаммаси анча оддий – Россияда унинг ўзига хос ривожланиш йўли борлигига ишонадиган, кучли давлатга ва аллақандай (ёки Навальний тушунмайдиган) маънавий қадриятларга ишонадиган, Путин томонидан зомбиланган, одамлар бор. Ушбу “рус варварлари” учун евпропага хос ривожланиш услуби бор ва Навальний уларни ушбу йўлдан боришини истайди.

Президент РФ В. Путин принял участие в расширенном заседании коллегии МВД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Асосийси Навальний тузалиб кетишига ёрдам бериш - Песков

Хуллас ҳаммаси аввалгидек – яна ўша ғарбчилар ва славянофиллар кураши. Лекин Навальний ўзини улуарнинг иккаласидан ҳам устун қўймоқда. У ўзини “авторитар режимлар” ва “ҳукумдорлар алмашуви” тарафдори қилиб кўрсатмоқда. Бунинг учун у бир вақтлар ҳатто либерал ва миллатчи мухолифатчиларни бирлаштирмоқчи ҳам бўлган эди. 2011 йил Болотна майдонида содир бўлган воқеалар. Навальнийнинг юлдузи айнан ўшанда чиққан эди. Ўшанда ушбу “лойиҳа” ғарбда жиддий кучларнинг эътиборини ўзига қаратган эди.

Ҳозир бўлса Навальний Россияда “аллақандай маънавий қадриятлар асосида” мустақил давлат қурилишига қарши чиқмоқда ва ўз йўлидан бориш ўрнига Европа ва Ғарб йўлидан боришга чақирмоқда.

Яхши дастур, долзарб,  асосийси - оммавий. Пойтахтлик омманинг бир қисми 30 йилдан бери ана шундай қадриятлар учун курашмоқда ва улар ҳамм миллий нарсаларга қраши. Ҳозир улар “мўжизавий омон қолган” Навальнийнинг қайтишини кутишмоқда. У албатта қайтади ҳам, лекин бу ерда “Новичок” қандай пайдо бўлганини тушунтириб беришга тўғри келади. Туҳмат сўзлари учун ҳам жавоб бериш керак бўлади – Худо судида бўлмаса ҳам бандалар суди олдида.

Янгиликлар лентаси
0